Совершенствование управления затратами на предприятиях черной металлургии через процесс бюджетирования

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
154-159
37
5
Поделиться
Абдусаломова, Н. (2016). Совершенствование управления затратами на предприятиях черной металлургии через процесс бюджетирования. Экономика и инновационные технологии, (4), 154–159. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8852
Н Абдусаломова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье затраты металлургической промышленности, преимущества способов совершенствования процесса бюджетирования за счет функций бюджетирования и управления, системы бюджетирования проливают свет на деятельность предприятия.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Н.Б. Абдусаломова,

катта илмий-ходим изланувчи, ТДИУ

ҚОРА МЕТАЛЛУРГИЯ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИДА

ХАРАЖАТЛАРИНИ БОШҚАРИШНИ БЮДЖЕТЛАШТИРИШ

ЖАРАЁНИ ОРҚАЛИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Ушбу мақолада муаллиф қора металлургия саноати корхоналарида

харажатларни

бошқаришнибюджетлаштириш

жараёни

орқали

такомиллаштириш

йўлларини,

бюджетлаштиришни

афзаллиги

ва

функцияларини, корхона фаолиятини бюджетлаштиришнинг умумий тизими
ёритиб берган.

In this article, the cost of the steel industry advantage of the ways of improving

the budgeting process through budgeting and management functions, the system of
budgeting shed light on the activities of the company.

Калит сўзлaр:

Қора металлургия, харажатларни бошқариш,

режалиштириш, бюджетлаштириш, ишлаб чиқариш харажатларини
гуруҳлаш.

Мамлакатимз иқтисодиётини бошқаришнинг бозор муносабатларига

ўтиш жараёни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг кўплаб
томонларини жиддий ўзгартиришни тақозо этади, бу ўзгаришлар ишлаб
чиқариш жараёнининг барча босқичларини режалаштириш, ҳисоби, таҳлили ва
назоратидан бошлаб, моддий, меҳнат ва молиявий ресурслар айланмаси
тизимигача қамраб олади.

Бундай ҳолат саноат корхонаси харажатларини бошқариш услубиятини

такомиллаштириш муаммосининг мутлақ долзарблигини белгилаб беради, зеро
унинг ечими бозор механизмининг ривожланиши ва такомиллашуви туфайли
мунтазам ўзгариб турувчи шароитларда инқирозсиз хўжалик юритишни ва
молиявий барқарорликни таъминлайди.

Шунинг учун харажатларни комплекс бошқариш корхонанинг молия-

хўжалик фаолияти салоҳиятини оширишга, шунингдек унинг асосий ҳамкорлар
гуруҳлари билан уларнинг фойдасига ўзаро муносабатларни ривожлантиришга
кўмаклашувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади.

Мулкдорларнинг энг муҳим стратегик мақсадларига (акцияларнинг

ҳақиқий қийматини ошириш) эришиш учун корхонанинг жорий ва
инвестициявий фаолияти билан боғлиқ харажатларни комплекс бошқариш ва
бир вақтнинг ўзида иқтисодий субъектнинг мулкини молиялаштириш
манбаларини оптималлаштириш зарур.

Маълумки, харажатларни бошқариш қуйидагиларни ўз ичига олади:

харажатларни прогнозлаштириш ва режалаштириш, уларни ташкиллаштириш,
мувофиқлаштириш ва тартибга солиш, ходимлар фаоллигини ошириш ва
рағбатлантириш, ҳисоб, таҳлил ва назорат (мониторинг)[1]. Бунда бошқариш
объекти бўлиб харажатларни келиб чиқиш жойлари ҳисобланади(1-расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz















1-расм. Маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини гуруҳлаш

Яъни, амалиётда корхона таркибий бўлинмалари (цехлар) фаолиятини акс

эттиради. Цехлар фаолиятини харажатларни келиб чиқиш жойларига асосан
ташкиллаштириш, корхона харажатларини нисбатан осон шакллантириш,
корхона харажатлари ва даромадлари ҳақидаги маълумотларни алоҳида-
алоҳида умумлаштириш ҳамда улар бўйича мавжуд четланишларни
бўлинмалар зиммасига юклашдан иборат.

Ҳозирги

вақтда

харажаталарни

бошқаришда

асосий

ўринни

бюджетлаштириш эгаллайди.

Бюджетлаштириш

корхонанинг

маълум

даврга

мўлжалланган

молиявий-хўжалик фаолиятини режалаштириш ҳисобланади.

Бозор муносабатлари тизимида самарали бошқаришнинг асосий шарти

корхона барча бўлинмаларининг ўзаро мувофиқлаштирилган ишини
режалаштириш (бюджетлаштириш) бўлиб, бу унинг активларидан бизнесни
уйғун ривожлантиришни таъминлайдиган даражада энг оқилона тарзда
фойдаланилишига хизмат қилади. Қора металлургия саноати корхоналари
хўжалик фаолиятини бюджетлаштириш, контроллингнинг энг муҳим воситаси
бўлиб,

корхонанинг

ривожланишини

бошқариш

тизими

сифатида

қуйидагиларга йўналтирилган:

-

бизнесни юритиш концепциясини ишлаб чиқишга;

-

пул ресурсларига эҳтиёжни аниқлаш ва молиявий оқимларни

оптималлаштиришга;

-

коммуникациялар

тизимини

режаларни

барча

даражалардаги

раҳбарларга етказиш қисмида мукаммаллаштириш;

-

жойларда раҳбарларни амалий назорат қилиш ва улар иши

самарадорлигини баҳолаш тизимини яратиш.

Бюджетлаштиришнинг афзаллиги корхона моддий, меҳнат ва молиявий

ресурсларини

узоқ,

қисқа

ва

ўрта

муддатли

режалаштириш,

рақобатчиларнинг хатти-ҳаракати, ишлаб чиқарилган маҳсулотларга бўлган

Ишлаб чиқариш харажатларини гуруҳлаш

Ишлаб чиқариш

турига қараб

Харажатларни келиб

чиқиш жойлари

бўйича

Маҳсулот турлари

бўйича (калькуляция

объектлари)

Харажатлар турларига

кўра (иқтисодий

жиҳатдан)

Асосий ишлаб

чиқариш

Цехлар бўйича

Ишлаб чиқариш
жойлари бўйича

Технологик

жараён бўйича

Ишлаб чиқаришга

хизмат кўрсатувчи

хўжаликлар

Ёрдамчи ишлаб

чиқариш

Ярим фабрикатлар

Маҳсулотлар

гуруҳи

Алоҳида маҳсулот

Калькуляция

моддалари бўйича

Харажатлар

элементлари бўйича


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

бозор талаблариниўрганишда ўз ифодасини топади. Бюджетлаштиришда
асосий эътибор маҳсулот (иш,хизматларни) ишлаб чиқаришга қилинган
харажатларни ва сотишдан олинадиган даромад (фойда) ҳажмини
тахминлашга қаратилади.

Бюджетлаштиришнинг умумий молиявий режалаштириш тизимидаги ўрни

ва

роли

бюджет

функциялари

билан

етарлича

тўлиқ

характерланади.Бюджетлаштириш функциялари қуйидагилардан иборат:

корхонанинг

асосий

мақсадини

таъминлашда

жараёнларни

режалаштириш;

алоҳида бўлинмалар фаолиятини мувофиқлаштириш;

жавобгарлик марказлари раҳбарларини мақсадини амалга оширишда

рағбатлантириш;

жорий

фаолиятни назорат қилиш, режалаштириш интизомини

таъминлаш;

жавобгврлик марказлари фаолиятини назорат қилиш ва уларнинг

раҳбарларини баҳолаш;

бошқарувчиларни тайёрлаш воситаси.

Бунда бюджетнинг бошқарув воситаси сифатидаги ўзига хос хусусияти

унинг директивлиги, мунтазамлилиги, узлуксизлиги, шунингдек хўжалик
субъекти хўжалик ишлаб чиқариш фаолиятининг барча бизнес бўғинларини
қамраб оладиган расмийлаштирилишидир.

Бюджетлаштиришнинг асосий принциплари қуйидагилар:
-

мақсадларнинг ўзаро мувофиқлиги ва доимийлиги;

-

корхонани ривожлантириш устуворликларини белгилаш;

-

тенг ҳуқуқлилик асосида бир жойга буйсунувчанлик;

-

масъулиятлилик;

-

изчиллик, молия (бухгалтерия) ҳисобига мувофиқлик;

-

бюджет жадвалларини ишлаб чиқишда қўлланиладиган иқтисодий

кўрсаткичларнинг ўзаро алоқадорлиги[2].

Корхона фаолиятини бюджетлаштиришнинг умумий тизими фаолият

турлари бўйича ҳамда жавобгарлик (харажатлар, фойда, тушум, инвестициялар)
марказлари бўйича шакллантирилган жорий бюджетларни ишлаб чиқишга
асосланади, улар хўжалик субъектини ривожлантириш дастурининг асосини
ташкил қилади (2-расм).

Умуман, корхонанинг барча бўлинмалари ёки функциялари бўйича

мувофиқлаштирилган иш режасини ташкил этадиган бош бюджетни
шакллантириш узоқ муддатли стратегия (бизнес-режа)ни ишлаб чиқишдан
тортиб оператив режалар (корхона бюджети)ни оптималлаштиришгача бўлган
ҳаракатларнинг қатъий изчиллигини тақозо этади. Корхонанинг молиявий
аҳволи унинг фаолияти натижаларини иқтисодий баҳолаш учун координаталар
тизимини белгиловчи учта асосий ҳисоботлар (бухгалтерия баланси, фойда ва
зарарлар ҳақидаги ҳисобот), пул маблағлари ҳаракати ҳақида ҳисобот) шаклида
қайд этилиши боис, бюджетни ишлаб чиқиш прогноз ҳисоботни тайёрлаш
билан якунланиши керак.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

2-расм. Корхона фаолиятини бюджетлаштиришнинг умумий тизими. (

Манба:

Муаллиф ишланмаси).

Жавобгарлик марказлари бўйича бюджет тузиш тартиби

Жорий бюджет

Фаолият турлари

бўйича бюджет

Сотув бюджети

Ишлаб чиқариш

бюджети

Бошқа бюджетлар

Молиявий қўйилмалар

бюджети

Маҳсулот “А”:

Даромадлар
Харажатлар

Фойда

Маҳсулот “Б”,

ва ҳ.к, ҳар бир маҳсулот

тури бўйича

ИТТКИ (лойиҳалар

бўйича)

Фойда ва зарарлар

тўғрисидаги ҳисобот

Даромадлар

Бошқарув харажатлари

Реклама

Захиралар бюджети

Сотиб олиш бюджети

Тўғри материал

харажатлари

Тўғри меҳнат

харажатлари

Бошқа харажатлар

“А” бўлим

Мослашувчан

бюджет

“Б” бўлим

ва ҳ.к, ҳар бир ишлаб

чиқариш бўлими

бўйича бўйича

Умумишлаб чиқариш

харажатлари бюджети

“А” лойиҳа

“Б” лойиҳа

Унча катта бўлмаган

капитал харажатлар

“А” худуд бўйича

харажатлар

“Б” худуд бўйича

харажатлар

ва ҳ.к, ҳар бир худуд

бўйича

Мослашувчан

бюджет

ва ҳ.к. ҳар қандай

харажат учун

Пул маблағлари бюджети

Бухгалтерия балансини прогнозини тузиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Таъкидлаш жоизки, хўжалик субъектининг, айниқса йирик корхонанинг

молиявий аҳволи ўзгариши шаҳарнинг иқтисодий тизим сифатидаги умумий
ҳолатига таъсир кўрсатади, қора металлургия корхоналари эса кўпинча шундай
йирик корхоналар сирасига киради. Бунда солиқ ажратмалари, аҳоли турмуш
даражаси ва ижтимоий ҳимояси кўтарилиши (пасайиши), атроф-муҳит ҳолати
яхшиланиши (ёмонлашиши) мумкин. Шумуносабатда корхона ривожланиши
истиқболларини шакллантиришда унинг фаолиятидаги барча мўлжалланаётган
ўзгаришларни унинг ташқи муҳит билан ўзаро муносабатларига мувофиқ
режалаштириш мақсадга мувофиқ.

Бюджетни режалаштириш методикасининг қанчалик ишланганлиги

даражасига қараб, шунингдек корхонанинг техник имкониятларидан келиб
чиқиб, бюджет жадвалларини шакллантиришга турлича ёндашувларни тавсия
этиш мумкин. Таъкидлаш жоизки, “нол”дан ёки “эришилган даражада”дан
бошлаб ишлаб чиқиладиган қатъий белгиланган бюджетлар тизимига
асосланган бюджетни режалаштириш тизими осонроқ амалга оширилади.

Қатъий белгиланган бюджет ишчанлик фаоллиги ўзгарганда ўзгармасдан

қолади, шунинг учун уни доимий ёки қисман бошқариладиган харажатларни
режалаштиришга қўллаш мақсадга мувофиқ. Мослашувчан бюджет корхона
харажатлари миқдорларини тегишли жавобгарлик маркази фаолиятининг турли
ҳажмларида тартибга солиш имконини беради. Шу муносабатда мослашувчан
бюджетда ўзгарувчан харажатларнинг маҳсулот бирлигига нисбатан ставкаси
ҳамда аралаш харажатларнинг маҳсулот ҳажми ўсиши бирлигига ўсиши
кўрсатиб берилган. “Мослашувчан” бюджетлаштириш бошқариладиган
харажатлар марказлари учун энг муносиб тарзда мос келади.

Корхона харажатларини шакллантириш механизмини бухгалтерия ҳисоби

талабларига мувофиқ баҳолаганда, харажатларни (даврий сарф-харажатларни)
ҳисобга олиб методикаси туфайли унинг нисбий “мураккаб”лигини таъкидлаш
жоиз, бу харажатларнинг улар юзага келган жой (цехлар, бўлинмалар) бўйича
бирламчи ҳосил бўлиши ҳамда уларнинг кейинги тақсимланиши – бошқа
объектларга (цехлар, бўлинмаларга) “ўтказиб” юборилиши билан боғлиқ.
Масалан, қўшимча цехлар харажатларини дастлаб 23-чи “Қўшимча ишлаб
чиқаришлар” счёти бўйича шакллантириш, кейин эса қўшимча цехлар
томонидан корхонанинг бошқа бўлинмаларига ёки чет объектларга
кўрсатиладиган хизматлар таннархи сифатида ҳисобдан чиқариш зарур. Бироқ,
корхона харажатларини шакллантириш жараёнини бухгалтерия ҳисоби ва
қабул қилинган ҳисоб сиёсатига қатъий мувофиқ ҳолда моделлаштирганда
жиддий хатоларга йўл қўйилмаслигига эришилади.

Корхона бюджети бошқарув тизими томонидан чекланган ресурслардан

фойдаланиш бўйича ечимларнинг энг мақбул вариантини излаш натижаси
бўлиб, иқтисодий субъект эришмоқчи бўлган мақсадларни ҳужжатлаштиради.
Қаралаётган стратегик вазифалар, агар улар тушунарли, диққатга сазовор ва
эришиладиган бўлса, ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг мотивацияловчи
омили бўлиб хизмат қилади. Уларни амалга ошириш эса бажарилган ишни
баҳолаш мезони сифатида эътироф этилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-августь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ички ишлаб чиқаришни режалаштириш (бюджетлаштириш) ролининг

жиддий ошиши шу билан боғлиқки, потенциал инвесторлар барча
қалтисликларни пухта чамалаб ва тарозига солиб бўлгандан кейингина
корхонани молиялаштиришга қарор қиладилар ҳамда барча мавжуд
муқобилликларни излаш, баҳолаш ва танлаб олиш асосида тахмин қилинган
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш вариантига тўхталадилар.

Умумий (бош) бюджетни шакллантириш жараёнида, яқин истиқболда

корхона фаолиятининг ягона мувофиқлаштирилган дастурини ишлаб чиқиш
мақсадида иқтисодий субъектнинг барча бўлинмалари иштирок этиши даркор,
чунки бошқарув доирасида бюджет – вазифаларни тақсимлаш ва уларнинг
бажарилиши учун жавобгарликни белгилаш учун асосдир.

Бюджетлар учун режалаштириш чегаралари, хўжалик юритувчи

субъектни ривожлантириш мақсадларига қараб, турлича: бир ой ёки бир йилдан
бир неча йилгача бўлиши мумкин. Бунда “ўзгарувчан” бюджетни ишлаб чиқиш
мумкин, у исталган ойдан бошлаб бир календарь йилга (масалан, муайян
йилнинг февралидан кейинги йилнинг февралигача) шакллантирилади.

Фикримизча, бюджетлаштириш методикаси режалаштириш даврига

боғлиқ бўлмаган ҳолда, режалаштирилган ва ҳақиқий маълумотларни
таққослаш имкони бўлиши учун, шунингдек энг кам меҳнат сарфи билан узоқ
муддатли бюджетларни ўрта ва қисқа муддатли бюджетларга ўтказиш учун,
ягона бўлиши керак. Узоқ муддатли ва қисқа муддатли прогнозларни ишлаб
чиқишда фойдаланиладиган методик услубларнинг фарқи қўлланилаётган
маълумотлар базаси, шунингдек унинг қанчалик деталлаштирилганидан иборат
бўлиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, бозор муносабатлари шароитида самарали

бошқаришнинг асосий шарти бизнеснинг динамик ривожланишини
таъминлайдиган унинг активларидан энг оқилона фойдаланилишини
таъминлаш мақсадида корхона барча бўлинмаларининг келишилган ишини
режалаштириш (бюджетлаштириш)дир. Корхона бюджети бошқарув тизими
томонидан чекланган ресурслардан фойдаланиш бўйича ечимларнинг энг
мақбул вариантини излаш натижаси бўлиб, иқтисодий субъект эришмоқчи
бўлган мақсадларни ҳужжатлаштиради.

Фойданилган адабиётлар рўйхати

1.

Дырнова А.Н. Управление затратами / Нижнекамский химико-

технологический институт. - Нижнекамск, 2010.

2.

Xaсaнoв Б.A. Aмaлий Бoшқaрув ҳисoби. Дaрслик –Т.:Иқтисoд-

мoлия,2014.-307 б.

Библиографические ссылки

Дырнова А.Н. Управление затратами / Нижнекамский химикотехнологический институт. - Нижнекамск, 2010.

Хасанов Б.А. Амалий Бошкарув хисоби. Дарслик -Т.:Иктисод-молия,2014.-307 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов