Совершенствование методологии управления банковскими рисками

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
67-75
51
3
Поделиться
Нафасов, Д. (2017). Совершенствование методологии управления банковскими рисками. Экономика и инновационные технологии, (1), 67–75. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9162
Дониёр Нафасов, Ташкентский Финансовый Институт

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье изучены система управления риски коммерческих банков, специфические особенности методы применяемых в управление банковскими рисками, практика внедрение международных стандартов по управление рисками и формировано соответствующие заключение.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

БАНК РИСКЛАРИНИ БОШҚАРИШ МЕТОДОЛОГИЯСИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Нафасов Дониёр Бахтиёрович,

ТМИ мустақил изланувчиси

E-mail:

ndoniyorb@mail.ru

Аннотация:

Мақолада тижорат банкларида рискларни бошқариш

тизими, банк рискларини бошқаришда қўлланиладиган усулларнинг ўзига хос
жиҳатлари, рискларни бошқариш бўйича халқаро андозаларни жорий қилиш
амалиёти ўрганилган ва тегишли хулосалар шакллантирилган.

Аннотация:

В статье изучены система управления риски коммерческих

банков, специфические особенности методы применяемых в управление
банковскими рисками, практика внедрение международных стандартов по
управление рисками и формировано соответствующие заключение.

Annotation:

In the article studied the system of risk management of commercial

banks, the specific features of the methods used in banking risk management, the
practice of implementation of international standards on risk management and
formed necessary conclusions.

Калит сўзлар:

Банк рисклари, рискларни бошқариш, капитал, ликвидлик,

зарар.

Кириш

Ҳозирги даврда дунёда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий жараёнлар,

жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, шунингдек халқаро ва маҳаллий
бозорларда рақобатнинг кескинлашуви шароитида банк тизимида қатор
муаммолар мавжудлиги, банклардаги мавжуд муаммолар эса уларда рискларни
бошқаришда қўлланиладиган усулларни такомиллаштириш долзарблигини
оширмоқда ва рискларни бошқаришнинг ўзига хос жиҳатларини келтириб
чиқармоқда. Хусусан, банкларнинг тизимсиз рискларини бошқаришда
қўлланиладиган усулларни тизимли рискларни бошқаришда қўллаганда тегишли
самара бермаслиги, шунингдек банк рискларини бошқаришда куни кеча
самарали ҳисобланган усул бугунга келиб ўзининг аҳамиятини йўқотиб
қўяётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим.

Бу борада Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев

томонидан

мамлакатимизни

2016

йилда

ижтимоий-иқтисодий

ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида ҳам шу каби
муаммоларга тўхталиб ўтилди. Хусусан: “...Иккинчи – нақд ва нақдсиз шаклдаги
ҳисоб-китобларда фарқ мавжудлиги. ...” ва “Нима сабабдан пластик
карточкаларни муомалага киритишдан илгари барча механизмлар пухта ишлаб
чиқилмаган?”[1] каби таъкидлаб ўтилган ҳолатлар шулар жумласидандир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, халқаро молия ва

фонд бозорларида баҳоларнинг кескин тебраниши шароитида риск даражасини
пасайтириш, рискларни самарали бошқариш ва уни такомиллаштириш ўта
долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Банк тизимидаги бир қанча муаммолар давлатимиз раҳбари

Ш.М.Мирзиёев томонидан “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва
шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши
керак” мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг
асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузасида батафсил тўхталиб ўтилди[1].

Бу муаммоли масалаларни ҳал қилишда Ўзбекистон Республикаси

Марказий банкининг[2] роли жуда муҳимлиги эътироф этилди.

Аниқ ва сифатли маълумотларга асосланган ҳолда [3] муаммо ва

камчиликларни тадқиқ ва таҳлил қилиш, улар асосида тегишли хулоса ва
таклифларни бериш орқали муаммоларни ечимини топиш ёки бартараф этиш
йўлларини аниқлаш муҳим ҳисобланади.

Республикамиз банк тизимида ҳам мустақиллик даврида эришилган

ютуқлар билан бирга баъзи муаммолар ҳам сақланиб қолмоқдаки, булар асосан
банкнинг рискли фаолияти, хусусан, юқори даромад келтирувчи ва юқори
даражада рискка берилувчан активларининг сифати [3] ни доимий таҳлил
қилиб бориш, ушбу активлар бўйича йўқотилишлар олдини олиш орқали
акциядорлар ва мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш тижорат банклари учун
долзарб масалалардан ҳисобланади.

Бунинг учун халқаро амалиётда ишлаб чиқилган дастлабки халқаро

андозалар[4]ни амалиётда қўлланилсада иқтисодиётнинг глобаллашуви
натижасида муаммоларнинг бошқа жиҳатлари юзага келиши улар бўйича
халқаро андозаларни янада такомиллаштириш ва дастлабки андозаларга
қўшимча равишда янги андозалар ишлаб чиқиш [10]ни даврнинг ўзи талаб
қилмоқда.

Бу каби глобаллашув натижасида инқирозга юз тутган компаниялардан

бири сифатида LehmanBrothers (АҚШ)ни [5] келтириш мумкин. Ушбу
компанияда молиявий муносабатларнинг ноанъанавий рискли усулларидан
фойдаланилиши орқали банкротликка учраган йирик молия институтларидан
бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бу каби салбий молиявий

натижаларга олиб келувчи ҳолатлар олдини олиш ва банк тизимида мижозлар
манфаатлари ҳимоя қилинишини самарали бошқариш воситаларидан
асосийлари сифатида асосан банк капиталини [6], бир қарз олувчи ёки бир-
бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига таваккалчиликнинг энг кўп миқдорини
[7], йирик кредит таваккалчилик ва инвестицияларнинг энг кўп миқдорини [8],
ликвидлилик коэффициенти[9] белгилаш бўйича методологик асосларини
такомиллаштириш ва улар бўйича талабларни босқичма-босқич ошириб бориш
йўлини танлади десак хато бўлмайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Тижорат банклари рискларини бошқариш усулларининг иқтисодий

моҳияти ва турлари хусусида иқтисодий адабиётларда жуда кенг ҳамда турли-
туман фикр ва мулоҳазалар мавжуд. Бироқ, уларнинг шакли ва шамойили
турли-туман бўлгани билан мазмуни битта мақсадга қаратилган. Шу жиҳатдан
ушбу масалага яна бир бор ойдинлик киритиш мақсадида: “Тижорат банклари
рискларини бошқариш усуллари – бу банкнинг ўз олдига қўйган мақсадига
эришиш учун рискларни бошқариш, уларнинг хавфсиз даражасини
таъминланганлигини баҳолашга хизмат қиладиган ёндашув ва тенгликлар
мажмуидир” тарзидаги иқтисодий таърифни шакллантирдик.

Маълумки, банкларда рискларни бошқариш усуллари ички ва ташқи

омиллар таъсирида тизимли ва стихияли равишда ривожланган.Хусусан,
банкларнинг операциялари ва хизматлари турининг ортиб бориши, шунингдек
молиявий инструментларнинг кенг қўлланилиши ва кредит муассасалари
ўртасидаги рақобатнинг кучайиши банк рискларини бошқаришнинг турли
усулларини вужудга келишига сабаб бўлди. Уларни қуйидагича тизимлаштириш
мақсадга мувофиқ.

2-расм. Банк рискларини бошқариш тизими

Манба: Муаллиф томонидан амалга оширилган тадқиқотлар натижасида

тузилган

2-расмдан кўриниб турибдики, банк рискларини бошқариш тизими учта

бўғинни ўз ичига олган.

Биринчи бўғинга банк рискларини бошқаришни тартибга солувчи

ташкилий асослар киради. Масалан, Ўзбекистонда ташкилий асослар
таркибига“Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки”,“Банклар ва банк
фаолияти” тўғрисидаги қонунлар, Марказий банкнинг тижорат банклари
фаолиятини тартибга солиш билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари,
тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган
меъёрий ҳужжатларини киритиш мумкин.

Иккинчи бўғинга “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки”

тўғрисидаги қонун [2]нинг 51-моддасига биноан тижорат банклари рискларини
бошқариш билан боғлиқ бўлган қуйидаги иқтисодий нормативларни белгилайди.

2-расмдан кўриниб турибдики, тижорат банклари рискларини бошқаришда

ахборот-маълумот базаси бошқариш тизимининг муҳим бўғинларидан
ҳисобланади. Бироқ, ўтиш иқтисодиёти мамлакатларида “маълумотлар билан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

таъминлаш муаммоси марказий муаммолардан ҳисобланади, чунки –“сифатсиз
маълумотларга таяниб асосланган хулосаларни яратиш жуда қийин”[3].

Методологиянинг икки жиҳатини ажратиб кўрсатиш мумкин, биринчиси,

назарий жиҳати бўлиб, бу жиҳатида методология гносеологиянинг билим
философиясига асосланади. Иккинчиси унинг амалий жиҳати ҳисобланиб, бунда
мавжуд муаммонинг амалий ечимига эришишнинг йўллари ва усуллари
қўлланилади. Демак, методологиянинг назарий жиҳатида унинг мақбул
моделлари кўзда тутилса, амалий жиҳатида тегишли натижага эришишнинг
дастури (алгоритми), усул ва методлар мажмуаси асосида мавжуд
муаммоларнинг ечими аниқланади.

Шу билан бирга, уларни шартли равишда расмий ва норасмий гуруҳларга

ажратиш мақсадга мувофиқ деган хулосага келдик. Рискларни бошқариш
усулларининг расмий гуруҳига тижорат банклари фаолияти назоратини олиб
борувчи идоралар, Марказий банклар ва халқаро банк қўмиталарининг расман
белгилаб қўйган мезон ва андозаларини келтиришимиз мумкин.

Рискларни бошқаришнинг норасмий усуллари деганда банк аналитиклари

ва экспертлари томонидан маҳаллий ва халқаро молия бозорларида кечаётган
жараёнларни кузатиш ва таҳлиллар асосида шакллантирилган мантиқий хулоса
ва тавсиялар назарда тутилади. Бундай усуллар таркибига дельфий таҳлили,
морфологик таҳлил, сценарий таҳлили, коэффициент таҳлили ва бошқа таҳлил
усулларини киритиш мумкин. Қуйидаги 1-расмда рискларнинг бошқариш
усулларини қўллаш ва жорий этишнинг шартли тартиби келтирилган.










1-расм. Банк рискларини бошқаришда усулларни қўллаш ва уни амалга

ошириш жараёни

Манба: Муаллиф томонидан тузилган

1-расмдан кўриниб турибдики, дастлаб

рисклар аниқлаштирилади

, яъни

банк рискларини бошқаришни ташкил этишда асосий масала рискларнинг
вужудга келиш сабаблари, кўлами ва таъсири аниқланади. Шундан сўнг, уларни
бошқариш юзасидан зарур усуллар танланади. Бу жараён эксперт баҳолаш усули
(дельфий таҳлили, морфологик таҳлил, сценарий таҳлили, коэффициент
таҳлили) орқали амалга оширилади.

Банк рискларини

бошқаришни ташкил

этиш жараёни

Усуллар

Усуллар

1.Рискни

аниқлаштириш

3.Бошқарув стратегиясини

танлаш

2.Риск оқибатларини

баҳолаш

4.Назорат

Усуллар

Усуллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Риск оқибатларини баҳолашда

дифференциал, интеграл, логарифм,

индекс, оддий қаторлар, корреляцион, регрессив таҳлил, омилли таҳлил ва бошқа
усуллардан фойдаланилади.

Рискларни

бошқарув

стратегиясини

танлашда

чегаралаш

(лимитлаштириш), заҳиралаш, хеджирлаш (суғурта билан биргаликда),
диверсификациялаш ва оптималлаштириш усулларини қўллаш мақсадга
мувофиқ бўлади.

Назорат

қилиш

босқичида

ваколатларни

аниқлаштириш

ва

масъулиятларни тақсимлаш, мониторинг қилиш ва ҳисобот тизимини
шакллантириш каби масалаларга эътибор қаратилади.

Тижорат банклари рискларини бошқаришни ташкил этиш ва амалга

оширишда банк акциядорлар кенгаши, банк бошқарув кенгаши ва аъзолари
ҳамда тизимда фаолият юритадиган масъул ходимлар коллегиал равишда
ишларни ташкил этишлари зарур бўлади. Албатта, рискларни бошқариш
жараёнида расмий методологиялар билан биргаликда норасмий ёндашувлар ҳам
жорий этилади.

Рискларни бошқаришга норасмий ёндашув деганда банк аналитиклари ва

экспертлари томонидан маҳаллий ва халқаро молия бозорларида кечаётган
жараёнларни кузатиш ва таҳлиллар асосида шакллантирилган мантиқий хулоса
ва тавсиялар назарда тутилади. Бундай методологиялар таркибига коэффициент
таҳлили, сценарий таҳлили ва бошқа усулларини киритиш мумкин.

Юқорида қайд этилганлардан кўриниб турибдики, тижорат банклари

рискларини бошқариш услубиятининг икки жиҳати муҳим ўрин тутади.
Биринчиси, унинг назарий асослари бўлса, иккинчиси, мавжуд муаммоларнинг
ечимига қаратилган усулларни яратиш ва амалиётга қўллаш ҳисобланади.
Бундан кўринадики, тижорат банклари рискларини хавфсиз даражасини
таъминлаш ва уларни самарали бошқариш қатор усулларни жорий этишни талаб
этади.

Шуниси эътиборга лойиқки, хориж банк амалиётида рискларни

бошқаришда қўлланиладиган усуллар асосида уларнинг базавий тамойиллари
туради. Шу боис халқаро ва маҳаллий банклар рискларини бошқариш усулларни
жорий этишда иқтисодий, ҳуқуқий ва сиёсий омилларни эътиборга олган ҳолда
ёндашув зарурлигини тажриба кўрсатиб турибди.

Банк рискларини бошқаришда қўлланиладиган усуллар рискларни хавфсиз

даражада пасайтириш орқали банклар кўриши мумкин бўлган иқтисодий
зарарларни олдини олишга хизмат қилиш керак. Бунинг учун ушбу усуллар
қуйидаги талабларни қондириши мақсадга мувофиқ. Хусусан:

монандлик

(адекватность),

банк

рискларини

бошқаришда

қўлланиладиган услубият ва усуллар аввало банкларнинг фаолиятига боғлиқ
бўлиши, ҳисоб сиёсатига монанд келиши, шунингдек банк рискларини сифатли,
самарали ва аниқ баҳолаш имкониятини бериш лозим;

аниқлик, яъни рискларни баҳолашда қўлланилган усуллар банк

рискларининг муаммоли жиҳатларининг ечимлари юзасидан аниқ таклиф ва
тавсиялар бериш имкониятига эга бўлиши лозим;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

универсаллик, банк рискларини бошқаришда қўлланиладиган усуллар

фақат рисклар билан боғлиқ муаммоларнинг ечими билан чегараланиб қолиши
керак эмас, балки банк даромад, фойда ва бошқа фаолиятлари билан боғлиқ
қарорларни қабул қилишда фойдаланиш имкониятини бериш керак;

банкларнинг рискларини бошқаришда қўлланиладиган усуллар

иқтисодий жиҳатдан самарали бўлиши лозим. Хусусан, банкларнинг рискларни
бошқаришда қўлланилган усуллардан олинган иқтисодий даромадлилик ва
самара уларга қилинган харажатлардан бир неча баробар юқори бўлиши лозим;

ва банк рискларини бошқариш самарадорлигига хизмат қиладиган талаб

ва қоидалар.

Таҳлил ва натижалар

Халқаро банк амалиётида фаолият юритадиган қатор тижорат банклари

Марказий банклар ва халқаро Базель қўмитаси томонидан ўрнатилган ягона
меъёр ва мезонларни бажарган бўлсада дунёнинг турли қитъаларида содир
бўлаётган молиявий-иқтисодий инқирозлар натижасида банкротлик ҳолатига
тушиб қолмоқда[4]. Демак, банклар молиявий барқарор ва банкротлик ҳолатига
тушмасликлари учун рискларни бошқариш бўйича ўрнатилган мезон ва
меъёрларни бажаришнинг ўзи етарли эмас, яъни бозор иқтисодиёти шароитида
уларнинг тўловга қобилиятсиз ҳолатига тушиб қолмаслиги кафолатланмаган.
Масалан, 2008 йилда рўй берган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
натижасида 2007-2012 йилларда АҚШда 1696 та банк банкротлик аризаларини
судларга тақдим этган [5].

Келтирилган ҳолатлардан кўриниб турибдики, тижорат банклари

рискларини бошқариш усулларини қўллашда мамлакатнинг географик
жойлашуви, иқтисодиётни бошқарув тизими, аҳолининг менталитети, мамлакат
Марказий банки пул-кредит сиёсатининг хусусиятларига эътибор қаратиш
мақсадга мувофиқ.

Республикамиз

Марказий

банки

томонидан

“Ўзбекистон

Республикасининг Марказий банки” тўғрисидаги қонуннинг 51-моддасига
биноан тижорат банклари рискларини бошқариш билан боғлиқ бўлган қуйидаги
иқтисодий нормативларни киритиш мумкин:

капиталнинг монандлик коэффициенти. Марказий банкнинг талабига

кўра тижорат банклари умумий капиталнинг монандлигига 10 фоиз, асосий
капиталга нисбатан 5 фоиз даражасида белгиланган. Шуни таъкидлаш жоизки,
Марказий банк тижорат банклари капиталига қўйиладиган талабларни ошириш
орқали уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида умумий
капитал ва биринчи даражали капиталнинг монандлигини мос равишда 2016 йил
1 январдан 11,5 ва 8,5 фоиз, 2017 йил 1 январдан 12,5 ва 9,5 фоиз, 2018 йил 1
январдан 13,5 ва 10,5 фоиз, 2019 йил 1 январдан 14,5 ва 11 фоиз қилиб
белгилаган [6];

бир қарз олувчи ёки бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳига

таваккалчиликнинг энг кўп миқдори[7];

йирик кредит таваккалчилик ва инвестицияларнинг энг кўп миқдори[8];

ликвидлилик коэффициенти[9];


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

активларни таснифлаш ва баҳолашга доир талаблар, шунингдек бундай

таснифлар асосида банкнинг операция харажатлари жумласига киритиладиган
чегирмалардан шубҳали ва ҳаракатсиз қарзларга қарши ташкил этиладиган
захираларни шакллантиришни талаб этади;

очиқ валюта мавқеи лимитлари кабилар шулар жумласидандир.

Дунёда юз бераётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозлар, халқаро

молия ва товар бозорларидаги талаб ва таклифнинг сезиларли даражада тебраниб
туриши халқаро Базель қўмитаси банк рискларини бошқариш юзасидан амалда
бўлган усулларни такомиллаштиришни кўзда тутиб, 2010-2011 йилларда
Базель IIIни [10] ишлаб чиқди ва тасдиқлади, ушбу андоза босқичма-босқич
2012-2019 йиллар давомида банк амалиётига жорий этилиши кўзда тутилган,
унинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:

банкларнинг ўз маблағлари таркиби ва манбалари ҳамда миқдори

бўйича янги талаблар 2013 йил 1 январдан амалиётга жорий этилди. Базель
талабларига жавоб бермайдиган биринчи ва иккинчи даражали капитали
таркибидаги манбалари кейинги 10 йил ичида банкларнинг ўз маблағлари
таркибидан чиқарилади;

банкларнинг асосий капитали ва биринчи даражали капиталига нисбатан

ўрнатилган етарлилик даражаси бўйича янги талаблар босқичма-босқич 2013-
2014 йиллар давомида амалиётга жорий этилиши режалаштирилган эди, бироқ
ривожланаётган, айрим ривожланган мамлакатлар банк тизими бу талабларни
амалиётга жорий этишда қатор зиддиятли ҳолатларга дуч келмоқда;

2016-2018 йиллар давомида акциядорлик капитали ва умумий капиталга

нисбатан ҳимоя буферини ташкил этилиши кўзда тутилган;

банкларнинг ликвидлигининг энг кам миқдорига нисбатан ўрнатилган

талаблар миқдори оширилди, банк ликвидлигини таъминланганлиги унинг
молиявий барқарорлигини белгиловчи асосий кўрсаткичларидан бири сифатида
белгилаб қўйилди.

Тижорат банклари фаолиятида вужудга келаётган рискларнинг кўп

қирралиги уларни бошқариш усулларини доимий равишда такомиллаштириб
боришни талаб этмоқда. Хусусан, уларнинг айримлари қуйида келтирилган:

кредит олувчилар банкдан олган кредитларнинг асосий суммаси ва

уларга ҳисобланган фоиз тўловини ўз муддатида ёки умуман қайтара
олмаслиги;

банк омонотчилари муддатидан илгари маблағларни қайтариб олишни

талаб этиши;

банк кредит фоиз ставкаларининг кредит қийматига салбий таъсир

кўрсатиши;

банк томонидан қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар

қийматининг пасайиши ва шу каби бошқа омиллар банк рискларининг
кўпқирралигига сабаб бўлмоқда.

Халқаро банк амалиётида ушбу рискларни бошқаришда, мониторинг

қилишда ва баҳолашда риск менежментидан кенг фойдаланади. Банк риск
менежменти орқали ўз активлари сифати ва таркибини, вужудга келиши


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

мумкин бўлган рискларнинг жорий ҳолатини доимий равишда кузатиб боради,
бу жараёнда рискларни бошқа банкларга ўтказиш ёки тегишли қарорларни
қабул қилиш ёки риск натижасида вужудга келиши мумкин бўлган
йўқотишларнинг миқдорини камайтириш каби усулларни жорий этади.

Хориж амалиётида банк рискларини тартибга солиш ва бошқаришда

уларнинг активлари билан боғлиқ рискларнинг ҳажми ва рискларнинг даражаси
асосий омиллардан ҳисобланади. Банк ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, риск
натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарларни олдини олиш учун
регулятив капитал таркибида захирани ташкил этади. Банк рискларини хавфсиз
даражага туширадиган ва бартараф этишга хизмат қиладиган заҳиралар
миқдори риск натижасида қадрсизланадиган активлар миқдорига боғлиқ
бўлади.

Хулоса ва таклифлар

Банк рискларини бошқариш усулларининг назарий ва амалий жиҳатлари

юзасидан амалга оширилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосаларни
шакллантирдик:

халқаро ва маҳаллий бозорларда рақобатнинг кучайиши, молиявий

ресурслар ва рискка тортилган активлар баҳосининг кескин тебраниши банк
рискларини бошқариш усулларининг долзарблигини оширмоқда;

тижорат банклари рискларини бошқариш усуллари хусусида ягона

ёндашув мавжуд эмаслиги, бироқ уларнинг шакли турли-туман бўлсада
мазмуни битта мақсадга қаратилганлиги боис банк рискларини бошқариш
усулини расмий ва норасмий гуруҳларга ажратиш орқали тадқиқ этиш ва
амалиётда қўллаш мақсадга мувофиқ;

тижорат банклари рискларини бошқаришни ташкил этиш, бошқариш

усулларини танлаш ҳамда уни амалга ошириш қатор босқичларни ўз ичига
олади, ушбу босқичларга амал қилмасдан рискларни бошқариш усулларини
жорий этилиши тегишли самарани бермаслигини инобатга олган ҳолда тижорат
банклари рискларини бошқаришда дастлаб эътибор уларнинг назарий жиҳатига
қаратилса, кейинги ўринда эса мавжуд муаммоларнинг ечимига қаратилиши
мақсадга мувофиқ.

банк рискларини бошқаришда қўлланиладиган ҳар қандай усул

рискларни хавфсиз даражага қадар пасайтириш орқали банклар кўриши мумкин
бўлган иқтисодий зарарни олдини олишга йўналтирилганлигини таъминлаш
лозим;

тижорат банклари амалиётида рискларни бошқариш, мониторинг

қилиш ва баҳолашда риск менежментидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Чунки, риск менежменти орқали банклар ўз активлари сифати ва таркибини,
вужудга келиши мумкин бўлган рискларнинг жорий ҳолатини доимий равишда
кузатиб боради, бу жараёнда рискларни бошқа банкларга ўтказиш ёки тегишли
қарорларни қабул қилиш ёки риск натижасида вужудга келиши мумкин бўлган
йўқотишларнинг олди олинади.

Хулоса қилиб айтганда, тижорат банклари рискларини бошқаришнинг

усуллари мамлакат иқтисодиётида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

9

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

жараёнларга қараб ўзгариб туради, улардан самарали ва оқилона фойдаланиш
банкларнинг молиявий барқарорлигини оширишга ва аҳолининг банк тизимига
бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Мирзиёев Ш.М. “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак”.
Мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузаси. //Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь.

2.

Марказий банк қонуни.

3.

Чепель С.В. Системный анализ и моделирование перспектив

устойчивого развития национальной экономики Узбекистана: /Монография/ -
Ташкент: IFMR, 2014. Стр.10.

4.

Базель-II – Банк назорати бўйича қўмитанинг “Капитал ўлчови ва

капитал стандарти бўйича халқаро конвергенцияси: янги усуллар” номли
банкларни тартибга солиш соҳасидаги методологик тавсиялари.

5.

www.bin.ua. В США обнародовано расследование банкротства

LehmanBrothers — Расследование обстоятельств краха LehmanBrothers,
компании со 150-летней историей.

6.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2015 йил 13-июндаги

14/3-сонли “Тижорат банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган
талаблар тўғрисидаги”ги низом (Адлия вазирлигида 2015 йил 6 июлда 2693-сон
билан рўйхатдан ўтказилган).

7.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Бир қарз олувчи ёки

бир-бирига дахлдор қарз олувчилар гуруҳи учун таваккалчиликнинг энг кўп
миқдорлари тўғрисида”ги низоми (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
томонидан 2015 йил 5 августда 2707 рақами билан рўйхатга олинган).

8.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Тижорат банклари

томонидан

йирик

инвестиция

лойиҳаларини

синдициялаштирилган

кредитлашни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги”ги низоми (Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 20 августда 1509 рақами
билан рўйхатга олинган).

9.

Ўзбекистон

Республикаси

Марказий

банкининг

“Тижорат

банкларининг

ликвидлилигини

бошқаришга

қўйиладиган

талаблар

тўғрисидаги” низоми (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан
2015 йил 13 августда 2709 рақами билан рўйхатга олинган)

10.

Базель-III – 2010-2011 йилларда тасдиқланган, Банк назорати бўйича

қўмитанинг банкларни тартибга солиш соҳасидаги методологик тавсиялари.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. “Танкидий тахдил, катьий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак”. Мамлакатни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси. //Халк сузи, 2017 йил 16 январь.

Марказий банк конуни.

Чспсль С.В. Системный анализ и моделирование перспектив устойчивого развития национальной экономики Узбекистана: /Монография/ -Ташкент: IFMR, 2014. Стр. 10.

Базель-П - Банк назорати буйича кумитанинг “Капитал улчови ва капитал стандарта буйича халкаро конвергенцияси: янги усуллар” номли банкларни тартибга солиш сохасидаги методологик тавсиялари.

www.bin.ua. В США обнародовано расследование банкротства LehmanBrothers — Расследование обстоятельств краха LehmanBrothers, компании со 150-летней историей.

Узбекистан Республикаси Марказий банкининг 2015 йил 13-июндаги 14/3-сонли “Тижорат банклари капиталининг монандлигига куйиладиган талаблар тугрисидаги’Ти низом (Адлия вазирлигида 2015 йил 6 июлда 2693-сон билан руйхатдан утказилган).

Узбекистан Республикаси Марказий банкининг “Бир карз олувчи ёки бир-бирига дахлдор карз олувчилар гурухи учун таваккалчиликнинг энг куп микдорлари тугрисида’Ти низоми (Узбекистан Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 5 августда 2707 раками билан руйхатга олинган).

Узбекистан Рсспубликаси Марказий банкининг “Тижорат банклари томонидан йирик инвестиция лойихаларини синдициялаштирилган крсдитлашни амалга ошириш тартиби тугрисидаги’Ти низоми (Узбекистан Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 20 августда 1509 раками билан руйхатга олинган).

Узбекистан Республикаси Марказий банкининг “Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошкаришга куйиладиган талаблар тугрисидаги” низоми (Узбекистан Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 13 августда 2709 раками билан руйхатга олинган)

Базель-Ш - 2010-2011 йилларда тасдикланган, Банк назорати буйича кумитанинг банкларни тартибга солиш сохасидаги мстодологик тавсиялари.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов