Система государственного регулирования и налогообложения цен на сельскохозяйственную продукцию в передовых зарубежных странах

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
69-74
16
3
Поделиться
Мусалимов, Ш. (2016). Система государственного регулирования и налогообложения цен на сельскохозяйственную продукцию в передовых зарубежных странах. Экономика и инновационные технологии, (6), 69–74. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9005
Ш Мусалимов, Ташкентский Финансовый Институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрыт передовой опыт зарубежных стран в регулировании цен товаров сельского хозяйства и их система налогообложение государством.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.И. Мусалимов,

мустақил тадқиқотчи, ТМИ

ИЛҒОР ХОРИЖ МАМЛАКАТЛАРИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

МАҲСУЛОТЛАРИ НАРХЛАРИНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ ВА СОЛИҚҚА ТОРТИШ ТИЗИМИ

В данной статье раскрыт передовой опыт зарубежных стран в

регулировании цен товаров сельского хозяйства и их система налогообложение
государством.

This article discloses the advanced experience of foreign countries in the

regulation of prices of agricultural products and their system of state taxation.

Калитли сўзлар:

нарх, молиққа тортиш, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги,

озиқ-овқат, ишлаб чиқариш.

Жаҳон ва ҳар бир мамлакатнинг иқтисодиётини шаклланишида қишлоқ

хўжалиги соҳаси ўзига хос хусусиятга эга. Бу ўзига хослик энг аввало қишлоқ
хўжалигида етиштириладиган маҳсулотларнинг кўп жиҳатдан табиий иқлим
шароитига боғлиқлигидадир. Шу сабабли ҳар бир мамлакат иқтисодиётида
қишлоқ хўжалигига ўзига хос ёндашув мавжуд, аксарият ҳолларда бу
ёндашувлар давлат томонидан нарх ва солиқ сиёсати орқали мазкур соҳани
рағбатлантиришни кўзда тутади. Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан
молиявий рағбатлантиришнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири нарх
сиёсати бўлса, иккинчиси солиқ сиёсатидир.

Дунё тажрибасида давлат томонидан қишлоқ хўжалигини қўллаб-

қувватлаш бевосита ёки билвосита усулда амалга оширилиши мумкин.
Тўғридан-тўғри қўллаб қувватлашда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари
етиштирувчиларнинг

юқори

даромад

олиши

давлат

томонидан

рағбатлантирилади [1]:

- тўғридан-тўғри компенсацион тўловлар бериш;
- табиий офат ёки табиатнинг инжиқлиги натижасида кўриладиган

зарарларни қоплаш;

- қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштиришни қайта ташкил этиш ва

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларда юзага келадиган
фавқулодда ҳолатлар бўйича тўловлар (экин майдонларини қисқартирилганда,
молларнинг мажбурий сўйдирилганда тўловлар ажратиш ва б.).

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни билвосита

қўллаб-қувватлашга қуйидагиларни киритиш мумкин:

- озиқ-овқат маҳсулотлари бозорига давлатнинг нарх сиёсати орқали

аралашиши (квоталарни ўрнатиш, озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт-импортига
тариф ва солиқларни ёки имтиёзларни қўллаш);

- қишлоқ хўжалигида техникалар, минерал ўғитлар сотиб олишда ва ем-

хашак сотиб олишда субсидиялар бериш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

- бозорни

ривожланишига

кўмакалашиш

(қишлоқ

хўжалигини

ривожлантириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш, маҳсулотларни
сақлаш ва етказиб бериш харажатлари бўйича субсидиялар ажратиш);

- қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожланишига

кўмаклашиш (экинларнинг ҳосилдорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни
қўллаб-қувватлаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича узоқ
муддатли дастурлар қабул қилиш ва молиялаштириш).

Тараққий этган давлатлардаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нархни

шакллантиришнинг замонавий концепцияси ушбу жараёнларга давлатнинг
фаол аралашувини назарда тутади: Бу қуйидагилар орқали амалга оширилади:

- нархларнинг кескин ўзгаришини давлат томонидан тартибга солиш

мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари баҳосининг юқори ва қуйи
чегарасини ўрнатиш;

- маҳсулот интервенцияси ва нархнинг мақбул даражасини сақлаб туриш

мақсадида тезда эскирмайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш
ёки сотиш.

Ривожланган давлатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан нарх

сиёсатини юритишнинг

Америка қўшма штатларида

ўзига хос ёндашуви

ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар тури бўйича харажатларни таҳлил этиш
асосида амалга оширилади. Умуман олганда АҚШда аграр соҳада эркин
нархлардан тартибга солинадиган нархларга ўтиш сиёсати буюк депрессия
даврида ишлаб чиқариш устидан мажбурий назорат ўрнатиш тизимини жорий
этиш 1933 йилдан бошланган.

АҚШда қишлоқ хўжалигининг давлат томонидан қўллаб-қувватлашида

икки хилдаги нархлар мавжуд:

Мақсадли (кафолатланган) нархлар.

Ушбу нархлар муҳим қишлоқ

хўжалиги маҳсулотларига нисбатан қўлланилади. Мазкур ҳолатда харажатлари
ўрта ва кам даражада бўлган фермерлар учун кенгайтирилган такрор ишлаб
чиқаришни молиялаштириш учун зарур даромадларни кафолатлайдиган
миқдордаги нархлар шакллантирилади. Бунда йил натижаси бўйича мақсадли
нархларга нисбатан фермерлар маҳсулотларини сотиш нархлари паст бўлса,
нархлардаги тафовут миқдори давлат томонидан қоплаб берилади. Демак
фермерлар учун сотиш нархи эмас, балки мақсадли кафолатланган нархлар
иқтисодий реал нархлар ҳисобланади.

Гаров нархлари.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича гаров нархлари

эълон қилинади, агар бозор нархлари гаров нархларидан паст бўлса фермерлар
ўз маҳсулотларини маҳсулот-кредит корпорациясида (ТКК) сақлаш учун
топширишга ҳақли. Ушбу ҳолатда фермер топширган маҳсулотларини 9 ой
мобайнида қайтариб сотиб олиши мумкин. Маҳсулот-кредит корпорациясида
сақланиш муддати давомида фермерлар нархни ошишини кутадилар, агар бозор
нархлари гаров нархларига нисбатан ошиб кетса, у ҳолда фермер сақлаш
харажатларини чегирган ҳолда ТККдан маҳсулотларни қайтариб сотиб олиб
бозорда сотиши ва қўшимча фойда олиши мумкин. Акс ҳолда, гаров нархлари
бўйича давлат ТККлар орқали маҳсулотларни сотиб олишни кафолатлайди [2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб мамлакатимизда қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари, айниқса пахта хомашёси бўйича нархларни
шакллантиришда бозор принципларига амал қилиш бўйича бир қанча
ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, 2003 йилдан бошлаб етиштирилган
пахта хомашёсининг бутун ҳажмига бўлган харид нархлари Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги томонидан йиғим-терим бошланишидан
15 кундан кечикмасдан, Франко-ташувчи жўнатиш станцияси (FCA) шартлари
ва Марказий банкнинг прогноз қилинаётган валюта курси қийматида пахта
хомашёси йиғим-терими мавсумида жаҳон бозорида кутилаётган пахта
толасига бўлган ўртача даражадаги нархлардан келиб чиқиб ўрнатилиши,
Ливерпул пахта уюшмасида кутилаётган котировка бўйича бир инглиз фунти
оғирлигидаги америка центларида ифодаланган CIF шартларида ўртача жаҳон
бозоридаги нархи пахта толасининг бешинчи тип, биринчи нав, ўрта класс
нархи сифатида қабул қилиниши ҳамда бир инглиз фунти оғирлигининг центи
бир тоннанинг АҚШ долларидаги нархига айлантириш учун 22.046 ҳисоб-
китоб коэффициенти қўлланилиши белгилаб қўйилди [3].

2007 йилдан бошлаб пахта хом ашёсининг базис харид нархини аниқлашда

иккита кўрсаткич асос қилиб олинди:

1) тола чиқиши ўртача кўрсаткичи сифатида бешинчи тип, иккинчи нав,

биринчи класс пахта ҳисобга олинади;

2) пахта толасининг жаҳон бозорида шаклланган ўртача нархининг миллий

валюта (сўм) курси бўйича ҳисобланган миқдори аниқланади.

Мазкур кўрсаткичлар асосида бир тонна пахта хомашёсининг сўмдаги

базис нархи қуйидагича ҳисоблаб топилади:

Бх = (Жн - Тсх) х Вк + Имқ - Кх) х Тч

Бх

- бир тонна пахта хомашёнинг сўмдаги базис харид нархи;

Жн

- бир тонна пахта толасининг йиғим-терим мавсумида жаҳон бозорида

кутилаётган АҚШ долларидаги ўртача нархи;

Тсх

- бир тонна пахта толасини сотиш харажатлари АҚШ долларида;

Вк

- Марказий банкнинг пахта йиғим-терими мавсумида кутилаётган

ўртача валюта курси, сўм/доллар;

Имқ

- бир тонна пахта толасига тўғри келадиган иккиламчи маҳсулотнинг

қиймати, сўмда;

Кх

- пахта тозалаш корхоналарининг бир тонна пахта толасига тўғри

келадиган пахта хомашёсини тайёрлаш, ташиш, сақлаш ва қайта ишлаш бўйича
сўмдаги харажатлари;

Тч

- охирги уч йилда ўртача тола чиқиш коэффициенти.

Шунингдек пахта хомашёсининг харид нархини аниқлашда хўжаликлар

томонидан технологик карта нормалари бўйича қилинаётган харажатлари ҳам
ҳисобга олинади.

Аниқланган базис нархидан келиб чиқиб пахта хомашёсининг навлари ва

класслари бўйича нархини ҳисоблаб чиқишда пахта хомашёсининг ҳар бир
саноат нави, класси ва типи бўйича ишлаб чиқилган коэффициентлардан
фойдаланилади. Ҳозирда ушбу коэффициентлар қуйидагича тасдиқланган:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Пахта хом ашёсининг навлари ва класслари бўйича нархларини аниқлаш

КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ

1 - нав

1 класс

2 класс

3 класс

1.094
1.066
0.853

2 - нав

1 класс

2 класс

3 класс

1.000
0.917
0.843

3 - нав

1 класс

2 класс

3 класс

0.876
0.779
0.551

4 - нав

1 класс

2 класс

3 класс

0.652
0.506
0.387

5 - нав

3 класс

0.271

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, республикамизда пахта етиштириш учун

ажратиладиган ерларга энг меъёрий ҳосилдорлик миқдорини жорий этиш
зарур, чунки сўнгги йилларда дунё бозори коньюнктурасида пахта хомашёси
нархларининг кескин пасайиш тенденцияси энг кам меъёрий ҳосилдорликдан
пастроқ ҳосилдорликка эга ерларда етиштирилган пахта хомашёсини фермер
хўжаликлари томонидан сотилганда зарар кўришга олиб келмоқда. Шу билан
бирга, ҳосилдорлиги ўрта даражада бўлган фермерлар учун ишлаб чиқариш
жараёнини модернизациялашга зарур бўлган даромадларни кафолатлайдиган
нархлардан келиб чиқиб пахта хомашёси нархларининг шакллантирилиши
мақсадга мувофиқдир.

Давлат

томонидан

қишлоқ

хўжалигини

тартибга

солиш

ва

рағбатлантиришнинг яна бир муҳим молиявий дастаклари сифатида солиққа
тортиш тизимидан кенг фойдаланилади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулот ишлаб
чиқарувчиларни солиққа тортишнинг хориж тажрибасини таҳлил этилганда
солиқ солишнинг турли хиллига ва имтиёзларнинг ранг-баранглилиги яққол
сезилади.

2-жадвал

Хориж мамлакатларида қишлоқ хўжалигидан ундириладиган асосий

солиқ турлари [4]

Солиқ турлари

АҚШ Франция Италия Буюк Британия Германия Россия

1

2

3

4

5

6

7

Маҳаллий солиқлар

+

+

+

+

-

+

Ижтимоий тўловлар

+

+

+

+

+

+

Бевосита солиқлар

Даромад солиғи

+

+

+

+

+

+

Фойда солиғи

+

+

+

+

+

+

Ер солиғи

+

+

+

+

+

+

Мол-мулк солиғи

+

+

+

-

+

+

Билвосита солиқлар

ҚҚС

-

+

+

+

+

+

Сотишдан солиқ

+

-

-

-

-

+


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

2-жадвал маълумотлари ривожланган давлатлар ва Россияда қишлоқ

хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар асосий солиқ турларининг
аксариятини тўлашларини тасдиқлайди. Лекин ушбу солиқларда энг кўп имтиёз
қўлланиладиган солиқ тури бу ер солиғи ҳисобланади. Мазкур солиқ юқорида
келтирилган давлатларнинг барчасида маҳаллий солиқлар таркибига киради.

Ер солиғини ҳисоблашда кўпчилик мамлакатларда ернинг кадастр қиймати

асос қилиб олинади, маълумки кадастр қиймати ернинг бозор қийматига
нисбатан пастлиги ушбу корхоналарга нисбатан ер солиғини бўйича имтиёзни
англатади. Ҳар бир давлатнинг ер солиғини ҳисоблашда ўзига хос хусусияти
мавжуд. Масалан, Германия ва Францияда ер солиғи ҳисоблашда қишлоқ ва
ўрмон хўжалигида фойдаланиладиган ерлар алоҳида, бошқа ерлар алоҳида
солиққа тортилади ҳамда турли хилдаги ставкалар қўлланилади. Германияда ер
солиғи ставкаси марказлашган ставка ва маҳаллий бюджетнинг ҳолатига қараб
қўшимча ставкалардан иборат бўлади. Канадада ҳам ставкалар провинциялар
бўйича турли хил, Альберт провинциясида ернинг бозор қийматининг
65 фоизидан келиб чиқиб, солиқ солинадиган база аниқланса, Саскачеван
провинциясида ернинг бозор қийматининг 60 фоизидан келиб чиқиб
ҳисобланади. Италияда тоғли ҳамда кам фойдаланиладиган ерларда солиқ
ставкаси 50 фоизгача пасайтирилади, мелиорация бўйича кооперативлар ер
солиғидан тўлиқ озод қилинган [5].

Турли мамлакатларнинг қонунчиликлари ер солиғи бўйича имтиёзларнинг

бошқа усулларидан фойдаланиш белгиланган:

Буюк Британия қишлоқ хўжалигида банд бўлган ерларни солиқ солишдан

бутунлай чегириб ташлаш амалиёти мавжуд;

Ер солиғини тўлашнинг муқобил турларини танлаш имконияти

берилганлиги, масалан солиқ кредити шаклида (АҚШда);

Франция қишлоқ хўжалигида банд бўлган ерларнинг қиймати солиқ солиш

мақсадида қайта баҳоланмаслиги белгилаб қўйилган [6].

.

Хулоса сифатида таъкидлаш мумкинки, илғор хориж мамлакатларида

қишлоқ хўжалигини солиқлар воситасида рағбатлантиришда алоҳида солиқ
режими жорий қилинмасдан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга
мўлжалланган ерларнинг ҳосилдорлиги, жойлашган жойи ва олинадиган
даромад миқдоридан келиб чиқиб, мақсадли равишда табақалаштирилган
ставка ва солиққа тортишнинг қайишқоқ тизими жорий этилган,
республикамизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари
молиявий фаолият натижаларидан қатъи назар ягона ер солиғи тўлашлари
шарт. Фикримизча, келгусида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб
чиқарувчиларини фаолият натижаларидан боғлиқ равишда солиққа тортиш
тартибини такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқилиши мақсадга
мувофиқ.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

http://agroobzor.ru/econ/a-125.html

2.

http://ej.kubargo.ru/2012/01/pdf/07.pdf


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

3. Ўзбекистон

Республикаси Адлия вазирлигидан 22.01.2003 йилда

1208-рақам билан рўйхатдан ўтган “Пахта хомашёсининг харид нархини ва
пахта толасининг улгуржи нархини шакллантириш тартиби тўғрисида”ги
низом.

4. Ефимова Е.А. Мировой опыт социального регулирования в системе

налогообложение аграрного сектора экономики / научный журнал КубГАУ,
№ 74

5. Самылина Ю.Н.. Налогообложение аграрного сектора: зарубежный опыт

и отечественная практика. Журнал “Экономика и управление”. г. Тверь. 2014 г.

6. Пьянова М.В. Зарубежный опыт налогового стимулирования аграрного

сектора экономики. Налоги и налогообложение. 2009 й.

Библиографические ссылки

http://agroobzor.ru/econ/a-125.html

http://ej.kubargo.ru/2012/01 /pdf7O7.pdf

Узбекистан Республикаси Адлия вазирлигидан 22.01.2003 йилда 1208-ракам билан руйхатдан утган “Пахта хомашёсининг харид нархини ва пахта толасининг улгуржи нархини шакллантириш тартиби тугрисида’Ти низом.

Ефимова Е.А. Мировой опыт социального регулирования в системе налогообложение аграрного сектора экономики / научный журнал КубГАУ, № 74

Самылина Ю.Н.. Налогообложение аграрного сектора: зарубежный опыт и отечественная практика. Журнал “Экономика и управление”, г. Тверь. 2014 г.

Пьянова М.В. Зарубежный опыт налогового стимулирования аграрного сектора экономики. Налоги и налогообложение. 2009 й.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов