Критерии и показатели оценки эффективности системы социальной защиты пожилых людей

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
181-194
38
8
Поделиться
Абдураманов, Х. (2015). Критерии и показатели оценки эффективности системы социальной защиты пожилых людей. Экономика и инновационные технологии, (3), 181–194. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8358
Х Абдураманов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье систематизированы организационно-правовые основы социальной защиты пожилых и рекомендованы оценки критерий и показателий эффективности системы социальной защиты пожилых.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Х.Х. Абдураманов

и.ф.н., доц. ТДИУ

КЕКСАЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИНИНГ

САМАРАДОРЛИГИНИ БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ ВА

КЎРСАТКИЧЛАРИ

В данной статье систематизированы организационно-правовые основы

социальной защиты пожилых и рекомендованы оценки критерий и
показателий эффективности системы социальной защиты пожилых.

In this article the organizational and legal framework for social protection of

the elderly and recommended evaluation criteria and performance indicators of the
system of social protection of the elderly.

Калитли сўзлар:

кексалар, ижтимоий ҳимоя, ижтимоий хизматлар,

мезонлар ва кўрсаткичлар, мониторинг ва баҳолаш, саломатлик,
самарадорлик.


Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш давлат ҳокимияти ва бошқаруви

органлари,

нодавлат

нотижорат

ташкилотлар,

ихтисослаштирилган

муассасалар, иш берувчилар ва жисмоний шахслар томонидан аҳоли бу гуруҳи
ижтимоий заифлигининг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган ҳамда
уларга нисбатан муносабатга тааллуқли халқаро ҳуқуқий тамойилларга
асосланган ҳуқуқий, иқтисодий чора-тадбирлар ва кафолатлар тизимидир.

Халқаро миқёсда аҳолини, шу жумладан кексаларни ижтимоий ҳимоя

қилишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларацияси”, “Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги
халқаро пакт ташкил этади. Жумладан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон
декларациясининг 25-моддасида

Ҳар бир инсон ўзи ҳамда оиласининг

саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш учун зарур турмуш
даражасига эга бўлиш, жумладан, кийим-кечак, озиқ-овқат, тиббий хизмат
ва зарур ижтимоий хизматга эга бўлишга ҳамда ишсизлик, касаллик,
ногиронлик, бевалик, қарилик ёки унга боғлиқ бўлмаган шароитларга
кўра тирикчилик учун маблағ бўлмай қолган бошқа ҳолатларда
таъминланиш ҳуқуқига эга

[1]. Ижтимоий ҳимоянинг ҳуқуқий асоси

“Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро пактнинг
11-моддасида қуйидагича белгиланган:

Ушбу Пактда иштирок этувчи

давлатлар ҳар бир киши ўзи ва оиласи учун етарлича озиқ-овқат, кийим-
кечак ва уй-жой ҳамда турмуш шароити тўхтовсиз яхшиланиб боришини
ўз ичига оладиган етарли турмуш даражаси бўлиш ҳуқуқини эътироф
этади

[2].

Ушбу ҳужжатларга мувофиқ, кексалар ҳаётини минимал ижтимоий

кафолатлар даражасида таъминлаш мамлакатларнинг ривожланганлик
даражасидан қатъий назар ижтимоий давлатнинг вазифаси ҳисобланиб,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ижтимоий кафолатлар тизими шаклланишининг қонуний жиҳатлари эса
алоҳида долзарблик касб этади.

Ўзбекистон Республикасида аҳолини, шу жумладан, кексаларни ижтимоий

ҳимоя қилиш соҳасида амалга ошириб келинаётган ишларнинг барчаси
Конституцияда кафолатланган ижтимоий таъминот ҳамда ижтимоий мадад
олиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришга қаратилган. Масалан, Конституциянинг 39-
моддасида

Ҳар ким қариганда, меҳнатга лаёқатини йўқотганда,

шунингдек боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган
бошқа ҳолатларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга

[3], деб

келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов мамлакатимизни

2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси кексаларнинг
ижтимоий ҳимояси масаласига алоҳида тўхталиб, қуйидагиларни таъкидлаб
ўтдилар:

“...

бугунги тинч ва обод ҳаётимизни барпо этишга беқиёс

хизматлари сингган, хонадонларимизнинг файзи бўлган мўътабар
кексаларимизнинг фаровон ва муносиб умр кечиришлари учун кенг
кўламли чора-тадбирларни амалга ошириш барчамизнинг нафақат
вазифамиз, балки инсоний бурчимиз, деб қабул қилишимиз даркор

[4].

Кексаларнинг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий

ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш, ёши улуғ инсонлар,
айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига
ижтимоий, пенсия таъминоти ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш,
оила ва жамиятда, ёшларни ўзбек халқининг кўп асрлик қадрият ва анъаналари
руҳида тарбиялашда кексаларнинг ўрнини мустаҳкамлаш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов томонидан

2015 йил

“Кексаларни эъзозлаш йили”

деб эълон қилинди.

Мамлакатда “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурини амалга

оширишнинг устувор вазифа ва йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш ва эътиборни кучайтириш, уларнинг

ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий шарт-
шароитлар яратишга қаратилган қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий базани янада
такомиллаштириш, пенсия таъминоти ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш
тизимини такомиллаштириш, ёши улуғ инсонларга давлат хизматлари, шу
жумладан, турли маълумотнома ва тасдиқловчи ҳужжатларни олиш хизматлари
кўрсатишнинг энг қулай тизимини шакллантириш;

кексалар, авваламбор, фашизм устидан қозонилган ғалаба ва

Ватанимизни қайта тиклашга муносиб ҳисса қўшган 1941-1945 йиллардаги
уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва
қўллаб-қувватлашни кучайтириш, ёши улуғ инсонлар, биринчи навбатда, ёлғиз
қариялар ва ногиронларга кўрсатиладиган ижтимоий ва маиший хизматлар
рўйхатини кенгайтириш, уларни фаровон ва муносиб турмуш шароитлари
билан таъминлаш учун маҳаллалар, «Нуроний» жамғармаси, бошқа нодавлат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ташкилотлари ва ижтимоий тузилмалар томонидан моддий ва маънавий
қўллаб-қувватлаш миқёсини ошириш;

фахрийлар ва ёши улуғ инсонларга тиббий ва ижтимоий хизмат

кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, уларни тизимли асосда
соғломлаштиришни ташкил этиш, профилактика тадбирларини кўпайтириш,
кўриш ва эшитиш органлари, таянч-ҳаракат тизими ва юрак-қон томир
касалликларини даволашнинг замонавий усуллари билан қамраб олиш ва
улардан фойдаланишни кенгайтириш, кексалар ва ногиронларни ёрдамчи ҳамда
техник реабилитация воситалари билан, жумладан, имтиёзли асосда
таъминлаш, кексаларга хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган санаторий-
соғломлаштириш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш муассасаларининг моддий
техника базасини янада мустаҳкамлаш;

мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти, иқтисодий, маданий ва

интеллектуал салоҳиятини ошириш, жамиятимизда тинчлик, тотувлик ва
барқарорлик муҳитини мустаҳкамлашга бебаҳо ҳисса қўшган, соғлом ва
баркамол униб-ўсаётган авлодни тарбиялашда фаол иштирок этаётган кекса
авлод вакилларига муносиб эътибор қаратиш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирларни тизимли асосда амалга
ошириш, оила ва жамиятда ёши улуғ инсонларнинг ўрни ва обрўсини ошириш,
болалар ва ёшларни ота-оналарни, ҳар бир нуронийни чуқур ҳурмат қилиш,
эъзозлаш ва уларга ғамхўрлик кўрсатиш туйғуси руҳида тарбиялаш бўйича
аниқ тадбирларни амалга ошириш;

ҳар бир кексага ҳар томонлама эътибор қаратиш бўйича амалга

оширилаётган ишлар самарадорлигини кучайтириш ва ошириш, кексаларнинг
ҳаёт фаолияти ва дам олишини ташкил этиш тизимини сифат жиҳатидан янги
босқичга кўтариш, бунда улар учун туман ва маҳаллаларда мулоқот
марказлари, қизиқиш бўйича клублар ташкил этишга алоҳида эътибор қаратиш,
жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш,
телевидение, оммавий ахборот воситалари, кинотеатрлар, театр ва бошқа
маданий-маърифий муассасаларда ёши улуғ инсонларнинг қизиқишларига мос
мавзуда янги махсус кўрсатувлар, спектакль ва фильмлар яратиш ва эфирга
узатиш ҳажмини кўпайтириш;

маҳаллалар ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ташкилий

тузилмасида кекса ва ногиронларга доимий эътибор қаратувчи секторни
мустаҳкамлаш, бунда уларга хизмат кўрсатувчи идора ва хизматлар, биринчи
навбатда, пенсия, ижтимоий ва тиббий таъминот хизматлари фаолиятини
мувофиқлаштириш ва назорат қилишни назарда тутиш [5].

Кексаларнинг ўзига хос хусусиятлари қуйидагилар билан тавсифланади:

шахснинг ёшига боғлиқ равишда рўй берувчи психофизиологик ва

патологик жараёнлар оқибатида ундаги физиологик ва биологик ўзгаришлар;

меҳнат ва ижтимоий фаолият тўхтатилганлиги ёки чекланганлиги билан

боғлиқ ижтимоий мақомдаги ўзгаришлар;

даромадлар камайиши сабабли турмуш даражасининг пасайиши;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

ижтимоий фаолликнинг пасайиши ва кам қувватлик сабабли қадриятлар,

турмуш тарзи ва мулоқотдаги ўзгаришлар;

касалланиш даражасининг ортиши билан соғлиқни сақлаш тизимидаги

хизматларга талабнинг ортиши;

ўзгалар томонидан кўрсатиладиган қисман ёки доимий парвариш ва

назоратга эҳтиёжнинг пайдо бўлиши;

мослашиш қобилиятининг пасайиши.

Юқорида қайд этилган хусусиятлар кексалар ижтимоий ҳолатида

ўзгаришларга, шу жумладан жамият ва хўжаликда ўз мавқеининг пасайиши,
ижтимоий мақомини йўқотиши, шу жумладан унга ишлаб чиқариш, жамият ва
оилада талабнинг пасайиши, моддий фаровонликнинг ёмонлашувига олиб
келади.

Ана шундай қонуний жараёнлар оқибатида кексаларнинг ижтимоий

эҳтиёжида ўзгаришлар рўй беради. Бу кексалар ва жамият манфаатлари,
уларнинг эҳтиёжига мувофиқ ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини яратиш
заруратини туғдиради. Бундай тизим кексалар ижтимоий аҳволининг
ёмонлашувини имкон қадар қоплашни таъминлаши зарур. Фикримизча, бу
соҳадаги вазифалар қуйидагилардан иборат бўлиши лозим:

-

биринчидан

,

кекса фуқаролар эга бўлган ҳуқуқ ва эркинликлардан

амалиётда фойдаланиш имкониятига эга бўлишлари керак;

-

иккинчидан

,

кексаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг мавжуд тизимини

уларнинг манфаатлари, шунингдек жамият манфаатларини ҳисобга олган ҳолда
кексалар эҳтиёжларига мослаб модернизация қилиш.

Амалиётда бу кексаларнинг аксарияти ҳам жамият ҳисобига, ҳам ўз

маблағлари ҳисобига зарур ижтимоий ҳимояга эга бўлишлари кераклигини
англатади. Бунинг учун, аввало, кексаларнинг меҳнат фаолияти даврида
келгусида улар иқтисодий жиҳатдан ўзини-ўзи таъминлашга қурби етадиган
асос яратилиши керак. Ана шундай асос бўлмаган тақдирда кексалар
тўғрисидаги ғамхўрликни оила аъзолари, энг аввало, фарзандлари, шунингдек,
турли ижтимоий хизматлар тимсолидаги жамият ёки давлат ўз зиммаларига
олишлари керак.

Кексаларнинг ижтимоий аҳволи тавсифи учун бу тоифа фуқаролар

ижтимоий ҳимоясининг самарадорлигини баҳолаш муҳим аҳамиятга эга.

Фалсафий нуқтаи назардан самарадорликни назария ва амалиёт бирлиги

муаммоси мазмунида қараб чиқиш мумкин. Бу ҳолда самарадорлик ғояларни
ҳаётга татбиқ этиш мезони бўлиб, фаолият мақсади ва натижасини ўзаро
боғлайди. Бу эса фаолият жараёнида эришилган натижани таҳлил қилиш, аниқ
фаолият якунини чиқариш имконини беради. Эришилган натижа, амалга
оширилган фаолият қўйилган мақсадга қанчалик яқин бўлса, унинг
самарадорлиги шу даражада юқори бўлади. “Самарадорлик” категориясининг
мазкур фалсафий-услубий асоси оммабоп хусусиятга эга, чунки у ҳар қандай
ижтимоий фаолият, шу жумладан, ижтимоий ҳимоя билан ҳам алоқадордир.

Ижтимоий ҳимоя тизимининг самарадорлик кўрсаткичлари

сифатида,

биринчидан, жамиятдаги ижтимоий барқарорликни, иккинчидан, ижтимоий
ҳимоя қилиш тизимининг барқарорлигини, яъни унинг ҳар қандай салбий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

ташқи таъсирга бардошлилигини (тизимнинг жамият ижтимоий муҳитининг,
ижтимоий тузумнинг, жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларга
ҳозиржавобликка қодирлиги) қабул қилиш мумкин. Аҳоли ва унинг алоҳида
гуруҳларини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимига нисбатан самарадорлик
кўрсаткичи тизимнинг ҳам ички хусусиятлари (салоҳият ва ресурслар
хусусиятини акс эттирувчи турли кўрсаткичлар), ҳам тизим амал қилаётган
шароитлар орқали аниқланади. Демак, кексаларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг
самарадорлиги тизимнинг муайян шароитларда муайян вазифаларни ҳал
этишдаги самарадорлиги орқали аниқланади.

Фаолият самарадорлиги муайян

мезонлар

орқали аниқланади. Фаолият

мезонларининг моҳияти пировард натижалар белгиланган мақсадга мувофиқ
бўлмаса ҳам, бу мақсадга яқинлашишга хизмат қилиши кераклигидир.

Мезонлар сифат ва миқдор кўрсаткичлари бўйича баҳоланиши керак. Ҳар

бир мезон мақсадга эришиш даражасини акс эттирадиган миқдор ва сифат
кўрсаткичлари гуруҳини қамраб олиши мумкин. Яъни бу кўрсаткичлар аҳоли
ва унинг аниқ ижтимоий гуруҳларини, мазкур ҳолатда кексаларни ижтимоий
ҳимоя қилишнинг аҳволини таҳлил қилиш ва баҳолаш учун амалиётда талаб
қилинадиган хусусиятларга эга бўлиши лозим.

Самарадорликнинг миқдор

кўрсаткичлари

ни молиявий, моддий, вақт ва бошқа харажатларни стратегик

ва тактик мақсадларни рўёбга чиқариш даражаси билан таққослаш орқали
баҳолаш лозим.

Сифат кўрсаткичлари

қараб чиқилаётган кўрсаткичларни

умумэътироф этилган ижтимоий нормалар ва нормативлар даражаси билан
таққослаш орқали эришилган натижани акс эттиради.

Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш кўп даражали, кенг кўламли

бўлганлиги сабабли унинг самарадорлигини баҳолаш учун қатор мезонлар
талаб этилади. Олиб борилган изланишлардан келиб чиқиб, қуйидаги мезонлар
таклиф этилади:

1.

Давлат ижтимоий сиёсати ва унинг таркибий қисмлари

– кексаларни

ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлиги мазкур фуқароларнинг
фаровонлиги билан баҳоланади. Ўз навбатида, фаровонлик турмуш даражасини
акс эттирувчи кўрсаткичлар тизими орқали аниқланади. Фаровонлик, бир
томондан, ижтимоий ва иқтисодий эҳтиёжлар, иккинчи томондан эса ижтимоий
ва иқтисодий имкониятлар орқали ифодаланади. Ижтимоий эҳтиёжлар
маданият даражаси, миллий анъаналар, ижтимоий-иқтисодий қарашлар тизими
ва бошқаларга боғлиқдир. Агар жамиятда тегишли иқтисодий имкониятлар
бўлмаса, бу эҳтиёжлар қондирила олмайди. Жамият қанчалик бой бўлса,
кишилар эҳтиёжини қондириш даражаси шу даражада юқори бўлади. Бундай
ҳолатда эҳтиёжлар ҳам хилма-хил, улар доираси кенг, айрим шахслар
ижтимоий талабларининг пайдо бўлиши кузатилади. Шу сабабли фаровонлик
айрим ижтимоий гуруҳлар ва аҳоли қатламлари хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда табақалаштирилган ҳолда аниқланиши ва ўзгартирилиши керак. Ҳар бир
алоҳида инсон фаровонлигининг иқтисодий асоси унинг даромадидир. Шунинг
учун кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш самарадорлигини баҳолашнинг энг
муҳим мезони сифатида пенсия тарзидаги даромадни (кекса фуқаролар
даромадининг асосий манбасини) қараб чиқишни таклиф этамиз. У турмуш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

кечириш учун энг кам миқдор даражасида бўлиши керак. Бунда нафақат кекса
кишининг физиологик ҳолатини сақлаш, балки уни ривожлантириш, қариш
жараёнида ижтимоий фаоллигини сақлаб туришни таъминловчи турмуш
кечириш учун энг кам реал миқдорни назарда тутиш керак. Бу инсоннинг бутун
ҳаёти

давомида

жисмонан,

ижтимоий

ва

ақлий

имкониятларини

мақбуллаштириш жараёнини кўзда тутади. Бу инсон кекса ёшга етганида ҳам
соғлом турмуш кечириш, ижтимоий жиҳатдан фаол ва юқори турмуш
даражасига эга бўлишни давом эттириш мақсадини кўзлайди.

2.

Ҳокимиятнинг очиқлигини баҳолаш

, шу жумладан, қуйидагиларни

ўрганиш:

- давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларидаги катта

ёшдаги ходимларнинг сони, улардан 60 ёшдан катта бўлганларни айириш ҳамда
ўрганилаётган кўрсаткичлар динамикасини таққослаш;

- кексаларнинг сайлов комиссиясидаги фаоллиги;
- субъектлар – кексаларнинг ижтимоий ҳаётдаги роли;
- ҳокимият органларининг катта ёшдагиларнинг ижтимоий муаммолар

бўйича ёзма ва оғзаки мурожаатларига муносабати (аризалар “тақдири” ва улар
бўйича қабул қилинган чораларнинг қариялар учун оқибатлари).

3.

Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини уларда кексалар

ижтимоий манфаатларига тааллуқли масалалар мавжудлиги нуқтаи
назаридан таҳлил этиш.

4.

Ҳудудий ижтимоий хизматлар фаолияти

ни уларнинг кексалар шахсий

эҳтиёжларини бу фуқаролар томонидан касб-малака функцияларини бажариш
учун етарли ресурсларга эга бўлишини ҳисобга олган ҳолда таъминлашига
қараб баҳолаш. Шу мақсадда ҳудудий ижтимоий ҳимоя қилиш органлари
фаолияти самарадорлигини аниқлашда иқтисодий самарадорлик (ИС)
кўрсаткичини киритиш таклиф этилади. Мазкур кўрсаткич кексаларни
ижтимоий ҳимоя қилиш учун етарлигини баҳолаш имконини беради.

Бунинг учун ҳудудий аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш органларида

ҳисобда турган кекса ёшдаги кам таъминланган фуқароларнинг сони ҳамда
турли хилдаги моддий ёрдам кўрсатиш учун харажатларга доир маълумотлар
талаб қилинади. ИС кўрсаткичини қуйидаги формула бўйича ҳисоблаб чиқиш
мумкин:

ИС=ИХД : ХК,

Бу ерда: ИХД - ҳисобот даври (ой, йилнинг чораги, йил) учун кам

таъминланган кекса ёшдаги фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш учун ишлаб
чиқариш харажатлари, сўм; ХК – аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
органларида ҳисобот даври (ой, йилнинг чораги, йил) бошида ҳисобда турган
кам таъминланган кекса фуқароларга моддий ёрдам кўрсатиш учун зарур
харажатлар.

Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа тоифалари учун ижтимоий

хизматлар кўрсатишнинг асосий принцип ва механизмлари, шунингдек,
ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асослари; аҳолининг ҳаёт даражаси ва
сифатини оширишга қаратилган ижтимоий хизматлар кўрсатиш турлари ва
шакллари; аҳолига ижтимоий хизматлари кўрсатиш соҳасида давлат ҳокимияти


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа масъул
идора ва хизматларнинг ваколат ва мажбуриятларини акс эттирувчи
Ўзбекистон Республикасининг

“Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа

тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги қонуни

ни ишлаб чиқиш

кўзда тутилган [6]. Шунингдек, “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурига
мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

“Қариялар учун

ижтимоий хизматларни тайинлаш ва кўрсатиш ҳамда уларга ижтимоий
ёрдам кўрсатишнинг индивидуал дастурини шакллантириш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори

ни ишлаб чиқиш

режалаштирилган.

5.

Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш самарадорлигини аниқлашга

шахс ҳамда бир гуруҳ шахслар даражасида субъектив ёндашув

. Бундай

баҳолаш ўз ёки бошқалар тажрибаси асосида мазкур масала бўйича мулоҳаза
юритиш асосига эга бўлган шахслар ёки бир гуруҳ шахсларнинг фикр-
мулоҳазаларини инобатга олиш асосига қўйилган. Мазкур ҳолда кекса киши
эксперт сифатида иш юритади ва ҳар қандай баҳолашга эксперт баҳолаш
сифатида қаралади. Баҳолашга бундай ёндашувда ижтимоий ҳаётнинг мазкур
соҳасидан бевосита ижтимоий манфаатдор бўлган кексаларнинг ижтимоий
бошқарув субъектлари сифатидаги ижтимоий роли ҳисобга олинади. Бу ҳолда
баҳолаш субъектив-объектив хусусиятга эга бўлиши шубҳасиздир. Чунки
мазкур кишилар ижтимоий ҳимоя қилишнинг самарадорлиги ёки
самарасизлиги оқибатларини бевосита ҳис этадилар ҳамда ўзларининг
ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилинганликлари даражаси тўғрисида шахсий
тажриб ва тасаввурларидан келиб чиқадилар. Муайян кишиларнинг шахсий
фикрларига асосланган бундай баҳолашлари субъектив бўлиши табиийдир. Шу
сабабли эксперт баҳолаш чораларини амалга ошириб, бу баҳолашни нисбатан
ишончли қилиш мумкин. Жумладан, баҳолаш жараёнида қанча кўп субъект
иштирок этса, у шунчалик ишончлироқ бўлади.

Экспертлар сифатида кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш хизматларининг

мутахассислари ҳам иштирок этишлари мумкин. Улар учун самарадорлик
баҳоси ўз фаолиятларининг муваффақиятли ёки муваффақиятсиз эканлигини
аниқлаш учун зарур.

6.

Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими самарадорлигининг

интеграл мезони вазифасини

кексалар ўртача умр кўриши давомийлиги

динамикаси ўташи мумкин.

7.

Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлигини

маҳаллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда

аниқлаш керак. Мезонлар

тизимида маҳаллий ҳокимият ва ўзини-ўзи бошқариш органларининг
ижтимоий муҳофаза қилиш масалаларини ҳал қилишдан манфаатдорлигини ва
бунга қодирлигини акс эттирувчи кўрсаткичлар бўлиши керак. Улар маҳаллий
бюджетда кекса фуқароларни ижтимоий муҳофаза қилиш учун кўзда тутилган
маблағлар улуши, ижтимоий муҳофаза қилиш инфратузилмасининг
ривожланганлиги, ижтимоий ходимлар сони, кексаларни ижтимоий ҳимоя
қилиш бўйича ҳудудий дастурларнинг мавжудлиги ва ҳоказолардан иборат
бўлиши мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

8.

Кексалар

саломатлигининг сифат

кўрсаткичлари

(касалланиш, ўлим,

ногиронлик) ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг самарадорлиги билан
бевосита

боғлиқ.

Кексаларнинг

ижтимоий

аҳволи

бевосита

улар

саломатлигининг аҳволига боғлиқ. Барча ёшдаги кам таъминланган
фуқароларнинг барвақт ногирон бўлиши ва барвақт вафот этишига эътибор
қаратиш лозим. Бу жараёнлар кексалар учун бошқа ёш гуруҳларига нисбатан
айниқса муаммолидир. Ижтимоий аҳволни акс эттирувчи моддий ва маънавий
ночорлик

оқибатида

саломатликнинг

ёмонлашиши

кексаларнинг

қашшоқлашувига сабаб бўлиши мумкин. Кўп ҳолатларда бу кексаларнинг
жисмоний ва психик салоҳияти билан эмас, балки соғлиқни сақлаш тизимининг
хизматларидан фойдаланиш имкониятлари билан боғлиқ. Кам таъминланган
кекса кишилар учун уларнинг аянчли тақдири тиббий хизматдан фойдалана
олмаслик, ўз саломатлигини муҳофаза қилиш, тез, шошилинч ҳамда бошқа
тиббий ёрдам ва хизматдан фойдаланиш учун молиявий имкониятлари йўқлиги
сабабли янада мураккаблашади.

Кексалар учун махсус тиббий ва бошқа ижтимоий хизматларни

ривожлантириш лозим. Мазкур хизматлар кундузги парвариш қилиш
марказлари, шифохоналар, амбулаториялар, уйда тиббий хизмат кўрсатиш каби
хизматларнинг кенг тармоғини қамраб олиши лозим. Фавқулодда хизматлар
ҳам бўлиши лозим. Махсус муассасалардаги парвариш кексаларнинг
эҳтиёжларига жавоб бериши зарур. Соғлиқни сақлаш марказларида мавжуд
ўринлардан нотўғри фойдаланишга йўл қўймаслик лозим. Жумладан, асаб
касалликларига чалинмаганлар психотрия шифохоналарига жойлаштирил-
маслиги керак. Кексаларнинг гериатрия клиникалари, маҳаллий соғлиқни
сақлаш клиникалари ҳамда кексалар тўпланадиган жамоат жойларида тиббий
кўрикдан ўтказилиши ва маслаҳатлар берилишини таъминлш зарур. Ҳар
томонлама синчиклаб гериатрия парваришини амалга ошириш учун соғлиқни
сақлаш инфратузилмасини барча зарур жиҳозлар ҳамда махсус мутахассислар
билан таъминлаш муҳимдир. Шунингдек, қарияларни парвариш қилишда оила
аъзолари ва кўнгиллиларнинг иштирок этиши рағбатлантириш лозим.

Фикримизча, соғлиқни сақлаш тизими кексалар касалланишлари

профилактикасига алоҳида эътибор қаратиши лозим. Мазкур масалада бу гуруҳ
жисмоний, маънавий ва ижтимоий эҳтиёжларини баҳолаш асосий вазифа
ҳисобланади. Бу эса ногиронликнинг олдини олиш, барвақт ташҳис қўйилиши
натижасида меҳнат лаёқатини тиклаш имконини беради.

Уйда кексаларга зарур ҳажмда сифатли тиббий-санитария ва ижтимоий

хизмат

кўрсатишни

ривожлантиришга

қаратилган

чора-тадбирларни

кучайтириш

лозим.

Уйда

тиббий

ёрдам

кўрсатишга

стационарда

кўрсатиладиган ёрдамга муқобил хизмат сифатида қаралмаслиги керак.
Аксинча, ёрдам кўрсатишнинг бу икки тури бир-бирини тўлдириши ҳамда
кекса кишилар энг кам маблағ сарфлаган ҳолда ўз эҳтиёжларига мос келадиган
мақбул ёрдам олишларини таъминлаши керак.

Уйда хизмат кўрсатиш хизматлари тегишли тиббий, техникавий ва

парвариш учун зарур бўлган бошқа воситалар билан етарли миқдорда
таъминланиши керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

Мамлакат ва минтақа даражасида ҳукумат, қариш муаммолари билан

шуғулланувчи ижтимоий хизматлар ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари кенг
жамоатчиликка қариш жараёни ва қариликни тушунтиришга қаратилган
дастурларни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши лозим. Бундай тадбирларни
илк болаликдан бошлаш ҳамда барча даражадаги таълим муассасаларидан
фойдаланган ҳолда ҳамма ёш гуруҳларини қамраб олиш керак. Мазкур
масалада таълим вазирликларининг роли ва иштирокини кенгайтириш талаб
қилинади. Бунинг натижасида ҳозирги авлод қариш жараёни билан боғлиқ
муаммоларни яхшироқ тушуниб етади ва эҳтимол, уларда қариликка нисбатан
анъанавий муносабатда ижобий ўзгаришлар рўй беради. Мазкур дастурларни
амалга ошириш учун норасмий имкониятлардан ва оммавий ахборот
воситаларидан ҳам фойдаланиш лозим. Оммавий ахборот воситалари бу
масалада кексаларни ижтимоий, маданий ва таълим фаолиятига жалб этиш
воситасига айланиши мумкин. Ўз навбатида эса кексалар ёки уларнинг
вакилларини юқорида қайд этилган дастурларни ишлаб чиқиш жараёнига жалб
этиш лозим.

“Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурига мувофиқ, республикада

кексаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларга кўрсатилаётган тиббий
хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган:

7-9 нафар тор мутахассис (невролог, оториноларинголог, офтальмолог

ва

бошқалар)

ҳамда

қишлоқ

врачлик

пунктлари

ва

оилавий

поликлиникаларнинг умумий амалиёт шифокорларидан иборат гуруҳлар
иштирокида кексаларни чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш;

кексаларнинг саломатлик кўрсаткичлари бўйича шахсий маълумотлар

базасини яратиш, соғломлаштириш ва санаторий-курорт шароитида
даволанишини ташкил этиш;

1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини, шунингдек, ёлғиз

пенсионерларни манзилли рўйхатлар асосида қишлоқ врачлик пунктлари ва
оилавий поликлиникалар томонидан тарқатиладиган махсус дори-дармон
йиғмалари (оғриқсизлантирувчи воситалар, спазмолитиклар, гипотензив
препаратлар ва бошқалар) билан бепул таъминлаш;

ёлғиз пенсионерлар, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти

қатнашчилари учун бепул ажратиладиган дори-дармонларнинг тасдиқланган
рўйхатига қўшимча равишда юрак-қон томир, урологик, меъда-ичак тизими,
кўз касалликлари ва бошқаларни даволаш учун қўлланиладиган препаратларни
(амброксол, спиронолактон, глимеперид ва шу кабиларни) киритиш;

кексалар ва имконияти чекланган шахсларнинг ёрдамчи ва реабилитация

техника воситалари билан таъминланганлигини ошириш;

айниқса кексалар, ногиронлар, аёллар ва аҳолининг бошқа ижтимоий

заиф тоифаларига юқори сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш учун тиббиёт
муассасаларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш;

республиканинг йирик шаҳарларида кексаларнинг мослашувчан жадвал

бўйича вақтинча (бир ҳафтада 5 суткагача ёхуд фақат кундуз куни) бўлишини


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

назарда тутувчи хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тижорат
асосида кексалар учун юқори қулайликдаги хусусий пансионатлар ва дам олиш
уйларини ташкил этиш [6].

9.

Кексалар турмуш даражаси ва эҳтиёжларини ўрганиш бўйича

мониторинг тадқиқотлари натижаларини баҳолаш

.

Мутахассислар

ижтимоий муаммолар ҳал этилмаганлигини ижтимоий соҳани бошқаришда
ахборот таъминотининг роли етарлича баҳоланмаганлиги билан изоҳлайдилар.
Бошқача айтганда, ишончли ахборот таъминоти бўлган тақдирдагина самарали
бошқарув йўлга қўйилиши мумкин. Бошқарув тизими объектни қанчалик тўғри
акс эттирса, қарор ижросини таъминлаш учун шунча кам вақт, куч-ғайрат ва
маблағ талаб этилади. Бошқарув қарорининг оқилоналиги – ижтимоий тизим
барқарорлигининг зарур шарти, уни ташкиллаштиришнинг юқорироқ даражаси
учун ҳаракат қилишига рағбатдир. Оқилоналик икки хусусият: илмий ва амалий
тажриба билан белгиланиб, улар узвий боғлиқдир. Мазкур қисмлардан бири
бўлмаса, оқилоналик йўқолади.

Шунинг учун ижтимоий бошқарув субьектига тартибга солиш объектини

синчиклаб ўрганиш ниҳоятда муҳим, бундан ташқари бошқарув қарори қабул
қилингандан сўнг ўз вақтида тезкор тескари алоқани ўрнатишнинг ўта зарурати
пайдо бўлади. Бу каби ишончли маълумотни фақат тадқиқотнинг социологик
усуллари ёрдамида олиш мумкин. Бу, айниқса, минтақа даражасидаги
ижтимоий бошқарувда ўта зарурдир.

Ижтимоий

мониторингдан

фойдаланиш

ижтимоий

тангликни

шакллантириш ва унинг авж олишига олиб келадиган салбий ҳодисаларнинг
олдини олиш, шунингдек, назорат объектларининг келгусидаги аҳволи ва
ўзгариш хусусиятларини прогноз қилишга қодир.

Ижтимоий тадқиқотлар усули кексаларнинг турмуш даражаси ва уларнинг

ижтимоий муҳофаза қилишга эҳтиёжи мониторингини амалга ошириш
имконини беради. Мазкур тоифанинг ижтимоий аҳволи мониторингини
ўтказишни бошқариш тизимининг муҳим элементи ушбу тоифа фуқаролар
аҳволини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида узлуксиз
назорат қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя асосий кўрсаткичларини таҳлил
этишнинг минтақавий тизими сифатида баҳолаш лозим.

Мониторинг

тадқиқотларининг

буюртмачиси,

одатда,

мамлакат

субъектлари ижроия ҳокимиятининг органлари бўлиши керак. Шунингдек,
фуқаролик жамияти ташаббуси билан ўтказиладиган мустақил тадқиқотлар ҳам
муҳимдир. Тадқиқотларни ҳар йил ўтказиш энг мақбул даврийлик ҳисобланади.

Мониторингни ўтказиш натижасида олинган натижалар, энг аввало,

кексаларнинг амалий эҳтиёжлари талабларига жавоб бериши керак. Улар
кексаларнинг ўз турмуш шароитларини яхшилашни таъминлашга хизмат
қиладиган баъзи бошқарув қарорларини қабул қилишга қаратилган умидларини
оқлашга йўналтирилган бўлиши лозим.

Ҳокимият органлари кексаларнинг турмуш кечиришлари билан боғлиқ

бўлган ижтимоий жараён ва ҳодисалар кўламлари, шунингдек, бевосита
кексаларнинг долзарб ижтимоий эҳтиёжлари (улар хилма-хиллигини ҳисобга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

11

www.iqtisodiyot.uz

олган ҳолда) тўғрисида ишончли ва тўлиқ маълумот билан таъминланишлари
зарур.

Бундан ташқари, мониторинг натижалари ижтимоий хизматлар фаолияти

самарадорлигини баҳолаш ҳамда кексалар турли тоифалари, улар яшаш
ҳудудлари хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қондириш учун асос
вазифасини ўташи керак. Бу кўрсаткичларни комплекс баҳолаш ижтимоий
инфратузилмани модернизация қилишнинг мақсадли дастурларини ишлаб
чиқишни ҳам кўзда тутган ҳолда дастурий-мақсадли бошқарувни
объективлаштириш, ижтимоий товарлар ва рекреация-ҳордиқ чиқариш соҳаси
хизматлари, иш билан бандлик соҳаси, кексалар манфаатларини шакллантириш
бўйича мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш имкониятини яратади.

Фикримизча, мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар кенг

жамоатчиликка етказилиши керак. Ҳокимият бу маълумотларни жамоатчилик
томонидан фаол муҳокама этилишининг ташаббускори бўлиши зарур.

Кексалар турмуш даражаси ва эҳтиёжини ўрганиш бўйича мониторинг

тадқиқотлари натижаларини баҳолаш мезони билан кексалар ижтимоий
аҳволини таъминлаш учун белгиланган меъёрлар аҳолининг бу гуруҳига хос
бўлган ўз ижтимоий вазифаларини бажариши учун реал имкониятга эгалиги
тўғрисида хулоса чиқариш керак. Ана шундай ижтимоий вазифаларга
қуйидагиларни киритиш лозим:

- маданият, халқлар, миллат ва элатлар ижтимоий нормаларига тааллуқли

эҳтиёжларнинг тарихий барқарор доирасини сақлаш учун авлодлар
ворислигини таъминлаш;

- “катта оила” вазифалари кексалар томонидан баҳоли қудрат бажарилиши

йўли билан бундай оилани сақлаш:

- жамият, давлат, оила ва бошқа ижтимоий тузилмалар иқтисодий ва

маънавий ҳаётининг турли соҳаларида мураббийлик;

- фан ва амалиётнинг турли касб соҳаларидаги билим ва тажриба билан

ўртоқлашиш;

- оиланинг бошқа аъзолари, биринчи навбатда, невара ва чевараларни

бирламчи ижтимоийлаштириш ва тарбиялаш;

- уй хўжалигида ижтимоий-иқтисодий иштирок этиш;
- кексаларнинг турмуш тарзи ва ижтимоий манфаатлари доирасида ёш ва

қадриятлар бўйича шахсни ижтимоий ривожлантириш;

- фуқаролар мажбуриятларини тегишли ёш мақоми бўйича мамлакатнинг

амалдаги қонунчилигида кўзда тутилган тарзда бажариш.

10.

Кексаларнинг ижтимоий аҳволини акс эттирадиган, ошкор

этилган ижтимоий статистика кўрсаткичларини баҳолаш.

Асосий

кўрсаткичлар кексаларнинг ижтимоий аҳволини ўрганиш учун ишлаб
чиқилиши керак бўлган кўрсаткичларни рўйхатга олиш харитасидаги рўйхатда
қайд қилинган бўлиши керак.

Рўйхатга олиш харитасига ёки қарияларни мақсадли тиббий-ижтимоий

текшириш йўли билан олинган, ёки (агар бунинг имконияти бўлса) тиббий ёхуд
тиббий-ижтимоий экспертиза ҳужжатларидаги кўрсаткичларини киритиш
тавсия этилади. Бунда қуйидагилардан нусха олиниши лозим:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

12

www.iqtisodiyot.uz

- инсон саломатлиги ҳолатидаги ўзгаришлар (физиологик ёки патологик)

натижасида инсон ҳаётида маълум чеклашларга олиб келувчи вазифаявий
бузилишлар турлари;

- ногиронлик кодлари (бу маълумотлар амалдаги қонунчиликда

белгиланган ижтимоий хизмат ва товарларга алоҳида ҳуқуқларни асослаш
имконини беради).

Функционал бузилишлар тўғрисидаги маълумотлар келгусида шахснинг

ижтимоий хизмат ва товарларга эҳтиёжини аниқлаш учун зарур. Бу мазкур
функционал бузилишларни қоплаш, демак ҳаёт чекланишини тўла ёки қисман
бартараф этиш, қариялар турмуш сифатини ошириш имконияти инсонга
тегишли ижтимоий хизмат ва товарлар тақдим этиш орқали пайдо бўлиши
билан боғлиқ. Ижтимоий хизмат ва товарларни ўз вақтида ва сифатли тақдим
этиш кекса киши турмуш сифатига жиддий ўзгартириш киритиш ҳамда
ижтимоий аҳволини яхшилаш имконини беради. Аниқланган эҳтиёжлар
кўрсаткичларини уларнинг қондирилиши билан таққослаш кексаларнинг
ижтимоий ҳимояланганлиги тўғрисида хулоса чиқаришга хизмат қилади.

11.

Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг мамлакат ва

муниципиал даражада амал қилиш самарадорлигини қарияларнинг
фаровонлиги, ижтимоий ҳимоя қилиш тармоқлари амал этиши
самарадорлиги кўрсаткичлари, кексалар турмуш сифатининг эксперт
баҳолаш

(кексаларнинг ўзлари ва мутахассислар баҳолаши асосида)

билан

таққослаган ҳолда баҳолаш.

Кексаларнинг фаровонлиги кўрсаткичларига қуйидагиларни киритиш

лозим:

- кексалар даромад ва харажатлари таркиби;
- кексалар даромадлари таркибида пенсиянинг улуши;
- пенсия миқдорининг турмуш кечириш учун энг кам миқдорга

(белгиланган ва амалдаги) нисбати.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тармоқлари амал қилишининг

кексаларга нисбатан самарадорлик кўрсаткичлари

сифатида қуйидагилар

қўлланиши лозим:

-

бюджетнинг тегишли даражасида кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш

учун кўзда тутилган маблағлар динамикаси ва улуши (маблағ улушини ўз
молиявий эҳтиёжларини турли кўрсаткичлар, шу жумладан, улар хизматлари
истеъмолчиларининг ёш гуруҳлари бўйича асословчи ижтимоий хизматлар
молиялаштирилишига аниқлик киритиш орқали аниқлаш мумкин);

-

доирасида кекса кишиларга ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган

ижтимоий ҳимоя инфратузилмаси ривожланганлиги;

-

кексаларга ижтимоий хизматлар кўрсатадиган ижтимоий ходимларнинг

сони ва касбий-малака таркиби;

-

кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлат ва маҳаллий

ижтимоий дастурлар мавжудлиги;

-

ижтимоий ҳимоя қилиш ҳудудий органлари фаолиятининг ижтимоий

самарадорлик кўрсаткичлари;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

13

www.iqtisodiyot.uz

-

кексаларга ижтимоий-иқтисодий кафолатлар ва тиббий-ижтимоий ёрдам

сифати самарадорлигининг интеграл мезони, бунинг учун кекса кишилар неча
йил умр кўришларининг (шу жумладан, стационарларда) ўртача давомийлиги
кўрсаткичи хизмат қилиши мумкин.

Олинган кўрсаткичлар кексаларга амалдаги нормативлар доирасида

кўрсатилаётган ижтимоий ёрдам учун иқтисодий харажатларнинг етарлигини
баҳолаш ҳамда бу нормативларга ўзгартиришлар киритиш эҳтиёжини
аниқлашга хизмат қилади.

12.

Кексаларнинг турмуш сифати ва ижтимоий ҳимояланганлиги

тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш имконини берувчи мақсадли социологик
сўров натижаларини баҳолаш

. Мазкур сўровларни ҳам кексалар, ҳам

ижтимоий сиёсат соҳаси фани ва амалиёти мутахассислари ўртасида ўтказиш
мақсадга мувофиқ.

Кексаларнинг турмуш сифати тўғрисидаги тасаввурлари хусусидаги

сўровлардан ташқари яшаш учун энг кам миқдордан кам даромадга эга ҳамда
ижтимоий ҳимоя қилиш органларида кам таъминланганлар сифатида рўйхатда
турган пенсионерлар ўртасида махсус сўровлар ўтказиш мақсадга мувофиқдир.
Мазкур сўровлар фуқаролар мазкур тоифаларининг ижтимоий ҳимоянинг турли
шаклларига эҳтиёжларини аниқлаш мақсадида ўтказилиши керак.

13.

Кексалар ижтимоий аҳволи даражаси (юқори, ўртача, паст)нинг

интеграл кўрсаткичини баҳолаш

.

Бунда кекса киши, умуман ижтимоий

гуруҳнинг тегишли равишда шахс ва ижтимоий гуруҳ даражасида ижтимоий
вазифаларини бажаришининг реал имкониятидан келиб чиқилади. Белгиланган
ижтимоий вазифаларни (ижтимоий ҳолат, ижтимоий нормалар бўйича бошқа
ижтимоий гуруҳлар билан ўзаро ҳамкорлик, ижтимоий неъматларни тақсимлаш
ва қайта тақсимлашда ўз гуруҳи аъзоларининг манфаатини ҳимоя қилиш ва
ҳоказолар) шахс ва ижтимоий гуруҳ даражасида бажара олмаслик ижтимоий
гуруҳ ҳосил қилиниши шароитлари бузилганлиги, бу фуқароларнинг ижтимоий
фаровонлиги пасайганлигидан далолат беради.

Шунинг учун кексаларнинг ижтимоий аҳволи даражасининг интеграл

кўрсаткичини Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Соғлиқни
сақлаш вазирлиги, аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш марказларининг расмий
ҳисоботлари

ва

статистика

маълумотлари,

социологик

тадқиқотлар

материаллари асосида мунтазам баҳолаб бориш тавсия этилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси. 1948 йил 10 декабрда

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 217А (III) кўрсатмаси
орқали қабул қилинган ва эълон қилинган // www.insonhuquqlari.uz.

2.

Инсон ҳуқуқлари умумий назарияси. Дарслик. – Тошкент, 2012. - 240-

бет.

3.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2012. –

10-б.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2015 йил

14

www.iqtisodiyot.uz

4.

Каримов И.А. 2015 йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни

амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом
эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб
бериш – устувор вазифамиздир. //Халқ сўзи. 19 январь 2015 йил.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги

“Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида”ги 2302-сонли қарори //
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 8-сон, 91-модда.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги

“Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури тўғрисида”ги 2302-сонли қарорига
илова // www.lex.uz.

Библиографические ссылки

Инсон хукуклари умумжахон декларацияси. 1948 йил 10 декабрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 217А (III) курсатмаси оркали кабул килинган ва эълон килинган // www.insonhuquqlari.uz.

Инсон хукуклари умумий назарияси. Дарслик. - Тошкент, 2012. - 240-бет.

Узбекистон Рсспубликасининг Конституцияси. - Т.: Узбекистон, 2012. -10-6.

Каримов И.А. 2015 йилда иктисодиётимизда туб таркибий узгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш хисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йул очиб бериш - устувор вазифамиздир. //Халк сузи. 19 январь 2015 йил.

Узбекистон Республикаси Прсзидснтининг 2015 йил 18 фсвралдаги “Кексаларни эъзозлаш Йили” Давлат дастури тугрисида”ги 2302-сонли карори // Узбекистон Республикаси копун хужжатлари туплами, 2015 й., 8-сон, 91-модда.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 февралдаги “Кексаларни эъзозлаш Йили” давлат дастури тугрисида”ги 2302-сонли карорига илова // www.lex.uz.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов