Вопросы использования международных стандартов финансовой отчетности в условиях мирового финансово-экономического кризиса

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
314-319
31
3
Поделиться
Остонокулов A. (2016). Вопросы использования международных стандартов финансовой отчетности в условиях мирового финансово-экономического кризиса. Экономика и инновационные технологии, (2), 314–319. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8733
A Остонокулов, Ташкентский Финансовый Институт

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье отражены проблемы, связанные с бухгалтерским учетом в условиях мирового финансово-экономического кризиса, а также их применения в качесте регионального опыта в вопросах совершенствования бухгалтерского учета в свободных индустриальных экономических зонах (СИЭЗ) в соответствие с Международными стандартами финансовой отчетности.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

А.А. Остонокулов,

катта илмий ходим-изланувчи, ТМИ

ЖАҲОН МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗИ ШАРОИТИДА

ЭИИЗДА МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ

В данной статье отражены проблемы, связанные с бухгалтерским

учетом в условиях мирового финансово-экономического кризиса, а также их
применения в качесте регионального опыта в вопросах совершенствования
бухгалтерского учета в свободных индустриальных экономических зонах
(СИЭЗ) в соответствие с Международными стандартами финансовой
отчетности.

In this articledescribes the problems related to accounting in the context of the

global financial and economic crisis, as well as their application in the quality of
regional experience in improving accounting in the free industrial economic zone
(FIEZ) in accordance with International Financial Reporting Standards.

Калитли сўзлар:

бухгалтерия ҳисоби, жаҳон молиявий-иқтисодий

инқирози, молиявий ҳисобот, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари,
назорат, таҳлил, эркин иқтисодий индустриал зоналар, ҳисоб объекти.

Ҳар бир мамлакатда иқтисодий жараёнларни амалга ошириш учун

миллий иқтисодиётга хос бўлган иқтисодий қонуниятлар асосида бухгалтерия
ҳисобининг ягона стандартлари ишлаб чиқилиб бухгалтерия ҳисобининг
функциялари белгиланади. Шу жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилиб бухгалтерия
ҳисобининг ягона қонунчилик базаси яратилди (1996 йил 30 август 279-I-сонли
қонун). Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ҳамда ҳисобот тузиш билан боғлиқ
муносабатлар ушбу қонун ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга
солинади[1]. Ушбу қонун ва Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари
(МҲХС) асосида бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари (БҲМС) ишлаб
чиқилиб амалиётга жорий қилинди.

Мустақилликка эришгач мамлакатимизда бозор иқтисодиётига ўтишнинг

“Ўзбек модели” ишлаб чиқилиб, ушбу модель асосида босқичма-босқич
иқтисодий ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, давлат
мулкининг кўп укладли мулкчилик тизимига айлантирилиши, иқтисодиётга
инвестицияларнинг жалб қилиниши, банк тизимининг тубдан ислоҳ этилиши,
хўжалик юритувчи субъектларни иқтисодий қўллаб қувватлаш мақсадида солиқ
ва бошқа мажбурий ушланмалар бўйича имтиёзларнинг берилиши ҳамда солиқ
ставкаларининг пасайтирилиши ва бошқалар.

Жаҳонда энг ривожланган давлатлар ҳам иқтисодий ривожланишда

юқоридаги каби босқичлардан ўтишган. Ушбу давлатлар ўз танлаган йўли,
тажрибаси, имконияти, иқтисодий ресурслар билан таъминланиш даражаси,
географик жойлашуви, интеграциялашуви ва бошқа шу каби жиҳатлар билан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

ривожланиб ҳозирда иқтисодий етакчилик қилишмоқда. Ушбу давлатлар
ўртасидаги интеграциялашув шу даражага етганки улар ўртасидаги иқтисодий
боғлиқлик бошқа давлатлардаги иқтисодий қонуниятларга ҳам таъсир
кўрсатмоқда. Бир давлатда юзага келган молиявий-иқтисодий танглик
иқтисодий боғлиқлик натижасида жаҳон миқёсида қулоч ёйиб жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирозига айланиб кетди.Ушбу инқирознинг мамлакатимизга
таъсирини

Президентимизнинг

қуйидаги

фикрларида

кўришимиз

мумкин”...тобора

чуқурлашиб

бораётган

жаҳон

молия

инқирози

мамлакатимизга таъсир кўрсатмайди, бизни четлаб ўтади, деган хулоса
қилмаслик керак”[2].

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг келиб чиқиш сабаблари

сифатида ҳисоб амалиёти олдига қўйилган талаблар иқтисодий жиҳатдан
етарлича асосланмаган ёки тўла бажарилмаган дейиш мумкин. Негаки,
бухгалтерия ҳисоби иқтисодиёт субъектларини бошқариш, уларга инвестиция
киритиш ва улар билан ҳамкорликни амалга ошириш бўйича қарорни қабул
қилишда энг асосий молиявий ахборот манбаи ҳисобланиб, ушбу ахборотлар
фойдаланувчиларга ўз вақтида тўлиқ ҳамда аниқ етказилмаганлиги оқибатида
инқироз юзага келган деб ҳисоблаймиз.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози жараёнида инқироз оқибатларини

енгиллаштириш ва бартараф қилиш учун тезкор иқтисодий ислоҳотларни
айниқса, бизнес тили ҳисобланган бухгалтерия ҳисоби олдига қўйиладиган
талабларни қайта кўриб чиқиш долзарб ҳисобланади. Бизнингча, ҳозирги кунда
бухгалтерия ҳисобига оид қуйидаги ҳал қилиниши керак бўлган муаммолар
мавжуд:

1.

Бухгалтерия ҳисобини юритишдан мақсадни ҳисоботларни топширишга

қаратилганлиги натижасида режалаштириш, назорат ва таҳлил функцияларини
бажарилишига эътиборнинг етарли даражада эмаслиги. Масалан, аксарият
ишлаб чиқариш корхоналари бухгалтериясида бирламчи ҳужжатлар, бош китоб
ва молиявий ҳисобот кўрсаткичлари ўзаро мос келса ҳамда ўз вақтида
ҳисоботлар топширилса бухгалтерия ҳисоби юритилди, деб ҳисобланади.
Бухгалтерия ҳисобининг нафақат ҳисоб ва ахборот, балки, режалаштириш,
назорат ва таҳлил функциялари ҳам мавжуд[3]. Бухгалтерия ҳисобининг
режалаштириш, назорат ва таҳлил функциялари бўйича амалиётда қуйидаги
ҳолатлар кузатилмоқда:

а) Режалаштириш функцияси

ишлаб чиқаришни режалаштириш учун

пул маблағлари ва моддий воситалар эҳтиёжига асосан ҳисоблаш, тахмин
қилинаётган даромад (фойда), маҳсулот (иш, хизмат)лар таннархини
режалаштириш, шунингдек, белгиланганган мақсадга эришиш йўлларини
излашдан иборат.Биз кўпчилик корхоналарда ушбу функцияни амалда
калькуляцияни тузиш жараёнида қўлланилишини кузатамиз. Ушбу функция
корхонанинг барча фаолиятини қамраб олишига етарлича эътибор
қаратилмайди.

Масалан, пул маблағлари, моддий ва меҳнат ресурслари билан

таъминланиш деярли режалаштирилмайди. Бунинг натижасида, қарз
мажбуриятларини ўз вақтида тугатиш, ишлаб чиқаришни ўз вақтида моддий


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

ресурслар билан таъминлаш, малакали ишчи ходимларни ишлаб чиқаришга
жалб қилиш ва улар билан ҳисоб-китоб қилишда муаммолар юзага келиши
натижасида маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш самарадорлиги кутилган
натижани бермайди. Мавжуд иқтисодий ресурслар ва имкониятлар ҳисобга
олинмасдан ишлаб чиқилган калькуляция билан ҳақиқатдаги кўрсаткичлар
ўртасида катта тафовут мавжудлиги келгусидаги иқтисодий фаолият
натижасини тасаввур қилишга тўсқинлик қилади;

б) Назорат функцияси

ишлаб чиқариш жараёни, иқтисодий

кўрсаткичларнинг ҳақиқатда бажарилиши ва бизнес-режаларда мўлжалланга-
нини кузатиш, маблағларнинг сақланиши ва улардан фойдаланиш,
мажбуриятларнинг хаққонийлиги ва уларнинг ўз вақтида тугатилишини
кузатиш жараёнидир.Ушбу функция маблағлар ва уларнинг манбалари бўйича
ўтказиладиган инвентаризация ва уларни тўғри баҳолаш орқали таъминланади.
Аммо, инвентаризация, баҳолаш ва асосий воситаларга эскириш ҳисоблаш
талаб даражасида эмаслиги натижасида активлар ва мажбуриятлар назорати
ҳамда уларнинг ҳисоб қиймати билан бозор қиймати ўртасида тафовутлар
келиб чиқиши ва уларнинг камомадига, мажбуриятларнинг ўз вақтида
тугатилмаслигига сабаб бўлмоқда;

в) Таҳлил функцияси

корхонанинг молиявий-иқтисодий ҳолатини

яхшилаш мақсадида қарор қабул қилиш учун илгари қабул қилинган стратегия
ва тактикасини баҳолаш ва таҳлил қилиш жараёнидир. Таҳлил натижасида
корхонада бой берилган имкониятларни ҳисоблаб чиқиш, мавжуд резервлар
ҳажмини белгилаш, ускуналар, меҳнат ва хомашё ресурсларидан фойдаланиш
даражасини ошириш, шунингдек, моддий ресурслар билан узлуксиз
таъминлашни йўлга қўйиш мумкин. Аммо, иқтисодий фаолиятни амалга
ошириш бўйича истиқболли дастур ва режаларни ишлаб чиқишда бухгалтерия
ҳисоби маълумотлари асосида таҳлилий ҳисобот ва маълумотлар
тайёрланмаслиги ёки шундай таҳлилий ҳисоботларни бухгалтерия ҳисоби
бўлими билан ҳамкорликда ишлаб чиқилмаслиги натижасида иқтисодий
асосланмаган ривожланиш дастурлари ва режалари амалда бажарилмаслигига
сабаб бўлмоқда.

2.

Ҳозирги глаболлашув жараёнида ҳисоб объектларини тан олиш ва

баҳолашни талаб даражасида эмаслиги. Ҳисоб объектларини тан олишнинг
ҳақиқий таннарх ва сотиб олиш қиймати усуллари мавжуд бўлиб, амалда ҳар
икки усулдан ҳам фойдаланилмоқда. Аммо, аксарият корхоналарда сотиб олиш
қиймати усули бўйича баъзи муаммолар мавжуд ва улар қуйидагилар:

-

активни сотиб олиш билан боғлиқ бевосита харажатларни асословчи

бирламчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаслиги ёки уларни талаб
даражасида расмийлаштирилмаслиги. Бу ҳолат активнинг ҳисоб қиймати билан
бозор қиймати ўртасида тафовут келтириб чиқаради;

-

мажбуриятларни тан олишда шартномалар, ҳисоб-фактура ёки юк хати

асос сифатида қаралади. Мажбуриятлар ҳисобини юритишда ўзаро солиштирув
далолатномаларини расмийлаштиришга эътибор қаратилмайди. Молиявий
ҳисоботларни тузишда мажбуриятлар солиштирув далолатномалари билан
асосланилмайди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

Ҳисоб объектларини баҳолаш мажбурий тартибда асосий воситаларни

ҳар йили бир марта, режадан ташқари барча активлар бўйича моддий жавобгар
шахслар ўзгарганда, камомад аниқланганда, табиий офатлар рўй берганда
ўтказилиши кераклигига ўрганиб қолганмиз. Аммо, бозор иқтисодиёти нафақат
активлар балки мажбуриятларни ҳам қайта баҳолашни, шу билан бирга фонд
бозорларидаги

ўзгаришлар

билан

боғлиқ

молиявий

қўйилма

ва

инвестицияларни, устав капитални бозор даражасида акс эттиришни талаб
этади.Корхоналарда маблағлар ва уларнинг манбаларини бозор даражасида
баҳоламаслик натижасида корхоналарнинг ҳақиқий молиявий ахволи ва
уларнинг истиқболини тасаввур қилиб бўлмайди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб хулоса қилиш мумкинки, ҳозирги тезкор

иқтисодий жараёнлар ва уларнинг глобаллашуви шароитида жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози оқибатларини енгиллаштириш ва бартараф қилиш ҳамда
иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун

иқтисодиётнинг таянчи

ҳисобланган корхоналарда маблағлардан самарали фойдаланиш, ишлаб
чиқаришни модернизация ва диверсификациялаш, фаолият самарадорлигини
таъминлаш талаб этилади. Бунинг учун корхоналар фаолиятини қўллаб
қувватлаш, уларга имтиёзлар бериш билан биргаликда корхоналарга
инвестициялар киритиш ва уларни бошқариш ҳамда корхоналар фаолиятини
тартибга солишда асосий ахборот манбаи ҳисобланган бухгалтерия ҳисобини
такомиллаштириб бориш керак.

Бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш илғор тажриба ва малакаларни

ўрганишни, маълум вақт ҳамда маблағ талаб қилади. Бунда, ҳудудий тажриба
сифатида эркин иқтисодий индустриал зоналарда бухгалтерия ҳисобини
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш ва
амалиётга кенг жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бунинг учун
“Молиявий инструментлар: маълумотларни очиб бериш” номли 7-сон, “Ҳисоб
сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” номли 8-
сон ва “Молиявий инструментлар” номли 9-сон МҲХСлар асосида 2, 3, 4, 5, 7
ва 12 - Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларини такомиллаштириш
таклиф этилади.

“Молиявий инструментлар: маълумотларни очиб бериш” номли 7-сон

МҲХС тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолати ва молиявий
натижаларига молиявий инструментларнинг таъсири қанчалик катта
эканлигини, тадбиркорлик субъекти ҳисобот даври мобайнида ва охирида
дучор бўлган ва молиявий инструментлардан юзага келадиган рискларнинг
хусусияти ва даражасини ҳамда тадбиркорлик субъекти ушбу рискларни қандай
қилиб бошқаришини баҳолаши учун имкон берадиган маълумотлар
тадбиркорлик субъектлари томонидан уларнинг молиявий ҳисоботларида очиб
берилишини талаб этади[4].

Ушбу стандартда корхонанинг молиявий инструменининг туркумлари ва

маълумотларни очиб бериш даражаси, молиявий инструментларнинг молиявий
ҳолати ва молиявий натижаларга бўлган таъсирининг аҳамиятлилиги, молиявий
инструментлар бўйича юзага келадиган рискларнингхусусияти ва даражаси,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

молиявий активларни ўтказиш каби масалалар ҳозирги давр талабидан келиб
чиқиб белгиланган.

“Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва

хатолар” номли 8-сон МҲХС корхоналарда активлар ва мажбуриятларнинг
жорий ҳолатини ҳамда улар билан боғлиқ бўлган, келгусида кутилаётган
манфаат ва мажбуриятларни баҳолашнатижасида, актив ёки мажбуриятнинг
баланс қийматини, ёки активдан даврий фойдаланиш суммасини тузатишни
тартибга солади[5].

Ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгаришлар янги маълумотлар олинишиёки

янги ҳодисалар рўй бериши натижасида юзага келади, ва шу сабабдан,
хатоларни тузатиш бўлиб ҳисобланмайди. Корхона фаолиятига хос бўлган
ноаниқликлар мавжуд бўлиши натижасида, молиявий ҳисоботлардаги кўпгина
моддалар аниқ баҳолана олмайди ва фақат тахминий (ҳисоблаб чиқиб)
баҳоланиши мумкин. Тахминий баҳолашлар энг сўнгги ишончли ахборотга
таянган ҳолда мулоҳаза қилишни қамраб олади. Масалан, умидсиз қарзлар,
товар-моддий захираларнинг қадрсизланиши, молиявий активлар ёки молиявий
мажбуриятларнинг ҳаққоний қиймати, эскирадиган активларнинг фойдали
хизмат муддати ёки уларда мужассамланган келгуси иқтисодий наф қай тарзда
олиниши ва кафолат мажбуриятларини тахминий баҳолаш зарур бўлиши
мумкин.

Ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгаришнинг таъсирини истиқболли

равишда тан олиш дегани, ушбу ўзгариш операциялар, бошқа ҳодисалар ва
шароитларга нисбатан, ўзгариш рўй берган санадан бошлаб, қўлланилишини
англатади. Ҳисоблаб чиқилган баҳодаги ўзгариш фақат жорий давр фойдаси
ёки зарари, ёки жорий ва келгуси даврларнинг фойдаси ёки зарарига таъсир
қилиши мумкин. Масалан, умидсиз қарзлар суммасини баҳолашдаги ўзгариш
фақат жорий давр фойдаси ёкизарарига таъсир қилади, шу туфайли, жорий
даврда тан олинади. Аммо, эскирадиган активнингбаҳоланган фойдали хизмат
муддатидаги ёки ушбу активда мужассамланган келгуси иқтисодий наф қандай
тарзда олинишидаги ўзгариш жорий давр учун эскириш харажатларига ва
аквтининг қолган фойдали хизмат муддати қамраб олган ҳар бир келгуси давр
учун эскириш харажатларига таъсир этади.

“Молиявий инструментлар” номли 9-сон МҲХС корхоналар молиявий

активларини ва молиявий мажбуриятларини молиявий ҳисоботларда акс
эттириш принципларини белгилайди. Корхоналар молиявий активлар ва
мажбуриятлар молиявий ҳисоботларда акс эттирилганида, молиявий
ҳисоботлардан фойдаланувчилар тадбиркорлик субъектининг келгуси пул
оқимларининг суммаси, вақти ва аниқлигини баҳолаши учун уларга ўринли ва
фойдали ахборот тақдим этишига хизмат қилади[6]. Ушбу стандарт
корхоналарда молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни дастлабки тан
олиш, молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларни ҳисобдан чиқариш,
молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг таснифланиши, молиявий
активлар ва молиявий мажбуриятларнинг дастлабки ҳамда кейинги
баҳоланиши, молиявий активлар ва молиявий мажбуриятларнинг қайта
таснифланиши, фойда ва зарарлар ҳисобини юритиш белгиланган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2016 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Юқорида кўриб ўтилган 7, 8 ва 9- МҲХС корхоналарга ўзгарувчан

бозорни кузатиш, бозорга мослашиш, таъсир қилувчи омилларни ўрганиш ва
баҳолашга қаратилган бўлиб, бухгалтерия ҳисобини режалаштириш, назорат ва
таҳлил функцияларининг бажарилишига замин яратади. Ушбу стандартлар
асосида миллий стандартларни такомиллаштириш орқали корхоналарнинг
молиявий ҳолати ва молиявий натижаларига молиявий активлар ва
мажбуриятларнинг таъсири ҳамда ҳисобот даври мобайнида ва охирида содир
бўлган ҳамда молиявий активлар ва мажбуриятлардан юзага келадиган
рискларнинг хусусияти ва даражасини, корхона ушбу рискларни қандай қилиб
бошқаришини баҳолаши учун имкон берадиган маълумотлар, корхоналар
томонидан уларнинг молиявий ҳисоботларида очиб берилади.Бундан ташқари,
активлар ва мажбуриятларнинг ҳисоб қиймати билан бозор қиймати ўртасидаги
тафовутлар камайтирилади, уларни тан олиш, баҳолаш ва ҳисобдан чиқариш
жараёнлари аниқлаштирилади, ҳисоб объектларини назорат қилиш ҳамда
таҳлил қилиш имконияти ортади.

Айниқса, ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида

хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида солиқ ва бошқа мажбурий
ушланмалар ҳамда божхона божлари бўйича махсус имтиёзлар яратилган эркин
индустриал иқтисодий зонада худудий тажриба сифатида бухгалтерия
ҳисобини 7, 8 ва 9-МҲХС асосида такомиллаштириш янада самаралироқ бўлар
эди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Ўзбекистон Республикаси “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонуни

30.08.1996 й.N 279-I-сон;

2.

И.Каримов Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон

шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. Тошкент.
“Ўзбекистон” НМИУ, 2009. 11-бет;

3.

А.А.Каримов ва бошқалар. Бухгалтерия ҳисоби. Дарслик. – Тошкент.

2004. 12-13 бет;

4.

“Молиявий инструментлар: маълумотларни очиб бериш” 7-сон МҲХС;

5.

“Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва

хатолар” 8-сон МҲХС;

6.

“Молиявий инструментлар” 9-сон МҲХС.

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси “Бухгалтерия хисоби тугрисида’Ти Крнуни 30.08.1996 ft.N 279-1-сон;

И.Каримов Жахон молиявий-иктисодий инкирози, Узбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари. Тошкент. “Узбекистон” НМИУ, 2009. 11-бет;

А.А.Каримов ва бошкалар. Бухгалтерия хисоби. Дарслик. - Тошкент. 2004. 12-13 бет;

“Молиявий инструментлар: маълумотларни очиб бериш” 7-сон МХХС;

“Хисоб сиёсатлари, хисоблаб чикилган бахолардаги узгаришлар ва хатолар” 8-сон МХХС;

“Молиявий инструментлар” 9-сон МХХС.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов