Ўрта осиёдаги илк ўтроқ маданият манзилгоҳларида аёлга эътиқод (Жойтун маданияти)

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
361-365
6
0
Поделиться
Абдуганиев, А. (2023). Ўрта осиёдаги илк ўтроқ маданият манзилгоҳларида аёлга эътиқод (Жойтун маданияти). История и культура центральной Азии, 1(1), 361–365. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17178
А Абдуганиев, Институт истории Академии наук Узбекистана

младший научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Дунё ўтмиш тарихи асосан халқлар, жамиятлар, давлатлар тарихи билан белгиланади. Аммо ана шундай жамиятлардаги ижтимоий муносабатлар инсониятнинг дастлабки ўтмиш тузуми ҳисобланган ибтидоий жамоа тузуми давридан то ҳозирги кунгача битта социал муносабатга асосланган. Бу аёл ва эркак муносабатларидир.


background image

361

ЎРТА ОСИЁДАГИ ИЛК ЎТРОҚ МАДАНИЯТ МАНЗИЛГОҲЛАРИДА

АЁЛГА ЭЪТИҚОД (Жойтун маданияти)

Абдуғаниев А.А.

кичик илмий ходим

ЎзР ФА Тарих институти

Дунё ўтмиш тарихи асосан халқлар, жамиятлар, давлатлар тарихи

билан белгиланади. Аммо ана шундай жамиятлардаги ижтимоий
муносабатлар инсониятнинг дастлабки ўтмиш тузуми ҳисобланган ибтидоий
жамоа тузуми давридан то ҳозирги кунгача битта социал муносабатга
асосланган. Бу аёл ва эркак муносабатларидир. Бу ижтимоий муносабат
мулкчилик, бошқарув, дин, маданият, урф-одат, анъана, адабиёт, санъат, илм-
фан деярли барча соҳаларида кўзга ташланди. Бизгача маълум бўлган дунё
тарихидаги дастлабки жамоалар, халқлар, сивилизациялар, давлатлар, динлар
тарихининнг оғзаки ва ёзма манбаларида, шунингдек, археологик моддий
манбаларида яққол намоён бўлади.

К

ўпгина ибтидоий жамоаларда қадимги

тош даврининг охирларида аёл жинсига сиғиниш, уни илоҳийлаштириш
вужудга кела бошлайди, бунинг исботини археологлар аёл тасвирлари
мавжуд бўлган суяк ва тошдан ясалган одам тасвирланган ибтидоий
ҳайкалчаларда учратадилар. Бу илоҳалар кейинги динларнинг асосий
илоҳаларига айланади. Қадимги Ўрта Осиё деҳқончилик маданияти
манзилгоҳларида аёлга сигʻиниш мавжудлигини тасдиқловчи энг ишончли
далил Жойтун маданияти манзилгоҳидир. Бу жойни қазиш жараёнида
топилган, аёл илоҳа кўриниши тасвирланган, лойдан ясалган ҳайкалчалар
топилган. Ушбу ҳайкалчалар қабрларга қўйилган, турар-жой бинолари ёки
зиёратгоҳлардаги махсус жиҳозларга осилган бутлар ёки инъом сифатида
ишлатилган деб тахмин қилиш мумкин. Топилган артефактлар тўплами жуда
кичик бўлиб, кўпчилик ҳайкалчалар яхши сақланмаган, шунинг учун ўша
даврда худолар пантеони мавжуд бўлганми ёки битта худо турли қиёфада
ҳаракат қилган дейиш мушкулдир. Аммо бу топилмалар жанубий
Туркманистоннинг неолит даври аҳолиси сиғинадиган худонинг аёл
қиёфасида бўлганлиги ва қадимги одамларнинг бутун эътиқод тизими ва
диний ҳаёти айнан шу образда тўпланганлигининг шубҳасиз далилидир.
Ушбу ҳайкалчалар орасида фақат биттаси тўлиқ сақланиб қолган бўлиб,
унинг боши ясси кўринишда, юзи схематик тарзда ўйилган, қўллари,
кўкраклари бўлмаган теккис танаси ва бўрттирилган танасининг орқа қисми
мавжуд. Бошқа ҳайкалчалар қисман сақланиб қолган бўлиб, силиндрсимон
қисмларга бўлингандир. Бу эса уларни рамзи рамзий маъно касб этишини
англатади. Бу бошқа неолит даври маданиятлари ва қадимги сивилизациялар
тасвирлари билан ўхшашликни кўрсатади ифодалайди. Устунга ўхшаш
пойдевор қадимги маданиятларда она маъбуда тимсоли сифатида қаралган
дарахтнинг рамзи бўлган деб тахмин қилиш мумкин. Қадимги жанубий
Туркманистон маданиятида бу кўриниш сўнгги энеолит даври сопол


background image

362

идишлари сиртидаги одамга ўхшатиб чизилган дарахт шакли туширилган
тасвирларда ўз аксини топган.[6, C.124] Бу ҳайкалчаларда шохлари кенг
ёйилган дарахт кўринишидаги инсон тасвирланган. Дарахт рамзий
кўринишдаги маъбуданинг бағри ҳисобланиб, новдалар гўё унинг пастки
қисмида, учбурчакдан ўсиб чиққанлигини тахмин қилиш мумкин. Қадимги
маданиятларнинг антропоморфик тасвирларидаги дарахт семантикаси
мураккаб бўлиб, ҳайкалча сиймосини бошқа дунё билан алоқасини
кўрсатади. Бошқа томондан, дарахт ҳаёт рамзи сифатида, унумдорлик
худосининг атрибути ёки тимсоли ҳисобланади. Устунга ўхшаш таглиги бор
ҳайкалчалар хусусияти улардаги худонинг унумдорлик ғояси билан
боғлиқлигини англатади.

Бу борада энг катта қизиқиш Олтинтепадан топилган, ҳомиладор

маъбуда тасвирини акс эттирувчи ҳайкалчадир. Шуниси эътиборга лойиқки,
унинг қорин қисми ўткир найза излари билан қопланган. Бошқа
ҳайкалчаларда жинсий аъзоси қисми кўплаб майда тешиклар билан
қопланган ва қориннинг пастки қисмида чуқур кесма қилинган. Эҳтимол, бу
ҳайкалчаларда туғиш арафасидаги ва ҳомиладор аёлларнинг ҳомийси бўлган
илоҳа қиёфасини тасвирлаган. Ушбу ҳайкалчалар туғишни осонлаштиришга
қаратилган сеҳрли маросимларда ишлатилганлигини тахмин қилиш
мумкин.[4, C.37] Баъзи этнографик маълумотлар шуни кўрсатадики, кўплаб
халқларда лойдан ҳайкалчалар ясаш анъанаси доялик белгиси билан
боғлиқдир. Бу шунингдек, инсоннинг лойдан яратилиши ҳақидаги
Месопотамия мифларидан бирига ишора қилади, унда бундай ҳайкалчалар
туғишни осонлаштириш маросимида фойдаланилган. Жойтун маданияти
турар жойларидан топилган топилмалар орасида ўтирган одам қиёфасига
ўхшаш шаклидаги тош артефактни ҳам учратиш мумкин.[1, C.112] Ҳайкалча
шартли равишда яратилганига қарамай, у шубҳасиз аёл худосининг
қиёфасини акс эттиради.

Жанубий Туркманистон маданиятида маъбудани ўтирган ҳолатда

тасвирлаш услуби энеолит ва бронза даврларида анъанага айланган.

Й.В.Антонованинг сўзларига кўра, бу анъана ўтроқ ҳаёт ва доимий

турар-жойларнинг пайдо бўлиши билан, шунингдек, аёл болаларни ўтирган
ҳолатда туғиши ва боқиши ҳақидаги ғоялар билан боғлиқ. Мавжуд
артефактларга асосланиб айтишимиз мумкинки, неолитнинг дастлабки
босқичида диний ғояларнинг ривожланиши, аёл илоҳа орқали янги образлар
яратиш ва унинг турли жиҳатлари ва функсияларини акс эттирувчи
тимсоллар яратилган.

Жойтун халқи ҳаётининг маънавий томони ҳақида гапирадиган бўлсак,

неолит даври кулочилиги бунинг энг асосий моддий ашёсидир. Аҳоли
манзилгоҳларидан топилган сопол идишларнинг аксарияти дон сақлаш, озиқ-
овқат идиш-товоқлари бўлиб, улар кўпинча расмлар билан безатилмаган ва
соф маиший аҳамиятга эга бўлган. Аммо қизил жигарранг минерал бўёқлар
билан бўялган идишлар ҳам бор. Бу идишлар маросимлар учун ишлатилган,
шунинг учун уларнинг юзасига қўлланиладиган безакларга алоҳида, рамзий,


background image

363

диний маъно берилган. Жойтунликларнинг сопол парчаларидаги энг машҳур
безак бу идиш танаси бўйлаб оқаётган сув оқимларига ўхшаш тўлқинли
чизиқлардир. Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, Жойтунлик
рассомлар ўз ота-боболарининг қишлоқлари ёнидан оқиб ўтадиган
дарёларнинг унумдор оқимларини шундай тасвирлашган. Жойтун далалари
учун сув ҳаётий зарур эди, экинлар сувга боғлиқ эди ва пировардида қадимги
деҳқонларнинг ҳаёти ҳам сувга боғлиқ бўлган. Ҳатто палеолит даврида ҳам
сув одамларнинг онгида муқаддас, ҳаёт берувчи кучга эга бўлган, буни
ибтидоий кулолчилик санъати (хусусан, лой юзасига бармоқлар билан
чизилган тўлқинсимон чизиқлар), овчилар ва термачилар томонидан
ишлатиладиган сув элементи билан боғлиқ кўплаб маросимлар буни
тасдиқлайди. Қишлоқ хўжалигининг пайдо бўлиши билан сув одамлар
ҳаётида янада катта аҳамиятга эга бўлади, бу неолит даври буюмлар
безакларида сув элементи рамзининг ҳукмронлигини ўрнатган.

Натуралистик услубда ясалган ва оналик белгилари аниқ ифодаланган

аёл

ҳайкалчаларнинг

хусусиятларидан

келиб

чиқадиган

бўлсак,

жойтунликлар ғояларидаги маъбуда, энг аввало, она образининг тимсоли
бўлган. Бу топилмалар орасида ҳайкалчалар гуруҳи айниқса қизиқарли
бўлиб, қолганларидан иккита характерли жиҳати билан ажралиб туради: оёқ
ўрнига силиндрсимон асос ва ҳайкалчаларнинг пастки қисмида фақат
маржон тасвирланганлигидир.

Дунёнинг турли бурчакларидаги неолит даври санъат намуналарида,

шунингдек, одамларнинг табиат ҳақидаги энг қадимги ғояларини ўзида
мужассам этган қадимги мифологияда сув элементи кўпинча аёл билан
боғланган.[5. C.11] Неолит даври Европа кулолчилигида сув рамзи одатда
унумдорликнинг бошқа белгилари билан бирлаштирилади, масалан, маросим
идишларида тухум ёки илон билан тасвирланган. Ёмғир ва она сути
нақшлари Евроосиё неолит маданиятининг деворий расмлари ва
сополчилигида асосий мавзу бўлиб, уларнинг тасвири туширилган маросим
идишлари аёл илоҳага эътиқод қилинган ибодатхоналарнинг умумий
буюмлари ҳисобланган.[5, C.53] Жойтун маданиятига оид маросим сопол
идишларининг нафақат безаклари, балки уларнинг аёл қиёфасига аниқ мос
келадиган шакли ҳам бу маданиятда сув элементига эҳтиром кўрсатиш аёл
илоҳаси билан чамбарчас боғлиқ бўлган дейишга асос бўлади. Эҳтимол, ўша
давр деҳқонларидаги сув манбаларини илоҳий аёл қиёфаси билан боғлаш
анъанаси кейинчалик, Зардуштийлик динининг асосий худоларидан бири
ҳисобланган маъбуда Анаҳитага сиғинишга айлангандир.

Жойтун маданияти манзилгоҳларидан топилган топилмалар орасида

энг кўп топилган ҳайкалчалар майда теракота ва тош ҳайкалчалар бўлиб,
уларнинг кўпчилиги ҳайвонлар – эчки, қўчқор, буқалардир. Айрим
ҳайкалчаларда тешик излар борлиги эътиборлидир. В.М.Массоннинг
фикрига кўра, ҳайвон шаклидаги ва антропоморфик ҳайкалчалар умумий
фетишизм артефактлари сифатида ишлатилган.[3, C.88] В.И.Сарианиди ва
бошқа тадқиқотчилар эса улар сирли маросимлар учун ишлатилган деб


background image

364

ҳисоблашади. В.И.Сарианиди томонидан тешиклар муваффақиятли овни
таъминлаш мақсадида етказилган "пичоқ яралари" деб таърифланади.[5,
C.15]

Неолит даври ёдгорликларида ҳайвон шаклидаги тасвирлар ва

ҳайкаллар дин элементи сифатида, шунингдек, унда она маъбуда образи
марказий ўринни эгаллаганлиги ифодаланган. Дунёдаги бир қатор
ёдгорликлар ва бошқа топилмалар билан биргаликда Жойтун маданияти
масканларидан топилган артефактлар ов сеҳрининг ёки қабила
фетишларининг алоҳида, бир-бирига боғлиқ бўлмаган кўринишлари эмас,
балки аёл илоҳа тимсолида мужассамланган ҳаёт ва барча инсоний
неъматларнинг манбайи ва эътиқодни акс эттирувчи бир ғоя тимсоли
эканлиги аён бўлади.

Ўрта Осиё жанубидаги неолит даври аҳолисининг маънавий оламининг

мафкуравий асоси ҳаёт ва ўлим ғояси бўлган, дафн маросимлари орқали буни
англаш мумкин. Афсуски, Жойтун ёдгорликлари ҳудудидан фақат битта қабр
топилган холос. Вафот этганлар турар-жойлардан ташқарида дафн этилган
бўлиши мумкин, аммо бундай қабрлар топилмаган.[3, C. 90] Аммо бу
саноқли топилмалар ҳам Ўрта Осиёнинг илк деҳқонларининг диний-
мафкуравий тизимини қайта тиклаш имконини беради. Топилган қабрларга
кўра, Жойтун аҳолиси ўзларининг аждодлари сингари, ўликларни қабрга
чўккалатиб қўйишган, уларга охра сепиб, жасадларни коври чиғаноқлари
қобиқлари билан ўрашган.[3, C. 88] Бу ерда ҳам охра ва коври қобиқлари Р.
Айслер таъбири билан айтганда барча тирик мавжудотларнинг аждоди
бўлган она маъбудага сиғинишнинг асосий элементларидир.[2, C.18]
Майитнинг эгилган ҳолатда жойлашишини баъзи экспертлар шу тарзда
марҳумга ухлаётган одамнинг ҳолати берилган, бошқалари бу ҳолат
бачадондаги эмбрионнинг ҳолатига тақлид қилинган деб ҳисоблашади.
Иккинчи версия, бир қатор сабабларга кўра, ҳақиқатга яқинроқдир.
Биринчидан, мурдалар ғайритабиий ҳолатда эгилганлиги, тиззалари иягигача
борганлиги кўпроқ ҳомила ҳолатини эслатади. Иккинчидан, бу ўликларни
қон ва ҳаётга тақлид қилувчи охра сепиш одатидан ҳам далолат беради.
Майитни ерга қўйиш, марҳумнинг она замин қорнига қайтишини англатади
ва жасадга охра сепилиши унинг қайта жонланиши ва янги туғилишига ҳисса
қўшиши керак бўлган. Шундай қилиб, дафн маросимининг иккала элементи
биргаликда қайта туғилиш жараёнига тақлид қилгандек маънони англатади.

Жойтун ашёларининг юқоридаги таҳлили шуни кўрсатадики, Ўрта

Осиёнинг илк деҳқонлари ўтроқ деҳқончилик маданияти пайдо бўлишидан
анча аввал вужудга келган анъанани давом эттирган ва ривожлантирган.
Улар ҳаётнинг циклик табиатига (ҳаёт - ўлим - қайта туғилиш), ўлимдан
кейин тирилишга ва дафн маросимлари ёрдамида ўлган одамни ҳаётга
қайтариш имкониятига ишонишган. Ушбу эътиқодларда марказий ўринни
аёлнинг танаси ва унумдорлик функсияси билан боғлиқ бўлган ва она
маъбуданинг алоҳида жиҳатларидан бири бўлган ернинг қайта тикланадиган
кучи ҳақидаги ғоялар эгаллаган.


background image

365

Адабиётлар:

1. Антонова E.B. Антропоморфная скульптура древних земледельцев
Передней и Средней Азии.

2. Aйслер Р. Чаша и клинок. М., 1993

3. Maccoн B.M. Земледельческий неолит юго-запада Средней Азии.

4. Массон В.М., Сарианиди В.И. Среднеазиатская терракота эпохи бронзы.
Опыт классификации и интерпретации. М., 1973.

5. Сарианиди В.И. Тайны исчезнувшего искусства Каракумов.
6. Хлопин И.Н. Энеолит юго-запада Средней Азии // Средняя Азия в эпоху
камня и бронзы. М.-Л., 1966.

FARG’ONA VODIYSINING TIRNAB SOLINGAN BEZAKLI SOPOL

BUYUMLARI TARIXSHUNOSLIGI

Pozilova X.O.

magistr

O‘zbekiston Milliy universiteti

Qadimgi Farg’ona vodiysi hududlarida olib borilgan qazishishlari natijasida

qizil angobli va tirnab bezak berilgan kulolchilik buyumlari topib o’rganildi.

B. A. Litvinskiy hunarmandchilikning kulolchilik tarmog’i bo’yicha bir

qator ilmiy izlanishlar olib borgan va qizil angobli tirnalgan bezakli spool
buyumlarga “Dovan bezaklari” deb nom bergan [1, B. 258]. Qadimgi Fargʻona
vodiysidagi aholi punktlari va qabristonlarni qazish vaqtida huddi shu turdagi
sopol buyumlar topilgan. Bunday turdagi bezakli idishlar Farg’ona vodiysidan
tashqarida, xususan Xorazm, Gang vodiysining markaziy qismi va Hindistondan
ham topib o’rganilgan. Biroq angobning yorqinligi va bezak berish texnikasi
bo’yicha Farg’onadan topilgan buyumlar bilan o’xshashlik yo’q. Shunday bo’lsada
Hindistondan olingan namunalar naqsh jihatidan Farg‘onaga yaqinroq bo‘lib
chiqdi [7, B. 53].

Odatda idishlarga “Dovan bezaklari” yoki oddiy bezak turlari qo’llanilgan.

Ba’zan esa har ikkalasini ham umumlashtirib yagona bir bezak qo’llanilgan. Ushbu
bezak ingichka chiziqlar bilan tirnab chizilgan bo’lib, uning chuqurligi 0,5-0,7 mm
ba`zan esa 1,1 mmgacha borgan. Idish bezaklari bir- birini takrorlamaydi.
Keyinchalik, XII asrning II- yarmida sirli spool idishlarda bunday usulda bezak
yana qayta paydo bo’ladi. Dovan bezagining tarixiy ahamiyati shundaki, unda
faqat sopol buyumlarning ajoyib bezaklarining yaratish uchun yangi imkoniyatlar
ochdi, balki, uni o'zlashtirib, takomillashtirib yangi bir usul ya’ni sirlangan idishlar
guruhini paydo bo’lishida kata ahamiyatga ega ekanligi haqidagi fikrlarini berib
o’tadi [1, B.160].
Bundan tashqari aynan B. A. Litvinskiy “tirnalgan bezakli spool idishlar bezak
berish jarayonida quruq bo’lganligi” ya’ni spool buyum xumdonda pishirilib,
undan so’ng esa tirnab naqsh solinganligi haqida fikrlarni bildirib o’tadi[1, B.160.
7, B. 54].

Библиографические ссылки

Антонова E.B. Антропоморфная скульптура древних земледельцев Передней и Средней Азии.

Aйслер Р. Чаша и клинок. М., 1993

Maccoн B.M. Земледельческий неолит юго-запада Средней Азии.

Массон В.М., Сарианиди В.И. Среднеазиатская терракота эпохи бронзы. Опыт классификации и интерпретации. М., 1973.

Сарианиди В.И. Тайны исчезнувшего искусства Каракумов.

Хлопин И.Н. Энеолит юго-запада Средней Азии // Средняя Азия в эпоху камня и бронзы. М.-Л., 1966.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов