Взаимное страхование: сущность, положение, необходимость и правовые основы его популяризации в Узбекистане

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
171-175
40
16
Поделиться
Кулдашев, К. (2020). Взаимное страхование: сущность, положение, необходимость и правовые основы его популяризации в Узбекистане. Экономика И Образование, 1(1), 171–175. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4258
Камариддин Кулдашев, Ташкентский финансовый институт

докторант, к.э.н

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статьи рассматриваются вопросы о сущности взаимного страхования, его состояния в зарубежных странах и проблемах развития взаимного страхования в Узбекистане.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

171

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва

чоралари. –Т.: Ўзбекистон, 2009. 7 бет.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада

ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли Фармони.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 31 январдаги “Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-3022-сонли Фармони.

4.

Ўзбекистон Республикасининг “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонуни. Xалқ сўзи, 2002 йил 28 май.

5.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 27 ноябрдаги “Суғурта xизматлари бозорини янада

ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 413-сонли қарори.

6.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг- http://

www.mf.uz

сайти маълумотлари асосида муаллиф

томонидан тайёрланган.

7.

Кенжаевни И.Ғ. “Суғурта ташкилотларининг молиявий ресурсларини жойлаштириш самарадорлигини ошириш

йўллари” мавзусидаги PhD диссертация иши маълумотлари асосида тайёрланган. 2019-йил.

8.

Кенжаев И.Ғ., Матиязова С.Р., Адилова Г.Д. Суғурта махсулотлари сотишни ташкил этиш. Ўқув қўлланма.

“Иқтисод-молия” нашриёти. Тошкент-2018 йил.

ЎЗАРО СУҒУРТА: МОҲИЯТ, ҲОЛАТ, УНИ ЎЗБЕКИСТОНДА ОММАВИЙЛАШТИРИШ

ЗАРУРИЯТИ ҲАМДА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ

Қўлдошев Қамариддин Мансурович –

Тошкент молия институти, докторант, и.ф.н.

Аннотация.

Мазкур мақолада суғуртанинг алоҳида шакли ҳисобланган ўзаро суғуртанинг моҳияти, дунё

мамлакатларидаги ҳолати ва Ўзбекистонда уни ривожлантириш билан боғлиқ муаммолар тўғрисида фикр
юритилган.

Калитли сўзлар:

Суғурта, ўзаро суғурта, ўз-ўзини суғурталаш, тижоратга асосланган суғурта, глобал

суғурта бозори, ҳаёт суғуртаси, суғурта мукофоти.


Аннотация.

В данной статьи рассматриваются вопросы о сущности взаимного страхования, его состояния

в зарубежных странах и проблемах развития взаимного страхования в Узбекистане.

Ключевые слова:

Страхование, взаимное страхование, самострахование, коммерческое страхование,

глобальный страховой рынок, страхование жизни, страховая премия.

Abstract.

This article diskusses the nature of mutual insurance, its state in foreign countries and the problems of the

development of mutual insurance in Uzbekistan.

Key words:

Insurance, mutual insurance, self-insurance, commercial insurance, global insurance market, life insurance,

insurance premium.

Суғурта мустақил иқтисодий категория

ва иқтисодиётни тартибга солишнинг муҳим
элементларидан бири бўлиб, бунда ўзаро су-

ғурта суғуртанинг илк ва ажралмас, шу билан
бирга ўзига хос нотижорат шакли ҳисобла-

нади. Суғуртани хусусиятидан келиб чиқиб
ўз-ўзини суғурталаш, ўзаро суғурта ва тижо-

ратга асосланган суғурта шаклларига ажрата-
диган бўлсак, ўзаро суғурта ўз-ўзини суғурта-

лашдан кейин пайдо бўлган энг қадимий
суғурта шаклидир.

Бугунги кунда ўзаро суғурта халқаро

даражага кўтарилди. 2017 йил натижалари
бўйича ўзаро суғурта барча асосий кўрсат-

кичлар бўйича ижобий натижаларга эга,
яъни глобал суғурта бозорида унинг ҳиссаси

26,8 фоизни ташкил қилиб, тўплаган суғурта
мукофотлари 1,3 трлн. АҚШ доллари, актив-

лари 8,3 трлн. АҚШ долларини ташкил этди
[1]. Ўзаро суғурта барча индустриал ривож-

ланган мамлакатларда муҳим ўринга эга.
Ҳозирги замон чет эл суғурта тизимларида

(Европа, Америка, Японияда) бир қанча йўна-

лишлар бўйича ўзаро суғурта етакчилик қил-
моқда (айниқса ҳаёт суғуртаси ва нафақа суғ-

уртасида). Дунё суғурта бозорининг

20 фоиз-

дан ортиғини ташкил этувчи Япония суғурта

бозорида ҳаёт суғуртасининг 90 фоизи ўзаро
суғурта жамиятлари томонидан амалга оши-

рилмоқда.

Дунё умумий суғурта бозорида ўзаро

суғуртанинг ўсиш даражаси бўйича ҳам, улу-
ши бўйича ҳам Шимолий Америка пешқадам-

лик қилмоқда. Иккала кўрсаткич бўйича ик-

кинчи ўринда Европа ҳудуди бўлиб, учинчи
ўринда Осиё ва Океания мамлакатлари тура-

ди (1-жадвал). Ўзаро суғуртанинг ҳажми ва
ўсиши бўйича Шимолий Америка ва Европа

пешқадамлик қилаётганлигини ушбу ҳудуд-
ларда ўзаро суғурта бўйича узоқ йиллик таж-

рибанинг мавжудлиги, ҳамда унинг ҳуқуқий
таъминотининг мукаммал яратилганлигида

дея хулоса қилиш мумкин.

СУҒУРТА ИШИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

172

1-жадвал

2015 йил натижалари бўйича дунё макроҳудудлари суғурта бозорларида

ўзаро суғуртанинг ҳиссаси

Макроҳудуд

Ўзаро суғурта улуши

(умумий суғурта бозорига нисбатан %да)

Ўзаро суғурта мукофотларининг

макроҳудуддаги улуши

2007 й.

2015 й.

Европа

24,1

31,3

38,8

Шимолий Америка

28,8

36,2

42,7

Осиё ва Океания

19,6

14,8

16,8

Лотин Америкаси

9,8

12,0

1,5

Африка

1,2

2,5

0,2

Дунё бўйича

24,1

26,7

100

Манба:

Global Mutual Market Share 2015” маълумотлари асосида тайёрланди


ЎСЖларнинг молиявий жиҳатдан бар-

қарорлиги йил сайин ортиб бормоқда. Ушбу

кучли ўн иккиталикда биринчи ўринни мул-
кий ва жавобгарлик суғуртаси билан шуғул-

ланувчи ЎСЖ эгаллаган бўлсада, қолган 11 та
ЎСЖларнинг ўнтаси ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

билан шуғулланувчи жамиятлар эканлигини
кўриш мумкин.

Дунё суғурта бозорининг асосий қисми-

ни ташкил этувчи ғарбий европада 2015 йил-

да ўзаро суғурта: Францияда 49,7 фоиз, Гер-

манияда 47 фоиз, Италияда 22,1 фоизни таш-

кил этди. Бошқа индустриал мамлакатлардан
Австралия, Янги зеландия ва Жанубий афри-

када ҳаёт суғуртаси билан шуғулланувчи
ЎСЖлар етакчи ўрин тутади. Ушбу мамлакат-

ларда ҳаёт суғуртаси билан шуғулланувчи
ЎСЖлар 89,4 фоиз, умумий суғурта билан шу-

ғулланувчи ЎСЖлар 5,1 фоизни ташкил
этади.

2-жадвал

“Fortune” журнали версияси бўйича жаҳондаги 500 та йирик суғурта ташкилотлари

ўрнида ЎСЖлар позицияси (2017 йил)

(млн.АҚШ $)

ЎСЖ ва суғурта компанияси

Ренкинг

бўйича

ўрни

Тўплаган

суғурта

мукофоти

Cуғурта тармоғи

1.

State Farm

95

78331

Мулкий ва жавобгарлик суғуртаси

2.

Nippon Life (ЎСЖ)

126

68684

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

3.

Nationwide

247

43940

Мулкий ва жавобгарлик суғуртаси

4.

New York Life

258

42296

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

5.

Meiji Yasuda Life

309

37160

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

6.

TIAA

319

36025

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

7.

Sumitomo Life

350

33821

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

8.

Massachusetts Mutual Life (ЎСЖ)

357

33495

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

9.

Northwestern Mutual

401

29331

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

10.

China Taiping Insurance Group

465

25598

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

11.

Achmea

472

24872

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

12.

Taikang Insurance Group

489

24058

Ҳаёт ва соғлиқ суғуртаси

Манба:

Fortune сайти маълумотлари асосида муаллиф томонидан тайёрланди.

АҚШнинг “Principal mutual life insurance

company” ўзаро суғурталаш жамияти фаолия-

ти билан танишамиз. Мазкур жамият
АҚШнинг маккажўхори ва қишлоқ хўжалик

машиналари ишлаб чиқаришга ихтисослаш-

ган Де-мойе (Айова) штатида жойлашган бў-
либ, асосан шахсий суғурта билан шуғулла-

нади. Бу жамият 1879 йилда ташкил этилган,
АҚШнинг йирик молиявий ташкилоти “The

Principal Financial Group”нинг таркибидаги
йирик суғурта жамияти бўлиб, унда ишлаёт-

ган ходимлар сони 12 мингдан ортиқни таш-
кил этади. Ушбу жамиятнинг муҳим хусусия-

ти ўзаро ёрдам принципи асосида фаолият

юритишидир.

Маълумки, акционерлик суғурта компа-

нияларида компания эгалари акционерлар
ҳисобланади, олинадиган фойда ҳам уларни-

ки. АҚШдаги мазкур жамиятда эса жамият-

нинг эгалари ҳам, фойдани олувчилари ҳам
суғурталанувчиларнинг ўзларидир. Компа-

ния маъмурияти аъзолардан тушган бадал-
ларни бошқариш, инвестицияга йўналтириш,

қопламаларни тўлаш билан шуғулланади.
Инвестициядан олинган фойданинг кичик

қисми инвестицион фаолиятни ташкил этиш
харажатларига сарфланиб, қолган қисми

аъзоларнинг ўзларига тақсимланади. Акция

СУҒУРТА ИШИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

173

чиқармаган ҳолда, ўз маблағларининг асосий

қисмини инвестицияга йўналтириб (асосан

кўчмас мулкка), юқори фойда олмасада, энг
муҳими компаниянинг барқарорлигини таъ-

минлаб келмоқда. Аъзоларнинг барчаси ком-
паниянинг эгаси ҳисобланиб, барча асосий

масалаларни ҳал этишда ўз овозларига эга.
Директорлар кенгаши аъзоларнинг овозлари

асосида сайланади.

АҚШда банк депозитларининг фоизла-

ри паст бўлиб, ўртача 3-4 фоизни ташкил қи-
лади. Аммо шу ҳам ўртача 1 фоизлик инфля-

цияни қоплайди. Инвестицион фаолиятдан
олинадиган йиллик даромад 7-8 фоизни таш-

кил қилади ва бу аъзолар учун қўшимча
даромад ҳисобланади.

Бу суғурта жамиятининг ташкилий ту-

зилмаси икки қисмдан иборат бўлиб, бирин-

чиси суғурта фаолияти билан шуғулланувчи
қисм, унинг таркибига нафақа суғуртаси,

жамоа суғуртаси ва индивидуал суғурта бў-
лимлари, ҳамда янги суғурта хизматларини

ишлаб чиқиш бўлимлари киради. Иккинчи
қисм инвестицион фаолият билан шуғулла-

нувчи бўлим ҳисобланади. Бундан ташқари,
давлат идоралари билан ишлаш бўлими,

компания ички ишлари бўлими, маъмурият

ва ҳуқуқий бўлим ҳамда кадрлар масалалари
бўлимлари мавжуд. Суғурта фаолияти билан

шуғулланувчи қисмнинг асосий иш ҳажми
актуар фаолиятдан иборат. Мазкур фаолият-

да фақатгина янги суғурта хизматларини иш-
лаб чиқишда эмас, амалдаги суғурта турла-

рида қўлланилаётган тариф ставкалари ҳам-
да суғурта шартлари доимий таҳлил этиб ва

шу асосда ўзгартиришлар киритиб борилади.

Ўзаро суғуртанинг тижорат суғуртаси-

дан энг муҳим афзаллиги шундаки, ЎСЖ то-

монидан кўрсатиладиган суғурта хизматла-
рининг арзонлиги ва ишончлилигидир.

Арзонлиги ЎСЖда иш юритиш харажатлари-
нинг камлиги, фойда олишнинг кўзда тутил-

маганлиги ва ўзаро суғуртада воситачилар
хизматидан фойдаланилмаслигидир[2]. Иш

юритиш харажатларининг камлиги, ЎСЖлар-
да иш юритишнинг оддийлиги, кўп сондаги

мутахассисларга бўлган талабнинг йўқлиги
ҳамда ишнинг яхши, кам чиқим ва самарали

кетишидан барчанинг манфаатдорлигида-
дир. Фойда олишнинг кўзда тутилмаганлиги

тариф ставкаларида фойда қисмининг йўқли-
гига ва шу ҳисобдан тариф ставкасининг паст

бўлишига ҳамда фойда бўлмаганлиги туфай-
ли фойда солиғи тўланмаслиги таннархнинг

пасайишига олиб келади. ЎСЖда воситачи ва-
зифасини ҳам суғурталанувчининг ўзи бажа-

ради, чунки суғурталанувчи бир вақтнинг
ўзида суғуртачи ҳам ҳисобланади. Шунинг

учун ЎСЖда воситачилар хизматидан фойда-
ланилмайди. Маълумки, мамлакатимиз қо-

нунчилигига кўра, воситачи учун ҳақ, у ту-
ширган суғурта мукофотининг 25 фоизигача

бўлган миқдорини ташкил этади. Демак, ўза-

ро суғуртада битта шу омилнинг ҳисобидан
суғурта бадалини 25 фоизгача пасайтириш

имкони туғилади.

Ўзаро суғуртани ташкил этишнинг му-

ҳим принципларидан бири суғуртавий ман-
фаатларнинг умумийлигидир. Суғуртавий

манфаатларнинг умумийлиги касбий уму-
мийлик, тармоқ умумийлиги, ҳудудий уму-

мийлик ва рисклар ҳамда суғурта турлари
умумийлигида кўринади (3-жадвал).

3-жадвал

Ўзаро суғуртада суғуртавий манфаатларнинг умумийлик белгилари

Умумийлик соҳалари

Умумийлик иштирокчилари

Касбий белгилар

врачлик фаолияти, нотариал фаолият,

аудиторлик фаолияти, риелторлик фаолияти,
фермерлик фаолияти ва ҳоказолар

Тармоқ белгилари

саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, савдо,

умумий овқатланиш ва ҳоказо

Ҳудудий белгилар

ҳудудий, ҳудудлараро, миллий, трансмиллий

Таваккалчилик белгилари

ёнғин хавфи, табиат ҳодисалари билан боғлиқ хавф, иқтисодий хавф, кўчмас
мулк билан боғлиқ хавфлар, ҳаёт фаолияти билан боғлиқ хавфлар ва ҳ.к.

Манба:

Илмий тадқиқотлар асосидаги муаллиф ишланмаси.

Жисмоний шахсларни ўзида бирлаш-

тирган ЎСЖларда касбий белгилар муҳим

ўрин тутади. Тармоқ белгилари юридик

шахсларни ўзида бирлаштирган ЎСЖлар
учун муҳим ҳисобланади. Ҳудудий белгилар

ЎСЖнинг ривожланганлик даражаси, молия-
вий имконияти ва бошқа факторлардан

келиб чиқади. Таваккалчилик белгилари

ЎСЖнинг ихтисослашув хусусиятига боғлиқ.
Ўзаро суғурта бир қанча ўзига хос прин-

СУҒУРТА ИШИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

174

ципларга эга бўлиб, улар қуйидагилардан

иборат: аъзолар сонининг кўплиги принци-

пи, аммо ушбу принцип тижорат суғуртасига
нисбатан камроқ муҳимлик касб этади, яъни

ўзаро суғурта жамияти нисбатан кичик ҳу-
дудда ва кам сонли аъзолар билан ҳам са-

марали фаолият кўрсатиши мумкин; ўзаро
суғуртанинг яна бир принципи шундаки,

ўзаро суғурта инсоф, диёнат ва соф виждон-
лилик принципларига асосланади. Атайлаб-

дан суғурта ҳодисасини юзага келтириш каби
виждонсизлик ҳолатлари ўзаро суғуртанинг

парокандалигига олиб келади; ўзаро суғур-
танинг муҳим ташкилий тамойили суғурта

ҳодисаси юз берганда кўрилган зарарни бар-
ча аъзолар ўртасида тенг тақсимлашдан ибо-

рат. Кутилаётган зарарлар олдиндан аъзолар
ўртасида тақсимланади, яъни юз бериши

мумкин бўлган зарарлар ҳажми олдиндан
ҳисоб-китоб қилинади ва уни қоплаш мум-

кин бўлган жамғармани ташкил этиш учун
аъзолар тўлайдиган бадаллар қиймати аниқ-

ланади ва шу асосда жамғарма шаклланти-
рилади; ўзаро суғурта суғурта фондини таш-

кил этишнинг нотижорат шакли бўлиб,
унинг мақсади ушбу жамият аъзоларининг

мулкий манфаатларини ҳимоя қилишдан

иборат.

Жамият аъзолари бир вақтнинг ўзида

суғурталовчи ва суғурталанувчи ҳисоблана-
ди. Бу эса уларнинг таваккалчиликларини

минимал нархларда суғурталашнинг иқтисо-
дий шарт-шароитларини яратади; йил якун-

лари бўйича олинган мажбуриятларга нисба-
тан тўпланган маблағлар кўп бўлса, ушбу

қисм аъзолар ўртасида тақсимланади ва
ушбу тақсимланган маблағлар уларга қайта-

риб берилиши ёки кейинги йил бадали учун
ҳисобланиши мумкин ва аксинча ҳодиса ҳаж-

ми катта бўлиб, мавжуд суғурта фонди юз
берган зарарни қоплашга етмаса аъзолар

томонидан қўшимча бадал тўлаш ҳисобига
зарар қопланади.

Юқоридагилардан хулоса қилиш мум-

кинки, ўзаро суғурталаш суғуртанинг тижо-

рат шаклига нисбатан арзон ва ишончлидир.

ЎСЖлар фаолияти ривожланган мамла-

катларда мазкур жамиятлар ҳудудий, миллий
ва халқаро бозорларда фаолият кўрсатувчи

йирик хўжалик субъектларига айланганлар.

Мамлакатимизда ўзаро суғуртани йўлга

қўйиш мақсадида маълум даражада ҳаракат-

лар амалга оширилган бўлсада, ушбу ҳаркат-
лар сезиларли натижа бермади, аммо шундай

бўлсада дебоча сифатида бугунги кунда яго-

на ўзаро суғурта жамияти фаолият кўрсат-

моқда. Ўзаро суғурта фаолиятининг бу қадар

секинлик билан шаклланаётганлигига маз-
кур соҳада қонунчиликнинг етарли эмаслиги

сабаб бўлмоқда.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда

ўзаросуғурта бўйича ягона қонунчилик ҳуж-
жати мавжуд бўлиб, бу фуқаролик кодекси-

нинг “Икки томонлама суғурта” деб номлан-
ган 960-моддасидир. Ушбу моддада шундай

сўзлар бор: “Фуқаролар ва юридик шахслар ўз
мол-мулкларини ҳамда ушбу Кодекс 915-

моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган
бошқа мулкий манфаатларини икки тараф-

лама асосда, бунинг учун икки томонлама
суғурта қилиш жамиятларида зарур маблағ-

ларни бирлаштириш йўли билан суғурта
қилишлари мумкин. Икки томонлама суғурта

қилиш жамиятлари ўз аъзоларининг мол-
мулки ҳамда бошқа мулкий манфаатларини

суғурта қилишни амалга оширади ва тижо-
ратчи бўлмаган ташкилот ҳисобланади”[3].

Фуқаролик кодексининг мазкур моддаси
ўзаро суғуртага бағишланган бўлсада “Икки

томонлама суғурта” деб номланган. Ўзаро
суғуртанинг асл моҳияти - ихтиёрийлик асо-

сида аъзоларнинг маблағларини бирлаштир-

ган ҳолда ўзаро ёрдамга асосланган жамият
тузиш орқали ушбу жамият аъзоларининг

кўрган зарарларини биргаликда қоплашдан
иборат. Шундан келиб чиққан ҳолда ўзаро

суғурта Россия Федерациясида “Взаим-
ное страхование”, бундай жамиятлар эса

“Общество взаимного страхования” деб ата-
лади. Инглиз тилида сўзлашувчи мамлакат-

ларда эса (масалан АҚШ, Англия) ”Mutual
insurance companu” (яъни ўзаро суғурталаш

жамияти) деб юритилади. Шундан келиб
чиққан ҳолда Фуқаролик кодексининг 960-

моддасини “Ўзаро суғурта” деб ўзгартириш,
тузилажак жамиятларни ўзаро суғурталаш

жамияти деб аташни таклиф этамиз. Иккин-
чидан, ўзаро суғурта жамиятларига шахсий

суғурта билан ҳам шуғулланишлари мумкин-
лигини қонун асосида белгилаб қўйилиши

зарур.

“Суғурта

фаолияти

тўғрисида”ги

Қонуннинг 6-моддасида суғуртани фақат
лицензияга эга бўлган тижорат ташкилоти

амалга ошириши мумкин деб белгилаб қў-
йилган. Бу эса Фуқаролик Кодексининг 960-

моддасига зид. Шу туфайли мазкур қонун-

нинг 6-моддасига ҳам ўзгартириш киритиш
зарур деб ҳисоблаймиз. Шуни мамнуният би-

лан таъкидлаш мумкинки, 2019 йил 5 апрел-

СУҒУРТА ИШИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 1

175

да Ўзбекистон Республикаси Президенти-

нинг “Ўзбекистон Республикасида фуқаролик

қонунчилигини такомиллаштириш чора-тад-
бирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2019

йил 2 августда “Ўзбекистон Республикаси-
нинг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг

жадал ривожланишини таъминлаш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарорлари қабул

қилиниб, ушбу иккала ҳужжатда ҳам ўзаро
суғурта билан боғлиқ қонунчиликни тако-

миллаштириш зарурлиги кўзда тутилди. Бу
эса яқин келажакда мамлакатимизда ўзаро

суғурта фаолиятининг кенгайишига олиб
келади.

Таҳлиллардан келиб чиққан ҳолда, кор-

хона ва ташкилотлар ўртасида, аҳолининг

турли қатламлари ўртасида, маълум касб
эгалари ўртасида ташаббускорлик асосида

тузиладиган ўзаро суғурталаш жамиятлари
ҳамда давлатнинг ташаббускорлигида мам-

лакатимизда қуйидаги ташкилотлар муас-
сислигида ЎСЖлар ташкил этиш мумкин:

-

ҳукуматнинг ташкилий кўмаги билан,

ҳар бир туманда, фермер ҳамда деҳқон хўжа-

ликларини ўзида ихтиёрийлик асосида бир-
лаштирган, қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ

таваккалчиликларни суғурталовчи ЎСЖлар

ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини
мувофиқлаштириб борувчи мазкур ЎСЖнинг

Уюшмасини ташкил этиш;

-

тижорат асосида фаолият кўрсатувчи

суғурта компанияси қошида ЎСЖ шаклидаги
шўъба корхонани ташкил этиш;

-вақтинчалик пай капиталига эга ЎСЖ

ташкил этиш. Вақтинчалик пай капитали

аъзолар ва аъзо бўлмаган шахсларнинг маб-

лағларини жалб қилиш ҳисобига шакллан-

тирилади;

-

Савдо-саноат палатаси қошида, тад-

биркорларни ўзида ихтиёрийлик асосида
бирлаштирган ўзаро суғурталаш жамиятини

ташкил этиш;

-

Автоҳаваскорлар жамияти қошида

шахсий автомобилга эга бўлганлар ўртасида
автомобил суғуртасини амалга оширувчи

ЎСЖ ташкил этиш;

-

Нуроний жамғармаси қошида вилоят-

ларда ўз филиалларига эга бўлган, нафақа
ёшидагиларни ўзида бирлаштирган ЎСЖ

ташкил этиш;

-

Маҳалла жамғармаси қошида оила-

ларни ўзида бирлаштирган ЎСЖ ташкил
этиш;

-

турли касб эгалари ўртасида (врачлар,

аудиторлар ва бошқа касб эгалари) ўзаро су-

ғурталаш жамиятини ташкил этиш.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш мум-

кинки, мамлакат Президенти томонидан қа-
бул қилинган, юқорида келтирилган фармон

ва қарорлар ўз вақтида қабул қилинган
ҳужжатлар бўлиб, ушбу ҳужжатлар асосида

ўзаро суғурта фаолияти билан боғлиқ қонун-

чиликнинг такомиллаштирилиши яқин кела-
жакда мамлакатимизда ўзаро суғуртанинг

оммавийлашувига ва натижада бугунги кун-
да суғурта хизматлари билан таъминланмай

қолаётган кўп сондаги рискларнинг суғурта-
ланишига олиб келади.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1. Хорин А.Н., Бровкин А.В. Креативная экономика//том 12, №10, 2018.
2. Логвинова И.Л. Взаимное страхование в России: особенности эволюции. Москва: Финансы и статистика,

2017. -176 с.

3. Шеннаев Х.М. Суғурта агентлари учун қўлланма. Т.: info com.uz МЧЖ, 2010, 152 б.

4. “Global Mutual Market Share 2015” сайти.
5. “Fortune” сайти.

ФОНД БОЗОРИДА АКЦИЯЛАРНИ БИРЛАМЧИ ОММАВИЙ ЖОЙЛАШТИРИШ

(IPO) ДА СУҒУРТА ИНСТРУМЕНТЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ ЙЎЛЛАРИ

Абдуллаева Назокат Амруллоевна -

Тошкент молия институти, “Суғурта ва

пенсия иши” кафедраси ўқитувчиси

Аннотация:

Компаниянинг акцияларини бирламчи ошкора жойлаштириш

(IPO) барқарор ривожланишни

молиялаштиришда асосий восита бўлиб хизмат қилади. Мақолада эмитент-компания учун IPO ҳавф-хатарлари

тўплами акс эттирилган ва суғурта механизмини қўллаш орқали IPO ҳавф-хатарларини камайтириш йўллари
кўрсатилган.

Таянч сўзлар:

IPO, компания томонидан IPO ўтказиш, эмитент-компаниянинг ҳавф-хатарлари, IPO

хатарларини суғурталаш.

СУҒУРТА ИШИ

Библиографические ссылки

ХоринА.Н., Бровкин А.В. Креативная экономика//том 12, №10, 2018.

Логвинова И.Л. Взаимное страхование в России: особенности эволюции. Москва: Финансы и статистика, 2017.-176 с.

Шеннаев Х.М. Сугурта агентлариучун кулланма. Т.: info com.uz МЧЖ, 2010,152 б.

"Global Mutual Market Share 2015" сайти.

"Fortune" сайти.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов