Современные угрозы и экологические проблемы в условиях глобализации

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
88-94
55
13
Поделиться
Мисиров, К. (2017). Современные угрозы и экологические проблемы в условиях глобализации. Экономика и инновационные технологии, (3), 88–94. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9260
Комолиддин Мисиров, Ташкентский Финансовый Институт

доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Cтатья раскрывает вопросы, которые являются одной из основных угроз экологических проблем, экологических проблем в мире в стране и экономике, особое внимание было уделено также экологическим аспектам экономики через развитие зеленый свет.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

1

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТДА ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАР ВА

ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР

Мисиров Комолиддин Мамасабирович,

ТМИ доценти

E-mail:

mutabarchik@mail.ru

Аннотация:

Мақолада бутун жаҳонда экологик муаммолар асосий

таҳдидлардан бири эканлиги, мамлакатимизда ҳам экологик муаммоларни
бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилган, экологик иқтисодиётни
ривожлантириш орқали яшил иқтисодга ўтиш жиҳатлари ёритилган.

Аннотация:

Cтатья раскрывает вопросы, которые являются одной из

основных угроз экологических проблем, экологических проблем в мире в стране
и экономике, особое внимание было уделено также экологическим аспектам
экономики через развитие зеленый свет.

Abstract:

The article reveals the issues that are one of the main threats to

environmental problems, environmental problems in the world in the country and the
economy, special attention was also paid to the environmental aspects of the
economy through the development of green light.

Калит сўзлар:

экология, атроф-муҳит муҳофазаси, экологик инқироз,

экологик таҳдид, экологик иқтисод, яшил иқтисод.

Кириш

Бугунги кунда жаҳонда эътибор талаб этилаётган муаммолардан бири бу-

экологик таҳдидлар ўзининг глобаллиги билан алоҳида ажралиб турибди.
Табиий воқеликларни англаган холда, уларнинг келиб чиқиш сабабларини
аниқлаб, салбий ҳолатларни тузатишга ижобий тарзда ёндашиб, табиат
қонунларини ҳисобга олиб, экологик муаммоларни фан-техника ютуқлари
асосида хал қилиш муҳим омиллардан ҳисобланади.

Ҳеч кимга сир эмаски жаҳонда асосий таҳдид солаётган хавфлардан бири

сифатида экологик муаммоларни бартараф этиш масалаларидир.

Шундан келиб чиққан ҳолда фикримизча, ҳозирги глобаллашув шароитида

иқтисодиётни барқарор ўсишига хавф соладиган замонавий таҳдидлар
қуйидагилар:

1.Жаҳонда давом этаётган иқтисодий молиявий инқирозлар;
2.Кучайиб бораётган экстремизм, терроризм ва наркотик моддалар

савдоси;

3.Мамлакатда мавжуд коррупцион ва хуфёна иқтисодиёт элементлари;
4.Ишчи кучларнинг давлатлараро ҳаракати (миграцион таҳдид);
5.Жаҳонда рўй бераётган ҳар хил урушлар (ҳарбий,сиёсий, ижтимоий,

маънавий, иқтисодий);

6. Экологик муаммолар.
Бу борада Президентимиз Ш.Мирзиёев “.... Мамлакатимизда экологиянинг

жиддий муаммоларни ҳал қилиш масалаларига етарлича эътибор


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

2

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қаратилмаётганлиги” ҳақида тўхталиб ўтилган[1].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Бутун жахонда хавф солаётган муаммолардан бўлган экология масаласига

давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан “Танқидий таҳлил, қатъий
тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг
кундалик қоидаси бўлиши керак” асарида [1] жуда муҳимлиги эътироф этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг

“Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари
ва тараққиёт кафолатлари” [2] китобида экологик таҳдидлар тўғрисида алоҳида
тўхталиб ўтилган.

Ўзбекистон миллий энциклопедиясида экологик омиллар моҳияти атроф

муҳитнинг организмлар фаолиятига ўзига хос таъсир этувчи маълум
шароитлари ва элементлари мажмуи [3] деб тариф берилган.

Инсон фаровонлигини экологик инқироз ҳисобига ошириш яқин

келажакда ўзининг салбий оқибатларини кўрсатиши аниқ [4]. Унинг ягона йўли
экологик иқтисод ёки яшил иқтисодга ўтишдир.

Жаҳонда хавф солаётган таҳдидлардан экологик муаммоларни бартараф

этиш бўйича, бутун жаҳон хамжимяти биргаликда бир ёқадан бош чиқарган
ҳолда[5] ҳал этилиши лозимлигин алоҳида таъкидлаш зарур.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг

“Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари
ва тараққиёт кафолатлари” китобида мавжуд таҳдидлар тўғрисида
қуйидагиларни қайд этди:

“Биринчидан. Ўзбекистон хавфсизликнинг яхлитлиги ҳақидаги асосий

тамойиллардан бирини тўла қўллаб-қувватлайди. Хавфсизлик - узлуксиз
ҳолатдир, ҳадсиз-ҳудудсиздир.

Иккинчидан. “Совуқ уруш” барҳам топганидан кейин ялпи хавфсизликка

асосий таҳдидни этник, минтақавий, маҳаллий можаролар ва давлатлар ичидаги
жангари сепаратизм солмоқда.

Учинчидан. Ўзбекистон ўзининг жўғрофий-сиёсий ҳолати жиҳатидан

коллектив хавфсизлик тизими изчил йўлга қўйилмаган минтақада жойлашган.
Бу ҳам таҳдид туғдирувчи сабабдир.

Ўзбекистон амалда Форс кўрфази, Каспий денгизи ҳавзаси ва Тарим

ҳавзасининг нефть ва газга бой конлари жойлашган ярим ҳалқанинг стратегик
марказидир. Яъни, бу ярим ҳалқа атрофида бутун дунёда энергия тақчиллиги
шароитида яқин йилларда Евроосиё ва жаҳон келажаги учун ҳал қилувчи роль
ўйнайдиган энергия захиралари мавжуд.

Тўртинчидан. Минтақавий низолар кўпинча терроризм ва зўравонлик,

наркобизнес ва қурол-яроқ билан қонунсиз савдо қилиш, инсон ҳуқуқларини
оммавий суратда поймол этиш каби хавфли таҳдидларнинг доимий манбаига
айланиб бормоқда.

Бешинчидан. Шунга ишончимиз комилки, халқаро муносабатлар

амалиётида ҳар бир мустақил мамлакатнинг ўз миллий манфаатларига
мувофиқ, ўз мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш мақсади бўлиши
лозим. У ёки бу халқаро тизимларда ва коллектив хавфсизлик шартномаларида


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

3

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қай даражада қатнашишини уларнинг ўзи белгилаш ҳуқуқи назарда тутилиши
зарур.

Олтинчидан. Бизнинг назаримизда, экологик ва ядровий хавфсизлик

муаммолари алоҳида эътиборни талаб қилади[2].

Тадқиқот методологияси

2017 йилда инсониятга экологик ва геосиёсий муаммолар хатар солади.

Бундай фикрга Давос шаҳридаги бутун жаҳон иқтисодий форуми
мутахассислари келишди. Бу ҳақда глобаль хатарлар ҳақидаги ҳар йили
маъруза“Global Risks Report 2017”*да айтилган. Мутахассислар ҳаммаси бўлиб
30 та глобаль хатар ҳамда улар орасидаги нисбатни кучайтириши ёки
ўзгартириши мумкин бўлган 13 та тенденцияни белгилаб олишди.

Хатарлар 5 та: иқтисодий, экологик, геосиёсий, ижтимоий ва технологик

тоифаларга бўлинган.

Ўтган йилга нисбатан хатарларнинг таркиби деярли ўзгармаган. Ягона

истисно-“минтақавий ва глобаль бошқарувнинг носамарадорлиги” хатари
бўлиб, у минтақавий ва глобаль тузилмаларнинг иқтисодий, геосиёсий ва
экологик муаммоларни ҳалқилишга қодирмаслиги сифатида белгиланади.

2017 йилнинг юз бериши эҳтимоли энг катта хатарлари орасида учтаси

экология, учтаси геосиёсат соҳасига тегишли бўлиб, экологик хатарлар
юқорироқ турмоқда. Булар экстремал об-ҳаво шароитлари ва катта кўламли
экологик фалокатлардир.

Ўтган йили иқлим ўзгариши соҳасида анчагина тараққиётга эришилган:

100 дан кўпроқ давлат, жумладан АҚШ ва Хитой 2015 йилги иқлим бўйича
Париж келишувини ратификация қилишди. Бу келишув атмосферада карбонат
ангидрид миқдорини камайтириш бўйича чораларни кўзда тутади. Бироқ
Европа ва Шимолий Америкадаги сиёсий соҳалардаги ўзгаришлар бу
ютуқларга хатар солади, деб огоҳлантирмоқдалар мутахассислар.

Шуни айтиш мумкинки, хавф соладиган таҳдидлар ичида экологик

муаммолар муҳим аҳамиятга эгадир. Шундай экан, экология ва экологик
муаммолар нима? У қандай хавфли таҳдидга эга? 1866-йили нeмис биологи
Эрнст Геккель ўзининг “Организмлар умумий морфологияси” “Generelle
Morphologie der Organismen” номли китобида илк бoр кeлиб чиқиши юнoнчa
тушунча бўлгaн oикoс (уй) вa - лoгос (ўргaниш) сўзлaридaн экология сўзини
ярaтди. У экология тирик oргaнизмлaр oрaсидaги вa улaрнинг aтрoф-муҳит
билaн ўзaрo мунoсбaтлaрини ўргaнувчи фан деган. Экологиянинг бош мақсади
инсониятни глобаль экологик инқироздан “барқарор ривожланиш”га олиб
чиқишдир.

Ўзбекистон миллий энциклопедиясида экология қуйидагича ифодаланган:

(Юнонча oikos -уй, турар жой ва экология) - организмлардан ҳар хил даражада
юқори турадиган системалар; популяциялар, биоценозлар, биогеоценозлар
(эксосистемалар) ва биосферанинг тузилиши, уларда кечадиган жараёнларни
ўрганадиган биол фанлар мажмуи [3].

Ушбу энциклопедияда экологик омиллар моҳияти атроф муҳитнинг

организмлар фаолиятига ўзига хос таъсир этувчи маълум шароитлари ва
элементлари мажмуи” деб эътироф этилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

4

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

Таҳлил ва натижалар

Жаҳон амалиётида бугунги кунда замонавий экология қуйидагиларга

бўлиниб ўрганилмоқда.

Экологик муаммолар бутун дунё мамлакатларининг ечимини кутаётган

муаммолардан биридир. Шунинг учун ҳам бу муаммо билан жаҳон ҳамжамияти
шуғулланмоқда.Экология муаммоси юқори даражада атроф-муҳит муҳофазаси
мавзуси илк маротаба 1972 йили Стокгольмда мазкур мавзуга бағишланган
БМТ Конференциясида кўтарилган. Бўлиб ўтган ушбу анжуманда “инсон
фаровон ва юқори қадр-қимматга эга ҳаётни тақозо этадиган муҳитда яшамоғи
лозим” дейилган.

1-Расм.Замонавий экология турлари

Ҳозирги кунда экологик муаммоларни мураккаб, кўп қиррали ва қарама-

қарши кучлардан, умуминсоният талабига жавоб берадиган экологик стратегия,
экологик илмий тадқиқод натижалар ишлаб чиқилишига сабаб бўлмоқда.
Кейинги йилларда мамлакатимиз ва халқаро миқёсларда экология ва атроф-
мухитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган самарали тадбирлар
туфайли табиатга етказилаётган таъсир даражасини камайишига эришилади.
Ривожланган мамлакатлар амалиётидан келиб чиққан холда атроф-муҳитнинг
ифлосланиши, экологиянинг ёмонлашувини олдини олиш орқали, яъни
келажак авлод учун табиатни сақлаш, инсон ва табиат уйғунлашувини
таъмилаш имконини беради.

Ҳар бир мамлакатга иқтисодий, ижтимоий ва экологик режалар

асосида барқарор ривожланишнинг миллий стратегиясини ишлаб чиқиш тавсия

Экология биосфера

Қишлоқ хўжалиги экологияси

Математик экология

Юридик экология

Валеология

Ижтимоий экология

Иқтисодий экология

Геоэкология

Саноат экологияси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

5

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

этилди. 2000 йили Минг йиллик саммитида жаҳоннинг етакчи давлатлари
БМТнинг минг йиллик декларациясини қабул қилиб, унда Минг йиллик
ривожланиш мақсадлари белгилаб берилганди. Мақсадларнинг бири экологик
барқарорликни таъминлаш бўлиб унда:

- 2010 йили биологик хилма-хилликнингйўқолишини камайтириш;
- 2015

йили

тоза ичимлик сув истеъмолидан маҳрум бўлган

аҳолисонини икки баробарга камайтириш;

-

2020 йили 100 миллион нафар қашшоқликда кун кечирувчи аҳоли

ҳаётининг фаровонлигини ошириш кўзда тутилган эди. 2002 йили
Йоханнесбургда (ВСУР 2002) Барқарор ривожланиш бўйича ўтказилган
Бутунжаҳон саммитида “Сиёсий декларация” ва “Барқарор ривожланиш бўйича
олий даражада Бутун жаҳон учрашувлар қарорларини бажарилиш режаси”
қабул қилинди.

Умуман олганда Дунё миқёсидаги экологик муаммоларни ҳал этишда

халқаро ҳамкорлик муносабатларни ўрнатишда қўйидагиларга эътибор
қаратиш зарур:

-

табиатдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишда халқаро ҳамкорлик

тизимининг шакллантириш, табиий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий шарт-
шароитлар яратиш;

-

экологик муаммоларни ҳал этишдаги ҳамкорликнинг тажриба, миллий

асосий

йўналишлари,

атроф-муҳитни

муҳофаза

қилишда

халқаро

ташкилотларнинг аҳамиятини ошириб бориш;

-

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликнинг битим

ва дастурларини ишлаб чиқиш;

-

Ўзбекистоннинг табиат муҳофазаси соҳасида давлатлараро ҳамкорлик

экологик вазиятни маҳаллий, миллий, регионал ва глобаль даражада яхшилаш
масалаларига алоҳида эътибор қаратиш.

Мазкур муаммоларни ҳал этиш ва барқарор ривожланишга ўтиш учун

биосферанинг экологик салоҳиятидан ўйлаб, режа асосида, унга зарар
етказмаган ҳолда фойдаланиш лозим.

Экологик инқирознинг келиб чиқишига асосий сабаб эса иқтисодий ўсиш

ва жамиятнинг истеъмолчилик салоҳиятининг ошганлигидир. Инсон
фаровонлигини экологик инқироз ҳисобига ошириш яқин келажакда ўзининг
салбий оқибатларини кўрсатиши аниқ. Унинг ягона йўли экологик иқтисод ёки
яшил иқтисодга ўтишдир. Яшил иқтисод бу қувватни тежовчи буюмларни
ишлаб чиқариш, муқобил энергиядан фойдаланиш, атмосферага заҳарли
газларни чиқармайдиган, электр қуввати билан юрадиган транспортдан
фойдаланиш, сувни тежаш, тупроқ унумдорлигини оширишда кимёвий
моддалардан фойдаланмаслик ва ҳоказо. Мутахассисларнинг фикрига кўра
бугунги кундаги мавжуд эко технологиялардан самарали фойдаланилса электр
қувватини 2 баробар, 2025 йилга келиб автомобиллар томонидан ёқиладиган
ёнилғини 50 фоизга тежаш мумкин [4] дейилган.

2012 йили Рио-де-Жанейрода БМТнинг барқарор тараққиёт бўйича “Рио

+20” номини олган Конференцияси бўли бўтди. Саммит очилишида сўзга чиқар
экан, БМТнинг Бош котиби Пан Ги Мун инсоният янги даврга қадам


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

6

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

қўяётганлигини қайд этди. У 2040 йилга бориб Ер шарининг аҳолиси 9 млрд.га
кўпайишини ҳисобга олиб, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг эски модели
ўз аҳамиятини йўқотганлигини таъкидлади. Маърузада 2030 йилга келиб дунё
аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжи 50 фоизга, электр қувватига - 45
фоизга, сув захираларига эса 30 фоизга ўсиши таъкидланди. Буни амалга
ошириш учун эса зудлик билан “яшил иқтисодиёт” ни жорий этиш зарур, деди
Пан Ги Мун. Бугунги кунда яшил иқтисодиётга босқичма-босқич АҚШ,
жанубий Корея, Германия, Швеция, Дания, Голландия ва бошқа ривожланган
мамлкатлар ўтмоқда [5].

Албатта жаҳонда хавф солаётган таҳдидлардан экологик муаммоларни

бартараф этиш бўйича, бутун жаҳон хамжамияти биргаликда бир ёқадан бош
чиқарган холда хал этилиши лозимлигин алоҳида таъкидлаш зарурдир. Ер
юзида тинчлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни
таъминлаш борасида самарали фаолият олиб боришда Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг роли каттадир. Дунё давлатларини ўзаро мулоқот, ҳамкорлик
ва ҳамжиҳатликка чорлаш, уларнинг куч ва имкониятларини яратувчанлик
йўлида бирлаштириш, яъни энг долзарб масалаларни баҳамжиҳат ҳал қилиш
ушбу ташкилот томонидан 2015 йилга қадар қабул қилинган Минг йиллик
ривожланиш мақсадларида, 2016 йилда эса барқарор ривожланиш
мақсадларида ўз ифодасини топди.

Экологик муаммоларни ҳал этишда мамлакатимизда қандай ишлар амалга

оширилмоқда. Биринчи навбатда республикамизда экология ва экологик
муаммоларнинг ҳуқуқий асоси яратилди.Бу борада мамлакатимизда бир қатор
меъёрий ҳужжатлар кабул қилинмоқда жумладан:

-

Ўзбекистон Республикасининг “Экологик экспертиза тўғрисида”ги;

25.05.2000 й.73-II-сон.

-

“Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида”ги;2004 йил 3

декабрь, 710-II-сон.

-

“ Экологик назорат тўғрисида”ги;27.12.2013 й.ЎРҚ-363.

-

“Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш

тўғрисида”ги (янги таҳрири) 21.09.2016 й. ЎРҚ-409-сон.

-

“Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш

тўғрисида”ги (янги таҳрири);19.09.2016 й.ЎРҚ-408-сон.

-

Қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 августдаги 273-сон

қарорига

асосида “2016 - 2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида атроф

табиий муҳит мониторинги”дастури қабул қилинди.

Хулоса ва таклифлар

Бугунги глаболлашув шароитида жаҳонда асосий муаммолардан бири бу-

экологик муаммолардир. Бу муаммоларни ўрганиш асосида қуйидаги
хулосаларни шакллантирдик:

- дунёда хавф солаётган хатарлар 5тоифага бўлинади: иқтисодий, экологик,

геосиёсий, ижтимоий ва технологик;

-мамлакатимизда ва жаҳонда ўзининг хавфлилиги билан алоҳида ўрин

эгаллаган муаммолардан бири бўлган экология хавфни бартараф этиш долзарб
бўлиб қолмоқда;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 3, май-июнь, 2017 йил

7

№ 3, 2017

www.iqtisodiyot.uz

-экологик таҳтидларни бартараф этишда жаҳон ҳамжамиятининг

ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, келушув ва музокоралар орқали унинг хавфини
пасайтириб бориш, экологик инқирознинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш,
иқтисодий ўсишни таъминлаш орқали яшил иқтисодга ўтишдир;

- республикамизда экологик муаммоларни тартибга солиш ва ҳал этиш

борасида ҳуқуқий асос яратилганлиги экологик муаммоларни имкон қадар
камайтиришга ўз ҳиссасини қўшади деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатьий тартиб-интизом ва шахсий

жавобгарлик-ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. -
Т.: Ўзбекистон, 2017, 19-б.

2. Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид,

барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. -Т.: Молия.2002. 11-14-бб.

3. Ўзбекистон миллий энциклопедияси. -Т.: Давлат илмий.2005. 164б.
4. UNEP, 2011, Towards a Green Economy: Pathways to Sustainable

Development

and

Poverty

Eradication,

(предварительныйвариант), http://www.unep.org/greeneconomy

5. Плеханов С.И. Солнце – это жизнь, а не батарейка. Химия и жизнь, №8

стр. 2012, с.2-5

6. Ўзбекистон Республикасининг “ Экологик назорат тўғрисида”ги қонуни

2013 й. 27 декабрь.

Библиографические ссылки

Мирзиеев Ш.М. Танкидии тахдил, катьии тартиб-иитизом ва шахсии жавобгарлик-хар бир рахбар фаолиятининг кундалик коидаси булиши керак. -Т.: Узбекистон, 2017, 19-6.

Каримов И.А. Узбекистон XXI аср бусагасида: хавфеизликка тахдид, баркарорлик шартлари ва тараккиёт кафолатлари. -Т.: Молия.2002. I l-14-бб.

Узбекистон миллий энциклопедияси. -Т.: Давлат илмий.2005. 1646.

UNEP, 2011, Towards a Green Economy: Pathways to Sustainable

Development and Poverty Eradication,

(iфедварительныйвариант), http:/7vw'v. unep.org/greeneconomy

Плеханов С.И. Солнце - это жизнь, а не батарейка. Химия и жизнь, №8 стр. 2012, с.2-5

Узбекистон Республикасининг “ Экологик назорат тугрисида”ги конуни 2013 й. 27 декабрь.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов