Ўзбекистонда ўрта муддатли бюджет тизимига ўтишнинг зарурлиги ва аҳамияти

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
313-321
52
3
Поделиться
Шомансурова, З. (2019). Ўзбекистонда ўрта муддатли бюджет тизимига ўтишнинг зарурлиги ва аҳамияти. Экономика и инновационные технологии, (3), 313–321. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10832
Зилола Шомансурова, Ташкентский Государственный Университет Экономики

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

2019 йилдан бошлаб бюджет лойиҳаси келгуси икки йил учун бюджетнинг ўрта муддатли мақсадларини ҳисобга олган ҳолда келгуси йил учун бюджет параметрларини ўз ичига олади. Ўрта муддатли бюджетни режалаштиришга ўтиш макроиқтисодий ва фискал барқарорликни таъминлаш учун зарур. Ўзбекистон Республикаси 2017-2021-йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналишидаги фаолият стратегияси иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг асосий йўналишларидан бири фискал сиёсатни такомиллаштиришни давом эттиришни белгилаб берди. Мақолада Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари келтирилган.

Похожие статьи


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

315

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

УДК: 336.1(575.1)

THE NEED AND IMPORTANCE OF THE TRANSITION TO

THE MEDIUM-TERM BUDGET SYSTEM IN UZBEKISTAN

Shomansurova Zilola Abduvaxidovna

1

1

Senior lecturer at the Tashkent State University of Economics

Uzbekistan, 100066, Tashkent, Islom Karimov street, 49

E-mail:

z.shomansurova@tsue.uz

Abstract:

Starting from 2019, the draft state budget includes budget parameters for the

coming year, formed taking into account medium-term budget targets for the next two years. The
transition to medium-term budget planning is necessary to maintain macroeconomic and fiscal
sustainability. The strategy of action in the five priority areas of development of the Republic of
Uzbekistan in 2017-2021 one of the key areas in the development and liberalization of the
economy determined the continuation of the perfection of fiscal policy. The article outlines the
main directions for improving the fiscal system of the Republic of Uzbekistan.

Keywords:

budget, taxes, planning, fiscal, strategy, finance, income, expenses, tax rate,

local budget.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЎРТА МУДДАТЛИ БЮДЖЕТ ТИЗИМИГА ЎТИШНИНГ ЗАРУРЛИГИ

ВА АҲАМИЯТИ

Шомансурова Зилола Абдувахидовна

1

1

Тошкент давлат иқтисодиёт университети катта ўқитувчиси

Ўзбекистон, 100066, Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 49

E-mail:

z.shomansurova@tsue.uz

Аннотация:

2019 йилдан бошлаб бюджет лойиҳаси келгуси икки йил учун

бюджетнинг ўрта муддатли мақсадларини ҳисобга олган ҳолда келгуси йил учун бюджет
параметрларини ўз ичига олади. Ўрта муддатли бюджетни режалаштиришга ўтиш
макроиқтисодий ва фискал барқарорликни таъминлаш учун зарур. Ўзбекистон
Республикаси 2017-2021-йилларда ривожланишнинг бешта устувор йўналишидаги
фаолият стратегияси иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг асосий
йўналишларидан бири фискал сиёсатни такомиллаштиришни давом эттиришни
белгилаб

берди.

Мақолада

Ўзбекистон

Республикаси

солиқ

тизимини

такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари келтирилган.

Калит сўзлар:

бюджет, солиқ, режалаштириш, фискал, стратегия, молия,

харажатлар, солиқ ставкаси, маҳаллий бюджет.

Кириш

Молиянинг муҳим бўғини бўлган "бюджет" категориясининг луғавий маъноси

эски норманд тилидан "bougette"-сумка, ҳамён, теридан ишланган сумка, пул
сақланган сумка каби маъноларни англатган бўлса, кейинчалик бу сўз инглиз тилига
ҳам айнан "budget"-сумка, ҳамён, портфел тушунчаларни ифодалашга ва ҳозирги
замонда эса давлатнинг даромад ва харажатлари баланси сифатида ҳам ишлатилади.
Бюджетнинг луғавий маъносининг бундай келиб чиқиши асосан XVI—XVII асрларда
Англияда обшинлар палатаси(парламент)да қиролга ажратиладиган субсидиялар


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

316

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

миқдорини тасдиқлаш ҳамда давлатнинг даромад ва харажатлари акс эттирилган
ҳужжатни ошкор қилишда молия вазири томонидан ушбу ҳужжатларни
сумка(портфел)да олиб келиб уни палатага тақдим қилиниши билан боғлиқдир. Яъни,
давлат даромадлари ва харажатларини акс эттирувчи сумка очилиши назарда
тутилган ҳолда инглиз тилида ушбу жараённи акс эттириш ҳолати "budget"-сумка,
ҳамён, портфел каби маъноларга эга бўлиб қолди. Таъкидлаш керакки бюджет бу
давлатчиликнинг барча босқичларида мавжуд бўлмаган. Баъзи ҳолларда(айниқча
давлатчиликнинг дастлабки вақтларида) давлат даромадлари билан давлат
бошлиғининг даромадлари умумий бўлган, кейинчалик давлат хўжалигининг
такомиллашиб, давлат молиясининг манбалари сифатида солиқлар асосий роль
ўйнай бошиши билан давлатнинг ўз функцияларини бажаришга қаратилган
маблағларни акс эттирувчи алоҳида фондлар шакллантирила бошланди. Аммо, ушбу
фондларни режалаштириш ва тасдиқлаш жараёни асосан тор доирада амал қилар
эди.

Иқтисодий адабиётларда

1

Англияда вакиллик табақаларининг қиролнинг

харажатларини тасдиқлаб бериш борасидаги ҳуқуқларнинг қўлга киритилиши,
кейинчалик эса давлат хўжалиги билан боғлиқ барча ҳужжатлар, жумладан
бюджетнинг даромадлари ва харажатларини тасдиқлаш ҳуқуқларининг тўлиқ қўлга
киритилиши асосан 1648 йилдан бошлаб амалга оширила бошланганлиги
келтирилади. Шунингдек, давлат бюджетининг бундай тартибда тасдиқланиши
Францияда 1791 йилдан бошлаб буюк француз инқилобидан сўнг янги қабул
қилинган конституцияда давлат бюджетининг парламент томонидан тасдиқланиши
белгилаб қўйилди. Россияда эса давлат бюджетини тузиш ва унинг харажатлари ва
даромадларини маълум бир тартибда тасдиқлаш асосан 1863 йилдан бошлаб амал
қила бошлаган. Бу вақтга қадар эса у асосан тартибсиз ва стихияли тарзда тузиб
келинган ҳамда давлат бошлиқлари томонидан тасдиқланган холос.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

XIX асрнинг биринчи ярмиларида швейцариялик олим Ж. Сисмонди (1773-

1842) ва Берлин университети профессори А. Вагнерлар (1835-1917) томонидан
молия фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшилди. Ж. Сисмонди ўз
тадқиқотларида асосан давлатнинг бюджетининг даромад манбалари ва уларни
давлат томонидан бошқарилиш масалалари ўрганилган бўлса, А.Вагнер эса давлат
хўжалигини бошқариш ва унинг афзалликларини асослаб берди. А.Вагнер ўзининг
1888 йилда ёзган "Молия фани ҳақида" номли асарида давлат бюджетининг даромад
манбалари сифатида солиқлар, бож тўловлари, давлат харажатлари ҳамда молия
фанининг тузилиш асослари каби масалаларни ёритиб берди. Бу даврдаги молияси
олимлардан Австриялик Э. Сакснинг илмий тадқиқот ишларида молия фани сиёсий
иқтисод каби халқ хўжалигининг ва илмий тадқиқотларнинг марказида бўлиши
лозимлиги ва уларнинг ўзаро боғлиқлигини кўрсатиб берди(чунки, бу даврларда
сиёсий иқтисод фанининг муаммолари иқтисодий тадқиқотларда катта мавқеига эга
эди).

XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларида Италиялик олим Ф. Нитти

томонидан чоп этилган “Молиявий фанларнинг бошланиш асослари" номли асар
молия фанининг мустақил фан сифатида ўз илмий тадқиқот объектига эга эканлигини

1

Пушкарева В.М. История финансовой мысли и полтики налогов. М.: Инфра-М. 1996, 56 с.


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

317

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

кўрсатиб берди. XIX асрнинг охирларида европа университетларида тадқиқотлар
ўтказган ва таҳсил олган америкалик иқтисодчи Э.Селигман ўз тадқиқотларида
даромадларни солиққа тортиш, прогрессив солиққа тортиш афзалликлари,
солиқларнинг ўзаро юкланиши каби масалалар билан бирга давлат даромад
турларини гуруҳлаштирди, давлат кредитининг давлат молиясидаги тутган ўрни ва
иқтисодиётни тартиблашдаги аҳамияти ҳамда маҳаллий молия муаммоларини ҳам
алоҳида тадқиқ этди.

XX асрнинг бошларида Италияда молиявий фанларнинг ривожланишига

молиячи олим Л.Косса салмоқли ҳисса қўшди. Унинг 1896 йилда чоп этилган
"Молиявий фанларнинг асослари" номли асарида молия фани бу-давлат мулкинини
бошқариш назариясидир деб таъкидлаган ва бу асарида давлатнинг мулки бўлган
бюдет даромадлари, давлат харажатлари ва давлатга тегишли мулклардан самарали
фойдаланиш(даромад олиш)нинг йўлларини кўрсатиб беради ҳамда молиявий
фанларнинг сиёсий иқтисод фани билан ўзаро боғлиқлик ва фарқли жиҳатларини ҳам
асослаб беради.

Бу даврда француз олимлари Ж.Б. Сей ва Ф. Бастиалар эса молия борасидаги

А.Смит томонидан илгари сурилган ғояларнинг асослиги эканлигини асослаб,
давлатнинг иқтисодиётга аралашувида молиявий дастаклардан қандай фойдаланиш
масалалари

ҳамда

давлат

томонидан

солиқ

юкини

бошқариш(аниқроғи

камайтириш)нинг иқтисодий асосларини кўрсатиб беради. Ўз навбатида бошқа бир
француз олими П. Леруа-Болье эса давлатнинг хўжалик фаолиятига(тадбиркорлик
фаолиятига) қарши чиқиб, йирик капитал эгалари манфаатларини ҳимоя қилади,
прогрессив солиққа тортиш жараёнини танқид қилиб, молия фани бу асосан давлат
даромадлари билан шуғулланиши керак деган тезисларга асосланади. Бошқа бир
француз олими профессор Г. Жез эса молия муносабатларининг ҳуқуқий асослари
борасида йирик тадқиқотларни амалга оширди. Шу билан бирга унинг "Бюджетнинг
умумий назарияси" номли асари бу даврда давлат бюджетини бошқариш борасидаги
йирик тадқиқотлардан бири бўлиб, ушбу китоб 1930 йилларда собиқ иттифоқ
даврида ҳам рус тилига бир неча марта таржима қилинган.

XX асрнинг иккинчи ўн йилликларидан бошлаб, дунё молия фанларининг

ривожлантирилиши асосан давлатнинг бюджетини тузиш, давлат молиясини
бошқариш, давлат қарзларини бошқариш, давлатнинг иқтисодиётга аралашувида
молиявий дастаклардан фойдаланиш борасидаги тадқиқотлар асосида кечди. Бу
вақтда инглиз иқтисодчиси ва молиясичи А.Лигу томонидан 1927 йилда чоп этилган
“Давлат молиясидан тажрибалар" номли асарида давлат харажатлари, солиқлар ва
давлат қарзларининг ўзоар боғлиқлик масалалари ва уларни бошқариш йўллари
ифодалаб берилди. Ўз навбатида яна бир инглиз молиячиси К.Т. Эеберга томонидан
"Молиявий фанлар очерки" номли асари эълон қилиндики, бунда молия фани бу
асосан давлат молиясини бошқариш фани эканлигини асослаб берди, давлат ва унинг
ҳудудларида бюджет харажатларидан самарали фойдаланиш ва уни баҳолаш
кўрсаткичларини ифодалаб берди, давлат бюджетининг даромадлари, харажатлари
ва давлат кредити масалаларини боғлиқ ҳолда тадқиқ этди.

Таҳлил ва натижалар

Давлат молиясини шакллантирилиши ва ривожланишида бюджет катта

аҳамият касб эта борди. Бюджетнинг юзага келишининг дастлабки даврларида уни


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

318

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

тузишда харажатлар ва даромадларнинг бўрттириб кўрсатиш ҳоллари кўп учраши,
бюджетга ундирилган солиқлар ва бошқа даромадлар ҳақида маълумотлар ва
уларни ундириш билан боғлиқ харажатлар бюджетда акс эттирилмас эди, бундай
ҳолатларнинг олдини олиши мақсадида ялпи бюджет ёки брутт-бюджетни
шакллантирила бошланди. Брутто-бюджет асосан 1818 йилда Францияда, 1858 йилда
Англияда ва Россияда 1863 йилдан бошлаб тузила бошланди. Брутто-бюджет ўзида
барча даромадлар ва харажатларни рўйхатга олиниши билан аввалги бюджетдан
ажралиб туради. Унда қанча солиқлар тўланганлиги ва уларнинг қанчаси давлат
бюджетига келиб тушаётганлигини кўриш мумкин бўлади. Давлат молияси тизимида
даромадлар ва харажатларни ҳисобга олиш жараёнининг такомиллашуви
кейинчалик, яъни XX асрда унинг консолидациялашган (жамланган) шакли юзага кела
бошлади, айниқса бу собиқ совет иттифоқи давридаги бюджет тузилишида ўз аксини
топди. Консолидациялашган ёки жамланган бюджет бу мамлакатнинг барча
ҳудудлари бўйича турли даражадаги бюджетларни ҳамда давлат мақсадли пул
фондларини ўзида акс эттиради. Консолидациялашган бюджетнинг таркиби ҳар бир
давлатнинг молия сиёсатидан келиб чиқиб белгиланади. Ўзбекистон Республикаси
бюджет тизимида ҳам консолидациялашган бюджетни тузиш ва уни ижро этиш
амалиётидан фойдаланилади. Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси(45-
моддаси)га мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети ўз
таркибига Давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини
бирлаштиради.

Ҳар қайси даражадаги бюджет ўзига хос бир қатор белгилар ва хусусиятларга

эга бўлади. Давлат бюджетининг биринчи белгиси бу унинг давлатнинг ижтимоий-
иқтисодий сиёсатини ифодалашидир. Ҳар қайси давлатнинг бюджет тизими ушбу
давлатнинг ўтган, жорий ва яқин (3-5 йил) йиллардаги иқтисодий ва социал соҳадаги
сиёсатини кўрсатиб беради. Давлат бюджетининг даромадлари унинг солиқ ва
фискал сиёсатининг хусусиятларини кўрсатиб берса, унинг харажатлари давлат
функцияларининг мазмунини акс эттиради. Агар, бюджет харажатларида бошқарув
ва мудофаа харажатлари катта улушни эгалласа, бу давлатнинг маъмурийлашган
функцияларининг кучайганлигини кўрсатади, агар, ижтимоий соҳага харажатларнинг
ошиши кузатилса, давлатнинг фаолиятининг ижтимоийлашуви ва унинг ички
сиёсатининг муътадиллигини характерлайди. Шу жиҳатдан олганда бюджет тизими
давлат сиёсатини кўрсатувчи ва аниқловчи иқтисодий мезон сифатида намоён
бўлади. Давлат бюджетининг кейинги белгиси бу режалигидир. Ҳар қайси бюджет
ўзида давлатнинг молиявий фаолиятининг режасини акс эттиради. Бюджетни
режалаштириш унинг дастлабки босқичи ҳисобланади. Давлат бюджетини
режалаштириш ўзида давлатнинг ижтимоий хизматларининг даражасини белгилаб
беради, шу билан биргаликда жамият миқёсида яратилган миллий даромадни уни
яратувчилар ва давлат ўртасида тақсимланиш чегарасини ҳам аниқлашга хизмат
қилади. Давлатнинг ижтимоий хизматларининг даражасининг режалаштирилиши
унга тенг(ёки бошқача миқдорда) равишда миллий даромаднинг давлат ихтиёрига
олинишини тақозо қилади. Бюджетни режалаштириш эса кенг қамровли
жараёнларни: солиқларни режалаштириш, солиқларни прогноз қилиш, солиқ
салоҳиятини аниқлаш, молиявий потенциални аниқлаш, харажатларнинг минимал


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

319

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

миқдорини аниқлаш ва асослаш каби жараёнларни ҳам қамраб олади. Бу эса ўз
навбатида давлатнинг молиявий сиёсатини амалга оширувчи бир қатор ваколатли
органларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни тақозо этади.

2019 йилги Давлат бюджети даромадлар қисми 2018 йил июн ойида қабул

қилинган Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш
Концепциясининг асосий йўналишларига мувофиқ шакллантирилган. Солиқ
ислоҳотларининг асосий мақсади иқтисодиёт ва аҳолига солиқ юкини камайтириш,
солиққа тортиш тизимини соддалаштириш ҳамда солиқ маъмурчилигини
такомиллаштириш.

Кейинги икки йилда валюта бозорини либераллаштириш, нархлар

шакллантиришнинг бозор механизмига ўтиш, иқтисодиётда, хусусан қишлоқ
хўжалигида тўлов интизомини яхшилаш бўйича амалга оширилган тадбирлар солиқ
юкини камайтириш билан бир қаторда Давлат бюджети даромадларини сезиларли
даражада ошишини таъминлади.

Умуман олганда, 2019 йил давлат бюджетининг харажат қисми ижти-моий

йўналтирилганлигини сақлаб қолмоқда. Харажатларнинг тўртдан бир қисми:
болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш, мактаб
таълимини яхшилаш ва олий таълимни ривожлантиришга йўналтирилади.
Шунингдек, ахолига тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш учун зарур маблағлар
назарда тутилган. Фундаментал ва амалий фанларни ривожлантиришга, илмий
фаолият натижаларини ишлаб чиқаришни жорий этишга ажратилган маблағлар
хажми қарийб икки баробарга оширилмоқда.

2019 йилдан бошлаб Давлат бюджети лойиҳаси келаётган йил учун бюджет

параметрлари ҳамда келгуси икки 2020-2021 йилларга мўлжалланган ўрта муддатли
бюджет мўлжалларини ўз ичига олади.

1-расм. Ўзбекистон ўрта муддатли бюджетнинг таркибий тузилиши

2

.

2

Ўзбекистон Молия вазирлиги тегишли маълуотларига асосланиб муаллиф томонидан тузилган.

Ўзбекистон ўрта муддатли бюджетнинг таркибий тузилиши

Ўрта муддатли

Макроиқтисодий

доиралар

Бюджет

солиқ сиёсати

концепцияси

Ўрта муддатли бюджет

доиралари

Бюджетга таъсир

кўрсатадиган асосий

макроиқтисодий

кўрсаткичлар: ЯИМ

ўсиши, инфляция

даражаси, валюта

курси ва ҳоказолар

Солиқ сиёсати ва

Давлат бюджети

даромадларини

шакллантиришнинг

асосий йўналишлари

Давлат бюджети

харажатлари соҳасидаги

устувор йўналишлари

Давлат бюджети

даромадларининг

умумий ҳажми

Давлат бюджети

харажатларининг

умумий ҳажми

Давлат бюджети

тақчиллиги

Давлат қарзининг

чекланган миқдори

Тармоқлар бўйича

харажатларнинг

чегаралари


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

320

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

1-расмга эътибор берадиган бўлсак, Ўзбекистонда ўрта муддатли бюджетнинг

таркибий тузилиши бу- бюджетга таъсир кўрсатадиган асосий макроиқтисодий
кўрсаткичлар: ЯИМ ўсиши, инфляция даражаси, валюта курси, солиқ сиёсати ва
Давлат бюджети даромадларини шакллантиришнинг асосий йўналишлари, давлат
бюджети харажатлари соҳасидаги устувор йўналишлари, давлат бюджети
даромадлари ва харажатларининг умумий ҳажми, давлат бюджети тақчиллиги,
давлат қарзининг чекланган миқдори ва шу каби муҳим стратегик йўналишлардан
иборат бўлади.

2-расм. Ўрта муддатли бюджетга ўтишнинг иқтисодиёт субъектлари учун

аҳамиятлилик даражаси

3

Ўзбекистоннинг 2019 йилги ўрта муддатли бюджетнинг даромадларининг

режалаштирилиши ва бу жараён билан боғлиқ ўзгаришларни таҳлил қиладиган
бўлсак, давлат бюджетининг 2019 йилги даромадлар 102,6 триллион сўм (2018 йилга
нисбатан 37,8 фоиз ўсиш) ёки ЯИМга нисбатан 24,2 фоиз миқдорида бўлиши
режалаштирилган. Бунда қўшилган қиймат солиғи 40 786,3 млрд сўм (39,7%), акциз
солиғи 12 681, 3 млрд сўм (12,4%), жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи 11 367,4 млрд сўм (11,1%) бўлиши режалаштирилган. Давлат бюджети
даромадларининг ярмидан ортиғи (54,1 фоизи) ёки 55,5 трлн. сўм. айланма солиқлар
ҳисобига ҳосил бўлади. 2019 йилда айланма солиқларнинг асосий тушумлари ҚҚС
ҳисобига (74 фоизи) таъминланиши, йиллик айланмаси (тушуми) 1 млрд. сўмга етган
корхоналар умумий белгиланадиган солиқлар тўлашга ўтказилиши муносабати
билан, солиқ тўловчилар сонини ошириш ҳисобига ҚҚСни ошириш режалаштирилган.
Акциз солиғи тушумининг ошиши алкоголли ва тамаки маҳсулотлари учун акциз
солиғи ставкалари индексацияси билан боғлиқ. Абонент рақамидан фойдаланганлик
учун тўлов эса 335,8 млрд сўмни ташкил этиши прогноз қилинди.

Тўғридан-тўғри солиқлардан 20,7 трлн. сўм. миқдорида даромад тушиши

режалаштирилган, бу Давлат бюджетининг умумий даромадларида 20,1 фоизни

3

Муаллиф томонидан тузилган

Ўрта муддатли бюджетга ўтишнинг иқтисодиёт субъектлари учун аҳамиятлилик даражаси

Давлат

учун:

Бизнес

учун:

Инвестор

учун:

Аҳоли

учун:

Ўрта муддатли

бюджет давлатнинг

амалдаги солиқ-

бюджет сиёсатининг

бир неча йилдан

кейин мамлакат

иқтисодиётига ва

аҳоли турмуш

даражасига

таъсирини

баҳолашга имконият

яратади

Ноаниқлик ва

рискларни

камайтириш

имконини беради.

Бюджет

харажатлари-нинг
йўналтирилганлиг

и қараб ўз

йўналишларини

аниқлаб олади

Очиқ ва

кўрабиладиган солиқ –

бюджет сиёсатининг
ҳамда ўрта муддатга

мўлжалланган бюджет

параметрлари-нинг

мавжудлиги инвести-

цион муҳитнинг

яхшиланишига олиб

келади

Кейинги уч йиллик

сиёсатидан, яъни

яқин йилларда

солиқ сиёсати

қандай бўлишини,

харажатлар
миқдори ва

тузилмаси ўзгариши

ҳақида билишга

имконият яратади


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

321

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

ташкил этади. Ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи прогнози 14,6 трлн. сўмни ёки
Давлат бюджети умумий даромадларининг 14,2 фоизини ташкил этади. 2019 йилда
Ўзбекистонда бюджет ташкилотларининг иш ҳақлари, пенсиялар, ижтимоий
нафақалар ва стипендиялар инфляция даражасидан кам бўлмаган миқдорда
оширилиши режалаштирилди.

Бюджет сиёсатининг 2019 йилги асосий йўналишлари сифатида қуйидагиларни

келтириш мумкин:

Иш ҳақи ва бошқа тўловлар бўйича бюджет сиёсати:

2019 йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар,

ижтимоий нафақалар ва стипендиялар миқдорини ҳар ярим йилда ўтган даврдаги
инфляция даражасидан паст бўлмаган миқдорларда оширилиши;

айрим бюджет ташкилотлари ходимларининг, шу жумладан тиббиёт

ходимларининг иш ҳақи миқдорини дифференциал тарзда ошириш тадбирларини
давом эттириш режалаштирилган.

Маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини ошириш сиёсати:

юқори бюджетдан қуйи бюджетга босқичма-босқич маҳаллий аҳамиятга

молик харажатларни молиялаштириш ваколатини бериш;

2021 йилдан бошлаб маҳаллий бюджетга қолдириладиган солиқлар бўйича

ажратмалар нормативларини бирхиллаштириш ва ўрнатилган нормативларни
даромадларнинг база йилидаги ижроси натижасидан қатъий назар 3 йилга
бириктириш (пасайтириш ҳуқуқисиз);

2020 йилнинг охиригача мақсадли трансфертлар ажратиш қоидалари ва

методикасини такомиллаштириш.

Жорий йилда Давлат бюджети даромадлари 102,6 трлн сўмни, харажатлари

107,1 трлн сўм этиб, бюджет тақчиллиги эса, 4,3 трлн сўм, ёки ЯИМга нисбатан 1,1
фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Ижтимоий харажатларга 2019 йилда 57 822,3
млрд сўм маблағ йўналтирилади. Бу 2017 йилга нисбатан 34,4 фоизга кўп демакдир.
Бунда: мактабгача таълим муассасаларини молиялаштиришга 2017 йилги
тасдиқланган параметрларга нисбатан 50,9 фоизга кўп ёки 4 021,6 млрд сўм маблағ
йўналтирилиши, умумий таълим харажатлари 17,1 трлн сўмни ташкил этиши ёки
2017 йилга нисбатан 42,5 фоизга кўп, кадрларни тайёрлаш харажатлари – 3 840,1
млрд сўм, соғлиқни сақлаш соҳаси харажатлари 12,1 трлн сўм ёки 2017 йилга
нисбатан 25,3 фоизга ошиқ, маданият харажатлари 1 006,7 млрд сўмни ва спорт
харажатлари 683,5 млрд сўм, фанни янада ривожлантириш тадбирлари учун 801,0
млрд сўм ёки 2017 йилга нисбатан 71,6 фоизга кўп, ижтимоий нафақалар, кам
таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар ва компенсация тўловлари харажатлари 5
267,2 млрд сўм, инвестиция харажатлари жами – 11 930,3 млрд сўм, давлат
ҳокимияти, бошқаруви, адлия, прокуратура ва суд органларини сақлаш харажатлари
4 077,9 млрд сўм ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ва маҳаллий давлат ҳокимияти
органлари

захира

жамғармаси

харажатлари

908,6

млрд

сўм

бўлиши

режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон

Республикасини

ривожлантиришнинг

2019

йилги

асосий

макроиқтисодий

кўрсаткичлари прогнози ҳамда 2020-2021 йилларга мақсадли мўлжаллари
тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 январдан: ижтимоий соҳа


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

322

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича
манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш функцияларини Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги зиммасига юклаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси
Молия

вазирлиги

ҳузуридаги

бюджетдан

ташқари

Таълим

ва

тиббиёт

муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси; соҳани
ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда мелиоратив объектларни
реконструкция қилиш ва қуриш, магистрал (вилоятлараро) коллекторларни
таъмирлаш ва тиклаш бўйича буюртмачи функцияларини Ўзбекистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги зиммасига, мелиоратив объектларни реконструкция қилиш
ва қуриш, таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича манзилли дастурларни молиялаштириш
ва келишиш функцияларини эса Молия вазирлиги зиммасига юклаган ҳолда
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг
мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси; Оролбўйи минтақасини ривожлантириш
дастурини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан
харажатларни алоҳида сатрда кўрсатган ҳолда молиялаштириш орқали Ўзбекистон
Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш
жамғармаси тугатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл

жамғармаси Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси
тасарруфига ўтказилди, йўл хўжалиги соҳасидаги қурилиш, реконструкция қилиш,
таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш,
шунингдек, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва сақлаш бўйича харажатларни
молиялаштириш, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси,
унинг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари,
йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари, кўприклардан фойдаланиш
корхоналари, Республика йўл жамғармаси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-
қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекциясини сақлаш
функцияларини Молия вазирлиги зиммасига юкланди.

Хулоса ва таклифлар

Республикамизда молия органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш,

солиқ-бюджет сиёсатига қатъий риоя этилишини таъминлаш, иқтисодиётнинг реал
сектори тармоқларини ҳамда ижтимоий соҳани барқарор, мутаносиб ва жадал
ривожлантириш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини мустаҳкамлаш,
бюджет маблағларидан самарали фойдаланишга йўналтирилган вазифалари,
функциялари, иш шакллари ва услубларини қайта кўриб чиқиш йўналишида изчил
ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан биргаликда бу борада бир қатор муаммолар
ҳам борки, уларни тизимли равишда бартараф этишни тақозо этадики,

бизнингча

қуйидагиларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

ўрта муддатли бюджетни режалаштиришда бюджет даромадлари ва

харажатларининг мувофиқлигини таъминлашда миллий иқтисодиётга қилинган
импорт ва экспорт ҳамда инфляцион босимларни доимий эътиборга олиш;

ўрта муддатли бюджетни режалаштиришда молиялаштириш усуллари: жон

бошига, натижага йўналтирилган, норматив, бир нафар талабани ўқитиш
харажатларидан келиб чиқиб молиялаштириш кабиларни қайси йўналишларда
фойдаланиш лозимлигини аниқ қилиб белгилаб олиш;


background image

“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2019 yil

323

3/2019

(№

00041)

http://iqtisodiyot.tsue.uz

молия органларининг ролини оширишга йўналтирилган ягона давлат солиқ-

бюджет сиёсатини амалга оширишни чуқурлаштириш;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ йиғилишини таъминлаш

мақсадида уларнинг ставкаларини оптималлаштириш;

бюджетлараро муносабатларни тубдан такомиллаштириш;

маҳаллий бюджетларининг даромад базасини барча чоралар билан

кенгайтириш, вилоятлар ва туманларни субвенциядан чиқариб, уларнинг
мутаносиблиги ва ўзини ўзи қоплай олишини таъминлаш,

бюджет тизимидаги бюджет маблағларидан мақсадли ҳамда оқилона

фойдаланиш устидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш, қатъий иқтисод
қилиш, ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини камайтириш ва шу кабилар.

References

1.

O‘zbekiston Respublikasining «Byudjet kodeksini tasdiqlash to‘g‘risidagi»gi

Qonuni, 2013 yil 16 dekabr.

2.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “O‘zbekiston Respublikasini yanada

rivojlantirish bo‘yicha Harakatlar strategiyasi to‘g‘risida”gi Farmoni. 2017 yil, 7 fevral.

3.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 iyundagi “Mahalliy

byudjetlarni shakllantirishda joylardagi davlat hokimiyati organlarining vakolatlarini
kengaytirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi PF-5075-sonli farmoni.

4.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 13 dekabrdagi “Mahalliy davlat

hokimiyati organlarining moliyaviy erkinligini oshirish, mahalliy byudjetlarga tushumlarning
to‘liqligini ta’minlash bo‘yicha soliq va moliya organlari javobgarligini kuchaytirishga oid
qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi farmoni.

5.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 29 dekabrdagi “O‘zbekiston

Respublikasining 2018 yilgi asosiy makroiqtisodiy ko‘rsatkichlari prognozi va Davlat
byudjeti parametrlari to‘g‘risida”gi PQ-3454-sonli qarori.

6.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 29 iyundagi «O‘zbekiston

Respublikasining soliq siyosatini takomillashtirish konsepsiyasi to‘g‘risida»gi PF-5468-sonli
farmoni.

7.

SH.Mirziyoev. Biz buyuk kelajagimizni mard va oliyjanob xalqimiz bilan birga

quramiz. T.: O‘zbekiston, 425 b.

8.

Pushkareva V.M. Istoriya finansovoy miysli i poltiki nalogov. M.: Infra-M. 1996,

56 s.

9.

www.lex.

uz–O‘zbekiston Respublikasi qonunlari bazasi sayti.

10.

www.mf.

uz-O‘zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi sayti.

11.

www.soliq.uz–O‘zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo‘mitasi sayti.

12.

www.stat.uz-O‘zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo‘mitasi sayti.

13.

www.cbu.uz- O‘zbekiston Respublikasi Markaziy banki sayti.

14.

www.norma.uz

15.

www.org.com

Библиографические ссылки

O'zbekiston Respublikasining «Byudjet kodeksini tasdiqlash to'g'risidagi»gi Qonuni, 2013 yil 16 dekabr.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining "O'zbekiston Respublikasini yanada rivojlantirish bo'yicha Harakatlar strategiyasi to'g'risida"gi Farmoni. 2017 yil, 7 fevral.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 7 iyundagi "Mahalliy byudjetlarni shakllantirishda joylardagi davlat hokimiyati organlarining vakolatlarini kengaytirish chora-tadbirlari to'g'risida"gi PF-5075-sonli farmoni.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 13 dekabrdagi "Mahalliy davlat hokimiyati organlarining moliyaviy erkinligini oshirish, mahalliy byudjetlarga tushumlarning to'liqligini ta'minlash bo'yicha soliq va moliya organlari javobgarligini kuchaytirishga oid qo'shimcha chora-tadbirlar to'g'risida"gi farmoni.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2017 yil 29 dekabrdagi "O'zbekiston Respublikasining 2018 yilgi asosiy makroiqtisodiy ko'rsatkichlari prognozi va Davlat byudjeti parametrlari to'g'risida"gi PQ-3454-sonli qarori.

O'zbekiston Respublikasi Prezidentining 2018 yil 29 iyundagi «O'zbekiston Respublikasining soliq siyosatini takomillashtirish konsepsiyasi to'g'risida»gi PF-5468-sonli farmoni.

SH.Mirziyoev. Biz buyuk kelajagimizni mard va oliyjanob xalqimiz bilan birga quramiz. T.: O'zbekiston, 425 b.

Pushkareva V.M. Istoriya finansovoy miysli i poltiki nalogov. M.: Infra-M. 1996,

s.

www.lex.uz-O'zbekiston Respublikasi qonunlari bazasi sayti.

www.mf.uz-O'zbekiston Respublikasi Moliya vazirligi sayti.

www.soliq.uz-O'zbekiston Respublikasi Davlat soliq qo'mitasi sayti.

www.stat.uz-O'zbekiston Respublikasi Davlat statistika qo'mitasi sayti.

www.cbu.uz- O'zbekiston Respublikasi Markaziy banki sayti.

www.norma.uz

www.org.com

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов