Значение электронного обмена информацией в деятельности хозяйствующих субъектов и вопросы его совершенствования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
57-64
45
3
Поделиться
Уроков, У., & Сулаймонов, Ф. (2014). Значение электронного обмена информацией в деятельности хозяйствующих субъектов и вопросы его совершенствования. Экономика и инновационные технологии, (5), 57–64. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8184
У Уроков, Ташкентский Финансовый Институт

директор школы

Ф Сулаймонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

помощник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье с теоретической точки зрения рассмотрены необходимость и значения электронного обмена информации в деятельности хозяйствующих субъектов, даны практические рекомендации их совершенствования.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

У.Ю. Ўроқов, катта ўқитувчи, ТМИ,

Ф.Ш. Сулаймонов, ассистент, ТДИУ

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИДА ЭЛЕКТРОН

АХБОРОТ АЛМАШИШНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

В данной статье с теоретической точки зрения рассмотрены

необходимость и значения электронного обмена информации в деятельности
хозяйствующих

субъектов,

даны

практические

рекомендации

их

совершенствования.

In this article from a theoretical point of view, the necessity and value of

electronic exchange of information in the activity of economic entities are discussed;
practical recommendations for its improvement are given.

Калит сўзлар:

ахборот алмашиш, электрон ахборот, электрон

ҳисобот, статистик ҳисобот, молиявий ҳисобот, солиқ ҳисоботи,
интерактив хизмат, ахборот хавфсизлиги, электрон тижорат, электрон
савдо.

Бугунги кунда ахборот инқилоби дунёни жуда тез суръатларда

ўзгартириб, инсониятга унинг ҳаётий фаолияти соҳаларида янги ечимлар ва
имкониятларни тақдим этмоқда. Янги ахборот коммуникация технологиялари
ва ҳисоблаш техникасининг жадал тараққиёти натижасида ташкил топган
ахборот инқилоби сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳалардаги туб
ўзгаришларнинг сабаби бўлиб бормоқда. Ахборот технологияларининг
ривожланиб бориши инсон турмуш тарзи, унинг касбий фаолиятида, умуман
кишилик жамиятининг барча жабҳаларида ўзининг ижобий таъсирини
кўрсатмокда.

Барчамизга маълумки, мустақиллик йилларида мамлакатимизда барча

соҳаларда замонавий ахборот ва коммуникация технологияларидан кенг
фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Президентимиз И.А. Каримов таъкидлаганларидек, «Биз ўзимизга шуни аниқ
тасаввур этишимиз керакки, иқтисодиётнинг барча соҳаларига, кундалик
ҳаётимизга замонавий ахборот-коммуникация тизимларини кенг жорий этиш
бўйича туб ва ижобий маънодаги портлаш эффектини берадиган ўзгаришларни
амалга оширмасдан туриб, истиқболдаги мақсадларимизга эришиш қийин
бўлади. Биз қисқа вақт мобайнида нафақат ахборот хизматлари кўрсатишнинг
кўплаб турлари бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этишимиз, балки
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш борасида юксак
даражага эришган илғор мамлакатлар сафига қўшилишимиз зарур. Бу борада
“Электрон ҳукумат” тизимини, шу жумладан, бошқарув жараёнлари,
шунингдек, бизнес соҳасига ва фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш
тизимини шакллантириш концепцияси ва комплекс дастурини ишлаб чиқишни
жадаллаштиришга, ахборот тизимларининг идоралараро ва идоравий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

комплексларни интеграция қиладиган миллий тизимини яратишга алоҳида
эътибор қаратиш лозим”

1

.

Ахборот алмашишнинг электрон шакли барча фуқарога, тадбиркорларга,

ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга зарур бўлган алоқа воситасидир. Зеро,
унинг ёрдамида ҳар бир фуқаро давлат муассасаларига мурожаат қилиши,
тадбиркорлар ва хўжалик субъектлар эса солиқ, статистика органларига
ҳисобот жўнатиши, банкдаги ҳисобрақамидан пул кўчириши, тўловларни
амалга оширишлари мумкин.

Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда давлат ҳокимияти ва

бошқаруви органларининг 98 фоизи Интернет тармоғида ўз расмий веб-
сайтларига эга. 195 та давлат ахборот ресурслари қайд этилган бўлиб, 197
турдаги давлат интерактив хизматлари тақдим этилмоқда. Ягона ҳимояланган
электрон почтаси ва электрон ҳужжат айланиш тизимига эса, 127 та давлат
ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шунингдек, 194 та туман ва шаҳар
ҳокимликлари уланган. 2013 йилда давлат интерактив хизматларининг Ягона
портали орқали 3,5 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари
тушган

2

.

Эътироф этиш жоизки, мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки

кунларидан иқтисодиётнинг барча соҳаларига замонавий ахборот ва
коммуникация технологияларидан кенг фойдаланиш масаласига, жумладан,
иқтисодиёт субъектларининг солиқ, статистика, банк ва бошқа давлат
ваколатли идоралари билан электрон ахборот алмашиш механизмини
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада парламент ва
ҳукуматимиз томонидан қатор қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг
қабул қилиниши хўжалик субъектлари фаолиятида электрон ахборот
алмашишнинг жадал суръатлар билан ривожланишига хизмат қилмоқда (1-
чизмага қаранг).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 мартдаги

“Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий
қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ушбу йўналишда амалга
оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди. Унда давлат ҳокимияти
ва бошқаруви органлари фаолиятига замонавий ахборот ва коммуникация
технологияларини кенг жорий этиш, улар томонидан интерактив хизматлар
кўрсатиш орқали давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш
борасида устувор вазифалар белгилаб берилди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-чизма.

Хўжалик субъектлари фаолиятида электрон ахборот алмашишни тартибга

солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

1

1

Муаллифлар томонидан мустақил тайёрланган

Хўжалик субъектлари фаолиятида электрон ахборот алмашишни тартибга

солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

1

Ўзбекистон

Республикаси

Қонунлари

Ўзбекистон

Республикаси-

нинг

Кодекслари

Ўзбекистон

Республикасининг

“Ахборотлаштириш

тўғрисида”ги Қонуни,

2003 йил 11 декабрь, 560-II-сон;

Ўзбекистон Республикасининг “Электрон рақамли имзо
тўғрисида”ги Қонуни, 2003 йил 11 декабрь,

562–II-сон;

Ўзбекистон

Республикасининг

“Электрон

ҳужжат

айланиши тўғрисида”ги Қонуни,

2004 йил 29 апрель,611-

II-сон.

Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси, 2007 йил,
25 декабрь;

Ўзбекистон Республикасининг Бюджет Кодекси, 2013
йил, 26 декабрь.

Ўзбекистон

Республикаси

Президент

Фармон ва

Қарорлари

“Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва

ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш
тўғрисида”ги ПФ-3080-сон, 2002 йил 30 май;

“Ахборот-коммуникация

технологияларини

янада

ривожлантиришга

оид

қўшимча

чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПҚ-117-сон, 2005 йил 8 июль;

“Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини

янада жорий этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-1730-сон, 2012 йил 21 март;

“Статистик,

солиқ,

молиявий

ҳисоботларни,

лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш
тартиб-таомилларини

тубдан

қисқартириш

чора-

тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4453-сон, 2012 йил 16
июль;

“Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва

тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги

ПФ-4455-сон, 2012 йил 18

июль;

“Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати

идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти
самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-1843-сон, 2012 йил 30 октябрь, ва б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

(1-чизманинг давоми)

Хўжалик субъектлари фаолиятида электрон ахборот алмашишни тартибга

солувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар

1

“Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат

ҳокимияти

органларининг

ахборот-коммуникация

технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва
жисмоний шахслар

билан ўзаро ҳамкорлигини янада

такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 181-
сон, 2007 йил 23 августь;

“Жойларда

компьютерлаштириш

ва

ахборот-

коммуникация технологияларини янада ривожлантириш
учун

шарт-шароитлар

яратиш

чора-тадбирлари

тўғрисида”ги 24-сон, 2012 йил 1 февраль;

“Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва

телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация
технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат
инспекцияси

тўғрисидаги

низомларни

тасдиқлаш

ҳақида” ги 355-сон, 2012 йил 19 декабрь;

“Ахборот-коммуникация

технологияларини

ривожлантириш жамғармасини янада ривожлантириш ва
унинг

маблағларидан

самарали

фойдаланиш

тўғрисида”ги 356-сон, 2012 йил 19 декабрь;

“Интерактив давлат хизматлари кўрсатишни ҳисобга

олган

ҳолда

Интернет

тармоғида

Ўзбекистон

Республикасининг Ҳукумат портали фаолиятини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 378-
сон, 2012 йил 30 декабрь;

“Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш

тартиб-таомиллари

тўғрисида»ги

Ўзбекистон

Республикаси

Қонунини

амалга

ошириш

чора-

тадбирлари ҳақида”ги 225-сон, 2013 йил 15 август;

“Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва

телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
ҳузуридаги

«Электрон

ҳукумат»

тизимини

ривожлантириш маркази ҳамда Ахборот хавфсизлигини
таъминлаш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 250-сон, 2013 йил 16 сентябрь;

“Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали

давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сон, 2013 йил 25
ноябрь;

“Ўзбекистон Республикасида ахборот-коммуникация

технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш
тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
355-сон, 2013 йил 31 декабрь, ва бош.

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамаси

Қарорлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Юқоридаги долзарб вазифалардан келиб чиққан ҳолда, бугунги кунда

иқтисодиёт ва бизнеснинг барча соҳаларига, айниқса, тадбиркорлик фаолиятига
қатор электрон хизматлар кўрсатилиб келинмоқда.

Бизнес юритиш учун амалий

қулай шароит туғдириб бериш, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама
қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида рухсат беришга оид 80 дан
ортиқ тартиб-таомил, лицензияланадиган фаолият турларининг 15 таси, 65
турдаги статистик ҳисоботлар, 23 турдаги ҳисоботни тақдим етиш муддатлари
қисқартирилди, 22 турдаги интерфаол солиқ хизмати жорий етилиб, зарур
рухсатномалар бериш муддати 2-марта ва мазкур жараёнлар учун харажатлар
қиймати 5-марта қисқартирилди.

Маълумот узатиш, статистика, молия ва солиқ

ҳисоботларининг электрон шакли ва тармоқлари ҳаётимизга изчил ва тизимли
асосда жорий этилмоқда. Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг 89
фоиздан ортиғи солиқ ҳисоботларини, қарийб 86 фоизи статистик
ҳисоботларни электрон шаклда топширмоқда

3

.

Мамлакатимизда Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика

қўмиталарининг расмий сайти орқали тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига
бир қатор интерактив хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Хусусан, электрон
рақамли имзодан фойдаланган ҳолда солиқ, молиявий ва статистик
ҳисоботларни тақдим этиш хўжалик юритувчи субъектлардан электрон
кўринишда қабул қилаётгани, ўз навбатида, мазкур ҳисоботларни тақдим этиш,
қабул қилиш ва қайта ишлаш жараёнининг тезкорлиги ва самарадорлигини
сезиларли даражада ошириш имконини бермоқда.

Таҳлилларга кўра, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида электрон

ахборот алмашишни такомиллаштириш, интерактив давлат хизматлари
кўрсатилишини ривожлантириш бўйича кўрилган чоралар натижасида солиқ
ҳисоботларини электрон шаклда топшираётган тадбиркорлик субъектлари
улуши 89 фоизгача (soliq.uz), статистик ҳисоботлар бўйича 86 фоизга (stat.uz)
етди. Ўзбекистон Республикасига виза олиш учун чет эл фуқаролари томонидан
электрон шаклда берилган аризалар улуши тақдим этилган ҳужжатлар умумий
сонининг 86 фоизини (mfa.uz) ташкил этади. 130 мингдан ортиқ фирмалар ўз
номларини Интернет тармоқлари орқали резерв қилиб қўйган (stat.uz), 48 минг
500 дан зиёд юк божхона декларациялари электрон шаклда қабул қилинди
(customs.uz), хўжалик судларига электрон шаклда даъво аризалари, расмий
илтимосномалар бериш имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда
(economical-court.uz)

4

.

Шу билан бирга, вазирликлар ва давлат қўмиталари фаолиятида ахборот

тизимларини кенг жорий этиш ҳамда улардан самарали фойдаланилишини
таъминлаш, интерактив хизматлар турини кўпайтириш ва сифатини яхшилаш,
солиқ, молиявий ва статистик ҳисоботларни электрон шаклда қабул қилишнинг
самарали тизимини ташкил этиш, электрон рақамли имзо технологияларидан
кенг фойдаланиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор
вазифалар ва чора-тадбирлар ҳам мавжуд. Жумладан, тадбиркорлик
фаолиятининг бутун фаолияти – давлат рўйхатидан ўтишдан тортиб, то
молиявий, солиқ ва статистика ҳисоботларини топшириш, турли хилдаги
рухсат берувчи ҳужжатларни олиш бўйича давлат хизматларини тўлиқ, юз фоиз


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

электрон кўринишда амалга оширилишига эришиш бугунги куннинг долзарб
вазифаларидан биридир.

Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, “Бу ўта муҳим масалага яна ва

яна бир бор эътибор қаратиб, алоҳида таъкидлашни зарур деб биламан:
тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш учун турли
рухсатномалар бериш муддатларини янада қисқартириш, уларнинг тартиб-
таомилларини соддалаштириш ва арзонлаштириш, тадбиркорлик йўлидаги
ортиқча бюрократик ғовларни бартараф этиш ва бундай ҳолатларга йўл
қўймасликни жиддий назоратга олишимиз шарт. Лицензия ва рухсат бериш
тартиб-таомилларини электрон шаклда тақдим этиш, коммунал хизматлар,
шунингдек, солиқ солиш ва божхона расмийлаштируви бўйича хизматларни
интерфаол шаклда кўрсатишга ўтишни тезроқ амалга ошириш зарур”

3

.

Фикримизча, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида электрон ҳужжат

алмашишни

такомиллаштириш,

давлат

ташкилотлари

томонидан

кўрсатиладиган интерфаол хизматларни сифатини ошириш мақсадида
қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширилиши мақсадага мувофиқ саналади:

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 22

июлдаги 155-сонли «Республикада қоғозни тежаш ва ундан оқилона
фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида
белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, вазирликлар ва бошқа давлат
ташкилотлари, шунингдек, хўжалик субъектлари фаолиятида компьютер
техникасидан самарали фойдаланиш, ахборот-коммуникация технологияларини
кенг жорий қилиш ва ахборот-коммуникация технологияларини янада
ривожлантириш, масъул ходимларнинг билим ва кўникмаларини даврий
равишда ошириб бориш лозим. Бу эса

иш самарадорлигини ошириш,

идоралараро ҳужжат ва ахборотлар алмашишда, уларга ишлов беришда вақтни
тежаш, энг муҳими қоғозни иқтисод қилиш имконини беради.

2.

Хўжалик субъектлари томонидан молиявий, солиқ ва статистик

ҳисоботлар тўлиқ электрон кўринишда тақдим этилиши (юборилиши)га
эришиш лозим. Ҳисоботларни электрон тақдим этиш уни қабул қилувчи, яъни
солиқ ва статистика идоралари ходимлари учун уларни қайта ишлаш, турли
иқтисодий кўрсаткичлар бўйича умумлаштириш ва таҳлил қилишда иш
вақтини тежашга, тезкор равишда даврий ҳисоботларни қабул қилиш ва қайта
ишлаш имкониятини оширишга, ҳисоботларни узатиш, йиғиш ва қайта ишлаш
билан боғлиқ харажатларни камайишига, ҳамда ҳисоботларни узоқ муддат
сақланишига хизмат қилади. Ҳисоботларни электрон тақдим этувчи хўжалик
юритувчи субъектлар учун эса қоғоз ва транспорт харажатларини, энг муҳими,
вақтни тежаш имконияти туғилади. Айниқса, куннинг исталган пайтида,
исталган жойдан ҳисоботларни электрон кўринишда юбориш мумкинлиги
тадбиркорлик субъектлари учун жуда ҳам қулайлик туғдиради.

3.

Компьютер техникаси ва Интернет тармоғидан фойдаланиш

самарадорлигини ошириш, ахборот тизимлари ва ахборот ресурслари
хавфсизлигини таъминлаш ҳам долзарб вазифалардандир. Бу борада дастурий
таъминотни ва ахборотларни йўқ қилувчи “вирус”лардан, ҳамда маълумот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

ўғрилари(хаккерлар)дан етарлича ҳимояланган ахборот тизимларини яратиш
мақсадга мувофиқдир.

4.

Маълумки, мамлакатимизнинг баъзи тоғли ҳудудларида ва узоқ

қишлоқ жойларида баъзан электр таъминотида узилишлар бўлиши кузатилади.
Бу эса ахборот узатишда Интернет тармоғидан фойдаланиш имконини
чеклайди. Мазкур ҳудудларда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари
учун интернет хизматларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш
мақсадида CDMA-450 симсиз тармоғининг станция базалари ўрнатиш мақсадга
мувофиқ. Бунинг пировардида энг чекка қишлоқларида ҳам интернет
хизматидан

фойдаланиш

имконияти

яратилади.

Қолаверса,

электр

таъминотидаги узилишлар пайтида замонавий уяли телефонларнинг электр
қуввати маълум бир вақтга хизмат қилишини, ҳамда улар орқали Интернет
тармоғига уланиш имконияти мавжудлиги туфайли, ҳисобот ёки ахборотларни
уяли телефон воситалари орқали ҳам узатиш мумкин.

5.

Аҳоли ва хўжалик субъектларига қулайлик туғдириш мақсадида,

электрон тижоратни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ҳам кенг жорий
этиш муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирги пайтда мамлакатимизда 10 миллиондан
зиёд пластик карточка муомалага чиқарилган бўлиб, уларнинг қарийб 2
миллион 500 мингтаси онлайн карточкалардир. Бугунги кунда товар ва
хизматлар учун тўловларни, Интернет тармоғи ва мобиль телефон орқали,
банкдаги ҳисобрақамлар ва пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда,
қўшимча воситачилик ҳақини олмасдан амалга ошириш мумкин. Энг қисқа
муддатларда бу борадаги ғов ва тўсиқларни бартараф этиш, ушбу соҳани янада
ривожлантириш керак. Бу борада Президентимиз таъкидлаганларидек,
мамлакатимизда

2004 йилда қабул қилинган ва бугунги кун талабларига жавоб

бермай қолган «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонуннинг янги таҳрирдаги
лойиҳасини тезроқ қабул қилиш мақсадга мувофиқ саналади.

6.

Давлат харидлари жараёнида ҳам электрон савдоларни кенгайтириш ва

такомиллаштириш мақсадга мувофиқдир. Зеро, бунинг натижасида давлат
бюджети маблағларидан самарали фойдаланиш, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектларини давлат буюртмаларини олиш имкониятларини
кенгайтириш учун қулай шароитлар яратиш, рақобатни янада ривожлантириш,
ҳамда давлат харидларини амалга оширишда очиқ-ойдинликни таъминлаш
имконияти юзага келади.

Мухтасар айтганда, мамлакатимизда электрон ахборот (ҳужжат) алмашиш

борасида мустаҳкам ҳуқуқий базанинг мавжуд эканлиги ҳамда соҳани янада
тараққий эттиришга қаратилган қатор дастур ва комплекс чора-тадбирлар қабул
қилингани

туфайли

замонавий

ахборот

инфратузилма,

шунингдек,

маълумотлар узатишнинг кўп сонли локал ва корпоратив тармоқлари яратилди.
Бу борада кўрилаётган чоралар давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари
билан хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятларидаги ахборот алмашишнинг
очиқ-ошкоралиги ва ишончлилигини таъминлашга, ҳамда самарадорлигини
оширишга кўмаклашмоқда.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2014 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Каримов И.А. Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислохотлар ва

модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 18 январда 2012 йилда
мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. http://press-
service.uz

2.

http://parliament.gov.uz/uz/events/committee/9988?sphrase_id=28068

3.

Каримов И.А. 2014 йил юқори ўсиш суръатлари билан ривожланиш,

барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган ислоҳотлар
стратегиясини изчил давом эттириш йили бўлади. Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ислом Каримовнинг 2014 йил 17 январда 2013 йилда
мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. http://press-
service.uz

4.

http://parliament.gov.uz/uz/events/committee/10011?sphrase_id=28068

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бош максадимиз - кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катъият билан давом эттириш. Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг 2013 йил 18 январда 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлаитириш якунлари хамда 2013 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. http://press-service.uz

http://parliamcnt.gov.uz/uz/cvcnts/committcc/9988?sphrasc_id=28068

Каримов И.А. 2014 йил юкори усиш суръатлари билан ривожланиш, барча мавжуд имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган ислохотлар стратегиясини изчил давом эттириш Йили булади. Узбекистон Республикаси Президента Ислом Каримовнинг 2014 йил 17 январда 2013 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлаитириш якунлари хамда 2014 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. http://press-service.uz

http://parliamcnt.gov.uz/uz/cvcnts/committcc/1001 l?sphrasc_id=28068

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов