Чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантиришнинг иқтисодий жиҳатлари

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
159-166
27
9
Поделиться
Жураев, Т., Сиддиков , З., & Полвонов, Ф. (2019). Чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантиришнинг иқтисодий жиҳатлари . Экономика и инновационные технологии, (3), 159–166. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10812
Толлибой Жураев, Ташкентский Государственный Университет Экономики

доцент, к.э.н.

Зохид Сиддиков , Ташкентский государственный аграрный университет

 доцент, к.э.н.

Фаррух Полвонов, Ташкентский государственный аграрный университет

магистрант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар, чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантиришнинг хўжаликлар тоифалари бўйича йўналишлари таҳлил қилинган ва илмий-амалий тавсиялар келтирилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

159

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УДК: 631:636

ECONOMIC ASPECTS OF INNOVATIVE DEVELOPMENT

OF LIVESTOCK BREEDING

Жўраев Толлибой Исмоилович

1

Сиддиқов Зохид Тулқинович

2

Полвонов Фаррух Нурматович

2

1

Docent of Tashkent State University of Economics,

Candidate of Economic Sciences

Uzbekistan, 100066, Tashkent, Islom Karimov street, 49

2

Docent of Tashkent State Agrarian University, candidate of economic science

2

Master's of Tashkent State Agrarian University

Uzbekistan, 100700, Tashkent, Kibray district, University street, 2

E-mail:

JTI1958@mail.ru

Absrtact:

The article analyzes the economic reforms carried out in the field of livestock, the

directions of economic development of the livestock industry and scientific and practical
recommendations.

Key words:

livestock, reforms, livestock amount, feed base, nutrition, infrastructure,

innovative development, cooperation, zooveterinary, resourse-economical, genetics, seeds,
integration, foods, diversification, productivity.

ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ ИННОВАЦИОН РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ИҚТИСОДИЙ

ЖИҲАТЛАРИ

Жўраев Толлибой Исмоилович

1

Сиддиқов Зохид Тулқинович

2

Полвонов Фаррух Нурматович

2

1

Тошкент давлат иқтисодиет университети доценти, и.ф.н.

Ўзбекистон, 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 49

2

Тошкент давлат аграр университети доценти, и.ф.н.

2

Тошкент давлат аграр университети магистранти

Ўзбекистон, 100700, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Университет кўчаси, 2

E-mail:

JTI1958@mail.ru


Тошкент давлат аграр университети магистранти

Аннотация:

Мақолада чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган иқтисодий

ислоҳотлар, чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантиришнинг хўжаликлар
тоифалари бўйича йўналишлари таҳлил қилинган ва илмий-амалий тавсиялар
келтирилган.

Калит сўзлар:

чорвачилик, ислоҳотлар, чорванинг бош сони, озуқа базаси, рацион,

инфратузилма, инновацион ривожланиш, кооперация, зооветеринария, ресурстежамкор,
наслчилик, уруғчилик, интеграция, озиқ-овқат, диверсификация, самарадорлик.

Кириш

Ўзбекистонда чорвачилик қишлоқ хўжалигининг етакчи соҳаларидан бири

бўлиб, аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан оқсилга бой гўшт ва сут билан
таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ушбу соҳани ривожлантириш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

160

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ва мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланишга қаратилган тегишли қонунлар, қарор
ва фармонлар қабул қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий
Мажлисга Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “Чорвачилик соҳасига тўхталадиган
бўлсак, қорамол ва парранда сонини кўпайтириш, бу борада сифат ва
маҳсулдорликка эришиш учун етарли шароит яратишимиз зарур. Яқин истиқболда
ҳар бир туманда ихтисослаштирилган бўрдоқичилик комплекслари, юқори
технологик паррандачилик фабрикалари, шунингдек, иссиқхона хўжаликлари ташкил
этилиши лозим” [2].

Бу эса соҳада мавжуд муаммоларнинг илмий ечимларини топиш, тармоқни

инновацион ривожлантириш учун ҳар томонлама пухта таклиф ва тавсиялар ишлаб
чиқиш, аҳолини оқсилга бой маҳсулотларга бўлган талаби ортиб бориши бугунги
куннинг долзарб масаларалдан бўлиб турибди.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Абдуғаниев А., Абдуғаниев А. ҳаммуаллифлигидаги “Қишлоқ хўжалиги

иқтисодиёти” номли дарслигида чорвачилик қишлоқ хўжалигининг етакчи
соҳаларидан бири бўлиб, аҳолини асосий озиқ-овқат маҳсулотлари билан
таъминлашда алоҳида ўринга эгалиги борасида фикр билдирилади [4].

Н. Хушматов ва С. Абдуллаевалар ҳаммуаллифлигидаги “Деҳқон ва фермер

хўжаликларида экологик тоза сут етиштириш ва бозорга таклиф этиш тизимини
ривожлантириш” номли мақоласида экологик тоза сут етиштириш йўллари очиб
берилган[5].

О. Ҳусаинов “Чорвачиликда агросервисни инновацион ривожлантириш

истиқболлари” номли мақолада

маҳсулот ишлаб чиқариш динамикаси ва унга хизмат

кўрсатувчи агросервис объектларининг ривожланиши таҳлил қилинган[6].

А. Хасанов “Чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни инновацион

ривожлантириш ва унда хизмат кўрсатувчи инфратузилманинг роли” номли мақолада
чорвачилик хўжаликларининг инновацион ва барқарор ривожланиши учун унга
хизмат кўрсатувчи инфратузилманинг ривожланганлик даражасига боғлиқлиги таҳлил
этилган

[7].

Яна шуни таъкидлаш лозимки юқоридаги қайд этилган олимларнинг илмий

ишларида чорвачиликни озуқа базасини ривожлантириш, материал ресурслар ва
хизматлардан фойдаланиш борасидаги инновацион омилларга етарли эътибор
берилмаган.

Тадқиқот методологияси

Чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантиришнинг хўжаликлар тоифалари

бўйича

йўналишларини

таҳлил

қилишда

таққослама

таҳлил,

социологик

сўровномалар ўтказиш, монографик кузатув усуллардан кенг фойдаланилган.

Таҳлил ва натижалар

Ўзбекистон Республикасини 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мaмлaкaтимизда чорвачиликни
янада ривожлантириш ва чуқур тaркибий ўзгaришлaр aмaлгa oширилиши белгилаб
берилган бўлиб, комплекс дастурларни амалга ошириш натижасида 2020 йилга келиб
йирик шохли қорамол бош сони 21,8фоизга, майда шоҳли қорамол бош сони
18,3фоизга ва сут маҳсулотлари 36,8фоизга ошади ва бу дастурларни амалга
оширилиши учун 21 400,0 млн. сўм сарф-харажатлар режалаштирилган [1.117].


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

161

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Озиқ-овқат дастурлари доирасида кейинги йилларда қорамолчилик,

паррандачилик, балиқчилик ва асаларичилик тармоқларини ривожлантириш бўйича
93,5 мингта лойиҳалар амалга оширилди.

Жумладан, қорамолчилик йўналишида 2974 та лойиҳалар амалга оширилди ва

91,6 минг бош қорамоллар боқиш йўлга қўйилиб, қўшимча 10,8 мингта янги иш
ўринлари яратилди.

Чорва моллари наслини яхшилаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида

хорижий давлатлардан 12,4 минг бош юқори маҳсулдор наслли қорамоллар
келтирилди.

Республикамизда бозор иқтисодиёти шароитида чорвачилик маҳсулотларига

бўлган талабни қондириш, тармоқда кенг кўламли ислоҳотларни изчил амалга
ошириш борасида диққатга сазовор ишлар қилинмоқда. Хусусан 2017 йилда Халқаро
тараққиёт ва тикланиш банкининг 150,0 млн.долл. маблағини «Чорвачилик секторини
ривожлантириш» лойиҳаси, Халқаро қишлоқ хўжалиги тараққиёти жамғармасининг
23,8 млн.доллар маблағи «Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сут маҳсулотларини
ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва қайта ишлашни ривожлантириш» лойиҳалари
амалга оширилди.

Чорвачиликни

ривожлантириш

стратегияси

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг 2017 йил 16 мартда “Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги № ПҚ-2841 сонли
қарорида қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш,
чорвачиликда хусусий мулкнинг устувор аҳамияти ва ўрнини таъминлаш,
яйловлардан самарали фойдаланиш, чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни
кучайтириш ҳамда

чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини

кўпайтириш ва рақобатдошлигини оширишга қаратилган муҳим чора-тадбирлар қайд
этилган.

Тармоқнинг асосий хусусияти шундаки, чорва маҳсулотларининг катта қисми

деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларида ишлаб чиқарилади, уларга тегишли ер
участкаларининг ўртача ҳажми 0,15 гектарни ташкил қилади, қорамолларнинг 94,1
фоизи деҳқон хўжаликлари улушига тўғри келади.

Соҳадаги иқтисодий ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар ва диверсификациялаш

самараси ўлароқ, юртимизда 2018 йилда чорвачилик маҳсулотларини ишлаб
чиқариш ҳажми 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 106,5 фоизни ташкил қилди.
Ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажмида чорвачилик
маҳсулотларининг улуши 46,8 фоизни ташкил этди.

Тармоқда 2018 йилда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан тирик вазнда 2

417,4 минг тонна гўшт (2017 йилга нисбатан 5,7 фоизга кўп), 10 480,7 минг тонна сут
(4,3 фоизга кўп), 7 360,5 млн. дона тухум (16,2 фоизга кўп), 1 082,6 минг дона қоракўл
тери (0,7 фоизга кўп) ва 17,9 минг тонна пилла (43,5фоиз га кўп) ишлаб чиқарилди.

Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўрсаткичларини хўжаликлар

тоифалари бўйича таҳлил қилар эканмиз, тирик вазндаги гўштнинг умумий ҳажмидан
92,6 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ҳиссасига тўғри келишини қайд
этиш лозим, шунингдек сутнинг 95,6 фоизи, тухумнинг 58,4 фоизи, жуннинг 87,5
фоизи, қоракўл терининг 83,2 фоизи ҳам деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари
ҳиссасига тўғри келади.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

162

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

Чорвачиликда самарадорликка эришиш ва маҳсулотлар ишлаб чиқаришини

кўпайтиришда биринчи галда наслчиликда илмий-тадқиқот ишларини янада
ривожлантириш,чорвачилик озуқа базасини мустаҳкамлаш, озуқабоп экинлар
етиштириладиган майдонларни кенгайтириш, уруғчиликни янада ривожлантириш,
зооветеринария хизматларини тубдан яхшилашга янгича ёндашувларни талаб
қилади.

Шу билан биргаликда, аҳоли истеъмоли учун белгиланган тиббий меъёрларга

мос чорвачилик маҳсулотлари етиштиришни ташкиллаштириш жараёнидаги
муаммоларни ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этиш йўлларини кўрсатиш мақсадга
мувофиқдир [2].

Чорвачиликда маҳсулотлар ишлаб чиқаришини кўпайтиришнинг бош омили –

чорванинг бош сонидир. Чорва моллари сони чорвачилик кўламининг асосий
кўрсаткичи ҳисобланади. Қорамоллар сонининг чорвачилик самарадорлигига
таъсири жуда катта. Бунда пода сони кўпайган сайин сут соғиб олиш миқдори, гушт
етиштириш ва хўжалик даромади ортиб бориш имкони ортишини кўриш мумкин.

Республикамизнинг барча турдаги хўжаликларида чорва моллари таркиби

иқтисодий ислоҳотлар ва таркибий ўзгаришлар ҳамда диверсификациялаш
натижасида қуйидагича ўзгарди (жадвал).

Жадвал

Барча турдаги хўжаликларда чорва моллари таркиби (2016-2018 йиллар), фоизда

1

Йиллар

Барча тоифадаги

хўжаликларда

шу жумладан:

Қишлоқ хўжалиги

фаолиятини амалга

оширувчи ташкилотлар

Фермер

хўжаликлари

Деҳқон (шахсий

ёрдамчи)

хўжаликлари

Қорамоллар

2016 й.

100

1,1

4,8

94,1

2017 й.

100

1,2

4,8

94,0

2018 й.

100

1,4

5,0

93,6

Қўй ва эчкилар

2016 й.

100

9,0

7,3

83,7

2017 й.

100

5,2

10

84,8

2018 й.

100

5,0

10,9

84,1

Паррандалар

2016 й.

100

24,1

11,8

64,1

2017 й.

100

26,6

11,5

61,9

2018 й.

100

27,9

14,1

58,0

2018 йилда йирик шохли қорамоллар бош сони тўғрисидаги маълумотларни

хўжаликлар тоифалари бўйича таҳлил қилар эканмиз, йирик шохли қорамолларнинг
5,0 фоизи фермер хўжаликлари ҳиссасига, 93,6 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи)
хўжаликларига, 1,4 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи
ташкилотларга тўғри келишини қайд этиб ўтиш лозим, шунга мос равишда қўй ва
эчкиларнинг умумий сонидан 10,9 фоизи фермер хўжаликларига, 84,1 фоизи деҳқон
(шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 5,0 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга

1

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ҳисобланган

.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

163

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

оширувчи ташкилотларга тўғри келади, шунингдек паррандалар умумий сонидан 14,1
фоизи фермер хўжаликларига, 58,0 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига,
27,9 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри
келади.

Барча тоифадаги хўжаликларда чорва моллари сонини таҳлил қилсак 2018

йилда йирик шохли қорамоллар сони 12726,6 минг (2000 йилда 5353,4 минг) бошни,
шу жумладан сигирлар сони 4522,2 минг (2000 йилда 2343,4 минг) бошни, қўй
эчкилар сони 21287,4 минг (2000 йилда 8932,5 минг) бошни ва паррандалар сони
81538,9 минг (2000 йилда 14510,0 минг ) бошни ташкил этди. Чорва моллари
таркибида хўжаликлар тоифалари бўйича деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларининг
улуши қорамолчиликда 93,6 фоизни ёки 11 911,8минг бошни, қўй ва эчкичиликда
84,1фоизни ёки 4 267,4 минг бошни ва парандачиликда 58,0 фоизни ёки 47 279,8
минг бошни ташкил этмоқда.

Булар яхши, албатта. Чорвачилик соҳасида шунча ишлар амалга ошириляпти.

Лекин шу ўринда табиий савол туғилади: нега гўшт ва сут маҳсулотлари нархи тобора
юқорилаб бормоқда? Қайд этилишича, бунинг бир нечта омиллари мавжуд. Чорва
молларини озиқлантириш учун ажратилган ер майдонларининг қорамол бош сонига
мутаносиб эмаслиги. Яъни фермер, деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлар чорвачилик
ёки бўрдоқичиликни қанчалик кенгайтиришни хоҳламасин, унга етарлича экин
майдони ажратиб берилмас экан, ишини ривожлантира олмайди. Демак, у
етиштираётган гўшт ва сут маҳсулотлари ҳажми ҳам кутилган даражада кўпаймайди.

Бундан ташқари, биржа савдоларидан омихта ем харид қилишда ҳам

муаммолар бор. Хориждан келтирилган молларни рацион асосида, тўғри
озиқлантиришга эътибор қаратилмайди, касалликларни даволаш бўйича малакали
мутахассислар етарли эмас. Аксарият фермер ва деҳқон (шахсий ёрдамчи)
хўжаликларда маҳсулдорлиги паст чорва моллари парваришланмоқда. Гўшт
маҳсулотлари етиштирувчи йирик бурдоқичилк хўжаликлари, деярли йўқ.
Хўжаликларнинг

маҳсулотларни

сотишдан

тушган

тушумлари

банкдаги

ҳисобрақамлар орқали айланмаслиги, қайта ишловчи корхоналар билан ишлаш
тизими яратилмагани каби ҳолатлар чорвачилик ривожига тўсқинлик қилмоқда.

Чорвачилик хўжалигининг катта-кичиклиги маҳсулдорлик учун муҳим аҳамият

касб этиши сабабли фермер ва деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларнинг қўшимча
мол сотиб олишини рағбатлантириш, деҳқон хўжаликлари ўртасида, шунингдек,
деҳқон ва фермер (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари ўртасида кооперация алоқаларини
ривожлантириш зарур. Кооперация (чорва молларини биргаликда сотиб олиш,
парвариш қилиш, ускуна, озуқалар ва хизматларни биргаликда харид қилиш,
маҳсулот сотиш ва бошқалар) унинг иштирокчиларига “кўламдорликдан тежаш”
самарадорлиги ва тижорий мустақилликни сақлаган ҳолда ихтисослашишдан
фойдаланиш имконини беради.

Айни пайтда, хўжаликлар кўламини кенгайтириш муаммосининг яна бир

жиҳати – материал ресурслар ва хизматлардан фойдаланиш борасидаги
қийинчиликлар ҳам бор. Чорвадорлар учун озуқалар, биринчи навбатда, омухта ем,
шунингдек, зотдор чорва молларини сотиб олиш катта муаммо ҳисобланади. Талаб
юқори бўлган, аммо, тўлиқ кўрсатилмаётган хизматлар орасида маҳсулотни сақлаш


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

164

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ва қайта ишлаш хизматлари мавжуд. Ресурслар ва хизматларнинг муайян бозорининг
йўқлиги вазиятни янада қийинлаштирмоқда.

Озуқа билан етарлича таъминланмаганлик – чорвачиликни ривожлантириш-

нинг асосий муаммоларидан биридир. Қорамол парвариш қилаётган барча
хўжаликлар ҳам ўз озуқа базасига эга эмас. Аксарият деҳқон хўжаликлари озуқа
тўплаш билан шуғулланади (ўт-хашак ўради, озиқ-овқат чиқиндиларини йиғади ва
ҳоказо), ва молларини йўллар ёқаси, ариқлар бўйида ва бошқа жойларда боқади.

Деҳқон хўжаликларида энг кенг тарқалган озуқа маккажўхори ҳисобланади.

Бошқа озуқа экинлари деҳқон участкаларида ғоят кам учрайди. Уй хўжаликларининг
кўплари сомондан молларига озуқа сифатида фойдаланади.

Фермер хўжаликларидаги мавжуд озуқа таркибида пичанбоп ўтлар ва

маккажўхори кўп бўлиб, ушбу экинларни кўпчилик хўжаликлар етиштиради ва улар
фермер хўжаликларида етиштирилган озуқа миқдорининг қарийб 80 фоизини ташкил
қилади. Фермер хўжаликларининг қарийб учдан икки қисми чорва моллари учун
озуқа сифатида, кам миқдорда бўлса-да, бошоқли экинлар етиштиради.

Ўз участкаларида озуқа экинлари етиштирадиган деҳқон хўжаликларининг

ярмидан кўпида озуқа етишмайди. Бунинг асосий сабаби ернинг етишмаслиги ва
озуқа экинлари ҳосилдорлигининг пастлигидир. Фермерларнинг 37 фоизи
қорамолларини ўз участкасида етиштирилган озуқа билан таъминлай олмайди.
Фермерларнинг 56 фоизи озуқа экинларини етиштириш учун ернинг етишмаслигини
бунинг асосий сабаби, деб ҳисоблайди. Буни пахта ва ғалла етиштириш ҳисобидан
озуқа экинлари етиштиришдаги маъмурий чекловлар билан изоҳлаш мумкин. Айрим
ҳудудлар учун озуқа экинларини суғориш учун суғориш сувининг етишмаслиги ҳам
долзарб муаммодир.

Кўпгина деҳқон хўжаликлари етарли миқдорда озуқа сотиб ололмайди. Бунинг

асосий сабаби - нархининг баландлиги (айниқса, омухта ем, кунжара) ҳамда сифатли
озуқа тақчиллигидир. Шу сабабли уй хўжаликларида чорва моллари асосан сомон ва
маккажўхори билан боқилади ва бундай рацион озуқанинг тўйимлилиги нуқтаи
назаридан номақбул ҳисобланади. Бундан ташқари, таҳлил натижаларига кўра,
аксарият хўжаликларда чорва молларини сақлаш учун озуқа етишмайди, ўз
молларини боқиш учун озуқа билан зарур миқдорда таъминлай олмайди.Бу кўпгина
хўжаликлар учун бир маромда фаолият кўрсатиш имконияти йўқлигини англатади, шу
боис, аксарият ҳолларда фермер хўжаликлари чорвачиликка ихтисослашиш шаклини
зироатчиликка ўзгартирган.

Ердан фойдаланиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базада озуқа экинларини

етиштиришни чеклайдиган бошқа камчиликлар ҳам бор. Ер кодексида бир бош
шартли чорва молига 0,3-0,45 гектар суғориладиган ер ажратиш кўзда тутилган ва бу
озуқа билан тегишли равишда таъминлаш учун камлик қилади.

Хулоса ва таклифлар

Бинобарин, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш узлуксизлигини таъминлаш

ва маҳсулдорлигини оширишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш зарур:

-

биринчидан, бизнинг назаримизда, чорвачилик тармоғини ривожлантириш-

даги муҳим иқтисодий масалалардан бири – бу чорвачилик соҳаси учун ҳар бир
ҳудуднинг ўзида етиштириладиган маҳаллий хом ашёдан омихта ем тайёрлаш ва


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

165

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

унинг савдосини йўлга қўйиш ҳисобланади. Бу масаланинг битта томони яъни,
дастлабки ечиш лозим бўлган ва тез ечиш мумкин бўлган қисми ҳисобланади.

Масаланинг иккинчи яна бир муҳим томони - бу қишлоқ шароитида

чорвачилик тармоғини ривожлантириш учун муҳим бўлган омихта емларга
қўшиладиган турли микро ва макро элементлардан иборат бўлган қўшимчаларни ҳар
бир деҳқон хўжалигига ёки ем тайёрлаш соҳаси субъектларига эркин харид қилиш
имкониятини яратиш ҳисобланади. Бу масала бир қадар мураккаб бўлиб, илмий
асосланган, деҳқон хўжаликлари тушунадиган шаклдаги тавсиялар билан ҳар бир
хўжаликни таъминлаш, ем қўшимчаларини республикамизда етарли миқдорда
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ёки импорт масаласини ҳал этиш билан боғлиқлиги
боисдан бевосита давлатнинг аралашуви орқали ҳал этилиши мумкин бўлган
иқтисодий масала ҳисобланади;

-

иккинчидан, чорвачилик соҳасини инновацион ривожлантириш давлатнинг

доимий назоратида бўлиши лозим. Шунингдек, фермер ва деҳқон (шахсий ёрдамчи)
хўжаликлар фаолиятини бозорга мослаштиришда кооперативлар кўринишидаги
нодавлат ташкилотларни қўллаб-қувватлаш орқали маҳсулотларни қайта ишлаш,
сақлаш, қадоқлаш, транспортда ташиш, сотиш каналларини кўпайтириш ва
ветеринария бўйича инфратузилма хизматлар сифатини ошириш;

-

учинчидан,чорва маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ажратилган ер

майдонларида республикада мавжуд чорва ҳайвонлари бош сонлари учун зарур
миқдорлар кўзланган озуқа экинларини илмий асосланган ҳолда жойлаштириш,
заррур озуқа маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш тизимини етарлича йўлга
қўйиш;

-

тўртинчидан,чорва ҳайвонларининг озуқага бўлган талабларини тўлиқ

қондириш мақсадида барча турдаги чорва ҳайвонлари учун илмий асосланган меъёр
ва рационларни қайта ишлаб чиқиш;

-

бешинчидан,

чорвачиликка

ихтисослашган

фермер

хўжаликларини

зарур минерал ўғитлар, ёқилғи-мойлаш материаллари, техника ва ускуналар билан
етарли даражада таъминлаш;

-

олтинчидан, чорвачиликни

инновацион ривожлантиришда биологик

йўналишлар алоҳида ўрин тутади, яъни чорва молларининг генетик имкониятларини
кўпайтиришга жиддий эътибор қаратиш;

-

еттинчидан, чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи фермер хўжаликлари,

чорва моллари наслчилиги билан машғул тармоқлар, маҳсулотларни қайта ишловчи
бўғинлар, зооветеринария соҳасидаги илмий тадқиқотларни ва савдо-тижорат соҳаси
манфаатларини уйғунлаштириш лозим.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда аграр соҳа тараққиётида

чорвачиликни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришнинг асосий йўналишларида изчиллик
билан амалга оширилаётган ислоҳотлар энг долзарб масалалар даражасига
кўтарилган бир пайтда, юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиққан ҳолда
чорвачилик соҳаси иқтисодиётимизни барқарор ривожлантиришнинг энг муҳим
манбаи ва омили ҳисобланади.

Соҳа самарадорликни янада ошириш учун замонавий инновацион

технологияларни жорий этиш ҳисобидан маҳсулот ишлаб ишлаб чиқаришида


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

166

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

интенсив усулларга ўтиш ушбу соҳани барқарор ва самарали ривожлантиришда энг
муҳим йўналиш ҳисобланади.

References

1. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi “O‘zbekiston

Respublikasini yanada rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi to‘g‘risida”gi PF-4947-
sonli Farmoni. // Xalq so‘zi, 2017 yil 8 fevral.

2. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti SHavkat Mirziyoevning Oliy Majlisga

Murojaatnomasi. // Xalq so‘zi, 2017 yil 23 dekabr.

3. O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 16 martda “CHorvachilikda

iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirishga doir qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi №
PQ-2841 sonli qarori. // Xalq so‘zi, 2017 yil 17 mart.

4.Abdug‘aniea A. Qishloq xo‘jaligi iqtisodiyoti. Darslik. Toshkent, 2011 yil,“Adib

nashiryoti” MCHJ 362-bet.”

5. Xushmatov N.S., Abdullaeva S.S. “Dehqon va fermer xo‘jaliklarida ekologik toza

sut etishtirish va bozorga taklif etish tizimini rivojlantirishdagi ilmiy-amaliy masalalarga doir
uslubiy tavsiyalar” – Toshkent, 2014.

6. Husainov O. “CHorvachilikda agroservisni innovatsion rivojlantirish istiqbollari.

«Biznes-Daily Media» NU MCHJ №7(127)-2018.

7. Xasanov A.A. “CHorvachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni innovatsion

rivojlantirish va unda xizmat ko‘rsatuvchi infratuzilmaning roli” “Iqtisodiyot va innovatsion
texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2018 yil.

Библиографические ссылки

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 fevraldagi "O'zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo'yicha harakatlar strategiyasi to'g'risida"gi PF-4947-sonli Farmoni. // Xalq so'zi, 2017 yil 8 fevral.

O'zbekiston Respublikasi Prezidenti SHavkat Mirziyoevning Oliy Majlisga Murojaatnomasi. // Xalq so'zi, 2017 yil 23 dekabr.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 16 martda "CHorvachilikda iqtisodiy islohotlarni chuqurlashtirishga doir qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risida"gi N2 PQ-2841 sonli qarori. // Xalq so'zi, 2017 yil 17 mart.

Abdug'aniea A. Qishloq xo'jaligi iqtisodiyoti. Darslik. Toshkent, 2011 yil,"Adib nashiryoti" MCHJ 362-bet."

Xushmatov N.S., Abdullaeva S.S. "Dehqon va fermer xo'jaliklarida ekologik toza sut etishtirish va bozorga taklif etish tizimini rivojlantirishdagi ilmiy-amaliy masalalarga doir uslubiy tavsiyalar" - Toshkent, 2014.

Husainov O. "CHorvachilikda agroservisni innovatsion rivojlantirish istiqbollari. «Biznes-Daily Media» NU MCHJ №7(127)-2018.

Xasanov A.A. "CHorvachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni innovatsion rivojlantirish va unda xizmat ko'rsatuvchi infratuzilmaning roli" "Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar" ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2018 yil.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов