Особенности развития страхования жизни

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
208-211
27
11
Поделиться
Юлдашев, О. (2020). Особенности развития страхования жизни. Экономика И Образование, 1(5), 208–211. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/5428
Обиддин Юлдашев, Банковско-финансовая академия Республики Узбекистан

докторант, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются различные научно-теоретические взгляды на экономическую природу страхования жизни, и дается обзор об особенностях страхования жизни, которые отличаются от других видов страхования.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

208

ҲАЁТ СУҒУРТАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Юлдашев Обиддин Тошмурзаевич -

Ўзбекистон Республикаси

Банк-молия академияси докторанти, и.ф.н.

Аннотация:

Мақолада ҳаёт суғуртасининг иқтисодий моҳиятига оид турли илмий-назарий қарашлар

таҳлил қилинган, ҳаёт суғуртасининг бошқа суғурта турларидан фарқли ўзига хос хусусиятлари бўйича
мулоҳазалар билдирилган.

Таянч сўзлар:

ҳаёт суғуртаси, суғурта мукофоти, суғурта заҳираси, суғурта маданияти, бенефициар.

Аннотация:

В статье анализируются различные научно-теоретические взгляды на экономическую природу

страхования жизни, и дается обзор об особенностях страхования жизни, которые отличаются от других видов
страхования.

Ключевые слова:

страхование жизни, страховая премия, страховой резерв, страховая культура,

выгодоприобретатель.

Abstract:

The article analyzes various scientific and theoretical views on the economic nature of life insurance, and

gives an overview of the features of life insurance, which differ from other types of insurance.

Keywords:

life insurance, insurance premium, insurance reserve, insurance culture, beneficiary.

Кириш.

Ихтиёрий суғурта турлари ора-

сида ҳаёт суғуртасининг ижтимоий аҳамияти

жуда катта. Қолаверса, ҳаёт суғуртаси аҳоли-

нинг вақтинча бўш пул маблағларини жамға-

ришда муҳим инвестицион манба бўлиб хизмат

қилади. Мамлакатимизда ҳаёт суғурта хизмат-

лари бозорининг ривожланиш даражаси мав-

жуд имкониятларни ва салоҳиятни инобатга

олганда анча паст, яъни ривожланишнинг

амалдаги ҳолати ва имконияти ўртасида тес-

кари пропорция мавжуд.

Ҳозирги пайтда иқтисодиёти ривожлан-

ган мамлакатларда аҳоли ўртасида оммавий

бўлган кўплаб суғурта маҳсулотлари миллий

суғурта бозоримизга энди кириб келмоқда.

Бунда ривожланган мамлакатларда ҳаёт суғур-

тасининг тарқалиш кўлами ва ижтимоий аҳа-

миятлилик даражаси юқори эканлиги бизнинг

мамлакатимизда ҳам унинг истиқболи порлоқ

эканлиги ва салоҳияти мавжудлигидан далолат

беради. Аммо, ҳаёт суғуртаси тўғрисида ўзбек

тилида маълумотларнинг етарли эмаслиги, на-

зарий манбаларнинг камлиги аҳолининг суғур-

та маданияти, айниқса ҳаёт суғуртаси бўйича

тасаввури ва билими шаклланмаганлигига са-

баб бўлмоқда. Шу нуқта-назардан, тадқиқотла-
римизнинг мазкур босқичида ҳаёт суғуртаси-

нинг моҳияти ва ўзига хос хусусиятларини очиб

берамиз.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Иқтисодий адабиётларда “ҳаёт суғуртаси”нинг

моҳиятига оид кўпгина ёндашувлар мавжуд

бўлиб, уларни тизимлаштириш асосида, энг

асосийларини қуйида келтириш мумкин:

а) Ҳаётни суғурталаш деганда, суғурта-

ланган шахс вафот этган ёки муайян муддатга

қадар тирик қолган ҳолатда, тўланган суғурта

мукофотлари ўрнига суғурта қилдирувчи ёки у

томонидан тайинланган шахсга суғурталовчи

томонидан суғурта суммасини тўлаш кафола-

тини берилиши тушунилади [1].

б) Ҳаёт суғуртаси – бу суғурта класси бў-

либ, унда инсон ҳаёти суғурта объекти ҳисоб-

ланади [2].

в) Ҳаёт суғуртаси – суғурта тармоғи

бўлиб, бунда суғурталовчининг жавобгарлиги

суғурталанган шахс суғурта шартномаси амал

қилган даврда вафот этганда ёки маълум бир

ёшга тўлганда қатъий белгиланган миқдордаги

пулни тўлашдан иборатдир [3].

г) Ҳаёт суғуртаси иқтисодий категория

сифатида, суғурталовчи томонидан суғурта

қилдирувчилар тўлаган суғурта мукофотлари

ҳамда суғурта заҳираларини инвестиция қи-

лишдан олинган фойда ҳисобидан мақсадли

суғурта фондларини шакллантириш ва улардан

суғурта шартномасида ўрнатилган суғурта

ҳодисалари содир бўлганда, суғурталанган

шахсларга (наф олувчиларга) суғурта суммаси-

ни тўлаш учун фойдаланиш билан боғлиқ юзага

келадиган ҳаёт суғуртаси иштирокчилари

ўртасидаги қайта тақсимлаш муносабатларини

ифодалайди [4].

д) Ҳаёт суғуртаси шахсий суғурта турла-

ридан бири сифатида суғурта суммасини суғур-

таланган шахсга ёки бошқа шахсга қуйидаги

шартлар асосида тўлашни назарда тутади:

- шарномада белгиланган даврда ёки

ҳодисадан, ёхуд пенсия ёшига қадар омон

қолганда, ўрнатилган миқдорда умрбод ойлик

пенсия тўлаш шартлари асосида;

- суғурталанган шахс вафот этганда;

- суғурта муддати давомида содир бўлган

бахтсиз ҳодисалар натижасида турли хил ши-

кастланиш (майиб бўлиш, меҳнат қобилиятини

йўқотиш)лар юзага келганда [5].

СУҒУРТА ИШИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

209

е) Ҳаётни суғурта қилиш - бу суғурта

ҳодисаси (суғурталанган шахснинг ўлими ёки

ҳаётининг давом этиши) натижасидаги риск-

нинг оқибатларини суғурта қилдирувчидан

суғурталовчига ўтказишдир. Ҳаётни суғурта

қилиш шартнома асосида расмийлаштирилиб,

унга биноан суғурта қилдирувчи суғурта муко-

фотларини тўлаш мажбуриятини, суғурталовчи

ўзининг суғурта фонди маблағлари ҳисобидан

шартномада келишилган суммани суғурта муд-

дати давомида кўзда тутилган суғурта ҳодисаси

(суғурталанган шахснинг ўлими ёки ҳаётининг

давом этиши) содир бўлганда наф олувчига

тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади [6].

ж) Инсон ҳаёти суғурта объекти бўлиб

хизмат қиладиган барча суғурта турлари ҳаёт

суғуртасига мансубдир [7].

з) Ҳаёт суғуртаси аҳолининг шахсий ва

оилавий даромадларини суғуртавий ҳимоялаш

орқали уларнинг фаровонлигини оширишга

қаратилган суғурта турларини ўзини намаён

этади [8].

Таҳлил ва натижалар.

Ҳаёт суғуртаси

бошқа суғурта турларидан тубдан фарқ қилади.

Чунки, инсон ҳаёти ҳеч қачон баҳоланмайди, у

инсон учун берилган бебаҳо неъматдир. У

йўқотилганда эса дунёда ҳеч қандай нарса ёки

ҳеч қандай пул миқдорини тўлаш орқали қайта

тикланмайди. Шунинг учун ҳам ҳаёт суғурта-

сида бошқа суғурта турларидан фарқли ўлароқ

суғурта пули суғурта қилдирувчи (суғурталан-

ган шахс)нинг хоҳишига биноан суғурталовчи

билан келишилган ҳолда белгиланади.

Ҳаёт суғуртасининг яна бир ўзига хос ху-

сусияти шундаки, ҳаёт суғурта шартномаси-

нинг амал қилиши мобайнида суғурта қилди-

рувчи (суғурталанган шахс) ўз молиявий аҳво-

лидан келиб чиққан ҳолда иккинчи ёки учинчи

ҳаёт суғурта шартномасини битта суғурталов-

чида ёки ҳар хил суғурталовчиларда тузиши

ҳам мумкин. Бундай ҳолатда суғурта ҳодисаси

юз берганда суғурталовчи ҳар бир тузилган

суғурта шартномалари бўйича мажбуриятлар-

ни шартномаларда белгиланган тартибда тўла-

лигича бажаради. Бу ҳам ҳаёт суғуртасининг

бошқа суғурта турларидан ўзига хослиги билан

фарқ қиладиган устувор жиҳатларидан ҳисоб-

ланади.

Ҳаёт суғуртаси шахсий суғуртанинг бир

бўғини сифатида иқтисодиётнинг ўзгарувчан

қисми бўлган ишчи кучи билан боғлиқ. Ушбу

суғурта турида суғурта ҳимоясининг объекти

бўлиб фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва меҳнат

қобилияти ҳисобланади. Мулк суғуртасидан
фарқли ўлароқ, ҳаёт суғуртасининг объектлари

маълум қийматга эга эмас.

Ҳаёт суғуртасида суғурталанаётган риск –

инсон ҳаётининг давомийлиги – учта ҳолатни

ўз ичига олади:

-

суғурталанган шахснинг ёш пайтида

ёки ўртача умр кўриш ёшидан олдин вафот

этиш эҳтимоллиги;

-

маълум вақт оралиғида вафот этиш ёки

яшаб қолиш эҳтимоллиги;

-

қарилик даврида узоқ умр кўриш ва

ушбу даврда меҳнат фаолиятисиз доимий даро-

мад талаб қилиниши эҳтимоллиги.

Ҳаёт суғуртаси, ўзининг пайдо бўлиши ва

ривожланишига сабаб бўлган омиллар орқали

ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради:

1) Оиланинг боқувчисидан айрилиб қоли-

ши ёки оила бошлиғининг даромад олиш қоби-

лияти йўқолишидан оилани ҳимоя қилиш за-

рурати;

2) Бизнес бўйича ҳамкорнинг, корхона

раҳбарининг ёки муҳим ходимнинг вафот эти-

ши натижасида корхонанинг фаолият кўрсати-

ши ва бизнес жараёнлари давомийлигининг йў-

қолишидан ҳимояланиш зарурати;

3) Заём, ссуда, ипотека ёки бошқа кредит

олиш учун кафолатга эга бўлиш;

4) Жамғарма шакллантириш;

5) Меросни ҳимоя қилиш, жумладан:

- ҳаёт суғуртаси полиси ҳисобидан мерос

солиғини тўлаш;

- меросхўрлардан бирига мерос мулкини

ўтказишни енгиллаштириш;

6) Дафн этиш маросими билан боғлиқ

харажатларни қоплаш;

7) Ҳаёт суғуртасининг суғурта мукофот-

лари ва суғурта қопламалари бўйича солиқ

имтиёзларининг мавжудлиги, жумладан:

- даромад солиғининг тўланган суғурта

мукофотлари қисмига камайтирилиши;

- суғурта қопламалари солиқдан озод

қилинади, мулк мерос бўлиб ўтган ҳолатда

мерос солиғи тўлашдан озод қилинади ва

бошқа шу каби солиқ имтиёзларига эга бўлиш.

Ҳаёт суғуртаси кўп асрлик тарихга эга

бўлган, қадимги суғурта турларидан бири ҳи-

собланади. Ҳаёт суғуртаси ўзининг ривожла-

ниш тарихида суғурта маҳсулотининг дизайни-

да, ташкилий томонларида ҳамда тартибга со-

лиш қонунчилигида ўзига хос хусусиятларга

эга бўлган.

Ҳаёт суғуртасининг энг асосий ўзига хос

хусусиятларидан бири унинг узоқ муддатли

суғурта тури эканлигидадир. Аниқроқ қилиб

айтганда, ҳаёт суғуртаси турларининг асосий

қисми беш йилдан кам бўлмаган суғурта тур-
ларидан ташкил топган. Аммо, баъзи мамлакат-

ларда, шу жумладан бизнинг мамлакатимизда

ҳам ҳаёт суғуртаси бир йилдан ортиқ муддатга

амалга оширилмоқда. Бундай мамлакатлар ҳаёт

СУҒУРТА ИШИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

210

суғуртаси ҳали етарли даражада ривожланма-

ган мамлакатлардир. Шу билан бирга, бир

йилдан ортиқ муддатга суғурта қилиш амал

қилаётган мамлакатларнинг кўпчилигида узоқ

муддатли ҳаёт суғуртасига нисбатан қўллани-

ладиган имтиёзлар қўлланилмайди.

Узоқ муддатлилик талабининг қўйилиши

ҳаёт суғуртасининг бир қанча ўзига хос хусу-

сиятларининг юзага келишига олиб келади.

Бундай ўзига хос хусусиятлар сифатида қуйи-

дагиларни айтиб ўтиш мумкин:

- ҳаёт суғуртаси маҳсулотлари дизайни-

нинг ўзгариши, масалан, суғурта мукофотини

бўлиб тўлаш имкониятининг пайдо бўлиши;

- андеррайтинг жараёнининг мураккабла-

шуви, бу кўп йиллик прогнозни амалга ошириш

заруриятидан ҳосил бўлади;

- иш юритишдаги қўшимча риск компо-

нентларининг пайдо бўлиши, масалан, узоқ

муддатли шартноманинг амал қилишини ку-

тилмаганда тўхтатиш риски;

- суғурта маҳсулотларини бошқаришнинг

янги инструментларини пайдо бўлиши (суғур-

та шартномаларининг амал қилиши давомида

шартларига ўзгартириш киритиш имконияти).

Ҳаёт суғуртасининг яна бир муҳим ху-

сусиятларидан бири, зарарларни тартибга со-

лишнинг ўзига хослиги бўлиб, бунда суғурта

қопламаси катта ҳажмдаги бир марталик

кўринишда ёки рента (аннуитетлар, пенсия)

шаклида амалга оширилади. Суғурта қопламаси

рента кўринишида амалга оширилганда бу

жараён бир неча ўн йилларни ўз ичига олиши

мумкин. Мазкур суғурта турининг узоқ муддат-

лилиги ва зарарларни тартибга солишни ўзига

хослигидан келиб чиқувчи муҳим жиҳати шун-

даки, суғурта қопламасини амалга оширишнинг

барча вариантларида жамғарувчи компонент-

ларнинг мавжудлигидир. Шунинг учун, ҳаёт

суғуртаси маҳсулотларининг таркиби ва дизай-

ни учун инвестицион хусусиятлар ўта муҳим

ҳисобланади. Бунинг маъноси, ҳаёт суғуртаси

маҳсулотлари у ёки бу даражада молиявий ин-

струментлар ва маблағларни турли соҳаларга

инвестиция қилиш жараёнларида рақобатлаша

олади.

Ҳаёт суғуртаси инсонларга ижтимоий-

иқтисодий муаммоларнинг бутун комплексини

ҳал этиш имконини берадиган суғурта кафо-

латлари ва инвестицион хизматларнинг тўпла-

мини тақдим этишга оид вазифаларни бажарар

экан, шартли равишда бу вазифаларни икки

гуруҳга бўлиш мумкин: ижтимоий-иқтисодий

ва молиявий. Биринчи гуруҳ вазифаларнинг
амалга оширилиши давлат ижтимоий суғурта-

си ва таъминоти тизимидаги етишмовчилик-

ларни бошқариш имконини берса, иккинчи

гуруҳ вазифаларнинг бажарилиши эса бир то-

мондан шахсий даромадларнинг ошишига, ик-

кинчи томондан бутун молия-кредит операция-

ларини амалга ошириш пайтида зарур бўлган

кафолатларни тақдим этади.

Ҳаёт суғуртасининг ижтимоий-иқтисодий

характерга эга бўлган вазифалари:

- боқувчисини йўқотган оила даромадини

ҳам йўқотган ҳолатида оилани ижтимоий

ҳимоя қилиш;

- суғурталанувчининг вақтинча ёки бу-

тунлай меҳнат қобилиятини йўқотган ҳолатида

моддий таъминлаш;

- қарилик пенсияси билан таъминлаш;

- болалар балоғат ёшига етганда моддий

ёрдам кўрсатиш учун маблағ тўплаш, мисол

учун уларнинг таълим олиши учун тўловлар;

- маросим хизматлари учун ҳақларни тў-

лаш.

Ҳаёт суғуртасининг молиявий характерга

эга бўлган вазифалари:

- инвестицион даромад олиш ва капитал

қўйилмалар билан боғлиқ жамғармаларни таш-

кил этиш;

- хусусий тадбиркорликни ҳимоя қилиш,

бизнес бўйича шерик, корхона бошқарувчиси,

“калит” шахс вафот этган ҳолатда корхона мо-

лиясини сақлаб қолиш;

- мерос қолдиришни ёки меросхўрнинг

манфаатларини ҳимоя қилиш: мерос учун

солиқларнинг суғурта полисидаги суғурта

суммаси ҳисобидан тўланиши; бенефициарнинг

суғурта суммасидаги тўғридан-тўғри шахсий

ҳуқуқи сабабли мерос қолдирилаётган мол-

мулкнинг меросхўрлардан бирига осонгина

ўтиши, кредиторлар ва бошқа меросхўрларнинг

ҳуқуқларидан мустақил равишда; суғурта

суммасининг қонунда белгиланган тартибда

мерос учун солиқдан озод этилиши;

- ҳаёт суғуртасида суғурта мукофоти ва

тўловлари бўйича солиқ имтиёзлари ҳисобидан

шахсий даромадларнинг ортишини таъминлаш,

яъни:

а) ҳаёт суғуртаси жисмоний шахсларга

даромад солиғини камайтириш ҳуқуқини бера-

ди. Бу ҳаёт суғуртаси бўйича тўланган суғурта

мукофоти суммасини солиқ ҳисобланадиган

базадан чегириб ташлаш орқали ёки солиқ

кредитлари ҳисобидан, яъни даромад солиғи

суммасининг омонат ёки ижтимоий характерга

эга бўлган суғурта мукофотлари суммасига

пасайтирилиши орқали амалга оширилади.

Ҳаёт суғуртасининг ушбу рағбатлантириш ме-

тоди АҚШ, Канада ва Европа мамлакатларида

кенг амал қилади;

б) суғурта полиси орқали берилган

ссудаларга солиқларнинг йўқлиги;

СУҒУРТА ИШИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №

5

211

в) узоқ муддатли ҳаёт суғуртаси бўйича

суғурта тўловларининг даромад солиғидан

озод қилиниши;

г) капиталнинг белгиланган суммагача

ортиши ва шартнома амал қилиш муддатида

унга солиқ солишдаги имтиёзлар.

Шундай қилиб, юқоридагиларни ҳисобга

олсак, фуқаро ҳаёт суғуртаси шартномасини ўз

оиласини барвақт ўлим хавфидан сақлаш мақ-

садида ёки келгуси молиявий эҳтиёжини таъ-

минлаш учун инвестицион мақсадда тузиши

мумкин. Шунинг учун, ҳаёт суғуртаси фавқу-

лодда муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифалар-

ни бажаришга ва бу орқали давлатни қўллаб-

қувватлашга имкон беради. Бозор иқтисодиёти

шароитида ҳаёт суғуртаси мамлакатдаги ижти-

моий ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш-

нинг муҳим бир механизми бўлиб хизмат қи-

лади. Бунинг айнан шундай эканлигини, ҳаёт

суғуртасига оид асосий кўрсаткичларни таҳлил

қилиш орқали билиб олиш мумкин (1-жадвал).

1-жадвал

Ўзбекистонда ҳаёт суғуртасига оид асосий кўрсаткичлар таҳлили

Кўрсаткичлар

2015 2016 2017 2018 2019

Ҳаёт суғуртаси мукофотлари, млрд. сўм

33,3

59,1

138,6 417,2 586,4

Ўтган йилга нисбатан ўсиш, %

154,9 188,1 235,4 300,9 140,6

Ҳаёт суғуртаси бўйича қопламалар, млрд. сўм

21,9

34,7

78,3

264,0 529,4

Ўтган йилга нисбатан ўсиш, %

196,4 167,3 264,1 337,1 200,6

Ҳаёт суғурта компаниялари сони

3

3

4

6

8

Ҳаёт суғуртаси мукофотларининг ЯИМдаги улуши, %

0,017 0,025 0,047

0,10

0,12

Ҳаёт суғуртаси мукофотлари жами суғурта мукофотларига нисбатан, %

6,0

8,5

14,9

25,5

25,3

Манба:

www.mf.uz

сайти маълумотлари асосида муаллиф тайёрлади.

1-жадвал маълумотларини таҳлил қилиш

асосида чиқарилган хулосаларимиз шундан

иборат бўлдики, сўнги йилларда ҳаёт суғурта

компанияларининг сони кўпайган, натижада

эса ҳаёт суғурта мукофотларининг ошишига,

унинг ЯИМдаги улуши 0,02 фоиздан 0,1 фоизга,

жами суғурта мукофотларига нисбатан улуши

эса 6 фоиздан 25,3 фоизгача ўсган.

Хулоса ва таклифлар.

Умуман олганда,

юқоридаги таҳлил натижаларига асосан мамла-

катимизда ҳаёт суғурта хизматлари бозори-

нинг охирги йилларда ривожланиш даражаси-

ни кўриш мумкин, аммо, умумий натижа ҳаёт

суғуртаси мукофотларининг ЯИМдаги улуши

0,1 % эканлиги мавжуд имкониятлардан етар-

лича фойдаланилмаганлигни билдиради. Ҳаёт

суғуртаси ривожланган мамлакатларда бу кўр-

саткич 2-10 %ни ташкил этади[9]. Мамлакати-

мизда ҳаёт суғуртасининг ривожланишига тў-

сиқ бўлаётган омилларнинг асосийлари қуйи-

дагилардан иборат:

-

ҳаёт суғуртаси узоқ муддатли характер-

га эга бўлганлиги, яъни полисларнинг амал

қилиш даври 5-20 йил. Сиёсий ва иқтисодий

нобарқарорлик шароитида, инфляция юқори

бўлганда узоқ муддатли қўйилмалар аҳолида

қизиқиш уйғотмайди;

-

узоқ муддатли ҳаёт суғуртасининг асо-

сида суғурта мукофотларини инвестиция қи-

лиш ётганлиги сабабли суғурта ташкилотлари-

нинг барқарорлиги ва молиявий ҳолатига жид-

дий талаблар қўйилади.Умумий нобарқарорлик

ва молиявий кризис содир бўлиши мумкин

бўлган ҳолатда суғурталовчилар узоқ муддатли

истиқболга кафолат бера олмайдилар. Аҳоли-

нинг уларга бўлган ишончи бошқа молиявий

институтларга бўлгани каби етарли эмас.

-

ҳаёт суғуртаси асосан аҳолининг ўрта

қатлами учун хизмат қилади. Бунда аҳоли

харажатларидан даромадлари юқори бўлиши

ва улар ушбу маблағларни келажак авлодига

мерос қолдиришни ёки инвестиция учун фой-

даланиб, қўшимча даромад олиш мақсадини

кўзлаши назарда тутилган. Аммо, ҳозирги кун-

да Ўзбекистонда ҳаётни инвестицион суғурта

қилиш учун кенг суғурта базаси мавжуд эмас;

-

ҳаёт суғуртасининг жамғариш ва омо-

нат функцияларини бажарилиши учун инвести-

циялар бозори ривожланган бўлиши зарур,

аммо, мамлакатимизда ушбу ҳолатни етарли

даражада деб бўлмайди.

Манба ва адабиётлар рўйхати:

1.

Федорова Т.А. ва бошқалар. Страхование (3-нашр). –М.: Магистр, 2008. – 1006 б.

2.

Ефимов С.Л. ва бошқалар. Словарь страховщика. –М.: Экономика, 2000. – 322 б.

3.

Александрова О.В. Коммерческое страхование. –М.: Янги иқтисодиёт институти, 2006. – 254 б.

4.

Шихов А.К. Страхование. –М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001. – 431 б.

5.

Балабанов И.Т., Балабанов А.И. Страхование. – CПб.: Питер, 2004. – 256 б.

6.

Глущенко В.В. Управление рисками. Страхование. Железно-дорожный: Крылья, 2009. – 336 б.

7.

Казанцев С.К. Основы страхования. Екатеринбург: ИПК УГТУ, 2008 – 101 б.

8.

Ермасов С.В., Ермасова Н.Б. Страхование (2-нашр). – М.: Высшее образование, 2008. – 613 б.

9.

Казакова А.А. Анализ факторов и перспективы развития инвестиционно - страховых продуктов в России.

Финансы и кредит 26 (506) – 2012. 77-бет.

СУҒУРТА ИШИ

Библиографические ссылки

Федорова Т.А ва бошцалар. Страхование (3-нашр). -М.: Магистр, 2008. -1006 б.

Ефимов С.Л. ва бошцалар. Словарь страховщика. -М.: Экономика, 2000. - 322 б.

Александрова О.В. Коммерческое страхование. -М.: Янги ицтисодиёт институти, 2006. - 254 б.

Шихов А.К. Страхование. -М.: ЮНИТИ-ДАНА, 2001. - 431 б.

Балабанов И.Т., Балабанов А. И. Страхование. - СПб.: Питер, 2004. - 256 б.

Глущенко В.В. Управление рисками. Страхование. Железно-дорожный: Крылья, 2009. - 336 б.

Казанцев С.К. Основы страхования. Екатеринбург: ИПК УГТУ, 2008 -1016.

Ермасов С.В., Ермасова Н.Б. Страхование (2-Hauip). - М.: Высшее образование, 2008. - 613 б.

Казакова АА. Анализ факторов и перспективы развития инвестиционно - страховых продуктов в России. Финансы и кредит 26 (506) - 2012. 77-бет.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов