Современное состояние конкурентной среды на страховом рынке Узбекистана и его анализ

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
167-171
22
26
Поделиться
Умиров, А. (2020). Современное состояние конкурентной среды на страховом рынке Узбекистана и его анализ. Экономика И Образование, 1(1), 167–171. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4256
Абдисалом Умиров, Ташкентский финансовый институт

независимый искатель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматривается конкурентная среда и её текущее состояние, а также анализ национального страхового рынка Узбекистана, даются рекомендации по дальнейшему развитию конкурентной среды на страховом рынке.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

167

ЎЗБЕКИСТОН СУҒУРТА БОЗОРИДА РАҚОБАТ МУҲИТИНИНГ

ЖОРИЙ ҲОЛАТИ ВА УНИНГ ТАҲЛИЛИ

Умиров Абдисалом Тўраевич –

Тошкент молия институти, мустақил изланувчи

Аннотация:

Мазкур мақолада Ўзбекистон миллий суғурта бозоридаги рақобат муҳити ва унинг жорий

ҳолати ҳамда таҳлили келтирилган ва суғурта бозорида рақобат муҳитини янада ривожлантириш бўйича таклиф
ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таянч сўзлар:

суғурталовчи, суғурталанувчи, суғурта мукофоти, суғурта қопламаси.

Аннотация:

В данной статье рассматривается конкурентная среда и её текущее состояние, а также анализ

национального страхового рынка Узбекистана, даются рекомендации по дальнейшему развитию конкурентной
среды на страховом рынке.

Ключевые слова:

страховщик, страхователь, страховие премия, страховое возмещение.

Abstract:

This article discusses the competitive environment and the current state, as well as an analysis of the national

insurance market of Uzbekistan, and gives recommendations and recommendations for the further development of the
competitive environment in the insurance market.

Keywords:

insurer, insurer, insurance premium, insurance compensation.

Мустақиллик йиллари суғурта бозори-

ни ривожлантириш ва ислоҳ қилиш, соҳада

монополияни олдини олиш ва бартараф этиш
асосида рақобат муҳитини шакллантириш

ҳамда ривожлантириш юзасидан жуда муҳим

ишлар амалга оширилди. Шунингдек тармоқ-
да туб ислоҳотларни амалга ошириш жараё-

ни дунёда тан олинган бозор иқтисодиётига
ўтишнинг ўзига хос модели “Ўзбек модели”

принципларига мос равишда кечди. Шу би-
лан бирга давлат бошқа соҳаларда бўлгани

каби суғурта бозорида ҳам бош ислоҳотчи
сифатида фаол иштирок этди.

Зеро, Ўзбекистон Республикасини би-

ринчи Президент И.Каримов муаллифлигида

2009 йилда чоп этилган “Жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида

уни бартараф этишнинг йўллари ва чора-
лари” асарда “Маъмурий-буйруқбозлик тизи-

мидан бошқарувнинг бозор тизимига ўтиш
жараёнида тадрижий ёндашувни, “Янги уй

қурмасдан туриб, эскисини бузманг” деган
ҳаётий тамойилга таянган ҳолда, ислоҳот-

ларни изчил ва босқичма-босқич амалга оши-
риш йўлини танладик.

энг муҳими, парокан-

далик таъсирига тушиб қолмаслик учун ўтиш
даврида айнан давлат бош ислоҳотчи сифа-

тида масъулиятни ўз зиммасига олиши
зарурлигини биз ўзимизга аниқ белгилаб

олдик”[1] деб алоҳида қайд этилган.

Шу билан бир қаторда Президентимиз

Ш.Мирзиёевни ташаббуси билан қабул қи-

линган 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни
ривожлантиришнинг бешта устувор йўна-

лиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида
“...суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хиз-

матларнинг ҳажмини уларнинг янги турла-
рини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳи-

собига кенгайтириш”[2] устувор вазифалар-
дан бири этиб белгиланган. Мазкур вазифа-

ларнинг бажарилишини таъминлаш суғурта

бозорида рақобат муҳитини ҳамда суғурта
хизматлари сифатини оширишни тақозо

этади.

2002 йил Ўзбекистон Республикасида

суғурта хизматлари бозори ривожланишида
янги босқични бошлаб берди. Суғурта фао-

лиятини давлат томонидан қўллаб-қувват-
лашга қаратилган қатор қонунчилик ҳужжат-

лари имзоланди. Шу билан бирга 2002 йил-
нинг 31 январида Ўзбекистон Республикаси

Президентининг “Суғурта бозорини янада
эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-

тадбирлари

тўғрисида”ги

Фармонининг

эълон қилиниши суғурта тизимини барқарор

фаолият кўрсатиши ҳамда суғурта хизматла-
ри бозорини тараққий этиши борасида янги

имкониятлар яратди[3]

.

Мазкур Фармонга

мувофиқ, суғурта ташкилотлари, мулкчилик

шаклидан қатъий назар, даромад (фойда)
солиғи тўлашдан уч йил муддатга озод этил-

ди. Солиқ тўлашдан бўшаб қолган пул маб-
лағлари суғурта компанияларининг моддий-

техника базасини мустаҳкамлаш, республика
минтақаларида агентлик тармоқларини кен-

гайтириш ва кадрларни тайёрлашга сарфла-

ниши қатий белгилаб қўйилди. Шунингдек,
2002 йилнинг 5 апрелида Ўзбекистон Рес-

публикаси Олий Мажлиси томонидан “Суғур-
та фаолияти тўғрисида” янги Қонун қабул

қилди[4]. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши
суғурта муносабатларида иштирок этувчи

СУҒУРТА ИШИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

168

томонларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини

қонуний жиҳатдан ҳимоялашга муҳим ҳисса

бўлиб қўшилди. Суғурта соҳасини тартибга
солувчи қонунчилик ҳужжати нормалари

халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди.
Жумладан, ривожланган чет мамлакатларда-

гидек бизда ҳам суғурта хизматлари бозори
иккига ажратилди: ҳаётни суғурта қилиш

билан боғлиқ хизматлар бозори ва умумий
суғурта хизматлари бозори. Ҳаётни суғурта

қилишга ихтисослашган ташкилотлар уму-
мий суғурта турларини ўтказиш, аксинча

умумий суғурта турларини амалга оширувчи
ташкилотлар ҳаётни суғурталаш ҳуқуқига эга

эмаслиги қонунда белгилаб қўйилди.

“Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбе-

кистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекис-
тон Республикаси Президентининг "Суғурта

бозорини янада эркинлаштириш ва ривож-
лантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002

йил 31 январдаги ПФ-3022-сон Фармонига
мувофиқ ҳамда суғурта тизимини ривожлан-

тиришни рағбатлантириш, суғурталовчилар-
нинг моддий-техника базасини ва молиявий

барқарорлигини мустаҳкамлаш, уларнинг

минтақавий ваколатхоналарини кенгайти-

риш ва аҳолининг суғурта ташкилотларига
бўлган ишончини ошириш мақсадида Вазир-

лар Маҳкамаси “Суғурта хизматлари бозори-
ни янада ривожлантириш чора-тадбирлари

тўғрисида” 2002 йилнинг 27 ноябрида 413-
сонли қарор қабул қилди[5]. Мазкур қарорга

кўра, суғурта бозори профессионал иштирок-
чилари учун устав капиталининг энг кам

миқдорларига бўлган талаб белгиланди.

Шунингдек, улар фаолиятини лицен-

зиялаш тартиби ҳам амалиётга жорий этил-
ди. Энг муҳими, юридик шахсларнинг ихтиё-

рий суғурта билан боғлиқ харажатлари улар
товар айланмасининг 2,0 фоизи миқорида со-

лиққа тортиладиган базадан чиқариб ташла-
надиган бўлди.

Шунингдек давлат томонидан қаратил-

ган бундай эътибор суғурта мукофотларини

ЯИМ даги улушини сезиларли даражада
оширди. Буни биз қуйида келтирилган расм

маълумотларидан кўриш мумкин (1-расм).








1-расм. 2018 йилда суғурта мукофотларининг ЯИМ даги улуши (% да)[6].

Ўзбекистон Республикаси Президен-

тининг 2006 йил 17 апрелда “Ўзбекистон

Республикасида 2006-2010 йиллрда хизмат
кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожланти-

ришни жадаллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” ПҚ-325-сонли Қарори қабул қи-

линди. Мазкур қарорда банк-молия, ахборот-
коммуникатсия хизматлари қаторида суғурта

хизматларини изчил ривожлантириш бўйича
имтиёзлар жорий этилди ҳамда хизматлар

кўрсатиш ва сервис соҳасини 2006-2010

йилларда ривожлантириш дастури маъқул-

ланди. 2006 йил 1 апрелдан бошлаб суғурта

компаниялари уч йил муддатга даромад
(фойда) солиғи тўлашдан озод этилди. Дав-

лат томонидан суғурта хизматлари кўрсатиш
соҳасини ривожлантиришга қаратилган бун-

дай чора-тадбирлар, солиқ бўйича берилган
имтиёзлар, табиийки, ўз самарасини берди.

Ушбу ҳолатни қуйида келтирилган расм маъ-
лумотларидан кўриш мумкин (2-расм).

СУҒУРТА ИШИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

169

2-расм. Қитъаларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган

суғурта мукофоти (АҚШ доллар)[7]

Ушбу расмда қитъаларда аҳоли жон

бошига тўғри келадиган суғурта мукофоти

тўғрисида маълумотлар ўз аксини топган.
Мазкур расмда аҳоли жон бошига тўғри

келадиган суғурта мукофотларининг улуши
Шимолий Америкада 3969 долларни, Лотин

Америкасида 304 долларни, Европада 1902
долларни, Осиёда 307 доллар яъни Ўзбекис-

тонда 3,6 долларни, Африкада 61 долларни
ташкил этмоқда.

Айниқса, иқтисодиёт субъектларининг

эркинликлари кенгайиб бораётган, улар то-

монидан маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажа-

риш, хизмат кўрсатиш) нинг янги турлари

ўзлаштирилиши суғурта фаолиятида риск
трансферининг илмий-назарий асосларини

тадқиқ этиш ва такомиллаштиришга бўлган
эҳтиёжни орттирмоқда. Суғурта ишини ри-

вожлантиришда касаба уюшмалари ва суғур-
таловчилар уюшмалари, суғурта брокерлари,

актуарийлари бирлашмалари муҳим ўрин
тутади.

Ўзбекистон миллий суғурта бозорида

2016-2017 ва 2018 йилларда йиғилган суғур-

та мукофотлари ўзига хос бўлиб, буни қуйида
келтирилган расм маълумотларидан кўри-

шимиз мумкин.

3-расм. Ўзбекистон суғурта бозорида суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари бўйича

ҳамда жами йиғилган суғурта мукофотлари динамикаси (млрд.сўм)[6]

Ушбу расмда Ўзбекистон суғурта бозо-

рида суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий тур-

лари бўйича ҳамда жами йиғилган суғурта
мукофотлари динамикаси келтирилган бў-

либ, унда 2016 йилда суғуртанинг мажбурий
тури бўйича йиғилган суғурта мукофоти

207,6 млрд. сўмни, 2017 йилда 233,3 млрд.
сўмни, 2018 йилда 263,5 млрд.сўмни ташкил

Ўзбекистонда

2017 йилда

ўртача 29 000

сўм

(3,6 $)

СУҒУРТА ИШИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

170

қилган. Суғуртанинг ихтиёрий тури бўйича

йиғилган суғурта мукофоти эса 2016 йилда

485 млрд. сўмни, 2017 йилда 694,1 млрд.
сўмни, 2018 йилда 1371,7 млрд.сўмни ташкил

этмоқда. Суғурта бозорида суғуртанинг их-
тиёрий ва мажбурий суғурта турлари бўйича

йиғилган суғурта мукофотлари жами 2016
йилда 692,6 млрд. сўмни, 2017 йилда 927,5

млрд. сўмни, 2018 йилда 1635,2 млрд. сўмни

ташкил қилмоқда. Шу билан бир қаторда

Ўзбекистон суғурта бозорида суғуртанинг
ихтиёрий ва мажбурий суғурта турлари бў-

йича амалган оширилган суғурта тўловлари
ҳам ўзига хос бўлиб, уни қуйида келтирилган

расм маълумотларидан кўришимиз мумкин.

4-расм. Ўзбекистон суғурта бозорида суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий турлари бўйича

ҳамда жами амалга оширилган суғурта тўловлари динамикаси (млрд.сўм)[6]

Юқорида келтирилган расмда 2016-

2017 ва 2018 йилларда Ўзбекистон суғурта
бозорида суғуртанинг мажбурий ва ихтиёрий

турлари бўйича ҳамда жами амалга оширил-

ган суғурта тўловлари динамикаси келтирил-
ган бўлиб, унда 2016 йилда суғуртанинг маж-

бурий тури бўйича амалга оширилган суғур-
та тўловлари 45,7 млрд. сўмни, 2017 йилда

67,6 млрд. сўмни, 2018 йилда 71,5 млрд.
сўмни ташкил қилмоқда. Шунингдек суғурта-

нинг ихтиёрий тури бўйича амалга оширил-
ган суғурта тўловлари 2016 йилда 84,7 млрд.

сўмни, 2017 йилда 202,4 млрд.сўмни, 2018
йилда 389,3 млрд.сўмни ташкил этган. Суғур-

танинг мажбурий ва ихтиёрий турлари бў-
йича амалга оширилган суғурта тўловлари-

нинг жами 2016 йилда 130,5 млрд. сўмни,
2017 йилда 270 млрд. сўмни, 2018 йилда

460,8 млрд. сўмни ташкил қилмоқда.

Юқоридаги таҳлил натижаларидан ке-

либ чиқиб шундай хулосага келиш мумкинки,
йилдан-йилга суғурта бозорида йиғилган

суғурта мукофотлари ва амалга оширилган
суғурта тўловлари ошиб бораётганлигини

гувоҳи бўлдик. Лекин суғурта бозоридаги
рақобат муҳити сезиларли даражада эмас.

Шунинг учун биз суғурта бозоридаги рақобат
муҳитини янада ривожлантириш мақсадида

қуйидаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чи-

қишни мақсадга мувофиқ деб топдик:

-

суғурталовчиларнинг устав капитали-

га қўйилган мажбурятлар, яъни айнан маж-

бурий, умумий ва ҳаёт суғурта турларига оид
фаолият турлари билан шуғулланиш учун

ягона устав шакллантириш ҳуқуқини бериш-
ни таклиф этамиз. Натижада суғурта бозори-

да суғурта соҳасида рақобат муҳитини оши-
рилишига эришиш мумкин.

-

суғурта компаниясини ихтисослашти-

риш, ҳар бир компанияда махсус суғурта тур-

ларини ишлаб чиқиш керак. Натижада суғур-
та бозорини мижозлар олдида жозибадорли-

гини ошади.

-

суғурталовчилар томонидан суғурта

маҳсулотларини сифатини ошириш мақсади-
да, суғурта назорати давлат инспексияси ҳу-

зурида «Суғурта маҳсулотлари ҳамда мажбу-
рий суғурта турларининг самарали ташкил

этилишини ва компанияларнинг олиб бора-
ётган фаолиятини мониторинг қилиш комис-

сиясини ташкил қилиш керак. Натижада су-
ғурта маҳсулотларининг ишлаш механизим-

лари ва суғурта компаниялари томонидан су-
ғурта шартномаси шартларининг бажарили-

шини мониторинг қилиш имконини беради.

СУҒУРТА ИШИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

171

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва

чоралари. –Т.: Ўзбекистон, 2009. 7 бет.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 31 январдаги “Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3022-сонли Фармони.

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни. Xалқ сўзи, 2002 йил 28 май.

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги “Суғурта xизматлари бозорини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 413-сонли қарори.

6.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг- http://

www.mf.uz

сайти маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тайёрланган.

7.

Кенжаевни И.Ғ. “Суғурта ташкилотларининг молиявий ресурсларини жойлаштириш самарадорлигини ошириш

йўллари” мавзусидаги PhD диссертация иши маълумотлари асосида тайёрланган. 2019-йил.

8.

Кенжаев И.Ғ., Матиязова С.Р., Адилова Г.Д. Суғурта махсулотлари сотишни ташкил этиш. Ўқув қўлланма.

“Иқтисод-молия” нашриёти. Тошкент-2018 йил.

ЎЗАРО СУҒУРТА: МОҲИЯТ, ҲОЛАТ, УНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ОММАВИЙЛАШТИРИШ

ЗАРУРИЯТИ ҲАМДА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Қўлдошев Қамариддин Мансурович –

Тошкент молия институти, докторант, и.ф.н.

Аннотация.

Мазкур мақолада суғуртанинг алоҳида шакли ҳисобланган ўзаро суғуртанинг моҳияти, дунё

мамлакатларидаги ҳолати ва Ўзбекистонда уни ривожлантириш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида фикр
юритилган.

Калитли сўзлар:

Суғурта, ўзаро суғурта, ўз-ўзини суғурталаш, тижоратга асосланган суғурта, глобал

суғурта бозори, ҳаёт суғуртаси, суғурта мукофоти.


Аннотация.

В данной статьи рассматриваются вопросы о сущности взаимного страхования, его состояния

в зарубежных странах и проблемах развития взаимного страхования в Узбекистане.

Ключевые слова:

Страхование, взаимное страхование, самострахование, коммерческое страхование,

глобальный страховой рынок, страхование жизни, страховая премия.

Abstract.

This article diskusses the nature of mutual insurance, its state in foreign countries and the problems of the

development of mutual insurance in Uzbekistan.

Key words:

Insurance, mutual insurance, self-insurance, commercial insurance, global insurance market, life insurance,

insurance premium.

Суғурта мустақил иқтисодий категория

ва иқтисодиётни тартибга солишнинг муҳим
элементларидан бири бўлиб, бунда ўзаро су-

ғурта суғуртанинг илк ва ажралмас, шу билан
бирга ўзига хос нотижорат шакли ҳисобла-

нади. Суғуртани хусусиятидан келиб чиқиб
ўз-ўзини суғурталаш, ўзаро суғурта ва тижо-

ратга асосланган суғурта шаклларига ажрата-
диган бўлсак, ўзаро суғурта ўз-ўзини суғурта-

лашдан кейин пайдо бўлган энг қадимий
суғурта шаклидир.

Бугунги кунда ўзаро суғурта халқаро

даражага кўтарилди. 2017 йил натижалари
бўйича ўзаро суғурта барча асосий кўрсат-

кичлар бўйича ижобий натижаларга эга,
яъни глобал суғурта бозорида унинг ҳиссаси

26,8 фоизни ташкил қилиб, тўплаган суғурта
мукофотлари 1,3 трлн. АҚШ доллари, актив-

лари 8,3 трлн. АҚШ долларини ташкил этди
[1]. Ўзаро суғурта барча индустриал ривож-

ланган мамлакатларда муҳим ўринга эга.
Ҳозирги замон чет эл суғурта тизимларида

(Европа, Америка, Японияда) бир қанча йўна-

лишлар бўйича ўзаро суғурта етакчилик қил-
моқда (айниқса ҳаёт суғуртаси ва нафақа суғ-

уртасида). Дунё суғурта бозорининг

20 фоиз-

дан ортиғини ташкил этувчи Япония суғурта

бозорида ҳаёт суғуртасининг 90 фоизи ўзаро
суғурта жамиятлари томонидан амалга оши-

рилмоқда.

Дунё умумий суғурта бозорида ўзаро

суғуртанинг ўсиш даражаси бўйича ҳам, улу-
ши бўйича ҳам Шимолий Америка пешқадам-

лик қилмоқда. Иккала кўрсаткич бўйича ик-

кинчи ўринда Европа ҳудуди бўлиб, учинчи
ўринда Осиё ва Океания мамлакатлари тура-

ди (1-жадвал). Ўзаро суғуртанинг ҳажми ва
ўсиши бўйича Шимолий Америка ва Европа

пешқадамлик қилаётганлигини ушбу ҳудуд-
ларда ўзаро суғурта бўйича узоқ йиллик таж-

рибанинг мавжудлиги, ҳамда унинг ҳуқуқий
таъминотининг мукаммал яратилганлигида

дея хулоса қилиш мумкин.

СУҒУРТА ИШИ

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Жах,он молиявий-ицтисодий инцирози, Узбекистан шароитида уни бартараф этишнинг йуллари ва чоралари. -Т.: Узбекистан, 2009. 7 бет.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги "Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш буйича царакатлар стратегияси тугрисида"ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2002 йил 31 январдаги “Сугурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида’ги ПФ-3022-сонли Фармони.

Узбекистан Республикасининг “Сугурта фаолияти тугрисида “ги Кону ни. Холц сузи, 2002 йил 28 май.

Узбекистан Республикаси Вазирлар Мацкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги “Сугурта хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тугрисида” 413-сонли царори.

Узбекистан Республикаси Молия вазирлигининг- http://www.mf.uz сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланган.

Кенжаевни И.Г. “Сугурта ташкилотларининг молиявий ресурсларини жойлаштириш самарадорлигини ошириш йуллари"мавзусидаги PhD диссертация иши маълумотлари асосида тайёрланган. 2019-йил.

Кенжаев И.Г., Матиязова С.Р., Адилова Г.Д. Сугурта махсулотлари сотишни ташкил этиш. Укув кулланма. "Ицтисод-молия" нашриёти. Тошкент-2018 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов