Инновационные черты образовательных услуг

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
154-159
20
6
Поделиться
Файзуллаева , Т., & Рустамова, Д. (2017). Инновационные черты образовательных услуг. Экономика и инновационные технологии, (2), 154–159. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9230
Турсуной Файзуллаева , Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

к.э.н., доцент

Дилбар Рустамова, Национальный исследовательский университет Ташкентский институт инженеров ирригации и механизации сельского хозяйства

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Один из факторов формирующих высокую технологическую структуру экономики государства инновационная переподготовка дисциплинированных специалистов с высшим образованием. В настоящей статье разработаны рекомендации по подготовке образованных и интеллектуально развитых специалистов, которые являются важной ценностью и решающей силой для достижения обновления и модернизации всех структур общества.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ТАЪЛИМ ХИЗМАТЛАРИНИНГ ИННОВАЦИЯЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ

Файзуллаева Турсуной Рахматуллаевна., и.ф.н., доцент,

Рустамова Дилбар Рустамовна, катта ўқитувчи, ТИМИ

E-mail:

t_fayzullayeva@mail.ru

Аннотация:

Давлат иқтисодиётининг юқори технологияли тузилмасини

шакллантирувчи омиллардан бири олий маълумотли ва интизомли
мутахассисларни инновацияли қайта тайёрлашдир. Ушбу мақолада
жамиятнинг ҳамма тузилмаларини модернизация қилиш ва янгилаш
мақсадларига эришишда муҳим қадрият ва ҳал этувчи куч ҳисобланган,
маълумотли ва интеллектуал жиҳатдан ривожланган мутахассисни
тайёрлаш бўйича аниқ тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

Один из факторов формирующих высокую технологическую

структуру

экономики

государства

инновационная

переподготовка

дисциплинированных специалистов с высшим образованием. В настоящей
статье разработаны рекомендации по подготовке образованных и
интеллектуально развитых специалистов, которые являются важной
ценностью и решающей силой для достижения обновления и модернизации всех
структур общества.

Abstract:

One of the factors forming the high technological structure of

economy state of disciplined innovation retraining of specialists with higher
education. In this article, we develop recommendations for the preparation of
educated and intellectual development specialists, which is an important value and
decisive force to achieve renewal and modernization of all structures of SOCIETY .

Калит сўзлар

:

рақобатбардошлик, олий таълим, илғор технологиялар,

инновациялар, техник ва технологик янгилаш, модернизация, таълим тизимини
ислоҳ қилиш, ўқув жараёни.

Кириш

Мамлакатимизда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда рўй бераётган

ўзгаришлар жамиятнинг сифат жиҳатидан янги босқичга ўтганлигини
кўрсатади. Ислоҳотлар ҳаётимизнинг турли жабҳаларини тобора чуқурроқ
қамраб олмоқда. Хусусан, кадрлар, иш услублари, хўжалик юритиш усуллари
янгиланмоқда. Шу билан бирга, иқтисодий ўсишнинг интенсив омилларини
кучайтириш ва суръатларни ошириш борасида ижобий ўзгаришларни
мустаҳкамлаш ва янада ривожлантириш зарур. Бунинг учун хўжалик юритиш
ва бошқарувнинг янги усулларини жорий қилиш, одамларнинг қобилиятлари
янада очилиши ҳамда кўпроқ фойда ва самарадорлик билан фойдаланилиши
учун инсон ресурсларини фаоллаштириш муҳим аҳамият касб этади.

Ҳозирги шароитда иқтисодиётнинг рақобатбардошлик даражасининг

ўсиши, фан-техника тараққиётининг кучайиши барча ишлаб чиқариш кучлари
тизимларини, биринчи навбатда, ишлаб чиқаришда инсоннинг ўрни ҳамда
инсон фаолияти шароитлари ва мазмунини ўзгартирган ҳолда меҳнат қилиш,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

моддий ва маънавий бойликлар яратиш қобилияти билан инсоннинг ўзини
ўзгартиришни қамраб олади. Фан-техника тараққиётининг таъсири ўз
навбатида, замонавий ишлаб чиқаришда ижтимоий омилларни, жумладан,
касбий тайёргарлик даражасини сезиларли оширишни тақозо этади.

Кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантириш тенденциялари ва

шароитларини кузатиб бориш шуни таъкидлайдики, маҳаллий ишлаб
чиқаришда меҳнат унумдорлиги борасида жаҳон даражасида юқори
кўрсаткичларга эришиш учун ҳозирги пайтда фақат юқорида айтиб ўтилган
талабларга риоя қилишнинг ўзи етарли эмас. Шу сабабли, ўйлаймизки, кадрлар
салоҳиятини инновацион ривожлантириш доирасида тайёрланадиган ишчи ва
мутахассислар юқори малакаси мезони сифатида иккита бир-бири билан боғлиқ
кўрсаткич – максимал меҳнат унумдорлиги (МУ) ва юқори иш сифати (ИС)
қабул қилиниши лозим.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Таълимнинг инновацияли хусусиятлари борасида қатор олимларнинг

фикрларини келтириб ўтайлик. В.В. Гузеев “Планирование результатов
образования

и

образовательная

технология”

китобида:

“Ўқитиш

самарадорлигининг асоси – уни виртуал, синергик ва компьютерли
моделлаштириш усулларидан фойдаланган ҳолда талабаларни интерфаол
ўқитиш асосида тузиш, тизимдаги иш самарадорлигини ошириш, кадрлар
тайёрлаш ва узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришдан иборат”, - деб
ифодалайди [2]. Н.Ю. Ерофеева “Деятельностные педагогические технологии
как условие реализации стандартов нового поколения” асарида: “Педагогик
усуллар муваффақиятли ўқитиш асоси ва ўқитувчининг замонавий дарсни
доимий такомиллаштириш, талабаларни ўқитишда ўрганилаётган фанга
қизиқиш ва талабалар билимлари сифатини ошириш имконини берувчи янги
ёндашувларни топиш қобилиятидир”, - деб таъкидлайди [3].

Тадқиқот методологияси

Кадрлар салоҳиятини инновацион ривожлантириш тенденциялари ва

шароитларини кузатиб боришга кўра, маҳаллий ишлаб чиқаришда меҳнат
унумдорлиги борасида жаҳон даражасида юқори кўрсаткичларга эришиш учун
ҳозирги пайтда фақат юқорида айтиб ўтилган талабларга риоя этишнинг ўзи
етарли эмас. Шу сабабли ўйлаймизки, маҳаллий ишлаб чиқаришда менат
унумдорлиги доирасида тайёрланадиган ишчи ва мутахассислар юқори
малакаси мезони сифатида икита ўзаро боғлиқ кўрсаткич – максимал меҳнат
унумдорлиги (МУ) ва юқори иш сифати (ИС) қабул қилиниши мумкин.
Маҳсулот сифатининг талаб қилинган даражасига эришишда ходимларнинг
малака даражаси сифатида уларнинг меҳнат унумдорлиги хизмат қилади.
Кадрлар тайёрлаш усулидан (касб-таълим тизимида ёки бевосита ишлаб
чиқаришда) қатъий назар фақат юқори малакали ходим ва чуқур билимга эга
мутахассисгина серунум ва сифатли меҳнат қилиши мумкин.

max

max

 

 

МУ

ИС

ИС

МУ

Таклиф этилаётган мезон, фикримизча, кадрларга нисбатан замонавий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ишлаб чиқаришнинг ҳам умумий методологик, ҳам кўплаб амалий талабларига
мос келади.

Биринчидан, методологик талаблардан келиб чиқиб, таклиф этилган

мезон иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маънавий ҳаёт соҳаларида юқорида
кўриб чиқилган барча вазифаларини ҳақиқатда амалга оширишга йўналтиради.

Иккинчидан, моддий ва номоддий ишлаб чиқаришнинг амалий

талабларига риоя қилиб, касб-таълим тизими моддий ресурсларни тежаш ва
меҳнат унумдорлигини кескин оширишни таъминлашга қодир бўлган юқори
малакали ишчилар тайёрлайди.

Учинчидан, олий таълим тизими уларнинг чуқур билимга эгалиги иш

берувчиларни қониқтирадиган мутахассислар тайёрлайди.

Тўртинчидан, у кадрлар салоҳиятининг тизим сифатида фаолиятининг

интеграл баҳоси бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Таҳлил ва натижалар

Сўнгги

йилларда

ҳар

бир

мамлакатнинг

жаҳон

бозоридаги

рақобатбардошлиги илғор технологияларни ўзлаштириш кўникмасига эга,
давлат иқтисодиётининг юқори технологияли тузилмасини шакллантирувчи
олий маълумотли ва интизомли мутахассисларни инновацияли қайта
тайёрлашга боғлиқ. Шунинг учун демократик ривожланиш, жамиятнинг ҳамма
тузилмаларини модернизация қилиш ва янгилаш мақсадларига эришишда
муҳим қадрият ва ҳал этувчи куч ҳисобланган, маълумотли ва интеллектуал
жиҳатдан ривожланган мутахассисни тайёрлаш ҳар бир давлат
ривожланишидаги асосий устуворликка айланади.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти

И.А. Каримов таъкидлаганидек, ҳозирги кунда истиқболда кўзда тутилган
дастурли миқёсли мақсад ва вазифалар бизда мавжуд ўсиш манбаларини
сафарбар этиш, мамлакатни иқтисодий ривожлантириш йўлида тўсиқ бўлувчи
муаммоларни ҳал этиш ва ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни талаб
этишини эслатиб ўтишга зарурат йўқ.

“Бу ерда биринчи навбатда мамлакатда тўлақонли рақобат муҳитини

шакллантириш ҳақида фикр билдирилиб, у, маълумки, ишлаб чиқаришни
техник ва технологик янгилаш ва модернизация қилиш, жаҳон бозорларига
чиқишнинг муҳим омили ҳисобланади” [1].

Инновацияли устунликлар – корхона маҳсулотларининг тавсифлари

бўлиб, улар корхонанинг рентабеллик кўрсаткичлари ва бозордаги ўрнининг
барқарорлиги бўйича рақиблардан ўзиб кетишига имкон яратади [4].
Инновацияли устунликлар корхонанинг моддий ва номоддий активлари орқали
шаклланади ҳамда бозорга таклиф этилувчи товар ва хизматларнинг нисбатан
юқори сифатида акс этади.

Юқорида баён этилган фикрлар замонавий таълим хизматлари бозорида

институтнинг инновацияли устунликларини ривожлантириш хусусиятларини
ўрганишни белгилаб берди.

Ўрганиш предметини узлуксиз ривожланишда изоҳлаш имконини

берувчи диалектика усули, унинг принциплари ва категориялар тизими
тадқиқотнинг услубий асоси бўлди. Бунда тадқиқотнинг умумилмий: анализ ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

синтез, тизимли, фаолиятли, мантиқий, тузилмали-амалий усулларидан
фойдаланилди.

Етакчи олимларнинг таълим хизматлари бозорида институтнинг

рақобатли устунликлари ривожланиши соҳасидаги тадқиқотлари тадқиқотнинг
назарий ва ахборот асоси сифатида хизмат қилди.

М. Портер рақобатли устунлик бахш этувчи ўзига хос янгиликлар

сабаблари қаторига янги технологиялар, харидорларнинг янги ёки ўзгарган
талаблари, тармоқнинг янги сегменти пайдо бўлиши, ишлаб чиқариш
компонентларининг мавжудлиги ёки қиймати ўзгариши, ҳукумат томонидан
тартибга солиш жараёни ўзгаришини киритади [5]. Тармоқ тузилмаси
ўзгаришини тез англаш, янгисига эътибор бериш ва уни жорий этиш муҳимдир.

Институтга татбиқан бу қоидаларни қуйидагича талқин этиш мумкин:

анъанавий таълим технологиялари ўрнига ёки уларни сақлаган ҳолда янги,
инновацияли, педагогик қарорларни жорий этиш, шу жумладан, таълим
жараёнида таълим технологияларидан фойдаланиш зарурати юзага келади.

Интернет тармоғи, электрон таълим ресурсларидан фаол фойдаланиш,

ўқитувчи ва талабалар ўртасида ахборот алмашув учун ижтимоий
тармоқлардан

фойдаланишни

кўзда

тутувчи

масофали

таълим

технологияларини жорий этишни киритган ҳолда таълим хизматлари кўрсатиш
учун янги имкониятлар ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан муҳим янгилик бўлиши
мумкин. Таълим хизматлари истеъмолчиларининг янги ёки ўзгарган
талабларини ўзгаришга учраган ёки шаклланаётган меҳнат бозори орқали
аниқлаш мумкин.

Иқтисодиёт, молия, хизматлар соҳасида янги касблар пайдо бўлиши

институт ўқув жараёни тузилмасидаги ўзгаришларни белгилайди – таълим
хизматлари бозорида аввал мавжуд бўлмаган янги мутахассисликлар юзага
келади, ўқув жараёнига янги ўқув фанлари жорий этилади. Янги ўқув
фанларининг жорий этилиши бу таълим хизматларини амалга оширувчи
кадрларни сифатли тайёрлашни талаб этади.

Тармоқда янги сегмент пайдо бўлиши нафақат таълим хизматларининг

янги истеъмолчилари гуруҳини жалб этиш, балки бозор талабига мос хизматлар
кўрсатишнинг янги йўлларини ёки таълим хизматларининг мазкур
истеъмолчилари гуруҳига янгича педагогик ёндашувларни аниқлаш имконини
ҳам беради. Бунда рақиблардан ўзиб кетиш жуда муҳим омил ҳисобланади, бу
таълим муассасасининг рақобатбардошлигини оширишга ёрдам беради.
Маълумки, давлат таълим муассасалари бюджет ўринларига эга бўлиб, тижорат
асосида таълим бериш ва “мақсадли тижорат асосидаги қабул” га талабаларни
қабул қилади.

Шунинг учун инновацияли институтни ривожлантириш учун рақобат

устунликларини сақлаб қолиш даражасида таълим хизматларини кўрсатиш
қийматини сақлаб туриш зарур. Шу муносабат билан таълим қиймати бирмунча
паст бўлиб, таълим субъекти таълим хизматлари қиймати бошқа таълим
муассасаларига нисбатан юқори бўлмаслиги ёки таълим даврида ошмаслиги
борасида кафолатга эга бўлиши керак.

Бунда

энергетика

ресурслари,

алоқа

хизматлари,

ахоборот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

технологиялари, асбоб-ускуналарга харажатларни киритган ҳолда таълим
хизматлари таркибий компонентлари қиймати харажатларини камайтириш
орқали таълим хизматлари таннархини камайтириш муҳим компонент
ҳисобланади. Мавжуд бозорда нисбатан паст нархлар бўйича товар ва
хизматлар таклиф этувчи товар ва хизмат таъминотчиларини излаш орқали
бунга эришиш мумкин.

Шу билан бирга, “нарх-сифат” қулай нисбати бўйича товар ва хизматлар

ҳамкор таъминотчиларини излаш мумкин. Таълим муассасаси янги
шароитларга мослашув ҳисобига ҳам рақобатли устунликка эришиши мумкин,
бинобарин бунда рақиблар ўз фаолиятини аввалги шароитларда амалга
оширган ҳолда бозорда содир бўлувчи ўзгаришларга қулай мослашиш
имконини бермайдиган ўзгача шартлар билан боғланади.

Тартибга солишни такомиллаштириш таълим стандартларини киритган

ҳолда, кўпинча амалдаги стандартлар ўзгаришида кузатилади. Янги авлод
давлат таълим стандартларига ўтишда ўқув жараёни, илмий тадқиқот иши ва
тарбия фаолиятига ёндашувлар ўзгаради. Атроф-муҳит муҳофазаси соҳаси
божхона ёки солиқ тизимларидаги ўзгаришлар, янги тармоқларга талаблар
ҳамда турли чекловлар ҳам институт фаолиятида бевосита ёки билвосита акс
этади.

Шу муносабат билан таълим муассасаси ташқи муҳитдаги ўзгарувчан

шароитларга мослашиши ҳамда институтнинг рақобат устунликларини
ифодаловчи инновацияли йўлларни излаш билан тезкор шуғулланиши керак.
Инновацияли устунликларни ўз вақтида аниқлаш учун унга амал қилиш муҳим
омил ҳисобланади. Таълим муассасасида қуйидаги омилларнинг эҳтимоли
мавжуд:

- биринчидан, таълим муассасасининг мулки манбаи сифатида

белгиланувчи, бу борада эса қуйи (меҳнат, алоқа хизматлари ва Интернет-
технологиялар қийматини камайтириш) ёки юқори (патентли маҳсулотлар ёки
таълим технологиялари, кўрсатилаётган таълим хизматлари беқиёслиги, таълим
муассасасининг мавқеи, таълим субъектлари ва иш берувчилар билан ўзаро
узвий алоқа, уларни узоқ вақт сақлаб туриш эҳтимоли мавжуд) тартибдаги
жиҳат;

- иккинчидан, таълим муассасасидаги аниқ рақобат устунликлари

манбаларининг сони;

- учинчидан, таълим жараёни ва таълим технологиялари, шунингдек,

бошқа фаолият турларини доимий модернизациялаш. Шу муносабат билан янги
технологияларни ҳисобга олиш, бозордаги янги сегмент ва иш берувчилар
билан ўзаро таъсирнинг янги турларини жалб этиш муҳим, бу институтнинг
рақобат устунликларини сақлаш ва ривожлантириш имконини беради.

Натижада қайд этиш мумкинки, замонавий инновацияли кураш

шароитида олий таълим муассасасининг ҳолати бошқа олий таълим
муассасалари олдида маълум устунликлар билан ифодаланиши мумкин.

Хулова ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизими

ҳозирги корхона (ташкилот)ларни кадрлар билан тўлдиришнинг асосий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

манбаларидан бўлиб хизмат қилади. Иқтисодиёт ва жамият ҳаётини қайта
қуриш кадрлар тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
муаммоларини мисли кўрилмаган даражада долзарб қилиб қўяди, кадрларнинг
касбий-малакавий ҳаракатига юқори талаблар қўяди. Замонавий кадрлар
салоҳиятини инновацион ривожлантириш динамикаси билим ва кўникмаларни
доимий янгиламасдан туриб юқори даражада самарали ишлаб бўлмайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Каримов

И.А.

2014

йил

мамлакатни

юқори

суръатларда

ривожлантириш, ҳамма имкониятларни сафарбар этиш, ўзини оқлаган
стратегияларни изчил давом эттириш йили бўлади. – Т.: Ўзбекистон, 2014. – 56
б.

2.

Гузеев В.В. Планирование результатов образования и образовательная

технология. – М.: Народное образование, 2000.

3.

Ерофеева Н.Ю. Деятельностные педагогические технологии как

условие реализации стандартов нового поколения. – Ижевск, 2012.-279 с.

4.

Рақобат

устунликлари

иқтисодий

луғат

//

dictionary

econoraics.ru/vvord/рақобат устунликлари (мурожаат этиш санаси 2014й. 17.11.).

5.

Портер М. Конкурентная стратегия: Методика анализа отраслей и

конкурентов. – Москва, 2010. – 464 с.

Библиографические ссылки

Каримов И.А. 2014 йил мамлакатни юкори суръатларда ривожлантириш, хамма имкониятларни сафарбар этиш, узини оклаган стратегияларни изчил давом эттириш Йили булади. - Т.: Узбекистан, 2014. - 56 б.

Гузеев В.В. Планирование результатов образования и образовательная технология. - М.: Народное образование, 2000.

Ерофеева Н.Ю. Деятельностные педагогические технологии как условие реализации стандартов нового поколения. - Ижевск, 2012.-279 с.

Ракобат устунликлари - иктисодий лугат // dictionary cconoraics.ru/vvord/ракобат устунликлари (мурожаат этиш санаси 2014й. 17.11.).

Портер М. Конкурентная стратегия: Методика анализа отраслей и конкурентов. - Москва, 2010. - 464 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов