Свободная туристическая зона – отличная возможность для экстенсивного развития туризма в нашей стране.

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
167-175
22
3
Поделиться
Бердимуродов, А. (2018). Свободная туристическая зона – отличная возможность для экстенсивного развития туризма в нашей стране. Экономика и инновационные технологии, (2), 167–175. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/9700
Азизжон Бердимуродов, Самаркандский институт экономики и сервиса

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье обсуждается сущность свободных экономических и туристических зон, а также проводимые в стране реформы по их созданию, роль и значение свободных туристических зон в развитии туризма в стране, а также разработанные предложения по дальнейшему развитию свободных туристических зон.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

1

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ЭРКИН ТУРИСТИК ҲУДУД – МАМЛАКАТИМИЗДА ТУРИЗМ СОҲАСИНИ КЕНГ

РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН УЛКАН ИМКОНИЯТ

Бердимуродов Азизжон Шукриллоевич,

СамИСИ мустақил изланувчиси

E-mail:

aziz23011989@mail.com

Аннотация:

Ушбу илмий мақолада эркин иқтисодий ва туристик

ҳудудларнинг

тавсифи,

уни

яратиш

бўйича

мамлакатимизда

амалга

оширилаётган ишлар, эркин туристик ҳудудларнинг мамлакат туризмини янада
ривожлантиришдаги ўрни ва аҳамияти каби масалалар келтирилган, эркин
туристик ҳудудларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В

этой

статье

обсуждается

сущность

свободных

экономических и туристических зон, а также проводимые в стране реформы по их
созданию, роль и значение свободных туристических зон в развитии туризма в
стране, а также разработанные предложения по дальнейшему развитию
свободных туристических зон.

Abstract:

The following article is about free economic and tourist zone definition and

also the work carried out in our country, the role as well as importance of free tourist zones
in development of country. Author gave his own suggestions to enhance development of
free tourist zones.

Калитли сўзлар:

эркин иқтисодий ҳудуд, эркин туристик ҳудуд, туристик

инфратузилма, солиқ имтиёзлари, инвестиция

, Samarkand city.

Кириш

Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш, хорижий

туристларни мамлакатимизга кенг жалб этиш борасида янги истиқболли
йўналишларни ишлаб чиқиш, туристик инфратузилмани янада яхшилаш, кўнгилочар
ва дам олиш масканларини барпо этиш юзасидан салмоқли ишлар бошлаб
юборилган. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг қатор
ҳудудларда

эркин туристик ҳудудларни барпо этиш борасидаги қарор ва

топшириқлари мамлакатимизга ташриф буюрувчи хорижий сайёҳлар салмоғининг
янада ошишига хизмат қилиши шубҳасиздир.

Жумладан,

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

2017

йил

28

февралдаги

“Қорақалпоғистон

Республикаси

Мўйноқ

туманини

2017-

2018 йилларда иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир

қўшимча

чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарори [1] асосида Мўйноқ туманини туристик

марказга айлантириш, “2017

-2019-

йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти

сайёҳлик имкониятларини жадаллик билан ривожлантириш чора

-

тадбирлари

тўғрисида”ги қарори [2] асосида Бухорода “Боқий Бухоро” номли эркин туристик
ҳудуд

барпо этиш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017

-2019

йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал
ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори [3] асосида Самарқанд

шаҳрида эркин туристик ҳудудни барпо этиш бўйича 2017

-2019-

йилларга

мўлжалланган лойиҳалари асосида эркин туристик ҳудудлар яратиш ва туристик


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

2

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

кўнгилочар масканлар қуриш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5
декабрдаги ПФ

-5273-

сонли “Чорвоқ эркин туристик

зонасини ташкил этиш

тўғрисида”ги фармони [4] асосида Тошкент вилоятининг туристик салоҳиятидан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш, транспорт

-

коммунал

инфратузилма объектлари комплексини ва янги туристик йўналишларни
шакллантирилган ҳолда Чимён

-

Чорвоқ рекреация ҳудудида замонавий инвестиция

лойиҳаларини амалга ошириш йўли билан дам олиш ва туризм учун шароитларни
яхшилаш, шунингдек, туристик хизматлар сифатини ошириш, унинг асосида янги иш
ўринлари яратиш ва аҳолининг даромадлари ўсишини таъминлаш кабилар кенг
кўламли ишларнинг амалга оширилаётганидан дарак беради.

Ўрганилган адабиётлар ҳамда олиб борилган илмий тадқиқот ишларидан шу

нарса маълум бўлдики, эркин иқтисодий ҳудуд (ЭИҲ)лар бўйича бир қатор
изланишлар амалга оширилган бўлсада, эркин туристик ҳудудлар афсуски, деярли
ўрганилмаган.

Эркин туристик ҳудуд (ЭТҲ)лар туризм соҳасининг ривожланишида муҳим ўрин

тутар экан, галдаги муҳим вазифаларимиздан бири –

эркин туристик ҳудуднинг

тавсифини, аҳамиятини чуқур ўрганиш, хорижий мамлакатлар

тажрибасини таҳлил

қилган ҳолда тегишли хулосаларга келиш, ҳудуд самарадорлигини ошириш бўйича
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодий адабиётларда ЭИҲларга турлича таъриф берилади. Баъзи олимлар

“ЭИҲдаги хорижий товарлар ҳеч қандай божхона тўловларисиз сақланиши, сотилиши
ёки харид қилиниши мумкин бўлган ҳудуд” [5], деб эътироф этишган бўлса, яна бир
гуруҳи “ЭИҲ

-

бу маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорлар фаолият юритиши учун

махсус имтиёзли иқтисодиёт амал қиладиган чегараланган ҳудуд” [6], деб таъриф
беришади.

“Эркин иқтисодий зона” тушунчасига Россия давлат маданият, спорт, ёшлар ва

спорт университети (ГЦОЛИФК) “Туризм ва меҳмонхона иши” кафедраси профессори
В.И.Шариков қуйидагича таъриф беради:

-

“Бу тадбиркорлик фаолиятининг махсус

тартиблари ўрнатилган, иқтисодиётнинг устувор соҳаларига инвестицияларни жалб
этиш, махсус божхона тартиб

-

қоидаларини қўллаш имконияти бериладиган махсус

ҳудуддир” [7].

Ж.А.

Алиева эса “Интернаука” журналида ушбу тушунчага қуйидагича таъриф

беради:

-

“Айни пайтда кўплаб олимлар томонидан берилган таърифлардан келиб

чиқсак, у мамлакат ичида давлат томонидан маълум бир иқтисодий ёки иқтисодий

-

ижтимоий мақсадларга эришишни кўзлаб ташкил этилган, махсус иқтисодий ва
маъмурий тартибга эга алоҳида ҳудуд бўлиб, унда фаолият юритаётган субъектлар
учун мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан имтиёзли тартиб ва имкониятлар
тақдим этиш демакдир. Эркин иқтисодий зоналарни ташкил этишнинг муҳим жиҳати
маълум ҳудуд ёки ишлаб чиқариш соҳасини иқтисодий ривожлантиришни
рағбатлантириш, шунингдек, бозор иқтисодиётига ўтиш даврида эркин иқтисодий
зоналардан иқтисодиётни модернизация қилишнинг ҳудудий услуби сифатида
фойдаланишдир” [8].

Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги

қонунида

қуйидагича таъриф берилган:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

3

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Эркин иқтисодий зона (ЭИЗ) —

минтақани жадал ижтимоий

-

иқтисодий

ривожлантириш учун мамлакат ва чет эл капиталини, истиқболли технология ва
бошқарув тажрибасини жалб этиш мақсадида тузиладиган, аниқ белгиланган
маъмурий чегаралари ва алоҳида ҳуқуқий тартиботи бўлган махсус ажратилган
ҳудуддир

[9].

Эркин туристик ҳудуд

-

давлатлараро келишувларга ёки махсус қонунларга

мувофиқ, туризм фаолияти билан шуғулланиш учун солиқ, молия, ҳуқуқий
имтиёзларга эга бўлган шароитлар жорий қилинадиган, “Ҳавфсиз туризм”
талабларига жавоб бера оладиган муайян туристик ҳудуддир.

Айни пайтда кўплаб олимлар томонидан берилган таърифлардан келиб чиқсак,

у мамлакат ичида давлат томонидан туризм соҳасида маълум бир иқтисодий ёки
иқтисодий

-

ижтимоий мақсадларга

эришишни кўзлаб ташкил этилган, махсус тартибга

эга алоҳида ҳудуд бўлиб, унда фаолият юритаётган туристик субъектлар учун
мамлакатнинг бошқа ҳудудларига нисбатан имтиёзли тартиб ва имкониятлар тақдим
этиш демакдир. Эркин туристик ҳудудларни ташкил этишнинг муҳим жиҳати маълум
ҳудуд

ёки хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек,

бозор иқтисодиёти даврида туризм соҳасидан ҳар томонлама юқори манфаат
олишнинг ҳудудий услуби сифатида фойдаланишдир.

Тадқиқот методологияси

Ушбу тадқиқот хорижий ва республика олимларининг илмий изланиш

натижалари, мамлакатимизда эркин иқтисодий ҳудудларнинг фаолияти ва эркин
туристик ҳудудларни ташкил қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кузатиш,
дала тадқиқотлари, кузатувлар хулосалари ва бошқа маълумотларга асосланади.
Мақолада илмий мушоҳада, кузатиш, абстракт

-

мантиқий, қиёсий ва тизимли таҳлил,

анализ ва синтез, индукция ва дедукция усулларидан фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Эркин иқтисодий ҳудудларда алоҳида халқаро ҳуқуқий статус жорий этилади

.

Лекин у қаерда жойлашишидан қатъий назар, шу мамлакатнинг ажралмас бўлаги
ҳисобланади, барча амалиётлар (ер ажратиш, фирма ва компанияларни ташкил этиш,
чегарадан юкларни, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш, бож тўловлари, солиқ
тўловлари бўйича имтиёзлар, қайси валюта ёки валюталар тўлов воситасини ўташи,
ҳудудни

бошқариш тартиби ва бошқалар) қабул қилинган қоидалар асосида

тезкорлик билан бажарилади. Эркин иқтисодий ҳудудларни ташкил этишдан мақсад
кўплаб янги технология, инвестицияларни жалб қилиб, ривожланган иқтисодий
макон яратиш ва шу йўл билан мамлакат иқтисодиётини тезкорлик билан
ривожлантиришдир.

Эркин иқтисодий ҳудудларни ҳозирги замон иқтисодий интеграция

жараёнларининг маҳсули, деб қараш унчалик тўғри эмас. Унинг тарихи жуда кўҳна.
Эркин иқтисодий ҳудудлар тарихи милод бошларига бориб тақалади. Қадимий
финикияликлар, юнонлар ва римликлар савдо ишларини ривожлантириш мақсадида
чет эл савдо кемаларининг ўз портларига эркин кириб

-

чиқишини ва уларнинг

хавфсизлигини таъминлаганлар. XVI ва XVII асрларда Европанинг қатор шаҳарлари
ўзларини “Эркин савдо шаҳарлари” деб эълон қилганлар. Буюк Амир Темур даврида
Самарқанд ана шундай эркин савдо маркази бўлган, мамлакатнинг барча карвон
йўллари ҳокимият ҳимоясига олинган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

4

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Эркин иқтисодий ҳудудларнинг ҳар хил турлари мавжуд: эркин омборхоналар,

эркин божхона ҳудудлари, илмий

-

техника ҳудудлари ва бошқа. Шунингдек, махсус

иқтисодий ҳудудлар (асосан, экспортга ихтисослашган) ҳам мавжуд. Дастлабки Эркин
иқтисодий ҳудудлардан бири Ирландияда “Шеннон” аэропортида (1959 йил) ташкил
этилган эди. Кейинроқ шундай ҳудуд Англиядаги “Dog Aylend” аэропортида пайдо
бўлди. Баъзи эркин иқтисодий ҳудудларлар анча йирик ҳудудларда ташкил этилади.
Масалан, Бразилиядаги Манаус, Хитойдаги махсус иқтисодий ҳудуд “Шенжен” ва
бошқалар шундай ҳудудлардир. Жаҳон амалиётида эркин иқтисодий ҳудудларлар
ривожланган (Буюк Британия, Германия, Нидерландия, АҚШ ва бошқалар),
шунингдек, ривожланаётган (Бразилия, Корея Республикаси, Малайзия ва бошқалар)
мамлакатларда ҳам ташкил этилган. Эркин иқтисодий

ҳудудларга чет эл капиталини

жалб қилиш Хитой сиёсатида анча кенг қўлланилди. ХХ аср охирларида эркин
иқтисодий ҳудудларлар Бирлашган Араб Амирликлари, Россия ва Полшада ташкил
этилди. Россия ва Хитой ҳамкорлигида ташкил этилган Блягованиченск

-

Хейхе, Қора

денгиз бўйи, Калининград вилоятидаги “Янтар” эркин иқтисодий ҳудудларлари ҳам
шундай маконлардир. Ҳозирда жаҳонда 7000 дан ортиқ эркин иқтисодий ҳудудлар
мавжуд бўлиб, туризмга ихтисослашганлари сони эса 300 дан ошади. [9]

Фаолият тури бўйича ЭИҲларни қуйидаги турларини кўришимиз мумкин:

1. Эркин савдо ҳудудлари;

2. Саноат ишлаб чиқариш ҳудудлари;

3. Техник тадбиқ этиш ҳудудлари;

4. Эркин туристик ҳудудлар

;

5. Комплекс ҳудудлар

ва бошқалар.

Шу билан бирга, бир функцияли ҳудудлар амалиётда деярли камдан

-

кам

учрашини айтиб ўтиш керак. Амалиётда бир қанча функцияларни (савдо, божхона,
ишлаб чиқариш, тадқиқот олиб бориш) бирлаштирувчи ҳудудлар кўп тарқалган бўлиб
ҳисобланади. Улар комплекс ҳудудлар деб аталади.

Ўзбекистонда эркин иқтисодий ҳудудлар ғояси миллий иқтисодиёт тараққиёти

учун ижобий баҳоланди. Шу боис 1996 йилнинг 25 апрелида мамлакат парламенти
Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисида” қонунини
қабул

қилди. Бу қонун чет эл инвестициялари, савдо ва саноат соҳаларининг

ривожланиши, аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш учун қулай шароит
яратишга меъёрий

-

ҳуқуқий асос яратди.

Туризмни ривожлантириш бўйича устувор вазифалар ижроси юзасидан

мамлакатимизнинг тўртта ҳудудида эркин туристик ҳудуд ва марказлар барпо этиш
ишлари бошлаб юборилган.

ЭТЗларни яратишдан асосий мақсад

-

чет эл инвестицияларини жалб қилиш

орқали туризмда тадбиркорлик фаолиятини яхшилаш, табиий омиллардан самарали
фойдаланиш, янги технологияларни жалб этиш ва бошқариш, халқаро ва ички
бозорга юқори сифатли сервис ва туристик хизматларни тақдим этиш, хизматлар
экспорти миқдорини ошириш, туризм инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли

бандлигини янада кўтариш ва туристларга сифатли хизматларни тақдим этган ҳолда
туристлар оқимини янада кўпайишига эришиш, пировард натижада иқтисодий

-

ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

5

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Эркин туристик ҳудудлар дам олиш масканлари (дам олиш ва сайёҳлик

)

ҳудудида

жойлашган ва хорижий инвесторлар учун жуда жозибали объектлардир. Бу

ерда тадбиркорларга ҳудудни янада ривожлантириш ва унинг инфратузилмасини
ривожлантириш учун маблағ тўплаш имконини берувчи махсус имтиёзли солиқ
тизими ва бошқалар ўрнатилади.

Ўзбекистон ҳукуматининг “2017

-

2019 йилларда Самарқанд вилоятининг туризм

салоҳиятини жадал ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан

тасдиқланган 2017

-

2019 йилларда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг

туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш тадбирлари дастури асосида “Samarkand
city” туризм ҳудудини ташкил этиш, ҳудудда туристлар кечаю

-

кундуз бўш вақтларини

мароқли ўтказиши учун қулай шарт

-

шароитлар ва турли хизматларнинг

кўрсатилишини таъминловчи замонавий меҳмонхоналар, коттежлар, маданий

-

соғломлаштириш ва кўнгилочар

-

савдо масканларининг қуриш, янги меҳмонхоналар,

маданий

-

соғломлаштириш ва савдо

-

кўнгилочар марказлар, туристик

-

рекреацион

ҳудудларни

барпо этиш ҳамда туризм инфратузилмасининг бошқа обектларини

барпо этиш, ҳар йилги мавзули фестивалларни ташкил этиш ва ўтказиш, хорижий
туроператорлар ва ОАВ вакиллари учун ахборот турларини ташкил этиш, оммабоп
хорижий телеканалларда Самарқанднинг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш,
Самарқанд шаҳри брендини тарғиб этиш каби салмоқли ишларни амалга ошириш
режалаштирилган.

“2017

-

2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини

тезкорлик билан ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ

мазкур ҳудудда “Боқий Бухоро” эркин сайёҳлик зонаси (ЭСЗ) яратилмоқда. Бу ерда
турли даражада хизмат кўрсатиш қулайликларига эга меҳмонхоналар, кўнгилочар ва
савдо муассасалари, хусусан, 500 кишилик амфитеатр, боулинг

-

клублар, рақс

майдонлари ва караоке, миллий таомлар ва дунёнинг машҳур ошхоналарини тақдим
этувчи бар, кафе, ресторанлар, сувенирлар ва бошқа маҳсулотлар дўконлари
қурилиши

кўзда тутилмоқда.

“Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017

-

2018 йилларда

иқтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ
туманида халқаро миқёсдаги туризм масканини ташкил этиш бўйича чора

-

тадбирлар

мажмуини тасдиқлади.

Бу туманда “Muynak city centr” савдо

-

туризм мажмуаси ташкил қилинади. Бу

лойиҳа доирасида меҳмонхона, “Китоблар дунёси”, совғалар

киоски, фитнесс

-

маркази, гўзаллик салони, оптика, интернет кафе бўлади.

Сайёҳларга Орол денгизи қирғоқлари бўйлаб квадросиклда учиш, Орол

денгизи уникал минералларига тўйинган балчиқ билан даволаш, Оролнинг сертуз
даволаш ванналарини қабул қилиш каби хизматлар таклиф этилади.

Чимён

-

Чорвоқ рекреация ҳудудида ташкил этилаётган “Чорвоқ” эркин туристик

зонаси ҳам ниҳоятда улкан аҳамиятга эга бўлиб ҳисобланади.

Тошкент вилоятининг туристик салоҳияти юқори бўлиб, ҳудудда экстремал ва

тоғ туризмини, яъни чаналарда учиш, сноубординг, парапланда ва дельтапланда
учиш, велоспорт, мотоспорт ва экстремал спорт турлари, ҳамда экологик ва қишлоқ
хўжалик туризми ривожлантиришга табиий шароитлар бор.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

6

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

Туризм ва саёҳат бўйича халқаро кенгаш (WTTC) экспертлари маълумотларги

кўра туризмга боғланиб қолмаган давлатлар ўнлигидан Конго, Папуа –

Янги Гвинея,

Ўзбекистон ва Молдова каби давлатлар ўрин олган. Ўзбекистоннинг ЯИМида
туризмдан келадиган даромад 0,93 фоизни ташкил этган холос (1

-

расм).











1

-

расм. Дунё мамлакатлари ЯИМида туризм улуши, фоиз. АнтиТоп

-20

[10].

1-

расм. Дунё мамлакатлари ЯИМда туризм улуши, %да, Анти ТОП

-20

Президентимизнинг “Чорвоқ эркин туристик зонасини ташкил этиш

тўғрисида”ги фармони кўп жиҳатдан Тошкент вилояти ҳудудида туристик зонани яқин
келажакда юксак даражага кўтариш ва унга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг
ошишига, пировардида мамлакат тараққиёти ва халқимиз даромадларининг
ошишига замин яратади.

Ушбу фармон асосида замонавий меҳмонхона мажмуаларини, маданий

-

соғломлаштириш, савдо

-

кўнгилочар ва туристик аҳамиятдаги бошқа объектларни

қуриб, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмасини яратиш назарда
тутилмоқда.

Фармоннинг энг муҳим жиҳатларидан яна бири унинг эркин иқтисодий зона

ҳудудида

инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратишга

қаратилганлиги

ҳисобланади. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва

тараққиёт жамғармасига кредит ва фоизларни узишнинг қулай шартларини тақдим
этишни ўз ичига олувчи 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит
линиялари очишни таъминлаш топширилган.

Мазкур кредит линияси доирасида валюта кредитлари 2 йиллик имтиёзли

давр, 2% қўшилган 6 ойлик либор ва банкнинг 0,5% миқдоридаги маржасига тенг
бўлган фоиз ставкаси билан 7 йилгача муддатга тақдим этилади.

Мамлакатимизда

ташкил этилаётган ЭТҲларнинг

муҳим вазифалари

қуйидагилар

деб ҳисоблаймиз (2

-

расм):


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

7

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz




























2-

расм. Эркин туристик ҳудудларни яратишнинг муҳим вазифалари

ЭТҲларни барпо қилиш қуйидаги масалаларни ҳал қилиш кўзда тутади:

-

инвестицияларни кенг жалб этиш;

-

алоҳида ҳудуд (минтақа)лар ва мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш

учун қулай шароитлар билан таъминлаш;

-

халқаро интеграция ва ҳамкорликни йўлга қўйиш;

-

замонавий техника ва технологиларни, инновацион фаолиятни жорий этиш;

-

иқтисодий, ижтимоий, экологик муаммоларни ҳал этиш;

-

аҳоли фаровонлигини янада ошириш;

-

ҳудуд (мамлакат)нинг туристик салоҳиятидан самарали фойдаланиш;

-

туристик ресурсларимизми асраб

-

авайлаш ва келажак авлодга етказиш ва ҳ.з.

Эркин туристик ҳудудларни яратишнинг муҳим вазифалари

-

Халқаро ва миллий

капитални жалб қилиш;
-

Меҳнатнинг халқаро

географик бўлинмасидан
ва капиталнинг халқаро
айланишидан
фойдаланиш;
-

ЭТҲнинг

барча

ташкилотлар

ва

корхоналар

ташқи

иқтисодий

фаолиятнинг

турли

шаклларига

киришини таъминлаш;
-

Мамлакат

ва

минтақанинг

бюджетига

валюта

тушумларининг

ўсиши;
- Нафақат туристик, балки,
у билан боғлиқ бошқа
соҳаларнинг

ҳам

иқтисодий
ривожланишини
рағбатлантириш;
-

Минтақавий

иқтисодиётни
ривожлантириш

ва

модернизация қилиш

- Ривожланган хорижий ва
маҳаллий
технологияларни

жалб

қилиш;
-

Илм-фан

ютуқларни

амалиётга жорий қилиш ва
инновацион жараёнларни
тезлаштириш;
- Хорижий олимлар ва
мутахассисларни

жалб

фаол қилиш;
-

Инфратузилма

саноатининг салоҳиятидан
фойдаланиш
самарадорлигини
ошириш;
-

Минтақадаги

янги

бошқарув

усулларини

синовдан ўтказиш йўли
билан

ҳудудларни

ривожланиш

ўчоғига

айлантириш

-

Чекланган

миллий

ресурслардан фойдаланган
ҳолда

ҳудудларни

ривожлантиришни
жадаллаштириш;
-

Аҳоли

бандлигини

ошириш,

янги

иш

ўринларини

яратиш,

ишсизликка

қарши

курашиш;
-

Ташкилотчилик,

бошқарув,

молия

соҳаларида

жаҳон

тажрибасини ўрганиш ва
амалиётга жорий қилиш
ҳисобига юқори малакали
ходимлар

қатламини

яратиш;
- Бошқариш технологияси
учун жаҳон талабларига
йўналтирилган бошқарув
маданиятини тарбиялаш;
-

Аҳолининг

юқори

сифатли

хизматларга

бўлган

эҳтиёжини

қондириш, ички туристик
ва рекреацион хизматлар
бозорини тўлдириш

Иқтисодий

Ижтимоий

Илмий-техник


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

8

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

ЕИҲлар ташкил қилишнинг асосий мақсади муайян минтақа ривожланишини

рағбатлантириш ёки иқтисодиётнинг алоҳида соҳаларини тез ўсишини таъминлаш
эканлигини кўришимиз мумкин.

Хулоса ва таклифлар

Олиб борилган изланишлар натижасида қуйидаги хулоса ва таклифлар ишлаб

чиқилди:

1. Эркин иқтисодий ва туристик ҳудудлар мамлакат иқтисодиётини янада

ривожлантиришда, мамлакатимизни жаҳонга янада танитишда, аҳоли бандлигини
таъминлаш, унинг фаровонлигини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

2. ЕИҲлар ташкил қилиш натижасида Замонавий туризм инфратузилмаси

объектлари (меҳмонхона мажмуалари, маданий

-

соғломлаштириш, савдо

-

кўнгилочар ва

туристик аҳамиятдаги бошқа объектлар) барпо этилади.

3. ЕИҲлар ташкил қилиш натижасида ҳудуд аҳолисининг бандлик даражаси,

фаровонлиги ортади.

4. Эркин туристик ҳудудлар барпо этиш орқали соғлом рақобат муҳити вужудга

келади, хизмат кўрсатиш сифати ортади, мамлакатимизга ташриф буюрувчи хорижий
туристлар оқими ортади.

5. Туризмнинг ривожланиши натижасида бебаҳо маданий меросимиз, тарихий,

номоддий маданий мерос объектларимиз, туризм ресурсларимиз сақлаб қолинади ва
янада ривожланади.

6. Эркин туристик ҳудудларни яратиш орқали хорижий инвесторларга алоҳида

имтиёзлар берилиши лозим бўлади, натижада мамлакатга замонавий техника

-

технология ҳамда инновацион лойиҳалар жорий этилишига эришилади.

7. ЭТҲлар самарали фаолият юритиши учун, авваламбор, меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар, қонунларни ишлаб чиқиш лозим;

8. Эркин туристик ҳудудларни барпо этиш анча катта маблағ талаб қилишини

ҳисобга олган ҳолда ҳудудий ва хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш
чораларини кўриш ва бунда кафолатли имтиёзлардан фаол фойдаланиш лозим.

9. Ҳудуд учун олиб кирилаётган товар ва маҳсулотларни ҳар қандай бож

тўловларидан озод қилиш мақсадга мувофиқ.

10. Фаол маркетинг сиёсатини юритиш, Европа, Осиё ва Америка давлатларида

мамлакат туризмини тарғиб қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш лозим.

11. Ҳудуд учун махсус ҳавфсизлик тизимини яратиш, жумладан, туристик полиция

фаолиятини кенгайтириш мақсадга мувофиқдир.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги

“Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини 2017−2018 йилларда иқтисодий
ривожлантириш ва бандликни таъминлашга доир қўшимча чора

-

тадбирлар

тўғрисида”ги қарори

.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги “2017

-2019-

йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти сайёҳлик имкониятларини жадаллик
билан ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. 2980

-

сон. 2017 йил 19

май.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 2, март-апрель, 2018 йил

9

2/2018

(

00034)

www.iqtisodiyot.uz

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2017

-

2019 йилларда

Самарқанд шаҳри ва Самарқанд вилоятининг туризм салоҳиятини жадал
ривожлантириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги қарори. Ўзбекистон Республикаси

қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 27

-

сон, 616

-

модда, 37

-

сон, 996

-

модда.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чорвоқ эркин туристик зонасини

ташкил этиш тўғрисида”ги фармони. ПФ

-5273-

сон. 2017 йил 5 декабрь. Қонун

ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2017 й., 06/17/5273/0363

-

сон.

5.

Кузнецов А. Свободные зоны и национальная экономика//Мировая

экономика и международные. отношения.

- 1990. - N 12. -

С. 24; Рыбаков С.А., Орлова

Н.А. Особые экономические зоны в России. –

М.: Вершина, 2006. –

С. 12.

6. Вахабов А.В., Хажибакиев Ш.Х., Муминов Н.Г. Хорижий инвестициялар. Ўқув

қўлланма. –

Т.: Молия,

2010.

Б. 180; Данько Т.П., Окрут З.М. Свободные

экономические зоны в мировом хозяйстве. –

М.: ИНФРА

-

М, 1998. –

С. 27; Игошин Н.В.

Инвестиции. Организация, управление и финансирование. Учебник для вузов. –

М.:

Финансы, ЮНИТИ, 2000. –

С. 45.

7.

В.И.Шариков. Проблемы и перспективы развития особых экономических зон

туристско

-

рекреационного типа. /“Современные тенденции и актуальные вопросы

развития туризма и гостиничного бизнеса в России” материалы международной
научно

-

практической конференции. Москва. 9

-

10 марта 2017 г.

8

. Алиева Жанат Аскаровна. Эркин иқтисодий зоналар. /Интернаука, № 9 (13), 3

қисм

,

2017 йил

.

9.

Ўзбекистон Республикасининг “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги

қонуни. Ўзбекистон Республика Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 1996 й., 5

-6-

сон,

58-

модда.

10.

https://kun.uz/41509629

.

Библиографические ссылки

2збекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги "Корацалпотистон Республикаси Муйнок, туманини 2017-2018 йилларда ицтисодий ривожлантириш ва бандликни таъминлашга дойр цушимча чора-тадбирлар тутрисида"ги царори.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги "2017-2019-йилларда Бухоро шах,ри ва Бухоро вилояти сайёх,лик имкониятларини жадаллик билан ривожлантириш чора-тадбирлари тутрисида"ги К,арори. 2980-сон. 2017 йил 19 май.

Узбекистон Республикаси Вазирлар Ма^камасининг "2017-2019 йилларда Самарканд ша^ри ва Самарканд вилоятининг туризм салох,иятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тутрисида"ги карори. Узбекистон Республикаси конун кужжатлари туплами, 2017 й., 27-сон, 616-модда, 37-сон, 996-модда.

Узбекистон Республикаси Президентининг "Чорвок Эркин туристик зонасини ташкил этиш тугрисида"ги фармони. ПФ-5273-сон. 2017 йил 5 декабрь. К,онун Кужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2017 й., 06/17/5273/0363-сон.

Кузнецов А. Свободные зоны и национальная экономика//Мировая экономика и международные, отношения. - 1990. - N 12. - С. 24; Рыбаков С.А., Орлова Н.А. Особые экономические зоны в России. - М.: Вершина, 2006. - С. 12.

Вахабов А.В., Хажибакиев Ш.Х., Муминов Н.Г. Хорижий инвестициялар. Уцув Кулланма. - Т.: Молия, 2010. - Б. 180; Данько Т.П., Округ З.М. Свободные экономические зоны в мировом хозяйстве. - М.: ИНФРА-М, 1998. - С. 27; Игошин Н.В. Инвестиции. Организация, управление и финансирование. Учебник для вузов. - М.: Финансы, ЮНИТИ, 2000. - С. 45.

В.И.Шариков. Проблемы и перспективы развития особых экономических зон туристско-рекреационного типа. /"Современные тенденции и актуальные вопросы развития туризма и гостиничного бизнеса в России" материалы международной научно-практической конференции. Москва. 9-10 марта 2017 г.

Алиева Жанат Аскаровна. Эркин ицтисодий зоналар. /Интернаука, № 9 (13), 3 к,исм, 2017 йил.

Узбекистон Республикасининг "Эркин ицтисодий зоналар тутрисида"ги крнуни. Узбекистон Республика Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 1996 й., 5-6-сон, 58-модда.

https://kun.uz/41509629.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов