Воҳанинг қадимги ирригация тизимига оид ёдгорликлари

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
13
5
Поделиться
Мамадиев, Б. (2023). Воҳанинг қадимги ирригация тизимига оид ёдгорликлари. История и культура центральной Азии, 1(1). извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17075
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик Ўрта Осиё қишлоқ хўжалигининг асоси ҳисобланиб, бу жараён жанубий Туркманистон, Тожикистон ва Ўзбекистон-нинг жанубида бронза (мил. авв. III-II йилликлар) даврида, Тошкент воҳаси ва унинг атрофларида эса илк темир (мил. авв. VIIIIV асрлар) даврида шакл-ланиб, ривожланди. Ўрта Осиёда илк давлат уюшмалари сунъий суғориш бир мунча қулай бўлган Амударё (юқори, қуйи, ўрта) оқимлари бўйларида, Мурғоб воҳасида, Зарафшон ва Қашқадарё воҳаларида шаклланиб ривожланади. Бундай ҳолатни дунё тарихидаги дастлабки давлатлар-Миср (Нил) ва Месопо тамия (Дажла ва Фрот) мисолида ҳам кузатиш мумкин.

Похожие статьи


background image

119

3. Матбабаев Б., Ботиров А., Хужаназаров М. Отчет Сохского

археологического отряда о работахв 1987 г. // Научный архив институт
археологии им. Я. Гулямова АН РУз., Ф. VIII, О. I, Д. 120. Самарканд, 1988.

4. Саидов М., Жўраев Ф., Пардаев М. Сўх туманида олиб борилган

археологик кузатув ишлари // Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар /
тўплам; масъул муҳаррир Ф.А. Максудов. Самарқанд: Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси Миллий археология маркази, 2020. 284–
286 б.

5. Broad William J. (12 September 1995). "Spy Satellites' Early Role As

'Floodlight' Coming Clear". The New York Times.

6. Mantellini S., Berdimuradov A.E. Evaluating the human impact on the

archaeological landscape of Samarkand (Uzbekistan): A diachronic assessment of
the Taylak district by remotesensing, field survey, and local knowledge
//Archaeological

Research

in

Asia

Vol.

20.

2019.

P.

100–

143.DOI:

https://doi.org/10.1016/j.ara.2019.100143

7. Rondelli B., Tosi M., 2006. GIS and Silk Road Studies Monitoring

Landscape and Population Changes at Samarkand and in The Middle Zeravshan
Valley // Reading Historical Spatial Information From Around The World, Studies
of Culture and Civilization based on Geographical Information Systems Data / Ed.
by T. Uno. Kyoto: International Research Centre for Japanese Studies. P. 459–489.

ВОҲАНИНГ ҚАДИМГИ ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМИГА ОИД

ЁДГОРЛИКЛАРИ

Мамадиев Б.

Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи

Сунъий суғоришга асосланган деҳқончилик Ўрта Осиё қишлоқ

хўжалигининг асоси ҳисобланиб, бу жараён жанубий Туркманистон,
Тожикистон ва Ўзбекистон-нинг жанубида бронза (мил. авв. III-II йилликлар)
даврида, Тошкент воҳаси ва унинг атрофларида эса илк темир (мил. авв. VIII-
IV асрлар) даврида шакл-ланиб, ривожланди. Ўрта Осиёда илк давлат
уюшмалари сунъий суғориш бир мунча қулай бўлган Амударё (юқори, қуйи,
ўрта) оқимлари бўйларида, Мурғоб воҳасида, Зарафшон ва Қашқадарё
воҳаларида шаклланиб ривожланади. Бундай ҳолатни дунё тарихидаги
дастлабки давлатлар-Миср (Нил) ва Месопо-тамия (Дажла ва Фрот)
мисолида ҳам кузатиш мумкин.

Хоразм вохаси дунёда энг қадимги суғориш бошланган ерлардир.

Тарихчи ва археологлар: Бартольд, Якубовский, Толстой, Гуломов ва
Андриановлар маълумотларига кўра каналлар қуриш ва суғориш ишлари
эрамиздан аввалги 2000-йиларнинг ўрталарига тўғри келади.

Маълумки, бир қатор Шарқ мамлакатлари, жумладан, Ўрта Осиёда

қишлоқ хўжалиги ривожида сунъий суғоришнинг аҳамияти катта бўлган.
Сунъий суғоришнинг энг оммавий турларидан бири коризлар ёрдамида


background image

120

суғориш, яъни ер ости ёки дарё, булоқ сувини ер ости каналлари орқали
оқизишдир.

Хўш, аслида кориз ўзи нима? Маълумотларга кўра, кориз (форсча) —

ер ости сувларини йиғиш ва уларни ер юзасига чиқариш учун қуриладиган ер
ости иншооти бўлиб, аҳолини сув билан таъминлаш, ерларни суғоришда
қўлланилган. Кориз Яқин Шарқ, Жануби-Шарқий Осиёда кенг тарқалган.
Ўрта Осиёнинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида учрайди. Масалан,
Туркманистоннинг Ашхобод шаҳри яқинида чуқурлиги 100 метр, сув сарфи
150- 225 л/с. Ўзбекистоннинг Бухоро, Самарқанд, Навоий вилоятларида 200
га яқин кориз қазилган. 20-асрнинг 20-йилларига қадар Ўрта Осиёда кориз
сувларидан экинларни суғоришда фойдаланилган.

Кориз кавлаш ер ости сувлари сатҳида рўй берадиган ўзгаришлар ва

жой рельефидаги нишабликни аниқ белгилашни талаб этган. Бу махсус
асбоблар (астролябия, ватерпас) воситасида амалга оширилган. Кориз
трассаси белгилаб чиқилгач, шу трасса бўйлаб ҳар 5 - 40 метрда қудуқлар
ковланган. Қудуқларнинг чуқурлиги 14 - 15 метрдан баъзан 60 - 70 метргача
борган. Қудуқлар сувли қатламга туташадиган лаҳим (туннель) орқали бир-
бирига бирлаштирилган. Лаҳимнинг баландлиги 1,5 метр, эни 1 метр бўлиб,
деворлари ёғоч ёки тошлар билан мустаҳкамланган. Узунлиги жой
нишаблигига қараб бир неча километргача чўзилган.

Масалан, Нурота (Навоий вилояти)даги “Мастон” номли коризнинг 280

та қудуғи бўлиб, бош қудуғининг чуқурлиги 14 метр ва лаҳимнинг узунлиги
3 километр бўлган. Кориз қурилиши даврида бу қудуқлар тупроқ-шағални
чиқариб ташлашга, коризни ишлатиш даврида эса кузатиш (назорат), тиклаш,
тузатиш ва ҳаво алмаштириш учун хизмат қилади. Хўжаилмкони
қишлоғининг шарқий қисмида 13 та қудуқни ер остидан бирлаштириб қазиб
ўтказилган, қишлоқ аҳолисини булоқ суви билан таъминлаб турадиган
кориздан бугунги кунда ҳам фойдаланилмоқда. Қишлоқ оқсоқолларининг
таъкидлашича, қудуқлар қадимий бўлиб, Хўжаилмкони қишлоғининг
вужудга келиш тарихи билан боғлиқ.

Маълумки, дехкончилик ва суғориш иншоотлари тарихи анчайин

қизиқарли мавзу ҳисобланади. Ўзбекистоннинг қадимги вилоятлари
ҳудудидан деҳкончилик маҳсулотларининг қолдиқлари, меҳнат қуроллари,
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари сақланадиган идишлар, суғориш иншоотлари
илдизларининг топилиши хўжалик юритишнинг муайян туридан далолат
беради. Сўгдиёнадаги мил.авв I минг йилликнинг ўрталарига оид
деҳқончилик ва суғориш иншоотлари тўла-тўкис ўрганилмаган. Бу ўринда
Я.Ғуломовнинг ўтган асрнинг 60-йилларида Зарафшон ва Қашқадарёнинг
қуйи оқимларидаги кадимги ерларни суғоришнинг ўзига хос хусусиятлари ва
гидрографиясига оид масалаларини тадқиқ этганлигини таъкидлаш зарур.
Айникса, А.Муҳаммаджановнинг антик ва ўрта асрларга оид суғориш
масалаларига бағишланган тадқиқотларини алоҳида қайд этиш лозим.

Бақтрия, Хоразм, Марғиёна ва Сўғдиёна ҳудудларидан Ахмонийлар

даврига оид суғориш иншоотларининг излари аниқланган. Кўпчилик


background image

121

тадқиқотларнинг фикрича, тоғ олди текисликлари ва дашт худудларини
суғоришда ишлатилган коризлар – ер ости каналлари айнан мана шу даврда
пайдо бўлган.

Хусусан, Полибий салавкийлар подшоси Антиох III нинг Парфия

даштлари оркали ўтган харбий юришлари хақида маълумот берганда ушбу
дашт ҳудудлари бир канча қудуқлари бўлган ер ости каналлари орқали
суғорилиб, бу каналлар «форслар даврида» бунёд этилгани хақида ёзади.
Қашқадарёнинг мана шундай мураккаб суғориш иншоотларидан фойда-
ланилган тоғли ҳудудларидан бири Китоб туманидир. Бу ерда коризлардан
ҳозирги кунда хам фойдаланилади. Юқоридатаъкидлаганимиздек, кориз – ер
ости сув иншоотидир. Бундай суғориш иншоотини қуриш ниҳоятда оғир ва
мураккаб бўлган. У машаққатли кўл меҳнатидан ташқари ер ости
сувларининг тўпланадиган қатлами, йил мавсумларида бу сувлар сатҳида рўй
берадиган ўзгаришлар ва кориз чиқариладиган жой рельефидаги нишабликни
жуда аниқ белгилашни талаб этади.

Кориз тизими бизнинг эрамиздан минг

йил аввал қадимги Форсда сув таъминотининг асосий усулига айланган.
Кейинчалик у Ўрта Осиё, Кавказ ва Хитойга тарқалди. Энг ажабланарлиси
шундаки, ушбу тизим бизнинг давримизда ҳам мавжуд ва ишлайди.

Техник жиҳатдан, бу вертикал қудуқлар тизимига ўхшайди, чуқурлиги

бир неча метрдан бир неча юз метргача, диаметри бир метргача, ер ости сув
қатламининг тубига қазилган. Уларнинг орасидаги масофа тахминан 30
метрни ташкил қилади.

Ер остидаги барча қудуқлар галереяга бирлаштирилиб, сув омборига

сувни этказиб бериш ёки суғориш учун тақсимланадиган нишаб орқали
суғориладиган ерларга ер ости галереяси орқали етказилади. Ер ости
галереясининг баландлиги 1,5 метргача, кенглиги 2 метргача, баъзиларида
деворлари ғиштдан, тошдан қурилган бўлади.

Коризнинг ишлаш принципи.
1. Ер остида қурилган кориз.
2. Сув юрадиган галерея.
3. Сувманбаи.
4. Кориз йўналишидаги бўйлама қудуклар (хар 10-40 метрларда

жойлашган бўлиб, чуқурлиги 15 метрдан -70 метргагача қазилган)

5. Ер ости сизотсувлари.
Кориз кавлашда бир қанча коризчи жамоолар ойлаб, йиллаб

лахмлар,қудуқлар қазиб, минглаб кубометр тупроқ ва шағаллар қазиб
чиқаришган.

Қадимда Туркистон ўлкасида сув мавжуд бўлмаган жойларни, сув

сатхидан баланд бўлган текисликларни, дашти биёбонларни коризлар
ёрдамида суғорилган. Қашқадарё вилояти Китоб туманида коризлар тизими
ишлаган бўлиб, бугунги кунда кўпи кўмилиб кетган. Коризнинг 10 га яқин
қудуғи бўлиб, бош қудуғининг чуқурлиги 14метр ва лаҳимининг узунлиги 3
км бўлган. Кориз қурилиши даврида бу қудуқлар тупроқ шағалларни чиқариб


background image

122

ташлашга, коризни ишлатиш даврида эса кузатув, назорат қилишга,
тиклашга, таъмирлашга ва хаво алмаштириш учун хизмат қилган.

XIX асрнинг охири ва ХX асрнинг бошларига келиб қурилган темир

йўллар эвазига сардобалар тизимини ташкил этган карвон йўлларида ўрта
асрлардагига нисбатан кам қатнов бўлиб қолди. ХХ аср бошларида советлар
ҳукмронлиги бошланиши натижасида кориз, ҳовузлар каби сардобалар ҳам
қаровсиз қолди, ғиштлари талон- тарош қилинди, қолганлари эса омборхона
вазифасини ўтади.

Тарихий қадриятларимиз бўлган сардобалар табиий географик муҳит

билан ниҳоятда уйғунлаштирилиб қурилганлиги учун ҳам асрлар оша табиат
танловига дош бериб келган. Уларнинг ўлкамизни чучук сув билан
таъминлашдаги роли беқиёс бўлган ва бу аҳамият ҳозир ҳам йўқолган эмас.

Адабиётлар:

1. Хамидов М.Х., Шукурлаев Х.И., Маматалиев А.Б. “Қишлоқ

хўжалиги гидротехника мелиорацияси”. Тошкент. Шарқ. 2008. – 408 бет.

2. Костяков А.Н.Основы мелиорация, – М.: Сельхозгиз, 1960 г.-604 стр.
3. Анорбоев А. Благоустройство средневекового города Средней Азии.

–Т., 1988.-С. 91.

4. Мавланав У.М. Торговые и культурные связи Кашкадаринского

оазиса-12.

5. Равшанов П. Қарши тарихи... – Б. – 508.
6. Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари:

шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.

7. Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат

бошцаруви тарихи.

8. Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо

йўллари. Тошкент: Академия.

9. Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи

Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.

10. Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место

амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии.
The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58.

ИЛК ЎРТА АСРЛАР ХОРАЗМ ТАРИХШУНОСЛИГИНИНГ

БУГУНГИ ҲОЛАТИ

Неъматов Р.А.

ўқитувчи

Гулистон Давлат университети

Илк ўрта асрлар, хусусан, VI – VIII асрларда Хоразм воҳасида кечган

ижтимоий-сиёсий ва этномаданий жараёнлар тарихи ўзбек давлатчилиги
тарихининг нисбатан кам ёритилган масалаларидан бири ҳисобланади.

Библиографические ссылки

Хамидов М.Х., Шукурлаев Х.И., Маматалиев А.Б. “Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси”. Тошкент. Шарқ. 2008. – 408 бет.

Костяков А.Н.Основы мелиорация, – М.: Сельхозгиз, 1960 г.-604 стр.

Анорбоев А. Благоустройство средневекового города Средней Азии. –Т., 1988.-С. 91.

Мавланав У.М. Торговые и культурные связи Кашкадаринского оазиса-12.

Равшанов П. Қарши тарихи... – Б. – 508.

Мавлонов, Ў. (2008). Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. Тошкент: Академия.

Сагдуллаев, А., & Мавлонов, У. (2006). Узоекистонда давлат бошцаруви тарихи.

Мавлонов, Ў., & Маҳкамова, Д. (2004). Маданий алоқалар ва савдо йўллари. Тошкент: Академия.

Мавлонов, У. М. (1994). Торговые и культурные связи Кашкадарьинского оазиса в XVII-XIX вв.

Мавлонов, У. М., Каримов, Я. А., & Артиков, Х. (2017). Место амударьинских переправ в коммуникационной системе центральной Азии. The Newman in Foreign policy, (38 (82)), 54-58.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов