Особенности формирования демографической ситуации в Республике Узбекистан

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
62-74
23
8
Поделиться
Арабов, Н., & Насимов, Д. (2018). Особенности формирования демографической ситуации в Республике Узбекистан. Экономика и инновационные технологии, (2), 62–74. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9689
Нурали Арабов, Самаркандский государственный университет

доцент,к.э.н. 

Дилмурод Насимов, Самаркандский государственный университет

доцент,к.э.н. 

 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье анализируются характеристики, показатели и факторы демографической ситуации в Узбекистане, анализируется влияние демографических процессов на определение текущего состояния и перспективных направлений социально-экономического развития страны.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДЕМОГРАФИК ВАЗИЯТ

ШАКЛЛАНИШИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

Арабов Нурали Уралович,

СамДУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

n_arabov@mail.ru

Насимов Дилмурод Абдуллоевич,

СамДУ доценти, и.ф.н.

Аннотация

:

Ушбу

мақолада

Ўзбекистонда

демографик

вазият

шаклланишининг хусусиятлари, кўрсаткичлари ва омиллари таҳлил этилиб,
республикамиз ижтимоий

-

иқтисодий ривожланишининг жорий ва истиқболдаги

чора

-

тадбирларини белгилашда демографик жараёнларнинг таъсири

тадқиқ

этилган.

Аннотация

:

В данной статье анализируются характеристики, показатели

и факторы демографической ситуации в Узбекистане, анализируется влияние
демографических процессов на определение текущего состояния и

перспективных

направлений

социально

-

экономического развития страны.

Abstract:

The article analyzes the characteristics, indicators and factors of the

demographic situation in Uzbekistan, the impact of demographic processes on the
definition of the current state and perspective directions of the country's socio-economic
development are also analysed.

Калитли

сўзлар:

демографик вазият, аҳоли таркиби, меҳнат ресурслари,

демографик сиёсат, иқтисодий ва ижтимоий жараёнлар, аҳолининг табиий ўсиши,
урбанизация даражаси

.

Кириш

Ўзбекистон Республикасида макроиқтисодий барқарорлик ва барқарор

иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлашга йўналтирилган иқтисодий ислоҳотлар
изчил амалга оширилмоқда. Албатта, бунда мамлакат демографик ривожланишининг
ўрни катта бўлиб, ижтимоий манфаатларга йўналтирилган иқтисодий мақсадларни
амалга оширишда аҳоли, унинг ўсиши, жойлашиши, демографик таркиби каби
жиҳатларини иқтисодиётнинг инновацион ривожланиш даври нуқтаи назаридан
ўрганиш катта аҳамиятга эга. Чунки, аҳоли ҳам асосий ишлаб чиқарувчи куч, ҳам
истеъмолчи сифатида жамият тараққиётида ҳал қилувчи аҳамиятга эгадир.

Бугунги кунда мамлакатимизнинг ижтимоий

-

иқтисодий ривожланиши янги

босқичга кўтарилмоқда. Ушбу босқичда

Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегиясининг вазифаларидан келиб чиққан

ҳолда, мамлакатимизда барқарор ва жадал суръатлар билан иқтисодий ўсишни
таъминлаш миллий ривожланиш стратегиясининг бош масаласи ҳисобланади. Шунга
кўра,

республикамиз

ижтимоий

-

иқтисодий

ривожланишининг

жорий

ва

истиқболдаги

чора

-

тадбирларини

белгилашда

демографик

жараёнларнинг

таъсирини ҳар томонлама ҳисобга олиш, иқтисодий ривожланиш дастурларини ушбу
жараёнлар таъсири нуқтаи

-

назаридан шакллантириш ва уларни изчил амалга

оширишни тақозо этмоқда.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Шу нуқтаи назардан Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаган

-

ларидек, “меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ
амалга ошириш учун шароитлар яратиш, ишчи

кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож

шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини
кенгайтириш” [1] долзарб масала ҳисобланиб, уни амалга ошириш муайян даражада
демографик вазиятни юмшатишга йўналтирилгандир.

Мавзуга оид адабиётлар

таҳлили

Профессор Қ.Х. Абдураҳмонов томонидан демографик тенденциялар ва

уларнинг меҳнат бозорига таъсири аниқланган. Шунингдек, аҳолининг тўхтовсиз
кўпайиб бориши, аҳолининг кексайиш муаммоси ва унинг ижтимоий

-

иқтисодий

оқибатлари, ёш гуруҳлари ўртасидаги муносабатлар ҳамда Ўзбекистондаги
демографик тенденциялар тадқиқ этилган [2].

Яна бир дарсликда демографиянинг фан сифатидаги шаклланиши, демографик

жараёнларни ўрганиш манбалари, туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралишнинг демографик
моҳияти, аҳолининг сон ва сифат хусусиятлари, такрор ҳосил бўлиш қонуниятлари,
жинс, ёш, никоҳ ва оила таркиби, ижтимоий

-

иқтисодий ҳолати, аҳоли миграцияси,

демографик прогнозлаштириш масалалари Қ.Х. Абдураҳмонов ва бошқалар
томонидан тадқиқ этилган [3].

Хорижий олим Борисов В.А. томонидан

демографиянинг илмий назарий

асослари, аҳоли тўғрисидаги маълумотлар, аҳоли сони динамикаси кўрсаткичлари,
аҳоли таркиби ва уни ўрганиш

усуллари, туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралишнинг

демографик моҳияти, аҳолининг сон ва сифат хусусиятлари, такрор ҳосил бўлиш
қонуниятлари, оила таркиби, ижтимоий

-

иқтисодий ҳолати, аҳоли миграцияси,

демографик прогнозлаштириш масалалари ўрганилган [4].

Яна бир гуруҳ хорижий олимларнинг тадқиқотларида демографиянинг фан

сифатидаги шаклланиши, демографик жараёнларни ўрганиш манбалари, аҳоли
тўғрисидаги маълумотлар, аҳоли сони динамикаси кўрсаткичлари, аҳоли таркиби ва
уни ўрганиш усуллари, туғилиш, ўлим, никоҳ ва ажралишнинг демографик моҳияти,
аҳолининг сон ва сифат хусусиятлари, такрор ҳосил бўлиш қонуниятлари, жинс, ёш,
никоҳ ва оила таркиби, ижтимоий

-

иқтисодий ҳолати, аҳоли миграцияси масалалари

тадқиқ этилган [5].

Тадқиқот методологияси

Демографик жараёнларни ўрганиш усуллари умуммилмий ва демографик

усуллар бўлиб, улар алоҳида сифат ва миқдор таркибларига, амал қилиш ва
ривожланиш

жараёнларига

эга

бўлган

такрор

ҳосил

бўлувчи

кишилар

жамланмасининг, аҳоли кўпайишининг ўзига хос хусусиятларини акс эттиради.

Тадқиқот жараёнида Ўзбекистон Республикасида демографик вазият

шаклланишининг хусусиятлари

ва тенденциялари бўйича демографик жараёнларни

ўрганишга диалектик ва тизимли ёндашув, қиёсий ва солиштирма таҳлил, статистик
ва динамик ёндашув ҳамда гуруҳлаш усулларидан фойдаланилди ҳамда тарихийлик
тамойилига асосланди.

Таҳлил ва натижалар

Ҳар

қандай –

сиёсий, иқтисодий, ижтимоий жараёнлар демографик

хусусиятлар билан боғлиқ бўлиб, барча давлатлардаги жамият ҳаётига ўз таъсирини
кўрсатади. Туғилиш даражасининг тебраниши муайян вақтдан кейин таълим ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

соғлиқни сақлаш тизимини шакллантиришда, меҳнат бозорида иш билан бандликда,
давлатнинг ижтимоий соҳага харажатларида бевосита ўз аксини топади [3].

Ўзбекистонда

иқтисодиётни

модернизациялаш

жараёнида

ижтимоий

-

иқтисодий сиёсатни амалга оширишда демографик омилларга устувор аҳамият
берилмоқда. Аҳоли кўпайиши билан бир йўла унинг зичлиги ҳам ошмоқда: 1940
йилда ҳар кв.км га 14,6 киши тўғри келган бўлса

[2]

, 1991 йилда 46,3 киши, 2010

йилда 64,9 киши, 2016 йилда бу кўрсаткич 71,5 кишини ташкил этган (1940 йилга
нисбатан 4,9 баравар ошган). Ҳозирги вақтда Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудий
бўлинмасидан 10 таси, шу жумладан, Тошкент шаҳри аҳоли зич бўлган ҳудудий
бўлинмалар жумласига киради, ваҳоланки, улар Ўзбекистон ҳудудининг атиги
чорагини, аҳоли унча зич бўлмаган тўртта вилоят эса республика ҳудудининг қолган
тўртдан уч қисмини эгаллаган. 2017 йил 1 январь

ҳолатига кўра, аҳолининг энг зич

жойлашган ҳудудлари сифатида 1 кв.км га тўғри келадиган аҳоли

сони Андижон

(689,0 киши), Фарғона (527,3 киши), Наманган (356,5), Хоразм (293,7 киши),
Самарқанд (217,8 киши) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (7257,9) ҳиссасига тўғри
келади

.

Аҳоли ниҳоятда зич бўлган минтақаларга аҳоли, меҳнат ресурслари, иқтисодий

фаол аҳоли ва иш билан банд аҳоли, туғилган болалар ва аҳоли табиий кўпайишининг
бешдан тўрт қисми, ялпи ички маҳсулотнинг

74,0 %и, инвестицияларнинг 79,0 %и ва

истеъмол харажатларининг 88,0 %и тўғри келмоқда

[2].

Республикадаги барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантиришга

қаратилган

иқтисодий ислоҳотлар марказида демографик вазият туради. Чунки,

Ўзбекистонда аҳолининг ўсиш суръатлари юқори ҳисобланади. Сўнгги йилларда
аҳолининг табиий ўсиши бирмунча камайган бўлишига қарамай, у ҳали ҳам айрим
мамлакатлар орасида энг юқори даражададир.

Масалан, таҳлилий маълумотларга кўра, республикамиз мустақиллигининг

сўнгги 20 йили мобайнида (1991

-

2011 йиллар) Ўзбекистон аҳолиси энг юқори, яъни

8,9 млн. кишига ошган ҳолда, бу кўрсаткич қўшни давлатларда, хусусан,
Тожикистонда 2,2 млн. киши, Туркманистонда 1,2 млн. киши, Қирғизистонда 1,0 млн.
киши, Қозоғистонда 0,8 млн. киши ҳамда Озарбайжонда 1,9 млн. кишига ошган.
Қолган

МДҲ давлатлари –

Украина, Россия, Молдова, Белоруссия ва Арманистонда

тескари ҳолат кузатилган, яъни мувофиқ равишда

6,0; 5,4; 0,8;

0,7; 0,3 млн. кишига аҳоли

сонининг пасайиш тенденцияси кузатилган.

Бугунги кунда мамлакат аҳолиси Марказий Осиё давлатларида яшаётган жами

аҳолининг 46,0 %идан ортиғини ташкил этмоқда. Мамлакатда аҳолининг табиий
ўсиши 2000

-

2010 йилларда мустақилликнинг дастлабки йиллари ва 1995 йилга

нисбатан анча пасайган бўлсада (2000 йил 1995 йилга нисбатан 73,6 %, 2010 йилда бу
кўрсаткич 93,2 %), аҳолининг йиллар мобайнида прогрессив кўпайиши натижасида

2015-

2016 йилларда аҳолининг табиий ўсиши 1995 йилга нисбатан мос равишда 9,3 %

ва 7,3 %га ошган (1

-

расм).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

1-

расм. Ўзбекистонда аҳолининг табиий ўсиши

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифлар

ишланмаси

.

Аҳолининг бундай ўсиши мамлакатда янги иш жойларини (иқтисодий

жиҳатдан нуфуз даражаси юқори иш ўринлари) тез суръатлар билан яратиш, ёшлар
билан ишлаш (республикада туғилишлар сони нисбатан камаяётган бўлсада, ёшлар
салмоғининг юқорилиги уларни иш билан таъминлаш муаммоларини кучайтирмоқда
ҳамда

“демографик босим”ни сезиларли даражада оширмоқда), уларни мамлакат

иқтисодиётининг долзарб соҳаларига жалб этишдек, муҳим муаммони ечишни талаб
этмоқда.

Ҳозирги

вақтда республикамизда ўзига хос демографик вазият вужудга келган

ва у аҳоли сонининг прогрессив ўсиши, аҳолининг ёш таркибида меҳнатга лаёқатли
ёшдан кичик бўлганлар ва кекса ёшдагилар улушининг ортиши, меҳнатга лаёқатли
ёшгача бўлган аҳоли сонининг камайиши, шу билан бир вақтда ўрта ёшдаги аҳоли
сонининг кўпайиши, урбанизация жараёни ортаётганида намоён бўлмоқда

.

2000-

2016 йиллар давомида республикамизда доимий аҳоли сони 7307,4 минг

кишига ёки 29,4 фоизга кўпайган. Таҳлилларни шаҳар ва қишлоқ аҳолиси кесимида
амалга ошириш унинг бир меъёрда кечмаганлигини кўрсатади. Жумладан, 2016
йилда шаҳар аҳолиси сони 2000 йилга нисбатан 76,1 фоизга, қишлоқ аҳолиси сони 1,8
фоизга ошганини кўришимиз мумкин.

Шу билан бирга, ҳозирги кунда жами аҳоли таркибида шаҳар аҳолисининг

улуши 36,0 фоиздан 50,6 фоизга, қишлоқ аҳолисининг эса 64,0 фоиздан 49,4 фоизгача
камайган (2

-

расм). Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, республикада қишлоқ аҳолиси

сони жами аҳоли сонига нисбатан йиллар мобайнида улушининг мунтазам камайиши
кузатилганлигини кўрсатади.

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида аҳолининг урбанизация

даражаси доимий равишда ўсиб бормоқда. Қишлоқ аҳолиси сонининг камайганлиги
эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси
аҳоли пунктларининг маъмурий

-

ҳудудий тузилишини такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги 2009 йил 13 мартдаги 68

-

сонли қарорига кўра республикада

965 та қишлоқ пунктига шаҳарча мақоми берилганлиги билан изоҳланади. Ҳукумат
қарорига

мувофиқ, жумладан, Қорақалпоғистон

Республикасида –

11 та, Андижон

вилоятида –

76 та, Бухоро вилоятида –

59 та, Жиззах вилоятида –

33 та, Қашқадарё

532,6

392,0

392,9

496,4

582,1

571,4

0

100

200

300

400

500

600

700

1995 й.

2000 й.

2005 й.

2010 й.

2015 й.

2016 й.

Аҳолининг
табиий …


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

вилоятида –

117 та, Навоий вилоятида –

29 та, Сурхондарё вилоятида –

106 та,

Сирдарё вилоятида –

15та, Тошкент вилоятида –

78 та, Фарғона вилоятида –

198 та,

Хоразм вилоятида –

50 та қишлоқ шаҳар посёлкаларига айлантирилди.

2-

расм. Ўзбекистонда доимий аҳоли сонида шаҳар ва қишлоқ

жойларнинг нисбати

(фоизда)

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифлар

ишланмаси

.

Шунингдек, ўтган йилда республикамизда имтиёзли ипотека кредитлари

асосида

арзон уй

-

жойлар қуриш

лойиҳасини амалга оширишга киришилди.

Республикамиз шаҳар ва қишлоқларида жами 3,5 миллион квадрат метрдан зиёд
намунавий уйлар ва кўп қаватли уй

-

жойлар барпо этилди. Бу рақамни аввалги

йилларга таққослайдиган бўлсак, 2007 йилга нисбатан 20 баробар, намунавий уй

-

жойлар қуриш дастури бошланган 2010 йилга нисбатан 3,5 баробар, 2014 йилга
нисбатан эса 2 баробар кўп уй

-

жой қурилганини кўриш мумкин. Шуни алоҳида

таъкидлаш ўринлики, Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан кейинги 25
йил давомида биринчи марта аҳоли учун арзон, барча қулайликларга эга бўлган
кўпқаватли уй

-

жойлар қуриш бошланди. 2017 йилнинг ўзида 800 минг квадрат

метрдан зиёд ана шундай уй

-

жойлар қуриб фойдаланишга топширилди. Биргина

Тошкент шаҳрининг ўзида жорий йилда 420 минг квадрат метр кўпқаватли уй

-

жой

фонди фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилга нисбатан қарийб 3 баробар кўпдир

[6].

Ўзбекистонда жамиятни ривожлантиришда урбанизация даражасининг ортиши

билан боғлиқ шаҳар ролининг кенгайиши жараёни муҳим аҳамиятга эга. Шаҳарларда
саноатнинг ривожланиши, уларнинг сиёсий ва маданий функцияларининг кенгайиши,
ҳудудий меҳнат тақсимотининг чуқурлашиши ана шу жараён хусусиятларидир.

Ўзбекистонда

урбанизация

жараёнларининг

долзарблиги

республика

Марказий Осиёда аҳолиси энг зичлиги билан изоҳланади. Кейинги 30 йил мобайнида
республикада аҳоли зичлиги икки баробарга ортди. Бироқ аҳоли мамлакатнинг барча
ҳудудлари бўйича бир текис жойлашмаган. Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг
50,6 %и шаҳарларда яшайди.

51,1

51,2

51,2

51

50,8

50,6

50,6

49,9

49,8

48,8

49

49,2

49,4

49,4

0%

20%

40%

60%

80%

100%

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.

Шахар

Қишлоқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 9

-

моддасига мувофиқ,

аҳоли пунктлари энг йирик шаҳарлар, йирик шаҳарлар, ўртача шаҳарлар, кичик
шаҳарларга бўлинади.

1-

жадвал

Ўзбекистонда шаҳар ва шаҳарчаларда доимий аҳоли сони

(минг киши)

Кўрсаткичлар

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.

2010-

2016

й.й.да

ўсиш

(%)

Шаҳар ва

шаҳарчалар

-

жами

14897,4

15143,2

15370,1

15555,2

15748,0

15963,9

16250,8

109,1

шундан

яшовчилар

сонига кўра,

минг киши

3 гача

792,9

758,8

750,1

725,4

682,5

637,0

615,2

77,6

3-4,9

1421,8

1442,4

1479,8

1504,3

1552,9

1593,0

1547,4

108,8

5-9,9

1758,2

1804,4

1882,2

1915,4

1934,2

1969,1

2021,2

114,9

10-19,9

1793,4

1747,8

1762,1

1813,8

1792,9

1860,2

1905,1

106,2

20-49,9

2012,4

2012,1

2029,3

2051,3

2155,6

2185,3

2255,6

112,1

50-99,9

1237,8

1352,8

1366,7

1285,0

1302,3

1321,4

1339,7

108,2

100-249,9

1837,5

1856,9

1874,7

1995,1

1764,3

1533,4

1552,4

84,5

250-499,9

1754,5

1866,0

1891,2

1618,9

2198,9

2478,2

2006,8

114,4

500-999,9

-

-

-

-

-

-

590,2

1 млн. ва юқори

2288,9

2302,0

2334,0

2346,0

2364,4

2386,3

2417,2

105,6

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.

Бугунги кунда аҳолисининг сони 20 минг кишигача бўлган шаҳарларнинг

умумий сони 35 та бўлиб, улар мамлакат шаҳарлари тизимининг 29,4 %ини ташкил
этади. Уларда 2017 йил 1 январь

ҳолатига кўра, республика шаҳарлари аҳолисининг

37,5 %и яшайди. Аҳолиси 20 мингдан 50 минггача бўлган шаҳарлар 48 та (шаҳарлар
тизимининг 40,3 %и) бўлиб, ўтган йили уларда истиқомат қилувчилар жами шаҳарда
яшовчиларнинг 13,9 %ини ташкил этган. Ўртача шаҳарларда (аҳолиси 50

-

100 минг

бўлган 19 та шаҳар) шаҳар аҳолисининг 8,2 %дан ортиғи, катта шаҳарларда (100 минг
кишидан 250 минг кишигача) 9,5 %и, йирик шаҳарларда (250 минг кишидан 1 млн.
кишигача) 16,0 %и, энг йирик шаҳарларда (1 млн. кишидан кўп) 14,8 %и истиқомат
қилади. Бошқача айтганда, Ўзбекистон шаҳарларининг кўпчилигини (шаҳарлар
тизимининг 69,7 %и) кичик ва ўрта шаҳарлар ташкил этади. Уларда шаҳарлар жами
аҳолисининг 59,6 %и яшайди (1

-

жадвал).

Аҳолининг жинс таркиби –

аҳолининг эркак ва аёлларга тақсимланишидир.

Республика аҳолиси таркибида эркаклар салмоғининг юқорилиги иккинчи

жаҳон урушигача сақланиб турган. Уруш демографик вазиятга кескин ўзгартириш
киритган. 1959 йилда собиқ Иттифоқда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш ҳар 1000
аҳоли таркибидаги эркаклар ва аёллар нисбати 480:520 лигини кўрсатди. Бошқача


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

айтганда, Ўзбекистон

аҳолисининг таркибида аёллар эркакларга нисбатан 4,0 фоиз

кўп бўлган

[3].

Ҳозирги

вақтда Ўзбекистонда ҳар 1000 та эркакга 997 та аёл тўғри келади (3

-

расм).

3-

расм. Ўзбекистонда домий аҳоли умумий сонида аёллар ва эркакларнинг

нисбати

(фоизда)

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифлар

ишланмаси

.


Республикамиз аҳолиси сонининг ҳудудлар бўйича тақсимланишига эътибор

қаратсак, энг кўп аҳоли сони Фарғона водийси (Андижон, Фарғона, Наманган)
минтақаси (28,6 %) ва Зарафшон водийси (Самарқанд, Навоий, Бухоро) минтақасига
(19,8 %) тўғри келади. Воҳа (Қашқадарё, Сурхондарё) минтақасига –

17,3%, Тошкент

вилояти ва Тошкент шаҳрига –

16,5 %, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм

вилоятига –

11,2 %, Жиззах ва Сирдарё

вилоятларига –

6,6 % аҳоли ҳиссаси тўғри

келади.

Республикада аҳоли сонидаги ўзгаришлар унинг бевосита ёш таркиби билан

боғлиқ. Ўзбекистон аҳолисининг ҳозирги ёш таркиби XX асрнинг 90

-

йилларида

бошланган туғилиш даражасининг қисқаришига қарамай ёш ҳисобланади. Яъни, 2017
йил 1 январь ҳолатига аҳоли таркибида 30 ёшгача бўлган ёшлар улуши –

56,5 фоизни,

16 ёшгача бўлган болалар улуши –

30,1 фоизни, 16

-

29 ёшдагилар улуши –

26,4 фоизни

ташкил этди. Шунингдек, статистик маълумотлар таҳлили сўнгги йилларда 0

-15

ёшдаги аҳоли мутлақ сонининг камаяётганлигини кўрсатмоқда (2010 йилда умумий
аҳоли сонида 16 ёшгача бўлган болалар улуши –

31,2 фозни ташкил этган). 2010

-2016

йиллар давомида республикада аҳоли таркибида меҳнатга лаёқатли ёшгача бўлган
аҳоли сони 2010 йилда 31,3 фоизни, 2016 йилда эса 30,1 фоизни ташкил этган (4

-

расм). Мазкур ҳолат мустақиллик йиллари республикада туғилиш кўрсаткичининг
камайганлиги билан изоҳланади. Жумладан, 1991 йили республикада туғилишнинг
умумий коэффициенти 34,5 фоиздан

[7]

2010 йили 23,2 фоизгача

[8]

камайган.

Ҳозирги кунда бу кўрсаткич янада пасайиш тенденциясига эга.

50

49,9

49,9

49,9

49,9

49,8

49,8

50

50,1

50,1

50,1

50,1

50,2

50,2

0%

10%

20%

30%

40%

50%

60%

70%

80%

90%

100%

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.

Aёллар

Эркаклар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

4-

расм. Ўзбекистонда аҳолининг ёш таркиби бўйича тақсимланиши (фоизда)

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифлар

ишланмаси

.

Бозор муносабатларига ўтиш шароитида йиллар давомида шаклланган

қадриятлар, урф

-

одатларда ўзига хос ўзгаришлар рўй бераётганлиги, халқнинг

муносиб турмуш шароитини яратишга интилиши, омма ўртасида ҳомиладорликдан
сақловчи тиббий воситаларнинг кенг тарқалиши, аёлларнинг ижтимоий ишлаб
чиқаришда бандлигининг ортиши, ҳар бир оила ўз имкониятларидан келиб чиққан
ҳолда фарзандлар туғилишини назорат қилиш

каби омиллар туғилиш кўрсаткичининг

пасайишига олиб келди.

2007-

2016 йилларда меҳнатга лаёқатли

ёшдаги аҳоли сони –

20,7 фоизга,

меҳнатга лаёқатли ёшдан юқори бўлган аҳоли сони эса 55,0 фоизга ортган. Таҳлил
натижалари меҳнатга лаёқатли ёшдан катта бўлган аҳолининг меҳнатга лаёқатли
ёшдаги аҳоли сонига нисбатан юқори суръатда ўсганлигини кўрсатади. Бу ҳолат бир
томондан, иккинчи жаҳон урушидан кейинги “демографик тўлдириш” даврида
туғилган аҳолининг бугунги кунда кексалар гуруҳи қаторига қўшилиши билан,
иккинчи томондан, республика аҳолиси ўртача ёшининг нисбатан ошаётганлиги
билан изоҳланади.

Аҳолининг ёш таркиби ҳақидаги маълумотлар ижтимоий

-

иқтисодий ва

демографик жараёнларни тадқиқ қилиш учун муҳимдир. Аҳоли ёш таркибининг
хусусиятларини билиш орқали истиқболда туғилиш ва ўлим тенденцияларини
аниқлаш, шунингдек, аҳолининг такрор ҳосил бўлишига доир илмий асосланган
хулоса

чиқариш мумкин. Шунингдек, аҳолининг ёш таркиби асосида ижтимоий ва

иқтисодий соҳаларда баъзи муаммоларнинг вужудга келиши эҳтимолини баҳолаш,
меҳнатга лаёқатли аҳоли ва ишчи кучининг динамикасини прогнозлаш, товарлар
ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми, уларга бўлажак талаб ва ҳ.к.ларни
аниқлаш мумкин.

Ўзбекистон аҳолисининг ҳозирги ёш таркиби 1990 йилларда бошланган

туғилиш даражасининг қисқаришига қарамай ёш ҳисобланади. Яъни аҳоли таркибида
30 ёшгача бўлган ёшлар улуши –

56,5 %ни, 16 ёшгача бўлган болалар улуши 30,1 %ни,

16-

29 ёшдагилар улуши –

26,4 %ни ташкил этади. Шу билан бирга, статистик

маълумотлар таҳлили сўнгги йилларда 0

-

15 ёшдаги аҳоли мутлақ сонининг

0

20

40

60

80

100

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.

31,3

30,6

30,2

29,9

29,9

30

30,1

61,1

61,5

61,7

61,7

61,4

61

60,5

7,6

7,9

8,1

8,4

8,7

9

9,4

Меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар

Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

9

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

камаяётганлигини кўрсатмоқда. Шунингдек, 1991 йилда 3

0-

59 ёшдагилар ҳиссаси

жами аҳолининг –

24,9 %ини, 60

-

69 ёшдагилар –

4,0 %ни ташкил этган ҳолда, бу

кўрсаткич 2016 йилда мос равишда 30

-

59 ёшдагилар –

36,3 % ва 60

-

69 ёшдагилар –

4,6 %дан иборат бўлган (2

-

жадвал).

2-

жадвал

Ўзбекистон аҳолиси ёш таркибининг динамикаси

Ёш

1991 й.

2002 й.

2008 й.

2016 й.

Минг
киши

%

Минг
киши

%

Минг
киши

%

Минг
киши

%

0-15

8883,7

43,1

9734,4

38,8

9025,4

33,3

9665,7

30,1

16-19

1672,8

8,1

2346,6

8,9

2546,4

9,4

2158,4

6,7

20-24

1823,1

8,8

2323,0

9,2

2919,7

10,8

3175,8

9,9

25-29

1779,9

8,6

2047,6

8,2

2321,2

8,6

3151,9

9,8

30-34

1552,1

7,5

1772,9

7,1

1999,9

7,4

2770,7

8,6

35-39

1105,6

5,4

1667,7

6,6

1781,0

6,6

2230,5

6,9

40-49

1228,7

6,0

2583,4

10,3

3116,6

11,5

3693,8

11,5

50-59

1232,4

6,0

1117,2

4,4

1796,7

6,6

2980,7

9,3

60-69

817,9

4,0

955,1

3,8

803,2

3,0

1479,8

4,6

70 ва

ундан

катта

511,5

2,5

667,9

2,7

762,1

2,9

813,2

2,5

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари.


Мамлакат аҳолисининг ҳозирги вақтдаги ўртача ёши 28,5 ёшни,

шу жумладан,

аёллар 29,1 ёшни, эркаклар 27,8 ёшни ташкил

этади. У халқаро демографик таснифга

кўра, Ўзбекистонни ёш давлатлар қаторига киритиш имконини беради (5

-

расм).

5-

расм. Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ёши (минг киши)

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифлар

ишланмаси

.

Ўзбекистон

аҳолисининг

кексайиш

даражасини

баҳоласак,

француз

демографлари таснифи бўйича мамлакатда 60 ёшдаги ва ундан юқори ёшдагилар
аҳолининг 7,1 %ини ташкил этади ва республика аҳолиси демографик нуқтаи
назардан ёш ҳисобланади. БМТ демографлари таснифи бўйича эса 65 ёш ва ундан

26,6

26,9

27,1

27,3

27,5

27,6

27,8

27,2

27,5

27,8

28,0

28,1

28,3

28,5

27,8

28,2

28,4

28,6

28,7

28,9

29,1

24

25

26

27

28

29

30

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.

Эркаклар

Жами аҳоли

Аёллар


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

10

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

юқори ёшдагилар республика аҳолисининг 4,5 %ин ташкил этади

ва бу демографик

қариш бўсағаси таснифига мос тушади.

Мамлакатда кечаётган демографик жараёнларнинг замонавий тенденциялари

таҳлили аҳоли ёш таркибида болалар салмоғининг камайиб, меҳнатга лаёқатли
ёшдаги ва қариялар салмоғи ошиб бораётганлигини кўрсатмоқда. Маълумотларга
кўра, 2000

-

2016 йилларда Ўзбекистон республикаси аҳолисининг нисбатан суст

кексаяётган ҳудудларида ҳам аҳолисининг қариш индекси кўтарилиб бормоқда. Бу
эса, ўз навбатида, яқин келажакда республикамизнинг барча ҳудудларида ҳам
аҳолининг кексайиш даражаси ривожланишини кўрсатади.

Демографларнинг прогнозлари мазкур жараён тобора кучайиб

боришидан

далолат бермоқда. Хусуан, БМТ экспертларининг прогнозларига мувофиқ, 2050 йилга
бориб дунёда энг юқори қариш даражаси 72,7 %га етиши тахмин қилинмоқда.
Аҳолининг кексайиши мамлакатлар миллий иқтисодиётининг ривожланишига ўз
таъсирини ўтказади ҳамда бу жараён қуйидаги қатор ижтимоий

-

иқтисодий

оқибатларга олиб келади: 1. Кексалар улушининг ортиши аҳолининг иқтисодий
фаоллигини пасайтиради. Одамнинг ёши қанча катта бўлса, маҳсулдорлиги шунчалик
паст бўлади; 2. Аҳолининг кексайиши иқтисодиётда ёшлар улуши камайишини
англатади. Бу эса иш билан банд аҳолини касб

-

малака ва тармоқ таркибининг

ўзгариш жараёни ва бинобарин, иқтисодиётнинг самарадорлиги ошишини
секинлаштиради;

3.

Пенсия

жамғармаси

зиммасига

пенсиялар

тўлаш

харажатларининг бениҳоя оғир юки тушади, зеро пенсионерлар улушининг кўпайиши
билан бир йўла пенсия жамғармаларига маблағ тўлаб борадиган меҳнатга лаёқатли
аҳоли салмоғи қисқаради; 4. Кексаларга тиббий хизмат кўрсатиш учун қўшимча
маблағ сарфлаш, геронтологик муассасалари тармоғини кенгайтириш ва бутун
соғлиқни сақлаш тизимини сифатли тарзда қайта қуришни талаб қилади; 5. Ҳали
ишлашни истайдиган “ёш қариялар”ни иш билан таъминлаш лозим. Бу осон вазифа
эмас, чунки пенсия ёшига етмаганларга ҳам иш ўринлари етишмайди; 6. Аҳолининг
кексайиши моддий ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасининг таркибига таъсир
кўрсатади, яъни аҳоли бу гуруҳнинг талаб ва эҳтиёжларига мувофиқ равишда товар ва
хизматлар ассортиментини ўзгартиришга тўғри келади. Баъзи технологик
операцияларни ҳам ўзгартириш, машина ва ускуналарни ходимларнинг ёш
хусусиятларига мослаштириш керак. Транспорт воситалари ҳам кексалар талабига
монанд бўлиши лозим.

Ҳозирги

вақтда

туғилиш

даражаси

пасайиши,

шунингдек,

кўпгина

ривожланаётган

мамлакатларда

унинг

даражаси

нисбатан

юқорилигича

қолаётганини

асослайдиган кўпгина омилларга аниқлик киритилган. Энг аввало

туғилиш даражаси, айниқса унинг табақаланиш хусусиятлари иқтисодий, ижтимоий,
диний, руҳий ва бошқа омилларнинг ўзаро боғлиқлиги билан изоҳланади.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда

туғилиш даражаси камайиб бормоқда.

Мамлакатда туғилиш даражасининг камайишига йигит ва қизларнинг никоҳга кириш
ёшининг кўтарилиши, ажралиш, миграйия жараёнлари таъсир қилмоқда. Ушбу
сабабларга кўра, республикада 1991 йилдаги 33,7 промилледан 2016 йилда 2

2,8

промиллега камайган.

1991-

1995 йилларда республикада аҳолининг сони ўртача 453,8 минг кишига

ортиб борган (йиллик ўртача ўсиш –

2,2 %), кейинги беш йил давомида мазкур


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

11

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

кўрсаткич 393,3 минг кишини (1,7 %), 2001

-

2005 йилларда эса 303,3 минг кишини (1,2

%) ташкил қилди. Мамлакатда туғилиш даражасининг камайиб бораётганлиги мутлақ
кўрсаткичларда, айниқса, яққол кўзга ташланади. Ўзбекистонда 1991 йилда 723,4
мингта туғилган бўлса, 2012 йилда 625,1 мингта, 2016 йилда эса 726,2 мингтани
ташкил қилди. Бундан кўринадики, мамлакатда туғилишнинг нисбий даражаси
юқорилигича қолмоқда.

Охириги йилларда республикада ҳар бир аёлга ўртача 2,9 та гўдак тўғри

келмоқда. 1991 йилда мазкур кўрсаткич 4,2 га тенг бўлган.

Ҳозирга

келиб республикада туғилиш кўрсаткичлари аҳоли

такрор ҳосил

қилинишининг оддий турини таъминлаш даражасига етган. Яъни Ўзбекистон туғилиш
даражаси ўртача бўлган мамлакатга айланмоқда.

Мамлакатда туғилиш даражасининг ҳозирги вақтда ҳам нисбатан юқори

даражада сақланиб қолаётганлиги 1980 йилларда яратилган демографик салоҳият
натижасидир. Ўша вақтда туғилиш даражаси нисбатан юқори бўлганлиги сабабли
сўнгги йилларда республикада 175

-

185 минг аёл фертиль (фарзанд кўриш) ёшига

тўлмоқда. Аммо 1991 йилда фертиль ёшидаги (15

-

49 ёш) ҳар минг аёлга 152,1 бола

тўғри келган бўлса, 2016 йилда мазкур кўрсаткич 82,8 тани ташкил этди.

Республикада туғилиш даражаси, айниқса, юқори ёш гуруҳлари –

40-

44 ва 45

-

49 ёшларда жиддий равишда камаймоқда. Кейинги 25 йил мобайнида 40

-

44 ёш

гуруҳларида туғилиш даражаси деярли 5,5 мартага,

45-

49 ёш гуруҳларидаги аёлларда

эса туғилиш даражаси 4,8 мартага камайди.

Ҳозирги

вақтда туғилишнинг асосий қисми аҳолининг 20

-

24 ва 25

-

29 ёш

гуруҳларига тўғри келмоқда. Туғилишлар умумий сонининг 75 %и ана шу ёш
гуруҳларига тўғри келади.

Шу билан бирга, статистика маълумотлари республикада

2011 йилдан бошлаб 15

-

19 ёш гуруҳидаги аёллар сони кескин камая

бошлаганлигидан далолат беради. Бу хусусият ҳозирги кунда 20

-

24 ёш гуруҳига

ўтганлигини, прогнозларга кўра эса 2021 йилдан бошлаб 25

-

29 ёш

гуруҳига ўтишини

ифодалайди. Бу ўзгаришлар республикада 1996 йилдан бошланган туғилиш даражаси
кескин камайган даврда туғилган аҳолининг 15

-

19 ёш гуруҳига кириши билан

изоҳланади. Туғилиш даражаси юқори бўлган 1980

-

1995 йилларда туғилган

аҳолининг 30

-34, 35-39, 40-44, 45-

49 ёш гуруҳларига ўтиши ҳисобига бу ёш

гуруҳларидаги аёлларнинг сони мунтазам ортиб боради.

1987-

1991 йилларда туғилиш даражаси юқори бўлган даврда туғилган

аҳолининг 2002 йилда 15

-

19 ёш гуруҳига ўтиши натижасида республикада туғилиш

даражасининг бир мунча ортганлиги ҳисобига шу йилларда туғилган аҳолининг ўтиши
бу ёш гуруҳидаги аёллар сонининг ортишига олиб келади.

Аҳоли умр кўриши давомийлиги даражасининг индекси –

бу жаҳон

мамлакатларида кутилаётган ўртача умр кўриш кўрсаткичи бўлиб, у ёки бу
давлатнинг ижтимоий

-

демографик ривожланишининг энг муҳим мезонларидан

биридир. Мазкур маълумотлар миллий институтлар ва халқаро ташкилотлардан
олиниб, БМТ Иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича департаментининг
Аҳолишунослик бўлимида жамланади ва қайта ишланади. Кутилаётган ўртача умр
кўриш давомийлиги эркаклар ва аёлларга алоҳида

-

алоҳида ҳисоблаб чиқилиши

мумкин.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

12

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Ўзбекистонда туғилишда кутилаётган умр давомийлиги 2016 йилда 73,8 йилни

ташкил этган ҳолда, бу кўрсаткич йиллар мобайнида мунтазам ўсиш тенденциясига
эга бўлмоқда (6

-

расм).

6-

расм. Ўзбекистонда туғилишда кутилаётган умр давомийлиги

Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллифлар

ишланмаси

.

Мамлакатда кутилаётган умр кўриш давомийлигининг ўсиши ижтимоий

тизимлар ривожланганлиги даражасини белгиловчи асосий мезондир. Хусусан,
республикада ижтимоий сиёсат соҳасига эътибор қаратилиши натижасида аҳолининг
умр кўриш давомийлиги ошиб бориш тенденциясига эга бўлмоқда.

Республикамизда умр кўриш давомийлиги узайишига қуйидагилар сабаб

бўлмоқда

:

иқтисодий ўсиш;

илм

-

фаннинг, айниқса тиббиёт соҳасидаги тараққиёти;

аҳолининг гигиена маданиятининг, умуман таълим даражасининг ортиши;

аҳоли турмуш даражасининг ўсиши.

Хулоса

ва

таклифлар

Юқоридаги ижобий тенденциялар билан бирга мамлакатда демографик

ривожланишни янада юқори сифатли аҳолини такрор барпо қилиш шароитларини
таъминлаш мақсадида демографик ривожланишнинг биринчи галдаги вазифалари
қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

туғилишни узоқ муддатли истиқболда ҳам демографик такрор барпо

қилишнинг

оддий режимини таъминлаш даражасида сақлаш;

аҳоли соғлиғини сақлаш тизимини ислоҳ этишни янада чуқурлаштириш,

даволаш

-

профилактика муассасаларининг моддий

-

техника базасини яхшилаш,

аҳолига юқори сифатли, замонавий талаб ва стандартларга мувофиқ тиббий хизмат
кўрсатишни таъминлаш;

аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини ижтимоий ҳимоясини ҳамда кексалар

ва имконияти чекланган шахсларни давлат томонидан қўллаб

-

қувватлашни

кучайтириш;

аҳолига тиббий ва

ижтимоий

-

тиббий хизмат кўрсатиш қулайлиги ҳамда

сифатини ошириш ҳамда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш;

72,4

72,6

72,8

73

73,2

73,4

73,6

73,8

2010 й.

2011 й.

2012 й.

2013 й.

2014 й.

2015 й.

2016 й.

72,9

72,9

73,1

73,4

73,4

73,6

73,8

умр
давомийлиги


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

13

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

оналар ва болаларнинг сифатли тиббий хизматдан фойдаланишни

кенгайтириш, уларга ихтисослаштирилган ва юқори технологияларга асосланган

тиббий ёрдам кўрсатишни ривожлантириш;

тўғри овқатланиш ва гигиена, соғлом ҳомиладорлик ва бола парвариши,

репродуктив саломатлик, соғлом турмуш тарзи масалаларида аҳолининг тиббий
саводхонлигини ошириш;

ишлаб чиқаришда меҳнат қилишнинг хавфсиз шарт

-

шароитларини

таъминлаш, бахтсиз ҳодисалар, заҳарланишлар ва жароҳатларнинг олдини олиш.

Хулоса қилиб айтганда, юқорида келтирилган демографик сиёсатнинг стратегик

мақсадига эришиш йўналишларини мунтазам амалга

ошириш республикада аҳолини

такрор барпо қилувчи юксак демографик салоҳиятни шакллантиришга ва ундан
самарали фойдаланишга замин яратади.


Фойдаланилган

адабиётлар

1.

“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар

стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПФ

-4947-

сонли фармони

, 1-

илова, 4.1

-

банд.

2.

Абдураҳмонов Қ.Х. Меҳнат иқтисодиёти (дарслик).

-

Т.:

-

«Меҳнат»

- 2009. -

145 б.

3.

Абдураҳмонов Қ.Х. ва бошқалар. Демография. Дарслик. –

Т.: “

IQTISODIYOT

”,

2014. -

364 Б.

4.

Борисов В.А. Демография. –

М.: Издательский дом НОТА ВЕНЕ, 2009. –

272 с.

5.

Демография: учебник для вузов. /Под ред. Глушкова В.Г., Симагина Ю.А. 5

-

изд., стер. –

М.: Кнорус, 2010. –

288 с.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга

мурожаатномаси.

http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-

mirziyeevning-oliy-22-12-2017

7.

Демографический ежегодник Узбекистана 2003. –Т.:

-

С. 127.

8.

Социальное развитие и уровень жизни населения в Узбекистане 2010. –Т.:

2011.

–С.46.

Библиографические ссылки

"Узбекистон Республикасини янада ривожлантириш буйича ^аракатлар стратегияси тутрисида"ги 2017 йил 7 февралдаги Узбекистон Республикаси Президентининг ПФ-4947-сонли фармони, 1-илова, 4.1-банд.

Абдура^монов Ц.Х. Мех,нат ицтисодиёти (дарслик). -Т.: - «Ме^нат» - 2009. -145 6.

Абдура^монов К-Х- ва бошцалар. Демография. Дарслик. - Т.: "IQTISODIYOT", 2014. -364 Б.

Борисов В.А. Демография. - М.: Издательский дом НОТА ВЕНЕ, 2009. - 272 с.

Демография: учебник для вузов. /Под ред. Глушкова В.Г., Симагина Ю.А. 5-изд., стер. - М.: Кнорус, 2010. - 288 с.

Узбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга мурожаатномаси. http://uza.uz/oz/documents/zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyeevning-oliy-22-12-2017

Демографический ежегодник Узбекистана 2003. -Т.: -С. 127.

Социальное развитие и уровень [жизни населения в Узбекистане 2010. -Т.: 2011.-С.46.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов