Эффективность подготовки кадров в сфере архивного дела Республики Узбекистан и повышения их инновационной квалификации

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
177-182
26
4
Поделиться
Абдурахимов M. (2016). Эффективность подготовки кадров в сфере архивного дела Республики Узбекистан и повышения их инновационной квалификации. Экономика и инновационные технологии, (5), 177–182. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8939
M Абдурахимов, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучены вопросы по подготовке и переподготовки сотрудников работающих в системе архивного дела и архива. А также, освешены преимущества инновационного управления и дистанционного обучения в переподготовке сотрудников работающих в системе архива.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

М.Д. Абдураҳимов,

катта илмий ҳодим изланувчи,

Ўз Респ Президенти ҳузуридаги ДБА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АРХИВ ИШИ СОҲАСИДА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИ ИННОВАЦИОН МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

САМАРАДОРЛИГИ

В статье изучены вопросы по подготовке и переподготовки сотрудников

работающих в системе архивного дела и архива. А также, освешены
преимущества инновационного управления и дистанционного обучения в
переподготовке сотрудников работающих в системе архива.

In this article, there studied of problems in training and retraining of staff in

system of archives and archive. Also, there were described advantage of innovative
management and online education in training of staff in system of archives and archive.

Калит сўзлар:

архив, кадрлар тайёрлаш, инновацион бошқарув,

инновацион технологиялар, кадрларни қайта тайёрлаш, масофавий таълим,
онлайн тарзда малака ошириш.


Мамлакатимизда мустақиллик йилларидаги олиб борилган оқилона

ислоҳотлар натижасида ижтимоий иқтисодий соҳанинг ҳар бир тармоқлари
кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Республикамизда бундай самарали изчил
ислоҳотлар архив иши соҳасини ҳам четлаб ўтмади. 2010 йил 15 июндан
Ўзбекистон Республикасининг “Архив иши тўғрисида”ги 252-сон қонуни,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Корея Республикаси ҳукуматининг
грант маблағларини жалб этган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий
давлат архивлари (кейинги ўринларда Марказий давлат архиви)ни
реконструкция қилиш ҳамда уларни техник модернизациялаш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 2008 йил 21 августдан ПҚ-949-сон қарори ва Ўзбекистон
Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

соҳани

бошқаришни

такомиллаштириш, ривожлантириш борасидаги бир қатор қарор ҳамда чора-
тадбирлари асосида амалга оширилган ишлар муҳим аҳамият касб этиб
келмоқда.

Архивлар фаолиятини ёритишда аввало, “архив” ва “архив иши”,

“Миллий архив фонди” атамаларига тўхталиб ўтиш ўринли. Архив иши - бу
архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни
ташкил этиш бўйича фаолиятдир. Бундай фаолиятни амалга оширувчи муассаса
эса – архив деб аталади[1]. Архивларнинг асосий вазифаси Миллий архив фонди
ҳужжатларини (кейинги ўринларда МАФ деб аталади) йиғиш, ҳисобга олиш,
сақлаш ҳамда фойдаланишни ташкил этишдан иборат. МАФ ҳужжатлари
таркибига Ўзбекистон халқининг моддий ва маънавий ҳаётини акс эттирган,
тарихий, илмий, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ва маданий аҳамиятга эга бўлган
архив ҳужжатларининг тарихан таркиб топган ва доимо бойитиб бориладиган
мажмуига айтилади. МАФ ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

15 июндаги № ЎРҚ-252 сонли “Архив иши тўғрисида”ги қонунининг 9 –
моддасига асосан Ўзбекистон халқи маданий меросининг ажралмас қисми
бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини 49 – моддасига биноан
эса маданият ёдгорликлари давлат муҳофазасида бўлиши белгиланган[2]. МАФ
ҳужжатларини келажак авлод учун бус бутун сақланишини таъминлаш, ундан
тўлақонли ва оқилона фойдаланишга эришиш долзарб вазифа ҳисобланиб, ушбу
архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсати ҳамда назоратини
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги
(кейинги ўринларда “Ўзархив агентлиги” деб аталади) амалга оширади.

Мамлакатнинг ёки микро даражада олиб қараганда, ташкилотнинг

ижтимоий, иқтисодий ривожланиш омилларидан бири бу кадрларнинг
салоҳияти ва уларнинг билим даражалари ҳисобланади. Мамлакатимизда
замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва технологияларнинг ютуқлари
асосида кадрлар тайёрлаш масаласи Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шарти
сифатида белгиланган. Бу борада республикамизда давлат ҳокимияти ва
бошқарув органлари, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан кадрларни
тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг тизимли малакасини оширишга алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги
ўринларда Вазирлар Маҳкамаси)нинг 2004 йил 3 февралдаги 49-сон қарорининг
11 бандига асосан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги тизими
муассасалари, республиканинг бошқа манфаатдор вазирликлари ва идоралари
билан тузилган шартномаларга мувофиқ архив иши бўйича олий ва ўрта махсус,
касб-ҳунарга оид маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлашни ва
уларнинг малакасини оширишни ташкил этиши белгиланган[3]. Юқоридаги
қарорни ижроси асосида бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида архив иши
ва архив соҳаси учун 28 та касб ҳунар коллежлари, 4 та олий ўқув юртлари яъни,
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Ахборот
технологиялар университети ҳамда Бухоро ва Наманган давлат университетлари
томонидан олий ва ўрта махсус маълумотли кадрлар тайёрланмоқда[4].

Бугунги кунда республикада 103 та давлат, маҳаллий ҳокимликлар

ҳузуридаги 110 та идоралараро шахсий таркиб архивлари ҳамда қарийб 9 000 га
яқин идоравий архивлар фаолият кўрсатиб келмоқда. Бу муассасаларда жами 1
412 нафар ходимлар фаолият юритади.

Уларни ёш таркибини таҳлил қилганимизда 31% - 30 ёшгача, 25% - 31-

49 ёшгача, 38% - 50 ёш ва ундан ошганлар, ҳамда 6%- 60 ёшдан ошганларни
ташкил этади(1-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

1-расм. Диаграмма. Ўзбекистон Республикаси давлат архивларининг

ходимларнинг ёш таркиби.

Маълумот бўйича кўрилганда эса, олий маълумотли 25% - , шундан

соҳага оид 4%, - ўрта-махсус - 53%, - ўрта –умум маълумотга эга ходимлар эса
22% ташкил этади(2-расм)[5].

2-Расм. Диаграмма. давлат архивларида ишловчи ходимларнинг

маълумотлари таркиби

Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, архив тизимида соҳага

оид олий маълумотли кадрларни кўпроқ жалб қилиш мақсадида стратегик
режаларни ишлаб чиқиш ва уни самарали амалга ошириш муҳим аҳамият касб
этади. “Ўзархив” агентлик томонидан архив муассасаларини билимли ва
малакали кадрлар билан таъминлаш, соҳа бўйича лавозимларини ошириб
борилишини таъминлаш, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда
кадрлар қўнимсизлигини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар мунтазам
амалга оширилиб келинмоқда. Ўтказилган тадбирларнинг натижасида 2014


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

йилда республика бўйича кадрлар қўнимсизлиги 30% ни ташкил этган бўлса,
2015 йилда 5% камайганлигини кузатилди[6].

Архив иши ва иш юритиш соҳаси мутахассисларини соҳага оид

билимларини ошириш мақсадида 2006 йилдан буён марказий давлат архиви
қошида “Ижро назорати ва иш юритиш маҳорати” ҳамда “Идоравий архивлар
фаолиятини ташкил этиш асослари” ўқув курси фаолият юритмоқда ва уларнинг
базасида бугунги кунга қадар 3000 дан ортиқ архив ва ташкилотларнинг архивчи
ва иш юритувчи ходимлари малакаларини оширдилар[7]. Марказий давлат
архивининг “Идоравий архивлар фаолиятини ташкил этиш асослари” ўқув курси
ўқув вақти 40 академик соатлик ўқув дастури 5 кунлик бўлиб, қуйидаги
мавзуларни ўз ичига олади:

- Марказий давлат архиви ўқув курслари жараёни билан умумий танишув;
- идоравий архив ишининг режалаштирилиши ва бажарилган ишлар

юзасидан ҳисобот тайёрлаш;

- ташкилот ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси;
- Марказий давлат архиви ноёб ва ўта қимматли ҳужжатлари бўйича

кўргазма. Архив ҳужжатларини реставрация ва таъмирлаш ишлари.

Ўқув курси якунида тингловчилар тест синовлари топширадилар ва

курсни тугатлик тўғрисидаги сертификат оладилар[8].

Бундан ташқари, архив ходимларини хорижий архив иши тажрибалар

билан танишиш мақсадида 2016 йилнинг 9 мартида Корея Республикаси
элчихонаси вакиллари билан “Ўзархив” агентлиги вакиллари ўртасида расмий
учрашув ўтказилди. Мазкур учрашувда “КАРАВАН” лойиҳасига Агентликни
жалб қилиш, ҳар икки томон вакилларини ўзаро архив иши соҳасида тажриба
алмашиниши учун семинар тренинглар ташкил қилиш, ўқув курсларига
кореялик экспертларни жалб қилиш, соҳа мутахассисларини Кореяда
стажировка ўташларини йўлга қўйиш масаласи кенг муҳокама қилинди[9].

Бугунги кунда, архив соҳасида малака ошириш тизими фаолиятини

самарали ташкил этишга харакат қилинмоқда. Аммо, малака оширган
ходимларни сон жиҳатдан таҳлил қилиб кўрилса, 2006 - 2015 йиллар мобайнида
фақатгина 3000 нафар архивчи ва иш юритувчи ходимлари малака оширганлиги,
соҳада 12 мингдан ортиқ ходимлар фаолият олиб бораётганлиги ҳамда ходимлар
3 йилда камида бир марта малака оширишлари зарурлиги инобатга олинса, ҳар
йили ўртача (12000/3=4) тўрт минг нафар архивчи ва иш юритувчилар малака
оширишлари зарур бўлади. Ушбу йўналиш бўйича халқаро тажрибаларни
инобатга олиб, таҳлил қиладиган бўлсак ҳам айрим камчиликлар кўзга
ташланади. Бу эса малака ошириш тизимини инновацион бошқариш, айниқса
архивчилар малакасини оширишда инновацион ёндашишни талаб этади.

Бугунги кунда, АҚШ, Германия, Англия, Франция, Япония, Жанубий

Корея каби мамлакатларда ахборот ва янги инновацион технологияларга
асосланган малака ошириш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз методик хизмат
кўрсатиш йўлга қўйилган бўлиб, бу ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда.
Ўзбекистон шароитида босқичма-босқич тарзда соҳа ходимларини малакасини
масофадан ўқитишни ташкил этишнинг кўплаб ижобий томонлари мавжуд.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Чунки, ҳозирда ривожланган ҳамда, ривожланётган давлатлар ҳам масофавий
малака ошириш тизимини кенг жорий этишга интилмоқда.

Масофавий ўқитиш барча таълим олиш истаги бўлганларга ўз малакасини

узлуксиз ошириш имконини яратади. Маълум сабабларга кўра, ўз малакасини
ошириш учун таълим муассасаларига келиб таҳсил олиш имконияти бўлмаган,
масалан, соғлиги, оилавий шароити тақозо этмайдиган, мутахассиcлигини
ўзгартириш нияти ёки ёши катта бўлган соҳа мутахассислари учун масофавий
ўқиш қулай ўқитиш шакли ҳисобланади. “Масофавий таълим қандай таълим ва
унинг дунёда қандай турлари мавжуд?”-деган саволларга жавоб топишга ҳаракат
қиладиган бўлсак, Hirtz, Sandy ва David G. Harperлар ўзларининг 2008 чоп
этилган “Education for a Digital World: Advice, Guidelines and Effective Practice
from Around Globe” номли мақоласида масофавий таълим бу – таълим берувчи
(инструктор, тренер) ва таълим олувчининг бир-биридан ажралган ҳолда амалга
ошириладиган режалаштирилган билим олиш тажрибаси ёки усулидир деб
таъриф беришади. Масофавий таълим тизими доирасида ахборот алмашинуви ва
мулоқот чоп қилинган материаллар ёки электрон медиа воситалари орқали
амалга оширилади[10]. Шундай экан, масофавий таълим - ўзаро маълум бир
масофада интернет технология ёки бошқа интерактив усуллар ва барча ўқув
жараёнлари компонентлари – мақсад, мазмун, метод, ташкилий шакллар ва
ўқитиш усулларига асосланган ўқитувчи ва тингловчи ўртасидаги муносабат.
Масофавий ўқитиш тизими – масофавий ўқитиш шартлари асосида ташкил
этиладиган ўқитиш тизими. Барча таълим тизимлари сингари масофавий ўқитиш
тизими ўзининг таркибий мақсади, мазмуни, усули, воситалари ва ташкилий
шаклларига эга.

Мамлакатимиз давлат архивларида 1500га яқин, шахсий таркиб

архивларида 1000 га яқин, идоравий архивларда 9000дан ортиқ ҳодимларни бор
деб ҳисоблаб, уларни 3 йилда бир марта малака ошириш лозим деб
ҳисоблайдиган бўлсак, ҳар йили ўртача 4000дан ортиқ ходимларни малакасини
ошириш керак бўлади. Марказий давлат архивида малака ошириш ўқув курслари
шартнома тўлов суммаси 2016 йил май ҳолатига 400 минг сўм бўлиб, 4000
тингловчини жами йиллик тўлови ҳажми (400000х4000=1 600 000 000)
1млрд.600 млн.сўмни ташкил этади. Агар ўқув курси инновацион усулда
масофавий таълим асосида амалга оширилса ўқув курси муассасаси учун
аудитория, ахборот технология, тарқатма материал ҳамда бошқа ташкилий
ишлар каби ҳаражатлар қисқариши натижасида тўлов суммаси ҳам қисқаради.
Малака оширишга жўнатувчи ташкилот учун (мамлакат турли ҳудудларидан)
ходимни пойтахтда малака ошириш учун келиш ва кетиш учун йўл ҳақи,
меҳмонхона, кунлик сафар ҳаражатларини қоплаш сингари ортиқча харажатлар
иқтисод қилинади. Бунинг натижасида, иқтисод қилинган маблағларни
ташкилотни моддий техник базасини ривожлантириш учун йўналтириш каби
тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлади.

Бундан ташқари архив иши ва архив соҳасида малака ошириш тизимини

инновацион усулда ташкил этилиши яъни масофавий ўқитишнинг жорий
этилишини қуйидаги бир қанча қулайликларни келтириб чиқаради:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

-

малака ошириш ўқув курсининг шартнома қиймати, ходимнинг кундалик

ва сафар харажатлари ташкилотлар томонидан қопланиши сабабли давлат
бюджети маблағларини иқтисод қилиниши;

-

малака оширишга юборилган ходимни ишини бошқа ходим бажариб

туриши иш ҳажмини ошиб кетиши сабабли иш сифати ёмонлашуви олди
олинади;

-

туман ва шаҳарлардан вилоят маркази ёки мамлакат пойтахтига келиб

малака оширишлари сабабли оилавий ноқулайликлар олди олинади;

-

соҳа ходимлари масофавий малака ошириш жараёнида улар ахборот

коммуникацион технологиялардан фойдаланиш билим ва кўникмалари доимий
ошиб боради.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, архив иши ва архив ходимларини

малака ошириш тизимини инновацион бошқариш, мувофиқлаштириш ўқитиш
тизимини сифатини ва мазмундорлигини ошириш баробарида корхона ва
ташкилотлар ва уларнинг ходимлари учун ташкилий жиҳатдан қулай ҳамда
иқтисодий самарадор ҳисобланади. Зеро, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да
белгиланганидек, халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий
қадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, техника ва
технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал
тизимини шакллантириш Ўзбекистон тараққиётининг муҳим шартидир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 15 июндаги ЎРҚ-252-сонли

“Архив иши тўғрисида”ги қонуни 3-моддаси.

2.

Ўзбекистон

Республикаси

Конститутцияси

2012й.

Т.:

“Ўзбекистон”нашриёт-матбаа ижодий уйи. 8-10б.

3.

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасида архив ишини бошқаришни янада такомиллаштириш
тўғрисида”ги 49-сон қарори 11-банди

4.

http://archive.uz/uz/vertical_menu/52

5.

http://archive.uz/uz/news/277

6.

http://www.uza.uz/oz/society/arkhiv-kadrlari-malakasi-oshirilmo-da-22-04-

2016

7.

http://archive.uz/uz/vertical_menu/52

8.

http://mda.uz/index.php?option=com_content&view=article&id=6&Itemid=

123&lang=uz-cyr

9.

Архив иши ва иш юритиш соҳаси бўйича АХБОРОТНОМА 2016 52-сон

12бет.

10.

https://www.col.org/resources/education-digital-world-advice-

guidelines-and-effective-practice-around-globe

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг 2010 йил 15 июндаги УРК-252-сонли “Архив иши гугрисида”ги конуни 3-моддаси.

Узбекистан Республикаси Конститутцияси 2012Й. Т.:

“Узбекистон”нашриёт-матбаа ижодий уйи. 8-106.

Вазирлар Махкамасининг 2004 йил 3 фсвралдаги “Узбекистан Реснубликасида архив ишини бошкаришни янада такомиллаштириш тугрисида”ги 49-сон карори 11 -банди

http://archive.uz/uz/vertical menu/52

http://archivc.uz/uz/ncws/277

http://www.uza.uz/oz/society/arkhiv-kadrlari-malakasi-oshirilmo-da-22-04-2016

http://archive.uz/uz/vertical menu/52

http://mda.uz/index.php?option=com content&view=article&id=6&Itemid= 123&lang=uz-cyr

Архив иши ва иш юритиш сохаси буйича АХБОРОТНОМА 2016 52-сон 12бет.

https://www.col.org/resources/education-digital-world-advice-guidelines-and-effective-practice-around-globe

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов