Проблемы статистической оценки, мониторинга и управления процессом старения населения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
107-115
12
4
Поделиться
Абдураманов, Х. (2016). Проблемы статистической оценки, мониторинга и управления процессом старения населения. Экономика и инновационные технологии, (1), 107–115. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8617
Х Абдураманов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье выявлены существующие проблемы на практике статистической оценки процесса старения населения, предложена шкала этапов демографического старения человеческого общества, а так же разработаны предложения по управлению процесса старения населения.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Х.Х. Абдураманов

и.ф.н., доц. ТДИУ

АҲОЛИНИНГ КЕКСАЙИШ ЖАРАЁНИНИ СТАТИСТИК БАҲОЛАШ,

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ВА БОШҚАРИШ МУАММОЛАРИ

В данной статье выявлены существующие проблемы на практике

статистической оценки процесса старения населения, предложена шкала
этапов демографического старения человеческого общества, а так же
разработаны предложения по управлению процесса старения населения.

In this article the existing problems in practice, statistical evaluation of the

aging population, the scale proposed stages of demographic aging of human society,
as well as developed proposals for the management of the aging process.

Калитли сўзлар:

аҳоли, кексалар, демографик кексайиш, статистик

баҳолаш, мониторинг, бошқариш, ҳаёт давомийлиги


Ер юзида кўпгина мамлакатларни қамраб олган жамиятнинг қариши ўз

аҳамиятига кўра, аллақачон миллий чегаралар доирасидан чиқиб кетган. Бунинг
оқибатлари билан боғлиқ турли хусусиятлар фақат демографлар, социологлар,
статистикларнигина эмас, балки сиёсатшунослар, шунингдек, мамлакат
раҳбарлари учун жўшқин баҳс ва мунозаралар мавзусига айланган.

БМТ маълумотларига кўра, 2013 йилда дунё аҳолиси таркибида 60 ёш ва

ундан катта ёшдаги аҳолининг улуши 11,7 фоизни (809 млн. кишини) ташкил
этган.

2050 йилга келиб ер юзида ёши 60 дан ошган ва ундан катта ёшдагилар

сони 22 фоизни (2,0 млрд. кишини) ташкил этади [1].

БМТ кўмагида “HelpAge International” халқаро хайрия ташкилоти

томонидан тузилган

“Global AgeWatch Index 2014”

рейтингининг

натижаларига кўра, Ўзбекистонда кексаларнинг сони аҳоли умумий сонининг
6,7 фоизни ташкил этади. 2030 йилга келиб ушбу кўрсаткич – 11,6, 2050 йилда
эса 19,4 фоизга етади [2].

Аҳолининг кексайиш жараёнини статистик баҳолаш амалиётда бир қатор

муаммолар билан боғлиқ. Фикримизча, улар орасида кексаликнинг бошланиш
ёшини бир хил ва асосли талқин этиш ҳамда аҳолининг кексайиш
коэффицентларини ҳисоблаб чиқишнинг сифат кўрсаткичлари билан боғлиқ
муаммолар марказий ўринни эгаллайди. Мазкур муаммоларнинг алоҳида
долзарблиги шундан иборатки, тадқиқ этилаётган демографик жараён миқдори
ва сифатини акс эттирмасдан туриб аҳоли таркибида кексалар сони ва
улушининг ортиши билан боғлиқ оқибатларни юмшатишга қаратилган
бошқарув қарорларини қабул қилиш, бу йўналишда мониторинг олиб бориш
хусусида умуман гап бориши мумкин эмас.

Демографик ва статистика тадқиқотларида кексалик ёшининг бошланиши

сифатида кўпинча инсоннинг 60 ёки 65 ёши қабул қилинади. Аммо бундай
“катта ҳисобланмаган” тафовутлар амалиётда моҳият жиҳатидан бир хил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

жавобга эга бўлмаган ва эга бўлиши мумкин бўлмаган қатор саволлар пайдо
бўлишига олиб келадиган методологик хусусиятга эга жиддий муаммодир.

Энг аввало шуни таъкидлаш керакки, аҳолининг ҳар қандай (фақат

юқорида кўрсатилганлари эмас, балки кенг маънода) кексалик ёшини белгилаш
фақат субъектив вазифа бўлибгина қолмасдан, шунингдек қатъий илмий
хулосага келинмаган вазифа ҳам ҳисобланади. Турли тиббий, анамнистик,
социологик ва бошқа тадқиқотлар аниқ бир инсон организмининг кексайиш
механизми жуда катта сир эканлигидан далолат беради. Чунки инсон ёши фақат
миқдор кўрсаткичларига эмас, балки ниҳоятда мавҳумлик мавжуд бўлган
саломатлик, кайфият, меҳнат қобилияти мезонлари, демак кексалик даври
бошланиши билан боғлиқ. Шу сабабли кўриб чиқилаётган кексалик ёшини бир
хил талқин этиш статистика ҳисоби методикасини унификациялаш нуқтаи
назаридан, шунингдек маълумотларни таққослаш ва қиёслашни сақлаб қолиш
жиҳатидан катта аҳамиятга эга.

Агар инсон ҳаётида кексайиш чегараси сифатида у ёки бу ёшни танлаш

масаласи аниқ қўйиладиган бўлса, бизнинг нуқтаи назаримизга кўра жамият
демократик ривожланишининг амалда таркиб топган кўрсаткичлари ва
тенденцияларини эътиборга олиш шарт. Бу Ўзбекистон Республикасида
қуйидагича тарзда акс этган (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистон Республикасида туғилганда кутилаётган умр давомийлиги, ёш

Кўрсаткичлар

Йиллар

1990

1995

2000

2005

2010

2014

1

2

3

4

5

6

7

Барча аҳоли

69,3

70,2

70,8

71,8

72,9

73,5

аёллар

72,4

72,6

73,2

74,1

75,1

75,8

эркаклар

66,1

67,8

68,4

69,6

70,6

71,1

Манба: муаллиф томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика

қўмитаси маълумотлари асосида тузилган.

1-жадвалнинг маълумотлари агар аёллар нуқтаи назаридан кексаликнинг

бошланиш ёши сифатида ҳам 60, ҳам 65 ёш мақбул бўлса, эркаклар учун бу
сифат жиҳатдан бошқача хусусиятга эгалигидан далолат беради. Унинг
моҳияти шундан иборатки, эркаклар учун 65 ёш кексалик чегараси сифатида
долзарб эмас. Ўртача ҳисобда улар бу ёшга етмайдилар. Шунинг учун
аҳолининг кексайишини статистик баҳолашда ҳақиқий мўлжал сифатида 60 ёш
мақбулдир. Чунки бир хил воқеа миқдор кўрсаткичининг таянч нуқтаси
сифатида турли қарашлар муқаррар равишда аҳоли жинслари бўйича
кўрсаткичларни таққослаш муаммосига олиб келади.

Шу муносабат билан халқаро қиёслаш муаммоси сифатида ҳам гапиришга

тўғри келади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг экспертлари жамиятнинг
қариши жараёнини ўрганишда кексаликнинг бошланиши сифатида инсоннинг
65 ёшини қабул қилишни тавсия этган. Бу дунёнинг иқтисодий ривожланган
мамлакатларида эришилган ўртача умр кўриш кўрсаткичлари билан мантиқий
боғлиқ. Бироқ расман эълон қилинаётган статистика нашрларида Ўзбекистон


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Республикаси аҳолисининг жинс ва ёш таркиби бўйича маълумотлар ҳисобга
олинган ҳолда мазкур муаммони амалда ҳал этиш аҳолининг умумий сонидан
65 ва ундан юқори ёшдагилар улушини аниқлашнинг нисбатан мураккаб
бўлмаган қўшимча ҳисоб-китобларига бориб тақалади. Бундай ҳисоб-китоблар
қуйидаги услубиёт бўйича олиб борилади.

У

65 ёш ва ундан катталар

=У

60 ёш ва ундан катталар

– У

60-64 ёш

бу ерда: У

65 ёш ва ундан катталар

– аҳоли таркибида 65 ёш ва ундан катталар

улуши;

У

60 ёш ва ундан катталар

– аҳоли таркибида 60 ёш ва ундан катталар улуши;

У

60-64 ёш

– аҳоли таркибида 60-64 ёшдагилар улуши.

Ўзбекистон Республикаси аҳолисини кексайиш даражасининг сифат

хусусияти учун (танланган мезонни ҳисобга олган ҳолда) франциялик олим
Ж.Боже-Гарнье томонидан ишлаб чиқилган ҳамда польшалик демограф
Э.Россет томонидан такомиллаштирилган махсус кўрсаткични қўллаш мумкин
(2-жадвал).

2-жадвал

Кишилик жамиятининг кексайиш босқичлари шкаласи

Аҳоли таркибидаги 60 ва ундан катта

ёшдагилар улуши, % ҳисобида

Кексайиш даражаси тавсифи

1

2

8 дан кам

демографик ёш

8-10

кексайиш бўсағасида

10-12

ҳақиқий кексайиш

12 ва ундан юқори

демографик кекса

шу жумладан:

12-14

демографик

кексайишнинг

бошланғич босқичи

14-16

демографик кексайишнинг ўртача
босқичи

16-18

демографик кексайишнинг баланд
даражаси

18 ва ундан юқори

демографик кексайишнинг жуда
баланд даражаси

Манба: Медков В.М. Демография. – Москва: Инфра, 2004. – С.132 маълумотлари

асосида тузилган.


Мазкур кўрсаткичдан аҳолининг кексайиш даражасини сифат жиҳатдан

акс эттириш учун амалий қўллаш ҳозирги вақтда тадқиқ этилаётган аҳолининг
амалдаги ҳолати хусусиятлари билан боғлиқ ўзига хос муаммоларни келтириб
чиқаради. Бу муаммоларнинг дастлабкиси шундан иборатки, ҳудуддаги
кексаларнинг улуши 18 фоиздан юқори ва аҳолининг кексайиши жараёнининг
мунтазам ривожланиши ва чуқурлашиб боришига қарамасдан Божё-Гарнье
кўрсаткичларига мувофиқ бир хил натижа - жамиятнинг демографик кексайиш
даражаси жуда юқори эканлигини қайд этишга тўғри келади. Аниқланган
муаммони бартараф этиш учун демографик кексайиш босқичларини янада
деталлаштириш талаб этилади. Бу аҳолининг кексайиш коэффицентлари (18,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

20, 22, 24 фоиз ва ундан кўпроқ) ўртасидаги фарқни аниқлаш имконини беради.
Иккинчи муаммо шундан иборатки, аҳолининг 2 ёки ундан кўпроқ турдош
йилда кексайиш коэффиценти даражаси ўзгармаган бўлса ёки у таққослаш
базиси учун танланган қайсидир бир минтақанинг шундай кўрсаткичига тенг
бўлса, эришилган натижаларни талқин этишда қийинчиликлар юзага чиқади
ҳамда тадқиқ этилаётган жараённинг ривожланиш даражасини баҳолаш учун
кўп ўлчовли (камида икки ўлчовли) усулга ўтиш зарурати туғилади. Бундай
таснифлаш ғояси янгилик эмас, бу аҳолининг демографик кексайиш сифат
кўрсаткичларини ягона анъанавий миқдор асосида аниқлаш бўйича
белгиланган вазифани бажариш имконияти бўлмаганда деталлаштириш
имконини беради.

Демографик кексайиш босқичларини икки ўлчамли усулда амалга

оширишда, биринчи навбатда, аҳоли ёш таркиби трансформациясининг
амалдаги даражасига аниқлик киритиш имкониятини берадиган иккинчи
статистик кўрсаткични танлаш масаласини ҳал этишга тўғри келади. Бундай
индикатор сифатида аҳоли умумий сонида 14 ёшгача бўлган болалар улушидан
фойдаланиш мумкин. Бундай ёндашув аҳолининг турли ёш гуруҳларига
тааллуқли хусусиятларни бирлаштириш концепциясига йўналтирилган. Яъни
бунда 60 ёш ва ундан юқори ёшдаги кексалар сони бир хил бўлганида кексайиш
жараёни 14 ёшгача бўлган болалар салмоғи қанча кам бўлса, шунча чуқур
бўлади.

Демограф олимлар томонидан аҳолининг кексайиш даражасини “қариш

индекси” ёрдамида баҳолаш таклиф этилган. “Қариш индекси” тушунчаси
фанга таниқли демограф А.Сови томонидан киритилган. Француз демографи
қариш индексини меҳнатга лаёқатли ёшдан катта бўлган аҳоли (кексалар)
сонининг меҳнатга лаёқатли ёшгача бўлган аҳоли (болалар) сонига фоизларда
ҳисобланган нисбати орқали аниқлашни ва

аҳолининг кексайиш даражасини

баҳолашда ҳозирда жаҳоннинг кўпчилик мамлакатларида фойдаланилаётган
қуйидаги демографик мезонни таклиф қилди (3-жадвал).

3-жадвал

Аҳолининг кексайиш даражаси мезони

Босқич

Аҳолининг қариш индекси, %

Аҳолининг қариш

даражаси

1

2

3

I

20 дан кам

паст

II

20-30

ўрта

III

30 дан баланд

юқори

Манба: муаллиф томонидан Калинюк И.В. Возрастная структура населения

СССР. – Москва: Статистика, 1975. – С. 14 маълумотлари асосида тузилган.

Жадвалдан кўриниб турибдики, аҳолининг қариш индекси 20 фоиздан

камни ташкил этса, шу ҳудуд аҳолисининг кексайиш даражаси паст
ҳисобланади. Агар қариш индекси 30 фоиздан ортса шу ҳудуд аҳолиси юқори
даражада кексаяётган ҳудудлар қаторидан ўрин олади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Бельгиялик демограф О.Тюлипп бу борада – “туғилишнинг камайиши

шароитида аҳолининг ёш таркибида болалар улушининг қисқариб,
қарияларнинг улушининг эса ортиб боришини ҳисобга олсак, қариш мақсадга
мувофиқдир” [3] – деб алоҳида таъкидлаган.

Фикримизча, аҳолининг “қуйидан” кексайиш даражасини аниқлаш учун бу

усулни қўллаш мумкин, лекин у кекса кишилар жамланмасининг бевосита
хусусиятларини ифода этадиган кўрсаткичлар ёрдамида аҳолининг демографик
кексайиши чуқурлигига аниқлик киритиш усулига қараганда мантиқан
заифроқдир. Бундай кўрсаткичлар орасида, бизнинг нуқтаи назаримизга кўра,
аҳоли умумий сонига нисбатан 80 ва ундан юқори ёшда бўлган шахслар бўйича

узоқ умр кўриш коэффиценти

- анъанавий ва аниқ кўрсаткич ҳисобланади.

Унга мувофиқ кексалар улуши бир хил бўлганида кексайиш жараёни узоқ умр
кўриш коэффиценти қанча юқори бўлса, шунча чуқур бўлади. Бундай
тадқиқотнинг мантиқи шундан иборатки, кекса кишилар жамланмаси ичида
кекса ёшдагиларнинг ёш гуруҳлари ўртасида турли нисбатлар таркиб топиши
мумкин. Демак 60 ва ундан юқори ёшдаги аҳоли таркибидаги таркибий
силжишлар аҳолининг кексайиши кўрсаткичларининг сифат хусусиятларига
аниқлик киритади.

Юқорида қайд этилган барча ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда демографик

кексайиш босқичида бўлган аҳоли қаришини баҳолашга мўлжалланган
қуйидаги икки ўлчамли кўрсаткичлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ (4-
жадвал).

4-жадвал

Кишилик жамиятининг демографик кексайиш босқичлар шкаласи

Аҳоли таркибида 60 ва ундан

юқори ёшдагилар улуши, %

ҳисобида

Аҳоли таркибида 80 ва ундан юқори

ёшдагилар улуши, % ҳисобида

1,5 гача

1,5-3,0

3,0 ва юқори

1

2

3

4

12-14

(демографик

кексаликнинг

бошланғич босқичи)

1-даража

2-даража

3-даража

14-16 (паст даража)

1-даража

2-даража

3-даража

16-18 (ўртача даража)

1-даража

2-даража

3-даража

18-20 (ўртачадан юқори даража)

1-даража

2-даража

3-даража

20-22 (юқори даража)

1-даража

2-даража

3-даража

22-24 (жуда юқори даража)

1-даража

2-даража

3-даража

24 ва юқори (фавқулодда юқори
даража)

1-даража

2-даража

3-даража

Манба: муаллиф тадқиқотлари асосида тузилган.

Агар

таклиф

этилаётган

бу

кўрсаткичлар

Божё-Гарнье-Россет

кўрсаткичлари билан таққосланса, қуйидаги тафовутларни аниқлаш мумкин.
Расмий нуқтаи назардан кўриб чиқилаётган таснифлашнинг моҳияти
демографик кексайишни табақалаштириш учун иккинчи кўрсаткич (мезон)
киритилишидан ташқари фақат кексайиш босқичига бағишланган. Бунда аҳоли
ёшлар гуруҳи тўғрисида умуман гап бормайди. Демографик кексайишнинг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

айрим босқичларини чуқурроқ деталлаштириш ҳамда сифат кўрсаткичларини
(аҳолининг кексайиш чуқурлигини талқин этиш натижаларини) кексаликнинг
анча сўнгги босқичлари томон муайян даражада силжиши принципиал
жиҳатдан янгилик ҳисобланади. Бунда ҳеч бир ноодатий ҳолат йўқ. Бундан бир
неча ўн йиллар аввал аҳолининг демографик кексайиш даражасининг 18 фоиз
ва ундан кўпроқ бўлиши мутлақо объектив равишда жуда юқори туюлар эди.

Кексалик чегараси янада чуқурлашган бугунги кунда қарор топган

чегаралашни қайта кўриб чиқиш ва бунга қисман аниқлик киритиш зарурати
туғилади. Бунда шуни алоҳида қайд этиш керакки, ҳам Божё-Гарнье-Россет
кўрсаткичларида, ҳам биз томондан такомиллаштирилган кўрсаткичларда
таснифлашнинг энг муҳим кўрсаткичлари ўртасидаги у ёки бу фарқни ажратиб
кўрсатиш, шунингдек уларни сўз билан талқин этиш субъектив хусусиятга эга
ҳамда қатъий илмий асосланиши жуда муаммолидир. Чунки улар аниқ
математика ҳисоб-китоблари ва далилларига кўра кўпроқ даражада рақамлар
таҳлилига таянади. Аммо бу ишлаб чиқилган кўрсаткичларнинг амалий
аҳамиятини камситмайди, чунки улар жамият аъзоларининг ёш гуруҳлари
бўйича кўпгина демографик таснифлашлар (шу жумладан, инсонлар ҳаёт
ёшини хитойча таснифлаш, Г.Сундбергнинг аҳоли ёш таркиби турларини
таснифлаш ва ҳоказолар) учун хосдир.

Умуман олганда, аҳолининг кексайишини статистик баҳолаш муаммолари

ўз моҳияти жиҳатидан методологик хусусиятга эга бўлса, жамият ёш таркиби
ўзгариши жараёнларининг мониторинги, шунингдек бу ўзгаришлар оқибати
муаммолари, фикримизча, жуда ўткир ҳисобланиб, давлат ва маҳаллий
ҳокимиятнинг доимий эътиборини талаб этади.

Талқин этиш нуқтаи назаридан

аҳолининг кексайиши соҳасидаги

мониторинг

– тадқиқот объекти ҳолати, яъни кексалар гуруҳи хусусиятлари

ўзгариши жараёни устидан узлуксиз кузатиш тизимидир. Шу муносабат билан
аҳолининг ёш таркибини жорий, амалий баҳолаш билан боғлиқ муаммо юзага
чиқади. Бунинг моҳияти шундан иборатки, аҳоли таркибининг ёш бўйича
тақсимланиши тўғрисида батафсил тасаввурни аҳолини рўйхатга олиш
материалларни тақдим этади. Амалиёт аҳолини бундай рўйхатга олиш 10 йил
ва ундан кўпроқ оралиқда ўтказилишини кўрсатади. Рўйхатга олиш
оралиқларида бу маълумотларга аҳолининг табиий ва миграция ҳаракати
ҳисобга олинган қўшимча ҳисоб-китобларга таянишга тўғри келади. Масалан,
мамлакатда аҳоли таркибидаги ўзгаришлар интенсивлиги шу мамлакатга
келаётганлар ҳисобига сезиларли даражада ўзгариб туради. Шу жиҳатдан
объектив равишда доимий ва рўйхатга олинган ҳамда амалда мавжуд бўлган
аҳоли (шу жумладан, ноқонуний мигрантлар) кўрсаткичлари ўртасида фарқ
бўлиши хусусида гапиришга тўғри келади. Бунда аҳолининг ёш таркиби
тўғрисидаги расмий маълумотлар амалдагига қанчалик мос келиши
тўғрисидаги саволга жавоб топиш ниҳоятда қийин.

Таркиб топган бундай вазиятдан кексалар жамланмаси тўғрисидаги

муқобил маълумот манбаларини излаш орқали чиқиш мумкин. Ана шу
маълумотлар демографик кексайиш жараёнини рўйхатга олиш даврийлиги ва
тезкорлиги бўйича аҳолини рўйхатга олишдан юқори туриши керак. Шу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

жиҳатдан ана шундай маълумотлар тоифасига кексалар таркиби тўғрисида анча
кам молиявий харажатлар қилинган ҳолда маълумот олиш имкониятини
берадиган танлама ва анамнестик сўровлар ўтказишни киритиш мумкин. Бироқ
бу ҳолда кексаларга тааллуқли тадқиқотларни амалга оширадиган
ташкилотларни молиялаштириш муаммоси пайдо бўлади. Бундан ташқари, 60
ва ундан катта ёшдаги шахсларнинг асосий хусусиятларини мунтазам равишда
эркин рўйхатга олишни амалга ошириш мураккаб саналади. Шу муносабат
билан маҳаллий бошқарув органлари

ўртача кекса кишининг статистик

қиёфаси

(унинг ёши, оилавий аҳволи, турмуш шароитлари, амалда иш билан

бандлиги, эҳтиёжлари, истеъмол хусусиятлари ва ҳоказолар) тўғрисида жуда
чекланган маълумотга эга. Фикримизча, бу муаммони қуйидаги йўналишларда
ҳал этиш мумкин:



катта ёшдаги аҳолини мунтазам рўйхатга олишни ташкил этиш ва

ўтказиш;



мазкур рўйхатга олиш асосида кекса кишилар регистрини яратиш;



60 ва ундан катта ёшдаги шахслар ўртасида танлама сўров ўтказиш

маълумотлари асосида катта ёшдаги кишиларга доир маълумотларни
тўлдириш, уларга аниқлик киритиш ва кенгайтириш.

Фикримизча, катта ёшдаги аҳолини рўйхатга олишни амалга ошириш

аллақачон ҳал қилиниши талаб этилаётган заруратдир. Бундай тадбирлар
кўпгина сабабларга кўра жуда мақбулдир. Улар демографик кексайиш
ривожланишининг ҳолати тўғрисида батафсил тасаввур ҳосил қилиш имконини
беради, ижтимоий сиёсат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари
бўйича турли бошқарув қарорлари қабул қилиш учун ишончли маълумотлар
вазифасини ўтайди.

Регистрлар ишончли демографик маълумотлар манбаси ҳисобланиб,

дунёнинг иқтисодий жиҳатдан ривожланган мамлакатларида уларни юритиш
учун қилинаётган харажатлар ўзини оқламоқда. Ўзбекистон Республикасида
кексалар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиш ва мунтазам равишда
янгилаб бориш истиқболда фақат конъюнктура тебранишларини ниҳоятда
тезкорлик билан кузатиб боришни таъминлабгина қолмасдан, шунингдек аҳоли
кексайишининг тадрижий ривожланиш танденцияларини аниқлаш, демак юзага
чиқаётган ижтимоий-иқтисодий номутаносибликка ўз вақтида таъсир кўрсатиш
имконини беради.

60 ёш чегарасидан ўтган шахслар ўртасида танлама сўров ўтказиш кекса

кишилар таркиби, уларнинг турмуш кечириш хусусиятларининг у ёки бу
жиҳатларини деталлаштириши, демак аҳолининг тадқиқ этилаётган ижтимоий-
демографик гуруҳининг шаклланиши ва ривожланиши механизмига чуқур
кириб бориш имкониятини бериши билан ноёбдир.

Кексаларни ҳар қандай статистик ҳисобга олиш тамойилини амалга

ошириш, фикримизча, аҳолини ҳисобга олиш алгоритмини яратишга сифат
жиҳатдан янгича ёндашувларни талаб этади. Кекса ёшдаги респондентлар катта
эътиборни ва улар ҳаёти турли хусусиятларини (саломатлиги муаммолари,
хотирасининг заифлашиши ва ҳоказолар) аниқлашга алоҳида эҳтиёткорлик
билан ёндашишни талаб этади. Шунинг учун социологик сўровлар ўтказадиган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

анъанавий мутахассислардан фарқли равишда катта ёшдаги аҳолини
текширувчи шахслар бунга махсус ўқитилган ижтимоий ҳимоя органлари
ходимлари, яъни бундай респондентлар билан алоқа ўрнатган фуқаролар
бўлиши керак.

Яхлит кўриб чиқилган мониторинг, статистик баҳолаш муаммолари

аҳолининг демографик кексайиши жараёнини бошқариш сифатида бевосита акс
этиши шубҳасиздир. Чунки тезкор хусусиятли аниқ миқдор баҳолашисиз қатор
амалий вазифаларни ҳал этиш жуда қийин. Бу муаммоларнинг энг муҳимларига
тўхталамиз.

60 ва ундан катта ёшдаги шахслар улушининг муттасил ортиб бориши

билан катта ёшдаги кишиларнинг пенсия таъминоти, шунингдек уларга ёрдам
кўрсатишга йўналтирилган лойиҳа ва дастурларни молиялаштириш муаммоси
пайдо бўлиши табиийдир.

Шуни эътироф этиш керакки,

кексаларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга

Ўзбекистон ҳукумати томонидан катта аҳамият берилган: Ўзбекистон
Республикаси Конституциясига “Вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва
ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясидадир” ва “Вояга етган, меҳнатга
лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар”
[4]

каби моддалар киритилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ “Нуроний” ва “Маҳалла” жамғармалари
ташкил этилган, ёлғиз кексаларга уй шароитида ижтимоий хизмат кўрсатиш
тизими жорий этилган.

Шунингдек,

2015 йил “Кексаларни эъзозлаш йили”

деб эълон қилиниб,

2015 йил 18 февралда кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш,
уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши
улуғ инсонлар, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти
фахрийларига ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни
такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик
қадрият ва анъаналари руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини
мустаҳкамлаш мақсадида давлат дастури қабул қилинди [5].

Бироқ, прогнозларнинг кўрсатишича, истиқболда Ўзбекистондаги

демографик жараёнлар интенсив тарзда ўзгаради ва республика аҳолисининг
кексайиши даражаси нисбатан тезлашади.

Демографик кексайиш шу жараёнга юз тутган минтақа мутасаддиларини

ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш ва ривожлантириш истиқболига
сифат жиҳатдан янгича муносабатда бўлишга қонуний мажбур қилмоқда.
Аҳоли таркибида катта ёшдагилар улушининг ортиб бориши транспорт, савдо,
соғлиқни сақлаш ва бошқа ташкилотлар фаолиятига ўзгартиришлар киритишга
мажбур қилмоқда. Яъни, маҳаллий бошқарув тизимини жамиятнинг ёш таркиби
ўзгаришига мослаштириш муаммосини ҳал этишга тўғри келмоқда. Бу
муаммонинг долзарблиги ниҳоятда улкан ва у жуда кўп йўналишлар – ишлаб
чиқариш жараёнларини таъминлашни меҳнат ресурслари ҳисобига таъминлаш
заруратидан бошлаб кекса кишиларга турар жой – коммунал хўжалиги
хизматлари, транспорт ҳаражатлари ва бошқа масалаларда имтиёзлар
беришгача бўлган тизимни шакллантириш зарурати билан боғлиқ.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Маҳаллалар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг

кексалар ва ногиронларга доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатадиган
тузилмаларини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бунда турли
муассаса ва хизматлар, биринчи навбатда, пенсия, ижтимоий таъминот ва
тиббий хизмат кўрсатиш муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва зарур
даражада назорат қилиш масалалари назарда тутилиши керак [6].

Шундай қилиб, жамиятда кекса кишилар улушининг ортиб бориши

аҳолининг кексайиши жараёнини статистик баҳолаш, мониторингини олиб
бориш ва бошқаришга доир кўпгина илмий-амалий муаммоларни
туғдираётганидан далолат беради. Шу билан бирга минтақадаги демографик
сиёсат тадбирларининг самарадорлиги эмас, балки ижтимоий-иқтисодий, кенг
маънода эса сиёсий вазиятни барақарорлиги ҳам бу масалалар ечилишига
боғлиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Стареющая планета: число пенсионеров угрожает мировой экономике //

www.rbc.ru.

2.

Global AgeWatch Index 2014 // www.helpage.org/global-agewatch

3.

Крутько В.И., Подколзин А.А., Донцов В.И. Общие причины,

механизмы и типы старения // Успехи геронтол. – Москва, 1997. – Т.I. – С.36

4.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: “O‘zbekiston” НМИУ,

2014. – 16-22-бетлар

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги

“Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури тўғрисида”ги 2302-сонли қарори //
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 8-сон, 91-модда

6.

Каримов И.А. Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида

хизмат қилиш – энг олий саодатдир. – Т.: “O‘zbekiston” НМИУ, 2015. – 218-219-
бетлар

Библиографические ссылки

Стареющая планета: число пенсионеров угрожает мировой экономике // www.rbc.ru.

Global AgcWatch Index 2014 // www.hclpagc.org/global-agcwatch

Крутько В.И., Подколзин А.А., Донцов В.И. Общие причины, механизмы и типы старения // Успехи геронтол. - Москва, 1997. - T.I. - С.36

Узбекистон Республикаси Конституцияси. - Т.: “O‘zbekiston” НМИУ, 2014. - 16-22-бетлар

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Ксксаларни эъзозлаш Йили” давлат дастури тугрисида”ги 2302-сонли карори // Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами, 2015 й., 8-сон, 91-модда

Каримов И.А. Она юртимиз бахту икболи ва буюк келажаги йулида хизмат килиш - энг олий саодатдир. - Т.: “O‘zbekiston” НМИУ, 2015. -218-219-бетлар

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов