Вопросы обеспечения информационной безопасности в условиях внедрения электронного правительства

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
332-339
22
5
Поделиться
Иминова, Н. (2016). Вопросы обеспечения информационной безопасности в условиях внедрения электронного правительства. Экономика и инновационные технологии, (3), 332–339. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8823
Н Иминова, Ташкентская академия естественных наук

к.э.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье приведена информация о развитии сферы информационных коммуникаций, о ее роли в экономики страны, а также о развитии и преимуществах системы «Электронного правительства» и необходимости обеспечения информационной безопасности.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.А. Иминова,

и.ф.н., доц. ТАТУ

ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ШАРОИТИДА АХБОРОТ

ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАСАЛАЛАРИ

В данной статье приведена информация о развитии сферы

информационных коммуникаций, о ее роли в экономики страны, а также о
развитии и преимуществах системы «Электронного правительства» и
необходимости обеспечения информационной безопасности.

In the given article information about development of information

communication, the role of this sphere in county economy are given. Also
development and advantages of e government system and the necessity of information
security are described.

Калитли сўзлар:

ахборот коммуникация технологиялари, электрон

ҳукумат, ахборот хавфсизлиги, ахборот тизимлари, ахборот ресурслари.

Ахборот

коммуникация

соҳаси

ривожи

мамлакат

иқтисодий

тараққиётининг устувор йўналишларидан биридир. Ахборот-коммуникация
технологиялари соҳасини жадал суръатлар билан ривожлантириш Ўзбекистон
иқтисодиётида амалга оширилиши лозим бўлган таркибий ва иқтисодий
ислоҳотларнинг мухим йўналишларидан бири ҳисобланади. Чунки, соҳани
ривожлантириш давлатимизни ахборотлашган жамиятга айлантирибгина
қолмай, балки, мамлакат иқтисодини ривожланган давлатлар даражасига олиб
чиқиш учун мухим рол ўйнайди. Мамлакат мустақиллигининг биринчи
йилларидаёқ соҳани ривожалантиришга катта эътибор қаратилди, натижада
мамлакатда алоқа ва ахборотлаштириш тизими жадал суръатлар билан
ривожланиб келмоқда, соҳа хизматидан фойдаланиш ҳар бир корхонанинг, ҳар
бир шахснинг ҳаётий эхтиёжига айланиб бормоқда. Сўнгги йилларда соҳанинг
республика иқтисодиётида тутган ўрни ва улуши узлуксиз ортиб бормоқда.

Кейинги пайтларда мамлакатимизда алоқа ва ахборотлаштириш

хизматлари жадал суръатларда ривожланиб, ушбу хизматлар ҳажми сўнгги беш
йилда 3,3 баравар, 2014 йилда эса 24,5 фоизга ўсди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов мамлакатимизни

2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги сўзлаган нутқида: ... “Бугунги
шароитда, интернет ва электроника даврида иқтисодиёт тармоқларида
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш,
“Электрон ҳукумат” тизими фаолиятини янада ривожлантириш устувор
аҳамиятга эгадир...” дея, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан
кенг фойдаланиш бугунги куннинг энг долзарб масаларидан бири эканлигига
тўхталиб ўтди. Ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқаруви
тизимига босқичма-босқич жорий этиш ва уни такомиллаштириб бориш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

натижасида кераксиз ҳисоботларни ва қоғозли ҳужжат алмашувини
қисқартиришни таъминлаш мумкин. Ҳозирда Ўзбекистонда яратилган
“Электрон ҳукумат” тизими ушбу ҳужжатлар алмашинувида юзага келиши
мумкин бўлган бир қатор муаммоларни бартараф этишдаги асосий ечимлардан
бири

бўлмоқда.

Мамлакатимизда

“Электрон

ҳукумат”

тизими

шакллантирилиши натижасида турли йўналишдаги маълумот ва хизматларни
аҳолига, тижорат ва давлат органлари бўлимларига, ташкилотлар раҳбарларига
етиб бориши, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланувчи аҳоли
ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатларида масофани қисқартиришга
эришилиши

кузатилмоқда.

“Электрон

ҳукумат”

тизимининг

афзал

жиҳатларидан яна бири шундаки, фуқаролар ҳукуматга мурожат қилмоқчи
бўлганида, хохлаган вақтларида мурожаат этишлари ва давлат хизматларидан
фойдаланишлари мумкин бўлади. “Электрон ҳукумат”ни бир қатор
афзалликлари мавжуд бўлиб, арзон ва самарали бошқарувни амалга ошириш
мумкинлиги билан бир қаторда давлат ва жамият ўртасида ўзаро
муносабатларни тубдан ўзгартиради, давлатнинг ҳалқ олдидаги масъулияти
ортади.

Ўзбекистон Республикасининг соҳага оид қабул қилинган қатор қонун ва

қонун ости хужжатларига мувофиқ ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви
органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини
ошириш, давлат ва жамият қурилиши соҳасида замонавий ахборот-
коммуникация технологияларидан кенг фойдаланишни таъминлаш мақсадида
2013 йилнинг 27 июн куни Президентимизнинг ПҚ 1989- сонли Қарори эълон
қилинди. Ушбу қарорда келтириб ўтилган талаб ва вазифаларнинг ижросини
таъминлашни янада жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йилнинг 16 сентябрдаги қарори асосида
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни
ривожлантириш вазирлиги тизимида иккита -“Электрон ҳукумат” тизимини
ривожлантириш ва “Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” марказлари ташкил
этилди (1-расм.)
















background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz


























1-расм. “Электрон ҳукумат” тизими архитектураси

Манба: https://ccitt.uz/


Юқоридаги расмда

“Электрон ҳукумат”

тизими

архитектураси

келтирилган. Ушбу тизимни ташкил қилувчи субъектлар - аҳоли ва
тадбиркорлик субъектлари, ахборот тизимлари комплекслари ҳамда
маълумотларни қайта ишлаш тизими ўзаро бир-бирини шакллантиради.

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази вазифаларига

қуйидагилар:

“Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш бўйича стратегик

йўналишларни ишлаб чиқиш;

Аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини тақдим

этишда давлат органлари бизнес жараёнларини такомиллаштириш;

Ахборот-коммуникация

технологияларини

тадбиқ

этиш

ва

ривожлантиришда тизимли мониторинг ва бошқалар белгилаб қўйилган.

“Ахборот хавфсизлигини таъминлаш” маркази вазифалари этиб

қуйидагилар:

Давлат органлари ахборот ресурслари ҳамда тизимлари хавфсизлигини

таъминлаш;

КОМПЛЕКС АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ДАВЛАТ

МАРКАЗИ

АҲОЛИ ВА ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ

Ҳукумат портали тизимида

ягона интерактив давлат

хизматлари портали

Давлат органларининг веб-

сайти

АХ

Б

ОРОТ Х

АВФС

ИЗ

ЛИГИНИ

ТА

Ъ

МИН

ЛА

Ш Б

АЗ

АСИ

“Э

Л

ЕК

ТР

О

Н

Ҳ

УК

УМА

Т” ТИ

ЗИ

МИН

И

РИ

В

О

Ж

Л

А

Н

ТИ

РИ

Ш М

А

РК

А

ЗИ

КИС “КЛИРИНГ”

КИС “СОЛИҚ”

КИС “СОҒЛИҚНИ

САҚЛАШ”

КИС “АДЛИЯ”

КИС “ХАРИД”

КИС “БОЖХОНА”

КИС “ТАЪЛИМ”

КИС “ДАВЛАТ
БОШҚАРУВИ”

КИС “БЮДЖЕТ”

КИС “НАФАҚА”

КИС “КОММУНАЛ”

КИС “ЛИЦЕНЗИЯ”

Ахборотлар ва

классификаторлар

маълумотлар

базаси

Юридик шахслар

маълумотлар базаси

Кўчмас мулк

маълумотлар базаси

Миллий геоахборот

тизими

Жисмоний шахслар

маълумотлар базаси

Автотранспорт

воситалари маълумотлар

базаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ахборот хавфсизлиги тахдидларини аниқлаш ва тахлил қилиш;

“Электрон ҳукумат” ахборот хавфсизлиги тизимини ривожлантириш

бўйича қарорлар ишлаб чиқиш кабилар белгилаб ўтилган.

“Электрон ҳукумат” ни жорий этилиши натижасида аҳоли ва корхона-

ташкилотларгa давлат томонидан кўрсатиладиган хизматлар осонлашади,
фуқароларга қўшимча имкониятлар яратилади, уларнинг технологик
янгиликлардан хабардорлиги ошади, давлат бошқарувидаги иштирокини
осонлаштиради. “Электрон ҳукумат” қуйидаги шаклларда амалга оширилиши
мумкин:

G2C (government-to-citizen) — давлатдан-фуқарогa;

G2B (government-to-business) — давлатдан-бизнесгa;

G2G (government-to-government) — давлатдан-давлатгa;

G2E (government-to-employee) — давлатдан-ходимгa;

G2F (government-to-foreign) — давлатдан-чет эл фуқароларига.

Маълумки, “Электрон ҳукумат” тизими жаҳон амалиётида ўзининг

афзалликларини кўрсатган тизим ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам кенг
миқёсда ривожланиб бораётган ушбу тизим давлат ҳокимияти органлари,
бизнес соҳаси ҳамда фуқароларга ахборот хизматларини тақдим этади ва бир
қатор давлат хизматларини кўрсатади.


















2 - расм. Axборот коммуникация бозори иштирокчилари ташкилий

функционал алоқалари

Манба: Бегалов Б.А. Ахборот – коммуникациялар бозори: шаклланиш,

тенденсиялар, эконометрик моделлаштириш ва ривожланиш. Монография. – Т.:
Фан,2001.

Давлат муассасалари

Оралиқ сотувчилар
бозори (брокерлар)

Ишлаб

чиқарувчилар

бозори

Истемолчилар

бозори

Халқаро бозор

Товарлар сотиладиган кейин

хизмат кўрсатиш бозори

Рақобатчилар

бозори

Корақалпоғистон

Республикаси

Вилоятлар

Тошкент шаҳри

Р
Е

С
П
У

Б

Л
И
К
А

Тармоқлар

Хусусий шахс

Корхоналар

Туманлар

Шахарлар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Давлат ва мурожаат этувчи ўртасидаги муносабатларнинг амалга

оширилишида

тезкорликни ошириб, масофаларни

ва

ҳаражатларни

қисқартиради, ахборот технологияларидан унумли фойдаланиш имконини
беради. Мазкур тизим давлат тузилмаларини бошқариш, давлат ва фуқаролар
ўртасидаги мулоқот жараёнларини самарали ривожлантиришни таъминлашдан
ташқари, интерактив шаклда фуқароларга давлат хизматларини қулай ва
ишончли тақдим этиш имконини беради.

Axборот коммуникациялардан фойдаланувчи бизнес иштирокчилари

орасида бозор муносабатларини шаклланаётганлиги, рақобатчиларнинг ўзига
хос йўллари ишлаб чиқилаётганлиги, потенциал истеъмолчиларнинг вужудга
келиши кабилар халқаро ва миллий интерактив хизматларнинг шаклланиб
бораётганлигини англатади. Юқорида келтириб ўтилган расмда бозор
иштирокчиларининг ўзаро алоқалари чизмаси келтирилган. Унга кўра ушбу
бозор иштирокчилари бир бутун тизимни ташкил этмоқда. Мамлакатимизда
ахборот-коммуникациялари бозорини шакллантириш ва ривожлантиришда
давлат мухим ўрин тутади.

Давлат органларида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий

этилганлик ҳолати бўйича маълумотларни сақлаш, тахлил қилиш ва
умумлаштириш бўйича NIS.UZ тизими жорий қилинган. Ушбу тизим
маълумотларига

кўра

давлат

органларида

ахборот-коммуникация

технологияларининг ўзлаштирилиши ҳолатини ўрганиб чиқдилар. Tахлил
қилиш учун барча вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасининг давлат
органлари таркибига кирувчи субъектлари олинган. (3-расм)

3-расм. Рейтинг баҳолаш тузилмасиi

Манба: https://nis.uz/

Давлат органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий

этилиши холати, ушбу органлар фаолиятида самарадорликни оширишда
ахборот-коммуникация технологияларидан қай даражада таъминланганлигини
аниқлашимиз мумкин. Юқорида келтирилган расм натижаларига кўра ҳозирги
кунда давлат органларида веб сайт ва электрон хизматларга бўлган талаб
ортганлигини кўришимиз мумкин.

Ахборотлашган жамиятни ривожланиб бориши шароитида “Электрон

ҳукумат”ни жорий этиш билан бир қаторда дастурий махсулот, маълумотлар
базаси ва эксперт хизматлари туридаги ахборот махсулотлари хисоблаш
қуввати, хотира ва ўтказиш имконияти кабилар хусусиятларига кўра стратегик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

аҳамият ортиб бораяпти. Ахборот коммуникацияларига хос тадбиркорлик
махсулотларидан кенг кўламда фойдаланиш билан бир қаторда, давлат
миқёсида қуйидаги масалаларни хал этиш зарур:

1.

Давлат хавфсизлиги. (Эндиликда интеллектуал дастурий тизимлар

бизга маълум ва маълум бўлмаган турли қуроллардан кўра давлатни химоя
қилишнинг энг такомиллашган воситаларидан хисобланади ва унинг
хавфсизлигини таъминлайди);

2. Иқтисодий ислохотларни ривожлантириш. (Бозор муносабатларини

самарали ва такомиллашган даражага олиб чиқиш, иқтисодий ислохотлорни
ривожланиб боришида замонавий компьютер технологияларини кенг кўламда
қўлланилиши зарур);

3. Жаҳон иқтисодий ҳамжамияти таркибига кириш. (Бунда инвестиция

фаолиятини жадаллаштириш ва бошқалар);

4. Замонавий дастурий махсулотлар бозорини шакллантириш ва

мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган дастурий махсулот турларини давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш дастурий ва б.

Қуйидаги берилган расмда ахборот–коммуникациялар бизнеси учта

асосий омил билан таърифланади: муҳит, бозор ва вазифалар, яъни муҳит
(иқтисодий, хуқуқий, сиёсий, ташкилий-техник, технологик, ижтимоий-
маданий) oрқали ахборот-коммуникациялар бизнеси учун мақбул шароит
яратилса, бозор (молия, хизматлар, товарлар, axборот-коммуникациялар, иш
кучи) oрқали кўзланган мақсадлар амалга оширилади, белгиланган вазифалар
axборот-коммуникациялар бизнесини оқилона амалга ошишида катта рол
ўйнайди.

4 - расм. Axборот коммуникациялар бизнесининг функционал модели

Манба: Алимов Р.Х., Бегалов Б.А., Йўлчиева Г.Т., Aлишов Ш.A. “Иқтисодиётда

axборот технологиялари”. Ўқув қўлланма. T.: - 2005 й.

Юқорида келтирилган омилларнинг жамланмаси интерактив хизматларни

шакллантириш бўйича ягона молиявий–иқтисодий сиёсатни юритишда ёрдам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

беради. Бу орқали фуқароларнинг давлат органларига бўлган мурожатидаги
оворагарчиликлар қисқаради.

Axборот маҳсулотларини қайта ишлашдаги техника ва алоқа воситалари

ривожланиши axборот индустриясининг таркибига катта таъсир этмоқда.
Maълумотларни узатиш борасидаги глобал ва миллий тармоқларнинг
шакллангани боис фойдаланувчидан узоқ масофада жойлашган маълумотлар
базасига мулоқотли кириши жаҳонда ахборот хизматларининг асосий
турларидан бири ҳисобланади. Кейинги вақтларда “Onlayn” туридаги
маълумотлар базаси сонининг абсолют ўсиши ва уларнинг тижорат асосидаги
сонининг кўпайиши кузатилмоқда.

Фойдаланувчиларнинг ахборот ресурсларига кира олиш имконияти

мамлакатнинг ахборот коммуникациялар бизнесини шакллантириш йўлида
асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.

Ҳозирда юртимизда ахборот индустрияси соҳасида амалга оширилаётган

амалий ишлар жаҳон ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашга қаратилган.

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш билан бир қаторда

қуйидаги муаммоларни ҳам бартараф этиш талаб этади:

Хавфсизлик даражасини таъминлаш;

Интернетга уланиш тезлигини ошириш;

Кадрларни тайёрлар ва уларни малакасини ошириш тизимини

такомиллаштириш;

Бошқарув ва назоратни мустахкамлаш ва бошқалар.

Шундай қилиб, ахборотлашган жамият шаклланиши шароитида,

иқтисодий жараёнларни тартибга солиш асносида давлат фақат ташқи
хавфларнинг таъсирини камайтиришни таъминловчи йўлларнинг қатъий
белгиланган туркумига йўл қўя олади. Аммо бунда фойдаланувчиларнинг катта
миқдори ахборот ресурсларидан фойдаланишини кенгайтириш билан боғлиқ
бўлган йўналишларни қўллаб-қувватлайди. Бунинг энг оддий ва очиқ воситаси
эса аҳоли ва хўжалик юритиш субъектлари ахборотлардан хабардорлиги
даражасини оширишдир. Бу тартибга солиб турувчи восита бўлиб, зарур
ахборотни ҳавола эта туриб, давлат ахборот-коммуникация тизимидаги ўзини-
ўзи тартибга солиш жараёнларига таъсир ўтказишга қодир бўлган муҳим
рағбатлантирувчи сигналларни жўнатиб туради. Очиқдан-очиқ фойдаланиш
мумкин бўлган давлат ахборот ресурсларидан ташқари Ўзбекистондаги
иқтисодий жараёнларнинг давлат томонидан тартибга солиб туриш стратегияси
ва тактикасини акс эттирувчи «электрон ҳукумат» тизимида иқтисодиётни
бошқариш механизмлари тўғрисида тўлиқ ҳуқуқий ахборотларни тақдим
этувчи «Кафолат», «Ҳуқуқ» ва «Норма» каби учта рақобатлашувчи нодавлат
ахборот-ҳуқуқ тизимлари ҳам мавжуд. Шунинг учун ҳам уларни иқтисодий
жараёнларда ахборот хафвсизлигини бошқаришнинг муҳим воситалари
сифатида қараб чиқиш мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов мамлакатимизни

2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2016 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги сўзлаган нутқи.

2.

Алимов Р.Х., Бегалов Б.А., Йўлчиева Г.Т., Aлишов Ш.A. Иқтисодиётда

axборот технологиялари. Ўқув қўлланма. T., 2005.

3.

Бегалов

Б.А.

Ахборот-коммуникациялар

бозори:

шаклланиш,

тенденсиялар, эконометрик моделлаштириш ва ривожланиш. Монография. – Т.:
Фан, 2001.

4.

https://ccitt.uz/

5.

https://nis.uz/

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов мамлакатимизни

йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухдм устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамаси мажлисидаги сузлаган нутки.

Алимов Р.Х., Бсгалов Б.А., Йулчисва Г.Т., Алишов Ш.А. Иктисодиётда ахборот технологиялари. Укув кулланма. Т., 2005.

Бсгалов Б.А. Ахборот-коммуникациялар бозори: шаклланиш, тенденсиялар, эконометрик моделлаштириш ва ривожланиш. Монография. - Т.: Фан, 2001.

https://ccitt.uz/

https://nis.uz/

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов