Направления повышения международной конкурентоспособности экономики стран Центральной Азии

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
34-43
14
2
Поделиться
Мингишов, Л. (2015). Направления повышения международной конкурентоспособности экономики стран Центральной Азии. Экономика и инновационные технологии, (4), 34–43. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8396
Л Мингишов, Университет мировой экономики и дипломатии

старший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье проведен анализ эволюции развития теорий конкурентоспособности национальных экономик и изучена методика международных исследований в области анализа конкурентоспособности стран. Также были определены характерные особенности экономик стран Центральной Азии и пути повышения международной конкурентоспособности и выработаны соответсвующие рекомендации.

Похожие статьи


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Л.Ў. Мингишов,

катта илмий ходим-изланувчи, ЖИДУ

МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИ ИҚТИСОДИЁТИНИНГ ХАЛҚАРО

РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШЛАРИ

В

статье

проведен

анализ

эволюции

развития

теорий

конкурентоспособности национальных экономик и изучена методика
международных исследований в области анализа конкурентоспособности
стран. Также были определены характерные особенности экономик стран
Центральной Азии и пути повышения международной конкурентоспособности
и выработаны соответсвующие рекомендации.

This article is devoted to the analysis of evolution of theories of countries`

international competitiveness and learning the methods of researching the countries`
international competitiveness. Moreover, essential details of Central Asian economies
and ways of increasing their international competitiveness were defined and relevant
recommendations were made.

Калитли сўзлар:

рақобатбардошлик, муассасалар, инфратузилма,

макроиқтисодий муҳит, олий таълим тизими, товар бозори самарадорлиги,
меҳнат бозори самарадорлиги, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, глобал
рақобатбардошлик индекси, инновация.


Кейинги ўн йил давомида Марказий Осиё давлатлари иқтисодиёти

дунёнинг энг яхши иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришиб, хорижий
сармояларнинг янги тўлқинларини фаол жалб қилиб келмоқда. Бугунги кунда
Марказий Осиё давлатлари бундан 20-25 йил олдинги ҳолатидан ҳам ижтимоий-
иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан тубдан фарқ қилади. Шу давр мобайнида ҳудуд
давлатларида ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш йўлида кенг кўламли
ишлар, миллий иқтисодиётида тузилмавий ўзгаришлар амалга оширилди ва уни
модернизация қилиш жараёнлари давом этмоқда.

Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви, интеграцион жараёнларнинг

кучайиши, инновацияларнинг жадал ривожланиши миллий иқтисодиёт олдига
халқаро рақобатбардошликка эришиш ва жаҳон бозорида мустаҳкам мавқега эга
бўлиш вазифаларини қўймоқда. Бу эса, ўз навбатида, катта хомашё салоҳиятига
эга

бўлган

Марказий

Осиё

мамлакатлари

миллий

иқтисодиёти

рақобатбардошлигига салбий таъсир кўрсатаётган омилларни ўрганиш ва бу
борада мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқишни талаб
этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганларидек,
“биринчи даражали эътибор мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбар-
дошлигини ошириш бўйича дастур тайёрлаш ва уни амалга оширишга
қаратилиши зарур” [1].

Жаҳон иқтисодиёти ривожланишининг турли босқичлари халқаро

рақобатбардошлик назарияларининг эволюцияси пайдо бўлишига олиб келди.
Тарихан биринчи марта меркантилизм намоёндалари томонидан халқаро


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

айирбошлашдан фойда олиш ёки йўқотишлар бўйича назарий тушунчалар
киритилиб, халқаро савдонинг мамлакат иқтисодий ўсишидаги аҳамиятига катта
эътибор қаратилган. Улар миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишни
ташқи савдони тартибга солиш билан боғлашган. Меркантилизмнинг асосий
ғояси – “Мамлакат бойлиги унда мавжуд бўлган олтин ва кумуш миқдорига
асосланади”, деган фикрга таянади. Шунинг учун маҳсулотнинг экспорти давлат
учун фойдали, импорти эса зарар деб ҳисобланган. Меркантилизмнинг охирги,
классик иқтисодий мактаб дастлабки босқичида иқтисодчи олимлар
мамлакатларнинг ташқи савдоси ва уларнинг ички иқтисодий ривожланиши
ўзаро чамбарчас боғлиқлигини кўрсатиб беришди. Хусусан, Д. Юм мамлакатга
олтиннинг кириб келиши орқали савдо баланси ижобий сальдосига эришилиши
мамлакатда пул таклифини ошириб, нарх ва иш ҳақи ўсишига олиб келишини,
ўз навбатида, мамлакатнинг халқаро рақобатбардошлигининг пасайишига олиб
келиши мумкинлигини қайд этади.

Классик мактаб намоёндалари томонидан ишлаб чиқариш омиллари

ҳисобланган ер, меҳнат, капитал ва табиий ресурслар кўрсаткичларидан
фойдаланиб, миллий рақобатбардошликнинг баҳоланиши иқтисодиёт илмида
рақобат назарияларининг ривожланишида жиддий қадам бўлди. А. Смит мутлақ
афзаллик назариясини ишлаб чиқиб, ҳар бир мамлакат бошқа бир мамлакатга
нисбатан айрим маҳсулотларни ишлаб чиқаришда мутлақ афзалликка эга, яъни
уни бошқа мамлакатларга нисбатан камроқ харажатлар билан ишлаб чиқара
олади, деган фикрни илгари сурди. Халқаро айирбошлаш моделини ўзининг
нисбий устунлик назарияси билан тўлдирган Д. Рикардо мамлакатларнинг
халқаро рақобатбардошлигини маҳсулотларнинг миллий иқтисодиёт ичида
ишлаб чиқариш қиймати дифференциацияси белгилашини асослаб берган. Бунда
асосий омил сифатида ишлаб чиқариш самарадорлиги ва меҳнат сифати
ўртасидаги фарқни келтириб ўтади.

Тадқиқотларимизга кўра, миллатнинг меҳнат самарадорлиги назариялари

замонавий рақобат назариялари ривожланишига асосий туртки бўлган. 1951
йилда Д. Макдугал томонидан ўтказилган Д. Рикардо назариясининг эмпирик
текширувида 1937 йил бўйича Буюк Британия ва АҚШнинг экспорти ҳамда
ушбу мамлакатларнинг меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари таққосланиб
ўрганилган.

XX аср давомида иқтисодчи олимлар мамлакатлар рақобатбардошлигини

изоҳлашга сезиларли ҳисса қўшишди. Хусусан, Й. Шумпетер макродаражадаги
рақобатбардошликни таъминлашда инновацион фаолиятнинг муҳим аҳамиятга
эга эканлигини, инновациянинг моҳияти ва уни қўллаш мумкин бўлган
соҳаларни, тараққиётни оширишда тадбиркорлар фаолиятини ривожлантириш
заруратини кўрсатиб берди. Р. Солоу эса иқтисодий ўсиш омилларида
технологик инновациялар ва ноу-хауни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратди.
1965 йилда америкалик иқтисодчилар Р. Фармер ва Ричмен рақобатбардошликни
миқдор жиҳатдан қиёсий аниқлашда дастлабки тадқиқотни амалга оширди.
Бунда улар матрица усулидан фойдаланишни таклиф этишди. “Афтаном
ўзгарувчи” сифатида 4 та асосий соҳани ажратиб олишди. Хусусан, улар сиёсий-
ҳуқуқий, таълим, ижтимоий-маданий ва иқтисодий соҳалар ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

Ажратиб олинган соҳалар режалаштириш, маркетинг ва ишлаб чиқариш каби
функциялар билан мужассамлаштирилди. Ушбу концепция замонавий
методологияларни ишлаб чиқишга йўл очиб берди. Кейинчалик бу концепция
бошқа иқтисодчилар ва ташкилотлар, хусусан, Европа форумида менежментни
ривожлантиришда фойдаланилди[7].

Мамлакатлар

рақобатбардошлиги

муаммоси

бўйича

хорижий

муаллифларнинг энг муҳим илмий асарлари орасида Гарвард университети
профессори М. Портернинг «Мамлакатлар рақобатли устунликлари» китоби
алоҳида ажралиб туради[3]. Унда муаллиф глобал миқёсда мамлакатлар
рақобатли устунликлари эволюцияси, халқаро рақобатда мамлакатлар рақобатли
устунликлари динамикасини ўз ичига оладиган мамлакатлар рақобатли
устунликлари янги назариясининг кенгайтирилган концепциясини ишлаб чиқди.
У мамлакат компаниялари муваффақиятини таъминлаб берувчи кулай муҳитни
яратиш қуйидаги тўртта муҳим кўрсаткичга боғлиқлигини таъкидлайди:

- ишлаб чиқариш омиллари билан таъминланганлик;
- талаб кўрсаткичлари;
- яқин ва хизмат кўрсатувчи (ёрдам берувчи) тармоклар;
- рақобат муҳити ва фирма стратегияси.

Ушбу муҳит доирасидаги миллий компанияларнинг самарали фаолияти

мамлакатнинг рақобатбардошлик рейтингини белгилаб беради.

Бундан ташқари, мамлакатдаги вазиятга жиддий таъсир кўрсатадиган яна

иккита қўшимча ўзгарувчи мавжуд. Бу

тасодифий ҳодисалар, яъни фирма

раҳбарияти назорат қила олмайдиган ва давлат сиёсатидир

.

М. Портернинг асосий фикри шундан иборатки, истиқболли рақобатли

устунликлар ташқаридан эмас, балки ички бозорларда яратилади.

Мутахассислар мамлакатнинг рақобатбардошлигини аниқлаш учун 340

дан ортиқ кўрсаткичлар ва 100 дан ортиқ усуллардан фойдаланишади.

Мамлакатлар

рақобатбардошлигини

таҳлил

этувчи

халқаро

тадқиқотлардан бири сифатида Жаҳон иқтисодий форумининг (World Economic
Forum, WEF) методикаси ҳисобланади. Тадқиқот жараёнида мамлакатнинг
иқтисодий ўсишини баҳолашда ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш
динамикасини тавсифловчи муҳим макро ва микроиктисодий кўрсаткичлар
асосида рақобатбардошликнинг агрегат индекслари ҳисобланади. Ушбу
методика 30 йилдан буён қўлланилади ва унинг натижалари Жаҳон иқтисодий
форумининг Глобал рақобатбардошлик тўғрисидаги (The Global Competitiveness
Report) маърузасида чоп этилади.

Мамлакатнинг рақобатбардошлигини баҳолаш кўп сонли маълумотларни

йиғиш асосида рақобатбардошлик кўрсаткичларини асосий омиллар бўйича
ҳисоблашни кўзда тутади. Кейин барча омилларнинг рақобатбардошлик
кўрсаткичига қўшган хиссасини акс эттирувчи агрегат индекс ва субиндекслар
ҳисобланади.

Жаҳон иқтисодий форумининг The Global Competitiveness Report

муаллифлари фикрига кўра, мамлакат иқтисодиёти ўсиши унинг халқаро
савдодаги очиқлик даражаси, ҳукумат сиёсати, молиявий тизим самарадорлиги,
меҳнат бозори ҳаракати, илмий салоҳиятли ишчи кучи даражаси, жамоат


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

муассасалари сифати ва бошқа омиллар билан узвий боғлиқдир. Глобал
рақобатбардошликнинг

асосий

омиллар

мажмуи:

1)

муассасалар;

2) инфратузилма; 3) макроиқтисодий муҳит 4) соғлиқни сақлаш ва бошланғич
таълим; 5) олий таълим тизими; 6) товар бозори самарадорлиги; 7) меҳнат бозори
самарадорлиги; 8) молия бозорининг ривожланганлиги; 9) янги технологиялар
билан қуролланганлик; 10) бозор ҳажми; 11) бизнес самарадорлиги; 12)
инновацион салоҳият каби омиллар ҳисобланади.

1-жадвал

Миллий иқтисодиётнинг ривожланиш босқичларини аниқлашда

қўлланиладиган даромадлар чегараси ва ривожланишнинг ҳар бир

босқичида асосий уч гуруҳ кўрсаткичларининг улуши

Ривожланиш босқичлари

Кўрсаткичлар

Биринчи

босқич:

ресурслар-

га йўналти-

рилган

Биринчи

босқичдан

иккинчи

босқичга

ўтиш

Иккинчи

босқич:

самарадор-

ликка

йўналтирил-

ган

Иккинчи

босқичдан

учинчи

босқичга

ўтиш

Учинчи

босқич:

инновация-
га йўналти-

рилган

1

2

3

4

5

6

Аҳоли жон бошига
тўғри келувчи ЯИМ
хажми, АҚШ долл

<2,000

2,000–2,999

3,000–8,999

9,000–
17,000

>17,000

Базавий талаблар
бўйича омиллар

60%

40–60%

40%

20–40%

20%

Самарадорлик
кўрсаткичлари

35%

35–50%

50%

50%

50%

Инновацион сало-
ҳият ва ривожла-
ниш омиллари

5%

5–10%

10%

10–30%

30%


Манба:The Global Competitiveness Report 2014-2015. World Economic Forum 2014.

Юқоридаги омиллар, ўз навбатида, учта муҳим субиндексга бўлинади.

Биринчи гуруҳ субиндекси ресурсларга йўналтирилган иқтисодиёт учун асосий
талабларни, жумладан, муассасалар, инфратузилма, макроиқтисодий муҳит,
соғлиқни сақлаш ва бошланғич таълимни ўз ичига олади. Иккинчи гуруҳ
субиндекси самарадорликка йўналтирилган иқтисодиёт учун олий таълим
тизими, товар бозори самарадорлиги, меҳнат бозори самарадорлиги, молия
бозорининг ривожланганлиги, янги технологиялар билан қуролланганлик ва
бозор ҳажми каби бизнес муҳит самарадорлигини оширувчи омилларни қамраб
олади. Шунингдек, учинчи гуруҳ субиндекси инновацияга йўналтирилган
иқтисодиёт учун бизнес самарадорлиги ва инновацион салоҳият каби бизнесни
такомиллаштириш омилларини бирлаштиради[4]. Мамлакатлар ривожланиш
босқичларига кўра икки мезон: 1) аҳоли жон бошига тўғри келувчи ЯИМ ҳажми
(бозор баҳоларида) (1-жадвал); 2) мамлакатнинг омилларга боғлиқлик даражаси
бўйича гуруҳланади. Ушбу кўрсаткич хомашё экспортининг умумий
экспортдаги улуши орқали аниқланади. Экспортнинг 70 %дан ортиғи хомашёдан


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

иборат мамлакатлар ресурсларга боғлиқ[5]. Субиндексларни ҳисоблаётган
вақтда ҳар бир гуруҳнинг улуши 1-жадвалга кўра белгиланади.

Фикримизча, мазкур индекс омиллари юқори даражада ўзаро

боғланганлигини ҳисобга олиш лозим. Айтиб ўтиш жоизки, миллий
компаниялар ўртасидаги кучсиз рақобат муҳити (6-омил) ёки интеллектуал мулк
кам ҳимояланган (1-омил) мамлакатларда инновацияларнинг (12-омил)
ривожланиши исботланган ҳолат ҳисобланди.

Марказий Осиё мамлакатлари рақобатбардошлик даражасини таҳлил

қилишда ҳудуднинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини ажратиб кўрсатишимиз
мумкин:

• Европа ва Осиё минтақалари туташган жойида динамик ривожланаётган

ҳудуд;

• ҳудуд атрофи иқтисодиёти тез ривожланаётган Хитой ва Ҳиндистон

мамлакатлари билан чегарадош;

• кенг энергетика ресурсларига эга ҳудуд;
• катта қишлоқ хўжалиги салоҳиятига эга ҳудуд;
• тарихан аҳоли саводхонлигининг кенг қамровлилиги;
• ҳудуд маданиятининг ўхшашлиги;
• ҳудуд халқларининг ягона тил туркумида гаплашиши;
• бир-бирини ўзаро тўлдирувчи иқтисодиёт;
• ўзаро ривожланган транспорт инфратузилмасининг мавжудлиги;
• умумий чегаранинг мавжудлиги.
Глобал рақобатбардошлик индекси Марказий Осиёда асосан Қозоғистон,

Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон давлатларининг рақобатбардошлик
даражасини

аниқлайди

(2-жадвал).

(Туркманистон

Республикаси

маълумотларининг етарли бўлмаганлиги туфайли рақобатбардошлик индекси
ҳисобланмайди).

2 жадвал

Марказий Осиё мамлакатларининг глобал рақобатбардошликнинг асосий

омиллари бўйича жаҳондаги ўрни

Давлатлар

Глобал рақобатбардошлик индекси кўрсаткичлари

Глоб

ал

ра

қоба

тб

ардошли

к

ин

де

кс

и

Муа

сс

ас

ал

ар

Ин

фратуз

илма

Ма

крои

қт

ис

оди

й

м

уҳи

т

С

оғ

лиқни

с

ақ

лаш

в

а

таъли

м

Оли

й таъл

им

ти

зи

м

и

Тов

ар боз

ори

са

м

ар

адорли

ги

Ме

ҳн

ат б

оз

ори

са

м

ар

адорли

ги

Мол

ия

бозори

ни

нг

рив

ож

лан

ганлиги

Техн

олог

ия

лар

билан

таъ

ми

нлан

ганли

к

Б

оз

ор ҳа

жм

и

Б

из

не

с

са

м

ар

адорли

ги

Ин

нова

ци

он

са

лоҳи

ят

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Қозоғистон

57

(4,02)

62

(4,25)

27

(5,74)

96

(5,37)

62

(4,51)

54

(4,46)

15

(4,90)

98

(3,70)

61

(4,16)

52

(4,26)

91

(3,77)

85

(3,14)

50

(4,42)

Қирғизистон

124

(3,21)

115

(2,80)

104

(4,16)

101

(5,29)

91

(3,89)

77

(4,25)

92

(4,02)

95

(3,73)

111

(2,90)

117

(2,76)

119

(3,44)

132

(2,48)

108

(3,73)

Тожикистон

65

(3,90)

120

(2,65)

69

(470)

83

(5,56)

88

(3,97)

114

(3,99)

63

(4,25)

113

(3,40)

116

(2,83)

116

(2,76)

82

(3,83)

80

(3,17)

91

(3,93)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

2 жадвалнинг давоми

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

Ўзбекистон

56

(4,10)

66

(3,46)

103

(4,34)

59

(5,54)

49

(4,25)

66

(4,16)

43

(4,49)

115

(3,47)

84 (2,92)

70

(3,30)

59

(4,17)

42

(3,55)

62

(4,13)

МДҲ ўртача

кўрсаткичи

95

(3,44)

84

(2,98)

77

(4,68)

86

(5,14)

75

(3,76)

94

(3,82)

48

(4,50)

101

(3,69)

98 (2,66)

80

(3,24)

99

(3,52)

83

(3,00)

84

(3,85)

Манба: The Global Competitiveness Report 2014-2015. World Economic Forum 2014.

Таҳлилларимизга кўра, Қозоғистон глобал рақобатбардошлик индекси

бўйича ҳисобланган рейтингда 2011 йилда 142 мамлакат ичида 72 ўринни, 2012
йилда 144 мамлакат ичида 51 ўринни, 2013 йилда 148 мамлакат ичида 50 ўринни,
2014 йилда 144 мамлакат ичида 50 ўринни эгаллаган. 2014 йилда Қозоғистон
глобал рақобатбардошлик омилларининг асосий уч гуруҳ кўрсаткичлари улуши
базавий талаблар бўйича 37,7 фоиз, самарадорлик кўрсаткичлари бўйича 50
фоиз, инновацион салоҳият ва ривожланиш омиллари бўйича 12,3 фоизни
ташкил этган. Шу жиҳатдан мамлакат иқтисодий ривожланишини иккинчи
босқичдан учинчи босқичга ўтиш оралиғида, яъни самарадорликка
йўналтирилган босқичдан инновацияга йўналтирилган босқичга ўтиш оралиғида
деб баҳолашимиз мумкин. Бу эса мамлакат рақобатбардошлигининг муҳим
соҳалари учун асосий талаблар ва самарадорлик кўрсаткичлари билан бирга
инновацион омиллар аҳамиятининг ортиб бориши билан изоҳланади (1-расм).

1-расм. Қозоғистоннинг глобал рақобатбардошлик индекси

кўрсаткичлари, 2014 йил

Манба: The Global Competitiveness Report 2014-2015. World Economic Forum 2014.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Қиёсий таҳлиллар Қозоғистон 2014 йилда 144 та мамлакат орасида

муассасалари

бўйича

57-ўрин,

инфратузилмалари

бўйича

62-ўрин,

макроиқтисодий муҳити бўйича 27-ўрин, соғлиқни сақлаш ва бошланғич
таълими бўйича 96-ўрин, олий таълим тизими бўйича 62-ўрин, товар бозори
самарадорлиги бўйича 54-ўрин, меҳнат бозори самарадорлиги бўйича 15-ўрин,
молия бозорининг ривожланганлиги бўйича 98-ўрин, янги технологиялар билан
қуролланганлик бўйича 61-ўрин, бозор ҳажми бўйича 52-ўрин, бизнес
самарадорлиги бўйича 91-ўрин, шунингдек, инновацион салоҳият бўйича 85-
ўринда эканлигини кўрсатади.

Қозоғистонда 2005 йилдан бери молиявий бозор ривожланишини

баҳоланишида пасайишлар кузатилмоқда эди. 2005-2006 йилда бу кўрсаткич
бўйича 58-ўринни банд қилган бўлса, 2012-2013 йилда 117-ўринга тушиб, 2013-
2014 йилда 98-ўринга кўтарилганлиги кузатилди. Бу тенденцияни ўша вақт
оралиғида кузатилган банк секторидаги қийинчиликлар билан боғласак, кейинги
ижобий ўзгариш мамлакатда молия бозорининг ҳолати яхшиланаётганидан
далолат беради. Қолаверса, 2012 йилда ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган
“Қозоғистон 2050” стратегик дастурида кўзда тутилган иқтисодий сиёсат
фойдалиликни ошириш, инвестициялар қайтиши суръатларини ошириш[2]
билан бир қаторда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини оширишга
қаратилганлиги ҳам ижобий натижалар бермоқда.

Ўзбекистон глобал рақобатбардошлик индекси бўйича ҳисобланган

рейтингда 131 мамлакат ичида 62 ўринни эгаллаган. Бу кўрсаткич МДҲ
давлатлари орасида Россия (58-ўрин), Қозоғистондан (61-ўрин) кейинги ўринда
бўлиб, макроиқтисодий муҳит ва молия бозорининг ривожланганлик даражаси
бўйича мос равишда 103 ва 115 ўринни эгаллаган (2 жадвал). Шунга қарамасдан,
жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида Ўзбекистон юқоридаги омиллар
бўйича ҳам рақобатбардош эканлигини амалда кўрсатди. Шуниси эътиборлики,
мустақиллик йилларида мамлакатимизда олиб борилган самарали иқтисодий
сиёсат, энг аввало, иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда ҳар томонлама
пухта ўйланган ўз тараққиёт йўлимиз – “ўзбек модели”нинг тўғри танлаб
олингани ва унинг муҳим тамойилларига оғишмай амал қилиб келинаётгани
инқироз шароитида иқтисодиётимиз учун ўзига хос “хавфсизлик ёстиғи”
вазифасини бажарди.

Сўнгги йиллар давомида «Мудис», «Стандарт энд Пурс» ва «Фитч

рейтингс» каби етакчи рейтинг агентликлари Ўзбекистон банк тизими
фаолиятини «барқарор» деб баҳоламоқда.

Мамлакатимиз 2014 йилда бизнесни юритиш шароити бўйича рейтингда 8

поғонага, солиққа тортишни енгиллаштириш борасида эса 61 поғона юқорига
кўтарилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг баҳосига
кўра, Ўзбекистон сўнгги йилда бизнес юритишни енгиллаштириш соҳасида
амалга оширилган ислоҳотлар бўйича етакчи ўнта мамлакат қаторидан жой
олди[2].

Жаҳон банки томонидан эълон қилинган, харид қобилияти бўйича

ҳисобланадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмига қараб аниқланадиган иқтисодий
ривожланиш борасидаги янгиланган рейтингда Ўзбекистон дунёнинг 190 та


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

8

www.iqtisodiyot.uz

давлати орасида 2010 йилдаги 72-ўриндан 66-ўринга кўтарилганлигини[2],
доимий макроиқтисодий ўсиш кўрсаткичларини ҳисобга олиб, мамлакатимиз
рақобатбардошлигининг муҳим соҳалари учун самарадорлик кўрсаткичлари ва
инновацион омиллар аҳамиятининг ортиб бориши билан белгилашимиз мумкин.

Қозоғистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги

қошидаги “Иқтисодий тадқиқотлар институти” мутахассислари

1

фикрига кўра

Марказий Осиё мамлакатлари рақобатбардошлиги нисбатан паст даражада-
лигининг асосий сабаблари сифатида қуйидагиларни келтириб ўтади[8]:



паст даражадаги иқтисодий салоҳият;



тузилмавий номутаносиблик, жумладан ҳудуднинг айрим мамлакатлари

иқтисодиётининг хомашё ҳарактерга эга эканлиги ва қайта ишлаб чиқаришнинг
кам ривожланганлиги;



ҳудуд мамлакатларида нохом-ашё секторга инвестиция хажмининг

камлиги боис, иқтисодиётнинг ташқи конъюнктуравий таъсирларга заифлиги;



кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун молиявий маблағ олиш

имкониятининг етишмаслиги;



ички бозор хажмининг пастлиги;



технологик ривожланишнинг юқори бўлмаган даражаси;



денгиз портидан узоқлиги;



ижтимоий муаммоларнинг мавжудлиги, таълимга харажатларнинг

нисбатан камлиги.

Шунингдек мазкур мутахассислар Марказий Осиё мамлакатлари

иқтисодиётлари рақобатбардошлигини оширишнинг услуби ва дастаклари
сифатида қуйидагиларни келтириб ўтади[8]:

Биринчидан, хорижий инвестицияларни жалб қилиш;

Иккинчидан, ўзаро интеграцион боғлиқликни кучайтириш.

Бу йўналиш

Марказий Осиё мамлакатлари учун сув-энергетика ресурсларидан, инновацион
технологиялардан, транзит салоҳиятларидан ва бошқа фойдаланиш бўйича
умумҳудудий муаммолар ечимини тезлаштиради.

Учинчидан, сув-энергетика ресурсларидан фойдаланиш бўйича биргаликда

ҳамкорлик қилиш.

Марказий Осиё мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ва

экологик фаровонлиги трансчегаравий дарё сувидан рационал фойдаланиш
муаммосини оқилона ҳал қилишига боғлиқ.

Марказий Осиё мамлакатлари

манфаатлари шунингдек,

сув-энергетика ресурсларидан

рационал фойдаланиш

бўйича жаҳондаги замонавий тенденцияларни ҳисобга олиб, минтақада ягона
энергетика сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқиш зарур.

Бизнингча, юқоридаги биринчи

йўналиш бўйича Марказий Осиё

мамлакатларида молиялаштиришнинг ички манбалари етарли эмаслиги миллий
иқтисодиёт рақобатбардошлигига салбий таъсир қилади. Бугунги кунда ҳудудда
хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича Қозоғистон етакчилик қилмоқда.
UNCTAD маълумотларига кўра, ТТХИлар оқимининг иқтисодиётлар ўртасидаги

1

Қозоғистон Республикаси Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги қошидаги “Иқтисодий тадқиқотлар

институти” Вице-Президенти

Айгуль Токсанованинг Марказий Осиёнинг халқаро майдондаги

рақобатбардошлиги номли тақдимоти материаллари.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

9

www.iqtisodiyot.uz

тақсимоти бўйича Қозоғистон 5 млрд. АҚШ долларидан юқори, кейинги
ўринларда эса Туркманистон ва Ўзбекистон 1 млрд. АҚШ долларидан 5 млрд.
АҚШ долларигача жалб қилувчи мамлакатлар қаторига киради. Ҳудуднинг
қолган мамлакатларида эса ТТХИнинг оқими паст даражадаги кўрсаткичга эга
бўлиб, Қирғизистон 500 млн. АҚШ долларидан 900 млн. АҚШ долларигача,
Тожикистон эса 500 млн. АҚШ долларигача бўлган миқдорда ТТХИларни жалб
қилувчи мамлакатлар тоифасига ажратилади [9].

Фикримизча, ушбу мамлакатлардан хорижий инвестицияларни фаол жалб

қилиш ва иқтисодиёт рақобатбардошлигини умумий ҳудуд даражасига етказиш
бўйича ишбилармонлик муҳитини яхшилаш талаб этилади

.

Тадқиқотлар асосида қайд этиш лозим, Марказий Осиё мамлакатлари

иқтисодиётини диверсификация қилиш ва рақобатбардошлик даражасини
ошириш учун қуйидаги йўналишлар бўйича чора тадбирларни амалага
оширишга эътиборини қаратиши муҳим, деб ҳисоблаймиз:

Инсон капиталини ривожлантириш бўйича:

o

таълим

тизимини молиялаштириш ҳажмини ошириш чораларини

кўриш, хусусан таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада
ривожлантириш;

o

олий

ўқув

юртлари

ўртасида

соғлом

рақобат

муҳитини

шакллантиришнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш;

o

мамлакат аҳолисининг истиқболдаги ўсиши инобатга олган ҳолда

демографик ривожланиш дастурини жорий этиш;

o

ижтимоий соҳани янада такомиллаштиришга қаратилган молиявий

механизмларни ривожлантириш;

o

пенсия тизимини ижтимоий демографик воқеликка мослаштириш

бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиш бўйича:

o

Хуқуқий ва иқтисодий муассасаларни мустаҳкамлашни давом эттириш,

тадбиркорлик субъектлари ва хусусий мулк эгалари учун ҳуқуқ ва кафолатларни
қонуний ҳимоя қилиш нормаларини кучайтириш даркор.

o

Хусусий тадбиркорлар учун хомашё ресурсларидан фойдаланиш

механизмини тубдан қайта кўриб чиқиш, уни янада соддалаштириш, очиқ ва
ошкора бўлишини таъминлаш зарур. Бунинг учун эса ресурсларни очиқ биржа
ва ярмарка савдоларида сотиш ҳажмини кенгайтириш лозим.

o

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни

айниқса қишлоқ жойларда

молиявий жиҳатдан қўллаб қувватлаш.

o

Бизнесни ривожлантириш орқали ташкилотлар салоҳиятини оширишга

эриши.

o

Ички бозорда соф рақобат шароитини таъминлаш.

Иқтисодиётни диверсификация қилиш бўйича:

Хомашё секторга инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини ошириш

муҳим ҳисобланади.

Шу билан бирга, юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб

чиқаришни кўпайтиришни таъминлайдиган кимё, нефть-газ ва нефть-кимё
саноатини, машинасозлик, металлни қайта ишлаш, қурилиш материаллари


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2015 йил

10

www.iqtisodiyot.uz

ишлаб чиқариш, енгил, озиқ-овқат саноатининг юқори технологияларга
асосланган тармоқларини ва бошқа соҳаларни юксак даражада ривожлантириш
мамлакатлар экспортга йўналтирилган ташқи савдо сиёсатини амалга
оширишида кенг имконият яратади, деб ҳисоблаймиз.

Фойдаланилган адабиётларрўйхати

1.

И.А. Каримов “2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш якунлари ҳамда 2012 йилга мўлжалланган иқтисодий
дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар
Маҳкамасининг мажлисидаги “2012-йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга
кўтарадиган йил бўлади” мавзусидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 20.01.2012 й.

2.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014

йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга
мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.

www.press-

service.uz-

Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

3.

Портер М.

Международная конкуренция. — М., «Международные

отношения», 1993.

4.

The Global Competitiveness Report 2009-2010 World Economic Forum.

Geneva, Switzerland 2009.

5.

The Global Competitiveness Report 2012–2013 World Economic Forum.

Geneva, Switzerland 2013.

6.

http://www.akorda.kz/-

Қозоғистон Республикаси Президенти расмий

сайти.

7.

Швандар К.В.

Современные тенденции формирования международной

конкурентоспособности национальной экономики. Афтореферат диссертации на
соискание ученой степени доктора экономических наук. Москва 2011.

8.

Отчёт о проведении сессии «Перспективы конкурентоспособности

Центральной

Азии:

Выигрышные

стратегии

повышения

уровня

конкурентоспособности» IV Астанинского экономического форума «Новое
десятилетие: вызовы и перспективы» 4 мая 2011 года.

9.

World Investment Report 2014: Investing in the SDGs: An Action Plan.

Библиографические ссылки

И.А. Каримов “2011 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари хамда 2012 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги “2012-йил Ватанимиз тараккиётини янги боскичга кутарадиган йил булади” мавзусидаги маърузаси. // Халк сузи, 20.01.2012 й.

Узбекистон Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. www.press-service.uz- Узбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати.

Портер М. Международная конкуренция. — М., «Международные отношения», 1993.

The Global Competitiveness Report 2009-2010 World Economic Forum. Geneva, Switzerland 2009.

The Global Competitiveness Report 2012-2013 World Economic Forum. Geneva, Switzerland 2013.

http://www.akorda.kz/- Козогистон Республикаси Президенти расмий сайта.

Швандар К.В. Современные тенденции формирования международной конкурентоспособности национальной экономики. Афторсфсрат диссертации на соискание ученой степени доктора экономических наук. Москва 2011.

Отчёт о проведении сессии «Перспективы конкурентоспособности Центральной Азии: Выигрышные стратегии повышения уровня конкурентоспособности» IV Астанинского экономического форума «Новое десятилетие: вызовы и перспективы» 4 мая 2011 года.

World Investment Report 2014: Investing in the SDGs: An Action Plan.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов