Анализ процесса подготовки специалистов в профессионально-технических учебных заведениях Андижанской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
105-111
20
1
Поделиться
Маматурдиева, Д. (2016). Анализ процесса подготовки специалистов в профессионально-технических учебных заведениях Андижанской области. Экономика и инновационные технологии, (3), 105–111. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8789
Д Маматурдиева, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье даны мнения и предложения процессов приёма в профессиональные колледжи и подготовка кадров в средне специальное, профессиональное учреждения в Андижанской области.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Д.Р. Маматурдиева,

катта илмий ходим-изланувчи, ТДИУ

АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА ФАОЛИЯТ КЎРСАТАЁТГАН КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ

ЖАРАЁНИНИНГ ТАҲЛИЛИ

В статье даны мнения и предложения процессов приёма в

профессиональные колледжи и подготовка кадров в средне специальное,
профессиональное учреждения в Андижанской области.

In the given article assumed ideas and recommendations entrance process to

professional colleges and preparing cadres for middle specific, professional
organizations in Andijan region.

Калитли сўзлар:

ёш авлод, кичик мутахассислар, ўрта махсус, касб-

ҳунар коллежлари, таълим тизими, тайёрланаётган кадрлар, битирувчилар,
мутахассислик, таълим-тарбия соҳаси.


Ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг тугал мақсади жамият

ва инсон турмушини ҳамда фаолиятини янада ривожлантиришга эришишни
таъминлашдан иборат. Бинобарин, давлатимиз иқтисодий ва ижтимоий
ривожланиши ҳам ҳудудий бирликлар тараққиёт даражаси инсон салоҳиятига
бевосита боғлиқ ҳисобланади. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида
мамлакатимиз минтақаларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда миллий
менталитетимиз тамойилларига мос тушадиган йўл танланди. Бинобарин,
мамлакатимиз аҳолисининг яшаш шароити билан боғлиқ бўлган ижтимоий-
иқтисодий муаммоларни алоҳида олинган минтақалар бўйича аниқлаш ва
уларни бартараф қилиш моделини яратиб олиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистонда 12 йиллик таълим барча учун мажбурий экани

қонунларимизда белгилаб қўйилган... Бу биз учун принципиал масала
ҳисобланади. Айниқса, олис қишлоқ жойларида, тўғрисини айтганда, ҳамма
ҳам 12 йил ўқишни хоҳламайди. Бугунги кунда ўсиб келаётган янги авлодимиз
12 йиллий мажбурий таълим олиш билан бирга аниқ мутахассислик ва касб-
ҳунарга эга бўлиши керак. Бу, айниқса, қизларимиз учун муҳимдир. Чунки ёш
оиланинг мустаҳкамлиги, аввало, қизларнинг бирор-бир мутахассисликни
эгаллаб, ҳаётда ўзининг мустақил фикри ва ўрнига эга бўлиши билан бевосита
боғлиқ. Шунинг учун ҳам бирча зарур фанлар бўйича умумий билим берадиган
умумтаълим мактабларида 9 йил таълим олганидан кейин ёшларимиз мажбурий
тарзда 2-3 та замонавий мутахассислик бўйича касб-ҳунарларга эга бўлишига
биз алоҳида эътибор қаратмоқдамиз[1].

Касб-ҳунар коллежлари учун замонавий бинолар қуриш, эскиларини

таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория жиҳозлари, ўқув услубий материаллар,
компьютерлар, техник воситалар билан жиҳозлаш, малакали педагог кадрлар билан
таъминлаш, энг муҳими, тайёрланаётган кадрлар билимини ошириш ва
дунёқарашини кенгайтириш муҳим вазифалардан ҳисобланади. Таълимга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

қилинган харажатлар Давлат бюджетининг умумий харажатларига нисбатан
2010 йилда 33,3 фоиз, 2011 йилда 33,4 фоиз, 2012 йилда 34,1 фоиз, 2013 йилда
34,1 фоиз ва 2014 йилда 34[2] фоизни ташкил этади.

Таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни жисмоний, маънавий

ҳамда интеллектуал жиҳатдан соғлом қилиб ўстиришга, уларга барча шарт-
шароитларни яратиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ислоҳотларни
янада чуқурлаштириш, реал иқтисодиётда ва турли соҳаларда касб-ҳунар
коллежлари томонидан мутахассисликларга бўлган талабни таъминлашга
эътибор қаратилмоқда[3].

Маълумки, мамлакатнинг келажакдаги иқтисодий ривожланиши ҳозирги

ёш авлодни соғлом, бақувват ва юқори салоҳиятли бўлишига боғлиқдир. Чунки,
ёшларимиз эртанги куннинг бунёдкор кучи, қурилажак фуқаролик
жамиятининг фаол аъзосидир. Лекин ҳозирги кунда кичик мутахассислар
тайёрлашда асосий бўғин бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида ҳам
бир қатор муаммолар мавжуд:

-ёшларни касбга йўналтириш ва уларнинг ота-оналарига тушунтириш

ишларининг сифати пастлиги;

-касб турлари ва уларнинг сони ҳақида маълумотлар базасининг

етишмаслиги;

-касб-ҳунар таълими стандартлари бўйича ёшларга касбий ўзгарувчанлик

тушунчасини сингдириш масалалари ўз ечимини топмаганлиги;

-таълим-фан-ишлаб

чиқариш

ўртасида

ижтимоий

шериклик

алоқаларининг етарли даражада эмаслиги;

-касб танлаш кўникмаларини ривожлантириш бўйича ўқув адабиётларни

ва маърифий манбаларининг йўқлиги ва бошқалар.

Ўзбекистон

Республикаси

давлат

статистика

қўмитасининг

маълумотларига кўра, 2014-2015 ўқув йилида энг кўп Самарқанд (161), Фарғона
(145), Қашқадарё (137), Тошкент (121), Андижон (117), Сурхандарё (116),
Наманган (108) вилоятларида, энг оз Навоий (47), Сирдарё (48), Жиззах (75),
Бухоро (80), Тошкент шаҳар (80), Хоразм (86), Қорақалпоғистон
Республикасида (93)[4] ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари фаолият
кўрсатмоқда. Андижон вилоятида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари сони
Ўзбекистон Республикасида бешинчи ўринда бўлиб, республика кўрсаткичига
нисбатан 8,3 фоизни ташкил этади. Фарғона вилоятида эса ушбу кўрсаткич
10,2 фоиз, Наманган вилоятида эса 7,6 фоизни ташкил этгани ҳолда, Андижон
вилояти мамлакатимиз миқёсида ўртача кўрсаткичга эга. 2014-2015 ўқув
йилида 1999-2000 ўқув йилига нисбатан 103 та ўрта махсус, касб-ҳунар таълим
муассасасига ёки 8,4 марта кўпайган. Бундай ҳолат Наманган вилоятида 100 та
таълим муассасасига ёки 13,5 марта ошган, Фарғона вилоятида эса 133 та
таълим муассасасига ёки 12,1 марта ортган. Республика бўйича бу кўрсаткич
1294 та таълим муассасасига ёки 10,8 мартага кўпайган.

Маълумки, Андижон вилояти мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий

ривожланишида муҳим ўрин тутиб, иқтисодий салоҳияти жиҳатидан ўзига хос
ўринга эга бўлган вилоят ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Андижон вилоятида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларига талабаларни

қамраб олиниши кўрсаткичлари вилоятда таълим муассасаларининг
кўпайишига асос бўлган (1-жадвал).

1-жадвал

Андижон вилояти бўйича касб-ҳунар коллежлари сони

(ўқув йили бошига)

(бирлик)

Ҳудудлар номи

1999

-

2000

2002

-

2003

2003

-

2004

2004

-

2005

2005

-

2006

2006

-

2007

2007

-

2008

2008

-

2009

2009

-

2010

2010

-

2011

2011

-

2012

2012

-

2013

2013

-

2014

2014

-

2015

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

1.

Андижон шаҳри

3

5

7

9

11

14

16

18

20

20

20

20

20

20

2.

Хонобод шаҳри

-

2

2

3

3

3

3

4

4

4

4

4

4

4

3.

Андижон тумани

1

2

2

3

3

4

5

6

6

6

6

6

6

6

4.

Асака тумани

2

5

6

7

7

8

9

11

12

12

12

12

12

12

5.

Балиқчи тумани

1

4

4

5

5

6

7

7

8

8

8

8

8

8

6.

Бўз тумани

-

2

2

3

3

3

3

4

4

4

4

4

4

4

7.

Булоқбоши тумани

-

2

2

3

3

4

4

4

5

5

5

5

5

5

8.

Жалақудуқ тумани

1

3

3

4

4

5

5

5

6

6

6

6

6

6

9.

Избоскан тумани

1

3

3

4

4

5

5

6

7

7

7

7

7

7

10.

Мархамат тумани

1

3

3

4

4

5

5

5

6

6

6

6

6

6

11.

Олтинкўл тумани

1

3

4

5

5

5

5

6

7

7

7

7

7

7

12.

Пахтаобод тумани

1

3

3

4

5

5

6

6

7

7

7

7

7

7

13.

Улуғнор тумани

-

2

2

2

3

3

3

3

3

3

3

3

3

3

14.

Хўжаобод тумани

-

2

3

3

4

4

4

4

5

5

5

5

5

5

15.

Шахрихон тумани

1

4

5

6

7

7

8

9

10

10

10

10

10

10

16.

Қўрғонтепа тумани

1

3

3

4

5

5

6

6

7

7

7

7

7

7

Андижон вилояти

14

48

54

69

76

86

94

104

117

117

117

117

117

117

Манба: Жадвал Андижон вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

бошқармасининг йиллик ҳисоботлари кўрсаткичлари.

Андижон вилоятида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари сони энг кўп

Андижон шаҳар (21,4 фоиздан 17,1 фоизга), Асака (14,3 фоиздан 10,3 фоизга),
Шахрихон туманиларига (7,1 фоиздан 8,5 фоизга), ўрта кўрсаткич Балиқчи (7,1
фоиздан 6,8 фоизга), Избоскан (7,1 фоиздан 6,0 фоизга), Олтинкўл (7,1 фоиздан
6,0 фоизга), Пахтаобод (7,1 фоиздан 6,0 фоизга), Қўрғонтепа (7,1 фоиздан 6,0
фоизга), Андижон (7,1 фоиздан 5,1 фоизга), Жалақудуқ (7,1 фоиздан 5,1
фоизга), Мархамат туманларига (7,1 фоиздан 5,1 фоизга), энг оз касб-ҳунар
коллежлари 1999-2000 ўқув йилида ҳали ташкил этилмаган ва ҳозирги кунда
Булоқбоши (4,3 фоиз), Хўжаобод (4,3 фоиз), Бўз (3,4 фоиз), Улуғнор
туманларига (2,6 фоиз), Хонобод шаҳри (3,4 фоиз) ташкил этган.

Мамлакат таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги юртнинг

бугуни ва келажагини белгиловчи асосий омиллардан саналади. Зеро,
миллатнинг истиқболи шу заминда улғаяётган ўғил-қизларнинг камолоти билан
чамбарчас боғлиқ. Юртимизда таълим тизими ислоҳотларига устувор вазифа
сифатида қаралишининг замирида Андижон вилояти ҳокимлиги ўрта махсус,
касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида
“Таълим тўғрисида”ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”нинг
ижроси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва дастурлари асосида амалга
оширилмоқда.

Таълим-тарбия соҳасида амалга оширилган ишлар ва бажарилиши лозим

бўлган долзарб вазифалар хусусида, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

ривожланиш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг
муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида, “Ўтган йили таълим-тарбия
соҳасини янада ислоҳ этиш ва такомиллаштириш масаласи ҳам диққат
марказимизда бўлди. Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасига ҳар йили
сарфланаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан 10-12 фоизни
ташкил этмоқда. Бу ЮНЕСКОнинг мамлакатни барқарор ривожлантиришни
таъминлаш учун таълимга йўналтирилиши зарур бўлган инвестициялар
миқдори бўйича тегишли тавсияларидан, яъни 6-7 фоиздан қарийб 2 баробар
кўпдир”[5] - деган фикрларини келтириш жоиздир.

Хусусан, касб-ҳунар коллежлари учун замонавий бинолар қуриш,

эскиларини таъмирлаш, уларни ўқув-лаборатория жиҳозлари, ўқув-услубий
материаллар, компьютерлар, техник воситалар билан жиҳозлаш, малакали
педагог кадрлар билан таъминлаш, энг муҳими, тайёрланаётган кадрлар
билимини ошириш ва дунёқарашини кенгайтириш муҳим вазифалардан
ҳисобланади. Зеро, ҳукуматимиз томонидан берилаётган эътибор замирида ҳам
ўқувчи-ёшларга замон талабларига тўла жавоб берадиган бино-муассасаларда
таълим бериш бош мақсад қилиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Олий Мажлис ва

Вазирлар Маҳкамасининг таълим тизимига оид қарорларида, шунингдек,
“Таълим тўғрисида” ва “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги
қонунларда келажагимиз бўлмиш мамлакатимиз ўқувчи-ёшларига замонавий
билим ва ихтисослик малакаларини беришни давр талаблари даражасига
кўтариш, уларда эркин фуқаро маънавияти, озод инсон шахсини шакллантириш
масаласи ҳозирги куннинг энг долзарб вазифаси эканлиги қайд этиб ўтилган.

Ўзбекистон Республикасида Давлат статистика қўмитаси маълумотларига

қараганда, ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларни қабул қилиш
суръати Республикада 2002-2003 ўқув йилида 184,1 минг кишидан 2014-2015
ўқув йилига қадар 468,8 минг қишига ўзгарган. Бу кўрсаткич 2014-2015 ўқув
йилида 2002-2003 ўқув йилига нисбатан 2,5 мартага ортган.

Республика ҳудудларида ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларига

ўқувчиларни қабул қилиш 2024-2015 ўқув йилида 2002-2003 ўқув йилига
нисбатан Қорақалпоғистон Республикасида (1,6 марта), Андижон (2,5 марта),
Бухоро (2,9 марта), Жиззах (3,0 марта), Қашқадарё (3,5 марта), Навоий (2,2
марта), Наманган (2,4 марта), Самарқанд (3,4 марта), Сурхандарё (3,7 марта),
Сирдарё (2,1 марта), Тошкент (2,4 марта), Фарғона (3,2 марта), Хоразм
вилоятларида (2,6 марта), Тошкент шаҳрида (1,3 марта) ортган. Республика
бўйича касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларни қабул қилиш ўсиш суръатлари
бўйича энг кўп Сурхандарё, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд, Жиззах,
вилоятларига тўғри келса, ўртача кўрсаткич Бухоро, Хоразм, Андижон,
Тошкент, Наманган, Навоий, Сирдарё вилоятларига ва энг оз кўрсаткич
Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрига тўғри келган. Андижон
вилоятида касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларни қабул қилиш 2002-2003 ўқув
йилида 16,4 минг кишини ва 2014-2015 ўқув йилида эса 41,6 минг кишини
ташкил этиб, Республика кўрсаткичига нисбатан 2002-2003 ўқув йилидан 2014-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

2015 ўқув йилига қадар улуши ўзгармаган, яъни 8,9 фоизни ташкил этган.
Наманган вилояти эса бу кўрсаткич 2002-2003 ўқув йилида 15,1 минг кишини,
2014-2015 ўқув йилида 36,7 минг кишини ташкил этгани ҳолда, Республика
кўрсаткичига нисбатан эса 2002-2003 ўқув йилида 8,2 фоиздан 2014-2015 ўқув
йилига келиб эса 7,8 фоизга ўзгарган. Фарғона вилоятида бу кўрсаткич 2002-
2003 ўқув йилида 17,5 минг кишини ва 2014-2015 ўқув йилида 56 минг кишини
ташкил этган. Фарғона вилоятида касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларни қабул
қилиш бўйича Республика кўрсаткичига нисбатан эса 2002-2003 ўқув йилида
9,5 фоиздан ва 2014-2015 ўқув йилига келиб эса 11,9 фоизга ўзгарган.

Андижон вилояти бўйича касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларни қабул

қилиш кўрсаткичи (2-жадвал) 2001-2002 ўқув йилидан 2014-2015 ўқув йилига
қадар Андижон шаҳрида (5,4 минг кишига), Асака (2,9 минг кишига),
Шахрихон (2,5 мингдан кишига), Балиқчи (1,7 минг кишига), Пахтаобод (1,3
минг кишига), Қўрғонтепа (1,3 минг кишига), Олтинкўл (1,1 минг кишига),
Избоскан (1,2 минг кишига), Андижон (1 минг кишига), Жалақудуқ (0,9 минг
кишига), Мархамат (0,9 минг кишига), Булоқбоши (1,6 минг кишига),
Хўжаобод (1,6 минг кишига), Бўз (1,3 минг кишига), Улуғнор туманларида (1,0
минг кишига), Хонобод шаҳрида (1,2 минг кишига) кўпайган. Демак, Андижон
вилоятида касб-ҳунар коллежларига ўқувчиларни қабул қилиш жараёни
туманлар кесимида фаолият кўрсатаётган коллежлари сони қараб тақсимланган.

2-жадвал

Андижон вилояти бўйича касб-ҳунар коллежларига

ўқувчиларни қабул қилиш

(минг киши)

Ҳудудлар номи

2001

-

2002

2002

-

2003

2003

-

2004

2004

-

2005

2005

-

2006

2006

-

2007

2007

-

2008

2008

-

2009

2009

-

2010

2010

-

2011

2011

-

2012

2012

-

2013

2013

-

2014

2014

-

2015

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

1.

Андижон шаҳри

2,5

2,6

2,6

3,3

4,7

6,4

6,8

8,6

8,6

8,7

8,7

8,2

8,1

7,9

2.

Хонобод шаҳри

-

0,6

0,6

0,9

1,2

1,2

1,2

1,6

1,6

1,7

1,7

1,5

1,3

1,2

3.

Андижон тумани

1,1

0,7

0,6

1,0

1,4

1,9

2,1

2,5

2,5

2,6

2,6

2,4

2,2

2,1

4.

Асака тумани

1,6

1,7

1,7

2,6

3,1

3,6

3,8

5,2

5,2

5,3

5,2

4,9

4,7

4,5

5.

Балиқчи тумани

1,1

1,1

1,1

1,8

2,2

2,8

2,9

3,2

3,3

3,4

3,4

3,2

3,1

2,8

6.

Бўз тумани

-

0,5

0,5

1,0

1,2

1,3

1,3

1,8

1,8

1,8

1,8

1,6

1,4

1,3

7.

Булоқбоши тумани

-

0,6

0,6

1,1

1,5

1,8

1,8

2,0

2,0

2,1

2,1

2,0

1,8

1,6

8.

Жалақудуқ тумани

1,2

1,0

1,0

1,4

1,7

2,1

2,1

2,6

2,6

2,7

2,7

2,5

2,3

2,1

9.

Избоскан тумани

1,2

1,1

1,1

1,3

1,8

2,2

2,2

2,8

2,8

2,9

2,9

2,7

2,6

2,4

10.

Мархамат тумани

1,2

1,1

1,1

1,4

1,8

2,1

2,1

2,3

2,4

2,5

2,5

2,4

2,2

2,1

11.

Олтинкўл тумани

1,3

1,0

1,1

1,3

1,7

2,1

2,1

2,8

2,9

3,0

3,0

2,8

2,6

2,4

12.

Пахтаобод тумани

1,2

1,1

1,1

1,6

2,2

2,3

2,3

2,7

2,8

2,9

2,9

2,9

2,7

2,5

13.

Улуғнор тумани

-

0,4

0,4

0,9

1,1

1,1

1,1

1,2

1,2

1,3

1,3

1,1

1,1

1,0

14.

Хўжаобод тумани

-

0,6

0,6

1,1

1,5

1,7

1,7

2,2

2,2

2,2

2,2

1,9

1,7

1,6

15.

Шахрихон тумани

1,2

1,2

1,2

2,5

3,1

3,2

3,3

4,2

4,2

4,3

4,3

4,0

3,9

3,7

16.

Қўрғонтепа тумани

1,1

1,1

1,1

1,7

2,2

2,4

2,5

3,0

3,1

3,1

3,1

2,8

2,6

2,4

Андижон вилояти

14,7

16,4

16,4

24,9

32,4

38,2

39,3

48,7

49,2

50,5

50,4

46,9

44,3

41,6

Манба: Жадвал Андижон вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

бошқармасининг йиллик ҳисоботлари кўрсаткичлари.


Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган таълим тизимидаги

ислоҳотларнинг жаҳон миқёсида эътироф этилиши, бу борада Тадеуш Бодио,
Польша профессорининг: “Айтиш лозимки, Ўзбекистонда ўрта махсус, касб-
ҳунар ва олий таълимнинг замонавий инфратузилмаси ҳудудларнинг ўзига
хослигидан келиб чиқиб барпо этилган. Уларда ихтисослашув ҳамда махсус


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

фан соҳаларига йўналтиришга кучли эътибор қаратилган. Мазкур тамойиллар
эса юқори малакали мутахассислар тайёрлаш ижтимоий бандликни
мутаҳкамлашдек устувор вазифалар бажарилишида айни муддао бўлмоқда. Шу
билан бирга, 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар таълими билан тўлиқ қамраб
олиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётгани эътиборлидир”[6] -деган
сўзларини келтириш лозим.

Демак, Андижон вилоятида ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига

қизиқишлар тобора ортиб бораётганлиги инобатга олиниб, улар сони йилдан-
йилга кўпайиб борган, яъни Андижон вилотида фаолият кўрсатган касб-ҳунар
коллежлари сони йилдан-йилга ортиб боргани билан унинг Ўзбекистон
Республикасида фаолият кўрсатган коллежлар сонига нисбатан улуши
камайиб борган, бунга сабаб Ўзбекистон Республикасининг бошқа
минтақаларида ҳам ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув масканларининг сони тобора
кўпайиб борганлигидир. Хулоса қилиб айтиш мумкинки, ҳар йили касб-ҳунар
коллежларига 9-синф ўқувчиларини жалб этиш борасида касбга йўналтириш ва
тарғибот ишлари мониторинги олиб борилиб, маслаҳат марказлари фаолияти
мувофиқлаштирилмоқда.

Ўтказилган тадқиқот натижаларига таянган ҳолда, ўрта махсус, касб-

ҳунар коллеж таълими тизимини такомиллаштириш қуйидаги вазифаларни ҳал
қилиш лозим деб ҳисоблаймиз:

- ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларида касбга йўналтириш ишларини

такомиллаштириш;

- ўрта махсус, касб-ҳунар коллежларига 9-синф битирувчиларини жалб

борасидаги ишларни самарали олиб боришда маслаҳат марказлари фаолиятини
такомиллаштириш;

- ўрта махсус, касб-ҳунар коллеж талабаларида мустақил фикрлай олиш

кўникмаларини шакллантириш;

- талабаларда ҳар томонлама чуқур билимга эга бўлиши ва уларни

амалиётга қўллай олиш ишларини такомилаштириш;

- 9-синф битирувчилари ўртасида кейинчалик уларнинг бандлигини

таъминлашни назарда тутган ҳолда, корхона ва ташкилот вакиллари томонидан
касбнинг тарғиботи ишларини йўлга қўйиш.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, узлуксиз таълим тизимининг муҳим

бўғини ҳисобланган ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими тизимини сифат
босқичига кўтариш ҳозирги даврнинг энг долзарб муаммоларидан биридир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Каримов

И.А.

Бизнинг

йўлимиз-демократик

ислоҳотларни

чуқурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш. 20-т.-Т.:
“O’zbekiston” НМИУ, 2012.-180-182-бетлар.

2. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистонда

таълим. Тошкент. 2015 йил. 15-19-бетлар.

3. Аҳмедов Б.У. “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг долзарб

муаммолари ва уларнинг таълим сифати самарадорлигига таъсири”. Республика
илмий

-

амалий анжумани материаллари тўплами. Тошкент. 2014 йил 25-бет.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

4. Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистонда

таълим. Тошкент. 2015 йил. 147-бет.

5. Каримов И.А. Бош мақсадимиз-мавжуд қийинчиликларга қарамасдан,

олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил
давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада
кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” // Халқ сўзи, 2016 йил 16
январь, 11-сон (6446).

6. Ўзбекистон Республикаси Пезиденти И.А. Каримовнинг 2012 йилнинг

асосий якунлари ва 2013 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “Бош мақсадимиз-кенг
кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом эттириш”
мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма.-Т.: “O’qituvchi”
НМИУ.-2013.-165-бет.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Бизнинг йулимиз-демократик ислохотларни чукурлаштириш ва модернизация жараёнларини изчил давом эттириш. 20-Т.-Т.: “O’zbekiston” НМИУ, 2012,-180-182-бстлар.

Узбекистон Республикаси давлат статистика кумитаси. Узбекистонда таълим. Тошкснт. 2015 йил. 15-19-бстлар.

Ахмедов Б.У. “Урта махсус, касб-хунар таълимининг долзарб муаммолари ва уларнинг таълим сифати самарадорлигига таъсири”. Республика илмий-амалий анжумани материаллари туплами. Тошкент. 2014 йил 25-бет.

Узбекистон Рсспубликаси давлат статистика кумитаси. Узбскистонда таълим. Тошкент. 2015 йил. 147-бет.

Каримов И.А. Бош максадимиз-мавжуд кийинчиликларга карамасдан, олиб бораётган ислохотларни, иктисодиётимизда гаркибий узгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йул очиб бериш хисобидан олдинга юришдир” И Халк сузи, 2016 йил 16 январь, 11-сон (6446).

Узбекистон Республикаси Пезиденти И.А. Каримовнинг 2012 йилнинг асосий якунлари ва 2013 йилда Узбскистонни ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг устувор йуналишларига багишланган Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги “Бош максадимиз-кенг куламли ислохотлар ва модернизация йулини катьият билан давом эттириш” мавзусидаги маърузасини урганиш буйича укув кулланма.-Т.: “O’qituvchi” НМИУ.-2013.-165-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов