ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ ВА ТАКЛИФ

Annotasiya

Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Нормурзаев, У. (2023). ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ТАҲЛИЛ ВА ТАКЛИФ. Iqtisodiy Taraqqiyot Va Tahlil, 1(7), 329–336. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/eitt/article/view/44880
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси, мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий-амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

329


ЎЗБЕКИСТОНДА СОЛИҚ СИЁСАТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ТАҲЛИЛ ВА ТАКЛИФ

И.ф.д.

Нормурзаев Умид Холмурзаевич

Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция

Aннотация.

Мазкур мақолада мамлакатда солиқ соҳаларида тадбиркорлик фаолиятини

юритиш учун қулай шарт

-

шароитлар яратиш, бизнес доираларнинг ишончини янада

мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар ёритилган. Шу билан бирга, Ўзбекистон

солиқ тизимида амалга оширилаётган айрим муҳим ислоҳотлар ўрганилиб, хориж тажрибаси,
мамлакатимизда уни қўллаш бўйича илмий

-

амалий хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилган.

Калит сўзлар:

солиқ сиёсати,

солиқ тушумлари, таҳлика

-

таҳлил, хавфлар, самарадорлик,

рақамли платформа, усуллар ва воситалар, илғор ахборот

-

коммуникасия технологиялари,

таҳлил, оптималлаштириш, солиқ имтиёзлари, солиқ ставкаси.

АНАЛИЗ И ПРЕДЛОЖЕНИЯ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ НАЛОГОВОЙ ПОЛИТИКИ В

УЗБЕКИСТАНЕ

Д.э.н.

Нормурзаев Умид Холмурзаевич

Инспекции по крупным налогоплательщикам

Аннотация

.

В данной статье рассматриваются масштабные реформы, направленные на

создание благоприятных условий для ведения предпринимательской деятельности в налоговой

сфере страны, дальнейшее укрепление доверия деловых кругов. При этом были изучены
некоторые важные реформы, реализованные в налоговой системе Узбекистана, разработан

зарубежный опыт, научно

-

практические выводы и предложения по его применению в нашей

стране.

Ключевые слова:

налоговые доходы, анализ, риски, эффективность, цифровая платформа,

методы и инструменты, передовые информационно

-

коммуникационные технологии, анализ,

оптимизация, налоговые льготы, налоговая ставка

.

ANALYSIS AND PROPOSAL FOR IMPROVING TAX POLICY IN UZBEKISTAN

DSc

Normurzaev Umid Kholmurzaevich

Inspection of large taxpayers

Abstract.

This article covers large-scale reforms aimed at creating favorable conditions for

conducting business activities in the country's tax spheres, and further strengthening the confidence of
business circles. At the same time, some important reforms implemented in the tax system of Uzbekistan

have been studied, and scientific and practical conclusions and proposals for the application of foreign
experience in our country have been developed.

Key words:

tax revenues, analysis, risks, efficiency, digital platform, methods and tools, advanced

information and communication technologies, analysis, optimization, tax benefits, tax rate.

VII SON - NOYABR, 2023

UO‘K: 336.221.4

329-336


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

330

Кириш.

Сўнгги йилларда кўплаб мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон солиқ тизимида муҳим

ислоҳотлар амалга оширилди. Ушбу ислоҳотлар кўпинча иқтисодий ўсишни таъминлайдиган,
инвестицияларни рағбатлантирадиган ва давлат функциялари учун етарли даромад

йиғилишини таъминлайдиган янада самарали, шаффоф ва адолатли солиқ тузилмасини яратиш
зарурати билан боғлиқ.

Солиқ тизимидаги ислоҳотлар мамлакатнинг иқтисодий манзарасини шакллантиришда

ҳал қилувчи рол ўйнайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон иқтисодиёти ўсиб бораётган, ички ва

хорижий инвестицияларни жалб этиш истагида бўлган мамлакат сифатида солиқ тизимини
ислоҳ қилиш муҳимлигини эътироф этди. Ушбу ислоҳотлар нафақат даромадларни йиғишни

кучайтиришга, балки бизнеснинг ўсиши, инновациялар ва барқарор ривожланиш учун қулай
муҳит яратишга қаратилган.

Адабиётлар шарҳи.

Жўраев

(2005)

фикрича, ғарб иқтисодчилари солиқ сиёсати мустақил тушунча

ҳисобланмайди. Улар солиқ сиёсати тушунчасига фискал сиёсат тушунчаси орқали
ёндошадилар. Фискал сиёсат эса давлатнинг ўз даромадлари ва харажатлари бўйича қарор

қабул қилиши бўлиб ҳисобланади

-

деб таъкидлашади.

Кенэ

(1960)

, инглиз иқтисодчиси Кейнс

(1993)

ва бошқаларнинг илмий қарашларида

муҳим ўрин тутиб келган. Улар давлат иқтисодиётни тартиблашда солиқ сиёсатини
юритишнинг турли хил услублари ва ёндошувлари ҳақида кўплаб баҳслар юритган, солиқ

сиёсатининг бош мақсади нимадан иборат бўлиши лозимлиги кўрсатиб беришда, кўпроқ,
солиқларни ундириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.

Байбородина

(2010)

“солиқ ислоҳотлари –

солиқ тизимини кенг кўламли қайта қуриш ва

уни бошқариш механизмини ўзгартириш асосида солиқ муносабатларининг чекланган ёки

тубдан ўзгариши сифатида” таърифлайди.

Майбуров

(2007)

“солиқ ислоҳоти солиқ тизимини тубдан ўзгартиришни давлат солиқ

сиёсатининг янги мазмунига мослаштириш” деб таъкидлайди.

Богатыреванинг

(2014)

фикрича, “солиқ ислоҳоти бу давлат солиқ тизимидаги қонуний

равишда белгиланган ўзгариш, бу давлат солиқ сиёсати стратегиясини ўзгартиришга

асосланади. Шундай қилиб, солиқ сиёсати тактикасининг ўзгариши солиқ ислоҳотига олиб
келмайди. Фақат солиқ тизимига тегишли амалдаги қонунчиликдаги ўзгартиш ва қўшимчалар

сифатида кўриб чиқилади. Солиқ сиёсати стратегиясидаги ўзгаришлар мамлакатда солиқ
ислоҳотларини амалга ошириш учун асосдир.

Дементьева

(1689)

солиқ сиёсатини давлат иқтисодий сиёсатининг инъикоси эканлигини,

у мустақил аҳамиятга эгалиги ва солиқларнинг илмий назариясига асосланиши лозимлигини

таъкидлайди. “Амалга оширилаётган солиқ сиёсатининг натижалари кўп жиҳатдан давлат ўз
иқтисодий сиёсатига қандай тузатишлар киритишга мажбур эканлигини, солиқ тизимини

қандай қуриш кераклигини белгилайди” .

Карп

(2001)

Солиқ сиёсати давлатнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболдаги умумий

молиявий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, солиқ соҳасидаги давлат фаолияти концепцияси,
солиқ механизми, солиқ тизимини бошқариш каби тушунчаларни ўз ичига олади.

Петрунин, Панов, Логуновалар

(1995)

эса, солиқ сиёсати ва унинг стратегик мазмунини

“солиқ қонунчилигидаги корхоналарга солиқ тўлашдан қочиш имконини берувчи бўшлиқларни

аниқлашдан иборат” деган фикрни илгари суради.

Aронов, Кашинлар

(2007)

ўзининг тадқиқотида еса, солиқлар ва бошқа мажбурий

тўловларнинг хориж ва Россия Федерациясида ундириш механизмини ўрганган ҳолда солиқ

тўлашдан бош тортган солиқ тўловчилар билан ишлаш сиёсати, уларнинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари, келгусида ҳар бир солиқ тўловчи ўз хоҳиши билан солиқ тўлаш мажбурияти

бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқишган ҳамда ушбу тавсияларни солиқ ва бошқа
мажбурий тўловларни ундириш соҳасида қўллаб уни исботлашган ва бир қатор амалий

чораларни амалга оширишган.

Таҳлил ва натижалар муҳокамаси.

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Солиқ органлари томонидан айрим

солиқ ҳисоботларини шакллантириш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

331

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш ҳақида” 2023 йил 18 октябрдаги 548

-

сон қарорида қўшилган қиймат солиғи ва

айланмадан олинадиган, юридик шахслардан олинадиган мол

-

мулк ва ер солиқлари бўйича

солиқ ҳисоботлари солиқ органлари томонидан шакллантириш тизими жоий этилди. Бунда

солиқ тўловчи ҳисоботни тўғрилигини тасдиқлаши ёки ўзи ҳисоботни тақдим этиши мумкин.
Муаммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 август куни Тошкент вилоятига

ташрифи якунлари бўйича берилган 24

-

сонли топшириқ баёнида тадбиркорлик

субъектларининг ер ва мол

-

мулк солиқлари бўйича ҳисобот топширмасликлари ва солиқларни

солиқ органи томонидан ҳисобланишини бўйича топшириқ берилган. Бугунги кунда солиқ
ҳисоботларининг автомат шакллантириш ер ва мол

-

мулк солиқлари бўйича 100 фоизни, ҚҚС

бўйича 90 фоизни, АОС бўйича 83 фоизни, сув солиғи 82 фоизни ташкил этмоқда. Солиқ
тўловчиларнинг ҳисоботларни тайёрлаш билан боғлиқ вақти ва маблағлари тежалади. Хусусан,

Россияда транспорт, мол

-

мулк ва ер солиқларини солиқ органлари ҳисоблаб чиқади ва солиқ

тўловчиларни бў тўғрисида хабардор қилади. Таклифимиз эса юридик шахсларнинг мол

-

мулк

ва ер солиқлари бўйича солиқ суммаларини солиқ органлари томонидан ҳисоблаб, солиқ

тўловчиларга тақдим этиш тизимини жорий этиш. Бунда, солиқ тўловчи юридик шахслар
томонидан ер ва мол

-

мулк солиғи ҳисоботи тақдим этилмайди

150

.

2.

Амалдаги солиқ органларида солиқ қарзи мавжуд солиқ тўловчиларни республикадан

ташқарига чиқишини ваколати мавжуд эмас. Мазкур ваколат бугунги кунда Мажбурий ижро

бюросида мавжуд. Муаммо 2023 йил 1 январ ҳолатига, 3,2 млн нафар жисмоний шахс солиқ
қарзи

2,5 трлн сўмни ташкил этиб, 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 290 млрд сўмга ёки 12,6

фоизга кўпдир. Шу билан бирга, 2,9 минг нафар жисмоний шахс 192,4 млрд сўм солиқ қарзи
бўлган корхоналарнинг таъсисчилари ҳисобланади. Мазкур тартибнинг киритилиши солиқ

қарздорлигининг камайишига ва солиқ тўловчининг тўлов интизомига риоя этишига олиб
келади. Австралия, Исроил, Италия, Индонезия, Корея, Малайзия, Нидерландияда амал қилади.

Таклифимиз эса

солиқ оранлари томонидан 10 млн сўмдан ортиқ солиқ қарзи мавжуд жисмоний

шахсларни, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорларни республикадан ташқарига чиқишини

чеклаш тартибини жорий этиш зарурдир.

3. Туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан кейинги солиқ даври

учун солиқ ставкалари ҳар йили жорий солиқ даврининг 31 декабрига қадар қишлоқ хўжалигига

мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган жойдаги солиқ органларига тақдим этади. Муаммо
Солиқ кодекси билан келгуси йил учун ер солиғининг базавий ставкалари аксарият ҳолларда

йилнинг охирида тасдиқланмоқда. Шу билан бирга, маҳаллий халқ депутатлари Кенгашлари
томонидан солиқ ставкаларининг аниқ миқдорларини тасдиқлаш ва солиқ тўловчиларга

етказиш учун камида бир ҳафта талаб этилади. Мисол учун: 2023 йил учун солиқ ставкалари 30
декабрь 2022 йил ЎРҚ

-812-

сон Қонун билан қабул қилинган. Таклифимиз эса қишлоқ

хўжалигига мўлжалланмаган ер майдони учун ер солиғи бўйича солиқ ставкаларининг аниқ
миқдорларини туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш ва

солиқ органларига тақдим этиш муддатини жорий солиқ даврининг 10

январидан

кечиктирилмаган муддатда амалга оширилишини белгилаш лозим бўлади.

4.

Солиқ кодексига мувофиқ трансферт нархни белгилашда солиқ назорати фақат Солиқ

қўмитаси томонидан ўтказилиши мумкинлиги белгиланган. Муаммо трансферт нархлари

қўллаш ва шу орқали фойда солиқ базасини камайтириб кўрсатиш ҳолатлари асосан йирик
солиқ тўловчиларда учрамоқда. Таклифимиз эса Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро

солиқ инспекциясига трансферт нархни белгилашда солиқ назоратини амалга ошириш

ваколатини бериш. Маълумот учун: Дастлабки таҳлилларга кўра, ташқи назорат қилинадиган
битимларда 4953 та субъект ва ички назорат қилинадиган битимларда 1080 та субъект бўйича

нарх тўғри шаклланганлигини ўрганиб чиқиш талаб этилади.

5.

Амалдаги қонунчилик бўйича қўшилган қиймат бўйича солиқ ҳисоботларини

топшириш муддати солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган
муддатда солиқ органларига тақдим этилади. Муаммо мазкур тартибни жорий этиш

натижасида қўшилган қиймат солиғи бўйича салбий фарқ суммаси солиқ тўловчиларга
олдинроқ қайтариб бериш имконияти яратилади. Маълумот учун: айланмадан олинадиган

солиқ, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда ижтимоий солиқ бўйича солиқ

150

Davlat soliq qo’mitasi ma’lumotlari.

www.soliq.uz

.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

332

ҳисоботини

ҳар ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмаган

муддатда солиқ органларига тақдим этилиши белгиланганлиги сабабли қўшилган қиймат

солиғи ҳисоботини топшириш муддати мувофиқлаштирилмоқда. Таклифимиз эса қўшилган
қиймат солиғи бўйича солиқ органларига солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатини солиқ

давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан ўн бешинчи кунига ўзгартириш мақсадга
мувофиқ бўлади.

6.

Солиқ кодексининг 105

-

моддаси 7

-

бандида жами йиллик даромад тўғрисидаги

декларaция асосида аниқланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг

ортиқча тўланган (ушлаб қолинган) суммаси солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахсга, унинг
солиқ ҳисобида турган жойидан қатъи назар, аризаси асосида қайтарилади. Муаммо Солиқ

кодекси 104

-

моддаси талабларига мослаштириш орқали солиқ органларининг вазифа ва

мажбуриятларини аниқ белгилаш лозим.

Таклифимиз эса жами йиллик даромад тўғрисидаги

декларaция асосида

аниқланадиган жисмоний шахсларнинг ортиқча тўланган (ушлаб

қолинган) солиқ суммасини ўн беш кун ичида қайтаришни белгилаш лозим.

7.

Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган солиқ тўловчилар алоҳида

бўлинмаларни ҳисобга олиб марказлашган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этади ва
солиқларни (йиғимларни) тўлайди. (СК 20

-

м. 3

-

қ.) Йирик солиқ тўловчилар, жойлашган еридан

қатъи назар, солиқ ҳисоботини Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ
инспекциясига тақдим этади (СК 82

-

м. 4

-

қ.). Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган

солиқ тўловчиларнинг солиқ аудити Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ
инспекцияси томонидан инспекция бошлиғининг (инспекция бошлиғи ўринбосарининг)

буйруғи асосида амалга оширилиши белгиланган (СК 140

-

м. 6

-

қ.).

Муаммо республикамизда

бюджет жараёни такомиллашаётганлиги муносабати билан солиқ маъмуриятчилигини

мустаҳкамлаш ва бюджет интизомига риоя этилишини таъминлаш мақсадида
мувофиқлаштириш учун киритилмоқда. Таклифимиз эса қўшилган қиймат солиғи тўловчиси

ёхуд

бюджет ташкилоти ҳисобланган солиқ тўловчилар алоҳида бўлинмаларни ҳисобга олиб

марказлашган ҳолда солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва

солиқларни (йиғимларни) тўлаш,

шунингдек, солиқ маъмурчилиги улар жойлашган ернинг маъмурий

-

ҳудудий бирлик

бўйсинувидан келиб чиқиб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар солиқ

бошқармалари томонидан амалга оширилиши тартибини белгилаш.

8.

Солиқ тўловчининг солиқни тўлаш бўйича мажбурияти, пул маблағларини солиқ

тўловчининг банкдаги ҳисобварағидан бюджет тизимига тегишли ғазначилик ҳисобварағига

ўтказишга доир топшириқнома банкка тақдим этилган пайтдан эътиборан –

солиқ тўловчининг

ҳисобварағида тўлов кунида етарлича пул қолдиғи мавжуд бўлган тақдирда бажарилган деб

эътироф этилади. 2023 йил 1 январдан солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш
солиқ тўловчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун мажбурий қилиб

белгиланди (Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30

декабрдаги ЎРҚ

-812-

сонли Қонуни,

Солиқ кодексининг 56

-

моддаси 4

-

қисми). Бугунги кунда хўжалик юритувчи субъектлар

томонидан солиқлар ва йиғимларни хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварағи орқали тўламасдан,
бошқа электрон тўлов тизимлари (PayMe, Click, Paynet, Uzum ва бошқалар) орқали амалга

ошириш ҳолатлари кузатилмоқда. Жумладан, 2022 йил ва 2023 йилнинг 9 ойи даводида 14 451
та корхонанинг солиқлар ва йиғимлари учун 32 077 та ҳолатда 28,9 млрд сўмлик тўловлари

жисмоний шахслар томонидан электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган. Муаммо
мазкур норманинг киритилиши натижасида солиқ маъмуриятчилигини йўналиши

мустаҳкамланади, бюджет интизомига риоя этилиши таъминланади ва солиқларни тўлаш

билан боғлиқ мажбуриятларни бажаришда хатолик билан тўланган тўловларнинг сони кескин
камаяди. Хусусан, хўжалик юритувчи субъектнинг солиқ маъмуриятчилиги юритиладиган

ҳудуднинг ўзгариши натижасида, шахсий кабинетда солиқлар ва йиғимлар бўйича ғазна
ҳисобварақларининг ўзгариши автомат тарзда амалга оширилади. Натижада солиқларни тўлаш

билан боғлиқ мажбуриятларни бажаришда хатолик билан тўловларни амалга оширишнинг
олди олинади. Шунингдек, солиқ тўловчи томонидан тўланган тўловлар Солиқ кодексининг 60

-

моддасига мувофиқ хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаси деб ҳисобланиб,
бунинг натижасида бажарилмаган солиқ мажбуриятига нисбатан Солиқ кодексининг 110

-

моддасига асосан пеня ҳисобланишининг олди олинади. Бундан ташқари, солиқ тўловчи
томонидан хатолик билан тўланган солиқ (пеня, жарима) суммаси унга нисбатан қўлланилган

молиявий жарима суммасини тўлаш жараёнида Солиқ кодексининг 218

-

моддасига асосан


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

333

молиявий жарима миқдорининг икки бараварга кам тўлаш енгиллигидан фойдалана олмаслик
ҳолатларига чек қўйилади. Мазкур таклифнинг инобатга олиниши хўжалик юритувчи

субъектлар томонидан ушбу масаладаги мурожаатлари сонининг кескин камайишига олиб
келади. Таклифимиз эса солиқ тўловчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун

солиқларни тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларини фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети
орқали амалга оширилишини жорий этиш лозим.

9.

Солиқ кодексининг 423

-, 439-

моддаларига асосан, солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов

хабарномаси солиқ органлари томонидан солиқ тўловчиларга имзо қўйдирилган ҳолда ёки

тўлов хабарномаси олинганлигини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулда ҳар йили 1
мартдан кечиктирмай топширилади.

Муаммо солиқ қарзи 1,0 млн.сўмдан юқори бўлган солиқ

тўловчиларга етказилган тўлов хабарномалар корешок қисми, сканер қилиниб, жисмоний
шахсларнинг солиқ қарзлари ҳисобини юритиш дастурий маҳсулига бириктирган ҳолда

мажбурий ундириш чоралари кўрилади. Натижада ҳудудларга бириктирилган 1 нафар
(Республика бўйича 1,4 минг нафар) ходимга ўртача 5 мингтадан тўлов хабарнома тўғри

келмоқда. Ҳар йили ўртача ҳисобда 7388,1 мингта объект бўйича тўлов хабарномалари 1

-

мартга

қадар солиқ тўловчиларга етказилади. Ҳудудларга бириктирилган 1 нафар (Республика бўйича
1,4 минг нафар) ходимга ўртача 5 мингтадан тўлов хабарнома тўғри келади. Бу хабарномалар

солиқ тўловчиларга етказиш ва етказилганлигини тасдиқловчи корешок нусхаларини дастурий
маҳсулга бириктириш кўп вақтни талаб қилмоқда. Бу эса ўз навбатида мажбурий ундирув

чораларини белгиланган муддатларда амалга ошириш имкониятларини чекламоқда. Маълумот
учун: Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ва Солиқ қўмитаси томонидан

бугунги кунда тўлов хабарномалари жисмоний шахсларга СМС кўринишида уяли алоқа
рақамаларига етказилмоқда. Марказ томонидан СМС хабарнома фуқаронинг қайси уяли алоқа

рақамларига етказилганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилмоқда. Таклифимиз эса
жисмоний шахсларнинг мол

-

мулк ва ер солиқлари бўйича солиқни тўлаш тўғрисидаги тўлов

хабарномаси солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг номида бўлган уяли алоқа
рақамаларига, шахсий кабинетига, мобиль иловаларига СМС кўринишида юборилишини жорий

этиш.


10.

Амалдаги қонунчиликда, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7

январдаги “Солиқ

хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва

солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида” 1

-

сон қарорида хронометраж

кўздан кечириш натижаси камерал солиқ текшируви жараёнида солиқ тўловчиларга солиқлар

ва йиғимларни қўшимча ҳисоблаш учун асос бўлиши белгиланган. Солиқ кодексида алоҳида
хронометраж ўтказиш белгиланмаган. Муаммо 2022 йилда умумий овқатланиш савдо

айланмаси жами 11,5 трлн.сўмни (2020 йилда 4,8

трлн.сўм, 2021 йил 7,8 трлн.сўм, 2023 йил 9 ойи

10,1 трлн.сўм) ташкил этиб, 123,2 фоизга (2021 йилда 139,8 %) ўсган ҳамда ЯИМнинг 1,3 фоизига

(2021 йилда 1,1 %, 2020 йилда 0,8 %) тўғри келмоқда. 2022 йилда солиқ базаси 6,2

трлн.сўмни

(АОС 2,4 трлн.сўм (39,1 %), ҚҚС 3,8 трлн.сўм (60,9%)) ташкил этиб, 5,3 трлн.сўм қўшимча солиқ

базаси (солиқ 649,9 млрд.сўм) солиққа тортилмасдан қолган. Бу кўрсаткич Тошкент шахрида
солиқ базаси 2,1 трлн.сўм (34,2%) (солиқ 257,5 млрд.сўм) ташкил этади. 2023 йил 1 октябр

ҳолатига 3592

та умумий овқатланиш корхоналаридан 392 (10,9%) тасида автоматлаштирилган

ҳисобга олиш воситалари (R

-

Keeper) солиқ органи ахборот тизимига интеграция қилинган, 6 та

ҳолатда интеграция қилинмаганлиги учун жами 1,6 млрд.сўм (СК 227

1

м) молиявий жарима

қўлланилган. 2023 йил 9 ой давомида солиқ хавфини бошқариш тизимида (33 та критерия

асосида) 146,9 млрд.сўмни риск суммаси, шундан 4,3 млрд.сўм юқори, 13,3 млрд.сўм ўрта, 130,3

млрд.сўм паст хавф аниқланган. Солиқ хавфини бошқариш

тизимида ишлаб чиқариш

реализацияга нисбатан истеъмол қилинган электр, газ ва сув ресурслар ҳажмига номувофиқлик

критерияси инобатга олинмаган. Умумий овқатланиш корхоналарида назорат тадбирлари
ҳолати: Камерал солиқ текшируви 2023 йил 9 ойлик якуни бўйича 3 614 та ҳолатда, 202,6

млрд.сўмлик қўшимча солиқ ҳисобланган. Шундан 145,8 млрд сўм (71,9 %) ундирилган, 51,9
млрд сўм ортиқча тўлов сўндирилган, 5,1

млрд.сўм ундириш жараёнида). Сайёр солиқ

текшируви 2023 йил 9 ойлик якуни бўйича 4 470 та ҳолатда 47,8 млрд сўм молиявий жарима
қўлланилган бўлиб, шундан 34,3 млрд сўм (71,7 %) ундирилган, 13,5 млрд сўм ундириш

жараёнида қолмоқда. Таклифимиз эса умумий овқатланиш корхонларида хронометраж таҳлил
натижаси бўйича қўшимча солиқ ҳисоблаш тартибини жорий этиш.


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

334

11.

Бугунги кунда ЯТТларга адолатлилик принципига мувофиқ солиққа тортилмаяпти.

Яъни қайсидар ЯТТнинг даромади кўп бўлгани ҳолда тўлаётган солиғи кам, қайсидар ЯТТнинг

даромади кам бўла туриб тўлаётган солиғи кўп бўлмоқда.

Таклифимиз эса тадбиркорлик

фаолиятини амалга ошираётган жисмоний шахслар учун амалда бўлган солиққа тортиш

тизимларини (бир марталик тўлов, қатъий белгиланган миқдорда ҳамда декларация асосида
даромад солиғи) бирхиллаштириш. Биринчидан, қатъий солиқ режими танланиб АОСни бекор

қилиш. Иккинчидан, АОС танланиб қатъий солиқ режими бекор қилиш мақсадга мувофиқ.
Натижада ЯТТларга солиқларни ҳисобланишида ижтимоий адолат тикланади. ЯТТлар

томонидан солиқ режимини енгилини (солиқдан қочиш мақсадида) танлаш имконияти
йўқолади.

12. Солиқ органларига юборилаётган мурожаатларни ягона умумлаштирилган тизими

мавжуд эмас. Хусусан, солиқ тўловчилар томонидан Call

-

марказ, ижтимоий тармоқлар, бевосита

ташриф ва ёзма шакл (почта, электрон порталлар) орқали юборилаётган мурожаатларни ҳисоби
алоҳида

-

алоҳида юритилмоқда. Таклифимиз эса Солиқ қўмитаси ҳузурида мурожаатларни Call

-

марказ, ижтимоий тармоқлар ва тўғридан

-

тўғри солиқ органларига йиғиш, сақлаш ва қайта

ишлашни таъминловчи Ягона солиқ тўловчилар мурожаатлари марказини ташкил этиш.
Натижада эса мазкур тартибни жорий қилиниши натижасида мурожаатларни умумий ҳисоби

юритилади. Мурожаатларга берилаётган жавоблар бўйича сифат ва хизмат кўрсатишнинг ягона
ёндашув тизими жорий этилади. 2022 йилда солиқ органларига 334,3 минг та ва Call

-

марказга

878,7 минг та мурожаат келиб тушган.

13.

Айрим солиқ органлари ходимлари томонидан солиқ назоратини амалга оширишда шу

ҳудуд солиқ тўловчилари билан ўзаро манфаатлар мавжудлиги сабабли коррупцион ҳолатларни
келтириб чиқариши мумкин. Таклифимиз эса тажриба тариқасида айрим ҳудудларнинг туман

(

шаҳар) солиқ инспекцияларини фаолият самарадорлигидан келиб чиққан ҳолда босқичма

-

босқич уларнинг сонини оптималлаштириб 2

-

3 та ҳудудга хизмат кўрсатадиган туманлараро

солиқ инспекцияларини ташкил этиш. Мазкур тартибни жорий қилиниши ҳисобига
оптималлаштирилган назорат штат бирликлари бошқармага ўтказилади ва назорат

тадбирлари бошқармадан амалга оширилиши натижасида ҳудудларда коррупцион ҳолатлар
олди олинади.

14.

Солиқ қонунчилигида ўзгаришлардан фойдаланишда кўп хато камчиликларга йўл

қуйилмоқда. Натижада ўтказилган ўрганишлар давомида қўшимча солиқлар ва жарималар
қўлланилганда олдиндан тузилган бизнес

-

режаларнинг бузилишига олиб келмоқда.

Таклифимиз эса солиқ тўловчиларга солиқ мажбуриятларини тўлиқ бажаришлари, шунингдек
ҳисоб ҳужжатларининг тўғри юритилишига кўмаклашиш.

-

солиқ мониторинги ўтказиш бўйича солиқ органлари билан шартнома тузиб, солиқ

тўловчининг бухгалтерия ва солиқ ҳисобини юритиш тизимига масофадан кириш ҳуқуқини

берган солиқ тўловчиларга, йил якуни билан тўлаган солиғини 5 фоизигача “кэшбек” бериш
тизимини жорий этиш.

-

муайян битимнинг солиқ оқибатлари тўғрисида хулоса беришни назарда тутувчи “Tax

ruling”нинг иш тамойилидан фойдаланишни жорий этиш. Солиқ қонунчилигига риоя

этилишини таъминланади ва солиқ йиғиш самарадорлиги ошади. Ҳар қандай фискал хавфни
солиқ тўловчи

билан мунтазам равишда муҳокама натижасида олди олинади. Тадбиркорлик

субъектларида текширув ўткалиши камаяди.

15.

Республикада мулкларнинг кадастр қийматини бозор нархларида белгилаш

ваколатига эга бўлган ваколатли давлат органи мавжуд эмаслиги;

-

солиқ солинадиган базани аниқлашда кўчмас мулк қийматидаги фарқларнинг

мавжудлиги (юридик шахсларда мулкнинг баланс қиймати, жисмоний шахсларда мулкнинг

кадастр ва шартли қиймати мавжудлиги). Таклифимиз эса хорижий давлатларнинг илғор солиқ
маъмуриятчилиги тажрибаларини ҳамда халқаро экспертларнинг тавсияларини инобатга

олган ҳолда қуйидагилар таклиф этилади:

-

мол

-

мулк ва ер солиқлари ўрнига ягона битта, яъни кўчмас мулкка солиқ солиш

механизмини босқичма

-

босқич жорий қилиш масаласини кўриб чиқиш;

-

кўчмас мулк бозори ва кадастр баҳолаш айланмаси соҳасида давлат сиёсатини ишлаб

чиқиш ҳамда норматив

-

ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколатли давлат бошқарув органини

белгилаш;


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

335

-

кўчмас мулк объектлари ва ер участкалари бўйича кадастр қийматини бозор қиймати

билан мувофиқлаштириш механизмини ишлаб чиқиш. Солиқлар соддалашадиҳамда тушум

миқдори ошади.

16.

Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишнинг ягона тартиби ва стандартлари

тасдиқланмаган. Шунингдек, солиқ тўловчилар фақатгина ўз яшаш ёки рўйхатдан ўтган
ҳудуддаги солиқ органларига мурожаат қилган ҳолда хизматлардан фойдаланиши мумкин.

Уларнинг исталган

ҳудуддаги солиқ органларига мурожаат қилиши орқали маълумот олиш ёки

хизматдан фойдаланиш имкони мавжуд эмас. Таклифимиз эса мазкур тартиб жорий этилиши

ҳисобига солиқ тўловчилар учун қулайликлар яратилади. Солиқ тўловчиларга хизмат
кўрсатишда тизим бўйича бир хил ёндашув амалга оширилади.

17.

Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларига тақдим этилган маълумотларга кўра,

2021 йил 1 май ҳолатига тадбиркорлик субъектларидан офшор компанияларга 245,3 миллион

доллар ўтказилган. (Гонконг –

215,5 млн доллар (88%), Кипр –

16,9 млн доллар (7%), Британия

Виржиния ороллари –

2,5 млн доллар (1%)). Пулларни оффшорга олиб чиқиш орқали давлат

пулларини ювиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг турли схемалари мавжуд.

Таклифимиз

эса солиқларни тўлашдан бўйин товлаш бўйича фирибгарлик схемаларини қўллашга қарши
курашиш чораларини кучайтириш. Бунда:

-

солиқ тўламаслик хавфларни аниқлаш мезонларини ишлаб чиқиш.

-

қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш хавфларини идентификация қилиш.

-

солиқ тўламаслик билан боғлиқ хавфлар реестрини юритиш тартибини жорий этиш.

Натижада ҳуфиёна иқтисодиёт қисқаради, солиқдан қочиш билан боғлиқ ҳолатлар камаяди ва

бюджетга қўшимча тушум тушуши таъминланади.

18.

Товарларни йўлда ташишда асос сифатида фойдаланиб келинаётган товар

-

транспорт

юк хати рақамлаштирилмаганлиги сабабли, товар манзилига етиб боргандан кейин уни йўқ
қилиш орқали товарларни бухгалтерия регистрларида акс эттирмасдан солиқ тўлашдан қочиш

ҳолати ҳозирги кунда оммалашган. Шунингдек, товарларни реализация қилишда ҳужжатларни
расмийлаштириш учун ортиқча вақт талаб этилмоқда. Шу билан бирга товарларни

шартномаларсиз реализация қилиш ёки шартномаларда кўрсатилган ҳажмлардан кўп ёҳуд кам
миқдорда реализация қилиш орқали солиқ базаларини камайтириб кўрсатиш ҳолатлари

мавжуд. Таклифимиз эса яширин иқтисодиёт улушини камайтириш, товарларни реал вақт

режимида ҳаракатини кузатиш, солиқ базасини кенгайтириш, жўжалик юритувчи субъектлари
томонидан юритиладиган бирламчи ҳужжатлар сонини оптималлаштириш ҳамда

электронлаштириш мақсадида:

-

электрон счёт

-

фактураларни электрон юк хатлари билан унификация қилган ҳолда яхлит

битта ҳужжатга айлантириш.

-

барча тадбиркорлик субъектлари учун шартномаларни электрон рўйхатга олувчи махсус

ахборот платформасида рўйхатга олишни мажбурий этиб белгилаш. Натижада хуфиёна
иқтисодиётнинг олди олинади, солиқ базаси кенгаяди, товарларни реал вақт режимида

ҳаракатини кузатиш имконияти яратилади.Товар

-

транспорт юк хатини қоғоз шаклидан

электрон шаклга ўтказиш натижасида 1 йилда ўртача 200 мингта тадбиркорлар томонидан

16

млрд сўмдан ортиқ материал сарфи ҳамда уларни сақлаш билан боғлиқ харажатлар

қисқаради. 1 йилда ўртача 200 мингта тадбиркорлар томонидан 925,5 трлн.сўмлик товар

айланма учун 22 млндан ортиқ электрон товар

-

транспорт юк хатлари расмийлаштирилади.

19.

Солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатишда “инсон омили” мавжудлиги тизимдаги

жараёнларни тўлиқ назорат қилиш имконини бермайди. Солиқ органи томонидан

кўрсатиладиган хизматлар тўлиқ автоматлаштирилмагани тизим мониторингини олиб бориш
имконини чеклайди. Таклифимиз эса Солиқ назоратининг комплекс ахборот тизимини ишлаб

чиқиш ва жорий этиш. Жисмоний шахсларнинг даромадлари ва активлари тўғрисидаги солиқ
декларациялари маълумотларини қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг автоматлаштирилган

тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Стратегик ва операцион асосий кўрсаткичларга
эришиш натижаларини ҳисоблаш бўйича ахборот маҳсулотини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Юридик шахсларнинг ягона базасини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. Натижада тизим назорат
ишлари сифатини ошириш, солиқ тўловчилар фаолиятига аралашувни, коррупциянинг салбий

кўринишларини камайтириш учун шароит яратади. Мазкур тизимни жорий этиш иш
соатларини ва “инсон омилини” камайтиради ва солиқ органларининг меҳнат харажатларини

оптималлаштиради. 2022 йилда 49 427та солиқ

декларация тақдим этилди. Битта ходим ўртача


background image

Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2023-yil, noyabr

www.e-itt.uz

336

50 та солиқ декларацияни текширади (ҳар бирига ўртача 20

-

40 дақиқа). Мазкур тартибни жорий

этилиши ташкилотнинг белгиланган мақсадлари бажарилишини назорат қилиш ҳамда

стратегик ютуқлар, уларнинг ҳолати ва юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида тўлиқ
маълумот беради. Бунда, маълумотларни ягона базада сақллаш, қайта ишлаш сўровлари учун

талаб этиладиган вақтни қисқартириш имконини беради.

Хулоса ва таклифлар.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, солиқ органлари яширин иқтисодиётни камайтириш ва

солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашда муҳим рол ўйнайди. Улар ўзларининг саъй

-

ҳаракатлари, ҳамкорликлари, таълим олишлари ва технологиялардан фойдаланишлари орқали

солиқ

тизимининг адолатлилиги ва яхлитлигига ҳисса қўшадилар, барча жисмоний шахслар ва

корхоналар солиқ мажбуриятларини бажаришларини ва иқтисодиётга ўзларининг адолатли

ҳиссаларини қўшишларини таъминлайдилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, яширин иқтисодиётни қисқартиришда тегишли вазирлик

ва идоралар билан ҳамкорликда ишларни ташкил этиш чораларини кўриш юзасидан қуйдаги

таклифларни беришимиз мумкин.

Халқаро молия институтлари ҳамкорлигида “Солиқ хавфларини бошқариш” (CRM)

тизимини жорий қилиш. Бунда дастлаб, Қурилиш ва кейинчалик савдо, қишлоқ хўжалиги,
хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш соҳаларини қамраб олиш. Тенг рақобат муҳитини яратиш

ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш чора

-

тадбирларини давом

эттириш, шу жумладан солиқ тўламаслик хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилари учун қўшимча

чекловлар ўрнатиш тизимини жорий қилиш керак бўлади.

Aдабиётлар/Литература/Reference:

Normurzaev, U. “Puti effektivnogo ispolzovaniya nalogovыx lgot dlya podderjki predprinimateley.”

Ekonomika

i

innovatsionnыe

texnologii,(4)

(2021):

355

-362.

https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954

Normurzaev, Umid K. “Amendments and Additions to the Tax Code of the Republic of Uzbekistan on

Tax Privileges in 2021.” European Scholar Journal, vol. 2, no. 5, 2021, pp. 155

-159.

Аронов А. ва Кашин В. (2007) Налоги и налогообложение М.: Магистр.

Байбородина В.Г. (2010) Налоги и налогообложение: учебное пособие / Хабаровск: РИЦ ХГАЭП,

108 с..

Богатырева Е.Н. (2014) Теоретические детерминанты налоговых реформ. ISSN 2221

-7347

Экономика и право.

Дементьева

Н.М.

(1689)

налоговая

политика

государства.

https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689.,

Дж.М.Кейнс (1993) Общая теория занятости, процента и денег. –

М.:

Жўраев А., Сафаров Ғ. (2005) Солиқ назарияси. Ўқув қўлланма. –Т.: “Iqtisod

-

moliya”,. 48

-

бет.

Карп М.В. (2001) Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. –

М.: Юнити

-

дана, –

39 с.

Кенэ (1960) Избранные экономические произведения.

-

М.Соцэкгз.;

Майбуров И.А. (2007) Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов, обучающихся

по специальностям; под ред. И.А.Майбурова.

–М.: юнити

-

дана,

-

655с.).

Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке

определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в

Узбекистане. Economics and Education, (6), 82–

86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Нормурзаев, У. (2021). Способы использования эффективных методов путем

предоставления налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика И Образование,

(3), 91

–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7191.

Нормурзаев, У. (2022). Hукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018

-2022

йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновaцион
технологиялар, 10 (5), 325–

330. https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss5/a35

Нормурзаев, У. (2023). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва унинг

барқарорлигини таъминлаш йўллари. Iqtisodiy Taraqqiyot va Tahlil, 1(6), 177–

182.

https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss6-pp177-182

Петрунин Ю.Ю., Панов М.И., Логунова Л.Б. (1995) Налоговая политика // Экономика. Словарь

по обществознанию. —

М.: КДУ.

Bibliografik manbalar

Normurzaev, U. “Puti effektivnogo ispolzovaniya nalogovыx lgot dlya podderjki predprinimateley.” Ekonomika i innovatsionnыe texnologii,(4) (2021): 355-362. https://inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/11954

Normurzaev, Umid K. “Amendments and Additions to the Tax Code of the Republic of Uzbekistan on Tax Privileges in 2021.” European Scholar Journal, vol. 2, no. 5, 2021, pp. 155-159.

Аронов А. ва Кашин В. (2007) Налоги и налогообложение М.: Магистр.

Байбородина В.Г. (2010) Налоги и налогообложение: учебное пособие / Хабаровск: РИЦ ХГАЭП, 108 с..

Богатырева Е.Н. (2014) Теоретические детерминанты налоговых реформ. ISSN 2221-7347 Экономика и право.

Дементьева Н.М. (1689) налоговая политика государства. https://nsuem.ru/science/publications/science_notes/issue.php?ELEMENT_ID=1689,

Дж.М.Кейнс (1993) Общая теория занятости, процента и денег. – М.:

Жўраев А., Сафаров Ғ. (2005) Солиқ назарияси. Ўқув қўлланма. –Т.: “Iqtisod-moliya”,. 48-бет.

Карп М.В. (2001) Налоговый менеджмент: Учебник для вузов. – М.: Юнити-дана, – 39 с.

Кенэ (1960) Избранные экономические произведения.-М.Соцэкгз.;

Майбуров И.А. (2007) Налоги и налогообложение: учебник для студентов вузов, обучающихся по специальностям; под ред. И.А.Майбурова. –М.: юнити-дана, -655с.).

Нормурзаев U. (2021). Анализ эффективности налоговых льгот и преференций в поддержке определенных секторов с целью дальнейшего повышения инвестиционной привлекательности в Узбекистане. Economics and Education, (6), 82–86. https://doi.org/10.55439/ECED/vol_iss6/a285

Нормурзаев, У. (2021). Способы использования эффективных методов путем предоставления налоговых льгот для поддержки предпринимателей. Экономика И Образование, (3), 91–95. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7191.

Нормурзаев, У. (2022). Hукуматимиз томонидан солиқ маъмурчилиги бўйича 2018-2022 йилларда амалга оширилган солиқ ислоҳотлари натижалари. Иқтисодиёт ва инновaцион технологиялар, 10 (5), 325–330. https://doi.org/10.55439/EIT/vol10_iss5/a35

Нормурзаев, У. (2023). Ўзбекистонда солиқ сиёсатини такомиллаштириш ва унинг барқарорлигини таъминлаш йўллари. Iqtisodiy Taraqqiyot va Tahlil, 1(6), 177–182. https://doi.org/10.60078/2992-877X-2023-vol1-iss6-pp177-182

Петрунин Ю.Ю., Панов М.И., Логунова Л.Б. (1995) Налоговая политика // Экономика. Словарь по обществознанию. — М.: КДУ.