Комплексная оценка эффективности развития инфраструктуры рынка труда

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
92-100
23
6
Поделиться
Арабов, Н. (2017). Комплексная оценка эффективности развития инфраструктуры рынка труда. Экономика и инновационные технологии, (1), 92–100. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9165
Нурали Арабов, Самаркандский государственный университет

 доценти, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследованы основные элементы составной части рыночной инфраструктура рынка труда, тенденции, классификация развития деятельности государственных и негосударственных инфраструктур по содействию к занятости работой, и их взаимосвязь и взаимозависимость

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

МЕҲНАТ БОЗОРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИНГ РИВОЖЛАНИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ КОМПЛЕКС БАҲОЛАШ

Арабов Нурали Уралович,

СамДУ, доценти, и.ф.н.

E-mail:

n_arabov@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада меҳнат бозори инфратузилмаси самарали

ривожланишига унинг таркибий қисмлари алоҳида тизимлари таъсири таҳлил
этилган ҳамда унинг ривожланишини такомиллаштириш йўналишларини
аниқлаш учун комплекс баҳолаш кўрсаткичлари натижалари аниқланган.

Аннотация:

В данной статье исследованы основные элементы

составной части рыночной инфраструктура рынка труда, тенденции,
классификация развития деятельности государственных и негосударственных
инфраструктур по содействию к занятости работой, и их взаимосвязь и
взаимозависимость.

Annotation:

This article explores the main elements of the component part of

the market infrastructure of the labor market, the trends, the classification of the
development of state and non-state infrastructures to promote employment, and their
interdependence.

Калитли сўзлар:

меҳнат бозори инфратузилмаси, иш билан бандлик

хизмати, баҳолаш босқичлари, кўрсаткичлар тизими, самарадорлик
кўрсаткичлари, комплекс баҳолаш.

Кириш

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек,

“Юртимизда йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса-
да, ўтган йили Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки
16,5 фоизини ишга жойлаштирган. Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги
эскирган шакл ва усуллар ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги
расмиятчилик билан боғлиқ” [1].

Кейинги йилларда меҳнат бозори инфратузилмаси самарадорлигини

баҳолаш муаммолари бир қатор олимлар ва амалиётчиларнинг диққат
эътиборидаги тадқиқот объекти бўлиб келмоқда [2, 3, 4, 5, 6, 7]. Бироқ,
фикримизча, олимларнинг ёндашувлари бўйича мазкур муаммолар ечимини
ёритиб беришда меҳнат бозори инфратузилмасининг алоҳида тизимлари ёки
элементлари самарадорлигини баҳолаш масалалари умумлашган таснифлар
асосида тадқиқ этилган.

Шунга кўра, бир томондан, яхлит меҳнат бозори инфратузилмасининг

ривожланиш самарадорлигини баҳолаш, иккинчи томондан, унинг таркибий
тизимларини юзага келтирувчи услубий ёндашувни шакллантиришни асосий
масала сифатида эътироф этишимиз керак. Меҳнат бозори инфратузилмаси
самарадорлигини баҳолаш учун биз, уни ривожланишининг ижтимоий ва
иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи умумлаштирилган кўрсаткичлардан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

фойдаланишни таклиф этамиз.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

Иқтисодичи

олим

Қ.Х. Абдурахмонов

меҳнат

бозори

сифат

хусусиятининг энг муҳим мезони уни инфратузилмасининг ривожланиш
даражаси эканлиги, меҳнат бозори инфратузилмасининг ижтимоий-иқтисодий
моҳияти, таркибий қисмлари элементлари, асосий вазифалари ва
функцияларининг айрим жиҳатлари тадқиқ этилган. Шунингдек, меҳнат бозори
муносабатлари тизимига махсус органларининг қўшилиши улар ўртасида
зиддиятлар бўлмаслигини таъминлаш, турли-туман иқтисодий воситалар ва
усуллар, ҳуқуқий нормалар ёрдамида иш билан бандлик жараёнлари ва
сиёсатини ташкил этиш ҳамда тартибга солишни таъминлаш заруратини
асослаб берган [8].

О.А. Варфоломееванинг ишида эса меҳнат бозори инфратузилмаси

шаклланишининг илмий асослари ёритилган бўлиб, унда меҳнат бозори
инфратузилмаси институтлар тизими сифатида давлат ва нодавлат иш билан
бандликка кўмаклашувчи тузилмалари фаолияти, меҳнат бозори шаклланиши
ва ривожланиши учун ҳуқуқий, молиявий ва иқтисодий жиҳатдан тартибга
солиш механизмлари тадқиқ этилган. Шунингдек, асарда меҳнат бозори
инфратузилмасининг иқтисодиёт ва бошқарув соҳасида турли даражалардаги
таркибий қисмлари ва элементлари ҳамда давлат иш билан бандлик хизмати
фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таснифланган [9].

О. Колесникова ўзининг мақоласида меҳнат бозори инфратузилмаси

тушунчасининг моҳияти, унинг функционал элементлари, таркибий
қисмларининг таснифи ва ўзаро алоқадорлиги ёритиб берилган ҳамда меҳнат
бозори инфратузилмаси даражалари ва функциялари илмий жиҳатдан тадқиқ
этган. Шунингдек, мақолада иш билан бандлик хизмати фаолиятининг
самарадорлигини баҳолаш учун оптимал усуллардан фойдаланиш заруратини
қисман асослаган [10].

С. Смирнов ўз мақоласида иш билан бандлик давлат сиёсатининг асосий

йўналишлари, мақсад ва вазифалари, давлат иш билан бандлик сиёсатини
баҳолаш усуллари ва кўрсаткичлари,

иш билан бандликни таъминлаш ва иш

жойларини рағбатлантириш механизми, аҳолини самарали иш билан
бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат томонидан амалга ошириладиган чора-
тадбирларни тадқиқ этган [11].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот методологияси сифатида иш билан бандлик хизмати

фаолиятининг самарадорлигини баҳолашнинг оптимал усуллардан фойдаланиш
зарурати

асосланди.

Модомики,

меҳнат

бозори

инфратузилмаси

ривожланишини таъминлаш вазифасини ҳал этишнинг бирдан-бир асосий
масаласи бўлиб, ҳам ишсизлар, ҳам иш билан банд бўлган, лекин асосий иш
жойини ўзгартиришни хоҳлайдиган меҳнат бозори қатнашчилари ҳисобланади.
Биз меҳнат бозори инфратузилмасининг ижтимоий самарадорлигини (ИС)
ҳисоблаш учун қуйидаги формулани таклиф этамиз:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ИС

=

ИЖС

МҚ , (1);

Бу ерда, ИЖС – иш билан бандлик хизмати кўмаги билан ишга

жойлашганлар сони, киши;

МҚ – ишга жойлашиш масалалари бўйича иш билан бандлик хизматига

мурожаат қилганлар сони, киши.

Ушбу кўрсаткич қанча аҳамиятли бўлса, меҳнат бозори инфратузилмаси

ривожланишининг ижтимоий самарадорлиги шунча юқори бўлади.

Иқтисодий самарадорликни ҳисоблашда унга эришишда натижа ва

харажатга нисбатан “самарадорлик” тушунчасининг моҳиятидан мақсадга
мувофиқ келиб чиқади. Бунга боғлиқ ҳолда биз меҳнат бозори инфратузилмаси
ривожланишининг иқтисодий самарадорлигини иккита кўрсаткичини таклиф
этамиз:

А) ижтимоий самарадорлик бўйича (ИСб):

ИСб

=

ИС

ДИБХмх, (2);

Бу ерда: ДИБХмх – давлат иш билан бандлик хизмати томонидан

қилинган молиявий сарфлар;

б) БКМ кўмаги билан ишга жойлашганлар сони бўйича (ИСб):

ИСб

=

ИЖС

:

ДИБЗмх

,

(3);

Таклиф этилган кўрсаткичларнинг аҳамияти қанча катта бўлса, меҳнат

бозори инфратузилмаси ривожланишининг иқтисодий самарадорлиги шунча
юқори бўлади.

Меҳнат бозори инфратузилмасининг ривожланиш самарадорлиги унинг

таркибий қисмлари самарадорлиги билан аниқланади, уларнинг ҳар бири унинг
натижаларига ўз ҳиссасини қўшади. Лекин меҳнат бозори инфратузилмаси
ривожланишини умумлашган ҳолда баҳолашни таъминловчи иқтисодий ва
ижтимоий самарадорлик кўрсаткичлари унинг таркибий қисмларининг
қайтимини тавсифлаш, ривожланишининг истиқболли йўналишларини
аниқлаш асосида кучли ва кучсиз томонларни ажратиш имконини бермайди.

Бу мақсад учун меҳнат бозори инфратузилмасининг ривожланиш

самарадорлигини комплекс баҳолаш усулларини таклиф этамиз. Бунинг
асосида иқтисодий таҳлил усуллари, экспертларнинг фикри, таснифлаш
назарияси ётади. Мазкур усулдан фойдаланиш қуйидаги босқичларни назарда
тутади (1-жадвал).

1-жадвал

Меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини

комплекс баҳолаш босқичлари

1.

Яхлит ҳолда меҳнат бозори инфратузилмасини ривожланиш натижаларига таъсир
кўрсатувчи таркибий қисмлари самарадорлигининг хусусий кўрсаткичлари
рўйхатини аниқлаш

2.

Ҳар бир хусусий кўрсаткични унинг базис давридаги ҳолати билан таққослаш
бўйича фактик ўзгаришларни ҳисоблаш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3.

Хусусий кўрсаткичлар ўзгариш йўналишларини ифодаловчи рағбатлантиришнинг
математик функцияларини танлаш

4.

Хусусий кўрсаткичларнинг нисбий жиҳатдан муҳимлигини тавсифловчи миқдорий
коэффициентларни аниқлаш

5.

Меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланиш самарадорлигининг комплекс
кўрсаткичларини ҳисоблаш

Манба: муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари ривожланиш

самарадорлигининг хусусий кўрсаткичлари тўпламини аниқлаш учун биз
мазкур муаммо бўйича таҳлил ўтказдик. Яъни, баҳолашнинг асосий объекти
бўлиб, меҳнат воситачилиги тизими ҳисобланади, қолган меҳнат бозори
инфратузилмаси тизимлари адабиётларда ўз ифодасини топмади.

Фикримизча, меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари (меҳнат

воситачилиги, касбга йўналтириш ва касбга тайёрлаш, ижтимоий-психологик
қўллаб-қувватлаш, молиялаштириш) ичида бир мунча ривожланганларининг
ишлаш самарадорлигини баҳолаш учун хусусий кўрсаткичлар тўплами керак.
Кўрсатилган кўрсаткичларни танлашнинг асоси бўлиб, ҳар бир таркибий қисм
бажарадиган мақсадли функцияларни таъминлашда уларнинг ҳиссасини
эксперт баҳолаш ҳисобланади (2-жадвал).

2-жадвал

Меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини

баҳолашнинг комплекс кўрсаткичлари тизими*

Умумлаштирувчи кўрсаткичлар

Ижтимоий самарадорлик

Иқтисодий самарадорлик

Ижтимоий самарадорлик

бўйича

БКМ кўмаги билан ишга

жойлашганлар сони бўйича

Меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари ривожланиш

самарадорлигининг хусусий кўрсаткичлари

I. Меҳнат воситачилиги тизими

1. Ишга жойлашиш масалалари бўйича иш билан бандлик хизматига мурожаат қилган
фуқаролар сони, киши;
2. Мурожаат қилганлар сонида иш билан бандлик хизмати кўмаги билан ишга
жойлашганлар ҳиссаси, %;
3. Иқтисодиёт тармоқларида ишга қабул қилинганлар сонида иш билан бандлик хизмати
кўмаги билан ишга жойлашганлар ҳиссаси, %;
4. Ишсизлик давомийли*гининг солиштирма миқдори, %;
5. Ишсизликнинг ўртача давомийлиги, ой;
6. Ҳар бир рўйхатга олинган ишсизга тўғри келадиган бўш иш жойлари сони

II. Касбга йўналтириш ва касбга тайёрлаш тизими

1. Ишга жойлашиш масалалари бўйича иш билан бандлик хизматига мурожаат қилганлар
умумий сонида касбга йўналтириш бўйича хизматлар кўрсатилган шахслар ҳиссаси;
2. Иш билан бандлик хизмати томонидан ташкил этилган касбга тайёрлашни битирганлар
сонидан иш жойига эга бўлганлар ҳиссаси, %;
3. Ишга жойлашиш масалалари бўйича иш билан бандлик хизматига мурожаат қилганлар
умумий сонида ўз-ўзини иш билан бандлигига кўмаклашиш кўрсатилган фуқаролар
ҳиссаси, %.

III. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизими

1. Ишсизлар умумий сонида моддий қўллаб-қувватланган кишилар ҳиссаси, %;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

2. Рўйхатга олиган ишсизларнинг умумий сонида ижтимоий мослашув бўйича
тадбирларда қатнашган фуқаролар ҳиссаси, %;
3. Ишга жойлашган ўсмирлар сони, киши;
4. Ишга жойлашиш масалалари бўйича иш билан бандлик хизматига мурожаат қилганлар
умумий сонида жамоат ишларида қатнашган фуқаролар ҳиссаси, %;
5. Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ишга жойлашганлар сони.

IV. Молиявий тизим

1. Давлат иш билан бандлик хизматининг умумий харажатларида иш билан бандликка
кўмаклашиш дастурларининг фаол йўналишлари бўйича харажатлари ҳиссаси, %;
2. Ҳар бир расмий рўйхатга олинган ишсиз учун касбий таълимга харажатлар, сўм;
3. Иқтисодий фаол аҳоли ичида ҳар бир иш билан банд бўлмаган ҳисобида касбга
йўналтирилганларга қилинган харажатлар, сўм;
4. Ҳар бир ишсизга тўғри келадиган ишсиз фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш
бўйича давлат иш билан бандлик хизмати харажатлари, сўм;
5. Жамоат ишларида қатнашган ҳар бир кишига тўғри келадиган жамоат ишларини
ташкил этиш бўйича харажатлар, сўм.

Манба: Муаллиф ишланмаси


Меҳнат бозори инфратузилмаси алоҳида таркибий қисмларининг

ривожланиш самарадорлигини тавсифловчи хусусий кўрсаткичлар аҳамияти
иш билан бандлик хизматининг расмий ва ички ҳисоботлари асосида
аниқланади. Ҳар бир кўрсаткич бўйича унинг базис даврига солиштириш
асосида ҳақиқатда ўзгариши ҳисобланади:

X

i

=

K

1

x

K

i

× 100

, (3);


бу ерда: X

i

– базис даврига нисбатан ҳисобот даврида i-чи хусусий

кўрсаткичнинг ўзгариши, %;

К

х

1

– ҳисобот даврида i-чи хусусий кўрсаткич;

К

i

- базис даврида i-чи базис хусусий кўрсаткич;

Олинган миқдорий қиймат (X

i

) хусусий кўрсаткич ўзгариш даражасини

тавсифлайди, бироқ бунда мазкур ўзгариш йўналишини ифодаламайди.

Охириги ҳисоб учун исталган йўналишда уларни рағбатлантириш

функциясига кириш асосида хусусий кўрсаткичларнинг тузатиш киритилган
қийматини аниқлаш таклиф этилади:

Y

i

= f(X

i

)

, (4);

Бу ерда Yi- i-чи хусусий кўрсаткичнинг тузатиш киритилган қиймати, %;

f(X

i

) – исталган йўналишдаги i-чи хусусий кўрсаткичнинг ўзгаришини

рағбатлантирувчи математик функция.

Назаримизда рағбатлантиришнинг иккита функциясидан фойдаланиш

таклиф этилади:

а) “чизиқли ўсиб борувчи” (Y = X) кўрсаткич бўйича ҳисоблаш, бунда

хусусий кўрсаткичнинг ортиб бориши рағбатлантирилади. Бу функция шундай
кўрсаткичлар учун қўлланиладики, иқтисодиёт тармоқларида ишга қабул


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қилинганларга нисбатан иш билан бандлик хизмати орқали ишга жойлашганлар
ҳиссаси; рўйхатга олинган ҳар бир ишсиз фуқарога тўғри келадиган бўш иш
жойлари сони ва бошқалар.

б) “чизиқли пасайиб борувчи” (Y = 200-X) кўрсаткич бўйича ҳисоблаш,

бунда хусусий кўрсаткич қийматининг мақбул даражада камайиб бориши
(ишсизлик давомийлигининг солиштирма миқдори, ишсизликнинг ўртача
давомийлиги).

Меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари ривожланиш

самарадорлигининг хусусий кўрсаткичларини таққослаш учун миқдорий
коэффициентлар (B

i

) киритилади, қайсики умумий кўрсаткичда ҳар бир

алоҳида кўрсаткичнинг нисбий муҳимлиги тавсифланади ва уларнинг
миқдорига тўғридан-тўғри мутаносиб равишда таъсир кўрсатади.

Миқдорий коэффициентлар муайян тартибдаги кўрсаткичлар ва бир

бирлик ҳисобида уларнинг солиштирма миқдорини ўзлаштириш асосида
эксперт йўли билан аниқланади. Бунда, кўпинча меҳнат бозори
инфратузилмаси ривожланишининг пировард натижаларини ифодаловчи
меҳнат воситачилиги тизимининг ривожланиш самарадорлигини тавсифловчи
кўрсаткичлар миқдорий коэффициентлари суммаси 0,5 га яқин бўлиши керак.

Меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмларини ривожланиш

самарадорлигининг хусусий кўрсаткичлари асосида уларни комплекс баҳолаш
қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

K

i

x

= Y

i

× B

i

, (5);


Бу ерда: К

х

i

– комплекс баҳолаш мақсади учун ҳисобланган i-чи хусусий

кўрсаткич қиймати, балл;

B

i

- i-чи хусусий кўрсаткичнинг миқдорий коэффициенти.

Меҳнат

бозори

инфратузилмаси

самарадорлигини

комплекс

кўрсаткичлари (К

х

) К

х

i

қийматининг суммаси орқали аниқланади:

П

к

= ∑

K

i

x

n

i=1

, (6);


бу ерда: n – хусусий кўрсаткичлар сони.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозори инфратузилмаси самарали

ривожланишига унинг таркибий қисмлари алоҳида тизимлари таъсирини ҳамда
ривожланишини такомиллаштириш йўналишларини аниқлаш учун комплекс
баҳолаш натижалари қуйидаги 3-жадвалда келтирилган.







background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

3-жадвал

Ўзбекистон Республикасида меҳнат бозори инфратузилмасини

ривожланиш самарадорлигига алоҳида тизимларнинг таъсири*

Тизимлар

Шаклланиш самарадорлиги

2013 й.

2015 й.

Ўзгариш
(+) ўсиш,

(-) пасайиш

1

2

3

4

Меҳнат воситачилиги тизими

46,9

45,8

-1,1

Касбга йўналтириш ва касбга

тайёрлаш тизими

12,9

14,6

+1,7

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш

тизими

13,6

13,5

-0,1

Молиявий тизим

26,8

30,0

+3,2

Яхлит инфратузилма

100,2

103,9

+3,7

Манба: Муаллиф томонидан статистик маълумотлар асосида ҳисоблаб

чиқилган.

Меҳнат воситачилиги тизимининг хусусий кўрсаткичлари динамикаси

шуни кўрсатмоқдаки, унда ижобий ўзгаришлар тенденцияси Бандликка
кўмаклашиш марказларига мурожаат қилганлардан ишга жойлашганлар
ҳиссаси (2011-2015 йилларда унинг ўсиши 4,3 %), иқтисодиёт тармоқларига
ишга қабул қилинганлар сонида иш билан бандлик хизмати томонидан ишга
жойлашганлар ҳиссаси (2011-2015 йилларда 4,0 %)га тўғри келмоқда. Бунинг
натижасида республикамизда узоқ муддатли ишсизларнинг солиштирма
оғирлиги 2011 9,5 %дан 2015 йил 9,2 %гача, ишсизликнинг ўртача давомийлиги
эса 4,9 ойдан 4,6 ойга камайган. Бунинг натижасида ҳар бир рўйхатга олинган
ишсизга тўғри келадиган бўш иш жойлари сони 8,0 %га қисқарган.

Касбга йўналтириш ва касбга тайёрлаш тизимининг хусусий

кўрсаткичлари ўртасида ишга жойлашиш масаласи бўйича бандлик хизматига
мурожаат қилган фуқаролардан касбга йўналтириш бўйича хизматлар олган
шахслар ҳиссаси таҳлил этилаётган йиллар ичида 25 %га қисқарган.

Бандлик

хизмати томонидан ташкил этилган касбга ўқитишни тугаллаганлардан ишга
жойлашганлар ҳиссаси бу даврда 1,6 %га ва ишга жойлашиш масаласи бўйича
бандлик хизматига мурожаат қилган фуқаролардан ўз-ўзини иш билан
бандлигини таъминлашга кўмаклашганлар ҳиссаси 13,3 %га ошган.

Ижтимоий-психологик қўллаб-қувватлаш тизими бўйича республика-

мизда жами ишсизлардан моддий ёрдам олган шахслар ҳиссаси 2011-2015
йилларда 1,6 %, рўйхатга олинган жами ишсизлардан ижтимоий
мослашувчанлик тадбирларида қатнашган шахслар ҳиссаси 11,4 %, ишга
жойлаштирилган ёшлар сони 13,4 % ва ишга жойлашган ижтимоий ҳимояга
муҳтож кишиларнинг сони 7,6 %га ошган. Шунингдек, таҳлиллар
кўрсатмоқдаки,

ишга жойлашиш масаласи бўйича бандлик хизматига мурожаат

қилган фуқаролардан жамоат ишларида қатнашган фуқаролар сони 2011йилга
нисбатан 2015 йилда 16,1 %ни ташкил этган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Молиявий тизим йўналиши бўйича барча тадбирлар таҳлил этилаётган

давр оралиғида солиштирма таҳлил бўйича ўсиш тенденциясига эга. Масалан,
республикамизда 2011-2015 йилларда давлат иш билан бандлик хизматининг
умумий сарфларида иш билан бандлик дастурининг фаол йўналишлари бўйича
улуши 8,4 %га, ҳар бир расмий рўйхатга олинган ишсизга тўғри келадиган
касбга ўқитишга тўғри келадиган сарфлар 53,0 %га, бир ишсизга тўғри
келадиган ишсиз фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича давлат иш
билан бандлик хизмати харажатлари 57,5 %га ошган.

Мамлакатимизда таҳлил этилаётган даврлар оралиғида меҳнат бозори

инфратузилмасини ривожланиш самарадорлиги унинг барча таркибий
қисмлари бўйича умумий ҳисобда ўсиш тенденциясига эга.

Хулоса ва таклифлар

Юқоридаги фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб:
1. Иқтисодиётни

модернизациялаш

шароитида

меҳнат

бозори

инфратузилмасининг ривожланиш самарадорлигини баҳолаш, унинг таркибий
тизимларини юзага келтирувчи услубий ёндашувни шакллантиришни асосий
масала сифатида эътироф этишимиз керак.

2. Давлат

иш билан бандлик хизмати фаолиятининг турли

йўналишлардаги

самарадорлигини

ҳар

томонлама

баҳолаш

бўйича

кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, унинг хўжалик
фаолиятига баҳо беришда аниқ хулоса чиқариш имконини юзага келтиради.
Меҳнат бозори инфратузилмаси самарадорлигини баҳолаш учун биз, уни
ривожланишининг ижтимоий ва иқтисодий самарадорлигини ифодаловчи
комплекс кўрсаткичлардан фойдаланишни таклиф этамиз.

3. Меҳнат

бозори инфратузилмаси ривожланиш самарадорлигини

баҳолаш комплекс кўрсаткичнинг миқдорий қийматига боғлиқ:

агар П

к

қиймати 95 баллдан кам бўлса, у ҳолда самарадорлик паст деб тан

олинади;

агар П

к

қиймат 95 дан 100 баллгача оралиқда бўлса, у ҳолда самарадорлик

қониқарли, деб ҳисобланади;

агар П

к

қиймат 100 дан 105 баллгача оралиқда бўлса, у ҳолда

самарадорлик етарлича юқори деб ҳисобланади;

агар П

к

қиймат 105 дан юқори бўлса, у ҳолда самарадорлик юқори деб

ҳисобланади.

Ушбу кўрсаткичнинг амалий аҳамияти меҳнат бозори инфратузилмаси

ривожланишининг динамик самарадорлигини баҳолаш ва унинг алоҳида
таркибий қисмларида юзага келган ўзгаришлар улушини аниқлаш имконини
беради.

4. Меҳнат

бозори инфратузилмаси ривожланиш самарадорлигини

баҳолаш комплекс кўрсаткичнинг миқдорий қийматига эътиборимизни
қаратадиган бўлсак, республикамизда меҳнат бозори инфратузилмасини
ривожланиш самарадорлигига алоҳида тизимларнинг таъсири шуни
кўрсатмоқдаки, 2013 йилда яхлит инфратузилманинг ривожланиш кўрсаткичи
100,2 баллни, 2015 йилда эса 103,9 баллни ташкил этган. Бундан шундай хулоса


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

9

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қилиш мумкинки, республикамиз инфратузилмаси комплекс кўрсаткичнинг
миқдорий қиймати (П

к)

самарадорлиги етарлича юқори деб ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь, №11 (6705).

2.

Бейсенов С, Мухамбетов Т. Инфраструктура рынка труда // Человек и

труд. - 1999.-№1. -С. 25-28.

3.

Варфоломеева О.А. Становление инфраструктуры рынка труда в

переходной экономике. – СПб., Издательство СПвУЭФ. 2001.

4.

Колесникова О. Об оценке эффективности работы службы занятости //

Человек и труд. - 2002. - № 3. - С. 55 - 56.

5.

Рынок труда. Учебное пособие. Под общей редакцей д.э.н., проф.

Абдурахманова К.Х., д.э.н., проф. Одегова Ю.Г. – Т.: ТФ РЭА, 2009. - 384.

6.

Смирнов С. Методы оценки государственной политики занятости //

Вопросы статистики. - 1998. -N2 4. - С. 29-34.

7.

Холмўминов Ш.Р., Арабов Н.У. Меҳнат бозори инфратузилмаси. Ўқув

қўлланма. –Т.: “Фан ва технологиялар”, 2016. -55 б.

8.

Абдурахмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти (дарслик). -Т.: - «Меҳнат» -

2009. -512 б.

9.

Варфоломеева О.А. Становление инфраструктуры рынка труда в

переходной экономике. – СПб., Издательство СПвУЭФ. 2001.

10.

Колесникова О. Об оценке эффективности работы службы занятости //

Человек и труд. - 2002. - № 3. - С. 55 - 56.

11.

Смирнов С. Методы оценки государственной политики занятости //

Вопросы статистики. - 1998. -N2 4. - С. 29-34.

Библиографические ссылки

Узбекистан Рсспубликаси Прсзидснти Шавкат Мирзиёсвнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси // Халк сузи, 2017 йил 16 январь, №11 (6705).

Бейсенов С, Мухамбетов Т. Инфраструктура рынка труда // Человек и труд. - 1999.-М 1. -С. 25-28.

Варфоломеева О.А. Становление инфраструктуры рынка труда в переходной экономике. - СПб., Издательство СПвУЭФ. 2001.

Колесникова О. Об оценке эффективности работы службы занятости // Человек и труд. - 2002. - М 3. - С. 55 - 56.

Рынок труда. Учебное пособие. Под общей редакцей д.э.н., проф. Абдурахманова К.Х., д.э.н., проф. Одегова Ю.Г. - Т.: ТФ РЭА, 2009. - 384.

Смирнов С. Методы оценки государственной политики занятости // Вопросы статистики. - 1998. -N2 4. - С. 29-34.

Холмуминов Ш.Р., Арабов Н.У. Мсхнат бозори инфратузилмаси. Укув кулланма. -Т.: “Фан ва технологиялар”, 2016. -55 б.

Абдурахмонов К-Х. Мехнат иктисодиёти (дарслик). -Т.: - «Мехнат» -2009. -512 6.

Варфоломеева О.А. Становление инфраструктуры рынка труда в переходной экономике. - СПб., Издательство СПвУЭФ. 2001.

Колесникова О. Об оценке эффективности работы службы занятости И Человек и труд. - 2002. -М3.- С. 55 - 56.

Смирнов С. Методы оценки государственной политики занятости // Вопросы статистики. - 1998. -N2 4. - С. 29-34.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов