➤
Журналы
Конференции
Организации
Авторы
Блог
О нас
Отправка материалов
Публичная Оферта
Политика обработки персональных данных
Заявление об открытом доступе
Публичная лицензия
Авторские права
Контакты
Вход
Главная
/
Архивы
/
№ 3 (2019) Экономика и инновационные технологии
№ 3 (2019) Экономика и инновационные технологии
Журнал:
Экономика и инновационные технологии
Опубликован:
06-06-2019
Поделиться
Статьи
Ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланиш
Мақолада ҳудуд инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланишнинг зарурлиги, омиллари ва шарт-шароитлари ёритилган, давлат инвестиция сиёсати ҳамда ҳудудий ривожланиш сиёсати модернизациясининг муҳим йуналишларидан бири сифатида инвестицион салоҳиятдан самарали фойдаланиш имкониятлари Навоий ЭИЗ и мисолида тадқиқ этилган.
Назиржон Ражабов
85-96
13
20
Читать
Лойиҳа бошқаруви тизимларини жорий этиш: тавсифи ва инновацион иқтисодиётда амалга ошириш шартлари
Мақолада лойиҳа бошқаруви тушунчаси ва моҳиятини очиб беришга йўналтирилган асосий ёндашувлар таҳлил қилинган. Лойиҳа бошқаруви ва инновацион иқтисодиётнинг ўзига хос белгилари аниқланган тадқиқот стратегияси натижаларига биноан очиб берилган.
Зебо Исакова
110-115
30
6
Читать
Тикув-трикотаж корхоналари экспорт салоҳиятини оширишда халқаро сифат менежментининг ўрни
Мақолада енгил саноат, жумладан, тикув-трикотаж корхоналари экспорт салоҳиятини оширишнинг бош омили бўлган – халқаро сифат менежментини жорий этишнинг илмий-услубий масалалари ва амалий тажрибалар таҳлил этилган. Мақолада соҳадаги муаммолар Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган “Андижон синов ва сертификациялаштириш маркази”нинг “Маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш” бюроси томонидан амалга оширилаётган ижобий ишлар ўрганилган. Улар томонидан кўрсатилаётган ҳизматлар самарадорлиги ҳам аниқланган. Шу билан бирга мавзуга оид муаммолар ечими бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилган.
Хумоюн Кодыров
125-132
35
9
Читать
Минтақавий иқтисодиётни бошқаришнинг хорижий тажрибалари
Мақолада минтақавий иқтисодиётни бошқаришнинг илғор хорижий тажрибалари қиёсий тадқиқ этилган ва шу билан бир қаторда иқтисодиётни модернизациялашнинг ҳозирги босқичида республика минтақаларида, хусусан, Хоразм вилояти иқтисодиётини бошқаришни ташкил этиш ва унинг самарадорлигини ошириш масалалари ўрганилган. Минтақавий иқтисодиётни бошқаришни такомиллаштиришда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бажарадиган функцияларнинг замонавий ривожланиш эҳтиёжларига қанчалик мос келишига боғлиқлик ҳолатлари ва ушбу йўналишлардаги ислоҳотлар натижаларига таъсир этувчи омиллар аниқланган. Шунингдек ривожланган мамлакатларда минтақавий сиёсатни юритишнинг қатъий қоидалари ва усуллари баён этилган ҳамда улардан маҳаллий шароитда самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Сайидмурод Саттаров
140-150
12
4
Читать
Чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантиришнинг иқтисодий жиҳатлари
Мақолада чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантиришнинг хўжаликлар тоифалари бўйича йўналишлари таҳлил қилинган ва илмий-амалий тавсиялар келтирилган.
Толлибой Жураев, Зохид Сиддиков , Фаррух Полвонов
159-166
27
9
Читать
Қишлоқ хўжалигида инновацион фаолиятни йўлга қўйишнинг асосий йўналишлари
Мақолада қишлоқ хўжалигида инновацион жараёнларни ўзига хос хусусиятлари, қишлоқ хўжалиги ривожланишининг инновацион йўналишлари келтирилган. Шунингдек муаллифлар томонидан республикамизда инновацион маҳсулотлар, ишлар, хизматлар ҳажми ва харажатлари динамикасини таҳлили, инновацияларни қишлоқ хўжалигида қўлланилиш соҳаси бўйича таснифлаш борасидаги фиқрлар баён этилган.
Норкул Хушматов, Ирода Рустамова
174-182
30
6
Читать
Мамлакат ялпи ички махсулотига таъсир этувчи омилларнинг эконометрик таҳлили
Мақолада ялпи ички маҳсулотга таъсир этувчи омилларнингг эконометрик таҳлили ўтказилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мисолида танланган омиллар натижасида регрессия тенгламалари тузилган ҳамда иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган бир қатор таклифлар берилган.
Маргуба Хидирова
192-198
15
2
Читать
Олий таълим муассасаларида педагог кадрлар мотивацияси таълим сифатини ошириш омили
Мақолада олий таълим муассасаларида педагог кадрлар мотивацияси таълим сифатини оширишнинг асосий омилларидан бири эканлиги баён этилган. Ижодкорлик ва инновацияларни рағбатлантириш, чинакам фидойиликка бўлган миннатдорчилик, унвонлар билан мукофотлаш ва муваффақиятга эришиш университет ўқитувчиларининг иш фаолиятини яхшилайди. Университет раҳбарлари ва бошқа олий ўқув юртлари касбий ўсиш ва тадқиқотларни ривожлантириш, институционал имкониятларнинг мавжудлиги, профессор-ўқитувчилар билан яхши алоқаларни ўрнатиш ва ўқитувчиларнинг иш ҳақини тезкорлик билан тўлаш учун етарли имкониятларни тақдим этишни давом эттиришлари керак.
Норим Рахмонов
199-207
31
4
Читать
Фармацевтика маҳсулотлари бозорида истеъмолчилар хулқ-атворини татбиқ этиш технологияси
Мақолада фармацевтика маҳсулотлари бозорида истеъмолчилар хулқ-атворини ўрганишнинг назарий ва методологик жиҳатлари ўрганилган. Фармацевтик маҳсулотлар бозорида истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатларини белгилайдиган омилларни тизимлаштириш натижаларига кўра уларнинг аҳамиятлилик даражасини аниқлаш бўйича эксперт баҳолаш усули асосида тадқиқот ўтказилган. Тадқиқот натижалари фармацевтик товарлар бозорида истеъмолчилар хулқ-атвор ўзгаришлари асосан маркетинг технологияларига боғлиқлиги аниқланган. Шунга асосан, фармацевтик маҳсулотлар бозорида истеъмолчилар билан ишлаш бўйича турли йўналишдаги маркетинг технологиялари тавсия этилган.
Бахромбек Бобожанов, Азиза Валиева
227-236
29
1
Читать
Ахборот маҳсулотлари ва хизматлари сифатини баҳолаш: компаниянинг маркетинг коммуникацияларини ташкил этиш
Мақолада жаҳон ахборот бозорида ахборот маҳсулотлари ва хизматларининг (АМХ) фойдалилиги, ҳаридорлиги, нархи, қулайлиги ва ишлаб чиқариш кўлами каби муҳим жиҳатлари асосида истеъмолчиларнинг АМХдан қониқиш кўрсаткичлари ва рейтинглари таҳлил қилинган. Тадқиқотимизга асосан АМХ ривожланиш тенденциялари шуни кўрсатадики, унинг асосий қониқиш ҳосил қилувчи, ҳаридорлар сонининг оширувчи, даромаднинг юксалтиришга хизмат қиладиган омили айнан сифат эканлиги намоён бўлмоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолатда ушбу мақолада АМХ сифат кўрсаткичлари, мезонларини таҳлил қилинди. Унда ахборот хизмати сифатида компаниянинг маркетинг коммуницияларини ташкил этиш хизмати ўрганилди. Эксперт баҳолаш усули орқали ахборот бизнеси компанияси мутахассис ва раҳбарларининг сифат кўрсаткичларини баҳолашлари таҳлил қилинди.
Азизжон Бобожонов
247-260
15
1
Читать
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини бошқаришда ахборот тизимларидан фойдаланиш
Давлат-хусусий шериклик соҳасидаги лойиҳаларни бошқариш тизими таҳлил этилган. Бошқарувнинг ахборот-таҳлил тизимининг функционал схемаси ишлаб чиқилган. Давлат-хусусий шерикликда “Бошқариш самарадорлиги” тушунчаси моҳияти очиб берилган. Давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳаларини бошқаришда ахборот тизимларидан фойдаланишнинг асосий афзалликлари юзага чиқарилган. Давлат-хусусий шерикчилиги лойиҳаларини бошқариш тизимида ахборот-таҳлилий тизим ўрни кўрсатиб берилган. ДХШ лойиҳаларини бошқариш тизимига кўра бошқариш жараёни босқичлари аҳамияти кўрсатиб берилган.
Сойибжон Мирзаев, Ганийбай Дусмуратов
273-281
14
3
Читать
Инновацион фаолиятни солиқлар воситасида рағбатлантиришнинг хориж тажрибаси
Мақолада иқтисодиётни инновацион ривожлантиришда солиқ механизмидан самарали фойдаланишнинг илғор хориж тажрибаси ва амалиёти келтирилган. Мазкур илғор хориж тажрибаси ва амалиётининг ижобий жиҳатлари тадқиқ этилиб, уларни мамлакатимизда қўллаш имкониятлари юзасидан таклифлар ишлаб чиқилган.
Гулом Тангрикулов
292-301
21
6
Читать
Ўзбекистонда ўрта муддатли бюджет тизимига ўтишнинг зарурлиги ва аҳамияти
2019 йилдан бошлаб бюджет лойиҳаси келгуси икки йил учун бюджетнинг ўрта муддатли мақсадларини ҳисобга олган ҳолда келгуси йил учун бюджет параметрларини ўз ичига олади. Ўрта муддатли бюджетни режалаштиришга ўтиш макроиқтисодий ва фискал барқарорликни таъминлаш учун зарур. Ўзбекистон Республикаси 2017-2021-йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналишидаги фаолият стратегияси иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири фискал сиёсатни такомиллаштиришни давом эттиришни белгилаб берди. Мақолада Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари келтирилган.
Зилола Шомансурова
313-321
52
3
Читать
Меҳмонхона бизнесида хизматлар сифати ва самарадоригини бошқариш механизмларини шакллантириш ва уларни баҳолаш
Мақолада меҳмонхона бизнесида хизматлар сифати ва самарадорлигини бошқариш механизмларини шакллантириш йўналишлари таърифланган, давлат стандартларига фаолият натижаларининг мос келишини балл тизимида баҳолаш методлари ишлаб чиқилган ва улардан амалиётда фойдаланиш йўналишлари тавсия этилган.
Умид Ахмедов
332-340
30
4
Читать
Бизнес юритиш рейтинги кўрсаткичлари самарадорлигини ошириш йўллари
Мақолада бизнес юритиш учун зарур шарт-шароит яратилганлиги, хусусий мулкдорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини жаҳон талаблари даражасида таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, бизнес фаолиятини ҳалқаро андозалар даражасига кўтариш бўйича, Жаҳон банкининг бизнесни юритиш ва уни баҳолашга кўйилган 10 та индикаторнинг мамлакатимиздаги ҳолати таҳлил қилинган ва “Бизнес юритиш” рейтинги кўрсаткичлари самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган.
Дилобар Рузиева
351-357
13
1
Читать
Тижорат банклари ташқи савдога хизмат кўрсатиш амалиётининг хориж тажрибалари
Ушбу мақолада тижорат банкларининг ташқи савдога хизмат кўрсатиш амалиётининг илмий-назарий жиҳатлари тадқиқ этилган. Шунингдек, ривожланган давлатлар банкларининг ташқи савдога хизмат кўрсатиш амалиёти таҳлил қилинган ва тегишли хулосалар шакллантирилган ҳамда улардан Ўзбекистон тижорат банклари амалиётига фойдаланиш имкониятлари асосланган.
Фаррух Ахмедов
367-373
7
2
Читать
Application of the foreign cluster method in the textile industry of Uzbekistan
The article examines the relevance of foreign cluster approach in increasing the competitiveness of entities in textile industry in producing competitive final products for the internal and foreign markets. There are also considered features of application of a cluster method in integration formation in industrial complex. Furthermore, the drawbacks of low clustering and precise solution for them are given.
Рухсора Холикова
380-385
82
11
Читать
<<
<
1
2
inLibrary — это научная электронная библиотека
inConference - научно-практические конференции
inScience - Журнал Общество и инновации
UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана
UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана
АСТ - Архитектура, строительство, транспорт
Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных
inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning
in-Academy - Innovative Academy RSC
MENC LEGIS - Адвокатское бюро
SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки
GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации
MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката
Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений
Skinormil - Космецевтика активного действия
Pils - Мультибрендовый онлайн шоп
METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг
Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды
SMARTY - Увеличение продаж вашей компании
ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане
CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты!
PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов
© Copyright 2024 in Science All Rights Reserved | Developed by
in Science
| Site create by
in Designer