327
цивилизацияси тизимида(қадимги даврдан ҳозирги кунгача)” (республика
миқёсидаги илмий-амалий конференция материаллари) Ж.2020- б-364-365
Оchildiev, F. B. (2020). Social relationship and tax types in the XIX-XX
century in Bukhara Emirate.
International Journal of Scientific and Technology
Research
,
9
(1), 723-729.
Очилдиев, Ф. Б. (2008). Сурхон воҳаси бекликларидаги ижтимоий-
сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар.
Т.: ABU MATBUOТ-KONSALT
, 82.
Ochildiev, F. (2021). The inflow of russian capital and industry into the
Bukhara emirate in the late 19th and early 20th centuries.
Current research journal
of history (2767-472X)
,
2
(06), 20-26.
Muhamedov, Y. (2021, November). Chach As The Administrative Center Of
The Western Khanate. In International Scientific and Current Research
Conferences (pp. 75-79).
ТОШКЕНТ ВОҲАСИ ҲУДУДИДА СОДИР БЎЛГАН ҚАДИМГИ
МИГРАЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИ
Ибрагимов Р.З.
кичик илмий ходим
ЎзР ФА Миллий археология маркази
Евросиёнинг бронза даври жамияти чуқур ижтимоий-иқтисодий ва
маданий жараёнларнинг кечиши билар тавсифланади. Мил. авв. II минг
йилликда Марказий Осиёнинг шимолий даштларида кўчманчи чорвачилик
хўжалик шаклини юритган Андронов маданиятига мансуб қабилалар яшаган.
Улар асосан кўчманчи чорвачилик ва қисман лалми деҳқончилик хўжалиги
билан кун кечирган.
Маълумки, мил. авв. III-II минг йилликда Атлантик иқлими даври
тугаб, Евросиё ҳудудида об-ҳаво қуруқлашиб, Андронов маданиятига мансуб
халқларнинг жанубга кўчишига олиб келган. Уларнинг кўчиши мил. авв. II
минг йилликнинг ўрталарида кучайиб, минг йилликнинг охирги чорагида
Ўрта Осиёнинг жанубий ерларигача кириб борган[1,6-62].
Тошкент воҳаси ерларида сўнгги бронза даври Андронов маданиятига
оид ўрганилган маконлар, дафн иншоотлари ва тасодифий топилмалар мил.
авв. II минг йилликнинг иккинчи ярми билан саналанган. Ушбу ёдгорликлар
алоҳида локал маданиятга ажратилмаган ва даври санаси бўйича қатъий фикр
мавжуд эмас. Археолог олим А.З.Бейсеновнинг оғзаки маълумотига
қараганда Қозоғистон ҳудудида мил. авв. XV асрдан кейин Андронов
маданиятига оид ёдгорлик қолмаган.
Кейингги йилларда амалга оширилган даврлаштириш бўйича Бургулик
маданиятининг шаклланган даври мил. авв. XIII асрлар билан
саналанса[2,13], Андронов жамоаларга оид ёдгорликларни мил. авв. II минг
йилликнинг иккинчи ярми ва учинчи чорагининг биринчи ярми билан
328
саналаш тўғри қарор бўлади. Унда Андронов маданиятига оид чорвадор
халқларнинг Тошкент воҳаси ерларига кўчиб келиш даври ҳам тахминан
мана шу даврга тўғри келади. Андронов маданиятига оид ёдгорликлар асосан
воҳанинг тоғ ва тоғ олди ёки адирлик ҳудудларида анииқланиб, улар
чорвачилик хўжалиги учун қулай бўлган ерларни жойлашган.
Тошкент воҳасинингсўнгги бронза ва илк темир даври тарихи Бургулик
маданиятида ўз аксини топган. Бу маданиятига оид ертўла уй-жойлардан
ташкил топган қишлоқлар асосан дарё ҳавзаларига яқин жойларда ва тоғ ва
тоғ олди ерларда тарқалган. Х.Дуке Бургулик маданияти Андронов
маданиятига оид халқларнинг ўтроқлашуви натижаси вужудга келган, деб
ҳисоблайди[3,57-73]. Француз мутахассиси Ж.Бендуза-Самиенто Туябўғиз
сув омбори ерларидаги ертўла уйларини Амударёнинг қуйи оқимидаги
сўнгги бронза даври уйлари билан қиёслаб, Бургулик маданияти Тозабоғёб
маданияти таъсирида шаклланганлигини қайд этган[4,39-44]. Умуман
Бургулик маданиятининг шаклланшида Андронов маданиятининг таъсири
устун бўлганлиги аниқ.
Мил. авв. VII-V асрларда Евросиё даштларида яшаган кўчманчи
чорвадор қабилаларнинг жанубий ўлкаларга кўчиши содир бўлади.
Сирдарёнинг ўрта оқими ерлари мил. авв. I минг йилликнинг иккинчи
чорагидан бошлаб кўчманчи чорвадор қабилалари эгаллайди. Уларнинг
моддий маданити намуналари Чордара ҳудудида жойлашган мил. авв. VII-
VIасрлар оидЖомантўба қабристонинг 1 қабр-қўрғонида
[5,103].
Кўчманчи
човадорларга тегишли Бурчмулло қабр-қўрғони материаллари эса мил. авв.
V-III асрлар билан саналаган [5,103]. Шоштепа манзилгоҳи ҳудудидаги
Бургулик маданиятига оид ертўла уйларнинг устида жойлашган қабрлар ҳам
мазкур даврга оид[6,15].
Сирдарёнинг ўрта оқими ҳудудида аниқланган кам сонли археологик
ёдгорликлари материалларини Ўрта Осиёнинг бошқа ерлари билан қиёслаш
асосида мил. авв. VIII/VII асрларда (Бургулик II босқичи даврида) воҳа
ҳудудига бир гуруҳ кўчманчи чорвадор сак қабилалари келиб жойлашиб,
Бургулик маданияти соҳиблари билан аралашиб кетган. Улар ҳозирча Ўрта
Осиё археологиясида қайд этилмаган археологик мажмуани, яъни чорвадор
саклар
маданиятини яратган.
Қадимги чорвадор сак қабилалари тўғрисидаги маълумотлар
Герадотнинг “Тарих” асари (мил. авв.VI аср), Доро I нинг Бехустун қоя тош
ва Ксеркснинг Персепол шаҳри саройидаги ёзувлар ҳамда бошқаларда
келтирилган[7,38-39].
Улардан
“Саки
тиграхаудалар”
замонавий
тадқиқотчиларнинг фикрига кўра Сирдарё ортида, хусусан Тошкент воҳаси
ерларида яшаган [8].
Мил. авв. IV минг йилликнинг охирги чорагидан Сирдарё ортига Сўғд
маданиятининг таъсири бошланган. Жанубий Қозоғистоннинг Чимкент
шаҳри яқинидаги қўҳна шаҳарнинг қуйи қатламидан Сўғднинг мил. авв. V-IV
асрларга оид кулолчилик буюмларига ўхшаш сополлар топилган Улар
Р.Ҳ.Сулеймановнинг фикрига кўра мил. авв. 329 йилда Александр
329
Македонский қўшинлари Сўғдга юриш қилган пайтда Сирдарё ортига
чекинган аҳолининг кулоллари томонидан ишлаб чиқарилган[9,22-35]. Бу ўз
навбатида сўғдликларнинг Тошкент воҳаси ерларига келиб жойлашиш
эҳтимолидан дарак беради.
Антик даври ёзма манбаларида селевкийлар саркардаси Демодам
кўчманчи скифларга (сак) қаршилик кўрсатиш учун Яксарт (Сирдарё)
дарёсидан ўтиб, қалъа (шаҳар) барпо этганлиги келтирилган. Оққўрғон
тумани ҳудудида жойлашган Қанқа манзилгоҳининг биринчи шаҳристони
(Шаҳристон I) мудофаа девори эллин меъморчилик усулида барпо этилган
бўлиб, уни Ю.Ф.Буряков Демодам барпо қилган шаҳарнинг ўрни, деб
ҳисоблайди[10,106]. Бу жараён мил. авв. IV/III асрда содир бўлиб, юнон
амалдорлар ва сўғдлик қурувчилардан иборат аҳоли вакиллари кўчиб
келганлиги, табиий.
Тошкент воҳасида маданий тараққиётининг кейинги босқичи Қовунчи
маданиятининг шаклланиши билан боғлиқ. Л.М.Левинанинг фикрига кўра
Сирдарёнинг айрим ўзанлари мил.ав. III-II асрларда сувсизланиб қолгандан
кейин Бабишмулла ва Чирикрабод маданиятлари инқирозга учраган[11,5-6].
Бу ҳудудда яшаган аҳолининг бир гуруҳи мил. авв. III асрнинг ўрталарида
Парфияга (дахлар) кўчиб бориб, аршакийлар сулоласига асос солган. Бошқа
бир гуруҳи эса Тошкент воҳасига келиб жойлашган[6,84-92]. Қовунчи
маданиятига асос солган халқлар айнан Сирдарёнинг қуйи оқими ерларидан
кўчиб келган аҳоли вакиллар бўлган. Маълумки, бу даврда Сирдарёнинг ўрта
оқими ҳудудида маркази Тошкент воҳаси ерларида жойлашган Қанғ давлати
ташкил топади[12,150;186]. Тадқиқотчи олимлар Қовунчи маданияти ва Қанғ
давлати ўртасида яқин алоқадорлик мавжуд бўлганлиги тўғрисида фикр
билдирадилар. Б.А.Литвинский фикрига кўра Қовунчи I мажмуаси Қанғ
давлатини илк босқичи бўлиб, сўнгги сак давлати ҳисобланган[13,27]. Антик
даврининг илк босқичида кўчиб келиб, Қовунчи маданияти ва Қанғ
давлатларига асос солган аҳоли вакиллари Тошкент воҳасида кечган
этногенез, урбанизация жараёнлари ва давлатчилигида чуқур из қолдирган.
Умуман Тошкент воҳаси ҳудудига илк тош давридан бошлаб қадимги
одамларнинг кириб келиши бошланиб, кейинги миграциялар давомида аҳоли
сонининг кўпайиши билан бирга жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва
маданий тараққиёти чуқурлашиб борган.
Адабиётлар:
1. Кузьмина Е.Е. Арии-путь на юг. М.-Спб., «Летний сад» 2008.
2. Баратов С.Р.Бургулик маданияти. // Тошкент воҳаси археологияси.
Тошкент, UNESCO, 2008.
3. Дуке Х.Туябугузские поселение бургулюкской культуры. Ташкент.
“Фан” 1982.
4. Bendezu-Sarmiento J., Lhuillier J. Between Nomadic and Sedentary
Cultures: study the Ancient Iron Age cultures of in Chach. Is it possible to speak
330
about an influence of Khorezm? Тошкент шаҳрининг 2200-йиллик юбилейига
бағишланган халқаро анжуман материаллари. Тошкент, “Фан”, 2009.
5. Заднепровский Ю.А. Ранние кочевники Южного Казахстана и
Ташкентского оазиса // Археология СССР. Степная полоса Азиатской части
СССР в скифо-сарматское время. – М.,“Наука”, 1992.
6. Филанович М.И. Древняя и средневековая история Ташкента в
археологических источниках.Ташкент, “Фан” 2010.
7. История Узбекистана в источниках. Под. ред. Б.В. Лунина. Ташкент.
“Фан” 1984.
8. Сагдуллаев А.С. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаларда. Ташкент,
1982.
9. Сулейманов Р.Х., Байтанаев Б.А. Стратиграфия городища Шымкент:
возникновение и развитие города //Древняя и средневековая урбанизация
Евразии и возраст города Шымкент. Материалы научно-практической
конфереция. 16 октября 2008 г. Шымкент, 2008.
10. Буряков Ю.Ф., Генезис и этапы города и городской культуры
Ташкентского оазиса. Ташкент “Фан”, 1982.
11. Левина Л.М. Этнокультурная история Восточного Приаралья.I
тысячилетие до н.э.-I тысячилетие н.э. М., “Восточная литература”, 1996.
12. Бичурин Н.Я. (Иакинф). Собрание сведений о народах обитавших в
Средней Азии в древние времена. МЛ.“Изд. Академия наук СССР”1950. Т. II.
13. Литвинский Б.А. Кангюйско-сарматский фарн(к историко-
культурным связям племён южной России и Средней Азии). Душанбе,
“Дониш” 1968.
ЎЗБЕКИСТОНДА БАДИИЙ ХАВАСКОРЛИК ЖАМОАЛАРИ
ФАОЛИЯТИ ТАРИХИДАН
Чориева Д.А.
илмий ходим
Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича
Мувофиқлаштирувчи-методик марказ
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг давлат бошқарувида
маданият соҳасидаги сиёсатини белгилаш ва амалга оширишда асосан
миллийлик, тарихийлик ва халқ маънавий-ахлоқий тараққиётининг кўп
асрлик анъаналари ҳисобга олиниб, миллий қадриятлар, миллий анъаналар,
халқнинг миллий ўзига хослиги сақлаб қолиниши учун зарур шарт-
шароитлар яратилиб, қўллаб-қувватланди. Ушбу миллий маданий меросни
тиклаш, тарғиб қилиш маъсулиятини ўз зиммасига олган бадиий жамоалар
фаолияти муҳим аҳамиятга эга бўлди.
Ўзбекистонда бадиий хаваскорлик жамоалари тарихи ўтган асрнинг 20
йилларидан бошланган ҳамда 1961 йилдан бошлаб, мусиқа ҳаваскорлиги
тўгаракларига халқ унвони берила бошланган [1]. Мустақиллик йилларида
ҳаваскор жамоаларининг сонини оширишда янгича йўл тутилди. Бунда