Роль книжной торговли в формировании интеллектуальной молодежи.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
143-150
11
4
Поделиться
Солиева, Г. (2017). Роль книжной торговли в формировании интеллектуальной молодежи. Экономика и инновационные технологии, (1), 143–150. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9171
Гульбахор Солиева, Наманганский инженерно-технологический институт

Исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены пути развития книжной торговли – главного фактора формирования высокой духовности населения нашей страны, в том числе воспитания интеллектуальной молодёжи. При решении задач, определенных в указании Президента Республики Узбекистан Ш.М. Мирзиеева от 12 января текущего года «О создании комиссии по развитию системы издания и распределения книжной продукции, чтения книги и повышения читательской культуры и пропоганды».


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

1

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЁШЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА КИТОБ

САВДОСИНИНГ ЎРНИ

Солиева Гулбаҳор Ахмаджановна,

НамМТИ тадқиқотчиси

E-mail:

gulbahorsoliyeva@umail.uz

Аннотация:

Мақолада мамлакатимиз аҳолиси юксак маънавиятини

шакллантириш, жумладан, интеллектуал ёшларни тарбиялашнинг бош омили
– китоблар савдосини ривожлантириш йўллари ёритилган. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 12 январда “Китоб
маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб
мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича
комиссия тузиш тўғрисида”ги [1] фармойишида белгиланган масалалар
ечимини топишда мазкур мақоладаги фикр-мулоҳазалардан фойдаланиш
мумкин.

Аннотация:

В статье освещены пути развития книжной торговли –

главного фактора формирования высокой духовности населения нашей
страны, в том числе воспитания интеллектуальной молодёжи. При решении
задач, определенных в указании Президента Республики Узбекистан Ш.М.
Мирзиеева от 12 января текущего года «О создании комиссии по развитию
системы издания и распределения книжной продукции, чтения книги и
повышения читательской культуры и пропоганды».

Annotation:

The article highlights the development of the book trade - the main

factor in the formation of high spirituality of our population, including intellectual
education of young people. In solving the tasks defined in the indication of the
President of the Republic of Uzbekistan Sh Mirzieev of January 12 this year, "On the
establishment of a commission to develop a system of publication and distribution of
books, reading books and reading culture and improve propogandy"

Калит сўзлар:

китоб савдоси, электрон китоб, юксак маънавият,

интеллектуал ёшлар, китобхонлик маданияти, китоб медиа-савдоси
технологиялари, АРМ.

Кириш

Биринчи Президентимиз И.А.Каримов “Биз фарзандларимизнинг нафақат

жисмоний ва маънавий соғлом ўсиши, балки уларнинг энг замонавий
интеллектуал билимларга эга бўлган, уйғун ривожланган инсонлар бўлиб, XXI
аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган баркамол авлод бўлиб вояга етиши
учун зарур барча имконият ва шароитларни яратишни ўз олдимизга мақсад
қилиб қўйганмиз” [2] деган вазифаларини амалга оширишда ёшларнинг китоб
ўқишга қизиқтириш алоҳида аҳамиятга эга. Китобнинг ўрни мамлакатимиз
аҳолиси юксак маънавиятини жумладан билимдон – интеллектуал ёшларнинг
шаклланишида бебахо-беқиёслиги тарихий тараққиётимиз ва буюк мутафаккир
аждодларимиз угитларидан маълум. Чунки китоб маънавият ва моддий
жавохирлар мохиятини илм шаклида ифодалаб, ўзида сақлаб, келажак авлодга


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

2

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

етказувчи интеллектуал товардир. Шунинг учун китоб замонавий медиа
ахборот ресусларини ҳам манбаидир.

Жами инсон капитали сифатини белгиловчи кўрсаткичлардан бири бўлган

интеллектуал ёшлар салмоғини ошиб боришида уларнинг китобга бўлган
ижобий муносабатлари етакчи омилдир. Аммо, Кейинги йилларда нафақат
ёшлар, балки кўпчилик катталар ҳам китобдан анча узоқлашди ва уни ўқишга
қизиқиши сусайди. Ана шу муаммо ечимини топишда ўтказилган
тадқиқотимизнинг интеллектуал ёшлар шаклланишида китоб савдосининг
ахамиятини халқимиз аслида ва қонида китобга бўлган муҳаббати қадимдан
борлигини ифодаловчи фикр-мулоҳазалар ва ҳозирги шароитда китоб ўқиш ва
ундан фойдаланиш учун улкан имкониятлар яратиш зарурлигини ёритиш
мазкур мақолани мақсадидир. Китоб савдоси ва унинг аҳолини маънавий ва
инетектуал шаклланишидаги ўрни мамлакатимиз олимлари томонидан
етарличи тадқиқ этилмаган. Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш
тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини
ошириш ҳамда тарғиб қилиш, китоб магазинларини кўпайтириш, нашр этишни
янада такомиллаштириш масалалари бугунги кундаги энг долзарб муаммо
сифатида белгиланаётганлиги мақолани долзарблигини белгилаб беради.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Мамлакатимиз аҳолиси юксак маънавиятининг шаклланишида китобнинг

ўрни бебаҳо-беқиёслиги тарихий тараққиётимиз ва аждодларимиз ўгитларидан
маълум (Ислом Каримов. 2008 йил) [3]. “Китоб” тушунчасининг мохияти жуда
кўплаб манбаларда ва луғатларда учратиш мумкин. Ўзбекистон миллий
энциклопедиясида – «Китоб ахборотларни, ғоя, образ ва билимларни сақлаш
ҳамда тарқатиш, ижтимоий-сиёсий, илмий, эстетик қарашларни шакллантириш
воситаси, билимлар тарғиботи ва тарбия қуроли, бадиий, илмий асар, ижтимоий
адабиёт, – деб таърифланган. Халқаро статистикада ЮНЕСКО тавсифига кўра,
ҳажми 48 саҳифадан кам бўлмаган, табоқлаб тикилган расмий нашрни, шартли
равишда китоб дейиш қабул қилинган»[4].

Мамлакатимизинг мустақиллиги йилларида китоб савдоси мавзусида

мақола, монография ёки бошқа адабиётлар нашр этилгани йўқ. Аммо чет
мамлакатларда кўплаб илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Масалан, Россияда
Зинцова М.И. “Развитие книжной торговли в Рассии”[5] мавзусида иқтисод
фанлари номзодлигини олиш учун диссертация ҳимоя қилган, А.А.Гречихин,
В.В. Дмитриев, Я.Н. Засурекий, Б.С Ессикин, Г.Н.Ершова, Т.Г.Куприянова,
Б.В.Ленский, Ю.Ф. Майсуродзе, А.Э. Мильчин, В.Ф. Синянскийлар китоб
нашриётчилиги тарихи, ҳозирги китоблар бозорининг аҳволига бағишланган
масалалар Россия давлатининг иқтисодиёти ва ижтимоий муҳити шароитидаги
муаммоларни ечимига қаратилган. Англияда 1983 йилда “Китоб маркетинги” –
“Trade book marketing” бўйича амалий қўланма Robert A.Cartez муаллифлигида
Лондонда чоп этилган [6].

Илмий адабиётларни ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, Ўзбекистон олимлари

томонидан мустақиллик йилларида китоб савдоси ва унинг муаммоларига
тааллуқли илмий изланишлар ва уларни натижаси ҳақида матбуотда ахборотлар
деярли йўқ.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

3

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот мутодологияси сифатида кузатиш тизимли-тарихий ёндашув,

индукцион ва дидукцион, архив усулидан фойдаланилди, шунингдек, ишда
хорижий мамлакатларда китоб савдосининг ривожланиши, мамлакатимиздаги
мавжуд ҳолатларнинг статистик ва аналитик усулларда таҳлил этилди.
Таққослама таҳлил натижалари асосида муаммолар аниқланди ва уни ечиш
борасида илмий мушоҳада усуллардан фойдаланилди.

Таҳлил, натижа ва хулосалар

Тадқиқотларимиз кўрсатишича, китоб савдосини пасайиб кетишига мазкур

ҳолатга келишига қуйидаги мухим омиллар таъсир кўрсатди. Аввало,
мустақиллигимизнинг дастлабки йиллардаги иқтисодий қийинчиликлар, чакана
савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари билан бирга китоб магазинларини ҳам
хусусийлаштирилиши, эски шўролар мафкурасига асосланган китоб нашриёти
ишларини, янги демократик ва эркин фикрлаш доирасида фаолият юритувчи
миллий нашриётни ҳуқуқий асосини яратиш ва нашриёт-ижодий уйларни
шакллантириш даврида китоблар чоп этиш миқдорини камайиши ва медиа
технологияларини ҳаётга шиддатли кириб келиши аҳолини қитобдан
узоқлаштирди. 1990 йилларда Республикамиздаги давлат савдоси ва матлубот
жамиятлари

тизимида

фаолият

юритган

681

китоб

магазини

хусусийлаштирилди. Улардан ҳозир атига 130 таси Тошкент шаҳри ва
вилоятлар марказларида китоб савдоси билан шуғулланмоқда, қолганлари эса
бошқа товарлар сотиш ва хизматларга ихтисослашиб кетди. Мазкур ҳолатни
яна бир кўриб чиқиш, китоб магазинларини қайтадан тиклаш масаласини мулк
қўмитаси ва вилоят бошқармалари орқали ҳал этиш мумкин.

Ҳозирги даврда ахборот воситалари орқали жамоатчилик фикрини китоб

ўқишга жалб қилинмоқда. Айниқса, телевидение орқали мазмунли суҳбатлар
ташкил этилмоқда. Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда Олий ва
Ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Китобхонлар байрами” доирасида
“Мутолаа маданияти” мавзусида видео конференция ўтказилмоқда, унда
кўпчлик профессор-ўқитувчилар кўтарилаётган, муаммо ечимини топиш
бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилмоқдалар.

Мустақиллик йилларида Ҳукуматимиз томонидан жиддий чора-тадбирлар

туфайли, матбаа корхоналари янги техника ва технологиялар билан
таъминланди, китоблар чоп этиш бир неча баробарга кўпайди ва уларни сифати
яхшиланди. Нашриёт-матбачилар ҳам бозор иқтисодиёти талабларига
мослашиб бормоқдалар, чет эллик ҳамкорлар билан ўзаро алоқани
ривожлантирмоқдалар ва халқаро китоблар кўргазмасида фаол иштирок
этмоқдалар.

Интеллектуал ёшларни шаклланишида китобнинг янада ахамиятини

ошириш, уларни китоб ўқишга қизиқтириш ва шу орқали мустақил фикр-
мулоҳаза қилиш, жаҳон илм-фани ва маданияти ютуқларидан баҳраманд этиш
муаммосини топишда Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 12
январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини
ривожлантириш, китоб мутооласи ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда
тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги [7] фармойишлари ўта


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

4

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

долзарб ва ижтимоий-иқтисодий аҳамияти жиҳатидан тарихий воқеа бўлди деб
ҳисоблаймиз.

Ана шу фармойишда кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш

борасида қуйидаги масалалар эътиборга олинса мақсадга мувофиқ бўлади.

1.

Кейинги йилларда инсониятнинг буюк кашфиётларидан бўлган –

электроникани жамиятимизнинг барча жабҳаларида ишлатилиши, интернет ва
электрон китоблардан фойдаланишга кенг имкониятлар яратиб бермоқда.
“Электрон китоб” – компакт дискга ёзилган ва компьютер-смартфон орқали
ўқилиши ёки мазмунини эшитилиши мумкин бўлган муаллифлик мулки”дир.
Электрон китобнинг оддий қоғозга ёзилган китобдан афзаллиги шундаки:
ҳажми кичик ва электрон воситалар орқали керакли ахборотни тез таниб олиш
мумкин; таълим тизимини ўқитиш жараёнида, электрон доскалар орқали
ахборотларни намойиш қилиш имконияти яратилади; китобларни нашр этишга
қоғоз сарфи камаяди.

Электрон китоблар ҳар қанча кўпаймасин, қоғозга ёзилган китобларнинг

фақат нашр нусхаси камаяди холос. Аслида, қоғозга ёзилган китоб - санъат
асари сифатида муқоваланиб, энг ноёб совға ўрнини босади. Уни шошилмай ва
мулоҳаза қилиб ўқишга имконият бор. Қоғоз китобни ўқиш жараёнида инсон
чарчамайди балки дам олади. Электрон китобни узоқ муддат ўқиб бўлмайди,
кўз ҳам чарчайди ва инсон соғлиғига ҳам таъсири бор. Албатта электрон ва
қоғоз китоблар сони бир-бирини тўлдириб, инсон фаолияти жабҳаларининг
керакли ўринларида фойдаланилади.

Аммо, хозирги ёшларнинг қўлида уяли телефон “Smartfon” бўлишини

ҳисобга олиб, дарслик, ўқув қўлланма ва бадиий адабиётларни асосий қисмлари
“Мини шаклда” Интернетга жойлаштириш ва улар тўғрисида тез-тез СМС
орқали ахборотлар бериб туришни йўлга қўйиб бориш лозим. Энг муҳими,
ёшларга китоб магазинларига тез-тез кириб туриш, янги китоблар билан
танишиб боришига одат қилиш, уйда – оилаларда ўз мутахассисликлари бўйича
махсус кутубхоналар ташкил этиш бўйича улуғ алломаларимиз Абу Али Ибн
Сино, Ал Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Ахмад Фарғоний, Амир Темур,
Захириддин Бобур ва бошқаларни китобга бўлган муҳаббатларига боғлиқ
кичик-кичик сюжетли видео-фильмларни олиш ва СМСлар орқали тарқатиш
лозим.

Масалан, Абу Али Ибн Синонинг қўлига тушиб қолган Аристотелнинг

“Метафизика” асарини тушиниш ўта қийин бўлганлигини, унинг ўзи - “Кейин
илоҳиётга ўтиб “Мо баъда ат-табиа” (“Метафизика”) китобини ўқидим. Бу
китобни ёзган кишининг мақсади менга бекик эди. Ҳатто уни қирқ бор қайта
ўқидим, мен уни ва унинг мақсадларини тушуна олмадим. Ундан умидимни
узиб, бу тушуниб бўлмайдиган экан, деган хулосага келган эдим” деб ёзган
экан. Аммо, Абу Алининг китобсеварлиги, китобхонлиги у ердаги китоб
сотувчиларига кўпдан маълум бўлган ва ундаги заковатни пайқаган эдилар.
Абу Али қачон китоб дўкони ёнидан ўтса, унинг соҳиби қўлига тушган янги
асарлардан уни огоҳ қилиб турар, бошқа ўлкалардан келтирилган китобларни
унга кўрсатар эди. Бу гал ҳам шундай бўлади. Дўкондор Абу Алини кўриб, уни
ҳузурига чақиради, кейин у қўлига бир китобни олиб, уни мақтаб кетади. Абу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

5

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Али мавзуни кўради-ю, ўша ўзи илгарилари кўп бор ўқиган, лекин тушуна
олмаган нарсаси ҳақида ёзилган эканини фахмлайди. Ибн Сино бу ҳақда
қуйидагиларни ёзади. “Бу илмни билишнинг фойдаси йўқ экан, деган ҳаёлда
унинг кўрсатиши ҳам менга малол келиб, китобни олишни рад қилдим. Шунда
даллол менга “Бу китобни мендан олгин, бунинг нархи орзон - уч дирхамга
сотаман, эгаси бунинг пулига муҳтож,”- деди. Мен уни сотиб олдим. Қарасам
денг, бу Абу Наср Фаробийнинг “Метафизика” китоби мақсадлари ҳақида
ёзган (шарҳи) асари экан. Уйимга қайтдиму, дарров уни ўқишга тушдим.
“Метафизика” дилимда ёд бўлиб қолгани сабабли, ўша пайтдаёқ бу китобнинг
мақсадлари менга очилаверди. Бундан жуда хурсанд бўлиб кетдим, ўша
куннинг эртасигаёқ қамбағалларга анча нарса садақа қилдим”[8].

Юқоридаги тарихий манбалардан кўриниб турибдики, китоб савдоси ҳам

“Буюк Ипак йўли” таъсирида ривожланган ва инсонларнинг илм-маърифатга
бўлган эҳтиёжларини қондириб келган. Шу сабабли ўша даврларда адабиёт,
санъат, жумладан, мусиқа, илм-фан равнақ топган.

Ибн Сино таржимаи ҳолидан маълумки , Самонийлар даврида Бухородаги

Амир Нух Ибн Мансур саройида катта кутубхона бўлган. У “Савонеҳ ул-
ҳикмат” (Ҳикматлар хазинаси) деб аталган. Кутубхонада адабиёт, санъат,
тарих, фалсафа, фиқҳ (ислом қонунчилиги), илми нужум (астрономия), риёзиёт
(математика), тиббиёт, жуғрофия ва бошқа табиий фанларга оид китоблар
сақланган. Китоблар бир неча хонада сандиқларга солиб қўйилган. Улар форс,
паҳлавий, суғд, юнон, яҳудий, хитой, ҳинд ва турк тилларида бўлган.
Кутубхонадаги мавжуд китобларнинг рўйхати тузилган. Абу Али Ибн Сино 997
йили подшоҳ Нуҳ Ибн Мансурни даволаган пайтида ҳукмдордан кутубхонага
киришга рухсат олган ва у ердаги барча нодир китобларни мутолаа қилишга
муяссар бўлган.

Салжуқийлар ҳукмронлиги даврида Хуросонда маданий ҳаёт яхши

ривожланган. Султон Санжар (1118-1157) ўз пойтахти – Марв шаҳрини обод
қилиш, илм-маърифат марказига айлантириш йўлида кўп сайи-ҳаракатлар
қилган. Ўша пайтда Марвда 10та машҳур кутубхона бор эди. Бу кутубхоналар
эшиги ҳамма учун очиқ бўлган. Мусулмон оламининг ҳамма бурчакларидан
илм аҳли бу шаҳарга келар эди. Жумладан, машҳур сайёҳ, географ ва филолог
Шаҳобиддин Ёқут ал-Ҳамавий Марв кутубхоналарида уч йил иш олиб борган.
Унинг машҳур “Муъжам ал-булдон” (“Шаҳарлар ҳақида қисқа маълумотнома”)
китоби ўша пайтда ёзилган.

Ўрта Осиёлик буюк олимлар Аҳмад Фарғоний, Абу Наср Фаробий, Мусо

Хоразмий, Абу Абдуллох Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Дақиқий,
Рудакий, Фирдавсий ва бошқа аллома ва шоирларнинг шахсий кутубхоналари
бўлган.

2.

Президентимиз томонидан мамлакатимизнинг ривожланган-етакчи

дарвалатлари қаторидан жой олиши тўғрисидаги мулоҳазалари ўртага
ташланаётган бир даврда, бизда ҳар 280-300 минг аҳолига 1 та китоб магазини
тўғри келиши, Германия ва Голландияда эса 50-60 минг кишига 1 та китоб
магазини борлиги ёки бизда 1 кишига 1 нусха китоб нашр қилинаётган бўлса,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

6

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Россияда – 5 нусхани ташкил этишини эътиборга олинса, китоб савдосини
ривожлантириш ҳали қандай катта истиқболга эга эканлиги аниқ ҳақиқатдир.

3.

Шаҳар ва қишлоқлардаги ободонлаштириш ва янги типдаги яшаш

жойларининг қурилиши, хизмат кўрсатиш шахобчаларини ривожланиши ва
умуман иқтисодиётимизни модернизация қилиш жараёнлари аҳоли юксак
маънавиятини шакллантиришнинг асосий омилларига айланиб кетмоқда. Бу
жараёнда аҳолининг китобга бўлган талаби ҳам янада кўпаяди, шу сабабли
нашриёт ва матбаа соҳаларимизнинг ҳам келажаги порлоқ бўлади.

Бу мулоҳазаларимизнинг тасдиғи қуйидаги рақамларда исботланмоқда.
Китоблар чакана савдо ҳажмини аҳоли даромадлари ва савдо

майдонларига кўра регрессион тахлил қиламиз. Бунда қуйидаги белгилашларни
киритамиз.

У - чакана савдо айланмаси (аҳоли жон бошига),
Х

1

ахоли даромадлари (аҳоли жон бошига),

Х

2

савдо майдонлари (аҳоли жон бошига).

1-жадвал

Статистик маълумотлардан қуйидаги жадвални тузамиз

Йил

Чакана савдо

айланмаси (Y)

Аҳоли даромадлари

(Х1)

Савдо

майдончалари

(Х2)

1

2

3

4

2005

104

258000

0,1

2006

209

328500

0,202

2007

305

435500

0,232

2008

476

567000

0,282

2009

651

718700

0,332

2010

891

1263400

0,7

2011

1250

1579800

1,2

2012

1340

1980200

1,5

2013

1541

2376600

1,6

2014

1652

2736400

1,9

Манба: Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумотлари


1-жадвал маълумотларини exell дастури ёрдамида (Пакета анализа

«Регрессия») кўп омилли регрессион таҳлили асосида қуйидаги тенгламани
тузамиз.

Y = 90,994+0,0005*X

1

+124,24*Х

2

- асосий тенглама

Тенгламадан бизга қуйидагилар маълум бўлди. Чакана савдо ҳажмини

ошиши аҳоли даромадларига нисбатан 0,0005 бирликда, чакана савдо
шахобчалари майдонини ўсишига нисбатан 124,24 бирликка боғланиш кучига
эга. Демак аҳоли даромадларининг 1 бирликка ёки бир сўмга ошиши китоб
чакана савдо айланмасини 0,0005 бирликка ёки 1 тийинга оширади. Аммо
китоблар чакана савдоси майдонларини ошиши 1 бирликка ёки бир метр
квадратга ошиши натижасида китоблар чакана савдоси 124,2 бирликка ёки
сўмга ошади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

7

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Китобларни сотиш тармоқларини кўпайтириш бўйича магазинлар ва

киоскаларни шаҳар ва туманларда кўпайтириш билан бирга ҳозирги даврда
халқ таълими тизимида амал қилаётган дарслик ва ўқув қўлланмаларни
ўқувчиларга ижарага беришни тўхтатиб, очиқ савдога чиқариб сотишни ташкил
этиш зарур. Чунки ижарага бериш мустақилликнинг дастлабки йилларида
аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида жорий қилинган бўлиб, бу амалиёт
ўзини тўла оқлади. Ҳозир аҳолини турмуш даражаси яхшиланди, ўртача ҳар
бир ўқувчига 25-30 минг сўмлик дарсликни сотиб олишга кўпчиликнинг
имконияти бор. Энг муҳими, китоб магазинларига дарслик учун келган ота-она
боласи билан у ердаги кўпчилик бошқа бадиий ҳамда болалар китоблари билан
ҳам танишади, уни сотиб олишга талаби шаклланади. Чунки ҳозир нашр
этилаётган жуда кўп ассортиментли китоблар билан аҳолини яқиндан
таништиришнинг энг қулай маркази –

бу китоб магазинидир

. Шунинг учун

ҳам ўқув юртлари қошида албатта, китоб “магазини” ёки “киоскаси”ни ташкил
этиш, уларни замонавий медиа-савдо технологияси билан таъминлаш, Интернет
орқали китоблар ассортименти билан тенишиш учун Тошкентдаги нашриётлар,
катта китоб марказлари сайтларига уланиш, китоблар муаллифини таклиф этиш
ва улар билан суҳбатлар ўтказиш ишларини АРМлар орқали ташкил этиш
лозим.

4.

Китоблар савдосини ривожлантиришда кичик бизнес субъектлари ва

хусусий тадбиркорлари ҳам китоблар билан таъминотини амалга ошириш учун
вилоятларда фаолият юритаётган “Шарқ Зиёкори” китоблар маркази
дўконларига улгуржи савдо қилиш ҳуқуқини ҳам бериш зарурати кун тартибига
қўйилди деб ҳисоблаймиз.

Китоб чакана савдоси учун ҳам телевидение ҳамда матбуот орқали

реклама ставкаларини ижтимоий соҳага белгиланган имтиёзлар даражасига
мувофиқлаштирилса яҳши бўлар эди. Чунки ҳозир фаолият кўрсатаётган энг
намунали “Шарқ Зиёкори” китоблар маркази ҳам 2-3 фоиз рентабеллик билан
ишламоқда. Бу эса, унинг тўлақонли фаолиятини таъминлай олмайди. Китоб –
интеллектуал товар, унинг рекламаси ҳам ва ўзига хос харажатлари кўп.
Мазкур масалада ривожланган давлатлар тажрибасига аҳамият берсак, масалан,
Германияда 2002 йилдан бошлаб махсус “Китобларни ягона нархлаштириш
тизими” тўғрисидаги қонун кучга кирган ва амал қилмоқда;

Умуман, китоб савдосини ривожлантириш ва маданиятини ошириш

бўйича: магазинлар сонини кўпайтириш, нархлаштириш ва улгуржи савдосини
йўлга қўйиш, интернет, почта-алоқанинг “Матбуот” тизимлари, ҳар бир
коллеж, олий ўқув юртлари қошида китобларни сотишни ташкил этиш, туман,
шаҳар ва вилоятлар ҳокимликларини ҳам мазкур масалаларни ечимига
ёрдамлашишга қаратилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп

этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоласи ва китобхонлик
маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2017 йил

8

№ 1, 2017

www.iqtisodiyot.uz

тўғрисида”ги фармойиши. 2017 йил 12 январь. http://uza.uz/oz/documents/kitob-
ma-sulotlarini-chop-etish-va-tar-atish-tizimini-rivoz[h-12-01-2017

2.

Каримов И. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва ҳалқимиз

фаровонлигини янада юксалтириш. -Тошкент: Ўзбекистон, 2010 й, 74-75
бетлар.

3.

Ислом Каримов. Юксак маънавият – енгилмас куч. Тошкент.

«Маънавият». 2008. 31-бет.

4.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 4 т. Ўзбекистон миллий

энциклопедияси Давлат илмий нашриёти. Тошкент. 2002. 616-бет.

5.

Зинцова М.В. Развитие книжной торговли в России. Москва. 2004

6.

Robert A.Cartez. “Trade book marketing”. 2004. London. 1983

7.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп

этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоласи ва китобхонлик
маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш
тўғрисида”ги фармойиши. 2017 йил 12 январь. http://uza.uz/oz/documents/kitob-
ma-sulotlarini-chop-etish-va-tar-atish-tizimini-rivozh-12-01-2017

8.

Ирисов А., Ҳаким Ибн Сино ҳаёти ва ижоди. -Т. Ўзбекистон, 1992, 10-11

бетлар.

Библиографические ссылки

I. Узбекистан Республикаси Президентининг “Китаб махсулотларини мои этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоласи ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда таргибот килиш буйича комиссия тузиш тугрисида’Ти фармойиши. 2017 йил 12 январь, http://uza.uz/oz/documcnts/kitob-ma-sulotlarini-chop-etish-va-tar-atish-tizimini-rivoz[h-12-01-2017

Каримов И. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараккиёти ва халкимиз фаровонлигини янада юксалтириш. -Тошкент: Узбекистан, 2010 й, 74-75 бстлар.

Ислом Каримов. Юксак маънавият - снгилмас куч. Тошкент. «Маънавият». 2008. 31-бет.

Узбекистан миллий энциклопедияси. 4 т. Узбекистан миллий энциклонедияси Давлат илмий нашриёти. Тошкент. 2002. 616-бет.

Зинцова М.В. Развитие книжной торговли в России. Москва. 2004

Robert A.Cartez. “Trade book marketing”. 2004. London. 1983

Узбекистан Рсспубликаси Президентининг “Китоб махсулотларини чоп этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутоласи ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда таргибот килиш буйича комиссия тузиш тугрисида’Ти фармойиши. 2017 йил 12 январь, http://uza.uz/oz/documents/kitob-ma-sulotlarini-chop-etish-va-tar-atish-tizimini-rivozh-12-01 -2017

Ирисов А., Хаким Ибн Сино хаёти ва ижоди. -Т. Узбекистан, 1992, 10-11 бстлар.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов