Последовательные шаги в развитии информационных и коммуникационных технологий

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
247-257
100
3
Поделиться
Кенжабаев A., & Мамасоатов, Д. (2016). Последовательные шаги в развитии информационных и коммуникационных технологий. Экономика и инновационные технологии, (2), 247–257. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8725
A Кенжабаев, Ташкентский Финансовый Институт

к.э.д., профессор

Д Мамасоатов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Развитие сферы электроники, информационно-коммуникационной и интернет технологий (ИКИТ) и электронного правительства как важного фактора повышения благосостояния народа и экономического роста страны является одним из основных приоритетов государственной политики Узбекистана.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.Т. Кенжабаев и.ф.д., проф., ТМИ,

Д.Р. Мамасоатов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

РИВОЖЛАНИШИНИНГ ИЗЧИЛ ОДИМЛАРИ

Развитие сферы электроники, информационно-коммуникационной и

интернет технологий (ИКИТ) и электронного правительства как важного
фактора повышения благосостояния народа и экономического роста страны
является одним из основных приоритетов государственной политики
Узбекистана.

The development of the field of electronics, information and communication

technologies and the Internet (CITI) and e-government as an important factor in
enhancing the people's welfare and economic growth of the country is one of the
main priorities of the state policy in Uzbekistan.

Калитли сўзлар:

ахборот-коммуникация ва интернет технологиялари

(АКИТ), электрон ҳукумат, дунё ўргимчак уяси, ягона ахборотлар макони
(ЯАМ), электрон ҳужжат айланиши, электрон тижорат, ялпи ички маҳсулот
(ЯИМ), ижодий педагоглар тармоғи.


Муҳтарам Президентимизнинг Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган

мажлисидаги Ўзбекистоннинг ўтган 2015 йилдаги иқтисодий ва ижтимоий
ривожланиш якунлари ва 2016 йил учун тараққиёт йўлимизнинг энг муҳим
устувор

йўналишларини

аниқлаб

олиш

юзасидаги

маърузасида

мамлакатимизни демократлаштириш ва модернизация қилиш борасида
бошланган тизимли ислоҳотларни, иқтисодиётимизда, авваламбор, саноат ва
қишлоқ ҳўжалигида туб таркибий ўзгаришларни сўзсиз давом эттириш,
хусусий мулк, тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожлантириш ва бу
соҳа

вакиллари

манфаатларини

ҳимоя

қилиш

макроиқтисодий

мутаносибликни таъминлаш 2016-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг
энг муҳим йўналишига айланиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар.

Белгиланган вазифаларни амалга оширишда Интернет ва электроника

даврида иқтисодиёт тармоқларига замонавий ахборот-коммуникация
технологияларини кенг қўллаш “Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини
янада ривожлантириш устувор стратегик аҳамиятга эгалиги Юртбошимиз
томонидан алоҳида эътироф этилди. Энди ушбу соҳа бўйича маърузада баён
қилинган ва олдимизга қўйилган вазифаларни туб моҳиятни англашга
ўтайлик.

- Жаҳон тажрибаси шундан далолат берадики, айни пайтда глобал

иқтисодиётда компьютер ва телекоммуникация технологиялари, дастурий
таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва улар асосида кенг турдаги
интерфаол ҳизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-коммуникация ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

интернет технологиялари (АКИТ) соҳасининг роли ва аҳамияти тобора ортиб
бормоқда.

Бу ишларни самарали амалга оширишда халқаро андоза ва меъзонларга

жавоб берадиган қонунчилик ҳамда меъёрий ҳуқуқий база мавжуд бўлиши
зарур. Ҳақиқатан ҳам давлатларнинг халқаро миқёсдаги ҳар томонлама
ривожланиш индексида, глобаллашган иқтисод шароитида АКИТ, дастурий
таъминот маҳсулотларини оқилона қўллаш ва ишлаб чиқиш улар ёрдамида кенг
турдаги хилма-хил интерфаол хизматларни кўрсатиш ва бу орқали электрон
ҳукумат тизимини такомиллаштириш фаолияти муҳим стратегик йўналиш
ҳисобланади. Бу борада республикамиз мустақилликка эришган илк кунлардан
бошлаб, Юртбошимиз томонидан диққатга сазовор ва залворли ишлар амалга
оширилиб келинмоқда. Авваламбор шуни алоҳида таъкидлаб ўтишимиз
керакки, мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб ҳозирги кунга қадар соҳа
бўйича бир қатор ўта муҳим бўлган Ўзбекистон Республикасининг 14 та
қонуни, Президентимизнинг 5 дан ортиқ фармони, Ўзбекистон Республикаси
Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 45 тага яқин қарорлари, ҳамда 1000
дан ортиқ меъёрий хуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва бу ишлар изчил
давом эттирилмоқда. Республикамизда электрон ҳукумат тизимини
шакллантириш ва такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш борасида
2012 йилда қабул қилинган жами 4 та қонун ҳужжатларида ушбу тизимни
жорий этишни жадаллаштириш борасида асосий чора-тадбирлар ва аниқ
стратегик йўналишлар белгилаб олиниб ,унинг самараси сифатида яқиндагина,
”Электрон ҳукумат ” тизими тўғрисидаги қонуни қабул қилинди. Бу эса
мамлакатимизда ягона ахборотлар маконини (ЯАМ) яратишни ҳуқуқий
асосларини таъминлаб берувчи асосий ҳужжатлардан бири ҳисобланади.

Юқорида қайд этиб ўтилган барча қонунчилик ва меъёрий ҳуқуқий

ҳужжатлар Ўзбекистонда интерактив давлат ҳизматлари ҳамда электрон
ҳукуматни жорий қилиш, ривожлантириш асносида босқичма-босқич,
тадрижий ҳуқуқий заминини яратишга хизмат қилади.

Президентимизнинг “Биз қисқа вақт мобайнида нафақат ахборот

хизматлари кўрсатишнинг кўплаб турлари бўйича мавжуд камчиликларни
бартараф этишимиз, балки ахборот-коммуникация ва интернет теҳнология-
ларини жорий этиш борасида юксак даражаларга эришиб, илғор мамлакатлар
сафига қўшилишимиз зарур” деган таъкидлари асосида 2015-йилда
“Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг қўнғироқларга ҳизмат кўрсатиш
бўйича ягона маркази ва бош прокуратуранинг “Ишонч телефони” базасида
фуқароларнинг мурожаатларини кечаю-кундуз қабул қилиш бўйича янги
тизими жорий этилганлиги аҳамиятга моликдир.

Электрон ҳукумат тизими доирасида ягона интерактив давлат ҳизматлари

портали орқали келиб тушган мурожаатлар 2014 йилда жисмоний шахслар
томонидан 82 фоизга яқин, юридик шахслар томонидан эса 18 фоиздан ортиқ
бўлган бўлса, Президентимиз таъкидлаганидек 2015 йилда 42 минг 800 та
тадбиркорлик субъектлари Интернет тармоғи орқали ягона интерактив давлат
хизматлари порталида рўйхатга олиниб, 260 турдаги интерфаол хизматлардан
фойдаландилар. 2014 йилда солиқ ва бошқа ҳисоботларини электрон шаклда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

тақдим этувчи корхоналар 93 фоизни ташкил қилган бўлса бу кўрсаткич ўтган
йилда 100 фоизга етди.

- Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши мамлакат-

нинг рақобатдошлик даражасига таъсир кўрсатиши, катта ҳажмда ахборот
тўплаш ва уни умумлаштириш имконини бериши, бошқаришни стратегик
даражада ташкил этиш учун кенг имкониятлар очиб беришини унутмаслигимиз
зарур.

АКИТ ёрдамида бошқаришни стратегик даражада ташкил этиш учун кенг

имкониятлар очиб бериш борасида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати
портали Gov.uz яратилиб, бу интернет тармоғидаги расмий давлат ахборот
ресурси сифатида, давлат, ташкилотлар, юридик ва жисмоний шахслар
ўртасида электрон ахборот интеграциясини боғловчи инфратузилманинг асосий
ташкилий элементи ҳисобланади.

Республикамиз модернизация ва ривожланишга юз тутаётган бир пайтда,

у АКИТ ва инновациялар ривожланаётган давлатлар қаторидан жой олиши ва
ушбу соҳадаги рақобатбардош давлатларнинг бирига айланиши зарур. Ҳозирда
АКИТга сарфланаётган инвестициялар иқтисодиёти ривожланган ва
ривожланаётган давлатларнинг энг муҳим ривожланиш стимулларидан бири
ҳисобланади.

Давлатимиз иқтисодиётимизга инновацион технологияларни жорий

қилишни устувор вазифа деб билиб, ўтган йилда бу соҳа учун барча
молиялаштириш манбалари ҳисобидан 15 миллиард 800 миллион АҚШ
доллари миқдорида инвестициялар жалб этди ва ўзлаштирди. Бу 2014 йилга
нисбатан 9,5 фоиз кўп демакдир. Жами инвестицияларнинг 3 миллиард 300
миллион доллардан зиёди ёки 21 фоиздан ортиғи хорижий инвестициялар
бўлиб, шунинг 73 фоизи тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари ҳисобланади.

АКИТ борасидаги давлатнинг сай-ҳаракатларини ушбу соҳа экспертлари

кенг жамоатчилик оммаси ҳамда жамият билан уйғунлаштириш рақобатда
ғолиб чиқишнинг бирдан-бир ягона оптимал йўли ҳисобланади.

Шу мақсадда Республикамиз Президенти ва ҳукумати томонидан соҳада

чуқур ислоҳотлар ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги

“Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация
технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги фармони, 2005 йил 16 ноябрдаги
“Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид
қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги, 2005 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон
Республикасининг жамоат ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги
қарорлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1999 йил 5 февралдаги “Маълумотлар узатиш миллий тармоғини ташкил этиш
ва жаҳон ахборот тармоқларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги,
1999 йил 26 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси ахборот ресурсларини
тайёрлаш ва уларни маълумотларни узатиш тармоқларида, шу жумладан,
интернетда тарқатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги,
2002 йил 23 сентябрдаги “Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарувни
ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида”ги, 2005 йил 22 ноябрдаги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

“Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш
тўғрисида”ги, 2005 йил 28 декабрдаги “Ziyonet” ахборот тармоғини янада
ривожлантириш тўғрисида”ги, 2006 йил 22 сентябрдаги “Давлат ва хўжалик
бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2007 йил 23 августдаги “Давлат ва хўжалик
бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ахборот-коммуникация
технологияларидан фойдаланган ҳолда юридик ва жисмоний шахслар билан
ўзаро ҳамкорлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги,
2007 йил 17 декабрдаги “Интернет тармоғида Ўзбекистон Республикасининг
Ҳукумат порталини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва
кейинги йилларда қабул қилинган мунтазам янгиланиб борилаётган электрон
блок ҳисобланган “Электрон рақамли имзо”, “Электрон ҳужжат айланиши”,
“Электрон тижорат”, “Электрон ҳукумат” тўғрисида”ги қонунлари амалда
жамиятимизни халқаро стандартларга мос равишда ахборотлаштиришга хизмат
қилиб, 2013-2020 йилларда мамлакатимиз ахборот ресурслари, тизим ва
тармоқларини ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифаларнинг
жадал равишда босқичма-босқич амалга оширилишига қулай шарт-шароитлар
яратиб келмоқда. Бу ерда шуни яна бир таъкидлаш лозимки, АИКТни
шаклланиши ва такомиллашиши эволюцион жараён бўлиб, у мунтазам
янгиланиб бориш характерига эга.

Бундай ижобий ҳолат АКИТ соҳасининг мамлакат ялпи ички

маҳсулотидаги улушини кўпайтириш ва уни хорижий ҳамда мамлакатимиз
сармоядорлари учун янада жозибадор қилиш имконини бериб келмоқда.
АКИТни ривожлантириш соҳасига жалб қилинган хорижий сармоялар миқдори
сўнгги йилларда 1 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетди. Ушбу тармоқнинг
барқарор ва мутаносиб ривожланиши натижасида охирги беш йиллик давомида
мавжуд корхоналар даромади муттасил ошиб бориб, йилига 60-70 фоизни
ташкил қилмоқда.

АКИТни бундай суратлар билан ривожланиш даражаси республикамизни

электрон ҳукумат сари қадамларини жадаллаштириб, унинг бунга
тайёргарлигини ошириб бормоқда. давлатимизни барча жабҳаларда электрон
ҳукуматга тайёргарлик даражаси 2013-2014 йилларга бўлган муддатда 1,46
баллдан 2,0 баллгача кўтарилди.

Республикамиздаги АКИТ тармоғининг ривожланиш даражасига мобиль

алоқадан фойдаланишнинг ҳажми ва кўламига қараб ҳам баҳо беришимиз
мумкин. Ўзбекистонда мобиль алоқа абонентлари сони йил сайин геометрик
прогрессия шаклида ўсиб бормоқда. Интернет хизматлари кундалик ҳаётимизга
шиддат билан кириб, ёшларимиз энг янги ахборот-коммуникация
технологиялардан

фойдаланиш

борасида

бошқа

мамалакатлардаги

тенгқурларига рақобатлаша оладиган даражадаги билим ва кўникмаларга эга
бўлиб бормоқдалар. Бунинг яққол далили сифатида улар ичида ижтимоий
тармоқларда рўйхатга олинган фойдаланувчиларнинг кундан-кунга сон ва
сифат жиҳатидан ортиб бораётганлигини келтирсак бўлади. Ижтимоий тармоқ
ҳисобланган «Одноклассники»га 8 миллиондан ортиқ рўйхатдан ўтган
республикамиз фойдаланувчиларидан кунига 2 миллионига яқини ташриф


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

буюриб, уларни асосий таркибини 17 ёшдан 27 ёшгача бўлган ёшларимиз
ташкил қилади. Улар томонидан ҳар куни 122 мингта қўшиқ, 315000та турли
хилдаги видеофильмлар, 200000 минга яқин ўйинлар юкланиб олинади.

Бу ерда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, барча тармоқлардан

фойдаланиш маданияти, фойдаланувчиларнинг савияси, ахборотларни тўғри
қабул қилиш ва тарқатиш иммунитетлари ижобий тарзда ёш авлод орасида
мустаҳкамланиб бормоқда. Шунинг баробарида, жаҳон ахборот тармоғи,
мобиль алоқа тизими, компьютер ўйинлари, видеомаҳсулотлар орқали миллий
манфаатларимиз, мафкурамиз, маънавий-ахлоқий қарашларимизга зид, зарарли
ғояларга оид ахборотларни қайсиси чин қайсиси ёлғонлигини англай оладиган
баркамол авлод етишиб бормоқда.

Жамиятимиз, айниқса ёшларнинг ахборотга бўлган эҳтиёжлари қанчалик

тўлақонли қондирилса, улар чет эл радиоларига, интернетдаги олди-қочди
сайтлардаги ахборотларга беҳуда вақт сарфламайдилар. Ватан ва юрт равнақи
манфаатлари йўлида ғоявий қуролланган киши ҳар хил майда-чуйдаларни
четлаган ҳолда, ғоявий душманлар томонидан келадиган бузғунчи ахборотларга
деярли эътибор бермасдан, ўша ишончсиз ахборот таъсирига тушиб қолмайди.
Бундан хулоса шуки, жамиятнинг АКИТ қонун қоидаларига тўлақонли риоя
қилиши амалда аҳоли ва айниқса ёшларни бузғунчи ёт ғоялардан ҳимоялашга
хизмат қилади.

Маълумки интернетдан фойдаланиш қулайлиги ва маълумотларни

узатиш провайдер ва операторларни малакаси ва кўникмаларига боғлиқ.
Ҳозирги даврга келиб уларнинг сони мамлатимизда 1000 дан ошиқни ташкил
қилиб, интернет каналининг тезлик индекси халқаро даражада бўлишлиги
таъминланмоқда. Бу кўрсаткич таҳлиллари Ўрта Осиё давлатлари орасида энг
юқори даражада эканлигимиздан далолат бериб турибди.

Дунё ўргимчак уяси ёки ини 24 соатли ёхуд 1 суткали жамиятга

айланаётган бир пайтда, бу ўргимчак уяни асалари уясига(инига) менгзлаб
ундан она-ватанимиз, халқимиз тараққиётига кўмак берадиган маълумот ва
ахборотларни олишга ёшларимизни ўргатиш асосий стратегик мақсадимиз
бўлиши шарт.

Шунга қарамасдан глобаллашган ахборот маконида турли таҳдидлар

мавжуд бўлган ҳозирги шароитда ёшлар учун соғлом ахборот муҳитини яратиш
устувор вазифаларимиздан бирига айланиши зарур. Глобаллашув жараёнига
ахборот-психологик таъсир ўтказиш, АКИТнинг ёшлар дунёқарашига таъсири,
миллий ахборот тизими ва ресурсларини ҳимоя қилиш муаммолари
жамиятимиз олдидаги энг муҳим ечимини кутаётган вазифалардан бири
ҳисобланади. Ҳар йили республикамизда давлат даражасида АКИТ бўйича
саммит ўтказилиб, бу тадбир соҳа доирасида Ўзбекистон ҳамда яқин ва узоқ
хориждаги ўзаро алоқа ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, АКИТга оид
энг сўнгги ютуқлар билан танишиш ва унинг тараққиётидаги долзарб масалалар
муҳокамасидан манфаатдор бўлган соҳанинг эксперт ҳамда мутахассисларини
бир жойга тўплайди.

АКИТнинг ривожланиши халқаро майдонда ва республикамизда учта

асосий йўналиш «Давлат секторида АКТ», «Бизнесда АКТ», «Интернет ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

ахборот ресурслари» бўйича сифатланиб, бошқарув сиёсатидаги тенденциялар
ва асосий ўзгаришлар, тармоқни ривожлантириш миллий дастурларини амалга
оширишдаги ютуқлар ва муаммолар, жамият ҳаётининг турли йўналишларида
АКИТни татбиқ этиш тажрибалари, инфратузилма ривожланиши ва бошқа
долзарб масалаларни ўз ичига қамраб олади. Ҳар йили саммит ишида
Ўзбекистон, АҚШ, Жанубий Корея, Россия ва бошқа мамлакатлардан келган
1000га яқин делегатлар қатнашиб, улар орасида БМТ Тараққиёт дастури, Алоқа
соҳасидаги минтақавий ҳамдўстлик, KISA каби халқаро ташкилотлар,
Microsoft, Softline International, LG сингари жаҳоннинг етакчи компаниялари
мутахассисларининг мавжудлиги саммитнинг халқаро мавқеи юқори поғонада
эканлигидан далолат беради.

Юқоридаги тадбирлар самараси натижасида ҳозирги кунда дунё

аҳолисининг ярмидан кўпи, республикамиз аҳолисининг эса ҳар 100 кишисига
40 нафардан ортиқроқ интернет, 70 нафардан ортиқ мобиль алоқа
фойдаланувчиси тўғри келмоқда ва бу кўрсаткичлар соат сайин ижобий
томонга ўзгариб бормоқда. Мамлакатимизда амалга оширилаётган инвестиция
сиёсатининг ўзига хос хусусияти маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта
ишлашни таъминлайдиган, юқори технологияларга асосланган янги ишлаб
чиқаришларни ташкил этишга йўналтирилган бўлиб, иқтисодиётимизнинг
етакчи тармоқларида замонавий юқори технологияларга асосланган ускуналар
билан жиҳозланган, умумий қиймати 158 дан зиёд йирик объектлар фаолият
кўрсатмоқда. Айнан АКИТ тармоғига ўзининг салмоқли инвестицияларини
сарфлаш борасида хорижлик ҳамкорларимиздан Япония, Корея, Германия,
АҚШ ва Канада давлатлари жонбозлик кўрсатмоқдалар. Бунинг яққол далили
сифатида алоқа тармоғимизга қилинган инвестицияларни келтирсак бўлади.

Республикамиз бўйича 2005-2015 йилларда соҳага жалб қилинган

тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар 40 фоизга яқинни ташкил қилиб, бу эса
Юртбошимиз таъкидлаб ўтган хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг
йўл очиб бериш каби устувор вазифамизни бажаришга самарали хизмат қилиб
келмоқда.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг 100 фоизи солиқ ва

статистика

ҳисоботлари

топширишни,

божхона

декларацияларини

расмийлаштириш эски усулдаги қоғоз тўлдириш йўли билан эмас, балки
бевосита электрон шаклда амалга оширилмоқда.

2015 йилда иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларида замонавий юқори

технологияларга асосланган ускуналар билан жиҳозланган, умумий қиймати 7
миллиард 400 миллион долларга тенг бўлган йирик объектлар фойдаланишга
топширилганлиги алоҳида эътиборга моликдир.

Ушбу кўрсаткич қиймати 2014 йилга нисбатан қарийиб 2 баробарга

ошганлиги мақтовга сазовордир.

Юқори технологияларга асосланган хизматлар орасида кейинги йилларда

алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари бошқа соҳаларга нисбатан жадал
ривожланаётганини алоҳида таъкидлаб, ушбу хизматлар ҳажми сўнгги беш
йилда 3,3 баробар, ўтган йили эса 25,0 фоизга ўсди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Иқтисодиётимиз ва жамиятимиз ҳаётида АКИТнинг алоҳида ва муҳим

ўрин тутишини ҳисобга олиб, 2013 йилда 2013-2020 йилларда Ўзбекистон
Республикаси “Миллий ахборот-коммуникация тизимини ривожлантириш
комплекс дастури” қабул қилинди.

Ушбу дастур доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар 2015 йилда

мамлакатимизда барча автомат телефон станцияларини рақамли тизимга
ўтказишни якунлаш учун замин яратди.

Аҳоли, жумладан, мамлакатимизнинг олис ҳудудларида яшаётган

аҳолининг ахборот-коммуникация технологиялари хизматларидан фойдаланиш
имкониятини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Масалан, 2014 йилда юртимизда, хусусан, Қўнғирот, Бойсун, Узун,

Мўйноқ каби олис туманларда 2 минг километрдан зиёд оптик толали алоқа
тармоқлари барпо этилди.

Мамлакатимизда интернетдан фойдаланувчилар сони йил сайин кўпайиб

бормоқда. Республикамизда интернетнинг ўтказувчанлик даражаси 4 баробар
оширилди, интернетга уланиш тезлиги эса 1,5 марта ортди. Шу билан бирга,
ундан фойдаланиш нархи 2013 йилга нисбатан 12,0 фоизга камайди.

Ўтган йили 500 дан ортиқ янги базавий мобиль алоқа станциялари

ўрнатилиши ҳисобидан алоқанинг ушбу замонавий, юқори технологияларга
асосланган тизими абонентлари сони қарийб 20 миллион кишини ташкил этиб,
уларга кўрсатилаётган хизматлар ҳажми қарийб 26 фоизга кўпайди.

- Шуни таъкидлаш лозимки, бугунги кунда жаҳон миқёсида яратилаётган

ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 5,5 фоизи ахборот-коммуникация
технологиялари соҳасига тўғри келмоқда. Нуфузли халқаро экспертларнинг
фикрига кўра, 2020 йилда бу кўрсаткич 9 фоиздан ошади. Масалан, Корея
Республикасининг

ялпи

ички

маҳсулотида

ахборот-коммуникация

технологияларининг улуши 11,8 фоиздан зиёдни, Швецияда 7 фоизни, Америка
Қўшма Штатларида эса 6,8 фоизни ташкил этади.

Сўнгги йилларда иқтисодиётимизнинг мазкур тармоғи жадал суръатлар

билан ривожланиб бораётганига қарамасдан, ҳозирги вақтда биз бу борада
дастлабки босқичда турганимизни тан олишимиз даркор. Яъни, мамлакатимиз
ялпи ички маҳсулотининг атиги 2 фоизга яқини ахборот-коммуникация
технологиялари ҳиссасига тўғри келмоқда[1].

Интернет фаоллик ўсиши таъсирини ўрганишга йўналтирилган

тадқиқотлар мамлакат ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) кўрсаткичларининг ўсиши
билан АКИТ сектори ривожланиши ўртасида чамбарчас қонуний боғлиқлик
борлигини кўрсатади. Жаҳон Банки экспертлари ҳар қандай мамлакат
худудининг кенг йўлакли тармоқ билан қопланишининг 10 фоизга кўпайиши
иқтисодий ўсиш кўрсаткичларининг 1,21 фоизга ортишига олиб келишини
таъкидлайди.

Ҳар қандай мамлакатнинг АКИТга тайёргарлик мезонларидан бири

«Connectivity Scorecard» индикатори ҳисобланиб, унинг баҳолаш мезони АКИТ
инфратузилмасининг ривожланиш даражаси, давлат ва бизнес фаолиятига
АКИТни жорий қилиш даражаси, ижтимоий соҳа ва иқтисодий ўсишга АКИТ
нинг таъсирини баҳолаш кўрсаткичларидан ташкил топади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

«Connectivity Scorecard» индикаторига мувофиқ Ўзбекистон охирги

йилларда рўйхати Жаҳон Иқтисодий Форумида тақдим этилган йирик
давлатлар орасида ижобий ўрин эгаллади. Бунга бизнес-иқлим, инсон капитали,
Ўзбекистон

АКИТ

соҳасидаги

давлат

бошқарувини

тавсифловчи

кўрсаткичларнинг ижобий сифатлари аниқ ва яққол гувоҳлик беради.

Кейинги йиллардаги БМТ ривожланиш дастури ҳисоб-китоблари

услубиятига кўра Ўзбекистонда таълим индекси 0,91 қийматга эга, тармоқ
дунёсига тайёрлик индекси 3,0 ни, рақамли имкониятлар индекси 0,34 ни ва
электрон ҳукуматга тайёрлик индекси 0,4 ни ташкил этмоқда. Барча бу каби
индекс кўрсаткичларининг ижобийлиги Ўзбекистон ҳукуматининг йилдан
йилга АКИТ соҳасига алоҳида эътибор бериб келаётганлигидан гувоҳлик
бермоқда. Республикамиз ялпи ички маҳсулотида ахборот-коммуникация
технологияларининг улуши 1992 йилда 0,009 фоизни, 2000 йилда 0,3 фоизни
2012-2015 йилларда бу соҳа бўйича ўтказилган чуқур иқтисодий ислоҳотлар
натижасида 2 фоизгача кўтарилди.

Юртбошимиз бу соҳада ҳали қилинадиган ишларимизни кўплигини

таъкидлаб “Сўнгги йилларда иқтисодиётимизнинг мазкур тармоғи жадал
суръатлар билан ривожланиб бораётганига қарамасдан, ҳозирги вақтда биз бу
борада дастлабки босқичда турганимизни тан олишимиз даркор”-деб алоҳида
қайд қилиб ўтдилар.

- Бугунги кунда Жанубий Кореянинг Инҳа университети каби хорижий

билим масканларида ва мамлакатимиз олий ўқув юртларида юқори малакали
кадрлар тайёрланаётганини инобатга оладиган бўлсак, ахборот-коммуникация
технологиялари соҳасини янада ривожлантириш учун барча зарур ресурс ва
имкониятларга эга эканимиз аён бўлади.

Кейинги йилларда мамлакатимиз тарафидан таълим жараёнларига

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенгроқ жорий қилиш ва
ривожлантириш масалаларига катта эътибор қаратилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги ПҚ-

1730-сонли “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий
этиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бунгга яққол
мисол бўла олади.

АКИТ соҳасини янада ривожлантириш учун барча зарур ресурс ва

имкониятларга эга бўлган бир пайтда республикамизда мавжуд бўлган
“Таълим” порталини самарали ишлаш жараёнларини жадал равишда
такомиллаштириш ишларини тинмай амалга оширишимиз зарур. Электрон
мактаб, электрон лицей, электрон коллеж, электрон институт, электрон
университет ҳамда электрон академиялар бу порталнинг ажралмас қисмларидан
бири бўлиб қолмоғи лозим.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015йил 20

августдаги “Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта
тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш чора тадбирлари
тўғрисидаги” 242-сонли қарори бўйича Олий таълим соҳасида олий ўқув
юртларининг профессор-ўқитувчиларини мунтазам қайта тайёрлаш бўйича
жараёнда АКИТни қўллашга асосланган мутлақо янги, такомиллаштирилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

тизим жорий қилиниб, мазкур курсларда олий ўқув юртларининг 2 минг 700 га
яқин ўқитувчилари ўз малакаларини ошириб қайтдилар.

Бу соҳадаги ишларни янада самарадорлигини ошириш мақсадида мавжуд

бўлган Республикамиз Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация
Комиссиясининг “Оак салоҳият”, Бош илмий методик марказнинг “Электрон
потфолио”, Таълим порталининг “Moodl” тизимлари ахборот базаларини ўз
вақтида муттасил узлуксиз равишда тўлдириб бориш жараёнларини назоратга
олиш электрон ҳукумат тизимини жадал равишда ривожлантиришга хизмат
қилади.

Профессионал

педагогик

фаолиятни

модернизация

қилиш

ахборотлашган жамиятни такомиллаштириш борасидаги асосий муаммолардан
бири ҳисобланади. Мавжуд интернет-технологиялар педагоглар учун зарур
ахборотларни турли хилдаги сайтлардан тезда қабул қилиш, қайта ишлаш ва
узатиш имкониятидан ташқари, бир-бирлари билан фаол равишда компьютер
тармоқлари ёрдамида ўзаро ижодий ҳамкорлик қилиш шароитларини ҳам
яратиб бермоқда. Бу ҳамкорликни электрон почта, web-анжуманлар, форумлар,
чатлар ҳамда юқори технологиялар воситасида амалга оширишни
такомиллаштириш педагогик жараёнларда ўзининг ижобий самарасини беради.
Шунинг учун Республикамиз таълим тизимида «Виртуал ижодий педагогик
бирлашмалар»ни яратиш, тизимда янги ахборот технологияларини қўллаш
жараёнларини тезлаштириб унинг самарали бўлишига ёрдам беради.

Фикримизча, буни амалга ошириш Республикамиздаги етакчи

педагогларнинг интернет ҳамкорлигидан иборат бўлиши керак ва уни «Ижодий
педагоглар тармоғи» портали деб аташ мақсадга мувофиқ бўларди.Бунинг учун
қуйидаги муаммолар ўз ечимини топиши керак:

Биринчидан ўқув жараёни шаклини замон талабларига мос равишда

ўзгартириш ва унда педагог ролига алоҳида аҳамият бериш керак. Бунда
таълим жараёнининг шакли ва усуллари тўлиқ равишда АКИТ ёрдамида амалга
оширилиши шарт. Шу жараёнларга мос педагогларни тайёрлаш ва қайта
тайёрлаш зарур. Чунки ҳозирги авлод юксак технологиялар муҳитида тарбия
топиб, ўқиш, ёзишни билмасдан туриб, замонавий турдаги смартфонлардан,
планшетлардан, турли хилдаги гаджетлардан фойдаланиб, интернетда ишлаш
кўникмаларига тўла эгадирлар.

Шунинг учун ўқувчининг саволига педагогнинг биргина жавоби

бўлмасдан, уни қониқтириш учун бу жавоблар сонининг варианти бир неча хил
бўлиши керак. Ўз навбатида бу масалани фақат биргина педагогнинг ўзи ҳал
қилиши мураккаб бўлиб, бунинг учун етук педагоглар жамоасини
шакллантириш зарурати туғилади. Бу эса фақат «Интернет тармоғи» ёрдамида
амалга оширишни талаб қилади. Педагогларнинг портал тармоғидаги ўзаро
ҳамкорлиги дарс бериш жараёнини ижобий услубий жиҳатларини
оммалаштириб, педагоглар маҳорат мактаблари ҳамда қайта тайёрлаш
жараёнларини фаоллаштиради. Бу билан давлатнинг юқоридаги ишларга
сарфланадиган харажатлари бир мунча қисқаради.

Маълумки педагогик жараёнларда аёллар ҳамда нафақадаги педагоглар

ҳам фаол иштирок этиб келишмоқда. «Ижодий педагоглар тармоғи» портали


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

эса уларга ишга келмасдан туриб, ўз таътиллари (аёллар бола парвариши
вақтида, нафақадагилар уй шароити) давомида уйдан туриб ўзининг амалий ва
услубий жиҳатдан профессионал малакаларини оширишга хизмат қилади.

Иккинчидан боғча, мактаб, лицей, коллеж, Олий таълим муассасалари

академиялар ва бошқа ташкилотларда АКИТнинг сифатини ошириш омили ҳам
муҳим ҳисобланади. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки АКИТга эътиборли
бўлган ташкилотларда, ходимларнинг компьютер саводхонлигига бўлган
қизиқиши кучли бўлмоқда. Энг муҳими педагогнинг билим даражаси қанча
кучли бўлса, у шунчалик даражада ахборот-коммуникация технологиялари ва
юқори технологиялардан фойдаланиш соҳасидаги ўз билим савиясини
кенгайтиришга ҳаракат қилади.

Учинчидан «Ижодий педагоглар тармоғи» порталини шакллантириш,

авваламбор ташкилотнинг локал тармоғидан бошланса мақсадга мувофиқ
бўлади. Бунда:

- ижодий педагоглар ташкилот аҳамиятига эга бўлган зарурий

муаммоларни ечадилар;

- илмий услубий масалаларни ечишда ўз тажрибалари орқали ҳамкорлик

қиладилар;

- бакалавр ва магистрлар ўртасида мастер класслар, турли конкурслар,

олимпиадалар ва фестиваллар ўтказишни ташкил қиладилар.«Ижодий
педагоглар тармоғи» порталини шакллантириш ва уни такомиллаштириш,
ундаги фаол иштирокчи педагоглар сони ва сифатига, муҳокама қилинадиган
мавзуларнинг турли туманлиги ва уларни янгиланиш ҳолатига боғлиқдир.
«Ижодий педагоглар тармоғи» порталини мунтазам такомиллаштириб бориш
ахборот-коммуникация технологиялари муҳитида педагогик фаолиятга янгича
ёндашиш муаммоларини ҳал этади ва жамиятни янги цивилизацияси бўлмиш
ахборотлашган асрга етаклайди.

Юқорида қайд этилган Президентимизнинг 2015 йил якунларига

бағишланган маърузаларининг мазмун моҳияти мамлакатимизда АКИТ
соҳасини интенсив равишда ривожланишига асосий пойдевор ҳисобланади.

Фикримизча, глобал ахборотлашиш жараёни жамиятдаги иқтисодий

ҳамда ижтимоий-маданий ўзгаришларга салбий ва ижобий томондан бевосита
ва билвосита таъсир ўтказиб, хорижий экспертлар ва социологлар қарашларича,
АКИТга асосланган жамият техника соҳасида-ишлаб чиқариш, иқтисодиёт,
таълим ва маиший ҳаётга бу технологияларнинг кенг жорий этилиши,
иқтисодиётда уларнинг маҳсулотга, ижтимоий ҳаётда турмуш даражаси
ўзгаришига, сиёсий фаолиятда ахборот алмашиниш жараёнларида турли хил
ахборотларни эркин олишга, маданият борасида замонавий талабларга жавоб
берадиган ҳуқуқий меъёрлар ва қадриятларнинг шаклланиши орқали
тавсифланади. Ҳозирги кунда интернет орқали тарқатилаётган ахборотларнинг
90 фоизга яқини ривожланган давлатлар томонидан амалга оширилиб,
мамлакатимиз яқин йиллар ичида ушбу давлатлар қаторига қўшилиши учун
барча шарт-шароитлар мавжуд эканлигин яна бир бор таъкидлаб ўтишимизга
ҳуқуқий жиҳатдан асосларимиз етарли даражада.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса қилиб айтганда, глобаллашган дунёда жамият ва ахборот

интеграцияси ҳар қандай давлат ривожининг муҳим стратегик омилига
айланиб, унда ягона ахборот макони гегемонлик сифатига эга бўлиб, ахборот
хуружларининг йўлига тўсиқ қўйиш имконияти мураккаб жараёнлардан бирига
айланади. Бунинг учун жамиятимиз ва ёшларимизни АКИТдан фойдаланиш
борасидаги мафкуравий иммунитетларини босқичма-босқич муттасил ошириб
бормоғимиз, кундалик асосий вазифаларимиздан биридир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов И.А. Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисида

“Ўзбекистоннинг ўтган 2015 йилдаги иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш
якунларини муҳокама қилиш ва 2016 йил учун тараққиёт йўлимизнинг энг
муҳим устувор йўналишларини аниқлаб олишдан иборат” мавзусидаги доклад
материали.

2. Кежабаев

А.Т. “Перспективы развития ИКИТ в экономике

Узбекистана” Монография, Германия-2015 г. Palmarium academic publishing.
Page 78.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Вазирлар Мадкамасининг кенгайтирилган мажлисида “Узбекистоннинг утган 2015 йилдаги иктисодий ва ижтимоий ривожланиш якунларини мухркама килиш ва 2016 йил учун тараккиёт йулимизнинг энг мудим устувор йуналишларини аниклаб олишдан иборат” мавзусидаги доклад материали.

Кежабаев А.Т. “Перспективы развития ИКИТ в экономике Узбекистана” Монография, Германия-2015 г. Palmarium academic publishing. Page 78.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов