О методике оценки налогового потенциала региона

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Институт переподготовки и повышения квалификации работников народного образования Наманганской области
CC BY f
391-397
14
3
Поделиться
Хакимов, С. (2016). О методике оценки налогового потенциала региона. Экономика и инновационные технологии, (5), 391–397. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8987
С Хакимов, Институт переподготовки и повышения квалификации работников народного образования Наманганской области

учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проанализированы основные аспекты и значение методики оценки налогового потенциала региона.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

С.А. Хакимов, ўқитувчи,

Наманган вилояти ХТХҚТ ва малакасини ошириш институти

МИНТАҚА СОЛИҚ САЛОҲИЯТИНИ БАҲОЛАШ МЕТОДИКАСИ

ҲАҚИДА


В статье проанализированы основные аспекты и значение методики

оценки налогового потенциала региона.

In the article it is analyzed the importance and the main sides of judging the

power of regional tax.

Калит сўзлар:

солиқлар, солиқ салоҳияти, баҳолаш методикаси,

кўрсаткичлар, солиқ базаси, солиқ юки, солиқ тушумлари.

Аввало шуни таъкидлаш жоизки, минтақа солиқ салоҳиятини ҳисоб-

китоб қилиш (баҳолаш)да жаҳон амалиётида бир неча методлардан фойдала-
нилади. Уларнинг орасида нисбатан кенг тарқалганлари қуйидагилар ҳисоб-
ланади:

1. Солиқ салоҳиятини минтақавий ялпи маҳсулот орқали баҳолаш;

2. Солиқ тизимини репрезентатив баҳолаш методи орқали солиқ сало-

ҳиятини аниқлаш;

3. Солиқ салоҳиятини регрессион таҳлил методи ёрдамида баҳолаш;

4. Тўғридан-тўғри ҳисоблаш асосида солиқ салоҳиятини аниқлаш.

Гарчи юқорида қайд этилган методларнинг ҳар бири батафсил кўриб

чиқишга лойиқ бўлса-да, биз бу ўринда солиқ тизимини репрезентатив баҳолаш
методи орқали солиқ салоҳиятини аниқлаш методи устида тўхталиб ўтиш
билан чекланамиз.

Минтақа солиқ салоҳиятини аниқлашнинг солиқ тизимини репрезентатив

баҳолаш методи, энг аввало, ҳар бир минтақадаги алоҳида олинган
солиқларнинг солиқ базалари бўйича маълумотлардан кенг фойдаланишни
тақозо этади. Бу методнинг мазмуни минтақадаги солиққа тортишнинг ўртача
ставкаларида ва солиқларни ундириш бўйича ўртача ҳаракат қилинганда
минтақа доирасида ундирилиши мумкин бўлган бюджет даромадларининг
суммасини ҳисоб-китоб қилишда намоён бўлади.

Умумий тарзда олганда, минтақа солиқ салоҳияти солиқ тизимини

репрезентатив баҳолаш методи орқали аниқланаётганда уни ҳисоб-китоб қилиш
тартиби қуйидаги босқичлардан иборат бўлиши мумкин:

1. Солиқ салоҳияти ҳисоб-китоб қилиниши мумкин бўлган даромадлар

тоифаларининг рўйхатини аниқлаш. Бунда солиқли ва солиқсиз даромад-
ларнинг бир неча кўринишлари бир тоифага бирлаштирилиши мумкин. Лекин
даромадларнинг бу тоифалари минтақанинг барча солиқли ва солиқсиз
даромадларини ўзида қамраб олиши даркор;

2. Даромадларнинг ҳар бир тоифаси бўйича стандарт солиқ базасининг

таркибини аниқлаш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

3. Минтақадаги бир тоифага бирлаштирилган даромадлар бўйича солиқ

тўловларининг суммасини шу тоифадаги солиққа тортиш суммаларисиз
даромадларга бўлиш орқали солиққа тортишнинг репрезентатив (минтақа учун
ўртача) ставкасини ҳисоблаш;

4.

Даромадларнинг ҳар бир тоифаси бўйича репрезентатив ставкани

унинг солиққа тортиш базасига кўпайтириш орқали минтақа солиқ салоҳиятини
ҳисоб-китоб қилиш.

Шундай қилиб, юқоридагилар асосида минтақанинг солиқ салоҳиятини, у

алоҳида-алоҳида олинган солиқлар салоҳиятларининг йиғиндисидан иборат
эканлигини эътироф этган ҳолда, уни формулада қуйидагича акс эттириш
мумкин:

n

i

СС

1

=

х

t / 100

,

(1)

Бу ерда: CC – солиқ салоҳияти;
n – солиқлар сони, донада;
СБ – солиқнинг солиқ базаси, сўмда;
t – “i” солиқнинг чегаравий солиқ ставкаси, %да.
Бу формула умумий кўринишда минтақанинг барча бюджетларига келиб

тушиши мумкин бўлган барча солиқларнинг суммасини ўзида мужассам этади.
Бу универсаль формула, бир вақтнинг ўзида, ҳам минтақаларнинг ва ҳам
республиканинг солиқ салоҳиятини, шунингдек улар бюджетларининг салоҳи-
ятини аниқлашга хизмат қилувчи формулага айланиши мумкин. Бунда
минтақанинг солиқ салоҳияти аниқланаётган пайтда “n” сифатида шу
минтақанинг бюджетига келиб тушаётган солиқлардан фойдаланилади. “t” эса
минтақа бюджетига бориб тушаётган солиқнинг тугишли ставкасини (ёки
унинг бир қисмини) англатади. Бироқ, маҳаллий бюджетларга келиб тушиши
мумкин бўлган солиқлар базаси минтақавий ёки маҳаллий имтиёзларни ҳисобга
олмайди. Шу сабабли ҳар бир солиқ компоненти учун унинг стандарт солиқ
базаси аниқланиши керак. Айрим ҳолларда бундай стандарт солиқ базасини
аниқлаш анча мураккаб ҳисобланади. Масалан, АҚШда ўхшаш маҳаллий
солиқлар бўйича стандарт солиқ базаларини аниқлаш турли штатларда бир-
биридан фарқланади. Деярли шунга ўхшаш ҳолатни Россия Федерациясида ҳам
кузатиш мумкин. Бундай ҳолатларда, бизнингча, ана шундай солиқ
компонетларининг солиқ базаларини билвосита ўлчовчи кўрсаткичлардан
фойдаланмоқ мақсадга мувофиқ. Бундай вазиятда бу билвосита кўрсаткичлар
норматив солиқ базаси билан мустаҳкам корреляцияда бўлиши, аниқ аниқ-
ланган тавсифга эга бўлиши ва минтақалар бўйича таққосланадиган маълу-
мотларга эга бўлиши лозим.

АҚШда норматив солиқ базасининг ўлчамини характерловчи билвосита

кўрсаткичлар сифатида унинг у ёки бу штатида қаттиқ алкоголь ичимликларни
истеъмол қилиш ҳажми ҳисобланиши мумкинки, у, масалан, “Қаттиқ алкоголь
ичимликларни сотишдан айрим солиқлар” компонентининг солиқ базасини
ўлчаш элементи сифатида хизмат қилиши мумкин. Бундан ташқари, чакана
савдо айланмаси ҳажми ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг айрим тоифалари
бўйича реализациядан тушумлар “Ялпи сотиш ва реализациядан ялпи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

тушумладан олинадиган солиқлар” компоненти учун солиқ базасини
аниқлашнинг билвосита чораси бўлиши мумкин.

Солиқ тизимини репрезентатив баҳолаш методи орқали солиқ сало-

ҳиятини аниқлаш

да

бу тизим, энг аввало, минтақалар бюджетига бориб

тушувчи асосий солиқларни ўз ичига олади ва бюджетлараро тартибга солиш
доирасида молиявий маблағларни тақсимлашда даромадларнинг имконият-
ларини ўзида акс эттиради. Репрезентатив тизимнинг таркибига кирмаган
солиқли ва солиқсиз даромадларнинг бошқа турлари минтақаларнинг бюджет
билан таъминланганлигини ҳисоблашда эътиборга олинмайди. Маҳаллий
имтиёзлар кўзда тутилмаган солиқлар бўйича солиқ салоҳияти сифатида эса
солиқнинг ҳисобланган даражасини қабул қилса бўлади. Шундай қилиб, бу
ҳисоб-китобда талаб қилинган даражадаги барча солиқларнинг салоҳиятлари
тўғридан-тўғри ҳисобга олиш методи орқали бевосита ҳисобланади ва
қўшилади. Шунга кўра алоҳида солиқ бўйича минтақанинг солиқ салоҳиятини
қуйидаги формула билан ҳисоблаш мумкин:

СС

i

= ТБ

i

х АН

i

х (ҲС

ji

/

Ҳ

i

), (2)

Бу ерда: СС

i

- “i” солиқ бўйича солиқ салоҳияти;

ТБ

i

- режалаштирилган йилда бюджетга тушиши мумкин

бўлган “i” солиқнинг тушумлари башорати;

АН

i

- Солиқ кодексига мувофиқ “i” солиқ бўйича минтақа

бюджетига ажратмалар нормативи;

ҲС

ji

- “i” солиқ бўйича “j”минтақа бюджетига ҳисобланган

суммалар;

Ҳ

i

- охирги ҳисобот йилида бир марталик тушилмаларга

корректировка қилинган “j”минтақа бюджетига “i”
солиқ бўйича жами ҳисобланмалар.
Ана шулардан сўнг, репрезентатив тизимга кирувчи барча солиқларни

қўшиш ва махсус формула асосида солиқ фаоллилик коэффициентини аниқласа
бўлади. Репрезентатив солиқ тизими методи ёрдамида солиқ салоҳиятини
ҳисоблаш ва уни солиқ фаоллилик коэффициенти билан таққослаш натижасида
минтақада солиқларнинг ундирувчанлик даражасига баҳо бериш мумкин

.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, мамлакатимиз минтақаларида ҳам

солиқ салоҳиятини кучайтириш йўллари билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг
ҳал этилиши ушбу салоҳиятни баҳолаш методикасисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Шу муносабат билан, дастлаб, Ўзбекистонда минтақа солиқ салоҳиятини
баҳолаш методикасининг ўзига хослиги ва унинг ўта мураккаб эканлигини қайд
этиб ўтишимиз керак[1]. Бизнинг фикримизча, мамлакатимиз минтақаларида
солиқ салоҳиятини баҳолаш методикаси, энг аввало, қуйидагиларни ўзида
мужассам этмоғи лозим:

1.

Минтақа иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш ва унинг башорат

баҳосини бериш;

2.

Минтақанинг солиқ базасини ҳисоб-китоб қилиш учун фойдала-

нилаётган кўрсаткичлар динамикасини таҳлил қилиш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

3.

Тушиб қолиши мумкин бўлган ёки тушиб қолаётган даромадларни

таҳлил қилиш;

4.

Минтақада жойлашган молия-кредит муассасалари фаолиятини таҳлил

қилиш;

5.

Минтақа

иқтисодиётининг

тармоқлари

бўйича

солиқлар

ва

йиғимларнинг тушишини таҳлил қилиш ва баҳолаш;

6.

Бюджет тизимига солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликлар

динамикасини бюджетлар ва солиқларнинг турлари ҳамда жорий,
кечиктирилган ва муддати ўтказиб юборилган тўловлар бўйича таҳлил қилиш;

7.

Минтақа иқтисодиёти тармоқлари бўйича солиқлар ва йиғимлар

қарздорлиги динамикасининг таҳлилини амалга ошириш;

8.

Аҳоли жон бошига ва минтақа ялпи маҳсулотига нисбатан солиқ юки

асосий кўрсаткичларини таҳлил қилиш;

9.

Минтақа солиқ салоҳиятини комплекс баҳолаш.

Минтақа солиқ салоҳиятини баҳолаш методикасининг биринчи босқичи

минтақа иқтисодий салоҳиятини таҳлил қилиш ва унинг башорат баҳосини
беришдан иборат бўлиб, у ўз ичига минтақанинг умумий тавсифига тегишли
бўлган маълумотларнинг атрофлича таҳлил қилинишини тақозо этади[2].
Бунда, аввало, минтақа аҳолисининг ўртача йиллик сони (шу жумладан, шаҳар
ва қишлоқ аҳолисининг салмоғи), аҳоли иқтисодий фаол қисмининг сони,
иқтисодиёт тармоқларида банд бўлган аҳолининг ўртача йиллик сони,
ишсизларнинг умумий сони, давлат бандлик хизмати органларида қайддан
ўтган ишсизлар сони, иқтисодий фаол аҳоли сонига нисбатан иқтисодиётда
банд бўлганларнинг салмоғи, ишсизлик даражаси, ўртача ойлик иш ҳақи билан
боғлиқ бўлган кўрсаткичларнинг кейинги бир неча йил давомида ўзгаришининг
таҳлили билан боғлиқ бўлган масалаларга алоҳида эътибор бермоқ лозим.

Шунингдек, минтақа солиқ салоҳиятини баҳолаш методикасининг ушбу

босқичида амалдаги қонунчиликка биноан ташкил этилган ва солиқ органининг
жойлашган жойида рўйхатдан ўтган юридик шахслар сони, шу жумладан,
йирик солиқ тўловчи саналувчи юридик шахслар сони, корхоналарнинг умумий
сонига нисбатан давлат ва маҳаллий корхоналарнинг салмоғи, касодга
учраганлиги эътироф этилган корхоналар сони, ликвидация қилиниши
(тугатилиши) муносабати билан солиқ органларидан ҳисобдан чиқарилган
корхоналар сони, СТИР берилган ва солиқ органларида ҳисобга олинган
жисмоний шахслар сони, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар сонига
тегишли бўлган маълумотлар атрофлича таҳлил қилиниши керак.

Минтақа солиқ салоҳиятини баҳолашнинг ушбу босқичида минтақа

доирасида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг ҳажми, саноат ишлаб
чиқариши индекси, асосий капиталга инвестициялар, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари, транспорт корхоналарининг тижорий юк айланмаси, чакана
савдо айланмаси, айланма активлар, қиймати тўланган маҳсулотларнинг ҳажми
(алоҳида-алоҳида пул маблағлари ва ҳисоб-китобларнинг бошқа турлари
билан), ташқи савдо айланмаси (шу жумладан, товарлар экспорти ва импорти),
кредиторлик (шу жумладан, уларнинг муддати ўтган қисми ва унинг
таркибидаги барча даражадаги бюджетларга ва бюджетдан ташқари фондларга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

тегишли қисми) ва дебиторлик (шу жумладан, уларнинг муддати ўтган
қисмлари) қарзлари, фойда суммасига эга бўлган корхоналар сони ва салмоғи,
фойда суммасига эга бўлган корхоналар бўйича фойданинг умумий суммаси,
зиён (зарар)га ишлаган корхоналарнинг сони ва салмоғи, саноат маҳсулотлари
ишлаб чиқарувчиларнинг баҳолар индекси, аҳолига тегишли бўлган реал пул
даромадлари, бир ходимга тўғри келувчи реал ўртача ойлик иш ҳақи, солиқ
тўловчиларнинг умумий сони, турли солиқ имтиёзлари тақдим этилган солиқ
тўловчилар сони, эркин иқтисодий ҳудуднинг мавжудлиги, эркин иқтисодий
ҳудудда рўйхатдан ўтган солиқ тўловчилар сони ва шуларга ўхшаш бошқа
маълумотлар ҳам чуқур ўрганилиши лозим.

Минтақанинг солиқ базасини ҳисоб-китоб қилиш учун фойдала-

нилаётган кўрсаткичлар динамикасини таҳлил қилиш минтақа солиқ
салоҳиятини баҳолаш методикасининг иккинчи босқичи ҳисобланади. Бунда
кейинги бир неча йил давомида қуйидаги кўрсаткичлар динамикасини ўрганиш
муҳим аҳамият касб этади:

- ялпи минтақавий маҳсулот;
- олдинги йилга нисбатан ялпи минтақавий маҳсулот индекси;
- олдинги йилга нисбатан истеъмол баҳоларининг индекси;
- ялпи фойда (шу жумладан, унинг таркибидаги солиққа тортиладиган

фойда);

- зарар (зиён)га ишлайдиган корхоналар бўйича зарар (зиён) суммаси;
- иш ҳақи фонди;
- жисмоний шахсларнинг жами даромади (шу жумладан, унинг солиққа

тортиладиган қисми);

- реализация қилинган акцизости товарлари суммаси (шу жумладан,

маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича);

- ҚҚСга тортиладиган реализация қилинган товар (иш, хизмат)лар

қиймати;

- ҚҚСга тортилмайдиган реализация қилинган товар (иш, хизмат)лар

қиймати (шу жумладан, экспортга реализация қилинган товар (иш, хизмат)лар
қиймати);

- корхоналар мол-мулкининг йиллик ўртача қиймати (шу жумладан,

солиқлар бўйича уларнинг имтиёз берилганлари қиймати);

- мулк, эгалик қилиш ва фойдаланишда бўлган ер майдонлари

(жойлашган жойи ва мўлжалланганлиги бўйича);

- давлат ва маҳаллий ҳокимият органларининг мулкида бўлган ер

майдонлари (жойлашган жойи ва мўлжалланганлиги бўйича);

- ер қаъридан қазиб олинган фойдали қазилмалар қиймати (шу жумладан,

турлари бўйича).

Юқорида келтирилган кўрсаткичларни минтақа доирасида кейинги бир

неча йил давомидаги маълумотлар асосида комплекс таҳлил қилиниши минтақа
солиқ салоҳиятини аниқлашда муҳим роль ўйновчи солиқ базасининг реал
даражасини аниқлашга имкон беради.

Минтақа солиқ салоҳиятини баҳолашда тушиб қолувчи даромад-ларнинг

ўзига хос бўлган ўрни бор. Шу боис минтақа солиқ салоҳиятини баҳолаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

методикасининг учинчи босқичи ана шу масалаларни таҳлил қилишни ўз ичига
қамраб олиши керак. Бунинг учун бу ерда қуйидаги кўрсаткичлар
даражасининг кейинги бир неча йиллар давомидаги ўзгариши ҳисобга
олинмоғи даркор:

- жами тушиб қолувчи даромадлар (шу жумладан, кечиктирилган

тўловлар, қарздорлар мулкига қамоққа олиш қўйилганлар бўйича тўловлар,
ундиришнинг иложи бўлмайдиган боқиманда суммалари ва бошқа сабабларга
кўра тушиб қолувчи даромадлар);

- ҳисобот санасидаги ҳолат бўйича ҳисобга олиш (“зачёт” қилиш)

тартибида тикланган суммалар;

- ҳисобот санасида ҳолат бўйича солиқ тўловчиларнинг ҳисоб-китоб

счётларига бюджет тизимидан ҳақиқатда қайтарилган суммалар;

- амалга оширилган ҳисобга олиш ва қайтаришларни ҳисобга олган ҳолда

ҳисобот санасидаги ҳолат бўйича тикланиши лозим бўлган суммалар.

Солиқ суммаларининг бюджетга ундирилишида молия-кредит муасса-

салалари (шу жумладан, банклар) ҳам иштирок этиши муносабати билан
минтақа солиқ салоҳиятини баҳолаш методикасида шу минтақада мавжуд
бўлган молия-кредит муассасаларининг фаолиятини таҳлил қилишга ҳам
эътибор берилиши лозим. Бунда минтақада мавжуд бўлган тижорат банклари
(ёки улар филиаллари)нинг сони, лицензияси қайтариб олинган ёки унинг амал
қилиши тўхтатилган банклар сони, ликвидация қилинган молия-кредит
муассасалари сони, корреспондентлик ҳисоб варақларида маблағларнинг
мавжуд эмаслиги туфайли бюджетга тўловларни ўз вақтида ўтказилишини
таъминламаётган банклар сони кабилар таҳлил қилиниши керак.

Минтақа солиқ салоҳиятини баҳолаш методикасининг марказий

масалаларидан бири минтақа иқтисодиётининг тармоқлари бўйича солиқлар ва
йиғимларнинг тушишини таҳлил қилиш ва баҳолашдир. Бунда минтақа
иқтисодиёти тармоқлари бўйича солиқлар ва йиғимларнинг ҳисобланиши,
уларнинг бюджетга бориб тушиши, солиқ юки ва солиқларнинг
ундирилувчанлиги билан боғлиқ масалаларга баҳо берилиши зарур[3].

Бюджет тизимига солиқлар ва йиғимлар бўйича қарздорликлар

динамикасини бюджетлар ва солиқларнинг турлари ҳамда жорий,
кечиктирилган ва муддати ўтказиб юборилган тўловлар бўйича таҳлил қилиш
билан боғлиқ бўлган масалалар минтақа солиқ салоҳиятини баҳолаш
методикасида ўз аксини топиши керак. Бунда қуйидаги кўрсаткичларнинг
ўзгариши таҳлил қилинмоғи лозим:

- солиқлар ва йиғимлар бўйича бюджет олдидаги қарздорликларнинг

умумий суммаси (шу жумладан, алоҳида олинган солиқ турлари бўйича ҳам);

- боқиманда суммалари (шу жумладан, алоҳида олинган солиқ турлари

бўйича ҳам);

- кечиктирилган (муддати узайтирилган) тўловлар (шу жумладан, алоҳида

олинган солиқ турлари бўйича ҳам);

- солиқ жарималари, санкциялари ва пенялари бўйича бюджет олдидаги

қарздорлик суммалари;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2016 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

- тўловлар бўйича давлатнинг мақсадли ва бюджетдан ташқари фондлари

олдидаги қарздорлик суммалари.

Солиқ юкининг асосий кўрсаткичлари минтақа солиқ салоҳиятини

баҳолаш методикасида ҳисобга олинмоғи лозим. Улар, дастлаб, жами солиқлар
ва йиғимлар, солиқли даромадлар (шу жумладан, уларнинг алоҳида турлари
бўйича), солиқсиз даромадлар аспектида кўриб чиқилиши ва ундан сўнг эса
юқоридагиларнинг ҳар бири бўйича бюджетга ҳисобланган солиқлар ва
йиғимлар, бюджетларнинг алоҳида турларига (республика ва маҳаллий
бюджетларга) ҳақиқатда ундирилган солиқлар ва йиғимлар, ундирувчанлик
коэффициенти, солиқ ва йиғимларнинг ҳисобланиши ҳамда ҳақиқатда
бюджетга бориб тушиши бўйича солиқ юки кесимларида таҳлил қилиниши
зарур[4].

Юқоридагиларни умумлаштирган ҳолда минтақанинг солиқ салоҳиятига

баҳо бериш мақсадга мувофиқ саналади. Фикримизча, минтақа солиқ
салоҳиятини юқорида келтирилган методика асосида баҳолаш:

а) бюджетларнинг турли даражаларида солиқ тўловларининг қисқа, ўрта

ва узоқ муддатларда тушиб туришини таҳлил қилиш;

б) минтақа ва ҳукумат даражасида тегишли масалалар бўйича бошқарув

қарорларини қабул қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш;

в) минтақаларда солиқ қонунчилиги нормаларини қўллашни оптимал-

лаштиришга эришиш имконини берадики, улар ўз навбатида, минтақа солиқ
салоҳиятини кучайтириш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ҳал этишда муҳим
аҳамиятга эгадир.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Хакимов С.А.

Солиқ салоҳиятининг иқтисодий моҳияти, аҳамияти ва

минтақаларда уни кучайтиришнинг зарурлиги // BIZNES - ЭКСПЕРТ журнали.
2012. №12. - Б.22-23.

2.

Дмитриева О.Г. Региональная экономика и региональный потенциал. –

М.: Финансы и статистика, 2003. – С. 169.

3.

Маликов Т.С., Жалилов П.Т. Бюджет-солиқ сиёсати. -Т.: Академнашр,

2011.-Б.265-266.

4.

Маликов Т.С. Солиқ юкининг оғирлигини кескин камайтириш

керакми? // Т.: Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси
нашриёти, 2006.Б. 32.

Библиографические ссылки

Хакимов С.А. Солик салохиятининг иктисодий мохияти, ахамияти ва минтацаларда уни кучайтиришнинг зарурлиги // BIZNES - ЭКСПЕРТ журнали. 2012. №12. - Б.22-23.

Дмитриева О.Г. Региональная экономика и региональный потенциал. -М.: Финансы и статистика, 2003. - С. 169.

Маликов Т.С., Жалилов П.Т. Бюджет-солик сиёсати. -Т.: Академнашр, 2011.-Б.265-266.

Маликов Т.С. Солик юкининг огирлигини кескин камайтириш ксракми? // Т.: Алишер Навоий номидаги Узбекистан миллий кутубхонаси нашриёти, 2006.Б. 32.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов