Развитие информационно-коммуникационных и интернет-технологий в Узбекистане: достижения и перспективы

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
201-207
66
4
Поделиться
Кенжабаев A., & Мамасоатов, Д. (2015). Развитие информационно-коммуникационных и интернет-технологий в Узбекистане: достижения и перспективы. Экономика и инновационные технологии, (6), 201–207. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8562
A Кенжабаев, Ташкентский Финансовый Институт

 к.э.д., профессор

Д Мамасоатов, Ташкентский банковский колледж

ведущий преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Развитие сферы связи, информатизации и телекоммуникационных технологий как важного фактора повышения благосостояния народа и экономического роста страны является одним из основных приоритетов государственной политики Узбекистана. Это еще раз подтверждается принятием Постановлением Президента страны от 27 июня 2013 года Комплексной программы развития Национальной информационно-коммуникационной системы Республики Узбекистан на период 2013-2020 годы.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.Т. Кенжабаев и.ф.д., проф., ТМИ

Д.Р. Мамасоатов, етакчи ўқитувчи,

Тошкент Банк коллежи

ЎЗБЕКИСТОНДА АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ВА ИНТЕРНЕТ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ: ЮТУҚ ВА

ИСТИҚБОЛ

Развитие сферы связи, информатизации и телекоммуникационных

технологий как важного фактора повышения благосостояния народа и
экономического роста страны является одним из основных приоритетов
государственной политики Узбекистана. Это еще раз подтверждается
принятием Постановлением Президента страны от 27 июня 2013 года
Комплексной

программы

развития

Национальной

информационно-

коммуникационной системы Республики Узбекистан на период 2013-2020 годы.

The development of communication, information and telecommunication

technologies as an important factor in improving the welfare of the people and the
country's economic growth is one of the main priorities of the state policy of
Uzbekistan. This is further confirmed by the adoption of the Resolution of the
President of the country on June 27, 2013 the Comprehensive Program of
development of national information and communication system of the Republic of
Uzbekistan for the period 2013-2020.

Калитли сўзлар:

Электрон рақамли имзо, Электрон ҳужжат

айланиши, Электрон тижорат, Электрон ҳукумат, Дунѐ ўргимчак
уяси(WWW).


Ахборот-коммуникация ва интернет технологиялари (АКИТ) давлат ва
жамиятнинг иқтисодий, сиѐсий ҳамда ижтимоий ривожланишидаги энг муҳим
стратегик омиллардан бири ҳисобланади. Ахборотлашган жамият ривожида
инсоннинг онгли фаолиятини ахборотлар оқимисиз тасаввур қилиб бўлмайди.
Глобаллашаѐтган олам ягона ахборот маконига айланаѐтган бир даврда
АКИТ дан фойдаланиш даражаси ва унинг индекси давлатлар ўртасида соғлом
рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.

Мустақиллик йилларида мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов

томонидан АКИТни ривожлантиришга мунтазам эътибор қаратилгани туфайли
мазкур соҳа жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Сўнгги пайтларда АКИТ
соҳасида ўтказилаѐтган чуқур ислоҳотлар, мамлакатимизда ахборот-
коммуникация технологияларини янада модернизациялаш, интернет
тармоғидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратишни назарда
тутмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги

“Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги Фармони, 2005 йил 16 ноябрдаги
“Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2005 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг жамоат ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги
қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 5 февралдаги “Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш
ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги,
1999 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини
тайѐрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан,
интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги,
2002 йил 23 сентябрдаги “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни
ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2005 йил 22 ноябрдаги
“Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
тўғрисида”ги, 2005 йил 28 декабрдаги “Ziyonet” ахборот тармоғини янада
ривожлантириш тўғрисида”ги, 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик
бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2007 йил 23 августдаги “Давлат ва хўжалик
бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан
ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,
2007 йил 17 декабрдаги “Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг
Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва
кейинги йилларда қабул қилинган мунтазам янгиланиб борилаѐтган электрон
блок ҳисобланган “Электрон рақамли имзо”, “Электрон ҳужжат айланиши”,
“Электрон тижорат”, “Электрон ҳукумат” тўғрисида”ги қонунлари амалда
жамиятимизни халқаро стандартларга мос равишда ахборотлаштиришга хизмат
қилиб, 2013-2020 йилларда мамлакатимиз ахборот ресурслари, тизим ва
тармоқларини ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларнинг
жадал равишда босқичма-босқич амалга оширилишига қулай шарт-шароитлар
яратиб келмоқда. Бу ерда шуни яна бир таъкидлаш лозимки, АИКТни
шаклланиши ва такомиллашиши эволюцион жараѐн бўлиб, у мунтазам
янгиланиб бориш характерига эга.

Бундай ижобий ҳолат АКИТ соҳасининг мамлакат ялпи ички

маҳсулотидаги улушини кўпайтириш ва уни хорижий ҳамда мамлакатимиз
сармоядорлари учун янада жозибадор қилиш имконини бериб келмоқда.
АКИТни ривожлантириш соҳасига жалб қилинган хорижий сармоялар миқдори
сўнгги йилларда 1 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетди. Ушбу тармоқнинг
барқарор ва мутаносиб ривожланиши натижасида охирги беш йиллик давомида
мавжуд корхоналар даромади муттасил ошиб бориб, йилига 60-70 фоизни
ташкил қилмоқда.

АКИТни бундай суратлар билан ривожланиш даражаси республикамизни

электрон ҳукумат сари қадамларини жадаллаштириб, унинг бунга
тайѐргарлигини ошириб бормоқда.

Республикамиздаги АКИТ тармоғининг ривожланиш даражасига мобиль

алоқадан фойдаланишнинг ҳажми ва кўламига қараб ҳам баҳо беришимиз
мумкин. Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони йил сайин геометрик
прогрессия шаклида ўсиб бормоқда. Интернет хизматлари кундалик ҳаѐтимизга


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

шиддат билан кириб, ѐшларимиз энг янги ахборот-коммуникация
технологиялардан

фойдаланиш

борасида

бошқа

мамалакатлардаги

тенгқурларига рақобатлаша оладиган даражадаги билим ва кўникмаларга эга
бўлиб бормоқдалар. Бунинг яққол далили сифатида улар ичида ижтимоий
тармоқларда рўйхатга олинган фойдаланувчиларнинг кундан-кунга сон ва
сифат жиҳатидан ортиб бораѐтганлигини келтирсак бўлади. Ижтимоий тармоқ
ҳисобланган «Одноклассники»га 8 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган
республикамиз фойдаланувчиларидан кунига 2 миллионига яқини ташриф
буюриб, уларни асосий таркибини 17 ѐшдан 27 ѐшгача бўлган ѐшларимиз
ташкил қилади. Улар томонидан ҳар куни 122 мингта қўшиқ, 315000та турли
хилдаги видеофильмлар, 200000 минга яқин ўйинлар юкланиб олинади [3].

Бу ерда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, барча тармоқлардан

фойдаланиш маданияти, фойдаланувчиларнинг савияси, ахборотларни тўғри
қабул қилиш ва тарқатиш иммунитетлари ижобий тарзда ѐш авлод орасида
мустаҳкамланиб бормоқда. Шунинг баробарида, жаҳон ахборот тармоғи,
мобиль алоқа тизими, компьютер ўйинлари, видеомаҳсулотлар орқали миллий
манфаатларимиз, мафкурамиз, маънавий-ахлоқий қарашларимизга зид, зарарли
ғояларга оид ахборотларни қайсиси чин қайсиси ѐлғонлигини англай оладиган
баркамол авлод етишиб бормоқда.

Жамиятимиз, айниқса ѐшларнинг ахборотга бўлган эҳтиѐжлари қанчалик

тўлақонли қондирилса, улар чет эл радиоларига, интернетдаги олди-қочди
сайтлардаги ахборотларга беҳуда вақт сарфламайдилар. Ватан ва юрт равнақи
манфаатлари йўлида ғоявий қуролланган киши ҳар хил майда-чуйдаларни
четлаган ҳолда, ғоявий душманлар томонидан келадиган бузғунчи ахборотларга
деярли эътибор бермасдан, ўша ишончсиз ахборот таъсирига тушиб қолмайди.
Бундан хулоса шуки, жамиятнинг АКИТ қонун қоидаларига тўлақонли риоя
қилиши амалда аҳоли ва айниқса ѐшларни бузғунчи ѐт ғоялардан ҳимоялашга
хизмат қилади.
Маълумки, интернетдан фойдаланиш қулайлиги ва маълумотларни
жўнатиш провайдер ва операторларга боғлиқдир. Охирги йилларда
республикамизда провайдер ва операторлар сони бир неча бор ошиб бормоқда.
1-расмда кўриб турганингиздек, 2010 йил маълумотига кўра, провайдер ва
операторлар сони 933 тани ташкил этмоқда. Бу кўрсатгич Ўрта Осиѐ
давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичлардан биридир.


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг сони

[4].


Дунѐ ўргимчак уяси(ини) 24 соатли ѐхуд 1 суткали жамиятга айланаѐтган

бир пайтда, бу ўргимчак уяни асалари уясига(инига) менгзлаб ундан она-
ватанимиз, халқимиз тараққиѐтига кўмак берадиган маълумот ва ахборотларни
олишга ѐшларимизни ўргатиш асосий стратегик мақсадимиз бўлиши шарт.
Шунга қарамасдан глобаллашган ахборот маконида турли таҳдидлар
мавжуд бўлган ҳозирги шароитда ѐшлар учун соғлом ахборот муҳитини яратиш
устувор вазифаларимиздан бирига айланиши зарур. Глобаллашув жараѐнига
ахборот-психологик таъсир ўтказиш, АКИТнинг ѐшлар дунѐқарашига таъсири,
миллий ахборот тизими ва ресурсларини ҳимоя қилиш муаммолари
жамиятимиз олдидаги энг муҳим ечимини кутаѐтган вазифалардан бири
ҳисобланади. Ҳар йили республикамизда давлат даражасида АКИТ бўйича
саммит ўтказилиб, бу тадбир соҳа доирасида Ўзбекистон ҳамда яқин ва узоқ
хориждаги ўзаро алоқа ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, АКИТга оид
энг сўнгги ютуқлар билан танишиш ва унинг тараққиѐтидаги долзарб масалалар
муҳокамасидан манфаатдор бўлган соҳанинг эксперт ҳамда мутахассисларини
бир жойга тўплайди.

АКИТнинг ривожланиши халқаро майдонда ва республикамизда учта

асосий йўналиш «Давлат секторида АКТ», «Бизнесда АКТ», «Интернет ва
ахборот ресурслари» бўйича сифатланиб, бошқарув сиѐсатидаги тенденциялар
ва асосий ўзгаришлар, тармоқни ривожлантириш миллий дастурларини амалга
оширишдаги ютуқ ва муаммолар, жамият ҳаѐтининг турли йўналишларида
АКИТни татбиқ этиш тажрибалари, инфратузилма ривожланиши ва бошқа
долзарб масалаларни ўз ичига қамраб олади. Ҳар йили Саммит ишида
Ўзбекистон, АҚШ, Жанубий Корея, Россия ва бошқа мамлакатлардан келган
1000га яқин делегатлар қатнашиб, улар орасида БМТ Тараққиѐт дастури, Алоқа
соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик, KISA каби халқаро ташкилотлар,
Microsoft, Softline International, LG сингари жаҳоннинг етакчи компаниялари
мутахассисларининг мавжудлиги Саммитнинг халқаро мавқеи юқори поғонада
эканлигидан далолат беради.

Юқоридаги тадбирлар самараси натижасида ҳозирги кунда дунѐ

аҳолисининг ярмидан кўпи, республикамиз аҳолисининг эса ҳар 100 кишисига


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

40 нафар интернет, 70дан ортиқ мобиль алоқа фойдаланувчиси тўғри кела
келмоқда ва бу кўрсаткичлар соат сайин ижобий томонга ўзгариб бормоқда.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда 1000га яқин провайдер ва операторлар фаолият
кўрсатиб, интернет каналининг тезлиги индекси халқаро даражада бўлишлиги
таъминланмоқда.

Агар Ўзбекистонда алоқа ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси

бўйича олинган рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, бу соҳада ўсиш жуда
юқори.

2-расм. Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сонининг ўсиши

[4].

Мамлакатимизда амалга оширилаѐтган инвестиция сиѐсатининг ўзига хос

хусусияти маҳаллий хомашѐ ресурсларини чуқур қайта ишлашни
таъминлайдиган, юқори технологияларга асосланган янги ишлаб чиқаришларни
ташкил

этишга

йўналтирилган

бўлиб, иқтисодиѐтимизнинг

етакчи

тармоқларида замонавий юқори технологияларга асосланган ускуналар билан
жиҳозланган, умумий қиймати 4 миллиард 200 миллион долларга тенг бўлган
154 та йирик объект фаолият кўрсатмоқда. Айнан АКИТ тармоғига ўзининг
салмоқли инвестицияларини сарфлаш борасида хорижлик ҳамкорларимиздан
Япония, Корея, Германия, АҚШ ва Канада давлатлари жонбозлик
кўрсатмоқдалар. Бунинг яққол далили сифатида алоқа тармоғимизга қилинган
инвестициялар таркибини келтирсак бўлади.

Республикамиз бўйича 2005-2013 йилларда соҳага жалб қилинган

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 34,3 фоизни ташкил қилди[2]. Бу эса
Юртбошимиз таъкидлаб ўтган хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг
йўл очиб бериш каби устувор вазифамизни бажаришга самарали хизмат қилади.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг 98 фоизи солиқ ва

статистика

ҳисоботлари

топширишни,

божхона

декларацияларини

расмийлаштиришни эски усулдаги қоғоз тўлдириш йўли билан эмас, балки
бевосита – электрон шаклда амалга оширмоқда.

2014 йилда иқтисодиѐтимизнинг етакчи тармоқларида замонавий юқори

технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозланган, умумий қиймати 4


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

миллиард 200 миллион долларга тенг бўлган 154 та йирик объект
фойдаланишга топширилди.

Юқори технологияларга асосланган хизматлар орасида кейинги йилларда

алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бошқа соҳаларга нисбатан жадал
ривожланаѐтганини алоҳида таъкидлаш жоиз. Ушбу хизматлар ҳажми сўнгги
беш йилда 3,3 баробар, ўтган йили эса 24,5 фоизга ўсди.

Иқтисодиѐтимиз ва жамиятимиз ҳаѐтида ахборот-коммуникация

технологияларининг алоҳида ва муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб, 2013
йилда 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-
коммуникация тизимини ривожлантириш комплекс дастури қабул қилинди.

Ушбу дастур доирасида амалга оширилаѐтган лойиҳалар 2014 йилда

мамлакатимизда барча автомат телефон станцияларини рақамли тизимга
ўтказишни якунлаш учун замин яратди.

Аҳоли, жумладан, мамлакатимизнинг олис ҳудудларида яшаѐтган

аҳолининг ахборот-коммуникация технологиялари хизматларидан фойдаланиш
имкониятини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масалан, 2014 йилда юртимизда, хусусан, Қўнғирот, Бойсун, Узун,

Мўйноқ каби олис туманларда 2 минг километрдан зиѐд оптик толали алоқа
тармоқлари барпо этилди.

Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони йил сайин кўпайиб

бормоқда. Бугунги кунда улар 10 миллион 200 минг кишидан ошди ѐки
мамлакатимиз

аҳолисининг

учдан

бир

қисмини

ташкил

этмоқда.

Республикамизда интернетнинг ўтказувчанлик даражаси 4 баробар оширилди,
интернетга уланиш тезлиги эса 1,5 марта ортди. Шу билан бирга ундан
фойдаланиш нархи 2013 йилга нисбатан 11,6 фоизга камайди.

Ўтган йили 500 дан ортиқ янги базавий мобиль алоқа станциялари

ўрнатилиши ҳисобидан алоқанинг ушбу замонавий, юқори технологияларга
асосланган тизими абонентлари сони қарийб 20 миллион кишини ташкил этди,
уларга кўрсатилаѐтган хизматлар ҳажми қарийб 26 фоизга кўпайди [1].

Юқорида қайд этилган Президентимизнинг 2014 йил якунларига

бағишланган маърузаларининг мазмун-моҳияти мамлакатимизда АКИТ
соҳасини интенсив равишда ривожланишига асосий пойдевор ҳисобланади.

Фикримизча, глобал ахборотлашиш жараѐни жамиятдаги иқтисодий

ҳамда ижтимоий-маданий ўзгаришларга салбий ва ижобий томондан бевосита
ва билвосита таъсир ўтказиб, хорижий эксперт ва социологлар қарашларича,
АКИТга асосланган жамият техника соҳасида-ишлаб чиқариш, иқтисодиѐт,
таълим ва маиший ҳаѐтга бу технологияларнинг кенг жорий этилиши,
иқтисодиѐтда-уларнинг маҳсулотга, ижтимоий ҳаѐтда-турмуш даражаси
ўзгаришига, сиѐсий фаолиятда-ахборот алмашиниш жараѐнларида турли-хил
ахборотларни эркин олишга, маданият борасида замонавий талабларга жавоб
берадиган ҳуқуқий меъѐрлар ва қадриятларнинг шаклланиши орқали
тавсифланади. Ҳозирги кунда интернет орқали тарқатилаѐтган ахборотларнинг
90 фоизга яқини ривожланган давлатлар томонидан амалга оширилиб,
мамлакатимиз яқин йиллар ичида ушбу давлатлар қаторига қўшилиши учун
барча шарт-шароитлар мавжуд эканлигин яна бир бор таъкидлаб ўтишимизга


background image

“Иқтисодиѐт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

ҳуқуқий жиҳатдан асосларимиз етарли даражададир.

Юртбошимиз

ўзининг ҳар бир чиқишларида АКИТга юқори баҳо бериб, АКИТга турли
хилдаги тўсиқлар қўйиб бўлмаслиги, одамларнинг онги ва тафаккури учун
кураш ҳал қилувчи аҳамият касб этаѐтган бир вазиятда бу масалаларнинг
жамиятимиз учун нақадар долзарб ва устувор бўлиб бораѐтгани ҳақида
куйиниб, асримиз ахборот- коммуникация ва интернет технологиялари асри
эканлигини эсдан чиқармаслигимиз кераклигини қайд қилиб ўтадилар,

Хулоса қилиб айтганда, глобаллашган дунѐда жамият ва ахборот

интеграцияси ҳар қандай давлат ривожининг муҳим стратегик омилига
айланиб, унда ягона ахборот макони гегемонлик сифатига эга бўлиб, ахборот
хуружларининг йўлига тўсиқ қўйиш имконияти мураккаб жараѐнлардан бирига
айланади. Бунинг учун жамиятимиз ва ѐшларимизни АКИТдан фойдаланиш
борасидаги мафкуравий иммунитетларини босқичма босқич- муттасил ошириб
бормоғимиз кундалик асосий вазифаларимиздан бири бўлмоғи керак.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014

йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси

www.uza.uz/ru/. 17.01.2015 й.

2.

http://www.ccitt.uz (Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахьоротлаштириш

ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси)

3.

http://www.ict.gov.uz (Компьютер

ва ахборот – коммуникация

технологияларини ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш)

4.

http://www.stat.uz

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика

қўмитаси )

Библиографические ссылки

Узбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси www.uza.uz/ru/. 17.01.2015 й.

http://www.ccitt.uz (Узбекистон Республикаси алока, ахьоротлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат кумитаси)

http://www.ict.gov.uz (Компьютер ва ахборот - коммуникация технологияларини ривожлантириш буйича мувофиклаштирувчи кенгаш)

http://www.stat.uz Узбекистон Республикаси Давлат статистика кумитаси )

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов