Теоретические вопросы оценки туристско-рекреационного потенциала региональных объектов

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
190-197
29
7
Поделиться
Усманова, З. (2017). Теоретические вопросы оценки туристско-рекреационного потенциала региональных объектов. Экономика и инновационные технологии, (2), 190–197. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9235
Зумрад Усманова, Самаркандский Институт Экономики и Сервиса

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье приведены факторы оценки туристическо-рекреационного потенциала териториальных объектов и эффективные методики этой оценки.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

1

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ҲУДУДИЙ ОБЪЕКТЛАРНИНГ ТУРИСТИК-РЕКРЕАЦИОН

САЛОХИЯТИНИ БАҲОЛАШНИНГ НАЗАРИЙ МАСАЛАЛАРИ

Зумрад Усманова,

СамИСИнинг мустақил изланувчиси

E-mail:

z-usmanova@umail.uz

Аннотация:

Мақолада ҳудудий объектнинг туристик-рекреацион

ресурсларнинг аҳамияти, туристик - рекреацион салоҳиятини баҳолаш
омиллари ва баҳолашнинг самарали услублари келтирилган.

Аннотация:

В статье приведены факторы оценки туристическо-

рекреационного потенциала териториальных объектов и эффективные
методики этой оценки.

Abstract:

In

this article development of tourist recreational services market in

Uzbekistan, its diversity in the regional quantity as well as concentration of demand
in the development of resorts providing recreation are identified.

Калит сўзлар:

туристик-рекреацион ресурслар, ҳудуднинг ресурс

салоҳияти, кадастр, геоахборот тизим.

Кириш

Ўзбекистонда туризм соҳасини жадал ривожлантириш ва унинг

самарадорлигини оширишда тинчлик, хавфсизлик, сиёсий ва иқтисодий
барқарорлик мавжуд бўлиб, республикада бошқа мамлакатларга нисбатан жуда
катта эътибор бералаётганлиги билан ажралиб турибди. Бу борада Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2016 йл 2 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси
сайёҳлик соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони
катта аҳамиятга эга. Фармон “мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоғи
сифатида туризмни жадал ривожлантириш учун қулай иқтисодий ва ташкилий
шарт-шароитлар яратиш, ҳудуднинг улкан туризм салоҳиятидан янада тўлиқ ва
самарали

фойдаланиш,

туризм

тармоғини

бошқаришни

тубдан

такомиллаштириш, миллий туризм маҳсулотларларини яратиш ва уларни жаҳон
бозорларида тарғибот қилиш, туризм соҳасида Ўзбекистоннинг ижобий
қиёфасини шакллантиришга” йўналтирилган [1].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бугунги кунда республикадаги олимлар томонидан туристик-рекреацион

ресурслар тушунчаси рекреацион фаолият учун қулай шарт-шароитлар
яратувчи турли компонентлар ва табиий ҳамда антропоген омилларнинг
тўплами сифатида қабул қилиш таклиф қилинмоқда.

В.И.Григорьев фикрига кўра рекреация соҳасидаги иқтисодий

муносабатлар характерига таъсир кўрсатувчи хусусиятлардан қуйидагиларни
ажратиб кўрсатиш мумкин: ушбу хизматларни тақдим этувчи рекреацион
машғулотлар ва рекреацион тизимлар турларининг кўп хиллиги билан
асосланадиган фаолият шакллари, бошқарув таркиби, бўйсуниш ва ўзаро
муносабатлар ҳисобланади [2].


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

2

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

И.С.Тухлиев ва бошқалар дарслигида

рекреацион туризмни

– (recreacia-

тикланиш маъносида) дам олиш мақсадидаги, туризм сифатида ўз таркибида
соғломлаштириш ва жисмоний тикланиш мақсадларини ҳам ташкил
этади.Рекреацион туризм қатор давлатлар учун туризмнинг оммавий шакли
бўлиб ҳисобланади. Шунингдек,

соғломлаштириш ва даволаш

мақсадларида

қилинадиган туризм – health and fitnes tour or resort tour. Spa ёки health spa–
санаторийлар, курортлар, пансионатлар соғломлаштирувчи – даволовчи
ташкилотлар, курорт зоналарида, шифобахш сувлар, шифобахш балчиқлар
ёрдамида (шифобахш минерал сувли курортларда) дам олиш масканлари
мажмуаси, деб ҳисоблайди [3].

М.Қ.Пардаев ўзининг мақоласида “рекреацион тармоқ” ни дам

олувчининг сарфлаган жисмоний, ақлий ва маънавий кучини ҳамда
саломатлигини ва иш қобилиятини тиклашга, интелектуал салоҳиятини
юксалтиришга қаратилган хизматларни кўрсатишга мўлжалланган корхона,
ташкилот ва муассасалар (дам олиш зоналари, рекреацион парклар, тиббий
муассасалар, туристик фирмалар, сунъий сув ҳавзалари, овчилар, балиқчилар
уйлари санатория ва курортлар каби) мажмуи, деб ҳисоблайди. “Рекреацион
тизим” эса рекреацион фаолиятни амалга оширишда қўлланиладиган барча
субъектлар (соғломлаштириш, даволаниш, дам олиш муассасалари, туризм ва
у билан боғлиқ субъектлар, туризмга хизмат қилувчи инфратузилма кабилар)
мажмуи деб ҳисоблайди [4].

Х.М.Маматқулов ўз луғатида “рекреацион тармоқни табиат қўйни-

мамлакатда ёки ҳудудда жойлашган рекреация объектлари ёки тегишли
ташкилотлар, дам олиш зонасини ривожлантириш ва аҳолини амалий
соғломлаштиришга қаратилган дам олиш зоналари, ўрмон массивлари
участкаси, рекреация парклари, таббий ва суний сув ҳавзалари ва ҳ.к.
шунингдек даволаш-соғломлаштириш муассасалари, туристик базалар, овчилар
ва балиқчилар уйлари ҳамда бошқалар, деб хисоблайди [5].

Дарҳақиқат туристик рекреацион ресурсларнинг катта қисмидаги гуруҳи

бўлиб ҳисобланади. Уларни табиий муҳитдаги элементлар йиғиндиси, ҳамда
туристларнинг турли хил эҳтиёжларини қондириш ва туристик экскурсион
хизматларни ишлаб чиқариш учун яроқли бўлган, инсон томонидан яратилган
объектлар ва жараёнлар тўплами сифатида қарашимиз мумкин.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотда қиёсий таҳлил, мантиқий таҳлил, тизимли таҳлил, синтез,

SWOT-таҳлил, экспертли баҳолаш методи, индукция ва дедукция усулларидан
фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Туристик ресурслар категорияси жуда мураккаб бўлиб, бир хил маъно

касб этмайди. Ресурс сифатида ландшафт гўзаллиги, пейзаж хилма-хиллиги
(хилма-хил турфа олам жозибадорлиги), табиат экзотикаси ва мамлакатнинг
маънавий маданияти сингари жараёнларни кўриб чиқишимиз мумкин. Кўпгина
туристик ресурсларнинг номоддийлиги дам олиш ташкилотчилари томонидан
уларни баҳолашда маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради, бундай
баҳолашнинг ўзи кўпгина ҳолларда ҳудуднинг туристик салоҳиятини таҳлил


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

3

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қилиш билан шуғулланувчи бевосита туристлар ёки экспертларниг субъектив
фикр-хулосаларига асосланади.

Ҳудудий объектнинг туристик-рекреацион салоҳиятини объектив

баҳолашга имкон берувчи асосий тамойиллар сифатида қуйидагилар
ҳисобланади:

рекреацион-ресурс салоҳиятини мажмуали баҳолаш, яъни ҳудуднинг

мумкин бўлган барча мавжуд рекреацион ва туристик ресурслар
жозибадорлигини ўрганиш ва баҳолаш;

мазкур жойда туризмни ривожлантириш учун имкон берувчи ёки тўсиқ

бўлувчи ва ҳудудга туристлар оқимини миқдор тавсифига таъсир кўрсатувчи
ташқи муҳит омилларини ҳисобга олиш;

туристлар учун янада қизиқарли бўлган туристик-рекреацион

объектларни аниқлашда мазкур ахборотни навбатдаги туристик фаолиятни
ташкил этишда у ёки бу туризм турига йўналтириш, туристик маҳсулот ишлаб
чиқаришда фойдаланиш;

мазкур ҳудудда мавжуд туристик-рекреацион ресурслардан келиб

чиқиб, туризмни ривожлантиришга имкон берувчи туризмнинг устувор
турларини танлаб кўрсатиш;

туристик-рекреацион ресурсларни юқори миқдорини баҳолаш, яъни

ресурснинг аниқ туридан фойдаланиш чегарасини аниқлаш;

ҳудудий объектнинг ресурс салоҳиятидан фойдаланиш даражасига

таъсир этувчи туристларни қабул қилиш салоҳиятини албатта эътиборга олиш
зарур бўлади. Ҳудуднинг ресурс салоҳияти – бу жамиятдаги ҳаёт фаолиятининг
барча мажмуасини қамраб олувчи,кўп қиррали тушунча бўлиб ҳисобланади.
Уни аниқлашда иқтисодий, экологик ва ижтимий жиҳатларини ўрганиш зарур
бўлади. Улардан бир қисми ҳудуднинг туристик ресурсларига бевосита
тегишли, бошқа омиллар эса минтақада туризмни ривожлантиришга таъсир
кўрсатувчи омиллар бўлиб ҳисобланади [6].

Туризм учун туристик – рекреацион ресурслар биринчи даражали

аҳамиятга эга бўлиб, айнан улар туристик бизнесни муваффақиятли
ривожлантириш жараёнининг пойдевори бўлиб ҳисобланади. Туристик –
рекреацион ресурслар туристик маҳсулотни яратиш учун тайёр бўлган, табиий
ёки инсон томонидан яратилган сунъий объектлар йиғиндиси сифатида
аниқланади [7].

Туристик ресурслар минтақада туризмни ривожлантиришнинг ўзига хос

хусусиятини аниқлайди, минтақада инвестицион сиёсатнинг устувор
йўналишларини режалаштиришда, туристик маҳсулотни ишлаб чиқариш учун
таянч базиси бўлиб ҳисобланади. Туристик ҳудуднинг ресурс ва қабул қилиш
салоҳиятини баҳолаш учун талаб қилинадиган компонентларнинг катта
тўплами ҳамда мураккаблигига ва уларнинг ҳудудий фарқланишига эътибор
бериш керак .

Кўрсатилган салоҳиятнинг баъзи услубий ёндашувларини кўриб чиқамиз.

Улардан биринчиси бўлиб, ҳудуднинг туристик ресурслари кадастрини ишлаб
чиқиш ҳисобланади. Мазкур кадастрни яратишдан асосий мақсад турли


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

4

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

минтақаларда туризмни ривожлантиришнинг самарали йўлларини аниқлаб,
ундан фойдаланишдан иборат. Бунинг учун кадастрда туристик ресурсларнинг
мажмуали тавсифномаси бўлиши керак, унда ҳар бир омил икир – чикиригача
ҳисобга олиниши, таснифи, ўзлаштириш иқтисодий самарадорлигини сифат ва
миқдор жиҳатини баҳолаш, ундан фойдаланишни таҳлил қилиш ва унинг
асосий истиқболлари, ҳамда туристик – рекреацион объект муҳофазаси бўйича
муҳим тадбирлар бўлиши шарт.

Кадастрни тузишда уни ишлаб чиқиш умумий тамойилларига яхлитлик,

объективлик, узлуксизлик ва кўргазмалиликга риоя қилиниши зарур бўлади.
Кадастр яхлитлиги уни ишлаб чиқишда қўлланиладиган услуб билан
таъминланади. Унинг объективлигини таъминлаш учун барча кадастр
маълумотларини тўлиқ ишончлилиги ва асосланганлиги талаб этилади.

Ҳудудни ресурс салоҳиятини баҳолашнинг самарали усули бўлиб, жаҳон

амалиётида туристик ресурслар мониторинги ўтказилади, бундай турдаги
мониторинг

ўтказиш

учун

компьютерли

геоахборот

тизимларидан

фойдаланилади.

Умумий маънода ГАТ – маконда мувофиқлаштирилган маълумотларни

йиғиш, сақлаш, уларга ишлов бериш, кириш, уларни акс эттириш ва кенг
тарқатиш каби амалларни бажарувчи ахборот тизими бўлиб ҳисобланади.
ГАТ асосида турли жараёнларни, ҳодисаларни моделлаштириш ва вақт
давомида уларнинг ҳолатини ўзгаришини ўрганиш мумкин [8]. Шуни қайд
қилиш керакки, ГАТ хариталарини визуаллаштириш ҳисобот ҳужжатлари, уч
ўлчамли

тасвирлар,

графиклар,жадваллар,диаграммалар,суратлар

ва

мультимедиа воситалари билан тўлдирилиши мумкин. Бу элементларнинг
барчасидан ГАТ ёрдамида турмаҳсулотни силжитишда кенг фойдаланиш зарур,
чунки улар унинг интерфаоллигини ва жозибадорлигини оширади [8].

Мазкур геоахборот тизимга мувофиқ ҳудуднинг рақамли харитасига

турли маълумотлар қатлами жойлаштирилади, жумладан: табиий, географик
маълумотлар; тарих ва архитектура ёдгорликлари; минтақа инфратузилмаси
тўғрисидаги маълумотлар; иқтисодий, экологик ва ижтимоий маълумотлар;
минтақадаги туристик ресурслар ва уларнинг иқтисодий самарадорлиги
тўғрисидаги маълумотлар; туристик ресурслардан фойдаланиш ва уларга
таъсир кўрсатувчи омиллар тўғрисидаги маълумотлар.

Олинган маълумотлар туристик ресурсларни ўзаро алоқаларини миқдор

жиҳатдан баҳолашга, у ёки бу омилларни уларга таъсирини, у ёки бу
қарорларни қабул қилишга ва моделлаштиришга, синовдан ўтказишга, мавжуд
ресурслардан оптимал фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга, туризм
индустриясини ривожлантиришга, минтақавий ва давлат даражасида қабул
қилинадиган қарорлар ижросини кузатишга имкон беради. Бироқ бир неча
маълумотлар қатламини кенг қамровли ва тезлик билан таҳлил қилиш дастурий
ва тизимли воситалардан кенг қўллашдагина мумкин бўлади. Туристик
ресурслар тўғрисидаги маълумотларни мониторингини ўтказиш, ахборотларни
йиғиш масъул шахсни, шунга ўхшаш маълумотларни олишдан манфаатдор
бўлган ва сервер ташкилоти фойдаланувчиларни бирлаштирувчи ягона локал
тармоғини ташкил қилиш зарур бўлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

5

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Мазкур муаммо бўйича илмий адабиётлар кўриб чиқилганда минтақа

туристик-рекреацион салоҳиятини баҳолашнинг яна бир усули бу ҳудуд
маркетинг концепциясини ташкил этилиши ҳисобланади. Мазкур услубий
ёндашувнинг ўзига хос хусусияти туристик ресурслар, ички ва ташқи бозорга
туристик

хизматлар

мажмуасини

силжитишнинг

мумкин

бўлган

инструментлари билан биргаликда кўриб чиқилади.

Бошқача сўз билан айтганда, ҳудуд маркетинги ҳозирги вақтда ишлаб

чиқиладиган туристик хизматларни силжитишнинг юзага келган ҳамда ишлаб
чиқиладиган шакллари ва усулларини таҳлил қилиш, баҳолашни кўзда тутади,
туристик кўргазмалар, фестиваллар, семинарлар, симпозиумлар; ҳудуднинг
туристик ресурсларига бағишланган ихтисослаштирилган оммавий ахборот
воситалари ёки махсус радио ва телевидение дастурларининг мавжудлиги;
туризм бозорининг турли субъектлари ўртасида (меҳмонхоналар,туристик
фирмалар,транспорт ташкилотлари, ахборот агентликлари,бронлаш тармоқлари
ва ҳ.к.) туристик альянсларнинг мавжудлиги ва бошқа тадбирларни кўзда
тутади. Шу тарзда ҳудуд маркетинги доирасида нафақат туристик ресурслар
балки, уларни муваффақиятли силжитиш ва реализация қилишнинг потенциал
имкониятлари ҳам баҳоланади [7].

Туристик-рекреацион фаолиятни самарали ривожлантириш нуқтаи-

назаридан ҳудудни баҳолашнинг янада кенг муаммоларини тушуниш, минтақа
туристик мажмуасини ривожлантиришнинг махсус дастурларини ишлаб чиқиш
заруратини келтириб чиқаради. Бутун минтақада, туристик-рекреацион
салоҳиятни тадқиқ қилиш даражасига боғлиқ равишда, янада маълумот кўп
бўлган услубий ёндашувларга урғу бериб, юқорида қайд этилган
ёндашувлардан барчасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Туристик-рекреацион ресурсларни баҳолаш бир неча жараёнларда ёки

кўрсаткичларнинг бир неча блокларида олиб борилади. Шунга қарамасдан,
салоҳиятнинг барча таркибий қисмларини миқдор жиҳатдан баҳолаб бўлмайди.
Шунинг учун якуний жамланма баҳолашда сифат баҳолашни миқдор
баҳолашга ўтказиб оламиз. Сифат шкаласининг чегаралари одатда қуйидагича
бўлади: «-ўта паст,-паст,-ўртача,-юқори,-ўта юқори». Сўнг сифат шкаласини
беш балли тизимга келтириб оламиз. Кейин балларни оддий қўшиб жамланма
баллни чиқариб олиш амалга оширилади.

Ҳар қандай объект ёки ҳудуднинг туристик-рекреацион салоҳиятини

интеграл баҳолаш нисбий бўлиб ҳисобланади, чунки, у сифат кўрсаткичларини
ўзида жамлайди ва бошқа объектнинг салоҳияти билан таққослаш натижасида
фикрлаб талқин қилиниши мумкин бўлади.

Туризмни ривожлантириш учун замин яратиш ва шарт-шароитларнинг

барча тўпламини интеграл баҳолаш табиий ва ижтимоий-иқтисодий таркибий
қисмларни баҳолаш йиғиндисидан ташкил топади.

Мазкур тадқиқот ишида туризм соҳаси ташкилотчилари нуқтаи-

назаридан, технологик жиҳатлари қолиб, туристик-рекреацион хизматларнинг
бевосита истеъмолчиси нуқтаи-назаридан ҳудудни баҳолаш амалга оширилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

6

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Ҳозирги вақтда қатор сабаблар туфайли алоҳида олинган ҳудуднинг

туристик-рекреацион соҳа ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичларнинг назарий
рўйхатини қуйидаги блокларга бирлаштириш мумкин:

транспорт қўлайликнинг ҳолати;

туристик-рекреацион инфратизмнинг ҳолати;

экологик жиҳатдан қулай бўлган ҳудуд;

ҳудудда туристик-рекреацион фаолият объектининг мавжудлиги;

ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати.

Шу тарзда, аниқ ҳудуддаги туристик-рекреацион шарт-шароитларини

баҳолашнинг интеграл кўрсаткичи (О)ни қуйидаги формула билан ҳисобланди:

О = Т+И + Э + Х + ИИ (1),

бу ерда:

Т

– транспорт қўлайликнинг ҳолати.

И

– туристик-рекреацион инфратизмнинг ҳолати.

Э

– экологик жиҳатдан қулай бўлган ҳудуд.

Х

- худудлардаги туристик- рекреацион фаолият объектларнинг

мавжудлиги бўйича уларни салоҳиятига қараб баҳолаш.

ИИ

– ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати.

Кўрсаткичлар параметрини саралаб олишда муҳим ўринни иқтисодий

вазифаларни ечишда қабул қилинадиган, уларнинг ҳар бирининг нисбий
аҳамиятини аниқлаш лозим бўлади. Бироқ, шуни қайд қилиш керакки, саралаб
олинган омилларнинг турли хил таъсири натижасида улар етарли бўлмаслиги
мумкин, шунинг учун баҳолашда турли кўрсаткичлардан ёки аҳамиятлилик
даражаси бўйича коэффициентлардан фойдаланиш зарурати туғилади. Шу
мақсадларда ҳар бир блокдаги кўрсаткичлар учун мос равишда аҳамиятлилик
коэффициентидан фойдаланамиз. Аҳамиятлилик коэффициенти таққослаб
баҳоланадиган ҳудуднинг танлаб олинган у ёки бу кўрсаткичнинг муҳимлилик
даражасидан келиб чиқиб, эксперт сўров усули билан аниқланди. Эксперт
сифатида Туризм қўмитасининг Самарқанд бўлимининг вилояти бошқарув
ходимлари ва вилоят ҳокимиятининг туризмни ривожлантириш масалалари
бўйича бўлинма мутахассислари қатнашдилар. Эксперт баҳолаш натижалари 1-
жадвалда келтирилган.

Аҳамиятлилик коэффициенти формуласини ҳисобга олган ҳолда, аниқ

ҳудуднинг туристик-рекреацион салоҳиятини баҳолаш(О)нинг интеграл
кўрсаткичини аниқлаш қуйидагича амалга оширилди:

О = Т к

т

+ Ик

и

+ЭК э + Х К х + ИИ К

и и

( 2 )

қайд қилинган формуладан (2) ҳар бир кўрсаткич учун ҳисоб-

китобларни амалга оширамиз. Транспорт қўлайлик ҳолатини (Т) иккита
кўрсаткич бўйича вилоят туманларига тавсиф бериш мумкин: вилоят
марказидан узоқ-яқинлиги;

халқаро аҳамиятдаги умумфойдаланиладиган автомобиль йўлларнинг

узунлиги.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

7

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

1-жадвал

Таққослашни амалга оширадиган кўрсаткичларни аҳамиятлилик

коэффициентини экспертлар томонидан баҳолаш

Экспертлар

номери

Кўрсаткичлар

Сумма

К=1

Транспорт

қулайлиги-

нинг

ҳолати

Туристик-

рекреацион

инфратизим-

нинг ҳолати

Экологик

жиҳатдан

қулай бўлган

ҳудуд

Ҳудудлардаги

рекреацион-

туристик

фаолият объект-

ларнинг

мавжудлиги

Ҳудуднинг

ижтимоий -

иқтисодий

ҳолати

Кт

Ки

Кэ

Кх

Кии

1

2

3

4

5

6

7

1

0,15

0,15

0,05

0,55

0,1

1

2

0,05

0,35

0,05

0,5

0,05

1

3

0,05

0,2

0,05

0,55

0,15

1

4

0,2

0,3

0,05

0,4

0,05

1

5

0,05

0,25

0,05

0,5

0,1

1

Ўртача

қиймати

0,1

0,25

0,05

0,5

0,1

1

Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган


Халқаро аҳамиятдаги умумфойдаланиладиган автомобиль йўлларининг

узунлиги туристларнинг туристик-рекреацион объектларни бориб кўра олиш
имконияти бўлган кўрсаткич билан белгиланади.

Хулоса ва таклифлар

Туристик-рекреацион фаолиятни самарали ривожлантириш нуқтаи-

назаридан ҳудудни баҳолашнинг янада кенг муаммоларини тушуниш, минтақа
туристик мажмуасини ривожлантиришнинг махсус дастурларини ишлаб чиқиш
заруратини келтириб чиқаради. Бутун минтақада, туристик-рекреацион
салоҳиятни тадқиқ қилиш даражасига боғлиқ равишда, янада маълумот кўп
бўлган услубий ёндашувларга урғу бериб, юқорида қайд қилинган
ёндашувларнинг барчасидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.

Маҳаллий ва хорижий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатдики, ҳудуднинг

туристик - рекреацион ресурсларни баҳолаш учун эксперт баҳолаш методи
янада истиқболли бўлиб ҳисобланади. Туристик-рекреацион тизимни фаолият
кўрсатиши ва уни ривожлантириш, самарадорлигини оширишдаги меъзонлар
сифатида ҳудуд рекреацион ресурсларининг жозибадорлиги майдонга чиқади.
Тадқиқотда ҳудуд рекреацион ресурслари жозибадорлик омилларини миқдор
жиҳатдан баҳолаш амалга оширилган.

Туристик-рекреацион фаолиятни барқарор ривожлантириш нафақатгина

атроф муҳитга эҳтиёткорона муносабатни, архитектура ва санъат
ёдгорликларини муҳофаза қилишни, миллий ўзига хос хусусиятларни ҳисобга
олишни, бундан ташқари маҳаллий аҳоли тўғрисида қайғуришни ҳам кўзда
тутади. Хўжалик тармоғи сифатида туризмни баҳолаш жуда муҳим бўлиб
ҳисобланади, унинг барқарорлик даражасини аниқлаш ҳамда жозибадорлигини
баҳолаш орқали барча ҳудудни барқарор ривожлантириш имконияти пайдо
бўлади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2017 йил

8

№ 2, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

“Ўзбекистон Республикаси сайёҳлик соҳасини ривожлантириш чора-

тадбирлари тўғрисида”, ПФ-4861сон, Тошкент, 2016 йил 2 декабрь.

2.

Григорьев В.И., Симонов В.С. Стратегия формирования индустрии

рекреации. - СПб.: Инд по

СПбГУЭФ, 2006.

3.

И.С. Тухлиев ва бошқалар. Туризм асослари. Дарслик – Т.: Fan va

texnologiya, 2014. - 332 б.

4.

Пардаев М.Қ., Исломова Р.А, Гаппаров А.Қ. Рекреацион зоналар ва

экологик туризм: таърифларини ишлаб чиқишда назарий ва услубий
ёндошувлар.// “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида хизмат кўрсатиш
соҳаси самарадорлигини ошириш ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш
муаммолари” мавзусидаги материаллари. (2014 йил 21-22 февраль) Самарқанд,
2014. - 78-84 бетлар.

5.

Х.М.Маматқулов. Хизмат кўрсатиш соҳасига оид атамалар ва иборалар

изоҳли луғати. Т.: “IQTISOD-MOLIYA”. 2010 й. - 217 б.

6.

Абдурахмонов Қ.Х. Менеджмент туризма: Учеб. пособие. – Т.: Филиал

ФГБОУ ВПО «РЭУ им Г.В.Плеханова». Ташкент, 2013.- 248 с.

7.

Тухлиев И.С., Ҳайитбоев Р., Сафаров Б.Ш., Турсунова Г.Р. Туризм

асослари. Дарслик. – Т.: Фан ва технология. 2014, - 332 б.

8.

Журкин И.Г., Шайтура С.В. Геоинформационные системы. – Москва:

Кудиц-пресс, 2009. - 272 с.

Библиографические ссылки

“Узбскистон Республикаси сайёхлик сохасини ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида”, ПФ-4861 сон, Тошкент, 2016 йил 2 декабрь.

Григорьев В.И., Симонов В.С. Стратегия формирования индустрии рекреации. - СПб.: Инд по СПбГУЭФ, 2006.

И.С. Тухлисв ва бошкалар. Туризм асослари. Дарслик - Т.: Fan va texnologiya, 2014. - 332 б.

Пардасв М.К-, Исломова Р.А, Гаппаров А.К- Рскрсацион зоналар ва экологик туризм: таърифларини ишлаб чикишда назарий ва услубий сндошувлар.// “Иктисодиётни модернизациялаш шароитида хизмат курсатиш сохаси самарадорлигини ошириш ва инновацион фаолиятни такомиллаштириш муаммолари” мавзусидаги материаллари. (2014 йил 21-22 февраль) Самарканд, 2014. - 78-84 бетлар.

Х.М.Маматкулов. Хизмат курсатиш сохасига оид атамалар ва иборалар изохди лугати. Т.: “IQTISOD-MOLIYA”. 2010 й. - 217 б.

Абдурахмонов К-Х- Менеджмент туризма: Учеб, пособие. - Т: Филиал ФГБОУ ВПО «РЭУ им Г.В.Плеханова». Ташкент, 2013.- 248 с.

Тухлиев И.С., Хдйигбоев Р., Сафаров Б.Ш., Турсунова Г.Р. Туризм асослари. Дарслик. - Т: Фан ва технология. 2014, - 332 б.

Журкин И.Г., Шайтура С.В. Геоинформационные системы, - Москва: Кудиц-пресс, 2009. - 272 с.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов