МЕҲМОНХОНА ФАОЛИЯТИДА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚЛАШТИРИШ

Annotasiya

Ушбу мақолада меҳмонхона фаолиятида харажатлар тушунчаси ўрганилган. Меҳмонхона фаолиятининг хусусиятлари очиб берилган. Халқаро стандартларга мувофиқ кўрсатилган хизматлар таннархи учта категориядан, жумладан тўғридан-тўғри материал харажатлар, тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари ва устама харажатлардан иборат эканлиги таъкидланган. Тадқиқот жараёнида меҳмонхона фаолияти устама харажатлари таркиби ишлаб чиқди. Меҳмонхона фаолиятида устама харажатларни таннарх объекларига тақсимлашнинг учта босқичдан иборат услубий тартиби, меҳмонхона фаолиятида битта ўрин жой таннархини костинг қилиш тартиби ҳамда меҳмонхона фаолиятида устама харажатларни ҳисобга олишга доир бухгалтерия ёзувлари таклиф этилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Алимова, Н. (2023). МЕҲМОНХОНА ФАОЛИЯТИДА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚЛАШТИРИШ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(2), 103–113. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44664
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Ушбу мақолада меҳмонхона фаолиятида харажатлар тушунчаси ўрганилган. Меҳмонхона фаолиятининг хусусиятлари очиб берилган. Халқаро стандартларга мувофиқ кўрсатилган хизматлар таннархи учта категориядан, жумладан тўғридан-тўғри материал харажатлар, тўғридан-тўғри меҳнат харажатлари ва устама харажатлардан иборат эканлиги таъкидланган. Тадқиқот жараёнида меҳмонхона фаолияти устама харажатлари таркиби ишлаб чиқди. Меҳмонхона фаолиятида устама харажатларни таннарх объекларига тақсимлашнинг учта босқичдан иборат услубий тартиби, меҳмонхона фаолиятида битта ўрин жой таннархини костинг қилиш тартиби ҳамда меҳмонхона фаолиятида устама харажатларни ҳисобга олишга доир бухгалтерия ёзувлари таклиф этилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

103



МЕҲМОНХОНА ФАОЛИЯТИДА ХАРАЖАТЛАР ҲИСОБИНИ ХАЛҚАРО

СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚЛАШТИРИШ

Алимова Нигора Комилджоновна

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти

Аннотация.

Ушбу мақолада

меҳмонхона фаолиятида харажатлар тушунчаси ўрганилган.

Меҳмонхона фаолиятининг хусусиятлари очиб берилган.

Халқаро стандартларга мувофиқ

кўрсатилган хизматлар таннархи учта категориядан, жумладан тўғридан

-

тўғри материал

харажатлар, тўғридан

-

тўғри меҳнат харажатлари ва устама харажатлардан иборат

эканлиги таъкидланган. Тадқиқот жараёнида меҳмонхона фаолияти устама харажатлари
таркиби ишлаб чиқди. Меҳмонхона фаолиятида устама харажатларни таннарх объекларига
тақсимлашнинг учта босқичдан иборат услубий тартиби, меҳмонхона фаолиятида битта ўрин
жой таннархини костинг қилиш тартиби ҳамда меҳмонхона фаолиятида устама
харажатларни ҳисобга олишга доир бухгалтерия ёзувлари таклиф этилган.

Таянч атамалар:

меҳмонхона фаолияти харажатлари, устама харажатлар, тақсимлаш

базалари, тўғридан

-

тўғри материал харажатлари, тўғридан

-

тўғри меҳнат харажатлари,

меҳмонхона битта ўрин жой таннархи.

СООТВЕТСТВИЕ МЕЖДУНАРОДНЫМ СТАНДАРТАМ УЧЕТА ЗАТРАТ В ГОСТИНИЧНОЙ

ДЕЯТЕЛЬНОСТИ

Алимова Нигора Комилджоновна

Самаркандского института экономики и сервиса

Аннотация.

В данной статье рассматривается понятие затрат в гостиничной

деятельности. Раскрыты особенности гостиничной деятельности. Отмечается, что
стоимость оказываемых услуг в соответствии с международными стандартами состоит из
трех категорий, включающих прямые материальные затраты, прямые затраты на оплату
труда и накладные расходы. В процессе исследования была разработана структура накладных
расходов гостиничной деятельности. Предложен трехэтапный методический порядок
отнесения накладных расходов на объекты затрат в гостиничном хозяйстве, способ
калькуляции стоимости одного места в гостиничном хозяйстве, бухгалтерские проводки по
учету накладных расходов в гостиничном хозяйстве.

Ключевые слово:

расходы гостиничной деятельности, накладные расходы, базы

распределения, прямые материальные затраты, прямые затраты на оплату труда,
себестоимость одной койки в гостинице

COMPLIANCE WITH INTERNATIONAL STANDARDS FOR COST

ACCOUNTING IN HOTEL ACTIVITIES

Alimova Nigora Komildjonovna

Samarkand Institute of Economics and Service

Annotation.

This article explores the concept of costs in hotel activities. Features of the hotel's

activities are revealed. It is noted that the cost of services provided in accordance with international
standards consists of three categories, including direct material costs, direct labor costs and overhead costs.
In the process of research, the structure of overhead costs of hotel operations was developed. A three-step
methodological procedure for allocating overhead costs to cost objects in hotel operations, a method of
costing the cost of one seat in hotel operations, and accounting records for accounting for overhead costs
in hotel operations are proposed.

Key words:

hotel operating costs, overhead costs, allocation bases, direct material costs, direct labor

costs, hotel per-occupancy cost.

II SON - IYUN, 2023

103-113


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

104

Кириш

.

Бугунги кунда ресурслар тежамкорлиги корхоналар самарадорлигини таъминлашда

муҳим омил ҳисобланади. Бу эса ўз навбатида харажатларни оптималлаштириш, таннархни
қисқартириш, маҳсулот (иш ва хизматлар) самарадорлигини оширишни тақозо этади. Корхона
харажатларида салмоқли ҳиссани маҳсулот (иш ва хизматлар) таннархи ташкил этади. Аксарият
кўпчилик соҳага доир адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, ишлаб чиқариш харажатларини
ҳисобга олиш ҳамда тайёр маҳсулотлар ва товарлар таннархини аниқлаш масалалари

ўрганилган. Лекин, хизмат кўрсатувчи соҳаларда, жумладан меҳмонхона хўжаликларида
хизматлар таннархи ҳисоби етарли даражада тадқиқ қилинмаган. Хизматларнинг таннархини
аниқлашнинг методологиясини такомиллаштириш зарурияти мавжуд. Янги Ўзбекистон жаҳон
ҳамжамияти билан интеграциялашувининг кенгайиши барча соҳалар каби бухгалтерия
ҳисобини ҳам халқаро интеграциялашувини талаб этмоқда. Соҳага Молиявий ҳисоботнинг
халқаро стандартлари (МҲХС) жадал жорий этилмоқда. Ушбу қўйилган вазифалар илғор
хорижий тажрибаларни ўрганиш ва амалиётимизга жорий этиш, МҲХСлари асосида молиявий
ҳисоботни тақдим этишни тақозо этади. Шу боис, республикамиз ҳудудларида иқтисодиётнинг
драйверига айланаётган туризм ва меҳмонхона хизматлари соҳасида харажатлар ҳисобини
халқаро стандартлар асосида янгича талқинда ёритиб бериш ҳамда такомиллаштириш ўта
долзарб мавзу ҳисобланади.

Адабиётлар шарҳи.

Алиҳида таъкидлаш лозимки “меҳмонхона –

бу мураккаб, кўп функцияли корхона бўлиб,

қайсики бир бутун комплекс хизматларни амалга оширади: яшаш учун қолиш, овқатланиш,

маиший хизматлар” (Столярова, 2023)ни бажарувчи хизмат кўрсатувчи соҳа ҳисобланади.

Уразов, Худойбердиев ва бошқалар (2020) харажатларга қуйидагича таърифни

келтирадилар: “Туризм ва меҳмонхона субъектлари харажатлари –

бу бевосита мижозларга

турли хизматларни кўрсатиш учун амалга оширилган харажатларнинг пулдаги ифодасининг
йиғиндисидир”. Ушбу таърифни такомиллаштириш зарурияти мавжуд. Таърифда
“....сарфланган ресурсларнинг пулдаги ифодасининг йиғиндисидир” дейилиши ўринлидир.

Аблоқулов (2019) тадқиқот ишида “ахборотларнинг шаффофлиги иқтисодий

категорияларнинг тўғри қўлланилишига боғлиқ. “Чиқим”, “сарф” ва “харажат” категорияларини
чуқур таҳлил қилиш бухгалтерия ҳисобида муҳим масалалардан биридир” деб таъкидлаб, ушбу
категорияларга таъриф келтирган. Бизнинг фикримизча харажатлар ва таннарх категориялари
нуқтаи назаридан ёндашиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

Тадқиқотчи Ташназарова

(2021)

харажатлар таннарх тушунчасидан кенгроқ эканлигини

таъкидлаб, бухгалтерия ҳисобининг янги тенденцияси сифатида “таннарх ҳисоби”ни алоҳида
фан тармоғи сифатида қайд этади.

Ҳайдаров ва Тошхўжаевалар

(2023)

“меҳмонхона хизматлари қиймати шаклланиши

меҳмонхона категорияларига боғлиқ” эканлигини таъкидлашади.

“Интерком

-

Аудит” маслаҳатчиларининг фикрича “хизматлар таннархи уни кўрсатишда

фойдаланилган хом

-

ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, асосий воситалар, меҳнат

ресурсларининг қийматдаги баҳосини ташкил этади”

55

.

Ташкенбаева (2023) меҳмонхона хизматлари харажатлари ҳисоби бўйича қуйидаги

муаммолар мавжуд

эканлигини таъкидлашади “харажатлар моддалари номенкалтурасининг

ҳамда

бошқариш

мақсадларида

тўлиқ

таннархни

ҳисоблаш

методларининг

такомиллашмаганлиги”.

МҲХСларига мувофиқ ишлаб чиқилган Ўзбекистон молиявий ҳисоботининг миллий

стандартлари (МҲМС) лойиҳасида харажатларга қуйидагича таъриф берилган: “хусусий
капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқлари эгаларига тақсимлашлар билан боғлиқ бўлмаган
тарзда хусусий капиталнинг камайишига олиб келадиган активларнинг камайиши ёки
мажбуриятларнинг ошишидир.”

56

Бизнинг

фикримизча, таъриф халқаро стандартларга

мувофиқ келади. Лекин, хусусий капиталга нисбатан талаб қилиш ҳуқуқи эгаларига

55

Ценообразование

и

себестоимость

гостиничных

услуг

https://www.audit-

it.ru/articles/account/otrasl/a92/42258.html

56

МҲМС. Лойиҳаси. 2022 йил //

МҲМС_молиявий_ҳисоботнинг_миллий_стандарти.pdf


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

105

таъсисчилардан ташқари кредиторлар ҳам киради. Шунинг учун фақат хусусий капитал эгалари
нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, “хусусий капиталига нисбатан талабнома ҳуқуқи эгалари
фойдасига бадал тақсимланиши билан боғлиқ бўлмаган ҳолда хусусий капиталнинг камайиши
ёки мажбуриятларнинг ошиши” деб таърифласа мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Тадқиқот методологияси.

Ушбу мақолада қиёсий таҳлил ҳамда индукция ва дедукция баҳолаш усулларидан

фойдаланилди. Қиёсий усулдан фойдаланилиб, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни
таккомилаштиришга доир маълумотлар ва уларни таҳлиллар амалга оширилиб илмий
хулосалар берилди.

Таҳлил ва натижалар

муҳокамаси

.

Меҳмонхона хизматлари соҳасининг муҳим хусусияти харажатларнинг асосий таркибий

қисмида ўзгарувчан харажатларнинг салмоғи катта эмаслиги, доимий харажатларнинг ҳиссаси
катталиги билан ажралиб туради. Меҳмонхонада бўш турган номер

-

хонаси бу меҳмонхонанинг

доимий йўқотиши, мавжуд имкониятдан тўлалигича фойдалана олмаслиги ҳисобланади. Бу
бизнес соҳасининг хусусияти ҳар қандай юқори ташкилотчилик ва юқори меҳмонхона хизмати
кўрсатилган тақдирда ҳам унинг имкониятларини тўлиқ жорий қилишнинг қийинлиги билан
белгиланади.

Меҳмонхона хизматлари таннархини ҳисоблаш ўзининг хусусиятларига эга деб

ҳисоблаймиз. Улар қуйидагилар билан белгиланади.

Биринчидан,

ишлаб чиқариш корхоналарида маҳсулот таннархи объекти ҳисобланса,

меҳмонхона хўжаликларида эса кўрсатиладиган хизматлар таннарх объекти ҳисобланади.

Иккинчидан

, меҳмонхонада яшаш учун номер фондини тақдим қилишдан ташқари,

мижозларга савдо хизматлари, ресторан хизматлари, маиший хизматлар, экскурсия

-

гид

хизматлари, конференция зали, ахборот технологиялари хизматлари ва бошқа хизматлар
кўрсатилади. 15

-

сон МҲХС “Харидорлар билан шартномалар бўйича тушумлар” стандартига

мувофиқ ҳар бир кўрсатилаётган хизмат алоҳида “бажарилишларга оид мажбуриятлар”
сифатида идентификация қилиниши мумкин. Ушбу ҳар бир бажарилишларга оид
мажбуриятларнинг таннархини ҳисоблашга зарурят туғилади.

Учинчидан

, таннархи объекти кўпайгани боис, барча таннархи объектларига тааллуқли

бўлган устама харажатлар юзага келади ҳамда ушбу устама харажатларни таннарх
объектларига сабаб

-

оқибат мезонлари асосида тақсимлаш керак бўлади.

Тўртинчидан

, хизматларни сотиш билан боғлиқ ҳолатлар, яъни хизматалар чегараланган

вақт доирасида амалга оширилади. Хизмат меҳмонхона ҳудудида амалга оширилади.
Меҳмонхона хизматлари моддий эмас, уни кўриб ёки моддий ҳис қилиб бўлмайди. Асосий
ресурслари бўлиб замонавий жиҳозланган меҳмонхона биноси ва малакали персоналлари

ҳисобланади. Меҳмонхона хизматларида тугалланмаган ишлаб чиқариш долзарб эмас (аксарият
ҳолларда бўлмайди). Хизматлар кўрсатиш ҳажми мавсумийлигига қараб тебранувчан
ҳисобланади. Меҳмонхона хизматлар жамғарилмайди. Олинган даромадлар ва амалга
оширилган харажатлар ой бўйича ҳисобланади. Мижозлар меҳмонхона сифати хизматига катта
талабларни қўяди. Меҳмонхона хизмати сифати унинг фаолиятининг асосий мезони
ҳисобланади. Меҳмонхона хизматлари сифати комфортлик даражасига қараб дунё
стандартлари бўйича баҳоланади. Меҳмонхона бизнесининг яна бир хусусияти унинг фаолият
кўрсатиши кўп жиҳатдан жойлашган жойига ҳам боғлиқ ҳисобланади. Меҳмонлар
меҳмонхонани танлашда ўзларига қўлай, марказ, муҳит яхши, экологик тоза ҳудуд, яшил ҳудуд,
диққатга сазовор жойларга яқинлигини ҳам инобатга олишади.

Бешинчидан

, меҳмонхона хўжаликлари харажатлари турли туман ва модда жиҳатидан

ҳам кўп ҳисобланади, қайсики бу ҳолат харажатларни илмий асосда таснифлаш ва ҳисобга
олишни талаб этади. Бир кунлик яшаш, яъни “бир кунлик койка таннархи”ни ҳисоблаш ўта
муҳим ҳисобланади. Бу ахборот меҳмонхонада бошқарув қарорларини қабул қилиш, нархни
белгилаш ҳамда рентабеллик даражасини ҳисоблашда ўта фойдали ҳисобланади.

Халқаро стандартлар ҳамда концептуал қоидаларга мувофиқ меҳмонхона хизматлари

қуйидаги барча мезонлар бажарилган тақдирда тушум ва харажат сифатида тан олинади:

шартномага мувофиқ хизмат кўрсатувчида ваъда қилинган хизматларни амалга

оширганлиги учун қопламаларни олишга бўлган ҳуқуқ юзага келади;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

106

мижозларга кўрсатилган хизматлар учун олинган маблағлар иқтисодий нафнинг

кўпайишига олиб келади;

тушум миқдорини қиймат ифодасида пул ўлчовида баҳолаш мумкин бўлади;

хизматлар билан боғлиқ харажатларни аниқлаш ва баҳолаш имконияти бўлади.

Халқаро стандартларга мувофиқ харажатларни корхонанинг асосий фаолияти билан

боғлиқ харажатлар ва асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатларга таснифланган.

Асосий фаолияти билан боғлиқ харажатларда операцион харажатлар салмоқли ҳиссани

ташкил этади. Меҳмонхона фаолиятида операцион харажатларга сотилган хизматларнинг
таннархи, сотиш харажатлари, маъмурий бошқарув ва бошқа операцион харажатлар киради.

Меҳмонхоналарнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган харажатлари деганда,

корхонанинг асосий фаолияти жараёнида юз бериши ёки юз бермаслиги мумкин бўлган, яъни
асосий фаолияти билан кам боғлиқликда бўлган харажатлар тушунилади. Буларга

фавқулотдаги харажатлар, узоқ муддатли активларни тугатилиши, сотилиши ва бошқа
чиқарилишидан зарарлар ҳамда валюта маблағларини қайта баҳолашдан зарарларни киритиш
мумкин.

Амалдаги тартибга мувофиқ меҳмонхона хизматлари таннархига: “хизматларни

кўрсатишда моддий харажатлар; хоналарга хизмат кўрсатувчи ишчи ходимларнинг иш ҳақи ва
ЯИТ; бевосита хоналарда турган асосий воситаларнинг амортизацияси (кондиционер,
совитгичлар, телевизор, мебель ва бошқа асосий воситалар); бошқа бевосита ишлаб чиқариш
харажатлари”

57

киритилган. Халқаро стандартларда асосий воситалар амортизацияси бу

билвосита харажат сифатида устама ишлаб чиқариш харажатлари таркибига киритиш кўзда
тутилган. Шу боис, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш билан билвосита харажатларни устама
харажатлар таркибида ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Меҳмонхона фаолиятида кўрсатилган хизматлар таннархини ҳисоблаш услубиёти тўлиқ

ишлаб чиқилмаган. Халқаро стандартларга мувофиқ кўрсатилган хизматлар таннархи учта
категориядан иборат: тўғридан

-

тўғри материал харажатлар; тўғридан

-

тўғри меҳнат

харажатлари ва устама харажатлар.

Меҳмонхона фаолиятида тўғридан

-

тўғри материал харажатларга меҳмонхона хизматини

кўрсатиш билан боғлиқ моддий харажатлар, жумладан пардоз

-

андоз анжомлари, сочиқ, чойшаб,

совун, товарлар, нонушта, озиқ

-

овқат маҳсулотлари ва бошқа харажатлар киради. Тўғридан

-

тўғри материал харажатларни тан олишнинг муҳим мезон ушбу моддий харажатларнинг у ёки
бу хизмат турларига бевосита боғлиқлиги ҳисобланади.

Меҳмонхона

фаолиятида

тўғридан

-

тўғри

меҳнат

харажатлари

меҳмонхона

ходимларининг мижозларга хизмат кўрсатиш фаолиятига бевосита боғлиқ бўлган меҳнат
соатлари учун ҳисобланган меҳнат ҳақи ҳамда ижтимоий суғарта харажатларини ўз ичига олади.

Устама харажатлар деганда, таннарх объеклари ҳисобланган меҳмонхона хизматлари

турларининг бир нечтаси билан алоқадор бўлган, даставвал жағариладиган, сўнгра ҳисобот
даврида хизматлар таннархига маълум мезонлар асосида тақсимланадиган умумий харажатлар

тушунилади. Энг муҳим масала меҳмонхона хизматларида устама харажатларни тақсимлаш
услубиётини такомиллаштириш бўлиб ҳисобланади. Бунинг учун иккита масалага аниқлик
киритиш керак бўлади:

1. Хизматларни таннарх объекти сифатида белгилаб олиш;

2. Устама харажатларни белгилаб олинган таннарх объектларига тақсимлаш.

Меҳмонхона кўп қиррали фаолият ҳисобланади. Меҳмонхона мижозларига яшаш учун

номер

-

хона тақдим қилиш билан бир қаторда бир қанча хизмат турларини тақдим қилишлари

мумкин. Меҳмонхона фаолиятида

таннарх объекти сифатида қуйидаги фаолиятларни қараш

мумкин: яшаш учун хона

-

номер тақдим этиш; савдо фаолияти бўйича; умумий овқатланиш

фаолияти; маиший хизматлар ва бошқа хизматлар.

Меҳмонхона фаолиятининг муҳим хусусиятларидан бири бу устама харажатларни

идентификация қилишнинг қийинлигидир. Меҳмонхона фаолиятида харажатларни бевосита ва
билвоситага ажратишда аниқ чегараларни белгилаш мураккаб ҳисобланади. Биз тадқиқотлар
жараёнида меҳмонхона фаолиятида қуйидаги харажатларни устама харажатлар категориясига
киритиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз (1

-

расм).

57

https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text143540_mehmonhona_biznesi


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

107







































1-

расм. Устама ишлаб чиқариш харажатларининг таркибий қисмлари

58

Устама харажатлар, меҳмонхона фаолиятида “қўшимча ишлаб чиқариш харажатлари” деб

номланиб, уларни тақсимлашда қуйидаги базалардан биронтасини қўллаш кўзда тутилган:

меҳмонхона хизматлари таннархига киритилган бевосита харажатларга мутаносиб

равишда;

меҳмонхона хизматлари харажатларига бевосита киритилган ходимлар меҳнатига ҳақ

тўлаш суммасига мутаносиб равишда;

58

Д.С.Ташназарова. Устама ишлаб чиқариш харажатлари маҳсулот таннархини шакллантиришда муҳим омил.

//“Zamonaviy marketing texnologiyalari: tendensiyalar, muammolar va istiqbol” мавзусида хalqaro ilmiy

-amaliy anjuman

tezislar to’plami. –Самарқанд, 2022 йил 10 декабрь. Б. 219

-

223да келтирилган ишланма муаллиф томонидан қайта

ишланган.

МЕҲМОНХОНА ФАОЛИЯТИДА УСТАМА

ХАРАЖАТЛАР

Меҳмонхона фаолиятида ёрдамчи

материаллар

Меҳмонхона фаолиятида билвосита

персонал учун меҳнат ҳақи харажатлари

Электро-энергия, сув, газ ва коммунал

мақсадларда ишлатиладиган ёқилғи

харажатлари

Меҳмонхона хизматларини

сертификация қилиш харажатлари,

йиллик инспекция назорати, норматив

технологик йўқотишлар

Меҳмонхона биносини ҳамда асбоб-

ускуналарини ишчи ҳолатида сақлаш,

жорий таъмирлаш, компьютер

марказларини сақлаш харажатлари, алоқа

хизматлари

Меҳмонхона бинолари ва бошқа узоқ

муддатли активлар жорий ижарага олиш

билан боғлиқ харажатлар

Меҳмонхонани ёнғиндан сақлаш,

хавфсизликни таъминлар харажатлари,

видеотасвир кўзатуви , меҳнат хавфсизлиги,

атроф муҳитни ободонлаштириш, гуллар

экиш

Амортизацияланадиган активлар

амортизацияси

Персоналга тиббий хизмат кўрсатиш

харажатлари, санитария-гигиена

харажатлари, тозалик харажатлари

Ер солиғи, мол-мулк солиғи, сув

ресурслари учун тўловлар

Меҳмонхона хизмати кўрсатиш жараёнига

тегишли бўлган бошқарувнинг техник

воситаларини, жумладан компьютер

бошқаруви

Персонални овқатлантириш, чой-кофе ва

сув харажатлари, ходимларни ишга олиб

келиш-олиб кетиш харажатлари ва бошқа

ходимларга моддий наф кўринишида

амалга оширилган харажатлар

Меҳмонхона кўчмас мулки, машина ва

асбоб-ускуналари, персонални ҳамда бошқа

рискларни суғурта қилиш харажатлари

Персонални малакасини ошириш, курсларда

ўқитиш, олий таълимда ўқитиш, хизмат

сафарлари бўйича харажатлар


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

108

хизматларнинг режали таннархига мутаносиб равишда;

меҳмонхона фонди умумий майдонига мутаносиб равишда.

59

Бизнинг фикримизча, устама харажатларни тақсимлаш устама харажатлар режаси ишлаб

чиқилиши керак. Чунки, устама харажатларнинг жами суммаси фақат ой охирида ёки бошқа
ҳисобот даврининг охирида аниқланиши мумкин. Лекин, хизматлар таннархи жорий
аниқланиши талаб этиладиган кўрсаткич ҳисобланади. Шу боис, устама харажатлар режа
кўрсаткичи асосида хизматлар таннархига тақсимланиши лозим. Бунинг учун меҳмонхона
фаолиятида устама харажатларни бир неча босқичларда тақсимлаш талаб этилади.

Биринчи босқичда

ҳисобот даврида устама харажатларнинг режаси, яъни бюджети

ишлаб чиқилади. “Samarkand Travel Hotel” МЧЖда 2022 йилда устама харажатлари режаси

белгиланган. Шу билан бирга устама харажатларни тақсимлаш базаларини қўйиб чиқамиз (1

-

жадвал).

1-

жадвал

“Samarkand Travel Hotel” МЧЖда 2022 йил устама харажатларининг режаси

ва тақсимлаш базалари (минг сўм)

Устама харажатлар

Режаси

Тақсимлаш базалари

Меҳмонхона фаолиятида ёрдамчи материаллар

150 450,8

Билвосита материаллар бюджети

Меҳмонхона фаолиятида билвосита меҳнат ҳақи
харажатлари

178 932,3

Билвосита

меҳнат

соатлари

бюджети

Персонални овқатлантириш, чой

-

кофе ва сув

харажатлари, ходимларни ишга олиб келиш

-

олиб

кетиш харажатлари

102 480,5

Ходимларнинг сони

Асосий воситалар амортизацияси, мол

-

мулк

солиғи, мол

-

мулкни суғурталаш харажатлари

250 324,9

Асосий воситалар қиймати

Электро

-

энергия, сув, газ ва коммунал тўловлар,

ер солиғи

165 945,7

Эгаллаб турган майдон

Меҳмонхона биносини ҳамда асбоб

-

ускуналарини

ишчи ҳолатида сақлаш, жорий таъмирлаш

180 946,2

Эгаллаб турган майдон

Меҳмонхона хизматларини сертификация қилиш
харажатлари, йиллик инспекция назорати,

норматив технологик йўқотишлар

56 850,6

Махсус идентификация

Жами

1 085 931,0

Ушбу услубий тартиб бир қанча афзаллиларга эга. Устама харажатларни махсус тақсимлаш

базалари асосида тақсимлаш харажатларнинг вужудга келиш омиллари асосида тақсимлаш
имкониятини беради, қайсики бу меҳмонхона фаолиятлари таннархини асосли ҳисоблаш
имконини беради.

Иккинчи босқичда

устама харажатлар меҳмонхона хизматлари фаолият турлари ва

бўлимларга тақсимланади. Бунинг учун юқоридаги 1

-

жадвалда келтирилган суммаларни

тақсимлаш базалари асосида меҳмонхона хизматлари фаолияти турлари ва бўлимларга
тақсимлаб чиқамиз (2

-

жадвал).

Учинчи босқичда

меҳмонхонанинг бошқа бўлимларига тўғри келадиган устама

харажатларини меҳмонхона хизматлари турларига тақсимлаш амалга оширилади. Хизмат
кўрсатувчи бўлимлар сифатида компьютер ва омборхона бўлимлари олинган. Компьютер
хизматлари бўлимига тўғри келадиган устама харажатларини меҳмонхона хизматлари
турларига тақсимлаш учун ушбу бўлим ходимларининг меҳнат соатлари бюджетининг
тақсимотини, омборхонада эса бошқа бўлимларга чиқарилган материаллар чиқими бюджетини
асос қилиб олиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Чунки, хизмат кўрсатувчи бўлимларда

(компьютер ва омборхона) мижозларга хизмат амалга оширилмайди, яъни уларда хизматлар
таннархи кўрсаткичи мавжуд бўлмайди. Ушбу мантиқий ёндашувдан келиб чиқиб, хизмат
кўрсатувчи бўлимларга тўғри келадиган устама харажатларни меҳмонхона хизматлари
турларига тақсимлаш мақсадида қуйидаги ишчи жадвални тузамиз (3

-

жадвал).

59

https://gazeta.norma.uz/publish/doc/text143540_mehmonhona_biznesi


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

109

2-

жадвал

Меҳмонхона устама харажатларини меҳмонхона бўлимлари ва хизматлари

турларига тақсимлаш

Меҳмонхона устама харажатлар

бюджетлаштирилган суммаси

Меҳмонхона

бошқа бўлимлари

Меҳмонхона хизмати

турлари

Жами

Компью

-

тер

Омбор

-

хона

Хона

-

номер

хизмати

Савдо

-

ресторан

хизмати

Маиший

хизмат

-

лар

1

2

3

4

5

6

7

Ёрдамчи материаллар

Тақисмлаш

базаси:

Ёрдамчи

материаллар

бюджети

асосида

тақсимоти

6018

4%

3009

2%

82748

55%

52658

35%

6018

4%

150 450,8

100,0

Билвосита меҳнат ҳақи

Тақсимлаш базаси: Билвосита меҳнат

бюджети ҳиссаси, %

42944

24%

25229,3

14,1%

68173

38,1

25587
14,3%

16999

9,5%

178 932,3

100,0%

Персонални овқатлантириш

Асос: Персонал сони

6720

4

5040

3

75600

45

10080

6

5040

3

102 480,5

61

Коммунал тўловлар (газ, электр

-

энергия ва иситиш)

Тақсимлаш

базаси:

Эгаллаган

майдони

5456

120

11821

260

125936

2770

15458

340

7274,7

160

165 945,7

3650

Асосий воситалар амортизацияси,

мол

-

мулк

солиғи,

мол

-

мулкни

суғурталаш харажатлари

Тақсимлаш

базаси:

Асосий

воситаларнинг

тақсимланган

қиймати

16826

210325

24676

308448

178634

2232924

17399

217486

12790

159878

250 324,9

3 129 061

Меҳмонхона биносини ҳамда асбоб

-

ускуналарини

ишчи

ҳолатида

сақлаш, жорий таъмирлаш

Тақсимлаш

базаси:

Асосий

воситаларнинг

тақсимланган

қиймати

12162,6

210325

17836,8

308448

129130

2232924

12570,7

217486

9245,9

159878

180946,2

3 129 061

Меҳмонхона

хизматларини

сертификация қилиш харажатлари,

йиллик инспекция назорати

Тақсимлаш базаси: хизматлардан

тушган тушумлар (млн. сўм)


47583,1

15925,4


8114,5

2715,8


1153

385,9


56 850,6

19027,1

Жами

90126,6 87612,1 707804

141867 58520,6 1085931

Ушбу жадвал асосида хулоса қилдиш мумкинки, устама харажатлар меҳмонхона

хизматларининг барча турларига тақсимланди. Энди ҳар бир хизматлар тури бўйича таннархи
аниқланади. Масалан, хона

-

номер тақдим қилиш хизматлари таннархини аниқлайлик. Бу ҳисоб

-

китоблар навбатдаги босқичда амалга оширилади. Ушбу тўртинчи босқичда битта номернинг
таннархи аниқланади. Бунинг учун халқаро стандартларга мувофиқ хизматлар таннархининг
учта категорияси бўйича барча маълумотлар аниқланади: тўғридан

-

тўғри материал

харажатлар, тўғридан

-

тўғри меҳнат харажатлари ва устама харажатлар. Бошқарув ҳисобида

қабул қилинган тартибга мувофиқ жараёнли ва буюртмали костинг тизимларида тўғридан

-

тўғри матераллар ҳақиқий, тўғридан

-

тўғри меҳнат харажатлари

ҳақиқий ҳамда устама

харажатлари эса норматив олинади. Амалиётда меҳмонхона бизнесида меҳмонхона
хизматларининг таннархи ойлик ҳисоб

-

китоб қилинади. Шу боис, бир сутка учун битта жойнинг

таннархини аниқлаймиз.



background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

110

3-

жадвал

Меҳмонхонанинг хизмат кўрсатувчи бошқа бўлимларига тўғри келадиган устама

харажатларини меҳмонхона бўлимлари ва хизматлари турларига қайта

тақсимлаш

Меҳмонхона устама харажатлар

бюджетлаштирилган суммаси

Меҳмонхонанинг

бошқа бўлимлари

Меҳмонхона хизмати

турлари

Жами

Компью

-

тер

Омбор

-

хона

Хона

-

номер

хизмати

Савдо

-

ресторан

хизмати

Маиший

хизмат

-

лар

1

2

3

4

5

6

7

Қайта

тақсимланишга

қадар

бўлимларга

ва

меҳмонхона

хизматлари

турларига

тақсимланган устама харажатлар

Асос: 2

-

жадвал маълумотлари

90126,6

87612,1

707804

141867

58520,6

108593

1

Компьютер

бўлимининг

устама

харажатлари тақсимланиши

Тақсимлаш

базаси

:

компьютер

бўлими

ходимларининг

бюджетлаштирилган

меҳнат

соатлари, киши меҳнат соатлари

Омборхонага

тўғри

келадиган

компьютер

хизматлари

соатини

меҳмонхона хизматлари турларига
қайта тақсимлаш фоизлари



250

5,47%

74066


3550

77,68%

4,50%

82,18%

9400,2


450

9,85%
0,58%

10,43%

6660,4


320

7,0%

0,39%

7,39%

90126,6


4570

100%

5,47%

100%

Омборхона

бўлимининг

устама

харажатлари тақсимланиши

Тақсимлаш

базаси

:

Омборхона

томонидан чиқарилган материаллар

бюджети тақсимоти, %

Компьютер

бўлимига

тўғри

келадиган

омборхона

харажатларининг

меҳмонхона

хизматлари

турларига

қайта

тақсимлаш фоизлари


2%

58998


66%

1,34%

67,34%

25030,8


28%

0,575

28,57%

3583,3


4%

0,09%

4,09%

87612,1


100%

2%

100%

Қайта

тақсимлаш

амалга

оширилгандан

кейинги

устама

харажатлар

840868

176298 68764,3 1085931

Меҳмонхонада қайта ҳисобланган
стандарт ўринлар сони

215

Меҳмонхона хизматининг

бошқа фаолияти турлари

бўйича тақсимлаш базалари

сифатида бошқа

кўрсаткичлар олиниши

мумкин

Бир ойда устама харажатларини

бюджетлаштирилган

тақсимлаш

ставкаси (840868/215х12 ой)

325,918

Таҳлил қилаётган “Samarkand Travel Hotel” МЧЖда бир суткада 250 та ўрин бор. Шундан, 20

та ўрин люкс, 50 та ўрин делюкс, 80 та ўрин стандарт қилиб белгиланган. Албатта ушбу ҳолатда
жами 250 та ўрин бор, лекин уларнинг харажатгирлиги бир

-

биридан фарқ қилади. Шу боис,

харажатларни тақсимлашда маълум нисбатлар асосида люкс ва делюкс ўринларни стандарт
ўринга тенглаштириб олишимиз керак. Мутахассисларнинг ҳисоб

-

китоби натижалари қуйида

келтирилган.

4-

жадвал

“Samarkand Travel Hotel” МЧЖда

мавжуд ўринлар ҳисоб

-

китоби натижалари

Хоналарнинг

тоифаси

Ўринларнинг сони

Стандарт ўринга

алмаштириш

коэффициенти

Қайта ҳисобланган

Стандарт ўринлар

сони

Люкс

20

3

60

Делюкс

50

1.5

75

Стандарт

80

1

80

Жами

150

215


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

111

Демак, стандарт ўринларга тенглаштирилганда 215 та ўринга тенг. Ушбу маълумотлар

асосида битта ўриннинг таннархини аниқлаймиз (

5-

жадвал).

5-

жадвал

“Samarkand Travel Hotel” МЧЖда 2022 йил январь ойида битта ўрин жой таннархини

костинг қилиш тартиби (сўм)

Т.р

Таннарх элементлари

Суммаси

1.

Бевосита ишлаб чиқариш харажатлари:

1.1.

Тўғридан

-

тўғри меҳмонхона хоналарига сарфланган моддий харажатлар

598 250 620

1.2.

Меҳмонхона хоналарига хизмат кўрсатган тўғридан

-

тўғри персоналнинг

меҳнат ҳақи харажатлари ҳамда ижтимоий суғуртага ажратмалар

485 950 850

1.3

Жами бевосита харажатлар (598250620+485950850)

1 084 201 470

1.4

Бир ойда битта хонага тўғри келадиган бевосита харажатлар

(1084201470/215)

5 042 798

2.

Устама харажатлар

2.1

Бир ойда устама харажатларини бюджетлаштирилган тақсимлаш

ставкаси (840 868 000/215х12 ой)

325 918

3.

Жами бир ойлик битта хонанининг таннарх (5042798+325918)

5 368 716

4.

Битта стандарт хонанининг бир кунлик таннархи (5368716 /30 кун),

минг сўм

178 957,2

5.

Люкс хонанинг таннархи

[

(178957,2 х 60)/20

= 10737432/20]

536 871,6

6.

Делюкс хонанинг таннархи

[(178957,2

х 75

)/50 = 13421790/50]

268 435,8

7.

Стандарт хонанинг таннархи

178 957, 2

Меҳмонхона хўжаликларида маҳсулот таннархини шакллантириш мақсадида ишчи счётлар

режасига маълум бир счётларни киритиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Хизматлар
таннархини 2020

-

“Меҳмонхона хизматлари таннархи” деб номлаб, ушбу счётга субсчёт

сифатида 2021

-

“Хона

-

номер хизматлари таннархи” ҳамда 2620

-

“Меҳмонхона фаолиятида

устама харажатлар” счётларида ҳисобга олишни таклиф этамиз.

2021 “Хона

-

номер хизматлари” таннархи счётининг асосий мақсади хона

-

номер тақдим

қилиш хизматлари таннархини ҳисоблаш бўлиб ҳисобланади. Ушбу счётнинг дебетида
хизматлар таннархига кирувчи харажатлар акс эттирилади. Меҳмонхона маҳсулотлари
таннархига кирувчи харажатлар,

жумладан тўғридан

-

тўғри материал, тўғридан

-

тўғри меҳнат

харажатлари ва устама харажатлар. Ушбу жараёнларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш
тартибини қуйидаги жадвалда акс эттирамиз (

6-

жадвал).

6-

жадвал

“Samarkand Travel Hotel” МЧЖда 2022 йил январь ойида меҳмонхона фаолиятида

хона

-

номер таннархини ҳисоблашга доир бухгалтерия ёзувлари

Молиявий

-

иқтисодий операциялар

Бухгалтерия ёзуви

Сумма

Дебет

Кредит

1. Тўғридан

-

тўғри меҳмонхона хоналарига сарфланган

моддий харажатлар

2021

1010

598 250 620

2. Меҳмонхона хоналарига хизмат кўрсатган тўғридан

-

тўғри персоналнинг меҳнат ҳақи харажатлари ҳамда

ижтимоий суғуртага ажратмалар


2021


6710 (6510)


485 950 850

3. Бир ойда устама харажатларини бюджетлаштирилган

тақсимлаш ставкаси асосида меҳмонхона хизматлари
таннархига олиб борилиши

2021

2620

840 868 000

4. Сотилган хизматларнинг таннархи аниқланди

9130

2021

1 925 069 470

Ушбу жадвал маълумотлари асосида хулоса қилиш мумкинки, меҳмонхона фаолиятида

хизматлар бўйича тугалланмаган хизмат бўлмайди, яъни 2021 “Хона

-

номер хизматлари

таннархи” счётида қолдиқ бўлмайди. Меҳмонхонада хона

-

номер тақдим қилиш билан боғлиқ

хизматлар таннархи сотилган деб ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби меҳмонхонада хона

-

номер

тақдим қилиш баробарида хизматлар истеъмоли амалга оширилади. Демак, хизмат
кўрсатилиши жараёнида мижозларга сотилади. Меҳмонхоналарда сотишдан олинган даромад


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

112

хизматлар кўрсатиши баробарида тан олинади. Худди шунингдек меҳмонхона фаолиятида
хизматлар таннархи ҳам хизматлар кўрсатилиши жараёнида тан олиб борилади.

Хизматлар таннархини ҳисоблашда муҳим жараён меҳмонхона фаолиятининг устама

харажатларини счётларда акс эттириш жараёни бўлиб ҳисобланади. Бунинг учун

2620 -

“Меҳмонхона фаолиятида устама харажатлар” счётни қўллаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ушбу счётнинг қўлланилишини қуйидаги жадвалда акс эттирамиз (

7-

жадвал):

7-

жадвал

“Samarkand Travel Hotel” МЧЖда 2022 йил январь ойида меҳмонхона фаолиятида

устама харажатларни ҳисобга олишга доир бухгалтерия ёзувлари

Молиявий

-

иқтисодий операциялар

Бухгалтерия ёзуви

Сумма

Дебет

Кредит

Меҳмонхона фаолиятида ёрдамчи материаллар

2620

1010

145 899 715

Меҳмонхона

фаолиятида

билвосита

меҳнат

ҳақи

харажатлари

2620

6710

182 948 300

Персонални овқатлантириш, чой

-

кофе ва сув харажатлари,

ходимларни ишга олиб келиш

-

олиб кетиш харажатлари

2620

6990

103 320 450

Асосий воситалар амортизацияси, мол

-

мулк солиғи, мол

-

мулкни суғурталаш харажатлари

2620

0200

250 324 900

Электро

-

энергия, сув, газ ва коммунал тўловлар, ер солиғи

2620

6990

167 846 845

Меҳмонхона биносини ҳамда асбоб

-

ускуналарини ишчи

ҳолатида сақлаш, жорий таъмирлаш харажатлари

2620

1010,

6990

179 450 620

Меҳмонхона

хизматларини

сертификация

қилиш

харажатлари, йиллик инспекция назорати, норматив

технологик йўқотишлар бўйича харажатлар

2620

6990

56 850 600

Бир ойда устама харажатларини бюджетлаштирилган
тақсимлаш ставкаси асосида меҳмонхона хизматлари

таннархига олиб борилиши

2021
2022

2023

2620
2620

2620

840 868 000
176 298 000

68 764 300

Ой мабойнида тақсимланмай қолган меҳмонхона устама

харажатлари сотилган хизматлар таннархига олиб

борилиши 711

130 сўм (1

086 641 430

1 085 930 300)

9130

2620

711 130

Ушбу жадвал асосида хулоса қилиш мумкинки, устама харажатлар 2620 “Меҳмонхона

фаолиятида устама харажатлар” счётида тўпланилади. Ушбу счётларда маълумотлар юқоридаги
жадваллардаги ҳисоб

-

китоб маълумотлари асосида меҳмонхона хизматлари, жумладан номер

-

хона тақдим қилиш –

840 868

000 сўм, савдо

-

ресторан хизматлари –

176 298

000 сўм ва маиший

хизматлари –

68 764

300 сўм тақсимланади. Натижада, меҳмонхона хизматларига жами

тақсимланган сумма 1

085 930

300 сўм ташкил этади. Юқоридаги жадвалда 2620 –

счётнинг

дебетида тўпланган сумма ҳақиқатда амалга оширилган меҳмонхона фаолияти устама
харажатларини тавсифлайди. Жами ҳақиқатда амалга оширилган устама харажатлар 1 086

641

430 сўмга тенг. Ўртадаги фарқ тақсимланмай қолган устама харажатларни ташкил қилади

711 13

0 сўм (1 086 641 430 –

1 085 930 300)ни ташкил этмоқда. Белгиланган тартибга мувофиқ

ушбу сумма сотилган хизматлар таннархига олиб борилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ушбу ишланмалар меҳмонхона хизматлари таннархини тўғри аниқлаш имкониятини беради.

Хулоса ва таклифлар.

Тадқиқотлар асосида қуйидаги хулосаларга келинди:

1. Меҳмонхоналарда таннарх ҳисобини такомиллаштириш ўта долзарб масала

ҳисобланади. Меҳмонхоналар серқирра фаолият билан шуғулланади. Меҳмонхонада яшаш учун
номер фондини тақдим қилиш, мижозларга савдо, ресторан, маиший, экскурсия

-

гид,

конференция зали, ахборот технологиялари ва бошқа хизматлар кўрсатилади. Таннархи
объекти кўпайгани боис, устама харажатларни таннарх объектларига сабаб

-

оқибат мезонлари

асосида тақсимлаш талаб этилади. Хизматлар меҳмонхона ҳудудида амалга оширилади.
Меҳмонхона хизматларида тугалланмаган ишлаб чиқариш бўлмайди. Меҳмонхона хизматлар
жамғарилмайди. Меҳмонхона хўжаликлари харажатлари турли туман ва модда жиҳатидан ҳам


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun

www.e-itt.uz

113

кўп ҳисобланади. Ушбу хусусиятларни ҳисоб сиёсатини шакллантиришда инобатга олиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

2. Халқаро стандартларга мувофиқ кўрсатилган хизматлар таннархи учта категориядан,

жумладан тўғридан

-

тўғри материал харажатлар, тўғридан

-

тўғри меҳнат харажатлари ва устама

харажатлардан иборат эканлиги таъкидланди. Тадқиқот жараёнида меҳмонхона фаолияти
устама харажатлари таркиби ишлаб чиқилди.

3. Меҳмонхона фаолиятида устама харажатларни таннарх объекларига тақсимлашнинг

учта босқичдан иборат услубий тартиби тавсия этилди. Унга мувофиқ: биринчи босқичда
ҳисобот даврида устама харажатларнинг режаси, яъни бюджети ишлаб чиқилади; иккинчи
босқичда устама харажатлар меҳмонхона хизматлари фаолият турлари ва бўлимларга
тақсимланади; учинчи босқичда меҳмонхонанинг бошқа бўлимларига тўғри келадиган устама
харажатларини меҳмонхона хизматлари турларига тақсимлаш амалга оширилади.

4. Тадқиқотлар асосида меҳмонхона фаолиятида битта ўрин жой таннархини костинг

қилиш тартиби ҳамда меҳмонхона фаолиятида устама харажатларни ҳисобга олишга доир
бухгалтерия ёзувлари таклиф этилди.

Ушбу таклиф ва тавсияларнинг амалиётга қўлланилиши меҳмонхона фаолиятида

харажатлар ҳисобини халқаро стандартларга мувофиқ ҳисобга олишга ҳамда хизматлар
бирлиги таннархини тўғри ва ишончли ҳисоблашга хизмат қилади.

A

дабиётлар/Литература/Reference:

Авлокулов А.З. (2019) Молиявий натижалар ҳисоби ва аудити методологиясини

такомиллаштириш. Иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри (DsC) диссeртaцияси aвтoрeфeрaти.

Тошкент. 15

-

б.

Столярова, О.А.

(2023)

Особенности организации учета в гостиничном бизнесе / О. А.

Столярова, Н. С. Щербина.

-

Текст: непосредственный // Молодой ученый

.

2016.

–№ 10 (114). –С.

884-887.

URL: https://moluch.ru/archive/114/29755/ (дата обращения: 11.02.).

Ташкенбаева З.У. (2023) Особенности управленческого учета в гостиничном бизнесе

Узбекистана.

https://scientificjournal.ru/images/PDF/2016/VNO-23/osobennosti-upravlencheskogo-

ucheta-v-gostinichnom-biznese-

uzbekistana.pdf. Кириш санаси 04.04.2023

Ташназарова Д.С. (2021) Харажатлар ва таннарх тушунчаси, уларнинг мазмуни ва

тавсифи. // “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” илмий электрон журнали. Тошкент. 3

-

сон,

май

-

июнь, Б. 32.

Уразов К.Б., Худойбердиев Н.У. ва бошқалар. (2020) Туризм ва меҳмонхона хўжалигида

бухгалтерия ҳисоби ва молия. Ўқув қўлланма.

-

Т.: “Iqtisodiyot”. 298

-

б.

Ҳайдаров Ш., Тошхўжаева А. (2023) Как формируется стоимость гостиничных услуг.


Bibliografik manbalar

Авлокулов А.З. (2019) Молиявий натижалар ҳисоби ва аудити методологиясини такомиллаштириш. Иқтисoдиёт фaнлaри дoктoри (DsC) диссeртaцияси aвтoрeфeрaти. Тошкент. 15-б.

Столярова, О.А. (2023) Особенности организации учета в гостиничном бизнесе / О. А. Столярова, Н. С. Щербина. -Текст: непосредственный // Молодой ученый. –2016. –№ 10 (114). –С. 884-887. – URL: https://moluch.ru/archive/114/29755/ (дата обращения: 11.02.).

Ташкенбаева З.У. (2023) Особенности управленческого учета в гостиничном бизнесе Узбекистана. https://scientificjournal.ru/images/PDF/2016/VNO-23/osobennosti-upravlencheskogo-ucheta-v-gostinichnom-biznese-uzbekistana.pdf. Кириш санаси 04.04.2023

Ташназарова Д.С. (2021) Харажатлар ва таннарх тушунчаси, уларнинг мазмуни ва тавсифи. // “Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” илмий электрон журнали. Тошкент. 3-сон, май-июнь, Б. 32.

Уразов К.Б., Худойбердиев Н.У. ва бошқалар. (2020) Туризм ва меҳмонхона хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва молия. Ўқув қўлланма. -Т.: “Iqtisodiyot”. 298-б.

Ҳайдаров Ш., Тошхўжаева А. (2023) Как формируется стоимость гостиничных услуг.