Туркистон асср иқтисодий бошқарув тизимида божхоналарнинг ўрни

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
261-265
2
1
Поделиться
Ботиров, Э. (2023). Туркистон асср иқтисодий бошқарув тизимида божхоналарнинг ўрни. История и культура центральной Азии, 1(1), 261–265. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17118
Э Ботиров, Национальный университет Узбекистана

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Туркистон ўлкасида божхона иши давлат бошқарувининг иктисодий сиёсатининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади. Ҳеч бир мамлакат ўз иктисодий хавфсизлигини ҳимоя қилмасдан фаолият юрита олмайди.


background image

261

26. Сагдуллаев А. Қадимги Ўрта Осиё тарихи. Тошкент, “Фан”, 2004.
27. Струве В.В. Этюды по истории Северного Причерномо-рья, Кавказа

и Средней Азии. Л., 1968.

28. Толстов С.П. Древние авторы о Средней Азии (IV век до н.э. – III

век н.э.). Хрестоматия / Под ред. Л.В. Баженова. Ташкент, 1940. ВДИ. 1946. 1
(15) . 170–173.

29. Толстов С.П., Баженов Л.В., Средняя Азия в древний период

(между шестым и вторым веками до нашей эры). Ташкент, 1937. // Вестник
древней истории. 2 (3). 1938. – С. 177–179.

30. Хлопин И.Н. Историческая география южных областей Средней

Азии (античность и раннее средневековье). Ашхабад, 1983.

ТУРКИСТОН АССР ИҚТИСОДИЙ БОШҚАРУВ ТИЗИМИДА

БОЖХОНАЛАРНИНГ ЎРНИ

Ботиров Э.А.

катта ўқитувчи

Ўзбекистон Миллий университети

Туркистон ўлкасида божхона иши давлат бошқарувининг иктисодий

сиёсатининг ажралмас бир бўлаги ҳисобланади. Ҳеч бир мамлакат ўз
иктисодий хавфсизлигини ҳимоя қилмасдан фаолият юрита олмайди.
Туркистонда совет ҳокимияти ўрнатилгандан сўнг сиёсий, иктисодий ва
ижтимоий ҳаётнинг бошқа соҳалари каби божхоналар фаолияти
бошқарувига нисбатан хам турли фикрлар пайдо бўлди. Баъзилар эски
тузумнинг бир тизими сифатида божхоналарни йўқотиш фикрини билдирса,
кўпчилик давлат ёпик ҳолатда фаолият юрита олмайди, у қўшни давлатлар
билан савдо муносабатлари ўрнатиши керак деган нуқтаи назарни илгари
суради. Ташки савдо фаолиятини йуналтириш учун ҳамда иқтисодиётни
ҳимоя қилиш учун божхона органлари зарур бўлган. Қолаверса, Совет
ҳокимияти божхона ишига факат иктисодий эмас, балки сиёсий жиҳатдан
ҳам муҳим вазифа сифатида қараганди. Бу эса совет ҳокимияти божхона
сиёсатининг асосини ташкил қилган.

Туркистонда божхона бошқарув назорати Биринчи жахон уруш тугаши

арафасида янада мураккаблашди. Россия империяси ўрнига совет тузумининг
ўрнатилиши ва ҳудудлар ўртасидаги янги қоидалар асосида чегараланиши
бошқарув тизимини ислоҳ қилинишига олиб келди. Божхона қисми тўлиқ
қайта ташкил этилгунга қадар, Туркистон божхона назоратининг барча
муассасалари Бутун Россия марказий ижро қўмитаси Туркистон ишлари
бўйича комиссияси томонидан тасдиқланган комиссия ҳаъйатига тўлиқ
бўйсунган ҳолда иш олиб борди. Дастлабки вақтларда марказий ва маҳаллий
ҳукумат органлари тамонидан тасдиқлаб юборилган қарорлар асосида ишлар
ташкил қилинди. 1918 йил 1-январда РСФСР Халқ Нозирлари Кенгашининг
“Товарларни олиб кириш ва экспорт қилишга рухсат бериш тартиби
тўғрисида”ги қарори кучга кирди. Ушбу Фармонга мувофиқ Иттифоқ


background image

262

республикалари божхона органларининг бўйсуниши тартиби ва функциялари
муофиқлаштирилди [1, В.7].

1918 йил 29 майда РСФСР Халқ Нозирлари Кенгашининг “Божхона

йиғимлари ва муассасалари тўғрисидаги” ва “Марказий ва маҳаллий Совет
ҳокимият органларининг бож йиғиш ҳуқуқларини чегаралаш ва маҳаллий
божхона муассасалари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги
фармонлари кўрсатмаларига биноан, божхона солиқлари ва йиғимлари
бўйича марказий ҳукуматнинг ҳуқуқий масалаларни ҳал қилувчи
ташкилотига ўтказилди [2, Б.114]. “Божхона йиғимлари ва муассасалар
тўғрисидаги” Қарорида кўрсатилишича, божхона тўловлари ва у билан
боғлиқ бошқа йиғимлар давлат ғазнаси маблағларига тушиши, чет элдан
келаётган товарларни қабул қилиш ва чиқариш, белгиланган бож ва бошқа
йиғимларни ундириш, шунингдек фуқоролик ва ҳарбий органлар чегараларда
ва республика ҳудудидаги барча божхона муассасалари ишлари ва
амалиётига турли буйруқлар билан аралашишга ҳақли эмаслиги тушунтириб
берилган. Шунингдек, 1918 йил 29 майда божхона тизими хавфсизлигини
таъминлаш мақсадида чегара хизмати тузилди.

Туркистон АССРда Божхона бошқарув маъмуриятини ташкил

этилиши: ходимларни тайинлаш, ишдан бўшатиш ва бошқа жойга кўчириш
Туркистон АССР Молия Халқ Нозирлиги Божхона тўловлари бўлимига
юклатилган. 1918 йил 29 майдаги фармон совет божхона муассасаларини
ташкил қилишнинг ҳуқуқий пойдевори бўлди.

1920 йил 3 мартда Ташқи ишлар халқ комссарлги ва Туркистон

божхона назорати бошқармаси тамонидан “Чегарани кесиб ўтаётган шахслар
ва уларнинг юкларини ўтказиш бўйича муваққат низом”га кўра чегарадан
ўтаётган шахсларни ва уларнинг йўл халтасини (багажи) кўздан кечириш
фақат божхона органларининг мажбуриятига киради ва ҳеч бир фуқаролик
ёки ҳарбий органлар божхона ишларининг боришидан келиб чиқадиган
буйруқлар билан божхона операциялари чегараларига аралашмаслиги
келтирилиб ўтилган [3, В. 6а].

1918-1922 йилларгача фаолияти ҳажмига кўра бошқарув тартибига

кўра, Туркистон АССР божхона идоралари 1, 2 ва 3-даражали божхона
идораларига ҳамда назорат-ўтказиш пунктларига бўлинган. Биринчи
даражали божхона муассасалари темирйўл станциялари ва юк айланмаси
катта бўлган портларда яратилган. Иккинчи тоифадаги божхона идоралари –
автомобил йўлларида ва кичик дарё ва кўл портларида. Учинчи тоифадаги
божхоналар – тупроқли йўлларида ташкил қилинди. Агар керак бўлса,
божхона постлари уларнинг бўлимлари сифатида божхонадан узоқ жойларда
ташкил этилган.

Шундай қилиб, РСФСР Халқ Нозирлари Кенгашининг 1918 йилдаги

Фармони [4, В. 7] билан ташқи савдо манополлаштирилишга ва бир неча йил
ўтгач ривожлана бошлаган протекционизмнинг кучайишини англатар эди.
1918 йил 29 июндаги фармон билан божхона божлари департаменти номи
ўзгартирилди. Божхона назорати бош бошқармаси, тўғридан-тўғри Савдо ва


background image

263

саноат Халқ Нозирлигига бўйсунди, иккинчиси 1920 йилда Ташқи савдо
Халқ Нозирлигига айлантирилди. Ташқи савдо давлат монополияси ғоясини
амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда, божхона назорати унинг ёрдамчи
воситасига айлантирилди. Товарлар сотилмади, балки тарқатилди. Ташқи
савдо айланмаси тартибсиз ва аҳамиятсиз бўлиб қолди [5, В.42]. Аммо
лицензиялар тизимига ўтиш билан божхона ва тарифларни тартибга
солишдан кенг фойдаланишни рад этиш, шунга қарамай, ёрдамчи
регуляторларни, хусусан, божхона солиқларини жорий қилишни талаб қилди.
Бунга иккита асосий сабаб мавжуд эди. Биринчидан, 20-йилларнинг
бошларида лицензиялаш тизими ташқи савдо айланмасини тўлиқ қамраб
олмаган, иккинчидан, товарларга нархларни ҳисоблашда, божхона тўловлари
мавжудлигини ҳисобга олиш керак эди. Бундан ташқари, янги иқтисодий
сиёсатга ўтиш пайтида кўпчилик божхона органлари вазифаларининг
ўзгаришларига олиб келди. Бу ҳам ташқи савдонинг кенгайиши, ҳам қатор
давлат ва хўжалик ташкилотларига жаҳон бозорига мустақил равишда кириш
ҳуқуқини бериш билан боғлиқ эди. Белгиланган омиллар зудлик билан
божхона ва ташқи савдо қоидаларини тартибга солишни тиклашни, тегишли
божхона тарифларини жорий этишни талаб қилар эди [6, С.248].

Туркистон ўлкасида мавжуд муваққат божхона низоми қайта кўриб

чиқилгунга қадар, Савдо ва саноат халқ комиссари билан тузилган
шартномаларга мувофиқ молия халқ комиссарлиги ташқи савдони
миллийлаштириш тўғрисидаги фармон билан боғлиқ ҳолда, божхона
органлари ўз ҳаракатларида халқ хўжалигининг умумий раҳбарлигида бу
борада амалдаги барча қонунлар ва қоидаларга амал қилиниб турилди.

Ташқи савдода божхона ва тариф усулларига қайтиш 1922 йилда янги

иқтисодий сиёсатга ўтиш билан боғлиқ эди. Мамлакатда товарларнинг
этишмаслиги ва очлик сабабли, бож тарифлари жуда эркин бўлиб, ички
бозорни имкон қадар тез импорт қилинадиган маҳсулотлар билан
тўлдиришга чорлар эди. Собиқ Россия империяси ҳудудларида бўлаётган
фуқаролар уруши даврида божхона органларининг ҳуқуқий мақоми
сезиларли даражада заифлашди.

XX асрнинг 20-йиллари охирига келиб, давлат саноат фаолиятига

тобора кўпроқ аралашиб, деярли барча корхоналарни аста-секин
миллийлаштирди. Хусусий мулк йўқ қилиниши ва ташқи савдо эса
монополлаштириши давлатни деярли барча фаолият соҳаларини назорат
қилинишига, бошқарувнинг маъмурий тартибини жорий қилинишига,
маъмурий ва бюрократик аппаратни яраталишига сабаб бўлди [7, С.194].

Ташқи савдо монополлаштириш фонида қонунчилик ҳам ўзгариб

борди. Божхона қонунчилигида товарларни ташиш устидан назоратни
кучайтириш ва ташқи савдо бўйича давлат монополияси тўғрисидаги
қарорларни бажариш йўналишида кескин ўзгаришлар юз берди. РСФСР Халқ
Нозирлари Кенгашининг 1922 йил 23 февралдаги фармони билан Кенгаши
ҳузуридаги Божхона ва бож тарифлари қўмитаси тасдиқланиб, мазкур қўмита
божхона божлари тарифларига ўзгартиришлар киритиш масалаларини ишлаб


background image

264

чиқиш, импорт ва экспорт қилиш тақиқланган товарларнинг янги ва
ўзгарувчан эски рўйхатларини тузиш, божхона тарифларини қўллаш
масалаларини ҳал қилиш, божхона тарифларини қўллаш бўйича
шикоятларни кўриб чиқиш, барча қонун лойиҳалари, савдо шартномалари,
конвенсиялар ва ташқи савдони божхона-тариф тартибига солинган
битимлар бўйича хулосалар тузиш каби вазифаларни бажарган [8,
В.45,48,50].

1924 йил 2 мартдаги Ташқи савдо Халқ Нозирлиги буйруғи билан Бош

божхона бошқармаси ташкил этилди. Бошқарма тизимида махсус яратилган
бож тарифлари бўлими божхона ва тариф сиёсати масалалари билан
шуғулланган. Шунингдек, давлат ҳудудида контрабандага қарши курашни
ташкил этиш вазифалари ҳам юклатиган. Иттифоқ ҳудудида мавжуд барча
божхоналар тизимини бошқариш Ташқи савдо Халқ Нозирлигига
юклатилди. Божхона идораларини очиш ва тугатиш, уларнинг жойлашган
жойларини аниқлаш, божхоналарга даражалар берилишини Ташқи савдо
Халқ Нозирлиги зиммасида бўлган. 1922 йилда РСФСР ҳудудида саккизта
божхона округлари ташкил этилди: Петрозаводск, Ғарбий, Сибир,
Туркистон, Семипалатинск, Жанубий, Украина, Кавказорти. Улар таркибига
134 та божхона ва 149 та божхона постлари киритилган.

Маъмурий ҳудудий чегараланишдан сўнг, Ўзбекистон ССР Божхона

бошқаруви 1924 йилда қабул қилинган СССР Божхона Низоми асосида
бошқариладиган бўлди, унинг таркибидаги олтита бўлим, 283 та моддани ўз
ичига олган қоидалар Марказий Осиё божхона бошқарув тизмини амалга
ошириш имкониятини берди [9, В. 45-47 ]. Божхона низоми Ўзбекистон ССР
да кучга кириши билан ўша пайтгача шаклланган божхона органларининг
таркиби қонуний равишда мустаҳкамланди. Республикада мавжуд божхона
муассасалари фаолиятини тўғридан-тўғри назорат қилиш Низом билан
Ташқи

савдо

Халқ

Нозирлигига

юкланган. Маҳаллий

божхона

муассасаларини

бошқариш

эса

туман

божхона

инспекторлари

бошчилигидаги туман божхона назорати бўлимларига юклатилган.
Назоратчиларга вилоят божхона муассасалари фаолиятига умумий раҳбарлик
қилиш ва уларнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат
қилиш топширилган.

Хулоса қилиб айтиш мумкинки, Туркистонда совет ҳокимиятини

ўрнатилиши ва ўлкада божхоналар тизимининг янгича шаклда намоён
бўлиши иқтисодий пртекционизм асосида фаолият олиб борилишига,
божхона иши бошқарувида марказлашган ҳокимиятнинг таъсири ортиб
бориши натижасида эса савдо-сотиқда давлат манополиясининг вужудга
келишига сабаб бўлди. Совет тузумининг дастлабки вақтларида
чегараларнинг узунлиги ва қизил армиянинг фуқоролар уруши билан
бандлиги сабабли Туркистон ўлкасида контрафакт товарлар сонини ошиши
ва чегарадан Туркистон тарихига доир саънат буюмлари ва асори атиқаларни
контрабанда йўллари билан чет мамлакатларга кўп миқдорда чиқиб
кетилишига олиб келди.


background image

265

Адабиётлар:

1. Ўз МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 5-йиғмажилд, 7-варақ.
2. Беляева, Н. А. История таможенного дела и таможенной политики

России - Владивосток , 2008. C-114

3. ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 5- йиғмажилд, 6а-варақ.
4. ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 5- йиғмажилд, 7-варақ.
5. ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 17-йиғмажилд, 42-варақ.
6. Кисловский, Ю. Г. Контрабанда: история и современность /Ю. Г.

Кисловский ; под общ. ред. А. С. Круглова ; Рос. тамож. акад. -М. : Автор,
1996. С-248

7. Соломеин, А. Ю. История таможенного дела и таможеннойполитики

России : учеб. пособие / А. Ю. Соломеин. - : Интермедия, 2012. С-194

8. ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 56-йиғмажилд, 45,48,50-варақлар.
9.

https://istmat.org/node/42835

// Таможенный устав от 12 декабря 1924

г. Президиум ЦИКСССР // СЗ СССР. 1924. − № 19. С-45-47.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЎЗИНИ ОҚЛАМАГАН КАДРНИ

МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ СИЁСАТИ

(Сурхондарё округи мисолида)

Давлатова Ш.

катта ўқитувчи

Термиз Давлат университети

ХХ асрнинг 20-йилларида Ўрта Осиё халқлари ҳаётида содир бўлган

сиёсий ўзгаришлар бу ҳудудда мажбуран миллий-ҳудудий чегараланишнинг
ўтказилиши, бунинг ҳисобига бир неча миллий республикаларнинг,
жумладан, Ўзбекистон ССРнинг ташкил этилиши туб ерли аҳолининг
сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларининг чекланишини янада
кучайтирди, уларни миллий, маънавий, диний соҳалардаги эркинликларидан
мосуво қилиш авж олди. Маҳаллий кадрлар техник қолоқликда,
саводсизликда айбланиб, марказдан маҳаллий шарт-шароитни, туб ерли
аҳолининг тили, урф-одатларини билмайдиган, тушунмайдиган европалик
кадрлар оқимининг кириб келиши ортиб борди.

1920 йил 13-июнда В.И.Лениннинг “РКП (б) Марказий Комитетининг

Туркистондаги

вазифалари”

ҳақидаги

қарори

лойиҳасига

ёзган

мулоҳазаларида: “Партия кучлари қайта тақсим қилиниб, Туркистоннинг
мустамлакачилик ва буюк рус миллатчилиги билан заҳарланган барча
коммунистлари Марказий Комитет ихтиёрига юборилсин ва айни замонда
марказдан Туркистонга ишлаш учун бир неча юз коммунист сафарбар
қилинсин” [1] каби маъмурий-буйруқбозлик асосидаги қарорларини амалга
ошириш авж олди. Ўзбекистондаги ҳар бир ҳудуд, ҳар бир соҳа- давлат
бошқаруви, қишлоқ хўжалиги, саноат, маданият, маориф, соғлиқни сақлаш ва
бошқалар, ҳамма-ҳаммасининг бошқарилиши, кадрлар билан таъминланиши
марказ режаси асосида ташкил этилди ҳамда олиб борилди. Бошқарув

Библиографические ссылки

Ўз МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 5-йиғмажилд, 7-варақ.

Беляева, Н. А. История таможенного дела и таможенной политики России - Владивосток , 2008. C-114

ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 5- йиғмажилд, 6а-варақ.

ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 5- йиғмажилд, 7-варақ.

ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 17-йиғмажилд, 42-варақ.

Кисловский, Ю. Г. Контрабанда: история и современность /Ю. Г. Кисловский ; под общ. ред. А. С. Круглова ; Рос. тамож. акад. -М. : Автор,1996. С-248

Соломеин, А. Ю. История таможенного дела и таможеннойполитикиРоссии : учеб. пособие / А. Ю. Соломеин. - : Интермедия, 2012. С-194

ЎзР МА 330-фонд, 1-рўйҳат, 56-йиғмажилд, 45,48,50-варақлар.

https://istmat.org/node/42835// Таможенный устав от 12 декабря 1924 г. Президиум ЦИКСССР // СЗ СССР. 1924. − № 19. С-45-47.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов