Влияние дальнейшего совершенствования организационно-правовых основ производства на экономику

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
143-151
79
6
Поделиться
Холматов, Б., & Исаков, М. (2018). Влияние дальнейшего совершенствования организационно-правовых основ производства на экономику. Экономика и инновационные технологии, (3), 143–151. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10044
Бахтиёр Холматов, Ферганский государственный университет

старший преподаватель, к.э.н.

Мусахон Исаков, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируется формирование и развитие бережливости в деятельности сельскохозяйственных предприятий. Изучаны требования закона «О фермерских хозяйств». Рассмотрены задачы налогооблажения фермерских хозяйтв. В частности, даны авторские подходы к эффективному использованию налоговых механизмов. А также, разработаны научные предложения и практические рекомендации по эффективному использованию ресурсов.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

1

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ ТЕЖАМКОРЛИККА ТАЪСИРИ

Холматов Бахтиёр Абдумуталович,

ФарДУ катта ўқитувчиси, и.ф.н.

E-mail:

KholmatovBakhtiyor_76@mail.ru

.

Исаков Мусахон Юсупджанович,

ТДИУ доценти, и.ф.н.

Аннотация

:

Мақолада

қишлоқ

хўжалиги

корхоналари

фаолиятида

тежамкорликнинг шаклланиши ва ривожланиши

таҳлил қилинган. ”Фермер

хўжалиги тўғрисида”ги қонун талаблари ўрганилган. Фермер хўжаликларини
солиққа тортишга доир масалалар кўриб чиқилган. Хусусан, солик механизмидан
самарали фойдаланиш бўйича муаллифлар ёндашувлари келтирилган. Шунингдек,
ресурслардан самарали фойдаланишга қаратилган илмий таклиф ва амалий
тавсиялар ишлаб чиқилган.

Аннотация

:

В

статье

анализируется

формирование

и

развитие

бережливости в деятельности сельскохозяйственных предприятий. Изучаны
требования

закона

«О

фермерских

хозяйств».

Рассмотрены

задачы

налогооблажения фермерских хозяйтв. В частности, даны авторские подходы к
эффективному использованию налоговых механизмов. А также, разработаны
научные предложения и практические рекомендации по эффективному
использованию ресурсов.

Abstract:

The article analyzes the formation and development of economics in the

activities of agricultural enterpri

ses. As well as the requirements of law “On farming”.

Taxation of farming enterprises. In particular, the author’s approach to the effective use of

taxation mechanisms. As well as, scientific adwise and practical recommendations for
effective utilization of resources.

Калит сўзлар:

иқтисодий ресурс,

ер,

тежамли, оқилона, самарали фойдаланиш,

фермер хўжалиги, ҳосилдорлик, солиқ, шартнома, тежамкорлик механизми.

Кириш

Республикамиз катта иқтисодий салоҳиятга эга бўлиб, ўтиш даврининг дастлабки

йилларида хомашё ва табиий ресурслар экспорти иқтисодий тараққиётнинг муҳим
йўналиши бўлиб келди. Бу эса иқтисодиётимизнинг жаҳон бозори конъюнктуравий
ўзгаришларига боғлиқлигини кучайтириб, кўплаб ресурсларнинг четга чиқиб
кетишига сабаб бўлмоқда.

Ресурслардан самарали фойдаланишни таъминлаш; ерга эгалик қилиш,

шунингдек, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишнинг замонавий шакли
сифатида фермерлик фаолиятини ривожлантириш ва рағбатлантириш каби
масалаларга тўлиқ жавоб бериш тежамкорлик муаммосини чуқурроқ тадқиқ этишни
талаб қилмоқда.

Тежамкорлик категорияси назарий жиҳатдан эътироф қилинса

-

да, унинг амал

қилиш механизми чуқур ўрганилмаган. Кейинги пайтларда табиий бойликлар,
ресурслар, атроф

-

муҳит, коинот муҳофазасига берилаётган эътибор амалда унга у ёки


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

2

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

бу даражада риоя этилаётганини кўрсатмоқда. Лекин илмий

-

назарий жиҳатдан пухта

асосланган концепциянинг мавжуд эмаслиги бу муаммонинг самарали ҳал этилмай
қолишига сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, ҳукуматимиз томонидан қўйилаётган талабларга, мавжуд

муаммоларга ечим ва жавоб топиш илмий тадқиқотчилар зиммасига янги
вазифаларни юкламоқда.

Биринчи Президентимизнинг “Тан олиш керакки, бизда бу

муаммо билан ҳеч ким тизимли равишда жиддий шуғулланмаяпти. Ҳатто, бугун ҳам,
худди 15 йил илгари бўлганидек, республика корхоналарида энергия сарфи
жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан 2

-

2,5 марта ортиқ экани ҳеч кимни ташвишга

солмаяпти”, деб таъкидлаши ҳам бунинг яққол далилидир

[4].

Шу боисдан ҳам, республикадаги ишлаб чиқариш муносабатларининг таҳлилига,

иқтисодиёт

таркибий

тузилишидаги

ўзгаришларни

назарда

тутган

ҳолда

ресурслардан тежамли фойдаланиш муаммоларига бугунги кун нуқтаи назаридан
янгича ёндашиш объектив зарурат бўлиб қолди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Режали иқтисодий тизим шароитидаги тадқиқотларда муаллифлар В.Семёнов,

А.Невелев, В.Сиренко, В.Габ маҳсулот таннархини камайтиришда тежамкорликнинг
аҳамиятига катта эътибор қаратганлар[6, 7].

Давлат миқёсида тежамкорлик тартибини ўрнатишнинг ташкилий жиҳатлари

В.Ефимов, меҳнатни тежаш масалалари В.Андриенко бошчилигидаги муаллифлар
жамоалари,

вақтни

тежаш

қонуни

А.Горюнов,

харажатлар

меъёрининг

тежамкорликка таъсири масалалари эса В.Степанов, А.Мешков ва бошқа олимлар
томонидан ўрганилган [8, 9, 10, 11]. Бироқ уларнинг тежамкорлик даражасини
ўстириш бўйича ишлаб чиққан усул ва тавсияларини мукаммал, деб бўлмайди. Чунки
мазкур тадқиқотларнинг аксарият қисми, асосан, собиқ режали иқтисодий тизим
шароитида бажарилган бўлиб, уларда муаммо ечимига синфийлик нуқтаи назаридан
ёндашиш ҳамда режали иқтисодиётни энг мақбул тизим сифатида назарий асослашга
ҳаракат қилинган.

Ўзбекистонда вақтни тежаш қонунининг самарали хўжалик юритишдаги ролини

Н.Усмонов ўзининг монографик тадқиқоти доирасида ўрганиб, эътиборга лойиқ
фикр

-

мулоҳазаларини билдирган. Фан

-

техника тараққиётининг тежамкорликка

таъсири ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ялпи харажатлари
таркибининг ўзгариши масалалари эса Х.Нурмуратов томонидан тадқиқ этилган [12,

13].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот объекти

сифатида мамлакат, шу жумладан, Фарғона вилояти қишлоқ

хўжалиги

корхоналари

фаолиятидаги тежамкорликнинг намоён бўлиш ва

ривожланиш хусусиятлари танлаб олинган. Тадқиқот предмети

бўлиб иқтисодий

ресурслар тежамкорлиги муаммоларининг юзага келиши, тежамкорликни ошириш ва
самарали хўжалик юритишни таъминлаш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар
тизими ҳисобланади.

Тадқиқотни

амалга

оширишда

асосан

эмпирик

тадқиқот

усулидан

фойдаланилди, яъни тежамкорликнинг илк пайдо бўлишидан то ҳозирги даражасига
эришишининг назарий ва амалий асослари, усуллари ўрганилиб, улар асосида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

3

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

тежамкорлик механизмини мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги

корхоналарида қўллаш

бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилди.

Таҳлил ва натижалар

Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги аҳамиятидаги ерлардан фойдаланиш

самарадорлигининг етарли даражада эмаслиги кўзга ташланмоқда. Ўзбекистон
Республикасининг Ер кодекси, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуни ва бошқа
меъёрий

ҳужжатларда

ердан

фойдаланиш

тартибининг

аниқ

белгилаб

берилганлигига қарамасдан, кўп ҳолларда амалиётда ерларнинг ҳисоби ва уларни
фермерларга бериш тартиби бузилмоқда. Фермерларга дон ва пахта учун
шартномавий режа белгилашда ерларнинг аҳволи, уларнинг бонитет баллари тўлиқ
ҳисобга олинмаяпти. Бундай шароитда хўжалик субъектларининг кўплари ушбу
режани бажара олмасдан, моддий жиҳатдан манфаатдорликка эришмаяптилар.

Ер ресурсидан тежамкорлик билан фойдаланиш унга эгалик қилиш ва

ишлатишда мақсадга мувофиқ ва оқилона тартибнинг жорий этилишини тақозо
этади. Айниқса, узоқ йиллар давомида амал қилиб келган хўжалик юритишнинг
жамоа шакллари ўрнига янги, бозор муносабатларига мос келувчи фермер ва деҳқон
хўжаликларининг ташкил этилиши бу заруратни янада кучайтиради.

Шунга кўра, мазкур хўжаликлар фаолиятини ташкил этишга оид меъёрий

ҳужжатларда ердан тежамли фойдаланишни таъминлашга йўналтирилган чора

-

тадбирларнинг қатъий равишда белгилаб берилиши мақсадга мувофиқдир.
Жумладан, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонуннинг “Фермер хўжалигини ташкил
этиш шартлари” деб номланувчи 5

-

моддасида ер участкалари берилганда фермер

хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалиги

экинларининг ҳосилдорлиги (уч

йил учун

ўртача йиллик ҳосил ҳисобида) ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини
таъминлаш мажбуриятини олиши белгилаб қўйилган

[2]

. Бу эса ердан самарали

фойдаланиш бўйича етарли билим ва тажрибага, ернинг ҳақиқий хўжайини сифатида
лаёқатга эга бўлмаган,

“тасодифий” фермерлар томонидан хўжасизлик ва

исрофгарчиликка йўл қўйилиши ҳолатларига барҳам беради.

Бироқ шу ўринда баъзи бир эътибордан четда қолган жиҳатлар учрайди.

Масалан, қонун бўйича ердан фойдаланишнинг самарадорлигини баҳолаш учун уч
йил кутиш керак бўлади. Бу даврда эса фермер ердан самарасиз фойдаланиб, уни
ёмон ҳолатга солиб қўйиши мумкин. Масалан, “Фарғона вилоятидаги “Истиқлол

-

98”

фермер хўжалиги Ёзёвон ҳокимлиги билан 36,9 гектар ер майдонини узоқ муддатли
ижарага олиш юзасидан шартнома тузади. Аммо ердан оқилона фойдаланмайди,
унинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, минерал

ўғитлар бериш чорасини кўрмайди.

Шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ўзаро ҳисоб

-

китобларни ҳам тўғри

йўлга қўймайди. Оқибатда ҳосилдорлик камайиб кетиб, пахта сотиш шартномавий
режани муттасил равишда уддалай олмайди. 20

13

йили уни 27 фоизга, 20

14

йили

44,7 фоизга, 20

15

йили 35,5 фоизга бажаради. Ниҳоят, туман ҳокимлиги, махсус

комиссия хулосасига таянган ҳолда, “Истиқлол

-

98” фермер хўжалиги билан

имзоланган ер ижараси шартномасини муддатидан олдин бекор қилишни сўраб,
хўжалик судига даъво

-

ариза киритди”

1

.

Бироқ ўтган йиллар давомида ернинг сифати

сезиларли даражада ёмонлашган, катта миқдордаги ҳосил бой берилган.

1

Худойқулов А. Ваъдага вафо –

марднинг иши // Марказий Фарғона

, 201

6 йил 19 январь. –

Б. 3.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

4

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Шунга кўра, фикримизча, фермернинг ердан фойдаланиш даражасига биринчи

йил якуниданоқ баҳо бериш ва хулоса чиқариш мумкин бўлган тартибни ишлаб
чиқиш керак. Қолаверса, бу тартиб фақат ер берилган вақтдагина эмас, балки
хўжалик фаолиятини юритиш жараёнларида ҳам мунтазам равишда қўлланилиши
керак. Бунинг учун эса ердан самарали ва мақсадга мувофиқ фойдаланишни тартибга
солувчи мутасадди идоралар томонидан маълум назорат ўрнатилиши лозим.

Бунда, фикримизча, фермер учун ҳар бир жорий йилда таъминланиши лозим

бўлган энг қуйи ҳосилдорлик даражасини мўлжал тариқасида кўрсатиб бериш
мақсадга мувофиқдир. Бу кўрсаткични аниқлаш учун биз томонимиздан таклиф
этилаётган қуйидаги формуладан фойдаланишни тавсия этамиз:

k

Х

Х

Х

ур

й

о

ур

=

3

)

(

3

.

.

3

min

,

(1)

бунда Х

min

жорий йилда таъминланиши лозим бўлган энг қуйи ҳосилдорлик

даражаси;

Х

3ур

ернинг кадастр баҳосида белгиланган уч йил учун ўртача йиллик ҳосил;

Х

о.й.

олдинги йилда эришилган амалдаги ҳосилдорлик;

n

ҳосилдорлик даражаси ўрганилаётган уч йилнинг жорий йилдан қолган

қисми;

k

амалдаги ҳосилдорликни ернинг кадастр баҳосидан оширилиши мумкин

бўлган даражасини ифодаловчи коэффициент.

Мисол учун, 20

18

йилда ўз фаолиятини бошлаган фермер хўжалигига

ажратилган ердан кадастр баҳоси бўйича гектаридан 30 центнердан ҳосил олиниши
кўзда тутилган бўлса,

амалдаги ҳосилдорликни эса ернинг кадастр баҳосидан 20

%

га

қадар ошириш мумкин, деб ҳисоблайлик (яъни

k

1,2).

Шу маълумотлар асосида жорий йилда таъминланиши лозим бўлган энг қуйи

ҳосилдорлик даражасини аниқлашнинг турли вариантларини

1-

жадвал мисоли

ёрдамида кўриб чиқамиз.

1-

жадвал

Фермер хўжалиги томонидан жорий йилда таъминланиши лозим бўлган энг қуйи

ҳосилдорлик даражаси

Ўрганилаётган йиллар

Меъёр бўйича

ҳосилдорлик, ц/га

1-

вариант

2-

вариант

2018

30

18

32

2019

30

36

22

2020

30

36

36

Уч йил учун ҳосил

90

90

90

Жадвалдан кўринадики, фермер уч йил давомида ҳар йили гектаридан ўртача 30

ц дан ҳосил олинишини таъминлаши лозим. Бироқ ишлаб чиқариш натижаларини
олдиндан қатъий равишда белгилаб бўлмайди. Шунга кўра, амалда эришилган
ҳосилдорлик ўртача ҳосилдорликдан фарқланиши мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

5

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Фермер маҳсулот ҳосилдорлигини уч йил учун ўртача йиллик ҳосил ҳисобида

ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаши учун 2018 йилда камида 18
ц ҳосилга эга бўлиши зарур (1

-

вариант). Яъни:

г а

ц

Х

18

)

2

,

1

60

(

90

2

,

1

3

90

2

)

0

90

(

min

=

=

=

Бироқ бундай ҳолда кейинги 20

19, 202

0 йилларда фермер энг юқори

ҳосилдорликни таъминлаши лозим бўлади.

Агар фермер ҳосилдорликни бу энг қуйи даражадан пасайтириб юборса

(айтайлик, гектаридан 15 ц ҳосил олса), кейинги йилларда энг юқори ҳосилга эришган
тақдирда ҳам, 3 йил давомида белгиланган ҳосилни етиштира олмайди, яъни
15+36+36=87 (ц/га).

Мисолимизнинг 2

-

вариантида фермер 20

18

йили ўртачадан кўпроқ, яъни 32 ц

ҳосилни етиштирган ҳолда, 20

19

йилда унинг энг кам даражасини 22 ц/га дан

пасайтирмаслиги лозим. Яъни:

г а

ц

Х

22

)

2

,

1

30

(

58

2

,

1

3

90

1

)

32

90

(

min

=

=

=

Юқоридаги фикр

-

мулоҳазаларга асосланган ҳолда, қуйидаги тавсияларни

таклиф қиламиз:

-

фермер томонидан муайян ер майдонининг етарли даражадаги ҳосилдорлиги

натижаларини бир неча (қонун бўйича уч) йил давомида кутмасдан, ҳар бир жорий
йил учун таъминланиши лозим бўлган энг қуйи ҳосилдорлик даражаси орқали
аниқлаш;

-

энг қуйи ҳосилдорлик таъминланмаган дастлабки йилдаёқ бунинг сабабларини

аниқлаш ва тегишли чора

-

тадбирлар белгилаш;

-

етарли ҳосилдорликнинг таъминланмаслиги объектив омиллар таъсирида

эмас, балки фермернинг уқувсизлиги ёки тажрибасизлиги билан боғлиқ ҳолларда
ерни бошқа билим ва тажрибали шахсларга танлов орқали бериш ва бошқа шу
кабилар.

Ердан тежамли фойдаланиш даражасини оширишда солиқ механизми ва бошқа

иқтисодий дастакларни қўллаш ҳам мақсадга мувофиқдир. Маълумки, “Фермер
хўжалиги тўғрисида”ги қонунда фермер хўжалигига берилган ер участкасидан
фойдаланилганлик учун ҳақ маҳаллий бюджетга тўланадиган ҳар йилги ижара ҳақи
тариқасида ер участкасининг сифатига, жойлашган ери ва сув билан таъминланганлик
даражасига қараб, ернинг кадастр баҳосини инобатга олган ҳолда белгиланадиган
ягона ер солиғи ставкаси миқдорида ундирилади, деб қайд этилган

[2]

. Бу эса,

фермерни ўзи фойдаланаётган ер участкасининг сифати, жойлашган ери ва сув билан
таъминланганлик даражасини, унинг кадастр баҳосини имкон қадар пасайтириб
кўрсатишдан манфаатдор қилиб қўяди. Ҳозирги кунда фермер ва бошқа қишлоқ
хўжалиги ерларидан фойдаланувчилар ихтиёридаги ер майдонлари кадастр
баҳоларининг йилдан

-

йилга пасайиб кетаётганлиги тўғрисида кўплаб мисолларни

келтириш мумкин. Жумладан, 2015 йил якунларига кўра, Ёзёвон туманидаги 8 та
фермер хўжалигида тупроқнинг бонитет баллари пасайганлиги, бунинг натижасида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

6

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

шартномавий

мажбуриятлар

бажарилмаганлиги

аниқланди

2

.

Шунга

кўра,

фикримизча, фермер томонидан ернинг кадастр баҳосини яхшилаш борасида
аҳамиятли натижалар қўлга киритилган шароитда ягона ер солиғи миқдорининг
пасайиб бориши механизми қўлланилиши керак.

Мамлакатимизда ердан фойдаланганлик учун ягона ер солиғи ставкаларини

белгилашда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси учун тўсқинлик қилмайдиган
даражани топишга ҳаракат қилинган

[2]

. Бу тушунарли ҳол, чунки ер солиғига

фақатгина фискал сиёсат

нуқтаи назаридангина ёндашмаслик керак.

Ер солиғи, юқорида таъкидланганидек, хўжалик юритувчини ундан самарали ва

тежамли фойдаланишга ундаши, бунинг учун шарт

-

шароит яратиб бериши лозим.

Масалан, “ривожланган мамлакатларда ерларга паст солиқ ставкалари белгилаш
тизими қўлланилади (ер қийматининг 1% идан ошмайди), чунки юқори ставкалар
ердан ва ер фондига ажратиладиган капитал қўйилмалардан самарали
фойдаланишга салбий таъсир кўрсатади. Англия, Нидерландия ва Швеция каби
мамлакатлар қишлоқ хўжалигида эса ер умуман солиққа тортилмайди”

[5].

Мамлакатимиздаги ягона ер солиғининг база бўйича ставкасига белгиланган

коэффициентлар ва ер бонитет баллари даражасининг ўртасидаги боғлиқликни

1-

расм кўрсатади

.

1

1,5

2,25

3,29

4,67

6,54

9

11,68

14,56

17,5

1,50

1,50

1,46

1,42

1,40

1,38

1,30

1,25

1,20

0

2

4

6

8

10

12

14

16

18

20

0-10

11-20

21-30

31-40

41-50

51-60

61-70

71-80

81-90 91-100

Ернинг бонитет бўйича бали

База бўйича ставкага коэффициентлар,

Коэффициентнинг ўсиши, марта

1-

расм. Ягона ер солиғи база бўйича ставкага коэффициентлар ва уларнинг ер

бонитет баллари даражаси билан боғлиқлиги

[3]

Кўриниб турибдики, ер солиғининг база бўйича ставкага нисбатан

коэффициентлари ернинг бонитет бали ошиб бориши билан аҳамиятли даражада
ўсиб борса

-

да, коэффициентнинг ўсиш суръатлари пасайиб бормоқда. Масалан, ер

бонитет баҳоси 31

-

40 баллдан 41

-

50 баллга ортганда, база бўйича ставка

коэффициенти 3,29 дан 4,67 га ошади, бунда коэффициент олдинги даражасига
нисбатан 1,42 марта камаймоқда. Бу ҳам ишлаб чиқарувчиларни ер бонитет балининг

2

Худойқулов А. Ваъдага вафо –

марднинг иши // Марказий Фарғона

, 201

6 йил 19 январь. –

Б. 3.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

7

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

ошиб бориши билан ставка бўйича коэффициентни нисбатан пасайтириб бориш
орқали ернинг умумий ҳолатини яхшилашни рағбатлантиради.

Бироқ, мавжуд ягона ер солиғи ставкалари тизими ернинг аҳволини яхшилаш

орқали ундан тежамли фойдаланишни таъминлашда етарли рағбат ролини бажара
олмайди.

Шунинг учун, фикримизча, мавжуд ягона ер солиғи тизими ишлаб

чиқарувчиларни ўз ерлари ҳолатини яхшилаш, уларнинг ҳосилдорлигини ошириш
орқали амалдаги бонитет балларини кўтаришга ҳаракат қилишлари нуқтаи назаридан
янада такомиллаштирилиши лозим. Бунда, энг аввало, ягона ер солиғи тизимининг
ҳар бир ердан фойдаланувчи учун содда, тушунарли бўлишини, айниқса, ернинг
ҳолати яхшиланганда тўланадиган солиқ миқдори аҳамиятли даражада қисқаришини
яққол кўрсатиб туришини таъминлаш керак. Бунинг учун эса солиқ ставкаларининг
рағбатлантирувчи функциясининг аҳамиятли даражасини кучайтириш лозим. Шу
билан бирга, имкон қадар ернинг ҳар бир бонитет бали бўйича солиқ ставкаларини
алоҳида кўрсатиш, бунинг имкони бўлмаган чоғда

эса, ҳеч бўлмаса, бонитет баллари

гуруҳлари диапазонини қисқартириш (масалан, 0

-5, 6-

10 балл ва ҳ.к.) мақсадга

мувофиқдир.

Шунингдек, ишлаб чиқаришдаги яроқсиз, ҳолати ёмон ерларни ўзлаштириш,

уларни хўжалик оборотига киритиб бориш орқали ердан тежамли фойдаланишни
таъминлаш муҳим йўналиш ҳисобланади. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
бундай

саъй

-

ҳаракатларни

рағбатлантириш

мақсадида

“Фермер

хўжалиги

тўғрисида”ги қонунда “Фермер хўжалиги тегишли лойиҳада назарда тутилган ерни ўз
ҳисобидан ўзлаштираётган даврда ва ер ўзлаштириб бўлинганидан кейин беш йил
давомида ернинг мазкур ўзлаштирилган қисми учун ягона ер солиғи тўлашдан озод
қилинади”, деб белгилаб қўйилган

[2].

Бироқ, шуни ҳам ҳисобга олиш лозимки, ерларни ўзлаштириш харажатларининг

тобора ошиб бориши шароитида мазкур имтиёзлар ҳам фермерларнинг бундай ишга
қўл

уришини

рағбатлантирувчи

воситага

айланмаслиги

мумкин.

Чунки

мамлакатимизнинг баъзи бир минтақаларидаги ўта шўрланган, тошлоқ ёки сув
етарли бўлмаган ерларни ўзлаштиришга сарф

-

харажатларни фақат шу ерга

белгиланган ягона ер солиғидан озод қилиш орқали қоплаб бўлмайди. Шунга кўра,
фикримизча, мазкур тадбирни рағбатлантирувчи қўшимча чораларни ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқдир.

Агар қонунда белгиланган имтиёз шартларидан келиб чиқилса, фермер

томонидан ерни ўзлаштиришга киришиш учун таъминланиши лозим

бўлган

қуйидаги

математик ифодани тавсия этамиз

:

S

n

X

a

+

)

5

(

,

(2)

бунда

Х

а

муайян ер майдонини ўзлаштириш учун тақозо этиладиган амалдаги

харажатлар;

5+n

қонунда солиқ имтиёзи белгиланган беш йил ва ерни ўзлаштириш даври;

S

муайян ер майдонидан фойдаланганлик учун ягона ер солиғи ставкаси.

Шу ўринда ерни ўзлаштириш учун сарфланган харажатларнинг қопланмаган

қисми (

Х

к

) ни ҳам аниқлаш муҳим

бўлиб, уни ҳисоблаш учун ушбу формулани тавсия

этамиз

:

S

n

X

X

a

к

+

=

)

5

(

,

(3)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

8

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

Чунки бу харажатлар қанчалик

катта бўлса, ерни ўзлаштиришдан

манфаатдорлик шунчалик паст бўлади. Шунга кўра, фермерларда қаровсиз ерларни
ўзлаштиришга рағбат ҳосил қилиш учун амалга оширилган барча харажатларнинг
қопланиши кафолатини яратиш лозим.

Буни қуйидаги бир неча йўналишларда амалга ошириш мумкин:

1) имтиёзли даврда қопланмаган харажатлар мавжуд бўлган тақдирда, уларни

муайян ердан кейинги йилларда олинадиган ягона ер солиғи ҳисобидан чегириб
ташлаш;

2) имтиёз даврини ҳар бир хусусий ҳолатдаги ерни ўзлаштириш харажатларини

қоплаш нуқтаи назаридан белгилаш. Бунда 3

-

формула қуйидаги кўринишга эга

бўлади:

S

n

n

X

к

a

+

+

=

)

5

(

,

(4)


ёки


S

S

Хк

n

X

a

+

+

=

)

)

(

5

(

, (5)

бунда

n

к

ёки

Х

к

/S

қўшимча харажатларни қоплаш учун талаб қилинадиган

қўшимча имтиёз даври;

3) фермер томонидан сарфланаётган яроқсиз ерларни ўзлаштиришнинг ҳақиқий

харажатларини жорий йилдаги умумий ерлардан олинаётган ягона ер солиғи
ҳисобига қоплаб бориш.

Хулоса ва таклифлар

Фикримизча, юқорида санаб ўтилган йўналишларнинг амалга оширилиши

фермерда қўшимча яроқсиз, ташландиқ ёки паст ҳосилдорли ерларни ўзлаштириш
учун рағбат ҳосил қилади ва бу билан мамлакатимиздаги ерларнинг умумий
ҳолатини яхшилаш имкони пайдо бўлади.

Шу билан бирга, ердан тежамли фойдаланишни таъминлашда давлат

томонидан берилаётган баъзи имтиёзларнинг самарадорлигини таъминлаш,
уларнинг алоҳида субъектлар томонидан суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик,
боқимандалик, хўжасизлик кайфияти пайдо қилинишининг олдини олиш муҳимдир.
Жумладан, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат рўйхатига олинган
пайтдан эътиборан икки йил мобайнида ер участкасидан фойдаланилганлик учун ҳақ
тўлашдан озод этилиши фермер хўжалиги учун дастлабки қулай иқтисодий шарт

-

шароитларни таъминлайди

[2]

. Бироқ бу имтиёз айни пайтда етарли даражада

фаолият кўрсатмаётган хўжаликлар учун ҳам бир хилда амал қилади.

Шунга кўра, фикримизча, солиқ имтиёзларини қўллашда барча хўжалик

юритувчи субъектларни ер участкасидан фойдаланилганлик учун ҳақ тўлашдан
бирдек озод қилиш амалиётидан воз кечиб, табақалаштирилган тизим қўллаш лозим

[7]

. Бунда имтиёзни қўллаш шартларини ва давр муддатини узайтириш ва, айни

пайтда, имтиёзни қўллаш тўғрисидаги хулоса чиқариш даврини қисқартириш лозим.
Масалан, фермер хўжалигини ер участкасидан фойдаланилганлик учун ҳақ тўлашдан
озод этишда маълум даражадаги ҳосилдорликни таъминлаш шартини қўллаш
муҳимдир. Шунда агар ҳар йил якунида тегишли ҳосилдорликка эришилган тақдирда


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2018 йил

9

3/2018

(

00035)

www.iqtisodiyot.uz

солиқ имтиёзларини қўллаш керак. Акс ҳолда, илгари қўлланилган имтиёзлар ҳам
бекор қилиниши ва ер участкасидан фойдаланилганлик учун ҳақ тўлиқ тўланиши
лозим.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси (янги таҳрир). 25.12.2007 й да

қабул қилинган.

2.

Ўзбекистон Республикасининг қонуни. Фермер хўжалиги тўғрисида (янги

таҳрири) // Солиқ тўловчининг журнали

.

Тошкент, 2004.

-

№10. –

Б. 7.

3.

Ўзбекистон Республикасининг 2003 йилги асосий макроиқтисодий

кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги Вазирлар
Маҳкамасининг 30.12.2002 й даги 455

-

сонли қарори

.

4. Каримов И.А. Иқтисодиётни эркинлаштириш, ресурслардан тежамкорлик

билан фойдаланиш –

бош йўлимиз // Халқ сўзи. 2002 йил 15 февраль.

5. Назарова Ф., Мўминов У. Ер солиғи // Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. –

Тошкент, 2006.

-

№1.

6.

Семёнов В.А. Экономия материальных ресурсов. –

М.: Профиздат, 1984.

7.

Экономика ресурсосбережения / А.М.Невелев, В.А.Сиренко и др.; под ред.

А.М.Невелева. –

Киев: Наукова думка, 1989.

8.

Экономия и бережливость –

дело общенародное / А.П.Архангельский,

Н.И.Долгушкин и др.; под ред. В.П.Ефимова. –

М.: Профиздат, 1987.

9.

Андриенко В.Ф., Врублевский В.К., Долишний М.И. Экономия труда. –

Киев:

Наукова думка, 1984.

10.

Горюнов А.П. Экономия времени и развитие личности. –

Томск: ТГУ, 1984.

11.

Степанов В.И., Мешков А.А. Экономия и нормирование материальных

ресурсов. –

М.: Высшая школа, 1991.

12.

Усмонов Н. Вақтни тежаш қонуни ва тежамли хўжалик юритиш. –

Т

.:

Ўзбекистон, 1989.

13.

Нурмуратов Х. Действие закона экономии времени в сельском хозяйстве

современного научно

-

технического прогресса: Дис.... канд. экон. наук. –

Т

.

: ТашГУ,

1982.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикасининг Солик, кодекси (янги та^рир). 25.12.2007 й да к,абул цилинган.

'Узбекистан Республикасининг цонуни. Фермер хужалиги тугрисида (янги та^рири) // Солик, туловчининг журнали. - Тошкент, 2004. - №10. - Б. 7.

'Узбекистан Республикасининг 2003 йилги асосий макроицтисодий курсаткичлари прогнози ва Давлат бюджета параметрлари тутрисидаги Вазирлар Ма^камасининг 30.12.2002 й даги 455-сонли царори.

Каримов И.А. Ик,тисодиётни эркинлаштириш, ресурслардан тежамкорлик билан фойдаланиш - бош йулимиз // Халк, сузи. 2002 йил 15 февраль.

Назарова Ф., Муминов У. Ер солита // Узбекистан цишлок, хужалиги. -Тошкент, 2006. - №1.

Семёнов В.А. Экономия материальных ресурсов. - М.: Профиздат, 1984.

Экономика ресурсосбережения / А.М.Невелев, В.А.Сиренко и др.; под ред. А.М.Невелева. - Киев: Наукова думка, 1989.

Экономия и бережливость - дело общенародное / А.П.Архангельский, Н.И.Долгушкин и др.; под ред. В.П.Ефимова. - М.: Профиздат, 1987.

Андриенко В.Ф., Врублевский В.К., Долишний М.И. Экономия труда. - Киев: Наукова думка, 1984.

Горюнов А.П. Экономия времени и развитие личности. - Томск: ТГУ, 1984.

Степанов В.И., Мешков А.А. Экономия и нормирование материальных ресурсов. - М.: Высшая школа, 1991.

Усмонов Н. Вацтни тежаш конуни ва тежамли хужалик юритиш. - Т.: Узбекистан, 1989.

Нурмуратов X. Действие закона экономии времени в сельском хозяйстве современного научно-технического прогресса: Дис.... канд. экон. наук. - Т.: ТашГУ, 1982.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов