Вақт бирликлари ва ўлчамлари

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
18-23
1
0
Поделиться
Аминов, Б. (2023). Вақт бирликлари ва ўлчамлари. История и культура центральной Азии, 1(1), 18–23. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17040
Б Аминов, Национа́льный университе́т Узбекиста́на

к.т.н., доц.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Вақт замоннинг бир миқдори, у тез ўтади ва уни тўхтатишнинг ҳам имкони йўқ. Биз шу учун ҳам вақтни ғанимат билиб, унинг ҳар бир сонияси, дақиқасидан унумли фойдаланишимиз керак.


background image

18

Мен ўша пайтларда мактабда 6-синфда ўқир эдим. Адабиётга бўлган

қизиқишим, ҳавасим Ўктамжон туфайли янада кучайиб кетганди. Ўша
болалик давримни эслар эканман қалбим қувончга тўлади, ўзгача бир завқ ва
фахр туяман.

ХХ асрнинг 80-йиллари бошларида, мен Тошкентда театр ва

рассомчилик институтида ўқишни тугатишим арафасида, Ўктамжон
Тошкентга ўқишга келгандаёқ, бу йигит келажакда катта олим бўлса керак,
деган фикр ҳаёлимдан ўтганди.

Мана орадан анча йиллар ўтди, замон ўзгарди, тизим ўзгарди, одамлар

ўзгарди. Ўктам Мавлонов бугун таниқли тарихчи олим, профессор. Лекин,
бугун Ўктам билан суҳбатлашиб унинг болалик туйғулари, содда ва
самимийлиги йўқолмаганини кўриб қувонаман. Йирик тарихчи, профессор
бўлсада шеъриятга, адабий меросга, ўзбек ва дунё адабиётининг сара
асарларини ўқишга, ўрганишга бўлган қизиқиши янада ортганини унинг уй
кутубхонасидаги асарларни кўриб иқрор бўламан. Дунё адабий мероси билан
танишлиги унинг Ватанимиз тарихини, дунё халқлари тарихини тўғри талқин
қилишида, ҳайратда қоларли бағрикенглик туйғуларига эга бўлишида ҳам
катта ўрин тутган, десам хато бўлмаса керак.

Ўтган асрнинг 90-йиллари иккинчи ярмида, биз ўз гуруҳимиз билан

«Алпомиш» достонининг 1000 йиллиги юбилейи арафасида, Термиз шаҳрида
Алпомишга ўрнатиладиган ҳайкални яратиш бўйича танловда қатнашиб
юрган даврларимизда, Ўктамжон билан кўп суҳбатлашганман. Унинг
Қўнғирот қавми, уларнинг турмуш тарзи, кийимлари, урф-одатлари ҳақида
берган маълумотларини миннатдорчилик билан эсга оламан. Танлов ғолиби
бўлиб, биз ясаган Алпомиш ҳайкали Термиз шаҳрида, Алпомиш боғида
ўрнатиланда Ўктамжон чексиз қувонч билан биринчилардан бўлиб
табриклагани ҳали ҳамон эсимда. Умуман, Ўктамжон менинг устахонамга
тез-тез келиб туради, ясалаётган ҳайкалларим эскизлари билан танишиб,
фикр билдириб мени янги-янги асарлар яратишга ундаб туради.

Ўктам Мавлонов бугун 60-ёшни тўлдириб турибди. Ўктамжоннинг

қутлуғ юбилейи кунларида унинг болалигини эсга олдим, болалигидаги биз
билган орзулари ушалганини кўриб қувониб турибман. Ўйлайманки, унинг
орзулари кўп ва ҳаётда эришиши керак бўлган илм чўққилари ҳали олдинда.
Аллоҳ Ўктамжонни илмини зиёда, мартабасини янада баланд қилсин, дея
дуога қўл очаман.

ВАҚТ БИРЛИКЛАРИ ВА ЎЛЧАМЛАРИ

Аминов Б.Б.

т.ф.д., доц.,

Ўзбекистон Миллий университети

Вақт замоннинг бир миқдори, у тез ўтади ва уни тўхтатишнинг ҳам

имкони йўқ. Биз шу учун ҳам вақтни ғанимат билиб, унинг ҳар бир сонияси,
дақиқасидан унумли фойдаланишимиз керак. Қуръони каримнинг 103 сураси


background image

19

“ал-Аср” деб номланиб, унда Аллоҳ таоло аср билан қасам ичиб ушбу сурани
бошлайди ва бунда вақтни бекорчи, кераксиз ва фойдасиз ишлар, амалларга
сарф қилмаслик ҳақида хабар беради ва вақтни фойдали, солиҳ амалларга
сарфлашга ҳамда тақвода бўлишга даъват қилади. Абу Саъид Абу-л Хайр бир
шеърида “

Дунё иши учун юз вақтинг бўлса, гўр фикри учун ҳам бир сония

вақт топишинг лозим”

деган.

Мавлавий ҳазратлари

فوص

ی

ا

دشاب

تقولا

نبا

ی

فر

ی

نق

ی

رط

طرش

زا

نتفگ

ادرف

تس

ی

ق

.

Эй дўст сўфий инсон вақтнинг фарзанди, яъни вақтни ғанимат

билгувчи ва эртага ишни бошқага ҳавола қилиш ва вақтни қўлдан бой бериш
орифлар тариқатининг шартларидан эмас

”. – деганлар. Вақт ҳақида бошқа

орифлар, аҳли уламо, донишмандлар ўз фикрларини ёзганлар ва булар
барчаси бизларни вақт хусусида алоҳида фикр-мулоҳаза қилишга ундайди.

Вақт бирликлари ва ўлчамлари бўлган сониялар, дақиқалар, соатлар,

кунлар, ойлар-у йиллар дўстимиз Ўктам ака Мавлоновни билдирмасдан 60
ёшга етказиб қўйди. Бу улуғ ёш ва сарҳисоб қилинадиган бир палла. Бу ёғига
вақтни ва умрни солиҳ амаллар, фойдали ва унумли ишларга сарфлаш
лозимлигини режалаштириш керак.

Ўктам Мавлонов 60 ёшга кираётган экан, шунинг 37 йили бизнинг

ўзаро дўстона муносабатлар замирида кечди. Чунки дўстлик, ўртоқлик ва
садоқат ҳаёт заруриятларидан, эҳтиёжларидан ва шу дўстона муносабатлар
туфайли инсон дунёда хайр-у баракага етишади. Мана шу 37 йиллик дўстлик
даври ҳар биримизнинг хотирамизда ёрқин из қолдирган ва албатта биз
ўтмишимизни доим эслаб турамиз ва ундан ўзимиз учун фойдали бўлган
нарсаларни оламиз.

Ўктам ака Мавлонов кўнгли очиқ, саҳий ва самимий инсон. Буни

кўпчилик яхши билади. Қўли очиқлиги, суҳбатдошликка мойиллиги ва
оддий инсонлиги сабаб бўлса керак, унинг яқин дўстлари, таниш билишлари
кўп. У барча билан тил топишади, хорижий тилларни билмаса-да, инглиз
билан инглизча, япон билан японча, француз билан французча мулоқот
қилишни эплай олади.

Ўктам Мавлонов шеърият шайдоси. Кайфияти кўтарилиб қолса борми,

тилидан, лафзидан ажойиб назмий сатрлар чиқади. Филолог бўлганида,
эҳтимол ундан яхшигина шоир ҳам чиқиши мумкин эди. Навоий, Ҳофиз,
Саъдий, Мавлоно Румий, Рудакий ва бошқаларни жон дилидан яхши кўради.
Мазкур буюк даҳоларни шеърларини ёд олишдан кўра, уларнинг мазмун-
моҳиятини англашга ҳаракат қилади. Имкон қадар классик шоирларнинг
шеърларидан парчаларни хотирасида сақлашга ва уларни давраларда айтиш
ва шу йўл билан кўпчиликни назмдан хабардор қилишга интилади. Биз
биргаликда Қашқадарёда археологик экспедицияда юрганимизда, Хожа
Илғордаги 16 асрга мансуб қабртошларидан бирида бир марсия учраган ва у


background image

20

форс-тожик тилида бўлиб, шуни мен тош битикдан ўқиган пайтимда бу
байтлар Мавлоновнинг хотирасида муҳрланиб қолган:

Ҳар ки омад ба жаҳон, аҳли фано хоҳад шуд.

Дўстимиз шоир табиат инсон бўлиши билан бир қаторда, спортга,

унинг азарт турларига ҳам қизиқади. Шулардан бири миллионлар севимли
ўйини - футболдир. Футбол Ўктам акамизнинг жонидили. Хориж клублари
орасида унинг севимли командаси "Барса" бўлса, мамлакатимиздаги севимли
командаси "Насаф"дир. Агар шу икки клуб ўзаро учрашиб қолса борми,
Ўктам акамизнинг қайси бирига ёнбосишини энди тасаввур қилиб кўринг.
Албатта футболга ошиқ акамиз Қаршининг "Барса" клуби ва Испаниянинг
“Насаф” клублари ўртасидаги ўйин дуранг тугаши тарафдоридир.

Ўктам акамизнинг ўзлари ҳам тўпсуришни хуш кўради. Аммо негадир

уларнинг тўп суришлари номунтазам бўлиб қолганидан бўлса керак,
организмнинг горизонтал ривожи бироз интенсивлашган. Лекин, шундай
бўлишига қарамай, Ўктам ака имкон топиши билан майдонга тўп суришга
ошиқади. Ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса ҳам оёқни тўпга теккизсалар, бу
бир олийжаноб мақсадга эришишнинг намунасидир.

Талабалик йиллари бизлар биргаликда Қашқадарё археологик

топографик экспедиция (КАТЭ) амалиётида иштирок этганмиз. Бу ажойиб
ўзига хос талабалик йиллари хотирамизда яхшигина муҳрланиб қолган.
Экспедициямиз учун шийпондан жой ажратилар ва биз шу бинонинг турли
хоналарига жойлашиб олар эдик. Ўктам ака, мен Самиддин ва Слава Шиндин
бир хонада алоҳида алоҳида кроватларда ётар эдик. Самиддин шўхлик қилса,
Ўктам ака китоб ўқир ёки уйқуни яхши кўрганидан ҳеч нарсага эътибор
қаратмасдан дунё ғамидан озод уйқуга кетар, Слава эса Самиддинни
шўхлигидан ғудурлаб-ғудурлаб ўз норозилигини билдириб турар эди.
Самиддин эрта саҳарда туриб бировнинг шими, кўйлаги ёки яна бирор бир
нарсасини бекитар ва билмаганга солиб ўз ишини давом эттираверарди.
Баъзида Самиддин бир хонадагиларнинг кийими, иштонини олиб бошқа бир
хонадагилар кийим бошига алмаштириб қўяр ва шу ҳазил мутойибаси билан
дўстлар орасида машҳур бўлиб кетган эди. Бировнинг иштонини, бошқа
бировнинг эса кўйлаги, яна бировнинг эса бош кийимини қидириб юргани
одатий ҳолга айланиб қолган эди. Агар Самиддин шийпонда навбатчилик
қилса борми, ҳар биримизни кўрпа тўшакларимиз орасига қазиш ишлари
натижасида чиққан сопол бўлаклари ва парчаларини, ёки кўрпачамиз,
тўшакларимиз ўрнига газеталарни кўрардик. Ўктам ака ҳам бир неча
маротаба шунақа вазиятга тушиб қолган ва Самиддин яқин дўсти
бўлганлигидан ўзининг ажойиб кулгиси билан жавоб берган.

Узунқирда қазув ишларида бўлганимизда, шу ёдгорликнинг ёнида

жойлашган ва давлатга қарашли узумзордан узум териб келиб тушликда узум
истеъмол қилардик. Узумларни танлаб териб олишда Самиддинга тенг


background image

21

келадигани бўлмас эди. Бир маротаба Ўктам акани узум теришга
жўнатганмиз. Кўкдалада узум бўлмаганидан бўлса керак, Ўктам ака
узумнинг фарқига бормасдан вино сорти учун ишлатиладиган узумдан бир
челак териб келган ва Самиддин: “Э жаноб Мавлўнуф, сиз узумни фарқига
борасизми ёки йўқми? Бу қанақа узум териб келдингиз. Буни еса
бўларканми? Энди буни ўзингиз ейсиз”- дея ҳазиллашган. Шунда Ўктам
акамиз: “Нима қипти ҳаммаси ҳам узумда” – деб жавоб берган. Самиддинни
гапига парво қилмай ўзи териб келган узумларни ўзи паққос туширган.
Шундан сўнг Ўктам акани экспедиция узум териш масъулиятидан озод
қилган.

Шунингдек биз қазиш ишларидан ташқари Қашқадарё диёрининг

айрим қишлоқлари, туман марказлари, шунингдек Шаҳрисабз, Қарши
шаҳарларини ҳам томоша қилишга ошиқардик. Ўктам аканинг илтимосига
биноан археологик экспедиция раҳбари бизнинг гуруҳимизнинг Кўкдаладаги
Сўфи қишлоққа боришимизга рухсат берган. Гуруҳимизда сурхондарёлик
Ўткир деган йигит меҳмонга боришга алоҳида тайёргарлик кўрган. Унинг
Финляндияда ишлаб чиқарилган костюм шими бўларди. У шу либосини
кийди ва биз аввалига енгил машинада, ундан кейин юк машинасида Ўктам
аканинг қишлоғига равона бўлдик. Сўфи қишлоққа етаклаб борувчи йўл
асфальт ётқизилмаганлигидан юк машинасининг усти очиқ юкхонасида
турганимиз сабабли ҳамма ёғимиз чанг босиб кетган. Оддий кийинганимиз
сабабли бунга парво қилмасак-да, фин костюм шимидаги Ўткирвой дўстимиз
авзойи бузилди ва ҳар замонда либосини тозалашга тушди. “Эй Ўктам ака
сиз бизни қаерга олиб келдингиз. Бу импорт костюм-шимнинг аҳволини
қаранг, нима бўлди?”- деган саволига Ўктам акамиз яна хотиржам кулгиси
билан жавоб берган. Аммо Сўфи қишлоқ аҳли Ўткирвойни кийими ва либоси
қандай бўлишидан қатъий назар бир олийжаноб инсон сифатида кутиб олган
ва меҳмон қилган. Бундан ташқари биз бу ерда ажойиб футбол томошаси ҳам
кўрсатганмиз. Ўшанда Сўфи қишлоқнинг футбол майдони машҳур
Мараканага нисбатан икки баравар катта бўлган. Тўп оёғингизга илиниб
қолса, хоҳлаган томонга олиб қочишингиз мумкин, агар чопағон бўлсангиз
ҳеч ким сизга етолмаса, сиз Сўфи қишлоқ бўйлаб тўпни айлантириб, тўри ва
устунлари йўқ дарвозага бехижолат гол киритасиз. Ўктам акани
оиласидагилар барчаси футболга ишқибоз ва ҳаммаси тўп тепади.

Талабалик йиллари археологлар ва санъатшуносларни Югославия ва

Македонияга 20 кунлик амалиётга жўнатишган. Ўшанда мен, Ўктам ака,
Самиддин, Асқаров Қаҳрамон ва санъатшунослардан 4 қиз, ўқитувчилардан
Наталья Самойленко ҳамда Абдухалил Раззоқовлар ҳамроҳлигида биз
Тошкентдан Москва орқали Югославияга жўнаб кетганмиз. Асосан
Македония республикасидаги археологик объектлар, меъморий бинолар,
музейлар, олий ўқув юртларидан ташқари бу ерлардаги дам олиш


background image

22

масканларида ҳам ҳордиқ чиқарганмиз. Кўкдалада ўсиб улғайган Ўктам ака
Охрид, Преспа каби кўлларда сузишни ўрганди. Сузишни Ўктам акага сузиш
санъатини биладиган санъатшунослар ўргатган. Сузиш сир асрорларини
ўргангандан кейин Ўктам акамиз сувдан чиқмасдан кун бўйи сув ичида
қолиб кетадиган бўлган. Охир оқибат ватанга қайтишни эслатганимиздан
кейингина сувдан чиқишни лозим топган.

Ўктам ака Мавлоновнинг талабалик йилларидаги ғалати одати, яъни

уйқучилиги сабаб бўлса керак, уларнинг лафзидан янги ҳикоя, қиссаларни
тез-тез эшитиб турардик. Бу уйқусидаги тушга асосланиб асар яратувчи
ёзувчи Брэм Стокер ижодини эслатади. Афсуски Ў.Мавлонов шу иқтидорини
ривожлантирмади, йўқса яхшигина асарлар унинг қаламига мансуб бўлиши
турган гап эди. Баъзида уйқучиларда дангасалик ҳам ҳукмронлик қилса
керак.

Талабалик йиллари билан боғлиқ яна бир нарсани эслатиб ўтиш лозим,

у ҳам бўлса, Ўктам акага омаднинг кулиб боқишидир. У ҳамма қатори
имтиҳонларга кўп тайёргарлик кўрмас эди, яхшигина дам олиб ва ухлаб,
сўнгра имтиҳонларни яхши ва аъло баҳоларга топшириб чиқиб кетар эди.
Унга омад кулиб боқишининг яна бир нишонаси футбол ўйинига кириб,
футболга олинган билети бор лотереяда Ваз Жигули машинаси ютганидир ва
бу ютуқ оддий бир талаба учун олам олам қувонч келтирган. Мана шу
Жигули машинаси билан бизлар кўплаб экспедициялар, саёҳатларни бошдан
кечирганмиз. Айниқса ТошДУ тарих факультетида ишлаган пайтимизда
мазкур машина жуда катта хизматлар қилган ва у бизнинг хотирамизда ёрқин
из қолдирган.

Олдин Олой бозори, ундан сўнг Сквер ва ниҳоят Хадра майдонига

кўчган кўчманчи тарих факультетидаги ишларимиз оғир бир қийинчиликлар
ва машаққатли даврга тўғри келган. Зиддиятлар ҳамда қарама-қаршиликлар
бўлишига қарамай, шундай оғир ва қийин довонни ҳам биргаликда босиб
ўтганмиз. Молиявий муаммолар бўлишига қарамай ўтган асрнинг 90 йиллари
археологик экспедициялар уюштирилган, айнан шу даврларда Ўктам аканинг
номзодлик диссертацияси ҳимоя қилинган. Ўша пайтлар биз ҳам археологик
ҳам эпиграфик экспедициялар уюштириб турар эдик, Қашқадарё, Бухоро ва
Сурхондарёга ҳам илмий ишлар, ҳам меҳмондорчилик сафарларида
бўлганмиз. Бу ерлик талабалар билан бўлган илиқ муносабатларимиз
туфайли бу экспедицияларга, илмий ишлар ва ўқув ишларимизга яхши ва
ижобий таъсир кўрсатган.

1992 йилги талабалар шаҳридаги воқеалардан сўнг биз ёш

ўқитувчиларни вилоятларга дарс беришга жўнатишар эди. Сурхондарёга
борганимизда

бизга

талабалар

ётоқхонасида

жой

ажратишган.

Талабаларимизни топиш қийин бўлганидан мажбуран шу ерда қолиб
кетганмиз. Аммо ётоқхонага кириш эшигини кечаси қулфлаб кетишар экан


background image

23

ва бу ярим кечаси айрим қийинчиликларни юзага келтирган. Шундай
бўлишига қарамай, омадли Ўктам акамиз муаммони ечимини топа олган.

Ўктам ака Мавлонов билан бошимиздан кечирган воқеа-ҳодисалар

ҳақида ёзиладиган бўлса, у кўп қоғоз ва сатр талаб қилади. Келинг, уни
Ўктам аканинг кейинги юбилейига қолдирайлик. Ўшанда, балким бафуржа
суҳбатлашармиз.

СЕРҚИРРА ОЛИМ ВА ФИКРИ БУТУН ИНСОН

Яхшиев А.

т.ф.н., доц.,

Фискал институти

Айни пайтда тарих фанлари доктори, професссор, таниқли олим Ўктам

Мавлонов билан қачон ва қандай вазиятда танишганимни, рости, эслай
олмайман. Аслида ўтган асрнинг саксонинчи йиллари биринчи ярмида ўша
пайтдаги ТошДУнинг тарих факультетида олдинма-кетин ўқиганмиз. Бошқа
курсларда ўқийдиган талабалар орасида фақат ётоқхонада яшайдиганларини
яқиндан билардим, қолганларини эса шунчаки танирдим. Афтидан, Ўктам
Мавлонов ҳам ётоқхонада яшамаган, адашаётган бўлсам маъзур тутасизлар.
Аммо, хонаси келганда айтиш керакки, ётоқхонада яшамаган ва пахта
теримида иштирок этмаган талаба талабаликнинг чинакам руҳини ҳис эта
олмайди, бу туйғуни фақат бошдан кечирганларгина билади, холос.

Хуллас, факультетда танаффуслар пайтида кўришиб юрардик. 1986 йили

ўқишни тугаллагач, мен бир муддат турли ташкилот ва муассасаларда
фаолият олиб бордим. 1991 йилнинг сентябрида устозим Анатолий
Сагдуллаевич мени ТошДУнинг тарих факультетига ишга таклиф этди. Шу
кезларда факультет жамоаси ёш ва истиқболли кадрлар билан
тўлдирилаётган экан. Мен ишга келганда Ўктам Мавлонов ҳам ана шундай
ёшлар сафида факультетда фаолият олиб бораётган ва анчайин ўрнини
топган, эътиборга молик педагоглар сафидан жой олишга улгурган эди.
Яқиндан танишиб, ҳамсуҳбат, ҳамфикр ва ҳаммаслак бўлишимиз айни шу
даврлардан бошланган.

Факультетнинг

умидли

ёшлари

орасида

Ўктам

Мавлонов

биринчилардан бўлиб номзодлик диссертациясини ёзиб тугаллади.
Номзодлик ишига раҳбарлик қилган устози русийзабон бўлгани учун бўлса
керак, мустақилликка эришилган бўлса-да, диссертациясини рус тилида ёзиб,
рус тилида ҳимоя қилган. Ўша пайтда Ватан тарихи бўйича Ихтисослашган
Кенгаш факультетда фаолият олиб борарди ва унга айни пайтда марҳум бир
олим раҳбарлик қиларди. Бу пайтга келиб Ўктам Мавлонов билан анча қалин
биродар бўлиб улгурган эдик ва кўпчиликка айтилмайдиган айрим
муаммоларини ҳам мен билан ўртоқлашарди. Диссертация иши анчайин
пухта ёзилган ва тадқиқотчи уни ҳар қандай вазиятда ва исталган саволга

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов