331
ОДОНТОГЕН СИНУСИТ БИЛАН ОҒРИГАН БЕМОРЛАРДА ДАВОЛАШ
НАТИЖАЛАРИ
Бердиев Х. Магистратура I-курс талабаси
Илмий раҳбари: ассистент, PhD Алимова Д.Д.
ТошПТИ, Оториноларингология, болалар оториноларингологияси, болалар
стоматологияси кафедраси
Мавзунинг долзарблиги
. Сурункали одонтоген синусит - одонтоген инфекциядан келиб
чиққан юқори жағ бўшлиғи шиллиқ қаватининг сурункали яллиғланиш касаллигидир.
Замонавий стоматология ва оториноларингологияда юқори жағ бўшлиғи яллиғланиш
касалликларини (сурункали одонтоген синусит) ташхислаш ва даволаш масалалари долзарб
бўлиб қолмоқда. Ахолига стоматологик ёрдамни ривожлантиришда сезиларли ютуқларга
қарамай, касаллик даражаси ўсишда давом этмоқда. Одонтоген этиологияли синуситлар барча
синуситларнинг 26-40%ини ташкил қилади (Тимофеев А.А., Весова Э.П., Ушко Н.А., Гивалекс,
2014). Адабиётлар маълумотлари шуни кўрсатадики, одонтоген синусит билан оғриган
беморлар сони тобора ўсиб бормоқда ва юз-жағ сохаси яллиғланиш касалликларининг 4-7
фоизини ташкил қилади (Попова М.Е., Киков Р.Н., Шалаев О.Ю., 2013). Сўнгги 10 йил ичида
касалланиш 3 бараварга ошди, бу гайморит билан оғриган барча беморларнинг 2-50%ини
ташкил қилади (К. Нестерова, 2014). Умуман олганда, одонтоген синусит билан меҳнатга
лаёқатли кишилар (30-50 ёшдаги беморларнинг 72%и) касалланишади.
Ишнинг мақсади.
Одонтоген синусит билан оғриган беморларда даволаш натижаларини
тахлил қилиш.
Текшириш материаллари ва усуллари.
Сурункали синусит ташхиси қўйилган 30та
беморларнинг касаллик тарихини ретроспектив тахлили асосида 7-сонли шахар клиник
шифохонаси ва “БАХТЛИ ХАЁТ тиббиёт макази"да ўтказилган. Аёллар сони 19 киши (63%),
эркаклар 11 киши (37%)ни ташкил қилди. Статистик тахлил қуйидаги параметрларни ўз ичига
олди: жинси , ёши , даволаш усуллари.
Беморларда оториноларингологик, клиник-лаборатор, микробиологик текшириш
усуллари, эндоскопик, КТ, МСКТ, 3О-рентген текширувлари ўтказилди.
Натижалар.
Сурункали синусит билан оғриган беморларнинг ўртача ёши 47,0 ёшни
ташкил этди. Сурункали одонтоген синусит билан касалланган беморларнинг ёши 19 дан 70
ёшгача, ўртача ёши 45,0 ёшни ташкил этди. Ушбу гурухдаги аёллар сони 63,33%, эркаклар -
36,66%. Сурункали одонтоген синусит билан оғриган беморларни жаррохлик усули билан
даволаш (эндоскопик максилляр синусотомия ва микрогайморотомия) холатларнинг 88,89%ида
ва консерватив тарзда 11,11%ни ташкил этди. Баъзи холларда касалликнинг сабаби бегона
жисмлар, масалан, ёт жисмлар, тишларнинг бўлаклари ва илдизлари, пломба материаллари,
имплантлар, турундалардир.
Хулоса.
Юртимизда бу соҳада кўпгина ишлар амалга оширилган бўлсада, сурункали
синуситлар билан касалланган беморларда одонтоген гайморит касаллигини эрта ташхис қилиш
ва замонавий даволаш усулларини ўтказиш стоматолог ва оториноларингологларнинг долзарб
мавзуси бўлиб қолмоқда.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Султанов, Х., А. Рахматуллаев, and У. Шарипов. "Болаларда бронх-упка тизими
мальформацияларини хирургик даволаш." Актуальные вопросы детской хирургии 1.1 (2023):
45-45.
2.
Aliev, M. M., T. T. Narbaev, and N. N. Turaeva. "Chuliev MS Nasirov MM The choice of method
and level of colostomy in children with Hirschsprung’s disease and anorectal malformation." Jurnal
Bulleten associatcii wrachei Uzbekistana 2 (2016): 95-9.
3.
Чулиев, М. С., and Б. А. Теребаев. "Эрта ёшдаги болаларда юмшоқ тўқмаларнинг йирингли
яллиғланиш касалликларининг учраши, диагностикаси, даволаш тамойиллари ва
парвариши." журнал биомедицины и практики 6.1 (2021).