122
ташлашга, коризни ишлатиш даврида эса кузатув, назорат қилишга,
тиклашга, таъмирлашга ва хаво алмаштириш учун хизмат қилган.
XIX асрнинг охири ва ХX асрнинг бошларига келиб қурилган темир
йўллар эвазига сардобалар тизимини ташкил этган карвон йўлларида ўрта
асрлардагига нисбатан кам қатнов бўлиб қолди. ХХ аср бошларида советлар
ҳукмронлиги бошланиши натижасида кориз, ҳовузлар каби сардобалар ҳам
қаровсиз қолди, ғиштлари талон- тарош қилинди, қолганлари эса омборхона
вазифасини ўтади.
Тарихий қадриятларимиз бўлган сардобалар табиий географик муҳит
билан ниҳоятда уйғунлаштирилиб қурилганлиги учун ҳам асрлар оша табиат
танловига дош бериб келган. Уларнинг ўлкамизни чучук сув билан
таъминлашдаги роли беқиёс бўлган ва бу аҳамият ҳозир ҳам йўқолган эмас.
Адабиётлар:
1. Хамидов М.Х., Шукурлаев Х.И., Маматалиев А.Б. “Қишлоқ
хўжалиги гидротехника мелиорацияси”. Тошкент. Шарқ. 2008. – 408 бет.
2. Костяков А.Н.Основы мелиорация, – М.: Сельхозгиз, 1960 г.-604 стр.
3. Анорбоев А. Благоустройство средневекового города Средней Азии.
–Т., 1988.-С. 91.
4. Мавланав У.М. Торговые и культурные связи Кашкадаринского
оазиса-12.
5. Равшанов П. Қарши тарихи... – Б. – 508.
6. Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари:
шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.
7. Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат
бошцаруви тарихи.
8. Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо
йўллари. Тошкент: Академия.
9. Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи
Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.
10. Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место
амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии.
The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58.
ИЛК ЎРТА АСРЛАР ХОРАЗМ ТАРИХШУНОСЛИГИНИНГ
БУГУНГИ ҲОЛАТИ
Неъматов Р.А.
ўқитувчи
Гулистон Давлат университети
Илк ўрта асрлар, хусусан, VI – VIII асрларда Хоразм воҳасида кечган
ижтимоий-сиёсий ва этномаданий жараёнлар тарихи ўзбек давлатчилиги
тарихининг нисбатан кам ёритилган масалаларидан бири ҳисобланади.
123
Айниқса, бу даврда Марказий Осиё ва унга қўшни ҳудудларда йирик
салтанат сифатида билинган Турк хоқонлиги (552-744) ва унинг таркибий
бир қисми бўлмиш Хоразм тарихи бўйича амалга оширилган тадқиқотлар
ниҳоятда камчиликни ташкил қилади.
Илк ўрта асрларда Хоразм Чоч, Ўтрор, Фарғона, Суғд, Уструшона,
Тўхористон, Марв каби Ўрта Осиёдаги ўнлаб воҳа ҳукмдорликларидан бири
бўлиб, ўз географик жойлашувига кўра Амударёнинг қуйи ҳавзасида
ҳудудларни ўз ичига олиб, бу ерда минтақанинг бошқа ҳукмдорликларидан
фарқли бир сиёсий вазият ҳукм сурган. Яъни, Хоразм ўзаро бир-бирига
қўшни ва ҳудудлари бир-бирига туташиб кетган Чоч, Фарғона, Уструшона ва
Суғддан фарқли ўлароқ атрофлари асосан бепоён чўлларлардан иборат
бўлиб, ўз ички бошқарувида ҳам бирмунча эркинликка эга сиёсий тузимлма
сифатида ўзини намоён қилади. Бу ҳолат Хоразм воҳасида Эфталийлар ва
Турк хоқонлиги даврида ҳам сақланиб қолади. Айниқса, Хоразмнинг
Эфталийлар давлати таркибида бўлган ёки аксинча эканлиги масаласи
бугунгача тўлақонли аниқланмаган. Турк хоқонлиги даврида эса Хоразм
хоқонлик таркибида бўлганлигини тасдиқлайдиган анчагина ёзма
материаллар мавжуд. Ғарбий Турк хоқонлиги даврида Хоразмда мавжуд
бўлган ижтимоий-сиёсий ва этномаданий ҳолат бўйича махсус тадқиқотлар
олиб борилмаган. Фақат айрим тадқиқотчилар илк ўрта асрлар ёки исломдан
аввалги минтақа тарихини ёритиш мобайнида масалага қисқача тўхталиб
ўтишган.
Илк ўрта асрларда Хоразмнинг ижтимоий-сиёсий ва этномаданий ҳаёти
бўйича илк илмий изланишлар XIX асрнинг охирги чораги – ХХ аср
бошларига тегишлидир. Жумладан, В.В. Бартольд “Ислом энциклопедияси”га
ёзган мақолаларидан бирини “Хоразмшоҳлар” деб номланган мақоласида [1,
Б.12-14] ва Э. Шаванн 1903 йилда нашр қилинган «Ғарбий Туркларга доир
ҳужжатлар» номли монографиясида Хоразм тарихига ҳам бирмунча тўхталиб
ўтган [2,Б.34-47]. Кейинчалик эса Й. Маркварт Хоразмдаги маҳаллий сулола
– Хоразмшохларларга анчагина эътибор қаратади[3,Б.3-8]. Хоразмда
туркийлар тарихи бўйича бир қатор фикрлар З.В. Тўғон асарларида ўз аксини
топган [4,Б.18].
Хоразм тарихининг қадим ва илк ўрта асрлар даври тарихини синчиклаб
ўрганиш ХХ асрнинг иккинчи ярмига тўғри келиб, совет тақдқиқотчилари С.
Толстов, Я. Ғуломов, О.И. Смирнова, В.А. Лившиц, А.В. Гудкова, В.И.
Вайнберг ва бошқалар қадимги Хоразм шаҳар қолдиқларидан топилган
археологик топилмалар бўйича изланишлар олиб боришди[5,Б.14-18].
Истиқлол йилларида қадимий Хоразм ҳукмдорлигининг ўтмиш тарихи
моддий маданият асосида ўрганиб оммалаштиришда ўзбекистонлик бир
қатор олимларнинг у ёки бу даражада ҳиссаси бор. Жумладан, А. Асқаров[6,
Б.5], В.Н. Ягодин[7,Б.8], Э.В. Ртвеладзе[8,Б.36], А. Сагдуллаев[9,Б.48],
М.Қдирниязов[10,Б.30], М. Мамбетуллаев[11,Б.35], С. Баратов[12,Б.56] ва
бошқаларнинг изланишларида Хоразм тарихининг илк ўрта асрлар даврига
ҳам бирмунча тўхталиб ўтилган. Шунингдек, Ғарбий Турк хоқонлиги
124
давлатчилиги тарихини ўрганган Ғ. Бобоёров хоқонлик ва Хоразм ҳам бир
қатор воҳа ҳукмдорликлари каби бир неча усул ва воситалар орқали
бошқарилганини урғу берган[13,Б.88].
Хоразм тарихи бўйича кейинги йилларда Хоразм ва Қорқалпоғистон
вилоятларида олий ўқув юртлари тарихчи мутахассислари ҳам бир қатор
илмий изланишларни амалга оширмоқда[14,Б.154].
Бугунги кунда Хоразм воҳаси тарихи бўйича германиялик тарихчи З.
Штарк [14,Б.47], россиялик суғдшунос ва археолог П.Б. Лурье [15,Б.31]
томонидан чоп этилган илмий монография ва мақолалар диққатни жалб
қилади. Шу билан бирга ушбу худудга мил.ав. VII асрдан бошлаб ғарбдан
чорвадор қабилаларнинг кириб келиб ўрнашганлигини ҳам эътироф этиш
лозим. Ушбу худудлардан фарқли равишда Шарқий Фарғонада мил.ав. II
минг йиллик охири - I минг йиллик бошлари пайдо бўлган ва аҳолиси
деҳқончилик ва хунармандчилик билан шуғулланиб келган чуст маданияти
мил.ав. III-II асрда тўғридан-тўғри “Шўрабашат” маданияти билан алмашади.
Демакки, бу худудда чустликларнинг авлодлари умргузорлик қилишган.
Бунинг исботи сифатида Шарқий Фарғонада чуст маданиятига хос бўлган
қўлда ясалган бўёқли нақшли сопол идишларнинг турмушда
қўлланилишининг давом этганлиги. Бизнинг назаримизда, мил.ав. IV асрда
македониялик Александар бошчилигидаги юнон-македонлар босқини
натижасида Марказий Осиёнинг ўзига хослиги бўлган деҳқончилик
билан шуғулланган аҳоли билан чорвадор аҳоли ўртасидаги зарурий
эҳтиёж бўлган алоқаларни сунъий равишда бузади. Табиийки, бундан
икки томон ҳам бирдек жабр кўради. Натижада, кўчманчи сакларнинг
(мил.ав. III асрда) салавкийлар давлатига қарши юришлари бўлиб ўтган.
Айнан шу юришларни амалга оширган кўчманчиларни жазолаш учун ҳам
Салавк мил.ав. 293-289 йиллари Салавк ўз лашкарбошиси Демодамни
Яксарт ортига юборади. Босим остида қолган сакларнинг бир қисми
Фарғона томон силжишга мажбур бўлади. Шу билан бирга юечжлар ҳам
Шарқий Туркистонда мил.ав. 176 йилда хунлар томонидан тор-мор
этилгач, жанубга айнан Фарғона орқали ўтишган. Чамаси, уларнинг бир
қисми Фарғонада қолишган. Шу тариқа, Фарғонанинг жанубий-ғарбий
худудларида мил.ав. III-II асрда ўтроқлашган сакларнинг янги қишлоқ ва
шаҳарлари пайдо бўлади. Довон давлати мил.ав. III асрда шарқий
Фарғонада маҳаллий аҳоли-деҳқончилик билан шуғулланган чуст маданити
авлодари томонидан барпо этилган шубҳа уйғотмасада, кейинчалик мил.ав. II
асрга келиб давлат бошқаруви саклар қўлига ўтганлиги эҳтимоли юқори.
Эйлатан шаҳрининг меъморий тузилиши, унинг ташқи қисмида чорва
учун қўра бўлганлиги, кучли мудофаа тизимининг мавжудлиги, ушбу
ёдгорлик ҳам ўтроқлашган саклар томонидан барпо қилинган бўлиши
мумкинлиги борасида мулоҳаза билдириш имконини беради.
Адабиётлар:
125
1. Бартольд В. В. Статьи из “Энциклопедии Ислама” / Сочинения. T. II.
Ч. 2. – М.: Наука, 1964. – С. 497
2. Chavannes E. Documents sur les Tou-kiue (Turks) occidentaux ... – P.
140.
3. Markwart J. Wehrot und Arang. Untersuchungen zur mythischen und
geschichtlichen Landeskunde von Ostiran. – Leiden, 1938; Marquart J. Eranshahr
nach der Geographic des Ps. Moses Xorenaci. – Berlin, 1901.
4. Togan A. Z. V. Umumi Türk Tarihine Giriş. 3. Baski. – Istanbul, 1981.
5. Толстов С. П. Древний Хорезм: Опыт историкоархеологического
исследования. – М.: Издание МГУ, 1948; Гулямов Я. История Оорошения
Хорезма. – Т., 1957;
6. Смирнова О.И. Очерки из истории Согда. – М., 1970. – C. 9-10;
7. Лившиц В.А. Глава шестая. Документы / в книге Топрак-кала.
Дворец. – М., 1984. – С. 251-252;
8. Гудкова А.В. Ток-кала. Т.: Наука, 1964; Вайнберг В.И. Монеты
древнего Хорезма. М.: Наука, 1977.
9. АсқаровА. Қадимги Хоразм тарихига доир баъзи бир масалалар //
Ўзбекистон этнологияси: янгича қарашлар ва ёндашувлар. – T.,2004.–Б.76-84.
10. Ягодин В.Н., Ходжаев Т.К. Миздакхон. – T., 1977.
11. Ртвелдзе Э.В. Государственное объединение “Большой Хорезм» -
миф, созданный учеными или исторической реальность? // Хорезм в
государственности Узбекистан. – Ташкент, 2013. С. 30-44.
12. Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов Ў. ‚ Норқулов Н. Ўзбекистон
тарихи: давлат ва жамият тараққиёти. – Т.: Академия, 2000.
13. Бобоёров F. Турк хоқонлигининг Мовароуннаҳрдаги бошқарув
тизими ҳақида // O‘zbekistоntariхi
.
– Tошкент, 2000. – № 4. – Б. 71–79; Ўша
муалл. Илк ўрта асрлар тангаларида Ўзбекистон ҳудудидаги давлатчиликка
доир маълумотлар // Ўзбекистон тарихи манбашунослиги масалалари. – Т.,
2010. – Б. 1840; Ўша муал. Ғарбий Турк хоқонлигининг давлат тузуми.
Тарих фанлари док. дисс.автореферати. – Т., 2012. – Б. 41-43;
14. Бобоёров Ғ. Турк хоқонлиги даврида Хоразм // Хоразм тарихи
замонавий тадқиқотларда. Кўпмуаллифлик илмий монография. Масъул
муҳаррир Д. Алимова. – Тошкент-Урганч, 2019. – Б. 47-54.
15. Хоразм тарихи замонавий тадқиқотларда. Кўпмуаллифлик илмий
монография. Масъул муҳаррир Д. Алимова. – Тошкент-Урганч, 2019.