Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
215
ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТНИ КАМАЙТИРИШДА СОЛИҚ ОРГАНЛАРИНИНГ
АҲАМИЯТИ
Нормурзаев Умид Холмурзаевич
Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция
солиқ бош инспектори
(DSc) и.ф.д.
Aннотация
.
Мазкур мақолада республикамизда сўнги йилларда мамлакатда солиқ ва
молия соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт
-
шароитлар яратиш,
инвестиция муҳитини яхшилаш ҳамда бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга
қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Шу билан бирга, иқтисодиётда яширин
айланма савдо ва умумий овқатланиш, автотранспортда ташиш, уй
-
жой қурилиши ва
таъмирлаш, тураржой хизматларини кўрсатиш каби соҳалар ўрганилиб, хориж тажрибаси,
мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий
-
амалий хулоса ва таклифлар шакллантирилган.
Калит сўзлар:
солиқ тушумлари, таҳлика
-
таҳлил, хавфлар, самарадорлик, рақамли
платформа, усуллар ва воситалар, илғор ахборот
-
коммуникасия технологиялари, таҳлил,
оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси.
РОЛЬ НАЛОГОВЫХ ОРГАНОВ В СОКРАЩЕНИИ СКРЫТОЙ ЭКОНОМИКИ
Нормурзаев Умид Холмурзаевич
Главный налоговый инспектор Инспекции
по крупным налогоплательщикам (DSc) д.э.н.
Аннотaция
.
В данной статье описаны широкомасштабные реформы, направленные на
создание благоприятных условий для ведения предпринимательской деятельности в налоговой
и финансовой сферах, улучшение инвестиционного климата и дальнейшее укрепление доверия
деловых кругов к нашей республике за последние годы. При этом были изучены такие направления,
как подпольная торговля и общепит, перевозки автотранспортом, жилищное строительство и
ремонт, оказание бытовых услуг, сформированы научно
-
практические выводы и предложения по
зарубежному опыту и его применению в нашей стране.
Ключевые слова:
налоговые поступления, анализ, риски, эффективность, цифровая
платформа, методы и инструменты, передовые информaционно
-
коммуникaционные
технологии, анализ, оптимизaция, налоговые льготы, налоговая ставка.
THE IMPORTANCE OF TAX AUTHORITIES IN REDUCING THE HIDDEN ECONOMY
Normurzaev Umid Kholmurzaevich
Chief Tax Inspector of the Inspectorate for Large Taxpayers
DSc
Annotation.
This article describes large-scale reforms aimed at creating favorable conditions for
doing business in the tax and financial sectors, improving the investment climate and further strengthening
the confidence of business circles in our republic in recent
е
ars. At the same time, such areas as
underground trade and public catering, road transport, housing construction and repair, the provision of
personal services were studied, scientific and practical conclusions and proposals were formed on foreign
experience and its application in our country.
Key words:
tax revenues, analysis, risks, efficiency, digital platform, methods and tools, advanced
information and communication technologies, analysis, optimization, tax incentives, tax rate.
II SON - IYUN, 2023
215-221
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
216
Кириш.
Ўзбекистонда кейинги йилларда яширин иқтисодиётнинг ҳиссасини камайтириш, у
орқали юзага келувчи солиқдан қочиш ҳолатлари ҳамда солиқ тўловчилар томонидан солиқ
тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини камайтириш ҳамда уларнинг олдини олишга қаратилган
чора
-
тадбирларни самарали амалга оширишга алоҳида еътибор қаратилмоқда. Яширин
иқтисодиётни қисқартириш борасида меъёрий
-
ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, соҳани
рақамлаштириш натижалари ҳисобига яширин иқтисодиётни жиловлаш, жамоатчилик
назоратини кучайтириш, яширин иш ўринларини легаллаштириш, назорат тадбирларини
ўтказиш йўналишида тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Адабиётлар шарҳи.
Shumpeter (2007) икки турга бўлинишни таклиф қилади: ишлаб чиқаришда мумкин
бўлган техник носозлик билан боғлиқ хавф ва тижорат муваффақиятининг етишмаслиги билан
боғлиқ хавф.
Покровский (2011) кўриб чиқиш учун хавфнинг таркибий хусусиятларини таклиф қилади:
хавф, хавфга мойиллик, хавфга сезгирлик (заифлик), бошқа хавф
-
хатарлар билан ўзаро таъсир
қилиш, хавф ҳақида мавжуд маълумотлар, хавф миқдори, хавф билан боғлиқ харажатлар
(харажатлар), ўзига хослик хавфлар.
Aронов, Кашинлар (200
7
) ўзининг тадқиқотида эса, солиқлар ва бошқа мажбурий
тўловларнинг хориж ва Россия Федерациясида ундириш механизмини ўрганган ҳолда солиқ
тўлашдан бош тортган солиқ тўловчилар билан ишлаш сиёсати, уларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, келгусида ҳар бир солиқ тўловчи ўз хоҳиши билан солиқ тўлаш мажбурияти
бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишган ҳамда ушбу тавсияларни солиқ ва бошқа
мажбурий тўловларни ундириш соҳасида қўллаб уни исботлашган ва бир қатор амалий
чораларни амалга оширишган.
Лекин, Jalonkinaни (2012) фикрларидан бутунлай бошқача таклиф билан Тошматов
“Корхоналарни ривожлантиришда солиқларнинг роли тўғрисида”ги китобида солиқлар ва
бошқа мажбурий тўловларни хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини рағбатлантириш
ҳамда уларнинг дебитор ва кредитор қарзларини қисқартириш ва уларни фаоллигини ошириш
орқали ундириш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий тавсиялар берган.
Aндреева (2017) томонидан солиқ тўловчилар томонидан солиқ интизомига риоя
қилинмаслик сабаблари тадқиқ қилинган, солиққа оид билимларни оширишга оид усуллари
таҳлил қилиниб, солиқ тўловчиларга давлат ҳамкори сифатида хизматни такомиллаштириш
усуллари таклиф қилинган.
Тадқиқот методологияси.
Ушбу мақолада қиёсий таҳлил ҳамда индукция ва дедукция баҳолаш усулларидан
фойдаланилди. Қиёсий усулдан фойдаланилиб, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишни
таккомилаштиришга доир маълумотлар ва уларни таҳлиллар амалга оширилиб илмий
хулосалар берилди.
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.
Мамлакатимизда яширин иқтисодиёт даражасини пасайтириш, тадбиркорлик
фаолиятини юритиш учун, шу жумладан тартибга солиш ва маъмурий юкни камайтириш
ҳисобига тенг рақобат шароитларини яратиш, солиқ қонунчилиги
талабларига риоя қилиш
тартиб
-
таомилларини автоматлаштириш ва унинг тартибини соддалаштириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Яширин иқтисодиётни
қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора
-
тадбирлар тўғрисида”ПФ
-6098-
сон Фармони тасдиқланди. Ушбу Фармон талабида “яширин
иқтисодиёт”ни қисқартиришга қаратилган тадбирлар ушбу соҳада ижобий иш тажрибасига эга
халқаро молия институтлари (Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Россия Федерал солиқ
хизмати ва бошқалар) билан изчил ҳамкорликлар давом эттирилмоқда
(
Фармон
, 2020).
Бунда асосий эътибор инсон омилисиз замонавий ахборот технологияларининг кенг
жорий этилишига қаратилиб, Электрон ҳисобварақ
-
фактуралари, онлайн назорат касса
машиналаридан фойдаланиш, товарларни маркировкалаш, экспертлар иштирокида ишлаб
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
217
чиқилган “Таҳлика
–
таҳлил” дастурий маҳсули орқали солиқ хавфи юқори субъектларни
сегментлашга қаратилди. Жумладан:
Ўтган 2021 йилда 33,8 млн. та электрон ҳисобварақ
-
фактуралари орқали 1 190,1
трлн.сўмлик реализация ҳажми солиқ базасига киритилди (2020 йилда
-
20,9 млн.та
722,1
трлн.сўм бўлган) ёки 1,7 баробарга ошди. Солиқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар
натижасида солиқларни ихтиёрий тўлаш даражаси 95 фоизга етиб, 2021 йилда қўшилган
қиймат солиғи тушумлари 25,5 трлн.сўмни ташкил этиб 2020 йилга (20,5 трлн.сўм) нисбатан 25
фоизга ўсди.
Трансхалқаро компаниялардан Google, Apple, Samsung, Huawei, Facebook, Яндекс каби 26
тадан ортиқ интернет
-
компаниялари Ўзбекистондаги фаолиятлари бўйича солиқ тўловчи
сифатида рўйхатдан ўтди.
Улгуржи ва чакана савдо билан шуғулланувчи жами тадбиркорлик субъектларида 226
мингта онлайн назорат касса машиналари ўрнатилди ва айланмадан олинадиган солиқ
тушумлари биринчи йилнинг ўзида 22 фоизга ўсди. 2022 йилнинг 1 январидан бошлаб, кенг
жамоатчиликни жалб этган ҳолда чек суммаларидан 1 фоиз миқдорида мукофот тўловларини
амалга ошириш тадбирлари ҳам белгиланиб, тушумлар ҳажмини 1,6 баробарга ошириш
режалаштирилган. Дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, биргина жорий йил январь
ойининг биринчи ҳафтасида чакана савдо айланмаси ўтган ойнинг мос даврига нисбатан 43
фоизга ошди. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 69 та ва реализация
қилувчи 10 500 та субъектлар маркировка тизимига уланди. Алкоголь маҳсулотлари савдоси
билан шуғулланаётган 103 та (54 та шароб база ва 49 та чакана савдо) субъектида ўтказилган
сайёр текширувлар натижасида 85 та ҳолатда омборларда 30,5 млрд.сўмлик маҳсулотлар
камомади ва 43 та ҳолатда 4,3 млрд.сўмлик маҳсулотлар ортиқчалиги аниқланган. Камерал
солиқ текширувлари амалга оширилган 51 та алкоголь ва 4 та спирт ишлаб чиқарувчи
корхоналарда харид қилинган хом
-
ашё (спирт, сув, электр энергияси, этикетка, шиша идиш)
билан реализaция қилинган алкоголь маҳсулоти ўртасидаги тафовут ҳисобига 237 млрд.сўм
солиқлар ҳисобланмаган.
Мисол учун, “D” МЧЖ томонидан 2020 йил ва 2021 йилнинг 9 ойида 228 минг дал спирт
кирим қилиниб, меъёрга асосан 40 фоизлик 570 минг дал алкоголь маҳсулоти ишлаб чиқариши
лозим бўлган ҳолда, кирим қилинган спирт ҳажмига нисбатан 18 минг дал кам ишлаб
чиқарилган ва натижада 3,1 млрд.сўмлик солиқ ҳисобланмаганлиги шубҳа қилинган.
Бундан ташқари, солиқ органлари ва солиқ тўловчилар ўртасидаги бизнес жараёнларини
такомиллаштириш ҳамда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ҳуқуқларини кафолатлаш
мақсадида “Е
-
ижара” (“ijara.soliq.uz”) электрон хизмати 2021 йил октябрь ойидан амалиётга
киритилди. Амалга оширилаётган ишлар солиқ хавфи юқори даражада бўлган солиқ
тўловчиларга нисбатан солиқ назоратини таъминлаш ва уларнинг сони камайишига ижобий
таъсир кўрсатмоқда. Жами 159,2 минг та (57,4 мингта юридик ва 101,8 мингта жисмоний
шахслар ўртасида) ижара шартномалари давлат солиқ органларида ҳисобга олиниши
таъминланиб, “ҚҚС тўловчиларини ҳисобга олиш” дастурида 46 минг та тадбиркорлик
субъектлари мезон асосида аниқланган хавфлар даражасидан чиқарилди. Шу билан
бирга, солиқ
базасини кенгайтириш ҳисобига 2022 йилда юридик шахсларнинг ижара шартномаларини
рўйхатга олиниши бюджетга қўшимча 322 млрд.сўмдан ортиқ солиқлар ҳисобланиши
кутилмоқда. 2021 йилда “Таҳлика –
таҳлил” дастурий маҳсули орқали солиқ хавфи юқори
субъектлар сегментланиб, ҚҚС тўлашда “шубҳали” 973 та фирмалар орқали солиқдан қочиш
схемаларидан фойдаланган субъектларнинг 18,9 минг та контрагентлари томонидан 1,73
трлн.сўмлик асоссиз ҳисобга олган ҚҚС суммалари бекор қилиниб, жорий тўловларини қоплаш
ва ундириш орқали бюджетга тикланди.
Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш орқали
солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган солиқ тўловчиларнинг Товар хомашё биржаси, Давлат
харидлари электрон портали ва “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида иштирок этиши
бўйича қўшимча чекловлар ўрнатиш режалаштирилган. Бундан ташқари, “Е
-
актив”, “Е
-
имтиёз”,
“Автокамерал”, “Taxgap”, товар ва хизматлар учун муайян идентификация коди (МХИК)
амалиётга жорий этилмоқда. Бундай дастурлар бир кунлик фирмалар очиш орқали солиқ
тўлашдан бўйин товлаш ҳамда давлат бюджети маблағларини ўзлаштириш имкониятлари
чекланишига хизмат қилади. Яширин иш ўринларини легаллаштириш ва ўзини ўзи иш билан
банд қилганлар сони 2021 йилнинг ўзида 1,2 млн.тадан ошди. Қайд этилган инструментлардан
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
218
кенг фойдаланиш ҳамда иқтисодиётдаги ижобий кўрсаткичлар натижаси билан 2021 йилда
солиқ тушумлари пандемиядан олдинги даврга (2019 йил) нисбатан 1,5 баробарга кўпайган.
Маълумот учун: 2016 йилда ЯИМ 255,4 трлн.сўмни ва 2021 йилда 722,8 трлн.сўмни ташкил этиб,
2,8 баробарга ошган бўлса, солиқ тушумлари 31,4 трлн.сўмдан 128 трлн.сўмга етиб, 4 баробарга
ошди. Шу билан бирга, Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси экспертларининг (MIMIC
модели асосида) баҳолашларига кўра 2020 йилда ЯИМ яширин иқтисодиётнинг улуши юқори
даражада қолиб, 49,3 фоизни ташкил этган.
Солиқ органлар томонидан 2022 йилда қуйидагилар амалга оширилган:
Ишлаб чиқилган меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилмоқда. Солиқ маъмурчилигини янада
такомиллаштириш ва тадбиркорлик субъектларига енгилликлар яратишга қаратилган 15 та
меъёрий ҳужжат қабул қилинди ва 10 та ҳужжат лойиҳаси устида иш олиб борилган. Хорижий
валютадаги тушумни кечиктириш ҳолати учун қўлланиладиган молиявий жарима миқдори 2
бараварга камайтирилди (ЎРҚ
-758-
сонли Қонун).
Касса операцияларини юритиш тартибини бузганлик учун маъмурий жарима қўллаш
амалиёти бекор қилинди. Дебиторлик ва кредиторлик қарз муддатларини ўтказиб юборганлик
учун маъмурий жарима қўллаш амалиёти бекор қилинди. Солиқ ҳисоботларини
-
солиқ
органларига ҳамда солиқ ва йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномасини банкка ўз
вақтида тақдим этмасликка оид ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш бўйича иш
юритишнинг электрон тизими яратилди. Бўш турган бинолар, фойдаланилмаётган ишлаб
чиқариш майдонлари (объектлар), яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар, шунингдек,
тугаланмаган қурилиш объектларига ҳамда ушбу объектлар билан банд бўлган ер
участкаларига нисбатан мол
-
мулк ва ер солиқларининг оширилган ставкаларини қўллаш
(таъсирчан солиқ механизми) бекор қилинди (ПФ
-162-
сонли Фармон). Ҳисобварақ
-
фактураларда ёки назорат
-
касса техникаси чекларида олинган товарлар номенклатурасида
ёхуд фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва амалга ошириладиган турларига мувофиқ
бўлмаган идентификация кодларини акс эттирганлик учун вақтинча молиявий жарима
солинмаслиги белгиланди (ПФ
-162-
сонли Фармон). Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан
асосий воситалар, номоддий активлар ва товар
-
моддий ресурсларни ҳисобга олиш, сотиб олиш,
қуриш, ишга тушириш, қайта баҳолаш, тасарруф этиш ҳамда ўз устав фондини шакллантириш
ва камайтириш билан боғлиқ барча операцияларни солиқ органларининг “Е
-
актив” ахборот
тизимида акс эттириш 2023 йил 1 маргача ихтиёрийлиги белгиланди (ПФ
-162-
сонли фармон).
Трансферт нархларни белгилашда солиқ хизматларини кўрсатиш ва солиқ назоратини амалга
ошириш тартиби тасдиқланди (ВМнинг 111
-
сон қарори). Маркировкалаш қамрови
кенгайтирилди (дори воситалари ва маиший техника) (ВМнинг 148, 149
-
сон қарорлари).
Маркетплейслар фаолияти ва улар томонидан электрон чек тақдим этиш тартиби тасдиқланди
(ВМнинг 255
-
қарори). Солиқ тўловчиларни ҳисобга қўйиш соҳасидаги айрим давлат
хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий регламентлар тасдиқланди (ВМнинг 150
-
сон
қарори). Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сув ва салқин ичимликларни
мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида” 2022 йил 1 ноябрдаги
631-
сон қарори. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг “Қўшилган қиймат
солиғи тўловчиларни махсус ҳисобга қўйиш тизимида этил спирти ҳамда алкоголь
маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун солиқ хавфи мезонларини тасдиқлаш тўғрисида” 2022
йил 27 декабрдаги 3405
-
сон қарори. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
“Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш
ҳақида” 2022 йил 22 декабрдаги 717
-
сон қарори. Ўзбекистон Республикасининг “Солиқ ва
бюджет сиёсатининг 2023 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида” 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ
-812-
сон Қонуни.
Соҳани рақамлаштириш натижалари.
Электрон ҳисобварақ
-
фактураларни кенг жорий этилиши натижасида 38,6 млн.та
фактуралар орқали 1 386,1 трлн.сўмлик товар ва хизматлар реализацияси амалга оширилди ва
кўрсатилган ҚҚС 146,7 трлн.сўмни ташкил этди. Бугунги кунда улгуржи ва чакана савдо билан
шуғулланувчи жами тадбиркорлик субъектларида 217,2 мингта онлайн назорат касса
машиналари рўйхатдан ўтказилди.
2022 йилнинг 1 январидан бошлаб, кенг жамоатчиликни жалб этган
ҳолда чек
суммаларидан 1 фоиз миқдорида мукофот тўловларини амалга ошириш тадбирлари ҳам
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
219
белгиланиб, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги субъектлар томонидан урилаётган чеклар
миқдори қарийб 2 баробарга ошди (чеклар сони 182 % га, суммаси 174 % га). 2022 йилнинг ўн
бир ойида Савдо харидларидан 1 % миқдорида кэшбэк суммасини қайтариш бўйича тўланган
кешбэклар 702 миллиард сўмдан ошди. Ноябрь ойи учун 1 511 511 нафар истеъмолчига 90,8
млрд.сўм кешбэк тўланди. Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида –
январь
-
октябрь ойлари учун яна 7,1 млрд.сўм кешбэк тасдиқланди. Йил бошидан буён 1 687 117 нафар
фуқарога 702,8 млрд.сўм кешбэк тўлаб берилди.
Маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари сони ҳозирги кунга келиб, 255 597
тага етказилди. Электрон ҳисобварақ
-
фактуралар орқали ҳар бир маркировкаланган
маҳсулотни ҳаракатланишини кузатиш имконини яратиш мақсадида, ЭҲФларда маркировка
майдонини мажбурий тўлдириш қоидасини барча иштирокчиларга (ишлаб чиқарувчи, импорт
қилувчи, улгуржи ва чакана савдо корхоналар) босқичма
-
босқич татбиқ этилмоқда (бугунги
кунда ушбу тизим 51 та алкогол, 2 та тамаки ва 26 та пиво маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи, 8
та алкогол ва 4 та тамаки маҳсулотларини импорт қилувчи ҳамда 16 та тамаки, 125 та алкогол
ва 351 та пиво маҳсулотларини улгуржи савдоси корхоналарда тўлиқ жорий қилинди).
Бугунги кун ҳолатига кўра:
-
ишлаб чиқарувчи (51 та алкоголь, 4 та тамаки ва 26 та пиво) ва импорт қилувчи (18 та
алкоголь, 10 та пиво ҳамда 4 та тамаки) корхоналар томонидан жами 1,922 млрд.дона (
1 040,6
млн.дона –
тамаки, 533,3 млн.дона –
алкоголь ва 348,6 млн.дона пиво) рақамли
маркировкаланган маҳсулотлар;
-
32 та ишлаб чиқарувчи ва 75 та импорт қилувчи корхона томонидан жами 9,6 млн. дона –
рақамли маркировкаланган маиший техника маҳсулотлари;
-
44 та дори воситаларни маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда 112 та хорижий
ишлаб чиқарувчининг корхоналар томонидан жами 117,1 млн. дона –
рақамли
маркировкаланган дори воситалари ишлаб чиқарилган.
Назорат тадбирлари юзасидан қуйдаги ишлар амалга оширилди.
Хусусан, жорий йилнинг тўққиз ойлигида 1 157 та субъектда солиқ аудити ва ихтиёрий
тугатиш юзасидан аризалар асосида 29 156 та якуний текшириш ўтказилди. Солиқ органлари
маълумотлар базасидан фойдаланган ҳолда “Солиқ хавфини аниқлаш, таҳлил қилиш ва
баҳолаш” тизими орқали солиқ ҳисоботларида камчилик мавжудлиги аниқланган 38 963 та
корхоналар бўйича камерал солиқ текширувлари белгиланиб, 36 547 таси якунланган.
Дастлабки текширув натижаларига мувофиқ 8 784,4 млрд.сўм қўшимча солиқлар ҳисобланди.
Шу билан бирга солиқ хавфи суммаси 4 034,0 млрд.сўм бўлган 53 490 та корхоналарда
аниқланган камчиликларни текширувларсиз бартараф қилиш юзасидан амалий ёрдам кўрсатиб
келинмоқда. Солиқ ҳамкор тизими орқали 23 688 нафар фуқаролар томонидан солиққа оид
ҳуқуқбузарликлар тўғрисида берилган хабарлари асосида 145,2 минг та шаҳобчаларда сайёр
солиқ текширувлари ўтказилиб, тасдиғини топган 72,0 минг та ҳолатлар бўйича ушбу
фуқароларга 35,3 млрд.сўм мукофот пули тўлаб берилди. Ўзбекистон Республикасининг 2022
йил 11 мартдаги ЎРҚ 758
-
сон Қонунга асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига
киритилган ўзгартиришга мувофиқ, МЖтКнинг 175
-
моддасига асосан солиқ органларининг
Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, солиқ ҳисоботини тақдим
этмаганлик
учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркор маъмурий
жавобгарликка тортилиши белгиланган.
Ҳозирги
кунда солиқ ҳисоботларини тақдим этмаган солиқ тўловчиларга нисбатан
автоматлаштирилган тизим орқали маъмурий жавобгарликка тортилиши назарда
тутилган.
Ахборот тизими орқали 2023 йил 13 январь ҳолатига июль
-
декабрь ойлари мобайнида солиқ
хисоботларини тақдим этмаган 44 009 та солиқ тўловчиларнинг раҳбарларига нисбатан
уларнинг шахсий кабинетига огоҳлантириш хабарномалар юборилиб, қонунчилик
ҳужжатларида белгиланган 30 кунлик муддатда бартараф этмаган тақдирда уларга нисбатан
маъмурий жарима қўлланиши белгиланган. Белгиланган 30 кунлик муддатда 7 862 та солиқ
тўловчиларга нисбатан МЖтКнинг 271
-
моддаси 11
-
банди билан иш юритиш харакатдан
тугатилган. Қонунбузилиш ҳоллари бартараф этмаган 34 015 та солиқ тўловчиларнинг
мансабдор шахсларига нисбатан 89 052,3 млн.сўмлик жарималар қўлланилиб, шахсий
кабинетига юборилган. Солиқ қўмитаси, қурилиш соҳасида солиқ қонунчилигига риоя этилиши
бўйича комплаенс кампания амалга ошириш натижасида якунланган солиқ текширувлари
натижасида қўшимча 834,6 млрд.сўм солиқ ва жарималар ҳисобланди.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
220
Яширин иқтисодиётни камайтириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши
курашишда солиқ органлари ҳал қилувчи рол ўйнайди. Яширин
иқтисод деганда солиқ
органларига ҳисобот берилмаган ёки кам маълумот берилмаган, натижада солиқ тўлашдан
бўйин товлаш ва давлат солиқ тушумларини йўқотишга олиб келадиган иқтисодий фаолият
тушунилади. Ушбу муаммони ҳал қилишда солиқ органларининг аҳамиятини қуйидагича
умумлаштириш мумкин:
Солиқ органлари солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва яширин иқтисодиёт ҳолатларини
аниқлаш ва текшириш учун жавобгардир. Маълумотларни таҳлил қилиш, хавф
-
хатарни
аниқлаш ва мақсадли текширувлар орқали улар солиқ тўлашдан бўйин
товлаш амалиёти билан
шуғулланувчи шахслар ва корхоналарни аниқлашлари мумкин. Солиқ қонунчилигини амалга
ошириш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаган шахсларга нисбатан жазо чораларини қўллаш
ҳуқуқига эга. Қаттиқ жазо чораларини, жумладан, жарима ва жиноий жавобгарликни қўллаш
орқали улар тўхтатувчи таъсир кўрсатади ва жисмоний шахслар ва корхоналарни солиқ
тўлашдан бўйин товлашдан қайтаради. Солиқ органлари кўпинча солиқдан бўйин товлаш
ҳолатлари бўйича маълумот ва разведка маълумотларини алмашиш учун бошқа давлат
идоралари, молия институтлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади. Бу
ҳамкорлик уларнинг яширин иқтисодий фаолиятни фош этиш ва ноқонуний молиявий
операцияларни кузатиш қобилиятини мустаҳкамлайди. Солиқ органлари жисмоний шахслар ва
корхоналарга ўзларининг солиқ қонунчилигига риоя қилмасликларини тузатишга имкон
берадиган ихтиёрий равишда ошкор қилиш дастурларини жорий этишлари мумкин. Бу
дастурлар солиқ тўловчиларни ихтиёрий равишда ўзларининг яширин иқтисодий
фаолиятларини ошкор қилишга рағбатлантиради, бу эса солиққа риоя этиш ва даромадларни
йиғишнинг ошишига олиб келади.
Хулоса ва таклифлар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, солиқ органлари яширин иқтисодиётни камайтириш ва
солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашда муҳим рол ўйнайди. Улар ўзларининг саъй
-
ҳаракатлари, ҳамкорликлари, таълим олишлари ва технологиялардан фойдаланишлари орқали
солиқ тизимининг адолатлилиги ва яхлитлигига ҳисса қўшадилар, барча жисмоний шахслар ва
корхоналар солиқ мажбуриятларини бажаришларини ва иқтисодиётга ўзларининг адолатли
ҳиссаларини қўшишларини таъминлайдилар.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, яширин иқтисодиётни қисқартиришда тегишли вазирлик
ва идоралар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш чораларини кўриш юзасидан қуйдаги
таклифларни беришимиз
мумкин.
Яширин иқтисодиётни улушини қисқартириш ҳисобига солиқ базасини кенгайтириш
бўйича янги инструментларни тўлиқ жорий этиш. Бунда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22
сентябрдаги 595
-
сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан маҳсулот ва хизматларнинг
идентификация кодлари тизими, “Е
-
ижара”, “Е
-
актив” ва “Е
-
имтиёз” автоматлаштирилган
ахборот тизимларини ҳамда ҚҚС занжири узилишларини автоматик аниқлаб, асоссиз ҳисобга
(зачет) олинаётган суммани бартараф этишга қаратилган “Taxgap” электрон дастурлардан
солиқ тўловчиларнинг солиқ хавфларини баҳолашда фойдаланиш зарур.
Халқаро молия институтлари ҳамкорлигида “Солиқ хавфларини бошқариш” (CRM)
тизимини жорий қилиш. Бунда дастлаб, Қурилиш ва кейинчалик савдо, қишлоқ хўжалиги,
хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларини қамраб олиш.
Тенг рақобат муҳитини яратиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини
олиш чора
-
тадбирларини давом эттириш, шу жумладан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган
солиқ тўловчилари учун қўшимча чекловлар ўрнатиш тизимини жорий қилиш керак бўлади.
A
дабиётлар/Литература/Reference:
Шумпетер Й. (2007) Теория экономического развития. Капитализм, сотсиализм и
демократия / Й. Шум
-
петер. М.: Изд
-
во Эксм,. 864 с.
Покровский А.К.
(2011)
Риск
-
менеджмент на предприятиях промышленности и транспорта:
учеб. пособие / А. К. Покровский. М.: Изд
-
во Кнорус, 160 с.
Аронов А ва Кашин В (2007) Налоги и налогообложение М.: Магистр.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, iyun
www.e-itt.uz
221
Жалонкина И, (2012) “Модернизатсия механизмов взыскания налоговой задолженности в
Российской федератсии”. Автореферат диссертатсии на и соискание ученой степени кандидата
экономических наук с.14.
Андреева В.А. (2017) Повышение налоговой грамотности и културы участников налоговых
правоотношений. Экономика Интерактивная наука |4 (14). стр.136
-140.
Фармон, 2020) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ
-6098-
сон Фармони.
Нормурзаев, У. (2022). Хукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018
-2022
йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновацион
технологиялар, 10(5), 325
-330.
Нормурзаев, У. Х. (2021). 2021 йилдаги солиқ маъмурчилиги ҳамда солиқ кодексига киритилган
ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан. Интернаука, (6
-2), 99-100.
Нормурзаев, У. (2023). Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси доирасида молия бозорининг
долзарб муаммолари тадбиркорликни тенг рақобат шароитларини яратиш ҳамда яширин
иқтисодиёт улушини қисқартириш йўлари. Приоритетные направления, современные
тенденции и перспективы развития финансового рынка, 88
-89.
Нормурзаев, У. (2023). Солиқ имтиёзлари бериш тартибини такомиллаштириш масалалари.
Economics and education, 24(1), 334-339.
Нормурзаев У.Х. Иқтисодиётни тартибга солишда солиқ имтиёзларининиг аҳамияти ва
бюджет даромадларини шакллантиришдаги роли//Экономика и финансы (Узбекистан). 2014
.
№4.
URL:
https://cyberleninka.ru/article/n/i
-tisodiyotni-tartibga-solishda-soli-imtiyozlarininig-a-
amiyati-va-byudzhet-daromadlarini-shakllantirishdagi-roli
Нормурзаев Умид Холмурзаевич Солиқ имтиёзлари орқали иқтисодиёт тармоқлари ҳамда
соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни қўллаб
-
қувватлаш сиёсати // Экономика и
финансы (Узбекистан). 2020. №4 (136). URL: https://cyberleninka.ru/article/n/soli
-imtiyozlari-or-ali-
i-tisodiyot-tarmo-lari-amda-so-alarida-tizimli-tarkibiy-islo-otlarni-llab-uvvatlash-siyosati.
Нормурзаев, У. (2021). Тадбиркорларни қўллаб
-
қувватлашда солиқ имтиёзларини бериш
орқали самарали усуллардан фойдаланиш йўллари. Economics and education, (3), 91
-95.
Нормурзаев, У. Х. (2021). Ҳукуматимиз томонидан берилаётган солиқ имтиёзларининг
ҳисобини юритиш ва самарадорлигини таҳлил қилиш масалалари. Экономика и финансы
(Узбекистан), (10 (146)), 47
-56.
Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке
определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в
узбекистане. Economics and Education, (6), 82–
https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285
Нормурзаев, У. (2021). Пути эффективного использования налоговых льгот для поддержки
предпринимателей. Экономика и инновационные технологии, (4), 355–362. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954
