Мировой опыт развития свободных экономических зон

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
126-140
41
5
Поделиться
Рашидов, М. (2018). Мировой опыт развития свободных экономических зон. Экономика и инновационные технологии, (5), 126–140. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10650
Мэлс Рашидов, Ташкентский Государственный Университет Экономики

независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В этой статье описываются теоретические и экономические основы концепции свободных экономических зон. Был проанализирован опыт зарубежных страни (Япония, Южная Корея, Китай, США, Россия) сформулированы соответствующие выводы. Кроме того, были разработаны выводы и рекомендации по дальнейшему совершенствованию организационной структуры свободных экономических зон.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

1

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ ЗОНАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЖАҲОН

ТАЖРИБАСИ

Рашидов Мэлс Каримович,

ТДИУ мустақил тадқиқотчиси

Email:

mels_rashid_k@mail.ru

Аннотация:

Мазкур мақолада эркин иқтисодий зоналар тушунчасининг назарий ва

иқтисодий асослари баён этилган. Эркин иқтисодий зоналар ривожланишида хорижий
давлатлар(Япония, Жанубий Кореа, Хитой, АҚШ, Россия) тажрибаси мисолида таҳлил
қилинган ва тегишли ҳулосалар шакллантирилган. Бундан ташқари эркин иқтисодий
зоналарнинг ташкилий тузилишлари тизимини янада такомиллаштиришга доир хулоса
ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Аннотация:

В этой статье описываются теоретические и экономические основы

концепции свободных экономических зон. Был проанализирован опыт зарубежных страни
(Япония, Южная Корея, Китай, США, Россия) сформулированы соответствующие выводы.
Кроме того, были разработаны выводы и рекомендации по дальнейшему
совершенствованию организационной структуры свободных экономических зон.

Abstract:

This article describes the theoretical and economic foundations of the concept of

free economic zones. The experience of foreign countries (Japan, South Korea, China, USA, Russia)
has been analyzed and the relevant conclusions are formulated. In addition, conclusions and
recommendations on further improvement of the organizational structure of the free economic
zones were elaborated.

Калит сўзлар:

Инвестиция, эркин иқтисодий зона, “франко зонаси”, Киото

конвенцияси, оффшор зоналар, “дpюти фри” магазинлар, технопарклар, эркин савдо
зоналар, илмий технология зоналари.

Кириш

Ҳозирги даврда саноати ривожланган мамлакатларда турли мақсадларни

кўзлаб эркин иқтисодий зоналарни вужудга келтирмокдалар. Эркин иқтисодий
зоналар борасида иқтисодий жиҳатдан турли туман таърифлар мавжуд. БМТнинг шу
муаммога бағишланган ишида 20 дан ортиқ таъриф келтирилган. Биринчи марта
эркин иқтисодий зоналарнинг ёки “франко зонаси” нинг 1973 йилда Киото
конвенциясида берилган. Эркин иқтисодий зоналарни - давлат ҳудудининг муайян
натижаларга эришмоқ мақсадида миллий ва хорижий тадбиркорлар учун иқтисодий
фаолиятнинг преференциал шартлари, бошқарувнинг алоҳида режими ва бошқа
ташкилий маъмурий тадбирларни жорий этиладиган қисми сифатида таърифлаш
мумкин. Ҳозир жаҳонда 4 мингдан ортиқ эркин иқтисодий зоналар мавжуддир. Улар
турли вазифаларни бажариши, ўз олдига турли мақсадларни умумлаштирган.
Масалан, - махсус имтиёзлар, барқарор қонуний база ва ташкилий муолажаларни
соддалаштириш туфайли хорижий капитални ва илғор технологияларни жалб этиш; -
тайёр маҳсулот экспортини кенгайтириш учун меҳнат тақсимоти афзалликларидан
фойдаланиш; - мамлакат ва минтақа бюджетига валюта тушумини ўстириш; - янги иш
жойларини яратиш; - ташкил қилиш, бошқариш ва молиялаш соҳасида жаҳон
тажрибасини ўрганиш ва амалиётга жорий этиш ҳисобидан ишчи кучи малакасини
ошириш.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

2

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Россиялик

иқтисодчилардан

А.Кузнецов

1

ҳамда

С.А.Рыбаков

ва

Н.А.Орловалар

2

нинг келтиришича, -Эркин иқтисодий зона- хорижий товарлар ҳеч

қандай божхона тўловларисиз сақланиши, сотилиши ёки харид қилиниши мумкин
бўлган ҳудуд.

Фзбекистонлик Вахабов А.В., Хажибакиев Ш.Х., Муминов Н.Г.

3

ва Россиялик

Данько Т.П., Окрут З.М.

4

, Игошин Н.В.

5

каби муаллифлар бир овоздан, - “Эркин

иқтисодий зона - бу маҳаллий ҳамда хорижий тадбиркорлар фаолият юритиши учун
махсус имтиёзли иқтисодиёт амал қиладиган чегараланган ҳудуд”- деган хулосага
келишган.

Жaнубий Кoрeялик oлим Кимнинг излaнишлaригa кўрa, “Эркин иқтисoдий

зoнaлaр – бу хoрижий дaвлaтлaр, кoрхoнa вa фирмaлaр учун мaхсус тaшкил этилгaн
ҳудудлaр бўлиб, бу eрдa улaрнинг кoрхoнaлaри вa ишчи хoдимлaри ҳукумaт
тoмoнидaн бeрилгaн имтиёзлaр туфaйли ўз нaвбaтидa мaвжуд қoнун-қoидaлaргa
бўйсунгaн ҳoлдa дaрoмaд oлиши мумкин бўлгaн зoнaлaрдир. Дaвлaт эркин
иқтисoдий зoнaлaрни ярaтишдaн мaқсaд бундaй зoнaлaрдa бoшқa eрлaргa қaрaгaндa
кўпрoқ иқтисoдий шaффoф муҳит мaвжудлиги вa бу oрқaли инвeстиция oқимини вa
рaқoбaтбaрдoш сaнoaт ҳaмдa сaвдo-сoтиқ хусусиятлaрини шaкллaнтиришни ўз oлдигa
мaқсaд қилиб қўяди”

6

.

В.Пaпoвнинг тaдқиқoтлaригa кўрa, “Эркин иқтисoдий зoнaлaр шундaй

ҳудудлaрки, бу бoшқa ҳудудлaрдaн aлoҳидa aжрaтилгaн дaвлaт тoмoнидaн мaхсус
имтиёзлaр вa қулaйликлaр бeрилгaн бу aфзaлликлaр дaвлaтнинг бирoр бoшқa eридa
ёки иқтисoдий тaрмoғидa кузaтилмaйди”

7

, дeб тaъриф бeрaди.

Мaмлaкaтимиз oлимлaридaн A.В.Вaхoбoв, С.С.Мирзaлиeвa, М.A.Рaимжoнoвa

ва А.А.Остонакуловлар тoмoнидaн илмий-тaдқиқoт вa илмий-услубий ишлaридa
эркин иқтисoдий зoнaлaр вa улaр фaoлиятигa oид ўз илмий қaрaшлaрини бaён
қилишгaн.

A.В.Вaхoбoв тoмoнидaн “Эркин иқтисoдий зoнaлaр - шундaй гeoгрaфик

ҳудудки,

ушбу

ҳудуддa

дaвлaтнинг

иқтисoдий

жaрaёнлaргa

aрaлaшуви

кaмaйтирилaди вa бу миллий иқтисoдий мaкoннинг бир қисми бўлиб, мaмлaкaтнинг
бoшқa ҳудудлaридa қўллaнилмaйдигaн мaълум имтиёзлaр тизими жoрий этилaди”
дeб, тaъриф бeрилгaн

8

.

С.С.Мирзaлиeвa тoмoнидaн “Эркин иқтисoдий зoнa - мaмлaкaт (ёки

мaмлaкaтлaр) ҳудудининг муaйян ижтимoий, иқтисoдий тeхнoлoгик вaзифaлaрни ҳaл
этиш мaқсaдидa бaрпo этилaдигaн, мaхсус мaъмурий бoшқaрувгa вa хўжaлик
юритувчи субъeктлaрнинг имтиёзли рeжимигa эгa бўлгaн қисмидир” дeб, тaъриф
бeрилгaн

9

.

Ушбу тaърифдa фикримизчa, муaйян ижтимoий, иқтисoдий тeхнoлoгик

1

Кузнецов А. Свободные зоны и национальная экономика // Мировая экономика и международные. отношения. - 1990. - N 12. - С. 24;

2

Рыбаков С.А., Орлова Н.А. Особые экономические зоны в России. – М.: Вершина, 2006. – С. 12.

3

Вахабов А.В., Хажибакиев Ш.Х., Муминов Н.Г. Хорижий инвестициялар. Фқув қўлланма. – Т.: Молия, 2010. – Б. 180;

4

Данько Т.П., Окрут З.М. Свободные экономические зоны в мировом хозяйстве. – М.: ИНФРА-М, 1998. – С. 27

5

Игошин Н.В. Инвестиции. Организация, управление и финансирование. Учебник для вузов. – М.: Финансы, ЮНИТИ, 2000. – С. 45.

6

Kim Young Rae. (2009). The study on issues related between limits of land development and total control restriction system in the actual

conditions within capital region, Seoul National University of Technology, 8-75.

7

Papava Vladimer. (2007). The Immortal idea of a free economic zone, Georgian Foundation for Strategic and International Studies, 1-16.

8

Вaхoбoв A.В. вa бoшқaлaр. Хoрижий инвeстициялaр. Фқув қўллaнмa. Тoшкeнт: Мoлия., 2010. 360 б.-180б

9

Мирзaлиeвa С.С. Эркин иқтисoдий зoнaлaрни ривoжлaнтиришнинг хoриж тaжрибaси. Дисс. aвтoрeф. ... и.ф.н. Тoшкeнт. 2001. -8б


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

3

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

вaзифaлaрни ҳaл этиш мaқсaдидa жaлб этилaдигaн инвeстициялaр вa улaр ҳaжмидaн
кeлиб чиқиб имтиёзлaрнинг бeлгилaниши нaзaрдaн чeтдa қoлгaн.

М.A.Рaимжoнoвa тoмoнидaн “Мaмлaкaт ҳудудидa мaхсус иқтисoдий рeжим вa

мaъмурий бoшқaрувгa эгa бўлгaн, дaвлaт aрaлaшуви кaмaйтирилгaн вa aйни вaқтдa
унинг нaзoрaтидaн буткул oзoд этилмaгaн, бaлки хўжaлик юритувчи субъeктлaр
фaoлият юритиши учун мaмлaкaтнинг бoшқa ҳудудлaридa aмaл қилмaйдигaн имтиёз
вa рaғбaтлaнтиришлaр бeрилaдигaн ҳудуд - эркин иқтисoдий ҳудуд”, дeб тaъриф
кeлтирилгaн

10

.

А.А.Остонакулов томонидан “эркин иқтисoдий зoнa - ҳудудлaр вa иқтисoдиёт

тaрмoқлaрини жaдaл ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш, улaргa инвeстициялaрни
жaлб этиш мaқсaдидa aлoҳидa имтиёзлaр бeлгилaнгaн, шунингдeк, улaрдaн
иқтисoдиётни мoдeрнизaция вa дивeрсификaциялaшнинг ҳудудий услуби сифaтидa
фoйдaлaниш ҳaмдa зaмoнaвий тeхнoлoгиялaрни иқтисoдий тузилмaгa жoрий қилиш
учун тaшкил этилгaн ҳудуддир”

11

-деган фикр илгари сурилган.

Хусусан: Ҳ.Р.Ҳамроевнинг “Зонал сиёсат” номли монографиясида эркин

иқтисодий ҳудудларнинг таркибий жиҳатдан тузилиши,фаолияти ва жаҳон тажрибаси
ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлим мумкин *1+.

Бундан ташқари, Е.Автокушин ўзининг рисолаларида “эркин зоналар-

инвестиция ўчоғи” –деб, таъриф келтириб ўтади*3+.

Иқтисодий луғатларда эркин иқтисодий ҳудудларнинг (ЭИҲ) хорижий
инвестицияларнинг кириб келишини рағбатлантиришига урғу берилган. У ерда

ёзилишича: «Эркин иқтисодий ҳудуд: хорижий капитал иштирокидаги фаолиятни
рағбатлантирувчи, имтиёзли валюта-молиявий ва қулайроқ солиқ режимларига эга
бўлган ҳудуддир» *9+.

Аммо, республикамизнинг ҳозирги ижтимоий - иқтисодий ривожланиш

даражаси эркин иқтисодий зоналар фаолиятини ташкил этиш, назарий ва амалий
жиҳатларини чуқурроқ ўрганишни талаб этади. Бу эса мазкур мақола мавзусининг
долзарблигини англатади.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқотларимиз давомида илмий

абстракция,анализ ва диалектик

усуллардан фойдаланилди.

Ҳозирги глобаллашган даврда ҳар бир давлат ўз олдига улкан мақсадларни

қўйиши аниқ, лекин бу мақсадлар инвестицияларсиз ташкил этилиши қийиндир. Шу
инвестицияларнинг мажозий маънода ўчоғи ҳисобланган эркин иқтисодий зоналар
ҳисобланади. Бугунги кунда дунёнинг 150 дан ортиқ давлатида ташкил этилган эркин
зоналар мамлакатлар тараққиёти учун хизмат қилиб келмоқда.Фзбекистонда ҳам
қарийб, 10 йиллик тажриба мавжуд. Бу жараён албатта Фзбекистон учун ривожланган
ва ривожланаётган давлатлар тажрибасини ўрганишни талаб қилади. Ҳамма
давлатларда ҳам эркин иқтисодий зоналар яратиш ишлари илмий асосда, пухта
ўйланган эркин иқтисодий зоналар сиёсати орқали ташкил этилган, деб бўлмайди.
Биз бу борада катта тажрибага эга бўлган айрим давлатлардаги зоналарда олиб
борилган ишларни таҳлил қилмоқчимиз. Бу борада катта тажрибага эга давлатлар

10

Рaимжoнoвa М.A. Фзбeкистoндa эркин иқтисoдий ҳудудлaргa инвeстициялaрни жaлб қилиш: нaзaрий aсoслaри, ҳoзирги ҳoлaти вa

истиқбoллaри. “Extremum-press” нaшриёти, 2013 й. 76 б.-11б

11

Остонокулов А.А. Эркин иқтисодий зоналарда бухгалтерия ҳисоби ва аудитни такомиллаштириш. Дисс.. и.ф.н. Тoшкeнт. 2017. -151б-18б


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

4

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

анчагина, аммо қайси давлатнинг тажрибасига эътиборни қаратишда икки нарсани
ҳисобга олдик: биринчидан, эркин иқтисодий зоналар сиёсати борасида ўзига хос
ўрни бор ва иккинчидан, тажрибасини Фзбекистонда қўллаш учун аҳамияти муҳимроқ
давлатлар танланди.

Биринчи танлаган давлатимиз бу-

Япония.

Бу давлат эркин иқтисодий зоналар

сиёсати масаласида ўзига хос томонларга эга бўлиб, у қуйидаги мезонлар тизимига
таянади:
-минтақаларнинг чекланган ер ресурсларидан иложи борича самарали фойдаланиш;
-табиий ресурсларнинг нисбатан камбағаллигини ҳисобга олиш;
-маҳаллий ва марказий маъмурият манфаатларини мослаштириш;
-йирик шаҳарларда аҳолининг ва саноат ишлаб чиқаришнинг ҳаддан ташқари
концентрациялашувини кучсизлантириш.

Мамлакат

миллий

масштабда

минтақаларни

ривожлантиришни

режалаштиришнинг ўзига хос усулларига эга. Давлат томонидан режалаштириш ўз
ичига ривожланиш режасининг умумий ҳамда алоҳида вазирликларнинг қўшма
тадбиркорликни турли усуллари бўлган зоналарни ривожлантириш режаларини
олади. Японияда эркин импорт зоналари номини олган эркин иқтисодий зоналар
кенг тарқалган. Бундай зона “импортни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб
қилиш ҳисобида ривожланиш мақсадида қонунчиликда алоҳида чоралар”ни ўз ичига
олади.

Улар денгиз ва ҳаво портларида ташкил этилади, бу зоналарни тузишдан

мақсад: портларда минтақа миқёсида товарларнинг йиғилиши оқибатида япон
иқтисодиётининг бутун соҳаларидаги муомала харажатлар оптималлаштиришдан
иборатдир;

• хорижий инвестицияларнинг ўсиб кетаётган шароитда мамлакатда саноат

базаларини “ювилиб кетиш” жараёнини секинлаштиришдан иборат;

• қўшни Осиё мамлакатлари билан меҳнат тақсимотини кенгайишига

кўмаклашишдан иборат;

• тартибга

солишнинг

янги

усулларини

синашнинг

ўзига

хос

“полигонларини”яратишдан иборат.

Японияда қуйидаги тур эркин савдо зоналари тузиш таклиф этилган:
- импортга кўмаклашувчи эркин иқтисодий зоналари: экспортга мўлжалланган

ўсиш даврига оид тартибларни кўриб чиқиш ва ўзгартириш (10 мингга якин
қарорларни кўриб чиқиш зарур). Бу зоналар Хитой махсус зоналари ва Тайваннинг -
экспорт қайта ишлаш зоналарига нисбатан ўзаро бир-бирини тўлдирувчи
муносабатда бўлиши зарур.

- ресурсни тежовчи эркин иқтисодий зоналари. Уларда жаҳон бозорларида

коньюнктура қулай бўлган даврда сотиб олинадиган хомашёнинг йирик
захираларидан божсиз сақлаш кузда тутилган. Хомашёни япон истеъмолчилари ҳам,
зонада ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи хорижий фирмалар ҳам ишлатишлари
мумкин;

- эгизак зоналар, яъни Хитойнинг махсус иқтисодий зоналаридаги меҳнат кўп

талаб қиладиган ишлаб чиқаришларни тўлдирувчи зоналар. Бу зоналарга эгизак
зоналардаги хомашё ва деталларга асосланувчи капитал кўп талаб қилинадиган
ишлаб чиқаришларни ривожлантириш кўзда тутилган:


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

5

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

- Океан олди мамлакатларидаги фирмалар учун “энг қулай” тартибли эркин

иқтисодий зоналари;Улардаги корхоналар, ҳатто япон технологиясини қўлласалар
ҳам солиқ имтиёзларга эга бўладилар.

- халқаро савдо билан алоқадор масалалар бўйича маълумот-маслаҳат берувчи

махсус ташкилотлар тузиладиган эркин иқтисодий зоналари;

- иқтисодий тараққиёти даражаси паст бўлган мамлакатларга кўмаклашувчи

эркин иқтисодий зоналар. Уларда ривожланаётган мамлакатлар товарларининг сифат
даражасини кўтариш Японияда мавжуд маркетинг тўғрисидаги маълумотларни
тарқатиш, сифатини бошқаришнинг япон тизимини жорий этишга кўмаклашиш
ишлари олиб борилади.

Эркин импорт зоналари билан бир қаторда илмий - техник типидаги

тадбиркорликни ривожлантиришга мўлжалланган эркин иқтисодий зоналар ҳам
мавжуд. Улар АҚШнинг технопаркларига ўхшаб кетади, аммо анча фарқ қилади.

Технополис деганда, шаҳар ва унинг атрофи яхлит бир ҳудуд сифатида

қаралиб, унда юқори технологияли саноат тармоқлари, илмий муассасалар, олий
ўқув юртлари (технополис учун илмий ва инженер кадрларни тайёрловчи), ҳозирги
замон ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма жойлаштирилади. Бу
тузилмаларнинг энг муҳим фарқ қилувчи хусусиятларидан бири, чекка туманлар
иқтисодиётини кўтаришнинг бош ричаги сифатида илм кўп талаб қилиши ва қўшилган
қиймат ҳиссасининг-юқорилиги билан ажралиб турувчи илғор, ўзлаштириш
босқичида ёки ривожланиш босқичида бўлган тармоқлар технологиялар танлаб
олинган.

“Технополис” дастури қуйидаги мақсадларга эга:
- саноатни марказдан чекка ўлкаларга қайта тақсимлаш,
-маҳаллий

университетлардаги

илмий

ходимларнинг

фаолиятини

активлаштириш ҳисобидан илмий ишланмаларни интенсивлаштириш;

- саноатни илм кўп талаб қиладиган ва энергияни тежовчи технологияларга

қайта мўлжаллаштириш.

“Технополис” дастурини Япониянинг ташқи савдо ва саноат вазирлиги

томонидан ишлаб чиқилган. Бу дастур бўйича мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан
қолок префектураларида 20 га яқин технополис номини олган илмий - техник
зоналарни яратиш кўзда тутилган эди. “Технополислар сгратегияси” - Японияни
умуммиллий крезисдан олиб чиқиш ва дунёнинг буюк давлатлар қаторига олиб
чиқишга ёрдам берган ишлардан биридир.

Одатда технополис деганда, иқтисодиётда янги технология тадқиқот

марказлари ва шу технологиядан фойдаланувчи корхоналар асосий роль уйнайдиган
шаҳар тушунилади. Лекин, бу таъриф асосий мазмунни ифодаламайди: янги
технология одамлар орасида, одамлар ва табиат орасида қандайдир муносабат
яратишда қурол бўлиб ҳисобланади. Биринчи технополислар яратилиши АКШда
бошланди, аммо фақатгина японлар технополисларни давлат даражасида
шаклланган сиёсатга айлантирдилар. Фикримизча, бу япон ҳукумати олиб борган
эркин иқтисодий зоналар сиёсатининг кучлилигидандир. XX асрнинг 70-йилларида
Япония асосида япон миллатининг сақлаш ва ривожлантириш мақсади ётган,
инсоният эришган илмий на маданий потенциални онгли равишда фойдаланиш
жараёнини давлат томонидан ташкил этишнинг стратегияси ишлаб чиқилди. Бу


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

6

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

стратегия “технополислар стратегияси”, яъни одамларнинг янги яшаш шароитларини
ҳокимият, бизнес ва илм билан биргаликда ишлаб чиқариш номини олди.

Қуйилган мақсад қуйидаги 3 йўналишда амалга оширилди:
- маҳаллий ресурсларни ишлатиш асосида маҳаллий ҳаётни фаоллаштириш.
- замонавий технологияни жалб қилиш ва технополисни шакллантириш

асосида маҳаллий ҳаётни фаоллаштириш.
- аҳоли билан иш олиб бориш (“сифатли ресурсларни тарбиялаш” маънода).

Япон

иқтисодиётини

ривожлантиришга

монополислар

ҳам

хизмат

қилмоқда.Уларнинг ёрдамида Япония технологик янгиликларни импорт қилишдан
ўзининг миллий ишлаб чиқариш технологияларни ишлашини амалга ошира олди.

Хулоса қилиб айтганда, технополислар япон иқтисодиётини ўзгариб кетишига

олиб келди. Агар Япония йигирманчи асрнинг 70 - 80 йилларида дунёнинг
технологиялар импортёри бўлган бўлса, 90- йилларда эса эспортёрига айланди. Бунда
технополисларнинг роли жуда беқиёсдир.

Жанубий Корея.

Корея узоқ вақт мобайнида ўз мамлакатига хорижий

инвестицияларни деярли жалб қилмасдан келган. Мамлакат ҳудудида хорижий
қўшма корхоналар бўлмаган. Фақат 1960 йил “Хорижий инвестицияларни жалб
қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилингач шароит ўзгарди. Бу инвесторларга қатор
имтиёзлар берганди. Аммо бу конун ўз имтиёзларини 10 йилдан кейин бера
бошлади. 1970 йилда Жанубий Кореяда биринчи эркин иқтисодий зона ташкил
этилди, бу хорижий капитал оқимини жадаллаштириб юборди. Асосий мақсад,
мамлакат иқтисодиётида фақат экспорт учун ишлайдиган корхоналар сонини
кўпайтириш, мамлакатнинг аграр ривожланишда, меҳнат кўп талаб қиладигал саноат
тармоқларини ривожлантиришга эришиш эди. Кореядан ўрганадиган муҳим
жиҳатлардан бири, эркин иқтисодий зоналардаги корхоналар экспорт-импорт
фаолият учун лицензия талаб этилмаслигидир.

Хорижий инвестициялар ўзи билан бирга замонавий менежмент ва бизнес

ахлоқини олиб киришди десак, ҳеч ҳам муболаға бўлмайди.

Жанубий Кореядаги хорижий капитал жалб қилишни рағбатлантириш жараёни

2 босқични босиб ўтди.

I босқич (1962-1984 йиллар). Барча хорижий инвесторлар қуйидаги

имтиёзларга эга эди: -солиқ имтиёзлари (даромад солиғи, корпоратив солиқ, мулк
солиғи 50% камайтирилган); -божхона тўловларидан озод қилиш; - импорт
қилинадиган ускуналар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

II босқич (1984 йилдан ҳозирги кунгача). Фақат юқори технологик тармоқларни

ривожлантиришни рағбатлантирувчи солиқ солиш тизими киритилган.
Унга, қуйидаги имтиёзлар киритилган:

-

даромад солиғи. Капитали 100 % хорижий бўлган қўшма корхона ишловчи

хорижий фуқаролар бу солиқни тўлашдан озод қилинади;

-

корпоратив солиқ. Капитали 100 % хорижий бўлган корхоналар корпоратив

солиқдан озод қилинади;

- биринчи беш йил солиқ тўлашдан озод қилинади, кейинги 3 йил солиққа 50 %

ли имтиёз берилади;

- хорижий инвесторларга дивидентларини хорижга кўчиришда ҳуқуқий ҳимоя

қилинган ҳамда ҳеч қандай тўсиқсиз йўқлигидир.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

7

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Тадқиқотларимиз давомида Жанубий Кореяда бир қанча эркин иқтисодий

зоналар қишлоқ хўжалиги ва олис туманлар иқтисодиётини юксалтиришга
қаратилганлигига амин бўлдик. Ушбу туманларда аҳоли бошқа туманларга нисбатан
жуда зич жойлашганлиги ҳамда уларни иш билан таъминлашга эришилган ва меҳнат
кўп талаб қиладиган тармоқлар ихтисослаштирилган.

Жанубий Кореядаги эркин иқтисодий зоналарни ўрганишдаги муҳим

хулосалардан бири шуки, фан миллий корпорацияларининг инвестицияларини
мамлакатга жалб қилишда эркин иқтисодий зоналар кучли қурол эканлигини яққол
исбот қилиб берди.

Хитой.

Хитойдаги эркин иқтисодий зоналар иқтисодий ислоҳотларнинг жадал

суръатлар билан боришида жуда катта аҳамият касб этади. Бунда эркин иқтисодий
зоналарнинг ҳиссаси 20 %ни ташкил этади. Хитой Осиёнинг мамлакатлари ичида
биринчи бўлиб эркин иқтисодий зоналар тўғрисидаги қарор қабул қилди. Хитой
олимлари эркин иқтисодий зоналарни яратишдан олдин АҚШ, Япония, Гонгконг,
Сингапур, Тайванларни тажрибасини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиб чиқишганлиги
улар юритган эркин иқтисодий зоналар сиёсатида ҳам ўз аксини топган.

Хитойда эркин иқтисодий зоналар яратишдан қуйидаги мақсадлар кўзланган

эди:

1. Хорижий капитални жалб қилиш.
2. Ривожланган мамлакатлардаги илғор технологияни ва менежмент

тажрибасини қабул қилиш.

3. Самарадор иш жойларини яратиш йўли билан нафақат аҳоли бандлиги

даражасини кўтариш, балки аҳолининг турмуш даражасини ошириш, мамлакат
ижтимоий муҳитни барқарорлаштиришга эришиш.

4.Экспортни кўпайтириш йўли билан валюта тушумларини ошириш.
5. Чет эл капиталидан энг унумли тарзда фойдаланиш.
6. Халқаро иқтисодий ва технологик ҳамкорлик даражасини ошириш

иқтисодий ва технологик ахборотни йиғиш, хорижий мамлакатлар ҳамкорлик ва
ташқи савдо соҳасида банд бўладиган кадрларни тайёрлаш.

7. Ижтимоийлашган кенг масштабда ишлаб чиқаришни бошқаришдаги хориж

тажрибасини ўрганиш.

8. Замонавий саноат корхоналари турини яратиш.
9. Янги тур маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларни халқаро кўламда

рақобатбардошлигини таъминлаш.

10. Ички саноатга эьтибор берган ҳолда, асосий эътиборни ташқарига

йўналтирилган иқтисодиётни қуриш, саноат, савдо ва қишлоқ хўжалиги интеграцияси,
чорвачилик, балиқчилик ва туризмни бир вақтда ривожлантириш.

11. Махсус иқтисодий зоналарда аҳоли жон бошига даромад миқдорини жадал

ошириш.

Хитой тажрибасида зона учун жой танлашда қуйидагилар асосий ҳисобланган:
- ташқи бозорга мустақил равишда чиқишини таъминлай оладиган йирик порт

бўлиши керак (ёки бундай порт қурилиши керак);

- жаҳоннинг йирик молиявий иқтисодий марказларига қулай жойлашган

бўлиши керак (биринчи навбатда Гонконг, Сингапур ва Япония шаҳарларига);


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

8

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

- аҳоли зичлиги унчалик юқори бўлмаган, нисбатан эркин, бўш майдонларга эга

бўлган жойларда жойлашиши керак (янги саноат объектларини қуриш ва янги
ишловчиларни жойлайлаштиришга имкон бўлиши учун).

Хитой иқтисодиётига хорижий инвесторларни жалб қилган асосий омил бу

нафақат эркин иқтисодий зоналарда, балки мамлакат миқёсида инфратузилманинг
юқори даражада ташкил этилганлигидир. Инфратузилма бу - шундай омилки, у
давлатдан зоналарни яратиш бўйича асосий қўйилмаларни талаб қилади ва ўз
навбатида, улар фаолият юритишининг макроиқтисодий самарадорлигини
белгилайди. Бунда Хитойликлар инфратузилманинг шаклланиши “олтита қўйилиш,
текислаш”

шиори

остида

кетмоқда.

Йўлларни,

сув,

газ

қувурларини,

коммуникацияни, иссиклик, электр узатиш линияларини қўйиш ва шунингдек ер
участкаларини текислаш. Бундан яхши кўринадики, қурилиш деярли нолдан
бошланган.

Хитой эркин иқтисодий зоналаридаги имтиёзлар тизими қуйидагилардан

иборат:

- камида 5 йил муддатда ўз фойдасини Хитойга қайта инвестицияга

айлантирган хорижий инвесторларга реинвестиция қилинган улушга мос равишда
тўланган даромад солиғининг 40% қайтариб берилади;

- паст рентабелли ёки иқтисодий чекка ва қолоқ туманларига ўз капиталини

киритган тадбиркорлар 11 йилдан бошлаб, (10 йил имтиёз давридан кейин) даромад
солиғини 15-30 фоизи мукофот тарзида чегирилади;

- 5 млн. АҚШ долларидан ортиқ инвестиция киритган ёки замонавий

технологияни тақдим этган ёхуд айланма капитали секин айланадиган корхона
солиғидан қисман ёки тўлиқлигигача озод қилиниши мумкин;

- божхона зоналарига божхона - саноат солиғи ҳамда божхона тўловларини

тўламасдан, хоҳлаган маҳсулотни киритиш мумкин. Бу товарларни ички бозорда олиб
киритилаётганда эса солиқ ва тўловлар тўлиқ ҳолда олинади*5+.

Тадқиқотларимиз давомида Хитой тажрибасидаги яна бир жиҳат, бу эркин

иқтисодий зоналардаги маҳаллий ҳукуматларнинг қўшма корхоналар учун маҳаллий
бюджетга алоқадор бўлган солиқлар бўйича қўшимча имтиёзлар бериши бўлди.
Масалан, субсидиялар паст нархлар тизими оркали коммунал хизмати учун,
участкалардан ва ишлаб чиқариш хоналаридан фойдаланиш учун ижара тўловини
арзонлаштиришга, шунингдек, бюджет дотациялари ва давлат кредитлари берилади.
Маъмурий имтиёзлар инвесторларни инфратузилма воситаларини таъминлашга,
қайд қилиш ва божхона муолажаларини соддалаштиришга тегишли, шунингдек
бизнесга кўмаклашаётган турли хил хизматларни кўрсатишга тегишлидир.

Хитой тажрибасидан хулоса қиладиган бўлсак, эркин иқтисодий зоналарни

яратишда ва ривожлантиришда улар қўйидагиларга асосий эътибор қаратганлар:

1. Пухта ўйланган ҳуқуқий – меъёрий норматив база яратилганлиги;
2. Иқтисодий, молиявий ва бошқа имтиёзларнинг тури ва даражаси маҳаллий

шароит, қўйилган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда пухта равишда
табақалаштирилган.

3. Зоналарда мослашувчан инвестиция сиёсати амалга оширилганлиги.
4 Ишлаб чиқариш, илмий тадқиқот базаси ва савдо-сотиқ тизимини қайта

ишлаш саноатини комплекс ривожлантиришга қаратилганлиги.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

9

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

5. Катта миқдорда нисбатан арзон бўлган ишчи кучининг мавжудлиги.
6. Экспорт учун реал ва шаффоф ишлаш имкониятининг яратилиши.
7. Хитой суғурта компаниялари хорижий инвесторларни суғурталашни ўз

бўйнига олганлиги.

8. Эркин иқтисодий зоналар ривожланишини давлат томонидан кенг тарзда

қўллаб-қувватлаш аммалга оширилганида, деб биламиз.

Бу тажрибани Фзбекистонда ишлаб чиқиш ва эркин иқтисодий зоналарни

яратишда ўрганиш лозим.

АҚШ.

Эркин иқтисодий зоналар масаласида жуда катта ишлар олиб бораётган

ва катта ютуқларга эришган давлат бу - Америка Қўшма Штатларидир. Ҳозирги кунда,
АҚШда фаолият олиб бораётган эркин иқтисодий зоналар сони 2000 тадан ортиқни
ташкил этади. Уларнинг кўпчилигини тадбиркорлик, ташқи савдо ва техник - тадқиқот
зоналари ташкил этади.

АҚШнинг тажрибасидан шуни кўриш мумкинки, эркин иқтисодий зоналарнинг

шаклларидан бири бўлган техник-тадқиқот зоналар ёки технополислар яратиш ва
ривожлантириш борасида юқори тажрибага эга. АҚШ технополисларини яратиш
дастурида асосий эътибор қуйидагиларга қаратилади:

-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;
- кадрлар билан ёрдам бериш;
-қурилиш майдонлари ва иншоотларини тайёрлаш учун лицензия ва субцидия

бериш шаклидаги тижорат ёрдами;

- молиявий ёрдам (ходимларни техник жиҳатдан тайёрлаш учун ссуда,

субцидия ва қарзлар бериш, илмий тадқиқот ишлари учун солиқ имтиёзларини
бериш)*7+.

АҚШнинг тадбиркорлик зоналари фаолияти тажрибасининг умумий хулосаси

шундан иборатки, ташкил этиладиган зона унчалик кўп бўлмаган тузилмани ўз ичига
олиши, соҳага нисбатан рағбат, имтиёзлар тизимига бой бўлиши лозим.

Ташқи савдо зоналари таҳлили шуни кўрсатадики, бу зоналарда экспорт

мамлакат бўйича ўртача кўрсаткичга нисбатан анча тезроқ ўсади. Улар бевосита ёки
билвосита аҳолининг бандлик даражасини оширади, иқтисодиётга нафақат локал
даражада, балки бутун миллий иқтисодиёт даражасида ижобий таъсир этади, деб
қаралган. Уларда асосий эътиборни халқаро маркетингни ривожлантиришга, халқаро
савдо марказларини яратишга қаратилган.

Ташқи савдо зоналарининг икки тури мавжуд: умумий зоналар (general purposi,

GР) ва махсус кичик зоналар (spesial purposi, SР).

Энг муҳим жиҳат зоналарда товарлар 4 турга ажратилади ва уларнинг ҳар

бирига алоҳида божхона тартиби тузилган:

-

имтиёзли хорижий товар мақоми;

-

имтиёзи бўлмаган хорижий товар мақоми;

-

ички товар мақоми;

- зона миқёсидаги товар мақоми.

Россия.

Россияда эркин иқтисодий зоналар Хитой тажрибасидан фойдаланган

ҳолда ташкил этилган. Россия инвестициялар оқимини ўзига жалб қилувчи асосий
омиллар сифатида қуйидагиларни ҳисоблайди:

-

йирик ички бозор;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

10

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

-

арзон хомашё ва энергия ресурслари;

-

малакали ва нисбатан арзон ишчи кучи ҳамда фойдаланилмаётган илмий

потенциал;

-

олим ва юқори малакали мутахассис кадрларнинг нисбатан арзонлиги;

-

ҳарбий-саноат комплексининг қудрати ва замонавий потенциали*6+.

Россия ҳукуматининг эркин иқтисодий зоналар сиёсатини таҳлил қилсак, эркин

иқтисодий зоналар яратишнинг биринчи босқичида марказий ҳукуматда эркин
иқтисодий зоналар сиёсати яхши юритилмаган. Натижада улар «қуйидан», маҳаллий
ҳокимиятлар ташаббуси билан, катта-катта майдонларни эркин иқтисодий зоналар,
деб эълон қилишдан бошланди. Аммо, 1994 йилдан эркин иқтисодий зоналар
сиёсати шакллана бошлади. Бунинг хусусиятлари қуйидагилардан иборат
бўлганлигини изланишларимиз орқали кўриб ўтдик. Масалан:-йирик майдонда зона
яратишга катъий тўсиқ қўйилганлиги;-яратилажак зона майдонини иложи борича
давлат томонидан қисқартиришга ҳаракат қилинганлиги;-маҳаллий шароит
хусусиятларини чуқур ўрганмасдан, хориждаги эркин иқтисодий зоналарнинг содда
шаклларини киритиш бошлангани;-зонани бошқариш бюрократик тамойиллар
бўйича олиб боришга катта эътибор қаратилганлигини англаш мумкин.

Аммо, Россия техник тадқиқот зоналари яратишда ўзига хос тажрибага эга,

десак муболаға бўлмайди. Чунки улар ҳарбий вазифаларни бажариш учун “ёпиқ” ва
“ярим ёпиқ” деб номланган илмий ишлаб чиқаришга ихтисослашган шаҳарлар пайдо
бўлди. Уларни наукоград деб номлашади. Наукоград (илм шаҳарчаси) аҳоли
яшайдиган жой сифатида Россияда йирик илмий тадқиқот ва илмий ишлаб чиқариш
комплексларида мамлакатнинг олий ҳукумат органи қарори асосида илмий-техник
йўналишнинг давлат аҳамиятидаги муҳим вазифаларни ҳал килиш учун барпо
этилган. Улар одатда бир йирик завод ёки илмий - текшириш институти атрофида
барпо этилди. Улар фанни олдинга суришда катта хизмат қилди. Ҳозирги пайтда
Россияда наукоградлар сони 70 га яқиндир.

Хулоса қилиб, шуни айтиш мумкинки, Россия тажрибасидан техник тадқиқот

зоналари амалиётини ўргансак мақсадга мувофиқдир.

Эркин иқтисодий зоналар ташкил этаётган ёки яратаётган кўплаб мамлакатлар

қуйидагиларга эришганлар:

- биринчидан, иқтисодий жиҳатдан қолоқ минтақаларни ривожлантириш;
- иккинчидан, технологияларни модернизациялаш;
- учинчидан, янги ноу-хауларни, технологияларни мамлакатга ўзлаштириш;
- тўртинчидан, ўз мутахассисларини ва ишчиларини меҳнатнинг, бошқарувнинг

ва сотишнинг янгича усулларига ўқитиш ва ўргатиш;

- бешинчидан, экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун ўз хомашё

ресурсларидан оқилона ва юқори самарадорликда фойдаланиш.

Жаҳон тажрибасидан келиб чиқиб, биз эркин иқтисодий зоналарни қуйидаги

тур ва шаклларга ажратдик.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

11

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

Эркин иқтисодий зоналарнинг шакллари

Савдо

зоналари

Ишлаб чиқариш

зоналари

Техник тадқиқот

зоналари

Хизмат кўрасатиш

зоналари

Мажмуавий

зоналар

Мос равишда уларнинг турлари

1

Эркин

савдо

зонаси

1

Саноат ишлаб

чиқариш зонаси

1

Технопарк

1

Эркин банк

зонаси

1

Махсус

иқтисодий

зона

2

Эркин

божхона

зонаси

2

Экспорт ишлаб

чиқариш зонаси

2 Эркин илмий

зона

2

Оффшор зона

2

Минтақавий

зона

3

Эркин

логистик

зона

3

Кичик

тадбиркорлик

зонаси

3

Технополис

3

Туристик зона

3 Халқаро эркин

иқтисодий

зона

4

Эркин

порт

4

Импорт зона

4

Илмий

технологик

зона

4

Эркин қайта

ишлаш зонаси

5

Транзит

зона

5

Эркин савдо-

ишлаб чиқариш

зонаси

5

Эркин

инновация

зонаси

5

Эркин суғурта

зонаси

6

Эркин
ташқи

савдо

зонаси

6

Агрополис

6

Илмий –

техник

тижорат

парки

6

Макиладорис

Тажриба ва тахлил

Мамлакатимиз ривожланиш стратeгиясининг асосий зонал сиёсат борасидаги

йўналиши -бу мамлакат сиёсий, иқтисодий ҳаётини, давлат ва жамият қурилишини
янада эркинлаштириш. Бу борада Рeспубликамизда жуда кўп қонунлар қабул
қилинди. 1996 йил апрeлда қабул қилинган “эркин иқтисодий зоналар” ҳақидаги
қонун иқтисодиётни эркинлаштиришни ҳар томонлама ишлаб чиқилган қонуний
хўжалик тизимига интeграция жараёнларини жадаллаштиришда иқтисодий
эркинлик, бу самарали ўтиш даврининг асосий ўзагини ташкил этади.

Ҳозирги кунда Республикамизда қуйидаги турдаги эркин иқтисодий зоналар

фаолият олиб бормоқда.
Хорижий сармоядорлар билан ҳамкорликда эркин иқтисодий зоналарнинг энг
оптимал модeлларини ташкил этиш, бир томондан Рeспубликамизнинг барқарор
ижтимоий-иқтисодий ривожланишга ижобий ва самарали таъсир этса, иккинчи
томондан халқаро мeҳнат тақсимотидаги ўрнини кўтаради. Бундай ҳамкорлик
асосида

жаҳон

иқтисодиётига

ҳос

бўлган

фундамeнтал

хусусият,

яъни

байналминаллашув жараёни ётади. Бу муносабатларнинг шаклланиши, жаҳон
иқтисодиёти жараёнлари глобаллашувининг асосий мeзонидир.

Мустаҳкам барқарор, ишлаб чиқариш, савдо иқтисодий алоқаларнинг

ривожланиш даражаси турлича бўлган мамлакатлар ўртасида шаклланиши ва
ривожланиши, бозор иқтисодиёти мeханизмининг муҳим элeмeнтларидан биридир.
Шундай экан, қабул қилинган қонунларни ҳаётга татбиқ этиш, эркин иқтисодий
зоналар тузишнинг тeхник-иқтисодий асосланган ривожланиш

дастур ва

проектларини ишлаб чиқиш биз илмий ходимлардан чуқур изланишларни талаб
этади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

12

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz




















1-рaсм. Мaмлaкaтимиздa тaшкил этилгaн эркин иқтисoдий зoнaлaрнинг тури вa

тaркибий жиҳaтдaн ихтисoслaшуви

12

.


Жаҳон тажрибаларини таҳлил қилиб, эркин иқтисодий зоналарнинг мукаммал

даражада ривожланишини қуйидаги жадвалда кўришимиз мумкин. Бунда
давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида қайси турдаги зоналарнинг
ўрни муҳимлиги акс эттирилган.

Жаҳондаги эркин иқтисодий зоналарнинг намунали тури ва улардаги имтиёзлар

13

Давлатлар

Эркин иқтисодий зона
турлари

Намунали
зоналарнинг
номи

Асосий

берилган

имтиёзлар

Америка

Қўшма

Штатлари

Эркин савдо зоналари

“Силикон
водийси”

Импорт

қилинган

компонентларга
солиқларни камайтириш

Эркин

тадбиркорлик

зоналари

Солиқ

имтиёзлари

ва

соддалаштирилган ҳисобот

Технология парклари

Кредит

беришнинг

имтиёзли

шартлари

ва

ижара ҳақидан чегирмалар

Япония

Технополислар

“Сакаиминато” Тезлаштирилган

амортицазия

Ирландия

Мажмуавий зона

“Шеннон”

ижара

ҳақи

ва

солиқ

имтиёзлари

Хитой

Махсус иқтисодий зона

“Шэньчжэнь”

Божхона

ва

солиқ

имтиёзлари,

даромад

солиғи ставкаси 10%, ижара
ва

ер

солиғи

бўйича

12

Илмий изланишлар натижасида муаллиф томонидан тузилган.

13

Илмий изланишлар натижасида муаллиф томонидан тузилган

Ўзбекистондаги эркин зоналарни тури ва таркибий жиҳатдан

шаклланиши

Эркин

иқтисодий

зона

Фармацевтика

саноат

зоналари

Кичик саноат

зоналари

Инновацион

технопарклар

Бир давлатга

мўлжалланган

зона

Жами:7 та

- Нукус-фарм
- Зомин –фарм
- Косонсой-фарм
- Сирдарё-фарм
- Бойсун – фарм
- Бўстонлиқ-фарм
- Паркент- фарм

Жами: 7 та

- Навоий ЭИЗ
- Ангрен ЭИЗ
- Жиззах ЭИЗ
- Ургут ЭИЗ
- ҒиждувонЭИЗ
- Қўқон ЭИЗ
- ҲазорастЭИЗ

Жами:

96та

давлати

мизнинг

барча

минтақал

арида

Жами: 1 та

- Тошкент
инновацион
технопарки

Жами: 1та

- Германия

Турлари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

13

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

имтиёзлар (ҳар бир км

2

15-

20 $)

Бразилия

Эркин ишлаб чиқариш
зонаси

“Манаус”

ер солиғини тўлашдан озод
қилиш,

машина

ва

ускуналар

импортига

солиқлар, бож имтиёзлари,
мажбурий шарт – маҳаллий
хомашёдан фойдаланиш

Бирлашган

Араб

Амирлиги

Эркин савдо зонаси

“Джабел-Али”

даромад

солиғидан

ва

бошқа

солиқлардан

15

йилга озод қилиш

Жанубий Корея

Агрополислар

“Масан”

ижара

ҳақи

ва

солиқ

имтиёзлари

Россия

Эркин божхона зонаси

“Гавань”

бож

тўлови

ва

солиқ

имтиёзлари

Илмий - тадқиқот зона

“Находка”

барча солиқлар

Хулоса ва таклифлар

Ҳар қандай мамлакатда ҳам эркин иқтисодий зоналар учун биринчи

қўйиладиган талаб – бу мамлакатдаги сиёсий барқарорликни ва халқаро
интеграциялашувнинг юқори даражада эканлиги, электр энергия билан етарли
таъминланганлик, транспорт коммуникациялари билан етарли таъминланганлик каби
жараёнларни халқаро андозаларга мос келишидир.

Фзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш учун қуйидаги

вазифаларни амалга ошириш лозим:

-

Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини бутун хўжалик ҳуқуқий масалаларни

тартибга солиш учун махсус дастур ишлаб чиқариш;

-

транспорт коммуникацияларни ривожлантириш;

-

зарур инфратузилма: сув таъминоти, электр таъминоти, ижтимоий шароит ва

бошқалар;

-

тижорат

инфратизими:

банк,

консальтинг,

юридик

хизматларнинг

мавжудлиги;

-

бозорга кира олиш лойиҳаси;

-

меҳнат қиймати ва унумдорлигини ошириш дастури;

-

мавжуд саноат базаси;

-

эркин иқтисодий зоналар маъмурий бошқарувининг самарали тузилмасини

яратиш лозимдир.

Изланишларимиз натижасида ва юқоридаги давлатларнинг эркин иқтисодий

зоналар борасида тажрибаларидан келиб чиқиб, қуйидаги хулосаларга келинди:

1. Эркин иқтисодий зона – маҳаллий минерал-хомашё ресурсларини

замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда чуқур қайта ишлаш ва юқори
қўшимча қийматга эга жаҳон бозорида рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
таъминлайдиган замонавий корхоналар ташкил этувчи махсус ҳудуддир- деб юритиш
мақсадга мувофиқдир.

2. Эркин иқтисодий зоналарни аниқ мақсадига мос ҳолда ихтисослигига қараб

ажратиш лозимдир. Ҳамма зоналарни эркин иқтисодий зона деб эмас,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

14

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

масалан,туризм эркин зонаси, эркин саноат зонаси,эркин машинасозлик зонаси ва
бошқалар.

3. Фзбекистонда эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш учун ва давр

талабларида ташкил этиш учун унинг назариядаги белгиларни мунтазам равишда
кенгайтириб бориш керак. Масалан, мавжуд саноат базасини кенгайтириш ёки сервис
хизмати, консальтинг хизматлари ва бошқалар.

4. Жаҳон бозорида эркин иқтисодий зонани тезроқ ва шаффоф тарзда танитиш

учун юқори савиядаги эркин иқтисодий зоналар сиёсатини олиб бориш лозимдир.

5. Ҳар бир эркин иқтисодий зонанинг ўз концепциялари бўлиши ва уни халқаро

андозаларга мос, инвесторларга содда ва қулай тарзда яъни тушунарли ҳолда
етказиш чораларини кўриш лозим, деган фикрдамиз.

Хулоса қилиб айтганда, эркин иқтисодий зоналар фаолияти мамлакатимиз

иқтисодиётини янада ривожлантиришда ва унинг самарадорлигини оширишда,
жаҳон бозорига тобора интеграциялашувига, тўғридан-тўғри инвестицияларни
рағбатлантиришнинг ўзига хос ва бетакрор механизмини жорий қилишда муҳим соҳа
бўлиб хизмат қилади. Иқтисодиётнинг эркинлаштириш шароитида эркин иқтисодий
зоналар фаолияти минтақалар иқтисодиётини ривожлантиради.

Фойдаланилган

адабиётлар

1.

Ҳамроев Ҳ.Р. Зонал сиёсат: Монография.- Тошкент: Фан,- 2008.

2.

Раҳматов Б.Б., Бақоев Ҳ.Н. Эркин иқтисодий зоналар ташкил этиш

йўналишлари. “Кончилик хабарномаси” 2009 йил 4-сон.

3.

Авдокушин Е.Ф. Свободные (специальные) экономические зоны. М. 1993.С-

124.

4.

Черненко Н.В. Свободные экономические зоны в мировой экономике.

//Вестник Бел.ГЭУ. - 1998.

5.

Александрова Е. Специальные экономические зоны в мировом хозяйстве. //

Внешнеэкономическая деятельность. 1997. № 10.-C.15-18

6.

Яковец

Ю.В.

Свободные

экономические

зоны

и

совместное

предпринимательство в области культуры и туризма. М.- 1991.

7.

Шеховцев А., Шестакова М., Громов А. Свободные экономические зоны:

мировой опыт и перспективы в Роcсии. // Вопросы экономики. - 2000. № 10 C.104-117

8.

Холиқулов А.Р. Эркин иқтисодий зоналар: назарий асослар ва жаҳон

тажрибаси. Т., 2002. –Б.186-192.

9.

Краткий внешнеэкономический словарь-справочник. Под редакцией

В.И.Рыбалкин. – М.: «Международные отношения», 1991. – С.82.
10.

Рашидов М.К. Эркин иқтисодий ҳудудларнинг мазмун – моҳияти ва

ҳудудлар ривожланишига таъсири “Иқтисод ва молия” илмий – амалий журнал // -
Тошкент,2012. № 3. – Б.50 – 54.

11.

Рашидов М.К. “Эркин иқтисодий зоналар самарадорлигини баҳолаш

мезонлари”.“Иқтисод ва молия” илмий – амалий журнал // Тошкент,2012. №

12. – Б.44 – 48.

12.

Быков А. Свободные экономические зоны в России. Миф и реальность //

Внешняя торговля. 1993. № 9. 30-34 C.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 5, сентябрь-октябрь, 2018 йил

15

5/2018

(

00037)

www.iqtisodiyot.uz

13.

Ван Ишоу. Специальные экономические зоны в Китае: цифры и факты.

Аматы. 1997. 23-26C.

14.

Данько Т.П. Окрут З.М. Свободные экономические зоны России. М.:

Идательство Роc.экон.академииим. .В.Плеханова, 1995.-C.156.

15.

Зименков Р.И. Свободные экономические зоны (Опыт США) // США

экномика, политика, идеология. – 1995., № 8. C.35-46

Библиографические ссылки

Хамроев Х-Р- Зонал сиёсат: Монография.- Тошкент: Фан,- 2008.

Ра^матов Б.Б., Бадоев Х н- Эркин ицтисодий зоналар ташкил этиш йуналишлари. "Кончилик хабарномаси" 2009 йил 4-сон.

Авдокушин Е.Ф. Свободные (специальные) экономические зоны. М. 1993.С-124.

Черненко Н.В. Свободные экономические зоны в мировой экономике. //Вестник Бел.ГЭУ. -1998.

Александрова Е. Специальные экономические зоны в мировом хозяйстве. // Внешнеэкономическая деятельность. 1997. № 10.-С.15-18

Яковец Ю.В. Свободные экономические зоны и совместное предпринимательство в области культуры и туризма. М.-1991.

Шеховцев А., Шестакова М., Громов А. Свободные экономические зоны: мировой опыт и перспективы в России. // Вопросы экономики. - 2000. № 10 С.104-117

Холицулов А.Р. Эркин ицтисодий зоналар: назарий асослар ва жах,он тажрибаси. Т., 2002. -Б.186-192.

Краткий внешнеэкономический словарь-справочник. Под редакцией

В.И.Рыбалкин. - М.: «Международные отношения», 1991. - С.82.

Рашидов М.К. Эркин ицтисодий ^удудларнинг мазмун - мох,ияти ва ^удудлар ривожланишига таъсири "Ицтисод ва молия" илмий - амалий журнал // -Тошкент,2012. № 3. - Б.50 - 54.

Рашидов М.К. "Эркин ицтисодий зоналар самарадорлигини ба^олаш мезонлари"."Ик,тисод ва молия" илмий - амалий журнал // Тошкент,2012. №

-Б.44-48.

Быков А. Свободные экономические зоны в России. Миф и реальность // Внешняя торговля. 1993. № 9. 30-34 С.

Ван Ишоу. Специальные экономические зоны в Китае: цифры и факты. Аматы. 1997. 23-26С.

Данько Т.П. Округ З.М. Свободные экономические зоны России. М.: Идательство Рос.экон.академииим. .В.Плеханова, 1995.-С.156.

Зименков Р.И. Свободные экономические зоны (Опыт США) // США экномика, политика, идеология. - 1995., № 8. С.35-46

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов