Повышение эффективности развития инфраструктуры рынка труда и совершенствование аналитической и информационной базы поиска

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
9-17
34
4
Поделиться
Арабов , Н. (2017). Повышение эффективности развития инфраструктуры рынка труда и совершенствование аналитической и информационной базы поиска. Экономика и инновационные технологии, (5), 9–17. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9515
Нурали Арабов , Самаркандский государственный университет

доцент, кэ.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье исследованы пути совершенствования аналитико-информационной базы перспективации и повышения эффективности развития инфраструктуры рынка труда и их социально-экономическая роль.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

1

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

МЕҲНАТ БОЗОРИ ИНФРАТУЗИЛМАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ВА ИСТИҚБОЛЛАШТИРИШНИНГ

АНАЛИТИК-АХБОРОТ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Арабов Нурали Уралович,

Самарқанд давлат университети доценти, и.ф.н.

E-mail:

n_arabov@mail.ru

Аннотация:

Ушбу мақолада меҳнат бозори инфратузилмасини

ривожлантириш самарадорлигини ошириш ва истиқболлаштиришнинг
аналитик-ахборот базасини такомиллаштириш йўллари ҳамда унинг
ижтимоий-иқтисодий аҳамияти тадқиқ этилган.

В данной статье исследованы пути совершенствования аналитико-

информационной базы перспективации и повышения эффективности развития
инфраструктуры рынка труда и их социально-экономическая роль.

This article explores ways to improve the analytical and information basis for

prospecting and improving the development of labor market infrastructure and their
socio-economic role.

Калит сўзлар:

меҳнат бозори инфратузилмаси, аналитик-ахборот база,

ишчи кучига талаб, ишчи кучи таклифи, маҳаллий электрон, компьютер
техникалари, дастурий таъминот, ишсизлик, ҳудудий ахборот тизими.

Кириш

Замонавий макроиқтисодий тузилмалар учун ахборотга эга бўлиш жуда

ҳам муҳим, чунки атроф-муҳитдаги ноаниқлик юз марта ўсди, бу кўпинча,
фирмалар, корхоналар, корпорациялар, банклар фаолиятининг бузилишига
олиб келди, раҳбарликнинг ҳар қандай даражасида асосланмай қабул қилинган
қарорлар хўжалик объектлари учун тузатиб бўмайдиган салбий оқибатларни
келтириб чиқаради. Шундай экан, меҳнат бозори инфратузилмаси шаклланиши
ва ривожланишининг муҳим шарт-шароити, воситаси бўлиб, унинг
субъектлари ўртасидаги алоқаларни таъминловчи меҳнат бозори ахборот
тизимини шакллантиришдан иборатдир. Меҳнат бозорида ахборот тизимини
такомиллаштириш ҳудудий иш билан бандлик хизмати органлари ўртасида
ягона иш билан бандлик сиёсатини юритиш, улар ўртасида коммуникация
алоқаларни таъминлаш ҳамда трансакцион харажатларни қисқартириш
имкониятларини кенгайтиради.

Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Юртимизда

йилига 1,5 миллион одамни ишга жойлаштиришга эҳтиёж бўлса-да, ўтган йили
Бандликка кўмаклашиш марказлари атиги 248 минг кишини ёки 16,5 фоизини
ишга жойлаштирган. Бунинг асосий сабаблари иш фаолиятидаги эскирган шакл
ва усуллар ҳамда бандлик муаммоларини ҳал этишдаги расмиятчилик билан
боғлиқ” [1].

Шундан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда “янги иш

ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув
муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

2

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик
даражасини камайтириш”

[2]

долзарб масала ҳисобланади.

Ахборотлаштириш жамият ижтимоий-иқтисодий тараққиётида иш билан

бандликни давлат томонидан тартибга солиш ва меҳнат бозорида давлат
сиёсатини юритиш бўйича янги-янги талабларни юзага келтирмоқда.
Ўзбекистон меҳнат бозоридаги ҳудудий фарқлар аҳамиятли равишда ҳудудий
бозорлар интеграциясини таъминлайдиган ҳамда ҳудудий хусусиятларни
ҳисобга оладиган ҳудудий иш билан бандлик сиёсатини ишлаб чиқишни
зарурат этмоқда.

Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили

“Рынок труда” номли ўқув қўлланмада меҳнат бозори шаклланиши ва

ривожланиши, унинг турлари ва шакллари, ишлаш механизми, меҳнат бозори
моделлари ҳамда ишсизликни камайтириш йўллари ва иш билан бандликни
тартибга солиш механизмлари тадқиқ этилган. Шунингдек, мавзуга доир
жиҳати бўйича аҳолини иш билан таъминлаш дастури ва иш билан бандлик
хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таснифининг
илмий асослари тадқиқ этилган [3].

Тарасова Н. “Трудовые отношения в условиях глобализации и

технологической революции” номли мақолада ахборот ва коммуникацион
технологияларни иқтисодиётнинг деярли барча соҳалари ва тармоқларига ўлкан
ва глобаль миқёсда ҳамда ҳар қандай тармоқ ёки хизматларга тегишли
фирмаларнинг ҳар бир функциясига таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан асослаб
берилган[4].

Профессор Холмўминов Ш.Р. ва Арабов Н.У. ларнинг “Меҳнат бозори

инфратузилмаси” номли ўқув қўлланмасида меҳнат бозори инфратузилмаси ва
унинг таркибий қисмлари ўзаро узвий боғлиқлиги илмий-назарий жиҳатдан
таҳлил этилиб, уни ривожлантириш самарадорлигини комплекс баҳолаш ва
истиқболлаштириш услубияти ҳамда давлат ва нодавлат иш билан бандлик
хизматлари шаклланиши ва ривожланишининг асосий йўналишлари
аниқланган. Шунингдек, меҳнат бозорини тартибга солишнинг ташкилий-
иқтисодий

механизмини

такомиллаштириш

ва

меҳнат

бозори

инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини оширишнинг стратегик
концепцияси ишлаб чиқилган [5].

Академик С.С. Ғуломовнинг “Ахборот тизимлари ва технологиялари”

асарида иқтисодиётни бошқаришда ахборот технологияларининг аҳамияти,
иқтисодий ахборот тизимлари ва технологияларини ишлаб чиқиш асослари,
ахборот ва технологик таъминоти, иқтисодиётда автоматлаштирилган ахборот
тизимлари ва технологиялари каби масалалар тадқиқ этилган[6].

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида меҳнат бозори инфратузилмаси таркибий қисмлари

ва уларнинг ўзаро самарали алоқадорлигини таъминлашнинг ахборот-аналитик
базасини такомиллаштириш бўйича иқтисодий тизимлар ва нисбатларни
ўрганишга диалектик ва тизимли ёндашув, комплекс баҳолаш, қиёсий ва
солиштирма таҳлил, статистик ва динамик ёндашув ҳамда гуруҳлаш
усулларидан фойдаланилди ҳамда иш билан бандлик хизмати фаолиятининг


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

3

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

самарадорлигини оширишнинг ахборот дастурий ва услубий таъминоти
усулларидан фойдаланиш зарурати асосланди.

Ҳозирги вақтда меҳнат бозорида ахборотлар роли жиддий равишда

ўсмоқда. Бошқарув мақсадлари учун ахборотларга юқори эҳтиёж ва ахборот
жараёнларининг шиддатли ривожланиши унинг инфратузилмаси таркибий
қисмлари яратишни биринчи ўринга олиб чиқади. Ахборотли инфратузилма
ҳисоблаш техникаси, коммуникация воситалари, услубий ва дастурий
таъминлаш, фаолиятнинг ёрдамчи турларини қамраб олади. Ҳисоблаш
техникаси билан жиҳозлашни етарли даражада таъминлаш мақсадида ҳисоблаш
воситалари бозорининг нархи арзонлашмоқда. Кишилик фаолиятининг тегишли
соҳаларида самарали ишлаш учун зарур бўлган илмий-техник, сиёсий,
иқтисодий ва ҳар қандай ахборотлар ҳажмининг ўсиши бошқарувда ахборот
технологияларидан кенг фойдаланиш заруратини келтириб чиқармоқда [6].

Таҳлил ва натижалар

Ахборот ва коммуникацион технологиялар иқтисодиётнинг деярли барча

тармоқларига улкан ва глобаль миқёсда ҳамда ҳар қандай тармоқ ёки
хизматларга тегишли фирмаларнинг ҳар бир функциясига таъсир кўрсатмоқда
[4]. Ҳозирги вақтда саноати ривожланган мамлакатларда 50% иш билан банд
бўлганлар компьютер техникасидан фойдаланмоқдалар [7]. Меҳнат бозорининг
ягона ахборот тизими, масалан, 2000 йилда Корея Республикасида яратилди [8].

Меҳнат бозорида ахборотларнинг йўқлиги ёки етишмаслиги иш билан

бандликка кўмаклашиш доирасида номутаносиб ҳолатларни келтириб
чиқаради, агарда бўш иш ўринларига ишчи кучи етишмайдиган жойда
ишсизлар мавжуд бўлса, қандай қилиб бўш иш жойлари тузилмасини тўлдириш
орқали ишсизлик даражасини камайтириш мумкин. Шу сабабли меҳнат
бозорида ҳудудий иш билан бандлик сиёсатини самарали амал қилиши учун
ҳудуддаги бўш иш жойларининг сифатли таснифи ва ишсизлар сони ҳақида
барча оператив маълумотларни ўз ичига олувчи, ишчи кучига талаб ва
таклифни тартибга солиш бўйича ҳудудий ахборот тизимини яратиш зарур.

Аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ҳудудий бандлик хизмати ахборот

тизимларини яратилишида барча имкониятлари билан етакчи роль ўйнайди.
Ҳар бир ҳудудда ахборот тизимларининг яратилиши ва қўлланиши республика
миқёсида ягона давлат сиёсатини юритиш мақсадида меҳнат бозорининг
марказий ахборот тизимига бирикишини назарда тутади.

Ҳудудий ахборот тизимларининг яратилиши ишчи кучига талаб ва

таклифни тартибга солишда тармоқли – ахборотларни тақсимлаш хусусиятлари
билан алоқадорликда ижобий ташқи самараларни юзага келтиради [9].

Ҳақикатдан ҳам, бундай ахборот тизимлари хизматларига талаб ҳудудий

меҳнат бозорини қамраб олиш доирасигача кенгайиб боради.

Ишчи кучига талаб ва таклифни тартибга солишда ҳудудий ахборот

тизими

ишчиларнинг

бўш

иш

жойларини

излашда

уларнинг

рақобатбардошлигини оширишга амалий натижа берадиган ёрдам кўрсатиши
мумкин. У ишсизликдан суғурталаш тизими билан биргаликда давлат иш билан
бандлик хизматига меҳнат бозоридаги ҳолатларнинг ҳудудий даражада анча


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

4

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

эгилувчан ва мослашувчан таъсир этиши ва фаолиятининг самарадорлигини
ошириш учун имконият яратади.

Шунингдек, меҳнат бозорининг ҳудудий ахборот тизимлари давлат ва

нодавлат иш билан бандлик хизматлари фаолиятларида иш жойларини танлаш
даврини қисқартириш, ишсизлик бўйича тўғри ва замонавий нафақа
тўловларини таъминлаш, ишсизликнинг давомийлигини қисқартириш, мавжуд
иш жойлари тўғрисида маълумотлар банки билан мувофиқликда ишчиларни
касбга қайта тайёрлашни ишлаб чиқиш самарадорлигини оширишда восита
бўлиб хизмат қилади.

Ҳудудий ахборот тизими яратилишининг шарт-шароити бўлиб, ҳудудий

иш билан бандлик хизматини ахборотлаштириш асосида ахборот узатиш
техникалари билан жиҳозланган яхлит ҳудудий ахборот тизимларини яратиш
ҳисобланади.

Россияда Санкт-Петербург шаҳрида «Катарсис» компанияси бозорда

ахборот тизими сифатида 11 йилдан кўпроқ фаолият юритмоқда ва Россия
Федерал иш билан бандлик хизмати учун ягона ахборот тизимини яратмоқда.
Ҳудудий ва миллий даражада ахборот тизими ривожланишининг муҳим
палласи бўлиб, қўйилган масалани ечишда комплекс ёндашув ҳисобланади.
Бунда у нафақат ахборот жиҳозларини ўрнатиш, балки лойиҳалаштириш
бўйича тадқиқотлар ўтказиш, дастурлаштириш, ахборот узатишнинг
марказлашган тизимларини ишлаб чиқиш, тармоқли мониторингнинг самарали
усулларини қўллаш каби ишларни олиб боради

1

.

Ҳозирги вақтда “Катарсис” дастурий – аппаратлашган комплекси ахборот

алмашиш мақсадида “Меҳнат ресурслари”, “Нафақаларни ҳисоблаш ва тўлаш”,
“Бандлик жамғармаси”, “Таҳлил”, “Маслаҳатчи 1”, “Маслаҳатчи 2” каби
автоматлашган тизимларни бирлаштиради.

Бу ахборот тизими мижозларга алоҳида тартибда мавжуд бўш иш

ўринлари, касбий тайёргарликдан ўтиш имкониятлари, нафақа миқдори ва
бошқалар ҳақида етарли даражада маълумотлар бериб туради. Барча
ишланмалар маҳаллий ва хорижий фирмалар билан биргаликда яратилган
махсус дастурий таъминотга базалаштирилади.

Ўзбекистонда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги «Катарсис»

компаниясига ўхшаш ахборот тизимининг ҳудудий иш билан бандлик хизмати
маблағлари ёки давлат бюджети ҳисобига яратилиши меҳнат бозорида давлат
сиёсатини юритиш самарадорлигини ошишида муҳим восита бўлиб, иш билан
бандликка кўмаклашиш соҳасидаги институционал тузилмалар ўртасида
самарали ахборот алмашишни таъминлайди.

Кўпинча ривожланган мамлакатларда ахборот тўплаш ва узатишга

ихтисослашган воситачи фирмалар фаолияти тижорат асосига қурилган. Бироқ
ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, вилоят меҳнат бозорида ахборот
хизматларини тижоратлаштириш имкониятлари етарли даражада эмас, чунки
юқори иш ҳақига эга бўлган иш ўринлари ва лавозимлар етарли миқдорда эмас.
Шунинг учун ҳозирги вақтда меҳнат бозори ахборот тизими жамоат сектори

1

Санкт-Петербургдаги «Катарсис» компанияси маълумотлари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

5

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

доирасида шаклланиши зарур, лекин келажакда унинг фаолиятини тижорат
асосига ўтказиш мумкин.

Ҳудудий ахборот тизими қуйидаги бўлимларни ўз ичига олиши зарур:

ишсизлар ва мавжуд иш жойлари ҳақида дастлабки маълумотларни

йиғиш;

улар учун қайта ишлаш дастури;

мавжуд йиғилган ва тўпланган ахборотлар асосида вилоят давлат иш

билан бандлик хизмати ва унинг жойлардаги БКМлари фаолияти билан
мувофиқликда локал компьютер тармоғини яратиш ва интернет таромоғига
улаш. Бунинг учун барча ҳудудий иш билан бандлик хизматларини интернет
таромоғига улаш назарда тутилади;

ахборот-услубий таъминот.





Ахборот алмашиш





















1-расм. Ҳудудий меҳнат бозори инфратузилмасида ахборотлар

алмашинуви чизмаси

Манба: Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган.

Вилоят иш

билан бандлик

хизмати

Шаҳар иш

билан бандлик

хизмати

Туман иш

билан бандлик

хизмати

Лицензиялаш

органлари

Ҳудудий меҳнат бозорининг ахборот

тизими

Ахборот тизимлари

шаклланишининг технологияси

Дастлабки маълумотлар

Қайта ишлаш дастури

Ахборот тармоғининг

яратилиши (интернетдаги)

Жорий меҳнат бозори

мониторинги

Бўш иш

ўринлари

Ишчи кучи

таклифи

Келгусида ишчи кучига талаб

ҳақида маълумотлар

Ҳудудий ҳокимият органлари

Ҳудудий ижро этувчи

органлари Кенгаши

Ахборот-услубий таъминот


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

6

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-расмда кўрсатилишича, ҳудудий ахборот тизими қуйидаги параметрлар

мониторингига асосланади: бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар ва уларнинг
динамикаси; ишчи кучи таклифи (иш билан бандлик хизмати иш изловчилар
маълумотлар банкини шакллантиради); олдиндан ишчи кучини қисқартириш ва
ёллаш ҳақида корхоналар ва фирмалар маълумотларини ўз ичига олувчи ҳамда
меҳнат бозорида талаб ва таклифнинг ўзаро мувофиқлигини таъминлашда, ўз
вақтида уларни тайёрлаш бўйича вилоятдаги касбга йўналтириш ўқув юртлари
ва олий ўқув юртлари битирувчи мутахассисларни истиқболлаштириш асосида
келгусида ишчи кучига талаб ҳақида маълумотлар тўплаш. Кўрсатилган
параметрлар бўйича маълумотлар базасининг шаклланиши иш билан
бандликка кўмаклашиш дастурини ишлаб чиқиш ва мониторингини ўтказиш
мақсадида вилоят ҳокимият органларини ахборот билан таъминлаш учун
ишончли эмпирик асос ҳисобланади.

Меҳнат бозорида ҳудудий ахборот тизимларини жорий этиш

иқтисодиётнинг ахборот секторини интенсив ривожлантириш жараёнини
қамраб

олади.

Шунинг

учун

ҳудудий

даражада

иқтисодиётни

ахборотлаштиришнинг шаклланиш белгиси ҳисобланади.

Албатта, ҳудудий меҳнат бозорида ахборот тизимларининг яратилиши,

авваламбор, маҳаллий электрон, компьютер техникалари ишлаб чиқаришни
ривожлантиришни талаб этади. Маҳаллий электрон саноатининг ривожланиши
меҳнат бозорида ахборот тизимлари шаклланиши учун зарур жиҳозларни
таъминлайди.

Ахборотлаштириш

инфратузилмаси

ривожланишининг

ҳозирги

йўналишларини таҳлили ахборот хизмати тармоғини такомиллаштиришнинг
ҳуқуқий, ташқи ва иқтисодий жиҳатларини тадқиқ қилиш билан боғлиқ
вазифалар мажмуасини тезроқ ҳал этиш заруратини кўрсатмоқда.

Меҳнат бозорида ахборотлаштириш қуйидаги вазифаларни амалга

оширишини назарда тутади [5]:

меҳнат бозорини ахборотлаштиришга тайёрлашнинг тадбирлар

мажмуасини амалга ошириш, яъни бу муаммони ҳал этиш учун зарур сиёсий,
иқтисодий, ижтимоий мутахассислар тайёрлаш ва бошқа шу каби шарт-
шароитларни яратиш;

аҳолининг компьютер саводхонлигини таъминлаш, янгича фикрлаш

ва ахборот маданиятини шакллантириш;

хўжалик механизмини такомиллаштириш, ташкилий тузилмалар,

бошқарув тартиботларини қайта қуриш, ахборотлаштириш индустриясининг
хўжалик механизмини вужудга келтириш, ахборотлаштиришнинг ҳуқуқларини
ишлаб чиқиш;

меҳнат бозорида ахборотларни қабул қилиб олиш ва тарқатиш

умумдавлат муҳитини ривожлантириш;

математик ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш, маълумотлар

банкларини ва билимларнинг манбаларини вужудга келтириш;

ахборотлаштириш соҳасида самарали халқаро ҳамкорлик қилиш

юзасидан кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

7

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Меҳнат бозори ҳудудий ахборот тизими иш билан бандлик ва меҳнат

соҳасида фуқароларни ўз-ўзини ҳимоялашнинг қўллаб-қувватлашини ўз ичига
олувчи ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳақидаги ахборотларни сақлаш, норматив
актлар ва уларни мустаҳкамлаш ҳақида, уларнинг ижросини таъминлаш,
ижтимоий-ҳуқуқий маслаҳатлар ва ижтимоий-меҳнат муаммоларининг ечими
учун зарурий маълумотларни таъминлаши керак.

Ҳудудий ахборот тизимининг зарурий-тузилмавий элементлари бўлиб,

ҳудудда кадрлар тайёрлаш тизими ҳақидаги, мавжуд давлат ва нодавлат иш
билан бандлик хизмати органлари ҳақида, иш берувчилар, уларнинг асосий
тавсифи ва ривожланиш тенденциялари ҳақидаги маълумотлар базаси
ҳисобланади. Бунда жамоат ишларини лойиҳалари сақланиши ҳам киради.

Меҳнат бозорида ҳар бир қатнашувчи бўйича маълумотларни алоҳида

тарзда маълумотлар банкига тўплаш меҳнат бозоридаги рақобатчилик
муҳитини юзага келтиради ҳамда иш билан бандлик хизмати органлари
томонидан меҳнат бозори мониторингини ўтказилишида улар фаолиятларининг
сифатини (воситачилик, аналитик, ахборот маслаҳат ва бошқалар) оширади. Бу
эса меҳнат бозорининг эгилувчанлигини таъминлайди.

Иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар натижасида корхоналарнинг қайта

ташкил этилиши билан ишчи-ходимлар сонининг аҳамиятли миқдорда ишдан
озод этилиши давлат иш билан бандлик сиёсати аҳамиятини оширади.
Шунингдек, меҳнат бозорида самарали давлат сиёсатини ўтказишни объектив
асоси бўлиб, меҳнат бозори ахборот тизимларининг яратилишидир.

Таркибий ўзгаришлар шароитида иш билан бандлик сиёсатининг асосий

воситаларидан бири ишсизларга ихтисос беришдир. Ишсизларга ихтисослик
бериш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида ишлаб
чиқиладиган махсус дастурлар ҳудудий ахборот тизимлари кўмаги билан
ҳудудий иш билан бандлик хизмати органлари ёрдамига муҳтож бўлган ва
меҳнат бозорида кам рақобатли бўлган ишсизлар категориясини аниқлаш
имкониятини тезлаштиради. Меҳнат бозори ҳудудий ахборот тизимида
тўпланган ишончли ва тўлиқ ахборотлар бундай ишсизлик муаммоларини
ечишнинг энг самарали ёндашувлари асосида ҳал этиш учун имконият яратади.

Ҳозирги кунда меҳнат бозори ахборот тизимлари олдида турган долзарб

вазифалардан

бири

дастурий

ва

коммуникацион

жиҳатларни

такомиллаштиришдир.

Дастурий жиҳат дастурлашнинг автоматлаштирилган технологиясини,

матнли, тавсирли ва овозли ахборотни қидириш ҳам ўзгартириш учун дастур
билан таъминлашни, маълумотлар базаларини бошқариш тизимлари, эксперт
тизимлари ва сунъий интелект, дастурлаш тиллари, қарорлар қабул қилишни
қўллаб-қувватлашнинг

универсал

тизимларини,

маълумотнинг

ташқи

базаларида ахборотни тезкор қидириш, сўров тиллари, статистик пакет,
матнни қайта ишлаш учун дастур билан таъминлашни ривожлантиришни ўз
ичига олади.

Коммуникацион жиҳат диққат эътиборни қуйидаги компонентларни:

телеанжуман алоқа, электрон почта, факс ахборотини ўзатиш, маҳаллий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

8

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

аҳамиятга молик тармоқлар, нутқли почта, ялпи ва минтақавий тармоқларни
ривожлантиришга қаратиши лозим.

Хулоса

ва

таклифлар

Иқтисодиётда хусусий сектор ролининг кенгайиши билан алоқадорликда

ишга

жойлаштиришга

кўмаклашиш

бўйича

агентликлар,

нодавлат

ихтисослашган меҳнат биржалари ва хусусий воситачи фирмаларнинг
яратилиши ҳамда фаолиятлари давомида мақсадга мувофиқ равишда меҳнат
бозори ягона ахборот тизимидан фойдаланиш ҳуқуқи берилади. Ҳақиқатдан
ҳам, давлат ва нодавлат иш билан бандлик хизмати органлари маълумотлар
банкининг шаклланишида қўшма ҳамкорлик ҳудудий меҳнат бозорида
жараёнлар тезлашишининг мутаносиблигини таъминлайди.

Шундай қилиб, меҳнат бозорида талаб ва таклифни тартибга солиш

бўйича ҳудудий ахборот тизимларини яратилиши бозор алоқаларини
шакллантириш, меҳнат бозорида хўжалик субъектлари трансакцион
харажатларини камайтириш, тармоқлар бўйича ишчи кучи тақсимланишини
оптималлаштириш мақсадида, улар ўртасида интенсив алоқаларни қарор
топтириш шарт-шароитларини вужудга келтиради. Тўпланган маълумотлар-
нинг ишончлилиги меҳнат бозори самарали мониторингини таъминлаш учун
ахборотлар узатиш жараёнини тезлаштиради ва ҳудудий иш билан бандлик
хизмати органлари учун иш билан бандликка кўмаклашиш дастурини ишлаб
чиқишда маълумотлар базасини шакллантиради. Демак, ҳудудий ахборот
тизимларининг яратилиши меҳнат бозорини тартибга солишда ҳудудий иш
билан бандлик сиёсатини самарадорлигини ошириш учун имконият яратади.

Фойдаланилган

адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий
якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим
устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган
мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2017 йил 16 январь, №11 (6705).

2.

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПФ-4947-сонли фармони, 1-илова, 4.1-банд.

3.

Рынок труда. Учебное пособие. Под общей редакцей д.э.н., проф.

Абдурахманова К.Х., д.э.н., проф. Одегова Ю.Г. – Т.: ТФ РЭА, 2009. - 384.

4.

Тарасова Н. Трудовые отношения в условиях глобализации и

технологической революции (опыт стран запада) // Общество и экономика. –М.:
2000. №1. -С. 67.

5.

Холмўминов Ш.Р., Арабов Н.У. Меҳнат бозори инфратузилмаси. Ўқув

қўлланма. –Т.: “Фан ва технологиялар”, 2016. 150-155 б.

6.

Ғуломов С.С. Ахборот тизимлари ва технологиялари. -Т.: Шарқ. 2000. -

93 б.

7.

International Labor Review. 1995. V. 134. №4-6.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2017 йил

9

№ 5, 2017

www.iqtisodiyot.uz

8.

Костюнина Г.М. Социальная политика в области труда (опыт

Республики Корея) // Труд за рубежом. 2000. №4. -С. 29-30.

9.

Вериан Х.Р. Микроэкономика. Промежуточный уровень. Современный

подход. -М.: ЮНИТИ. 1997. - С. 647.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухмм устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг кснгайтирилган мажлисидаги маърузаси // Халк сузи, 2017 йил 16 январь, №11 (6705).

“Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича харакатлар стратегияси тугрисида’Ти 2017 йил 7 февралдаги Узбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли фармони, 1-илова, 4.1-банд.

Рынок труда. Учебное пособие. Под общей редакцей д.э.н., проф. Абдурахманова К.Х., д.э.н., проф. Одсгова Ю.Г. - Т.: ТФ РЭА, 2009. - 384.

Тарасова Н. Трудовые отношения в условиях глобализации и технологической революции (опыт стран запада) // Общество и экономика. -М.: 2000. №1.-С. 67.

Холмуминов Ш.Р., Арабов Н.У. Мехнат бозори инфратузилмаси. Укув кулланма. -Т.: “Фан ва тсхнологиялар”, 2016. 150-155 б.

Туломов С.С. Ахборот тизимлари ва технологиялари. -Т.: Шарк. 2000. -93 б.

International Labor Review. 1995. V. 134. №4-6.

Костюнина Г.М. Социальная политика в области труда (опыт Республики Корея) // Труд за рубежом. 2000. №4. -С. 29-30.

Всриап Х.Р. Микроэкономика. Промежуточный уровень. Современный подход. -М.: ЮНИТИ. 1997. - С. 647.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов