Возможности развития туризма в сельской местности Хорезмской области

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-8
20
4
Поделиться
Матякубов, У. (2018). Возможности развития туризма в сельской местности Хорезмской области. Экономика и инновационные технологии, (2), 1–8. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9678
Умиджон Матякубов, Ургенчский государственный университет

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье раскрывается суть и понятие сельского туризма, а также проанализировано нынешнее состояние сферы туризма в Хорезмской области и даны рекомендация по развитию возможностей сельского туризма.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА ТУРИЗМНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Матякубов Умиджон Рахимович,

Урганч Давлат университети доценти, и.ф.н.

E-mail:

umidjan.mat@mail.ru

Аннотация

:

Ушбу

мақолада қишлоқ

жойларда

туризмнинг моҳияти ва

мазмуни очиб берилган бўлиб, бугунги кунда Хоразм

вилоятида туризм соҳасини

ривожланиши таҳлил қилинган ва қишлоқ туризмини ривожлантириш
имкониятлари бўйича тавсиялар берилган.

Аннотация:

В данной статье раскрывается суть и понятие сельского

туризма, а также проанализировано нынешнее состояние сферы туризма в
Хорезмской области и даны рекомендация по развитию возможностей сельского
туризма.

Abstract:

The article elaborates on the meaning and concept of rural tourism, and

also the analysis of current condition of tourism sector of Khorezm region.
Recommendations for the development of potential of rural tourism are given as well.

Калитли сўзлар:

туризм, туризм иқтисодиёти, инфратузилма, агротуризм,

қишлоқ

жойларда

туризм, туризм хизматлари

Кириш

XXI аср бошига келиб, туризм иқтисодиётнинг етакчи тармоқларидан бирига

айланиб, мамлакатнинг экспорт имкониятларини оширишда, янги иш

ўринларини

яратишда, солиқ тушумларини кўпайишида муҳим ўрин тутади.

2017 йилда дунё

бўйлаб сайёҳлар сони 1,3 миллиарддан ошиб, 2016 йилга нисбатан 6,7 фоиз ошган.
Сайёҳлар оқимининг энг кўп ўсиши Европа ва Африкага тўғри келган –

8 фоиз, Осиё

-

Тинч океани ҳудудига 6 фоиз, Яқин Шарққа 5 фоиз ва Америка давлатларига 3 фоиз
тўғри келган [1].

Ўзбекистон Марказий Осиё мамлакатлари ичида жуда катта туристик

имкониятларга эга мамлакат ҳисобланади. Мамлакатимиздаги мавжуд 4000 дан зиёд
тарихий –

археологик ёдгорликлар, табиий иқлим шароити, яъни биологик хилма

-

хил, гўзал ва бетакрор табиати, ҳайвонат ва ўсимлик дунёси, ҳамда миллатимизнинг
ўзига хос маданияти, урф

-

одатлари, анъаналари ўз навбатида тарихий

-

маданий,

археологик, экологик, қишлоқ туризми каби хизмат турларини ривожлантириш
имкониятини беради.

Мамлакатнинг асосий туристик дистинациялардан бири

Хоразм вилоятида ҳам

тарихий–маданий туризмни ривожланиши ҳисобига ички ва халқаро туристлар
ташрифи йилдан

-

йилга кўпаймоқда. Воҳанинг ўзига хос бетакрор табиати, флораси ва

фаунаси, қишлоқ ҳаёти ва қишлоқ аҳолисининг ўзига хос урф

-

одатлари ўз навбатида

экологик ва қишлоқ туризмини самарали ривожлантириш имкониятларини беради.

Хоразм вилоятида қишлоқ хўжалиги соҳасининг анча тараққий қилганлиги,

аксарият аҳолининг қишлоқ жойларида истиқмот қилиши, қишлоқ ҳудудларида янги
инфратузилмаларнинг пайдо бўлаётганлиги, қишлоқ ҳаётининг ўзига хос урф

-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

одатлари

ва

анъаналари

бевосита

қишлоқ

туризмини

ривожлантириш

имкониятларини катта эканлигидан далолат беради.

Сўнгги йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш

мақсадида ҳукуматимиз томонидан янги қарор ва фармонлар, мақсадли дастурлар
қабул қилинмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 20
мартдаги ПҚ 1940

-

сонли "2013

-

2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини

ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарорида ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ПҚ

-

2953 сонли “2017

-

2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива

шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс ривожлантириш дастури”да ҳам
вилоятнинг қишлоқ ҳудудларида туризмни ривожлантиришга алоҳида аҳамият
берилган [2].

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Ўзбекистонда қишлоқ туризмини янги ва истиқболли туризм йўналишларидан

бири ҳисобланади. Даставвал, қишлоқ туризмининг моҳиятини халқаро миқёсдаги
мақсади ва вазифаларини аниқлаштириб олиш зарур. Рус олими А.Ю.Александрова
дунёдаги кўп давлатлар қишлоқ туризмини экологик туризмнинг муҳим тармоғи

сифатида қарашини таъкидлаган [3]. Э. Клаус “қишлоқ туризми”ни иккита таснифини

келтиради: а

)

қишлоқ туризми бевосита фермер хўжаликлари билан боғлиқ фаолият

тури бўлиб, одатда бу “Агротуризм” деб юритилиб, ривожланган мамлакталарда
агротуризм қишлоқ туризмининг тарихий бошланғич нуқтаси эканлигини
таъкидлаган; б

)

Қишлоқ туризми қишлоқ жойларидаги ресурслар ва активлардан

самарали фойдаланишга асосланган фаолият ҳисобланиб, асосан, бу жойда
қишлоқлардаги мавжуд иқтисодий, ижтимоий, маданий ресурслардан максимал
фойдаланиш назарда тутилади ҳамда қишлоқ аҳолиси анъаналарини ҳурмат қилиш
лозимлигини алоҳида таъкидлаган[4].

Республикамизнинг

“Ўзбекистонда

экотуризмни

ривожлантириш

концепцияси”да қишлоқ туризмига қишлоқ халқини турмуши, урф

-

одатлари,

анъаналари билан яқиндан танишиш” деб таъриф берилган [5]. Америкалик олим
C.Олленбург қишлоқ туризми фермер хўжалигида ташкил қилинадиган ишларда
бевосита қатнашиш, хўжалик иш фаолиятини кузатиш ҳамда ўқув курсларида
иштирок қилиш билан боғлиқ хизматларни мижозларга таклиф қилиш деб
ҳислоблайди [6].

Шунингдек, Ўзбекистонлик олимлардан Р.Хайитбоев қишлоқ

туризмини

ривожлантиришнинг асосий вазифаси сифатида –

қишлоқларда туризмни

ривожлантириш орқали тадбиркорлик фаолиятини ташкил қилиш асосида қишлоқ
туризми хизматлари, туризм инфратузилмаларини фаолиятини ташкил қилишдан
иборатдир деб ҳисоблайди [7]. Мамлакатимизда, хусусан, қишлоқ

жойларидаги

мавжуд туристик ресурслардан туризм фаолиятида кенг фойдаланган ҳолда туризмни
ташкил этиш ва ривожлантириш ижтимоий

-

иқтисодий ҳаётимизда жуда муҳим

аҳамият касб этади. Шунингдек, Э.Тоғаймуродов тадқиқотларида Самарқанд вилояти
ҳудудларида эко

-

агротуризмни барқарор ривожлантириш имкониятлар бўйича

илмий тадқиқотларни олиб борган [8].

Юқоридаги қайд қилиб ўтилган олимлар изланишларида Республика

минтақларида қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг ўзига хос жиҳатлари кенг
ёритилганлигига қарамасдан, Хоразм вилоятида қишлоқ туризмини ривожлантириш


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

масалалари етарли тадқиқ қилинмаган. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда, бугунги
кунда Хоразм вилоятида қишлоқ туризмини ривожлантириш имкониятларини
ўрганиш ва тадқиқ қилиш, тадқиқотлар натижасида таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот жараёнида қиёсий таҳлил, мантиқий таҳлил, тизимли таҳлил,

статистик гуруҳлаш, анализ ва синтез, SWOT

-

таҳлил, индукция, дедукция

усулларидан фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Хоразм вилоятида туризмни ривожлантириш тенденцияларини таҳлил қилиш

жараёнида ушбу соҳа сўнгги йилларда анча тараққий қилганлигини кўришимиз
мумкин. Масалан, 2012 йилда вилоят бўйича жами сайёҳлик ташкилотлари сони 30
тани ташкил қилган бўлса, уларнинг сони 2016 йилда 72 тани ташкил қилган (2
баробарга ошган), шундан меҳмонҳоналар сони 26 тадан 52 тага (2 мартага кўпайган)

.

Шунингдек,

бугунги кунда вилоятда чет эл сармояси ҳисобига ташкил қилинган

“Хейвак”, “Хива маликаси”, “Хоразм маликаси”, “Арқончи”, “Ҳаёт ИНН” каби уч ва
тўрт юлдузли меҳмонхоналар фаолият кўрсатмоқда. 2012 йилда вилоят
меҳмонхоналардаги жами ўринлар сони 1477 тани ташкил қилган бўлса, 2016 йилда
уларнинг сони 2300 тани ташкил қилган

[9].

Хорижий сайёҳларнинг вилоятда ўртача бўлиш давомийлиги 2012 йилда 1,1

суткани ташкил қилган бўлса, 2016 йилда 1,8 суткани ташкил қилган. Шунингдек, 1
нафар хорижий сайёҳнинг 1 кунлик ўртача харажати 2012 йилда 80 АҚШ долларни
ташкил қилган бўлса, 2016 йилда ўртача харажати 180

-

200 АҚШ долларни ташкил

этган [10].

Хоразм вилоятида туризмни мақсадли ривожлантириш дастурларининг

бажарилиши натижасида туристларга хизмат кўрсатиш сифати сезиларли даражади
ўзгарди, яъни туризм инфратузилмасининг ривожланиши натижасида туризм
хизматлари ривожланиш тенденциясига эга бўлди (1

-

жадвал).

1-

жадвал

Хоразм вилоятида туризм хизматлари ривожланишининг

2006-

2016 йиллардаги ўзгариши

Йиллар

Ташкилотлар сони

Кўрсатилган хизматлар

ҳажми

Жами

Меҳмонхоналар

Сайёҳлик

фирмалари

Сўм

(минг)

Доллар

(минг)

1

2006

12

11

1

1398590,6

1125,0

2

2007

15

13

2

2135312,1

1378,8

3

2008

17

15

2

2441501,5

1602,4

4

2009

17

15

2

2931325,6

1495,0

5

2010

22

19

3

2665015,7

1420,0

6

2011

25

21

4

3677546,5

1750,0

7

2012

30

23

7

5562147,1

3347,1

8

2013

36

26

10

8673658,8

1888,6

9

2014

51

35

16

8314590,0

2166,7

10

2015

59

42

17

8757247,0

1977,5

11

2016

72

52

20

11386868,7

2308,2

Манба: Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлими

маълумотлари асосида тайёрланди.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Жадвал маълумотларидан кўринадики, 2006 йилда вилоятда кўрсатилган

туристик хизматлар ҳажми 1398590,6 минг.сўмни ташкил қилган бўлса, 2016 йилга
келиб бу кўрсаткич 11386868,7 минг.сўмни ташкил қилиб, 8 баробарга ошганлигини
кўриш мумкин. Шунингдек,

вилоятда 2006 йилда атиги 1 та туроператорлик

фаолияти билан шуғулланадиган фирма мавжуд бўлса, 2016 йилда 20 тани ташкил
қилган

.

Сўнгги йилларда туристик хизмат кўрсатиш даражасининг ортиши натижасида

Хоразм вилоятига ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг сони ҳам
ортиб бормоқда (1

-

диаграмма).

1-

диаграмма

2006-

2016 йилларда Хоразм вилоятига ташриф буюрган сайёҳлар сони

Манба: Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бўлими

маълумотлари асосида тайёрланди.

1-

диаграммада келтирилган маълумотларига кўра, 2006 йилда вилоятга келган

хорижий сайёҳлар сони 26,1 минг нафарни ташкил қилган бўлса, 2016 йилда бу
кўрсаткич 46,6 минг нафарни ташкил қилиб, деярли 2 баробарга ошган. Маҳаллий
сайёҳлар 2006 йилда атиги 4,9 минг нафарни ташкил қилган бўлса, 2016 йилда 29,1
минг нафарга етиб, 6 баробар ўсганлигини кўрамиз. 2006 йилда Хоразм вилоятига
ташриф буюрган жами сайёҳлар сони 31 минг нафарни ташкил қилган бўлса, 2016
йилда эса ушбу кўрсаткич 75,7 минг нафарни

ташкил қилган ва 2 баробарга ўсган.

Хоразм вилоятида кўп йиллардан буён давом этиб келаётган тарихий

-

меъморий туризмга ихтисослашиш билан бирга, айни вақтда унинг янги экологик,
гастрономик қишлоқ туризми каби турлари бозорини ҳам ривожлантириш мақсадга
мувофиқ ҳисобланади. Туризм маҳсулотларини диверсификациялаш ва уларнинг

жозибадорлигини ошириш учун бошқа минтақалар, айниқса, Самарқанд,

Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасининг сайёҳлик ташкилотлари
билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш бевосита туризмни самарали
ривожлантиришга ўзининг катта ҳиссасини қўшади [11].

Тадқиқот жараёнида Хоразм вилоятининг қишлоқ ҳудудлари катта туристик

салоҳиятга эга эканлиги ва улардан самарали фойдаланиш имкониятлари таҳлил
қилинди

(2-

жадвал

).

2-

жадвал

26,1

37

41,8

37,8

37

38,3

47,4

53,3

46,2

40,6

46,6

4,9

5

4

9,9

12,1

16,7

16,2

20

21,5

22,8

29,1

31

42

45,8

47,7

49,1

55

63,6

73,3

67,7

63,4

75,7

0

10

20

30

40

50

60

70

80

2006

2007

2008

2009

2010

2011

2012

2013

2014

2015

2016

Хорижий сайёҳлар (минг киши )

Маҳаллий сайёҳлар (минг киши)

Жами (минг киши )


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Хоразм вилояти қишлоқ жойларининг туристик салоҳияти

Туризм турлари

Туристик ресурслар

Фойдаланиш

имкониятлари

1

тарихий

-

археологик

туризм

тарихий обидалар,

археологик қазилмалар

ўрта

2

этнографик туризм

a

нъанавий маҳаллий ҳаёт тарзи

,

миллий фольклор

,

турли маросимлар

юқори

3

агротуризм

қишлоқ боғлари, маданий ландшафтлар ва қишлоқ

хўжалиги ишлари, қишлоқларнинг ўзига хос

кўринишлари

юқори

4

танишув саёҳати

турли ҳил ўқув курслари ва семинарлар

(мусиқа, гастрономия, касб

-

ҳунар ва бошқалар)

ўрта

5

зиёрат туризми

муақаддас қадамжолар

,

масжид ва бошқа

зиёратгоҳ жойлар

ўрта

6

экологик туризм

қишлоқларнинг табиий

-

географик минтақада

жойлашганлиги

юқори

7

соғломлаштириш

туризми

соғломлаштириш туризми, туз конлари ва бошқалар

ўрта

Манба: Тадқиқотлар натижасида муаллиф ишланмаси

2-

жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, Хоразм вилояти қишлоқ

жойларида тарихий

-

археологик туризм ресурсларидан, муқаддас қадамжолардан

фойдаланиш имкониятлари ўртача ҳисобланади. Шунингдек, қишлоқ ҳудудларида
агротуризм, этнографик ва экологик туризм

ресурсларидан фойдаланиш

имкониятлари юқори ҳисобланиб, қишлоқ туризмини самарали ривожлантиришга
ўзининг катта таъсирини кўрсатади.

Хоразм вилояти туризм бозорида қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг

бугунги кундаги устунлиги, афзаллиги, заиф жиҳатлари, имконият ҳамда унга
нисбатан таҳдидлар SWOT

-

таҳлил ёрдамида амалга оширилди (3

-

жадвал).

3-

жадвал

Хоразм вилоятида қишлоқ туризми ривожланишининг SWOT

-

таҳлили

Кучли томонлари

Кучсиз томонлари

вилоятда қишлоқ хўжалиги салоҳиятининг

юқорилиги;

вилоятнинг

бой

табиий

-

рекреацион

потенциалга эга эканлиги;

вилоятда дунё аҳамиятига молик бўлган

тарихий

ва

маданий

ёдгорликларнинг

мавжудлиги;

туризм соҳасида малакали кадрлар тайёрлашга

ҳукумат томонидан катта эътибор берилаётганлиги

қишлоқ туризми фаолиятини тартибга солувчи

меъёрий

-

ҳуқуқий базанинг мавжуд

эмаслиги;

қишлоқ жойларида туризм инфратузилмасини

етарли эмаслиги;

қишлоқ

туризми

бўйича

аниқ

турмаршуртларни ишлаб чиқилмаганлиги;

қишлоқ туризмини ривожига сармоялар

киритилишининг юқори даражада эмаслиги

Имкониятлар

Таҳдидлар

маҳаллий аҳолининг даромади ошади;

қўшимча ишчи ўринларини яратилади;

қишлоқ

жойларида

кичик

бизнес

ва

тадбиркорлик ривожланади;

қишлоқ жойларида ижтимоий инфратузилма

объектлари кўпаяди;

хорижий туристлар келиши ортади

туризм

бозорида

рақобатчиларнинг

кўпайиши;

экологик вазиятнинг ёмонлашуви;

қишлоқ жойларида туризм сервисининг паст

даражада бўлиши оқибатида туризм бозорининг
йўқотилиши;

қишлоқ

жойларидан

меҳнатга

яроқли

аҳолининг кўчиб кетиши

Манба: Тадқиқотлар асосида

муаллиф томонидан ишлаб чиқилди


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

3-

жадвалда келтирилган SWOT

-

таҳлили натижаларига кўра қишлоқ туризмини

ривожлантиришнинг кучли томонлари сифатида асосан вилоятда қишлоқ хўжалиги
соҳасининг юқори салоҳиятга эга эканлиги, Хоразм вилоятининг бой табиий

-

рекреацион потенциали, вилоятда дунё аҳамиятига молик бўлган тарихий ва
маданий ёдгорликларнинг мавжудлиги, туризм соҳасида малакали кадрлар
тайёрлашга ҳукумат томонидан катта эътибор берилаётганлигини келтиришимиз
мумкин.

Хоразм вилоятида қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг кучсиз томонлари

сифатида қишлоқ туризми фаолиятини тартибга солувчи меъёрий

-

ҳуқуқий базанинг

мавжуд эмаслигини, қишлоқ жойларида туризм инфратузилмасини юқори даражада
ривожланмаганлиги, қишлоқ туризм бўйича аниқ турмаршуртларни ишлаб
чиқилмаганлиги ҳамда қишлоқ туризмини ривожланишига сармояларнинг
киритилиши паст даражада эканлигини қайд қилиш мумкин.

Вилоятда қишлоқ туризмини ривожланиши натижасида бевосита маҳаллий

аҳолининг даромади ошади, қўшимча ишчи ўринлари яратилади, қишлоқ жойларида
кичик бизнес ва тадбиркорлик ривожланади, қишлоқ жойларида ижтимоий
инфратузилма объектлари кўпаяди, шунингдек, қишлоқ ҳудудларига хорижий
туристларнинг келиши кўпаяди.

Вилоятда қишлоқ туризмини ривожланишига таҳдид солувчи омиллар

сифатида туризм бозорида рақобатчиларнинг кўпайиши, экологик вазиятнинг
ёмонлашуви, қишлоқ жойларида туризм сервисининг паст даражада

бўлиши

оқибатида туризм бозорининг йўқотилиши, қишлоқ жойларидан меҳнатга яроқли
аҳолининг кўчиб кетишини киритиш мумкин.

Тадқиқот жараёнида амалга оширилган SWOT –таҳлил натижаларидан

вилоятда туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар самарали
фойдаланиши, уларга айнан қишлоқ туризми бозорини заиф томонлари ва
таҳдидларини бартараф этиши ҳамда кучли томонларини тўлиқ ишга солиш бўйича
оптимал қарорлар қабул қилиш имконини беради ва шу асосда вилоятда қишлоқ
туризми бозорини ривожланишига замин яратади.

Хулоса ва таклифлар

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Хоразм вилоятида нафақат

тарихий

-

меъморий, маданий, экологик туризмни ривожлантириш мумкин, балки

минтақанинг ўзига хос хусусиятлари, қишлоқлардаги ҳаёт тарзи, қишлоқ аҳолисининг
анъанавий урф

-

одатлари ва қадриятлари қишлоқ туризмини ривожлантириш

имкониятларини яратади.

Хоразм вилоятида қишлоқ туризмини ривожлантириш имкониятларини тадқиқ

қилиш натижасида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилди:

Вилоят қишлоқ жойларида дам олиш

масканларини ташкил қилиш лозим.

Хусусан, қишлоқ жойларининг об

-

ҳавоси соф ва тоза бўлган чиройли масканларида

рекреацион объектларни ташкил қилиш керак бўлади. Шунингдек, вилоятнинг
қишлоқ жойларида туристлар учун отда, туяда сайёҳатлар уюштириш, турли ҳил спорт
ўйинларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқ. Шунингдек, мевали боғларга,
узумзорларга махсус экскурсияларни қилиш мумкин;

Вилоятнинг

қишлоқ

жойларида

турли

ҳил

қишлоқ

хўжалиги

маҳсулотларининг ярмаркаларини ташкил қилиш лозим, шунингдек, қишлоқ


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

хўжалигини ривожлантириш бўйича маҳаллий ва халқаро миқёсдаги анжуманларни,
фестивалларни ва ҳунармандчилик кўргазмаларини ташкил лозим;

Қишлоқ жойларида қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг муҳим

йўналишларидан бири сифатида гастрономия туризмини ташкил қилиш мумкин.
Масалан, миллий таомларни тайёрлаш жараёнида сайёҳларини бевосита иштирок
этиши ва уларни жойида танновул қилиши хусусан, хорижликларда жуда катта
қизиқишни уйғотмоқда. Ундан ташқари, қишлоқ жойларида ҳар йили “ҳосил
байрам”ларини анъанавий тарзда

ўтказишни ташкил қилиш керак. Шунингдек, туман

марказларида қовун, қавоқ ҳамда нон сайлларини ўтказиш ҳам сайёҳларни кўпроқ
жалб қилиш имкониятини беради;

Вилоятнинг баъзи туманларида маҳаллий сайёҳлар учун муқобил бўлган

тиббий хизматларни ташкил қилиш мумкин. Масалан, вилоятнинг Янгиариқ
туманининг Қалажиқ туз кўлида кўпчилик маҳаллий сайёҳлар шифо топмоқда.
Шунингдек, қишлоқ жойларида халқ табобатчилигини ривожлантириш ҳам қишлоқ
туризмини ривожлантиришга ўзининг ҳиссасини қўшади;

Вилоятнинг намунали фермер хўжаликларида

турли хил ўқув курслари ва

семинарларини ташкил қилиш мумкин. Ушбу ўқув курслар ва семинарлар бевосита
фермер хўжаликнинг фаолияти билан боғлиқ ҳисобланади. Масалан, фермер
хўжаликларида боғдорчилик, узумчилик, асаларичилик бўйича қисқа муддатли ўқув
курсларини ташкил қилиш мумкин. Шунингдек, хорижий ва маҳаллий сайёҳларни
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиб олишда бевосита иштирокини ташкил
қилиш ҳам, қишлоқ туризмини ривожланишига ўзининг ҳиссасини қўшади;

Вилоятнинг қишлоқ жойларида қишлоқ хўжалиги музейлари ва паркларини

ташкил қилиш лозим. Хусусан, мактаб ёшида ўқувчилар дам олиш кунларида
экскурсия уюштириши мумкин.

Хоразм

вилоятида

қишлоқ

туризмини

ривожлантиришнинг

муҳим

йўналишларидан бири сифатида қишлоқ жойларида меҳмонхоналарни қуриш
ҳисобланади. Ушбу меҳмонхоналар хорижий сайёҳларни жалб қилиши учун жаҳон
стандартларига жавоб бериши лозим. Ушбу меҳмонхоналарни қуришда қишлоқ
архитектурасини ҳамда миллийликни ўзида мужассам этиши лозим бўлади.

Хоразм вилоятида қишлоқ туризмини ривожланиши ҳудуд иқтисодиёти ва

ижтимоий ҳаёти учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Ушбу туризм хизматларини
қишлоқ ҳудудларида ривожланиши натижасида маҳаллий бюджетга тушадиган солиқ
тушумлари ошади, янги ишчи ўринлари яратади, қишлоқ инфратузилмаси
яхшиланади, қишлоқларнинг ўзига хос урф

-

одатлари ва анъаналари қайта тикланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

UNWTO

маълумотлари

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ

-

2953 сонли “2017

-2021

йилларда Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туризм салоҳиятини комплекс
ривожлантириш дастури” 2017 йил 4 май. Тошкент.

3.

Александрова А.Ю.,

География туризма, М

.:

Кно

Рус,

2010, 590 с.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

4.

Э.Клаус. Сельский туризм в Европе –

ключевые вопросы успеха

.

Материалы

конгресса –

совещания первого международного

форума «Сельский туризм в России»

М

.:

ФГНУ «Росинформагротех»

2012. 22-

23 с.

5.

“Ўзбекистонда экологик туризмни ривожлантириш Концепцияси”. Экология

ахборотномаси. №6, 2007 й., 9

-

бет.

6.

Ollenburg, C. (2006). Farm tourism in Australia: a family Business and rural

studies perspective. Doctor of Philosophy Christian-Albrechts University of Keil (Germany)
and Griffith University (Australia).

7.

Ҳайитбоев

Р.,Экотуризм.Ўқув қўлланма.СамИСИ, Самарқанд, 2016, 249 б.

8.

Э.Тоғаймуродов. Қишлоқ ҳудудларида эко

-

агротуризмнинг барқарор

ривожланишига таъсир қилувчи омиллар.

Молия ва банк иши илмий электрон

журнал.

№3. 2016 йил. 28

-

37 б.

9.

Хоразм вилояти статистика бошқармаси маълумотлари. 2017 йил

10.

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий

бўлими маълумотлари. 2017 йил.

11.

Хоразм вилоятининг ижтимоий

-

иқтисодий ривожлантириш стратегияси.

Тошкент. 2014 йил. 67 б.

Библиографические ссылки

UNWTO маълумотлари

'Узбекистон Республикаси Президентининг ПК-2953 сонли "2017-2021 йилларда Хоразм вилояти ва Хива ша^рининг туризм сало^иятини комплекс ривожлантириш дастури" 2017 йил 4 май. Тошкент.

Александрова А.Ю., География туризма, М.: Кно Рус, 2010, 590 с.

Э.Клаус. Сельский туризм в Европе - ключевые вопросы успеха. Материалы конгресса - совещания первого международного форума «Сельский туризм в России» М.: ФГНУ «Росинформагротех» 2012. 22-23 с.

"Узбекистонда экологик туризмни ривожлантириш Концепцияси". Экология ахборотномаси. №6, 2007 й., 9-бет.

Ollenburg, С. (2006). Farm tourism in Australia: a family Business and rural studies perspective. Doctor of Philosophy Christian-Albrechts University of Keil (Germany) and Griffith University (Australia).

Хайитбоев Р.,Экотуризм.Уцув кулланма.СамИСИ, Самарканд, 2016, 249 б.

Э.Тотаймуродов. К,ишлок, хУДУДларида эко-агротуризмнинг барцарор ривожланишига таъсир цилувчи омиллар. Молия ва банк иши илмий электрон журнал. №3. 2016 йил. 28-37 б.

Хоразм вилояти статистика бошкармаси маълумотлари. 2017 йил

Туризмни ривожлантириш Давлат кумитасининг Хоразм вилояти ХУДУДИЙ булими маълумотлари. 2017 йил.

Хоразм вилоятининг ижтимоий-ик,тисодий ривожлантириш стратегияси. Тошкент. 2014 йил. 67 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов