Европейский опыт финансовой поддержки сельского хозяйства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
287-295
27
3
Поделиться
Носиров, Б., & Абдурахмонов A. (2016). Европейский опыт финансовой поддержки сельского хозяйства. Экономика и инновационные технологии, (3), 287–295. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8817
Б Носиров, Андижанский сельскохозяйственный институт

 к.э.н., старший преподаватель

A Абдурахмонов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

к.э.н., старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Статья посвящена особенностям финансовой поддержки фермеров в Европейском Союзе. Авторы обосновывают сущность прямых и косвенных субсидий сельскому хозяйству и изменения порядка предоставления в соответствии с мировой конкуренцией. В статье раскрывается опыт ЕС развитии сельских территорий и роль фермеров в улучшении экономики.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Б.З. Носиров, и.ф.н., катта ўқитувчи, АҚХИ,

А.Д. Абдурахмонов, и.ф.н., катта ўқитувчи, ТДИУ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ МОЛИЯВИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШНИНГ

ЕВРОПА ТАЖРИБАСИ

Статья посвящена особенностям финансовой поддержки фермеров в

Европейском Союзе. Авторы обосновывают сущность прямых и косвенных
субсидий сельскому хозяйству и изменения порядка предоставления в
соответствии с мировой конкуренцией. В статье раскрывается опыт ЕС
развитии сельских территорий и роль фермеров в улучшении экономики.

The article is devoted to the peculiarities of financial support to farmers in the

European Union. The authors substantiate the nature of the direct and indirect
subsidies to agriculture and its changes in accordance with the global competition.
The article reveals the experience of the EU rural development and the role of
farmers in improving the economy.

Калитли сўзлар

:

Европа Иттифоқи, ягона аграр сиёсат, субсидия,

экологик йўналтирилган қишлоқ хўжалиги.


Қишлоқ хўжалиги ҳар бир мамлакатда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари

билан барқарор таъминлаш, қишлоқдаги меҳнат ресурсларининг асосий
даромад манбаи, саноатнинг кўплаб тармоқларини хомашё билан таъминлаш ва
аксинча бир қатор саноат тармоқларида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар учун
потенциал бозор каби вазифалар бўйича жуда муҳим тармоқдир.

Ўзбекистон

мустақилликнинг

дастлабки

йилларидан

ижтимоий

йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат
қуриш, барча соҳаларда кенг кўламли изчил ислоҳотларни амалга ошириш
бўйича ўзининг тадрижий тараққиёт йўлини танлади. Бунда аҳолини тўғри
овқатланиш меъёрларига мос, юқори сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат
маҳсулотлари билан таъминлаш мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий
ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди. Шу
муносабат билан фермер хўжаликларини ривожлантириш асосида иқтисодий
ислоҳотларни кучайтириш, қишлоқда ишлаб чиқариш муносабатларини
такомиллаштириш, бошқарувнинг бозор тамойилларига мос ташкилий
тузилмасини жорий этиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчиларнинг мустақиллигини кенгайтириш ва уларнинг ҳуқуқий
ҳимоясини таъминлашга доир чора-тадбирлар амалга оширилди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ўтказилаётган халқаро

эксперт тадқиқотлари жаҳонда ва унинг айрим минтақаларида ушбу муаммо
билан боғлиқ мураккаб вазият юзага келаётгани жиддий ташвиш ва хавотир
уйғотаётганини кўрсатмоқда. Бугунги кунда мазкур муаммо жаҳон ҳамжамияти
учун ўта долзарб ва жиддий таҳдидлар қаторига киритилмоқда[1].

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳамда Жаҳон

соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда дунёда 840


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

миллиондан ортиқ киши, яъни деярли ҳар саккиз одамнинг бири тўйиб
овқатланмаяпти, сайёрамиз аҳолисининг 30 фоизидан зиёди тўлақонли равишда
овқатланмаслик, энг асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги
муаммосини бошидан кечирмоқда. Ана шундай сабаблар туфайли 160
миллиондан ортиқ бола бўйининг ўсиши, жисмоний ва интеллектуал
ривожланишига доир камчиликлардан азият чекмоқда. Шу нуқтаи назардан
сифатли ва етарли озиқ-овқат етиштириш учун қишлоқ хўжалиги тармоғини
бозор талаблари асосида ривожлантиришда ривожланган мамлакатлар
тажрибасини ўрганиш жуда муҳимдир.

Европа Иттифоқида (ЕИ) 500 миллиондан зиёд истеъмолчилар бор ва

уларнинг ҳаммасига сотиб олиш мумкин бўлган нархларда соғлом ва тўйимли
озиқ-овқатнинг ишончли таъминоти керак. Ҳозирда иқтисодий муҳит беқарор
ва истиқболдаги ҳолатни ҳам олдиндан башоратлаш қийин бўлиб қолмоқда.
Бундан ташқари глобал рақобат, молиявий ва иқтисодий инқироз, иқлим
ўзгариши, ресурслар шу жумладан ёқилғи ва ўғит нархларининг ортиши
кўринишидаги кўплаб ҳозирги ва келажакдаги муаммолар бор.

1962 йилда бошланган ЕИ нинг Ягона Аграр Сиёсати (ЯАС) қишлоқ

хўжалиги ва жамият ўртасидаги ҳамда Европа ва унинг фермерлари ўртасидаги
ҳамкорликдир. Бу қишлоқ хўжалиги бўйича умумий, ягона сиёсатни
таъминлаш учун Европа Иттифоқи томонидан қабул қилинган қонун ва
дастурлар тўпламидир. Ягона Аграр Сиёсат ЕИ га аъзо барча давлатлар учун
умумий сиёсат. У ЕИ йиллик бюджети маблағлари ҳисобига Европа даражасида
молиялаштирилади ва бошқарилади. Унинг мақсади – энг аввало озиқ-овқат
ишлаб чиқарувчилар бўлган фермерларга уларнинг жамиятдаги бир неча
вазифаларни бажариш имконини берадиган шароитлар яратиш ҳисобланади[2].

Қишлоқда кўп иш ўринлари фермерлар билан боғлиқ. Фермерларга

машина, бинолар, ёнилғи, ўғитлар ва уй ҳайвонлари учун соғлиқни сақлаш
воситалари керак. Кўп одамларга бу «юқори» соҳаларда иш ўринлари бор.
Бошқа одамлар «қуйи» операциялар, масалан озиқ-овқатни тайёрлаш ва қайта
ишлаш, қадоқлаш кабилар билан банд. Қолганлари озиқ-овқатни сақлаш,
транспортда ташиш ва чакана савдосига жалб қилинган. Буларнинг барчаси
фермерлик ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш Европа иқтисодиёти ва жамиятининг
муҳим бўлган элементлардир.

ЕИ га аъзо 28 та давлатларда 12 миллион фермерлар билан бирга озиқ-

овқат соҳасида ишлайдиган 4 миллион аҳоли бор. Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-
овқат тармоқлари биргаликда барча иш ўринларининг 7 % қисмини ташкил
этиб, Европа ялпи ички маҳсулотининг 6 % қисмини ишлаб чиқаради.

Фермерлар фуқароларнинг манфаатлари учун қишлоқ ҳудудларини

бошқаради. Улар жамиятга тупроқ, ландшафт ва био хилма-хилликни сақлаш
кўринишидаги энг муҳим хизматларни кўрсатади. Бозорда пул тўланмайдиган
шу товар ва хизматлар учун фермерларни ЕИ молиявий қўллаб-қувватлайди.

Фермерлар иқлим ўзгаришларига салбий таъсир кўрсатишлари мумкин.

ЯАС эса фермерларга молиявий кўмак воситасида иқлим ўзгаришларининг
олдини олиш учун қишлоқ хўжалигини юритиш тизими ва усулларини
ўзгартиришга ёрдам беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Табиий ресурслар ҳақида қайғуриш зарурлигини энг аввало фермерлар

англаб етади – ахир улардан кундалик ҳаётида фойдаланади. Қишлоқ
хўжалигининг айрим тармоқларида салбий таъсирни олдини олиш мақсадида
ЕИ фермерларга барқарор ва экологик тоза услубда ишлаш учун
рағбатлантиради, стимул яратади.

Европа Иттифоқи фермерлари ҳар йили етиштирадиган маҳсулотлар

(ўртача 2011-13й.)

Дон: 300 миллион тонна

Шакар: 17 миллион тонна

Ёғли уруғлар: 20 миллион тонна

Зайтун мойи: 2 миллион тонна

Олма: 10 миллион тонна

Нок: 2 миллион тонна

Цитрус мевалар: 11 миллион тонна

Вино: 160 миллион гектолитр

Мол гўшти: 8 миллион тонна

Чўчқа гўшти: 20 миллион тонна

Парранда гўшти: 12 миллион тонна

Тухум: 7 миллион тонна

Сут: 150 миллион тонна

Манба: Eurostat, 2013.[5]

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун битта катта Европа бозорида

қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш мақсадидаги умумий ёндашув Европа
ичида ва глобал рақобат учун фермерларга адолатли шароитларни
таъминлайди.

Ягона сиёсатдан ташқари ЕИ га аъзо ҳар бир давлат турли воситалар ва

турли даражадаги давлат аралашуви билан ўз миллий сиёсатини давом эттириш
имкониятига шубҳаланмаслиги мумкин. Европа даражасида ўрнатилган сиёсат
ягона бозорда умумий қоидаларни таъминлайди; зарур ҳолатда бозор
ўзгаришларига

мослашади;

Европа

қишлоқ

хўжалигининг

рақобатбардошлигини оширишга қаратилган сўнгги ислоҳотларда эришилган


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

тараққиётни ҳимоялайди.

ЯАС ни уч хил мезон ёрдамида ифодалаш мумкин: бозорни қўллаб

қувватлаш, даромадни қўллаб қувватлаш ва қишлоқ ҳудудларини
ривожлантириш. Бу уч мезон ўзаро боғлиқ ҳамда умумий барқарорлик
биргаликда таъминланади.

Бозорда қўллаб-қувватланадиган бошқа кўплаб соҳаларга нисбатан

қишлоқ хўжалиги табиат ва иқлим билан кўпроқ боғлиқ. Бундан ташқари,
қишлоқ хўжалигида талаб сигналлари ва таклифнинг жавоб учун имконияти
ўртасидаги муқаррар вақт тафовути бор. Биз истеъмол қиладиган бошқа
маҳсулотлар билан солиштирганда озиқ-овқатга доимий юқори талаб
мавжудлиги сабабли ишлаб чиқаришдаги кичик миқдорда ўзгаришлар
нархларга катта таъсир кўрсатиши мумкин. Агробизнесдаги бу ноқулай
муаммолар фермерлар учун барқарорликни таъминлашда давлат сектори муҳим
роль ўйнашини тасдиқлайди. Бозор хавфсизлик тармоғини таъминлаш учун бир
қатор бозор воситалар фойдаланилади.

Иккинчи мезон – даромадни қўллаб-қувватлаш бўлиб, тўғридан-тўғри

тўловлар фермерларни нафақат асосий даромад билан, балки жамиятни табиий-
ижтимоий товарлар билан таъминлайди.

Учинчи мезон қишлоқ ҳудудларини ривожлантириш. Миллий (баъзан

минтақавий) ривожлантириш дастурлари қишлоқ жойларидаги аниқ
эҳтиёжларини ва муаммоларни ҳал қилиш учун ташкил этилган.

ЕИ га аъзо давлатлар шу мезонларга мутаносиб ўз дастурларини ташкил

этган тақдирда, улар тегишли ҳудудда энг ташвишли муаммоларни ўзига хос
иқтисодий, табиий ва таркибий шароитга мос ҳолда ҳал этишда танлов
имкониятига эга бўлади. Қишлоқни ривожлантириш дастурларининг ажралмас
бир қисми сифатида «Лидер» ёндашуви маҳаллий масалаларни ҳал қилиш учун
маҳаллий одамларни даъват этади.

ЯАСни молиялаштириш масаласига келсак, бир вақтнинг ўзида 7 йил

учун (барча ЕИ сиёсатлари каби) белгиланган максимал бюджет тасдиқланади.
Бу нафақат харажатлар бўйича юқори чегарани белгилайди, балки фермерлар
учун олиш мумкин бўлган ресурсларни олдиндан таъминлайди. Изчил сиёсий
ислоҳотлар мавжуд воситалар самарадорлигини оширди. Аста-секин, ЯАС
фермерлар

эҳтиёжларига,

шунингдек

истеъмолчилар

талаблари

ва

эҳтиёжларига яхшироқ жавоб бериш учун имкон берадиган янада самарали
сиёсат воситалари билан алмаштирилди.

Дастлабки иккита мезонлар – бозорни қўллаб-қувватлаш ва даромадни

қўллаб-қувватлаш – ЕИ бюджети томонидан молиялаштирилади, қишлоқ
ҳудудларини ривожлантириш эса кўп йиллик дастурларга асосланган ва ЕИ га
аъзо давлатлар томонидан биргаликда молиялаштирилади.

ЯАС бюджети баъзи одамлар томонидан баҳсли масала сифатида

кўрсатилади. Мисол учун «ЕИ бюджетининг ярми ЯАС га бағишланган» изоҳи
тез-тез янграмоқда. Бундай баёнот ЕИ бюджет механизмини ёки ЯАС
мақсадларини етарлича тушунмаганликдан айтилган.

Бу сиёсат ЕИ бюджетининг қарийб 40 % қисмини талаб этиши тўғри.

Мазкур ҳолат ЯАС асосан ЕИ томонидан молиялаштириладиган камдан-кам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

соҳалардаги умумий сиёсатлардан бири бўлгани сабабли келиб чиқади. Бундан
фарқли равишда бошқа ижтимоий сиёсатлар ЕИ га аъзо давлатлар томонидан
кўпроқ молиялаштирилади.

Шунинг учун ЯАС нинг умумий бюджетини ЕИ да барча давлат

харажатлари доирасида жойлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шу нуқтаи
назардан кўрилганда ЯАС бюджети кичик - у ЕИ барча давлат
харажатларининг фақат 1 фоизини ташкил этади, 2014 йилда € 58 миллиард
Евро бўлган.

Ниҳоят, ЯАС нинг ЕИ бюджетидаги улуши ўтган 30 йил давомида 75%

дан 40% гача жуда кескин камайган. Бу даврда ЕИ га 18 та янги аъзо давлатлар
қўшилди (яна фермерлар сони икки баробар ошди) ва натижада бир фермерга
сарф-ҳаражат ўтмишдан кўра, бугунги кунда жуда ҳам пасайган.[5]

Фермерлар қишлоқ жойларда иқтисодиётнинг жуда муҳим субъектлари

бўлиб, ЕИ уларни йўқотишни ҳоҳламайди. Фундаментал, инстинктив
фермерлик қобилиятлари бирор китобнинг саҳифаларидан ўрганилган
бўлмасада, лекин авлоддан-авлодга ўтиб бормоқда. Бироқ, кўп ёшлар энди
фермерликни жозибадор касб сифатида қарамайди, натижада фермерлар
камаймоқда. 1960 йилда дастлабки олти ЕИ давлатларида 6 миллион фермерлар
бор эди, лекин ҳозир уларнинг сони ярмига қисқарган.

ЯАС ёшларга фермерликни бошлаш учун ер, машина ва асбоб-ускуналар

сотиб олишда маблағ билан ёрдам беришининг сабаби шудир. Бундан ташқари,
янги ташкил этилган фермерларга энг сўнгги техник ишлаб чиқариш
усулларини ўрганиш учун ҳам грантлар беради.

Ёш фермерларни рағбатлантириш ва кейинги авлодга ўтишининг

давомийлигини таъминлаш ЕИ қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун
муҳим вазифадир.

ЕИ фуқаролари ЯАС нинг якуний истеъмолчилари – бенефициари

бўлади. Одатда олиш мумкин бўлган нархларда Европа дўкон ва
супермаркетларида озиқ-овқат доим кўп. ЕИ мамлакатларида бугун ўртача оила
озиқ-овқат учун унинг ойлик даромадларининг 15% қисмини сарфлайди. Бу
1962 йилги кўрсаткичнинг ярмидир[2].

Европа фермерларининг ўртача ёши

Манба: Eurostat, 2013.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2013

йилдаги ислоҳотлардан сўнг даромадни қўллаб-қувватлаш

тўловларига тўлиқ ваколат олиш учун фермерлар экологик барқарор қишлоқ
хўжалиги усулларидан фойдаланиши керак. Амалда бу улар доимий ўтлоқ
жойларини сақлаши (ўт карбонат ангидридни ютади ва иқлим ўзгаришларига
қарши курашга ёрдам беради); экинларнинг минимал сонини ўстириши ва ўз
ҳайдаладиган майдонининг 5% қисмида био хилма-хилликни сақлаш тарзида
деҳқончилик қилиши (экологияга йўналтирилган майдон сифатида) керак,
деган маънони англатади. Шунингдек, агар атроф-муҳитни кучли ҳимояловчи
кўпроқ тажрибаларни ўтказса, фермерлар, қўшимча маблағ билан қўллаб-
қувватланиши мумкин.

2003 йил 26 июнда ЕИ қишлоқ хўжалиги вазирлари томонидан ЯАС да

фундаментал ислоҳот ўтказиш ва 2013 йилдан бошлаб жорий ер эгалари учун
тўғридан-тўғри субсидия тўлашнинг Ягона Тўлов Схемасига ўтиш
тасдиқланди[3, 4].

Янги схема субсидиялар ва ўзига хос экинлар етиштириш ўртасидаги

боғланишни бартараф этиш орқали фермерларни қўллаб-қувватлаш йўлини
ўзгартириш учун мўлжалланган. Бу ислоҳот истеъмолчилар ва солиқ
тўловчилар манфаатларига хизмат қилиб, фермерларга бозор талабига мос
маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича эркинлик беради.

Ягона Тўлов Схемаси экологик, ижтимоий, ҳайвонот ва ўсимлик соғлиқни

сақлаш стандартларига асосланган ва фермерлардан ерларини яхши ҳолатда
фойдаланишни талаб қилади. Бу Жаҳон Савдо Ташкилоти мамлакатлари
(асосан АҚШ) томонидан рақобатдаги адолатсиз устунликни таъминлаётган
субсидияларга нисбатан билдирилган танқидлардан кейинги ўзгариш бўлди.
Ягона Тўлов Схемасида фермер энди субсидияни ишлаб чиқарган маҳсулоти
миқдорига мутаносиб эмас, балки ҳайдаладиган қишлоқ хўжалиги майдонига
мос равишда олади. Фермер хўжалиги Ягона Тўлов Схемасидан фойдаланиши
учун экологик тоза усулда пестицидлар ва ўғитлардан эҳтиётлик билан
фойдаланиши керак. Шунингдек,фермер ҳар бир майдон периметри бўйича
икки метр чегарада ҳеч нарса экмаслиги, яна ҳайдаладиган ерларининг 5%
қисмини ишлатмай табиий ҳолда қолдириши керак[2, 3].

Европа Иттифоқида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг импорти ва

экспорти кўрсаткичлари (млн евро ҳисобида)

Ҳудудлар

Экспорт Импорт

1

Россия ва Украина

11000

4000

2

Яқин шарқ минтақаси

15000

8000

3

Япония ва Жанубий Корея

6000

300

4

Хитой, Ҳиндистон, АSEAN

10000

16000

5

Австралия ва Янги Зеландия

2300

4300

6

Африка

9000

14000

7

Агрентина ва Бразилия

2000

21000

8

Шимолий Америка

17000

11000

Манба: Eurostat, 2013.[5]


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Манба: Eurostat, 2013.[5]

Ягона Тўлов Схемаси орқали фермерларга улар бошқараётган ёки эгалик

қилаётган ер учун ҳар йиллик аризаси асосида субсидия тўланади. Бундай
ваколат учун фермерлар биринчи йил давомида муваффақиятли ариза бериши
ёки бошқа фермердан уни сотиб олиши керак.

Фермерлар Ягона Тўлов Схемаси остида субсидия олиши учун улар

маълум тартиб ва қоидаларига риоя қилиш керак:

• қишлоқ хўжалиги фаолияти учун ишлатиладиган камида 1,0 гектар ери

бўлиши ва ҳар бир ер участкаси камида 0,1 гектар бўлиши керак [3]

• аризадан олдинги камида ўн ойлик муддат давомида ер уларнинг

ихтиёрида бўлиши шарт;

• тупроқнинг табиий ҳолатини яхши сақлаши керак.
Ягона Тўлов Схемасида турли фирибгарликларнинг олдини олиш учун

Интеграллашган бошқариш ва назорат қилиш тизими ҳамда Европа
Ҳамжамияти тизими остида бошқарилади. Ягона Тўлов Схемасида тўланиши
мумкин бўлган энг юқори чегаравий субсидия миқдори Европа Иттифоқига
аъзо давлатлар даражасида ўрнатилади ва субсидиянинг миллий чегараси деб
аталади.

Модернизациялаш

ЯАС нинг яна бир устувор йўналиши ҳисобланади.

Фермер хўжалигини модернизациялаш азалдан ҳар доим ЯАС нинг муҳим
мақсади бўлган ва истиқболда ҳам шундай бўлади. ЕИ нинг кўп фермерлари ўз
хўжалик бинолари ва машина-ускуналарини модернизация қилиш учун
грантлар олган. Бошқалар чорва моллари сифатини ошириш ва уларни боқиш
шароитларини яхшилаш учун грантлардан фойдаланган[3].

Модернизациялаш фермерларга иқтисодий рақобатбардош бўлиш ва

экологик барқарор усулларни қўллашни таъминлайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

Европа Иттифоқида 2013 йилда тармоқларнинг экспортдаги улуши, %

Манба: Eurostat, 2013.[5]

Фермер хўжаликларининг аксарияти нисбатан кичик. ЕИ да ўртача

фермерда фақат 12 гектар ер (тахминан 20 та футбол майдонига тенг) бор ва
70 %

фермер хўжаликлари ҳажми 5 гектардан ҳам кам. Фермер

хўжаликларининг кичик ҳажми улар томонидан тайёрланган маҳсулотлар учун
энг яхши нархга сотиладиган бозорни топиш қийинлиги билан изоҳланади.
Маҳсулот сифатини яхшилаш ва қўшимча қиймат қўшиш бўйича уларнинг
ҳаракатлари бозорда етарлича баҳоланмаслиги мумкин.

Европа – сифатли озиқ-овқатнинг муҳим экспортчиси. Қулай иқлими,

унумдор тупроғи ва фермерларининг техник даражаси туфайли Европа
дунёдаги

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларини

энг

муҳим

ишлаб

чиқарувчиларидан бири ҳисобланади.

2050 йилга бориб 9 миллиардга етиши кутилаётган дунё аҳолисини

боқиш учун глобал даражада озиқ-овқат ишлаб чиқаришни икки баробарга
ошириш керак бўлади. ЕИ ЯАС орқали бу муаммони ҳал қилишда муҳим
аҳамият касб этади. Бу эса фермерлик соҳасида инвестициялашни давом
эттириш кераклигини тасдиқлайди.

ЯАС иқтисодий беқарорлик ҳолатлари ва фуқароларнинг ўзгарувчан

талабларига мослашиш учун йиллар давомида ривожланиб келмоқда.
Фуқароларнинг аксарияти бу сиёсатни қўллаб-қувватлайди ва унинг катта
афзалликларга эгалигини тан олади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Президент Ислом Каримовнинг “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини

амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусидаги халқаро конференциянинг
очилиш маросимидаги нутқи. 07.06.2014.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

2. A partnership between Europe and farmers. The EU’s common agricultural

policy (CAP): for our food, for our countryside, for our environment. ISBN 978-92-
79-41390-2.

3. Philippe Burny. The Common agricultural policy at the crossroad. European

essays. European Union vs. contemporary challenges. Olzstyn, 2015.

4. The

European

Commission’s

website

about

agriculture:

http://ec.europa.eu/agriculture/index_en.htm

5. The

European

Commission’s

website

about

statistics.

http://ec.europa.eu/eurostat

Библиографические ссылки

Президент Иолом Каримовнинг “Узбскистонда озик-овкат дастурини амалга оширишнинг мухим захиралари” мавзусидаги халкаро конференциянинг очилиш маросимидаги путки. 07.06.2014.

A partnership between Europe and farmers. The EU’s common agricultural policy (CAP): for our food, for our countryside, for our environment. ISBN 978-92-79-41390-2.

Philippe Bumy. The Common agricultural policy at the crossroad. European essays. European Union vs. contemporary challenges. Olzstyn, 2015.

The European Commission’s website about agriculture: http://ec.europa.eu/agriculture/index_en.htm

The European Commission’s website about statistics. http://cc.curopa.cu/curostat

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов