Преимущества инновационного управления системой подготовки кадров в сфере народного образования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
251-257
23
3
Поделиться
Тагаев, Ш., & Сафаров, О. (2016). Преимущества инновационного управления системой подготовки кадров в сфере народного образования. Экономика и инновационные технологии, (1), 251–257. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8672
Ш Тагаев, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

глава департамента

О Сафаров, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изложены результаты изучения процессов инновационного управления и координации системы квалификации педагогических кадров, в особенности мировой опит по внедрению дистанционного обучение в эту систему. Вместе с этим, освещается положительные черты внедрения механизма онлайн квалификации педагогических сотрудников, который приводит к значительной экономии средств государственного бюджета, направляемых на повышение квалификации педагогических сотрудников системы народного образования.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.М. Тагаев,

кафедра мудири,

О.А. Сафаров, катта илмий ходим-изланувчи,

ЎзР Президенти ҳузуридаги ДБА,

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ СОҲАСИДА МАЛАКА ОШИРИШ ТИЗИМИНИ

ИННОВАЦИОН БОШҚАРИШНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ


В статье изложены результаты изучения процессов инновационного

управления и координации системы квалификации педагогических кадров, в
особенности мировой опит по внедрению дистанционного обучение в эту
систему. Вместе с этим, освещается положительные черты внедрения
механизма онлайн квалификации педагогических сотрудников, который
приводит к значительной экономии средств государственного бюджета,
направляемых на повышение квалификации педагогических сотрудников
системы народного образования.

In this article, there were studied innovation management and coordination of

the system or training pedagogical staff, especially the world experience of applying
online education to the above-mentioned system. Besides, there were also described
opportunities of economizing on state finance and other several advantages of
applying online education for training pedagogical staff working in the Public
education system.

Калитли сўзлар:

кадрлар тайёрлаш, инновацион бошқарув, педагог

кадрлар малакасини ошириш, педагог кадрларни қайта тайёрлаш, масофавий
таълим, инновацион технологиялар, онлайн тарзда малака ошириш.

Мамлакатимизда 1997 йилда қабул қилинган Кадрлар тайёрлаш миллий

дастури халқ таълими тизимини стратегик бошқаришда дастуруламал бўлди,
ҳамда мазкур тизимни 2005 йилдан кейинги босқичларда ҳам самарали
бошқариш учун замин яратди, дейиш мумкин. Дастурда айнан ушбу даврларда
замон талабларидан келиб чиққан ҳолда, таълим сифатини янада
ривожлантириб, унинг мазмундорлигини бойитиб бориш кўзда тутилган.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун ҳар йили мамлакатимиз

ЯИМнинг тахминан 10-12 %и айнан таълим тизими учун ажратилаётганлигини
кўришимиз мумкин. Таълим сифатига таъсир этувчи муҳим омиллардан бири
бу ўқитувчининг салоҳияти ва маҳорати эканлигини инобатга олиб,
бжюджетнинг салмоқли қисми айнан педагог ходимларнинг малакасини
оширишга сарфланади.

Бугунги кунда Халқ таълими тизимида 14 та ҳудудидий халқ таълими

тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
институти, А. Авлоний номли Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш марказий институти ҳамда Мактабгача таълим
муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш
Республика ўқув-методика маркази фаолият юритмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

2014 йил 15 августдаги “Халқ таълими тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва
уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги 234-сонли қарорида педагог кадрлар малакасини
ошириш қуйидагича таърифланади:

Педагог кадрлар малакасини ошириш

‒ таълим турлари бўйича

Давлат таълим стандартлари талаблари (Давлат талаблари) асосида касбий ва
педагогик маҳорат доимий равишда ўсиб боришини, ўқув-тарбия жараёни
юқори илмий-методик даражада олиб борилишини таъминловчи ўқитиладиган
ўқув фани ёки курс, педагогик ёки ахборот технологиялари ва ўқитишнинг
интерфаол методлари бўйича касбий билимлар, малака ва кўникмаларни
мунтазам равишда янгилаб бориш.

Қарорда қайд этилишича, малака ошириш шакллари 2 турга ажратилади:

1.

Тўғридан-тўғри малака ошириш

(таълим дастурлари бўйича

ўқитиш):

-

малака ошириш бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасасида

(академия, институт, марказ, факультет, курсларда) ўқитиш;

-

базавий таълим муассасасида ўқитиш;

-

«Устоз-шогирд» методи бўйича таълим муассасасида ўқитиш;

-

ишлаб чиқаришда тажриба орттириш;

-

илмий тадқиқот муассасасида тажриба орттириш;

-

хорижда тажриба орттириш;

-

мустақил ўқиб билим орттириш;

2.

Билвосита малака орттириш

(таълим дастурларисиз ўқитиш):

-

илмий (илмий-педагогик) кенгаш қарори бўйича ижодий таътил;

-

очиқ ўқув машғулотлари;

-

илмий, илмий-методик ва илмий-амалий семинарлар, конференциялар,

август ўқишлари ва ҳоказоларда маърузалар билан қатнашиш [

1]

.

Юқорида

қайд

этилган

қарорга

биноан,

педагоглар

ҳар

5 йилда камида бир марта малакасини оширади. Халқ таълими вазирлигининг
маълумотномасига кўра, ҳар йили тахминан 92 000 нафар халқ таълими тизими
ходимларидан тахминан 78 000 минг нафар ўқитувчилар асосий ойлик иш
ҳақлари сақланган ҳолда, ўз малакаларини оширадилар.

Бугунги кунда, халқ таълими соҳасида малака ошириш тизими фаолияти

самарали ташкил этилмоқда. Аммо, ушбу йўналиш бўйича халқаро
тажрибаларни инобатга олиб, таҳлил қиладиган бўлсак айрим камчиликлар
кўзга ташланади. Бу эса малака ошириш тизимини инновацион бошқариш,
айниқса ўқитувчилар малакасини оширишда инновацион ёндашишни талаб
этади.

Айни пайтда, АҚШ, Германия, Англия, Жанубий Корея каби

мамлакатларда ахборот ва янги инновацион технологияларга асосланган малака
ошириш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз методик хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган
бўлиб, бу ўзининг ижобий самарасини бериб келмоқда. Ўзбекистон шароитида
босқичма-босқич тарзда ўқитувчиларнинг малакасини масофадан ўқитишни
ташкил этишнинг кўплаб ижобий томонлари мавжуд. Чунки, ҳозирда нафақат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ривожланган балки, қатор ривожланётган давлатлар ҳам масофадан малака
ошириш тизимини жорий этишга интилмоқда.

Тадқиқот муаммосига тўхталиб ўтишдан олдин “Масофавий таълим ўзи

бу қандай таълим ва унинг дунёда қандай турлари мавжуд?”-деган саволларга
жавоб топиш мақсадга мувофиқ.

Масофавий таълим бу – таълим берувчи (инструктор, тренер) ва таълим

олувчининг

бир-биридан

ажралган

ҳолда

амалга

ошириладиган

режалаштирилган билим олиш тажрибаси ёки усулидир. Масофавий таълим
тизими доирасида ахборот алмашинуви ва мулоқот чоп қилинган материаллар
ёки электрон медиа воситалари орқали амалга оширилади[2].

Ўқитувчиларни тайёрлашда эса масофавий таълим бир қатор

мақсадларни ва турли хилдаги аудиторияларни қамраб олади. Ривожланаётган
ва ривожланган мамлакатларда масофавий таълим мавжуд ўқитувчиларнинг
билимини, маҳоратини ва кўникмасини ривожлантириш вазифасини амалга
оширувчи малака ошириш механизми сифатида қўлланилади. Асосан
ривожланган мамлакатларда масофавий таълим кўпинча интернет таълим
шаклида

давомли таълим

механизми бўлиб хизмат қилади ва ўқитувчилик

малакасига эга бўлган касб эгаларига ўз касблари доирасида янада бойитилган
ва кучайтирилган қўшимча сертификациялар дастурларини тақдим этиб
боради.

Таълим беришнинг ва касбий ўсишнинг бошқа шаклларидан фарқли

равишда, масофавий таълим уни етказиб бериш усулига чамбарчас боғлиқ [3].
Масофавий таълим хизматларининг етказиб бериш усулларининг тез
ривожланиб бораётгани туфайли ушбу соҳа мутахассислари мазкур таълим
турини қуйидаги 1-жадвалда келтирилган бир неча авлодларга ажратишади.
Аммо, шуни таъкидлаш жоизки, масофавий таълим авлодлари бошқа соҳа
авлодлари сингари кетма-кет тартибда жорий қилинмаган бўлиб, бир-бир билан
ҳамоҳанг тарзда олиб борилади:

1-жадвал.

Масофавий таълим турлари

Масофавий таълимнинг турлари

Кўринишлари

Ёзишмалар модели

Нашр, чоп этилган материллар

Аудио моделлар

Радиоэшиттиришлар: интерактив радио инструкция

Тор тўлқинли радио эшиттиришлар: Интерактив

аудио инструкция(аудио тасмалар ва дисклар орқали)

Икки ёқлама радио

Аудио конференция ва телефон

Радио эфир

Телевизион моделлар

Телекўрсатувлар: маърифий ва таълимга оид

Видеоконференция

Видео

Компьютерли мультимедиа
моделлари

Интерактив видео (диск ва тасма)

CD-ROMлар

DVDлар

Интерактив мультимедиа


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Интернетга асосланган моделлар
(веб)

Компьютер орқали мулоқот

Интернет ресурсларига кириш имконияти

Онлайн курслар (e-learning)

Онлайн учрашувлар(вебкаст ва вебинарлар)

Виртуал дарслар/мактаблар ва университетлар

Мобиль моделлар

Қўлда ишлатиладиган техник ускуналар

Портатив медиаплеерлар (podcast)

Қўл телефонлари ва смартфонлар

Планшетлар

Электрон китоблар(e-readers)

Манба: 4.Burns, M. (2011). Distance Education for Teacher Training: Modes, Models,

and Methods. Washington, DC:Education Development Center.


Масофавий малака оширишнинг юқоридаги жадвалда келтирилган

усуллари кўп ҳолларда биргаликда қўлланилади.
Масофавий таълимнинг у ёки бошқа тури билан боғлиқ курслар ва таълим
жараёнлари ўз талаблари, ҳажми, давомийлиги, структураси ва мақсадларига
кўра турли хил характерга эга бўлади. Масалан, айримлари аудиториядаги
дарслар билан боғлиқ, айримлари ўқув муассасасига киришдан олдин
ўтказилади, бошқалари ўқув жараёнидан кейин ёки таътиллар вақтига
мўлжалланади. Ҳатто “турдош” масофавий таълим турлари ҳам (масалан,
онлайн ўқиш) бир-биридан қўйидаги жабҳаларда фарқ қилади: мулоқот
турлари, вақти ва давомийлиги (аниқ белгиланган вақт ва мустақил график),
ўқиш моделлари (гуруҳ асосида ва якка тартибда), структураси (очиқ ёки ёпиқ
тартибда регистрациядан ўтиш) ва мақсадлари[5].

Ўқитувчиларни қайта тайёрлаш тренинг курслари бўйича масофавий

таълим илгари асосан нашрли ёки аудиоли усулларга таянган бўлса-да, сўнгги
йилларда бу курсларга масофавий таълимнинг бир қанча турларини мужассам
қилиш тенденцияси ўсиб бормоқда. Масалан, кўплаб муассасалар талаба ва
ўқитувчиларнинг тайёрлов жараёнига онлайн курс материаллари, онлайн
мулоқот, махсус фан веб-сайтлари, электрон ресурслар базаси ва виртуал
синфхоналар каби янги пайдо бўлаётган технологияларни татбиқ қилиб
бормоқдалар. Масофавий таълимни етказишнинг ҳар хил усулларини онлайн
инструментлар ёрдамида аралаштириб курс ташкил қилиш турли қатламдаги
тингловчиларга етиб бориш ва таълимнинг ҳар хил йўналишлар бўйича
мақсадларига эришиш имкониятларини кенгайтиради.

Ўқитувчининг касбий ривожланишини янада такомиллаштиришнинг ҳар

хил аспектида ҳар хил технологиялар қўлланмоқда. Масалан, Кариб
оролларидаги кўплаб ўқитувчиликка номзодлар Ямайка, Тринидад ва
Барбадосдаги мавжуд бор йўғи 3 университетдан биронтасига бориш имкони
йўқ. Бу ўқитувчилар Вест Индис Университети Масофавий Таълим Маркази
томонидан ташкил қилинадиган онлайн ва видео курсларда иштирок этиб,
зарур билим ва йўриқномаларни оладилар. Мунтазам малака ошириш жараёни
эса, компьютер кўмагидаги инструкция, ИРИ (Ямайкадаги аниқ фанлар
ўқитувчилари учун), компьютер кўмагидаги мулоқот, онлайн касбий ўсиш
курслари сингари масофавий ўқитиш усуллари орқали индивидуал мустақил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

таълим шаклида давом эттирилади. Бунда университетдан малака ошириш
бўйича ташқи экспертлар жалб қилинади

[6.Gaible, E. (2009). Survey of ICT and

education in the Caribbean: Country reports. Washington, DC: World Bank].

1-жадвалда келтирилган малака ошириш турлари кўпинча гибрид

ёндашувни ҳам татбиқ қилади ва масофавий таълимга қўшимча равишда юзма-
юз учрашувлар ташкил қилинади. АҚШ ва Европада ўқитувчилар ўз касб
маҳоратларини

ўстиришни

1-жадвалда

кўрсатилган

моделларнинг

комбинацияси ёрдамида мулоқот қилиш орқали амалга оширадилар. Масалан,
коллегиал онлайн касбий ўсиш, веб-ресурсларга мурожаат қилиш орқали
мустақил таълим олиш, вебинарлар ва вебкастларда иштирок этиш ва
мактабнинг ўзида шакллантирилган гуруҳда чоп этилган материаллар орқали
мулоқот қилиб, касбий маҳоратни ва малакани ошириш йўлида давом этади.

Бир қатор сабабларга кўра АҚШ, Европа ва бошқа ривожланган

мамлакатларда малака оширишга ўқитувчиларни жалб қилиш ҳамда
қизиқтириш мушкул вазифа ҳисобланади. Бунинг асосий сабабларидан бири
мазкур мамлакатларда ўқитувчилар малака ошириш курслари пуллик бўлиб,
кўп ҳолатларда ўқитувчилар бу харажатларни тўлашга иккиланишади. Аммо,
Финляндияда бу масала ўз ечимини топган. Чунки, ушбу мамлакатда
финляндиялик малака оширган ўқитувчиларни рағбатлантириш механизми
жорий этилган. Ўзбекистонда эса ўқитувчиларнинг малакасини ошириш бепул
бўлиб, ушбу тизимга давлат бюджетидан салмоқли маблағ ажратилади.

Энди бевосита масофадан малака оширишнинг афзалликлари тўғрисида

тўхталиб ўтамиз. Ривожланган мамлакатларда онлайн курсларга бўлган талаб
ва таклифнинг ўсиб бораётган рейтинги ушбу курсларнинг ниҳоятда халқчил
эканидан далолат беради. Таълим имкониятларидан фойдаланишга жалб қилиш
ва қўйилган талабларни бажариш учун тингловчиларда мотивацияни
кучайтириш муҳимдир. Қўйидаги 1-шаклда АҚШлик ўқитувчилар онлайн
курсларнинг

“anytime/anyplace/any pace”

, яъни

“исталган вақтда/исталган

жойда/исталган

графикда”

хусусиятини

ва

онлайн

ўқишнинг

мослашувчанлигини маъқул кўриши келтирилган.

1-шакл. АҚШ ўқитувчиларининг онлайн малака ошириш бўйича

қарашлари

Манба: Burns, M. (2011). Distance Education for Teacher Training: Modes, Models,

and Methods. Washington, DC:Education Development Center.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Бундан ташқари, малака оширишнинг ўта кенг имкониятлари онлайн

тарзда яратилган Жанубий Кореяда эса, онлайн малака ошириш курсларида
қатнашган 380000 нафар ўқитувчи ўртасида ўтказилган сўров натижасига кўра,
таклиф қилинаётган онлайн курсларининг юқори сифати мақтовга лойиқ[7].

Кўриниб турганидек, масофадан малака ошириш тизими жорий

этилишининг бир қатор ўзига хос қулайликлари мавжуд. Ушбу йўналишдаги
хорижий тажрибаларни таҳлил қилар эканмиз, айниқса аксарият ривожланган
давлатларда педагог ходимларнинг малакасини ошириш тизими пуллик
эканлиги сабабли ўқитувчиларга қўшимча молиявий харажат келтиришини
ҳамда бу борада Ўзбекистонда самарали механизм мавжудлигига гувоҳ бўлдик.
Яъни, бизнинг мамлакатимизда педагог ходимлар бепул малака оширишади.

Аммо, замон талаблари ва илғор хорижий тажрибалардан келиб чиқиб

айтиш мумкинки, ҳозирда мавжуд малака ошириш тизимига инновацияни
жорий этиш лозим. Чунки, Ўзбекистонда Ҳар бир вилоят марказида 1 та
педагог ходимларнинг малакасини ошириш институти мавжуд бўлиб, чекка
ҳудудлардаги ўқитувчилар ҳам марказга келиб малака оширишлари шарт.

Ҳозирги малака ошириш тизимининг асосий камчиликлари:

-

Бюджет маблағларининг салмоқли қисми айнан малака ошириш

жарёнига сарфланмоқда

(Сабаби, бир ойлик малака оширишга келган

ўқитувчининг ойлиги сақланиб қолади, шунингдек, унга кундалик ва хизмат
сафари харажатлари тўланади. Ўқитувчи ўз малакасини ошириш даврида
унинг ўрнига бошқа ўқитувчига ўриндошлик асосида дарс соатлари бўлиб
берилади, яъни 1 нафар ўқитувчига давлат томонидан тахминан, ўртача
750 000 сўм тўланадиган бўлса, малака ошириш даврида мазкур сумма
1 500 000ни ташкил этади)

.

-

Ўқитувчи малака ошириш пайтида ўрнига бошқа ўқитувчи дарс ўтиши

болада психологик таъсир ўтказиб, унинг айни дарсни ўзлаштириб олишига
ўзининг салбий таъсирини кўрсатади

(Чунки, ўқувчида фан ўқитувчисининг

дарс ўтиш услуби, муомаласи, мимикалари ва ҳар бир бола психологияси ва
салоҳиятига қараб қиладиган алоҳида ёндашувига кундалик рефлекс ҳосил
бўлади)

.

-

Туманлардаги педагогларнинг ҳудуд марказига келиб малака

оширишлари натижасида юзага келадиган оилавий ноқулайликлар.

Масофадан малака ошириш тизимини Ўзбекистон шароитида халқ

таълими тизимида жорий этишнинг афзалликлари:

-

Ҳар йили давлат бюджетидан тахминан 58,5 млрд. сўм маблағ иқтисод

қилинишига эришиш мумкин

(78 000* × 750 000** = 58,5 млрд. сўм)

.

Агар, буни ойлик ҳаққидан 25 % ажратмалар билан қўшиб ҳисоблаганда ҳар
йили 73,1 млрд. сўм маблағ иқтисод қилинади

(750 000 + 25 % × 78 000 = 73,1)

.

(*-педагог ходимлар сони, **-ўртача ойлик маоши)

-

Малака ошириш даврида ўқитувчиларнинг айни фанни ўзлаштириб

олишларида таъсир этувчи салбий психологик таъсирларга чек қўйилади.

-

Педагогларнинг масофадан малака ошириш жараёнида ўз навбатида

улар ахборот коммуникацион технологиялари (АКТ) бўйича билимларини
ошириб боришлари мумкин

(Чунки, масафодан малака ошириш жараёни


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

бевосита АКТ билан боғлиқлиги туфайли ўқитувчиларнинг компьютер ва
интернет тармоғидан фойдалана олиш кўникмалари автоматик тарзда ошиб
боради. Халқ таълими вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда
мавжуд 390 105 нафар ўқитувчиларнинг 40 %и АКТдан фойдалана олади,
масофавий малака оширишни жорий этиш орқали ушбу кўрсаткични босқичма
босқич 100 %га кўтариш мумкин)

.

-

Ўқитувчиларни методик хизмат билан таъминлашнинг узлуксизлиги

таъминланади

(Чунки, масофадан малака оширган ўқитувчи билан малака

ошириш маркази ўртасида онлайн мулоқот (контакт) мавжуд бўлади ва у
марказ томонидан онлайн тарзда ҳар ой қўшимча ахборот билан
таъминланиши ҳамда ўз йўналиши бўйича вазифалар олиб, кўникмаларини
тўлдириб туриши мумкин)

.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, малака ошириш тизимини инновацион

бошқариш ва уни мувофиқлаштириб бориш нафақат таълим сифати ва унинг
мазмундорлигини янада такомиллаштиришда ижобий таъсир ўтказади
балки, давлат бюджетини иқтисод қилиш орқали бошқа ижтимоий соҳанинг
муҳим тармоқларини янада ривожлантиришга сабаб бўлиши мумкин.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15

августдаги “Халқ таълими тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг
малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 234 – сонли қарори.

2.

Commonwealth of Learning. (2008). Education for a digital world: Advice,

guidelines and effective practice from around the globe.

3.

Taylor, J. C. (1995). Distance education technologies: The fourth generation.

Australian Journal of Educational Technology 11(2), 1–7 pp.

4.

Burns, M. (2011). Distance Education for Teacher Training: Modes, Models,

and Methods. Washington, DC:Education Development Center.

5.

Dillemans, R., Lowyck, J., Van der Perre, G., Claeys, C., & Elen, J. (1998).

New technologies for learning: Contribution of ICT to innovation of ducation.
Leuven, Belgium: Leuven University Press.

6.

Gaible, E. (2009). Survey of ICT and education in the Caribbean: Country

reports. Washington, DC: World Bank.

7.

Latchem, C., & Jung, I. (2010). Distance and blended learning in Asia. New

York, NY: Routledge.


Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2014 йил 15 августдаги “Халк таълими тизими ходимларини кайта тайсрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида’Ти 234 - сонли карори.

Commonwealth of Learning. (2008). Education for a digital world: Advice, guidelines and effective practice from around the globe.

Taylor, J. C. (1995). Distance education technologies: The fourth generation. Australian Journal of Educational Technology 11(2), 1-7 pp.

Bums, M. (2011). Distance Education for Teacher Training: Modes, Models, and Methods. Washington, DCEducation Development Center.

Dillemans, R., Lowyck, J., Van der Perre, G., Claeys, C., & Elen, J. (1998). New technologies for learning: Contribution of ICT to innovation of ducation. Leuven, Belgium: Leuven University Press.

Gaiblc, E. (2009). Survey of ICT and education in the Caribbean: Country reports. Washington, DC: World Bank.

Latchem, C., & Jung, I. (2010). Distance and blended learning in Asia. New York, NY: Routledge.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов