Мамлакат ижтимоий-маданий тараққиётида миллатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш босқичлари (Корейс диаспораси мисолида)

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
319-322
3
1
Поделиться
Джумаев, Т. (2023). Мамлакат ижтимоий-маданий тараққиётида миллатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиш босқичлари (Корейс диаспораси мисолида). История и культура центральной Азии, 1(1), 319–322. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17133
Т Джумаев, Ташкентский международный химический университет

Кандидат наук.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Корея ярим оролида юзага келган бирлашган Силла ва Корё қироллиги билан Ўрта Осиё халқлари ўртасидаги иқтисодий алоқалар Хитой қитъасини бирлаштирган Тан ва Ван қироллиги орқали бўлган, деган илмий қарашлар мавжуд. Айниқса, Ван давлати Осиё қитьаси билан бирлашганидан сўнг Чингизхон ёрдамида Ипак савдо йўлини бутунлай кўлга киритди. Ана шу тарихий воқеъликка таяниб, Корея ярим оролида тайёрланган маҳсулотлар узоқ давр мобайнида элчилар ва савдогарлар орқали Марказий Осиё ҳудудига олиб келингани тарихий манбаларда келтирилган.[1]


background image

319

4. Древняя и средневековая культура юго-восточного Устюрта.-

Ташкент,1978.

МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТИДА

МИЛЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ҲАМКОРЛИКНИНГ РИВОЖЛАНИШ

БОСҚИЧЛАРИ (Корейс диаспораси мисолида)

Жумаев Т.Х.

с.ф.ф.д.(PhD),

Тошкент Кимё халқаро университети

Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, Корея ярим оролида юзага

келган бирлашган Силла ва Корё қироллиги билан Ўрта Осиё халқлари
ўртасидаги иқтисодий алоқалар Хитой қитъасини бирлаштирган Тан ва Ван
қироллиги орқали бўлган, деган илмий қарашлар мавжуд. Айниқса, Ван
давлати Осиё қитьаси билан бирлашганидан сўнг Чингизхон ёрдамида Ипак
савдо йўлини бутунлай кўлга киритди. Ана шу тарихий воқеъликка таяниб,
Корея ярим оролида тайёрланган маҳсулотлар узоқ давр мобайнида элчилар
ва савдогарлар орқали Марказий Осиё ҳудудига олиб келингани тарихий
манбаларда келтирилган.[1]

Янги давр тарихий манбалари ҳамда мавжуд архив ҳужжатларига кўра,

Кореяликларнинг Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳудудига кириб
келиши 1897 йилда Россия империяси аҳолисининг биринчи умумий
аҳолини рўйхатга олиш маълумотларида қайд этилган. Кореяликлар
Семиречинск вилоятида - 11 киши, Сирдарёда - 2 киши, Акмолинскийда - 5
киши ва Қўқон, Наманган округларида, шаҳарларида бир неча киши яшаган.
Натижада Наманган, Пишпек, Пржевалск вилоятларида бир нечта корейс
миллати вакилларининг келиб жойлашиш жараёнлари юз беради.
Кореяликлар 1926 йилдаги Биринчи Бутуниттифоқ аҳолини рўйхатга олиш
китобида замонавий Қозоғистоннинг учта ҳудудида рўйхатга олинган:
Акмола, Семипалатинск ва Сирдарё вилоятларида. Қозоғистонда - 42 киши;
Ўзбекистонда - 36 ва Қирғизистонда - 9 киши истиқомат қилишган [2].

Собиқ СССР давлати ҳудудида 30-50 йилларда депортация қилинган

ингушлар, чеченлар, немислар, қалмиқлар, булғорлар, қирим татарлари ва бошқа
халқлар орасида биринчи бўлиб корейс халқи яшаб турган жойидан мажбуран
кўчирилган эди. Бу фожеавий воқеа собиқ СССР Халқ Комиссарлари Кенгаши
ва ВКП(б) Марказий комитетининг 1937 йил 21 августдаги «Узоқ Шарқ ўлкаси
чегара районларидан корейс аҳолисини кўчириш ҳақида»ги қарори асосида
амалга оширилди.Қарордан сўнг шу йилнинг ўзида (1937 й.) 170 минг
корейслар Ўрта Осиё ва Қозоғистон ҳудудига мажбуран кўчириб олиб келинди.
Улардан 74 мингдан ортиғи Ўзбекистонга, қолгани эса Қозоғистон худудига
жойлаштирилди [3].

Узоқ Шарқ ҳудудидан биринчи поездлар 1937 йил сентябр охирида

Қозоғистонга, бироздан кейин эса Ўзбекистонга кела бошлади. На


background image

320

Қозоғистонда, на Ўзбекистонда улар бундай кўп сонли одамларни қабул
қилишга ва жойлаштиришга тайёр эмас эдилар. Депортация пайтида қабул
қилинадиган ва жойлаштириладиган корейс хонадонларининг сони аввал
кўрсатилган кўрсаткичга нисбатан 30-40 фоизга кўпайди, вилоятларда
маҳаллий аҳоли билан жойлашиши орқали муҳожирларнинг миқдорий
тақсимланиши

ўзгарган,

бу

уларни

ташкил

этишда

қўшимча

қийинчиликларни келтириб чиқарди [4].

Ўзбекистоннинг Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Наманган, Андижон,

Қўқон, Бухоро ва бошқа шаҳарларида 2500 дан ортиқ корейс оилалари
истиқомат қилишиб, ҳаммаси бўлиб, 1938 йил 15 ноябрда Ўзбекистонда 16
минг 307 корейс оиласи ёки 74 500 корейс миллати вакиллари истиқомат
қилганлиги рўйҳати қайд этилган [5].

Корейсларни ижтимоийлашувини жадаллаштириш мақсадида собиқ

СССР Халқ Комиссарлари Кенгашининг 1938 йил 13 мартдаги «Миллий
республика ва вилоятлар мактабларида рус тилини мажбурий ўрганиш
ҳақида»ги махсус қарори Ўзбекистонга кўчириб келтирилган корейслар халқ
таълимини ташкил қилишга қаратилади. Шу муносабат билан собиқ
Ўзбекистон ССР Халқ Комиссарлари Кенгаши ҳам 1938 йил 19 мартда
«Ўзбекистон ССР даги ўзбек ва бошқа рус бўлмаган мактабларда рус тилини
ўрганиш хақида» қарор қабул қилди [6].

Собиқ ССР Халқ Комиссарлар Кенгашининг мазкур қарори ҳаётга

тадбиқ этилиши натижасида Ўзбекистондаги рус бўлмаган халқлар,
жумладан, корейслар маданий хаётида бир қатор салбий ҳолатлар юзага
келади. Масалан, ҳозирги кунда Ўзбекистонда истиқомат қилаётган
корейсларнинг 99 фоизи она тилида ёзишни ва ўқишни билмаслиги, ана шу
қарорнинг ҳаётга тадбиқ қилиниши оқибатидир. Қарорга биноан республика
Халқ таълими Комиссарлиги 1939/1940 ўқув йилидан бошлабоқ барча
корейс мактабларини рус мактабларига айлантирди. 1937-1938 йилларда
дастлабки корейс колхозлари Тошкент вилояти Бекобод туманида “Янги
турмуш”, “Авангард”, “Ҳақиқат” номлари билан ташкил этилган.
Кейинчалик Тошкент ва Самарқанд вилоятларида йирик “Политотдел”,
шунингдек , бугунда Ким Пен Хва номи билан машҳур хўжаликлар ташкил
этилди [7].

Корейслар азалдан қишлоқ хўжалигида катта маҳорати билан ажралиб

келганлар. Улар асосан шоличилик ҳамда полиз экинлари билан узоқ вақт
давомида шуғулланиб келганлар. Охирги йиллардаги ижтимоий-иқтисодий
ўзгаришларга қарамасдан ҳалигача уларнинг аксариятлари қишлоқ хўжалиги
билан шуғулланиб келишмоқда.

Умуман мажбурий кўчириб келтирилган корейс аҳолиси Ўзбекистон

халқи билан ёнма-ён туриб республика халқ хўжалигининг барча
тармоқларида фаолият кўрсатади. 1953 йилда корейс ахолисининг кўчиб
юриши учун қўйилган барча тўсиқлар ва чеклашлар бекор килиниши улар
фаолиятини янада фаоллаштиради. Корейслар орасидан таниқли кишлоқ
хўжалиги мутахассислари, саноат соҳасида илғор ишчилар, фан ва маданият


background image

321

ходимлари етишиб чиқади. Тахминий ҳисоб-китобларга қараганда 1945-1991
йиллар давомида Ўзбекистон Республикасидан 650 илғор ходимларга
Социалистик Меҳнат Қаҳрамони унвони берилган бўлиб, улардан 139
нафари корейс миллатига мансуб шахслар бўлган. Бу Ўзбекистон
раҳбарияти, ўзбек хақининг бағрикенглиги, миллати, дини, эътиқодидан
қатъий назар, ҳаммага бир ҳилда ҳурмат ва эҳтиром билан қараганлиги
натижасидир [8].

Ҳозирги кунда МДҲ ҳудудида яшаётган 500 минга яқин корейс

миллатининг 185 мингдан кўпроқ қисми Ўзбекистонда истиқомат қилишади
[9]. Ушбукорейс диаспораси кўп миллатли жамиятимизнинг ажралмас
қисмига айланган. 2019 йил апрелда янги бинода ташкил этилган Корейс
Маданият Маркази Ассоциацияси корейс диаспораси вакилларини маҳаллий
ҳамда тарихий ватандошлари бўлган Корея Республикаси халқи билан
ижтимоий-маданий соҳаларда кўплаб самарали ишларни амалга ошириб
келмоқда.

Корейс миллатига мансуб ватандошларимиз Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатида, маҳаллий Кенгашларда,
бошқарув органларида, ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида
фаолият юритаётгани, истиқлолйилларида уларнинг 300 нафарга яқини
давлат мукофотларига сазовор бўлгани бунинг яққол тасдиғидир.

Ўзбек ва корейс халқларининг дунёқараши ва урф-одатлари ўхшаш.

Мамлакатларимиз энг қийин даврларда бир-бирини қўллаган. 2017 йили
Ўзбекистонда корейс миллати вакиллари яшаётганининг 80 йиллиги
муносабати билан пойтахтимиздаги "Дўстлик" боғида ёдгорлик монументи
очилди. Пойтахтимизнинг марказий кўчаларидан бирига Сеул номи берилди.
Корейс халқининг маънавий-маданий меросини сақлаш ва ривожлантириш
мақсадида Корея Республикаси ҳукумати томонидан Тошкент шаҳрида
Корея маданияти уйи қуриб битказилди. Ушбу маскан халқларимиз абадий
дўстлигининг яна бир ёрқин тимсоли бўлади.

Корейс диаспораси Ўзбекистондаги кўп миллатли халқнинг ажралмас

қисми ҳисобланади ва республикада ўтказиладиган барча ижтимоий ва
маданий тадбирларда фаол иштирок этади. Ҳукуматимиз мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий соҳалари ривожига ушбу миллат вакилларининг
қўшаётган ҳиссасини қадрлайди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонга мажбуран

кўчириб келтирилган корейс аҳолисининг совет режими туфайли унутиб
юборган она тилини ўрганиш, миллий маданиятини, урф-одатлари ва
анъаналарини қайта тиклаш учун мустақиллик йилларида кенг имкониятлар
яратилди. Ўз Ватанлари ва ватандошларидан мажбурий ажралиб қолган
ўзбекистонлик корейс аҳолиси учун она диёрлари билан танишиш,
мулоқотда бўлиш, уни билиш имконияти яратилди. Шунингдек, корейс
халқи Ўзбекистоннинг ижтимоий, иқтисодий, маданий соҳалар ривожидаги
ислоҳотларида барча миллатлар қаторида юртимиз равнақи йўлида
фидойилик наъмуналарини кўрсатиб келмоқда.


background image

322

Адабиётлар:

1. Сун Дон Ги.Ўзбекистон Республикаси ва жанубий Корея иқтисодий ва

маданий алоқалар ҳамда истиқболли режалар. Дис.5982. Тошкент. 2000 Б-90.

2. 1926 йилдаги Бутуниттифоқ аҳолини рўйхатга олиш. М., 1928, в. 8.

Қозоқ Автоном Совет СоциалистикРеспубликаси. Қирғиз Автоном
СоциалистикРеспубликаси, 16-35 бетлар; Т. 15. Ўзбекистон ССР, п.С-17-36

3.

김장수

.1995.

중앙아시아한연

[

고려인

]

외이주과정맟새활상

].[

한민족공

동제

]. P-15

4. Ким П.Г. Корейцы Республики Узбекистана-Т.1993 г.Стр-. 14-15, 21

5. ТсГА РУ, ф Р-837, 27-бет, 39-сон, С-19.

6. Ким П.Г.Корейцы Республики Узбекистана. Т. 1993. Б-119.
7. Koryo sinmun. 2016 й. 26 феврал. 3-сон(281) Герои корейских диаспоры

3-сон Б-28

8. http://mg.uz/print/publish/doc/text55461_народы

Узбекистана-корейцы

9. Очётная справка АККЦ Республики Узбекистана. 26 июн.2019 йил.

ЖИЗЗАХ ВОҲАСИДА ТОЖИК ЭТНОСИ ВАКИЛЛАРИНИНГ

ЖОЙЛАШУВИ ВА ЭТНОМАДАНИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ

Алманов Қ.О.

т.ф.ф.д.(PhD),

Гулистон Давлат университети

ХIХ аср охири ХХ аср бошларида Жиззах воҳаси, ахолисининг этник

таркиби ҳилма хиллиги, бу ҳудудда турли этнос ва субэтнослар истиқомат
қилиши билан, минтақада алоҳида ажралиб турган. Воҳада яшаётган
аҳолининг этник мансублигига қараганимизда энг юқори ўринларда ўзбек,
қирғиз(қозоқ), тожик ва бошқа этнослар шунингдек яна бир қанча
субэтнослар ташкил этишини кузатамиз. Минтақада яшаб келаётган
қадимий этнослардан бири тожик халқи вакилларидир. Воҳада яшаётган
тожиклар асосан, Қизилқумнинг бепаён майдонларига чегарадош жойлар ва
Нурота, Туркистон тоғларининг ён бағридаги кўп сонли майда тоғ
сойлари, булоқ сувлари атрофларида яшаб ўзларининг ўзига хос тарихини
яратган. Бу сойлар ва булоқлар атрофида ўзлариниг яшаш манзилгоҳлари
қишлоқларни аҳоли масканларини вужудга келтириб асосан деҳқончилик ва
кам қисми чорвачилик, ва савдо сотиқ билан шуғулланган. Бу ҳудудларда
яшаётган аҳолининг кўпчилик қисмини ўзбеклар ташкил қилиб, улар
Жиззахдан жанубий шарқдаги дараларда Форишнинг марказига қадар бўлган
ҳудудларда яшашган. Янги қишлоқдан (Фориш туманининг марказий
ҳудудлари) ғарб томондаги ҳудудларда эса асосан тожиклар яшашган. Бу
икки ҳалқ доимо бир бири билан ўзаро яқин алоқада яшаб хўжалик турмуш
тарзи, урф одат ва ананалари бир бириникидан фарқ қилмаган. Ўзаро урф
одатлар яқинлиги ва ижтимоий муносабатлардаги яқинлик бу икки халқнинг

Библиографические ссылки

Сун Дон Ги.Ўзбекистон Республикаси ва жанубий Корея иқтисодий ва маданий алоқалар ҳамда истиқболли режалар. Дис.5982. Тошкент. 2000 Б-90.

1926 йилдаги Бутуниттифоқ аҳолини рўйхатга олиш. М., 1928, в. 8. Қозоқ Автоном Совет СоциалистикРеспубликаси. Қирғиз Автоном СоциалистикРеспубликаси, 16-35 бетлар; Т. 15. Ўзбекистон ССР, п.С-17-36

김장수.1995.중앙아시아한연[고려인]외이주과정맟새활상].[한민족공 동제]. P-15

Ким П.Г. Корейцы Республики Узбекистана-Т.1993 г.Стр-. 14-15, 21

ТсГА РУ, ф Р-837, 27-бет, 39-сон, С-19.

Ким П.Г.Корейцы Республики Узбекистана. Т. 1993. Б-119.

Koryo sinmun. 2016 й. 26 феврал. 3-сон(281) Герои корейских диаспоры 3-сон Б-28

http://mg.uz/print/publish/doc/text55461_народы Узбекистана-корейцы

Очётная справка АККЦ Республики Узбекистана. 26 июн.2019 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов