Ўзбекистон меъморий ёдгорликларини ўрганишда архив ва музей манбаларининг аҳамияти

inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
442-445
2
2
Поделиться
Хамидова, М. (2023). Ўзбекистон меъморий ёдгорликларини ўрганишда архив ва музей манбаларининг аҳамияти. История и культура центральной Азии, 1(1), 442–445. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/history-culture/article/view/17195
М Хамидова, Национальный университет Узбекистана

к.т.н., доц.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ўзбекистон халқлари меъморий меросини тадқиқ этилиши натижасида яратилган архив ҳужжатларининг аксарият қисмиXIX аср охири-–ХХ асрга оиддир. Хусусан, Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётганТКЛА, Средазкомстарис,Узкомстарис,Ўрта Осиё бош музейи архив фондлари ҳамдаВ.Л. Вяткин, М.Е. Массон, Г.А. Пугаченкова, Б.Н. Засыпкин, Я.Ғ. Ғуломов, Л.И. Ремпель, С.Н. Полупанов, Л.Ю. Маньковская ва бошқа тадқиқотчи-олимнинг шахсий архив фондлари ҳужжатлари Ўзбекистон миллий меъморий мероси тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эгадир[1-12].

Похожие статьи


background image

442

European Academy of Public Sciences); Chief Editor Mark Freeman-Barcelona,
Spain. 16.03.2019:OEAPS Inc., 2019.-pp. 55-60.

15. Fayzulla, O. (2020). The craftsmanship of the emirate of bukhara at the

second half of the XIX century-the beginning of the XX century.

The American

Journal of Interdisciplinary Innovations and Research

,

2

(11), 33-38.

16. Ochildiyev, F. (2019). Trade relations between Bukhara and India in the

second half of the 19th century and at the beginning of the 20th century.

Actual

Problems of Applied Sciences Journal World

, (4), 13-19.

17. Ochildiev, F. B. (2019). The сreation of the amudarya fleet.

ISJ

Theoretical & Applied Science

,

10

(78), 583-586.

18. Холикулов, Ахмаджон. "Некоторые комментарии к двусторонним

отношениям Бухарского ханства и Российского царства."

Общество и

инновации

2.10/S (2021): 561-571.

19. Kholikulov, A. B. "BUKHARA EMIRATES FARMING IN THE XIX-

XX

CENTURIES

(IN

THE

CASE

OF

KASHKADARYA

OASIS

STABLES)."

Theoretical & Applied Science

4 (2019): 546-549.

ЎЗБЕКИСТОН МЕЪМОРИЙ ЁДГОРЛИКЛАРИНИ ЎРГАНИШДА

АРХИВ ВА МУЗЕЙ МАНБАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ

Ҳамидова М.С.

т.ф.д., доц.,

Ўзбекистон Миллий университети


Ўзбекистон халқлари меъморий меросини тадқиқ этилиши натижасида

яратилган архив ҳужжатларининг аксарият қисмиXIX аср охири-–ХХ асрга
оиддир. Хусусан, Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётганТКЛА,
Средазкомстарис,Узкомстарис,Ўрта Осиё бош музейи архив фондлари
ҳамдаВ.Л. Вяткин, М.Е. Массон, Г.А. Пугаченкова, Б.Н. Засыпкин, Я.Ғ.
Ғуломов, Л.И. Ремпель, С.Н. Полупанов, Л.Ю. Маньковская ва бошқа
тадқиқотчи-олимнинг шахсий архив фондлари ҳужжатлари Ўзбекистон
миллий меъморий мероси тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эгадир[1-12].

Мутахассислар томонидан тарихий тадқиқотларни олиб боришда

бирламчи тарихий манба сифатида эътироф этилаётган архив ҳужжатлари
сирасига, Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги
архиви (аввал ЎзР Маданият вазирлиги ҳузуридаги “Бош бошқарма”) фонди
ҳужжатларини ҳам киритиш мумкин. Мазкур архивнинг ёритилаётган
масалага тегишли ҳужжатлари ХХ асрнинг 70-йилларидан ХХI аср
бошларигача бўлган даврни ўз ичига олади. Уларнинг аксарият қисми ХХ
асрнинг охирги чорагида республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган
меъморий ёдгорликларда амалга оширилган археологик тадқиқотлар
йўналиши ва натижаларига бағишланган. Унда жамланган ҳужжатлар
орасида Самарқандда Амир Темур ва Темурийлар даврида бунёд этилган


background image

443

меъморий обидлар тарихига оид ҳужжатларнинг ўзи қуйидагиларни ташкил
этади: Бибихоним жомеъ масжиди, Бибихоним мақбараси, Регистон майдони
меъморий ёдгорликлари, Шоҳи Зинда меъморий мажмуасида жойлашган
ёдгорликлар, Гўри Амир, Ишратхона, Руҳобод, Оқсарой, Хўжа Дониёр,
Чўпонота каби Темурийлар даври мақбаралари ва бошқалар. Юқорида
номлари санаб ўтилган архив фонди материалларининг деярли барчаси
ўрганилган меъморий ёдгорликларга тегишли, мавзу манабашунослигини
ёритувчи бирламчи манба сифатида қимматли бўлган фотосуратлар билан
бойитилган[13-21].

Ўзбекистон миллий меъморий ёдгорликларининг ўрганилишида аввало

“Очиқ осмон остидаги музейлар” сифатида эътироф этилаётган қадимий
шаҳар марказлари ва уларда жойлашган ёдгорликларга ҳам қимматли моддий
манба сифатида алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, республикамизнинг
Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Хива, Тошкент, Термиз ва бошқа
шаҳарларининг тарихий марказлари ва уларда жойлашган тарихий-меъморий
ёдгорликлар ҳам шулар жумласидандир. Юқорида номлари келтириб ўтилган
шаҳарларнинг бир қанчасида музей-қўриқхоналар ташкил этилган бўлиб,
уларни муҳофаза қилиш масаласи ҳукумат томонидан махсус назорат
қилинмоқда. Мазкур музейлар ҳудудидаги ёдгорликлар ёритиб берилаётган
масалани ўрганишда асосий моддий манба сифатида мавзуга доир қизиқарли
маълумотларни қўлга киритиш имконини беради. Тарихий ёдгорликларни
қўлёзма асарлар билан қиёсий ўрганиш эса масалани ҳар томонлама ёритиш
ҳамда муҳим илмий хулосаларни ишлаб чиқишда катта аҳамиятга эгадир.

XIX асрнинг иккинчи ярмидан ХХ асрнинг охиргигача бўлган даврда

Ўзбекистон

меъморий

ёдгорликларининг

маълум

бир

қисмлари:

обидаларнинг дарвозалари, эшик-ромлари, панжаралари, ички ва ташқи
меъморий безаклари, ички интерьерлари чет эллик тадқиқотчи олимлар, шу
жумладан, рус тадқиқотчилари томонидан олиб кетилган. Улар ҳозирда дунё
музейлари экспонатлари сирасидан ўрин олган. Дунёнинг турли
мамлакатлари ҳамда республикамиздаги тарих, санъатшунослик ва
археология музейларида сақланаётган ушбу турдаги экспонатлар ҳам миллий
меъморий ёдгорликлар тарихини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир. Улар
нафақат маҳаллий балки дунё музейларида Ўзбекистон маданияти ва
санъати намуналари сифатида намойиш этилмоқда. Буларга мисол
тариқасида қуйидагиларни келтириб ўтиш мумкин:

Россия Федерациясининг Давлат Эрмитажи (Санкт-Петербург)да

сақланаётган Айритом археологик ёдгорлигига тегишли фриз (Сурхондарё,
эрамиздан аввалги II аср охири – IV аср), Варахша ёдгорлиги деворий
суратлари (Бухоро, VII–VIII асрлар), Қадимий Афросиёб деворий суратлари
(Самарқанд, IX–XII асрлар), Амир Темур томонидан 1391 йилда Олтин Ўрда
хони Тўхтамишхонга қарши жангга отланганлиги тўғрисида хабар ёзилган
харсангтош (Самарқанд, XIV аср охири), Гўри Амир мақбарасининг ўймакор
эшиги (1895 йилда олиб кетилган), мақбара деразаси (1903 йилда император
Александр III музейига олиб кетилган), мақбара пештоқидан кўчириб


background image

444

олинган араб ёзувидаги “Амир Темур Кўрагоний қабри, Худо уни раҳмат
қилсин ва жойи абадий жаннатда бўлсин” деб ёзилган кошинли лавҳа
(Самарқанд, 1905 йилда олиб кетилган), Аҳмад Яссавий мақбараси
мойчироқларидан бири (Туркистон, XIV аср охири) ва бошқалар;

Буюк Британиянинг Виктория ва Альберт музейи (Лондон)да

сақланаётган Гўри Амир мақбарасининг эшиги (Самарқанд, XIV аср охири).
У ХХ аср бошларида номаълум шахс томонидан кўчириб олинган ва сотиб
юборилган. Бухородаги Баёнқулихон мақбараси устуни ва унинг юқори
қисмидаги меъморий безаги (121, 3х22, 9х24, 4 см), пештоқ безаги, гириҳ ва
эпиграфик нақшли кошин лавҳа (108, 9х24,8 см);

Лондондаги

Британия

музейида

сақланаётган

Бухородаги

Баёнқулихон мақбараси меъморий безаклари;

Франциянинг Лувр музейи (Париж)да сақланаётган “Ислом

маданияти коллекцияси” намуналари;

АҚШнинг Метрополитен музейи (Нью-Йорк)да сақланаётган Ўрта

Осиё меъморчилигига оид меъморий безаклар [22, Б.78-79].

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, миллий меъморий мерос

тарихига доир фактологик маълумотларни ўзида жам этган ёзма манбалар,
миниатюралар,

архив

ҳужжатлари,

археология

ва

архитектура

ёдгорликларининг бугунги кунгача сақланиб қолган қисмлари ҳамда мавзуга
доир музей экспонатларини қиёсий таҳлил этиш тегишли масалани ҳар
томонлама ёритиб беришда муҳим аҳамиятга эгадир. Шунингдек, улар
тарихий обидаларни муҳофаза қилиш, ёдгорликларда тиклаш-таъмирлаш
ишларини олиб бориш ҳамда улардан унумли фойдаланишга доир илмий
хулосалар, таклиф ва тавсияларнини ишлаб чиқиш, тарихий тадқиқотларни
даврий изчилликда олиб боришда зарур бўлган тадқиқот усулларини
танлашда

хусусан,

Ўзбекистон

тарихий-меъморий

ёдгорликлари

манбашунослиги ва тарихшунослиги масалаларини тадқиқ этишга доир
муҳим кўрсатмаларни ўзида жам этгани билан эътиборга моликдир.

Адабиётлар:

1. ЎзМА И-17-фонд, 1-рўйхат, 25 та иш, 1895–1917 йиллар.
2. ЎзМА Р-394-фонд, 1-рўйхат, 374 та иш, 1920–1928 йиллар.
3. ЎзМА Р-2296-фонд, 1-рўйхат, 755 та иш, 1928–1946 йиллар.
4. ЎзМА Р-396-фонд, 1-рўйхат, 62 та иш, 1920–1928 йиллар.
5. ЎзМА Р-1591-фонд, 1-рўйхат, 116 та иш, 1904–1932 йиллар.
6. ЎзМА Р-2773-фонд, 1-рўйхат, 1466 та иш, 1873–1987 йиллар.
7. ЎзМА Р-2773-фонд, 2-рўйхат, 2-рўйхат, 526 та иш, 1891–2000

йиллар.

8. ЎзМА Р-2406-фонд, 1-рўйхат, 1676 та иш, 1898–1955 йиллар.
9. ЎзМА Р-2883-фонд, 1-рўйхат, 83 та иш, 1931–2002 йиллар.
10. ЎзМА Р-2793-фонд,1-рўйхат, 167 та иш, 1920–1989 йиллар.
11. ЎзМА Р-2286-фонд, 1-рўйхат, 256 та иш, 1904–1957 йиллар.
12. ЎзМА Р-2810-фонд, 1-рўйхат, 416 та иш, 1925–1988 йиллар.


background image

445

13. ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.-4.5.1. Мечеть Бибиханым. Паспорт

№55 а. Л. I-IX; Самарканд. 3.4.5.-4.5.1. Мавзолей Бибиханым. Паспорт №62.
Л. I-IX.

14. ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.1./3.4./.1-4.5.1.Ансамбль Регистан.

Паспорт б/н. Л. I-IX.

15. ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.2.-4.5.1. Ансамбль Шахи-Зинда.

Паспорт б/н. Л. I-IX; ИА (М), М23, №1123/23. Ансамбль Шахи-Зинда.
Паспорт №19. Л. I-IX; 3.4.2./т-4.5.1.-Чартак верхней группы мавзолеев в анс.
Шахи-Зинда. Паспорт №б/н. Л. I-IX; 3.4.2./т-4.5.1. Чартак верхней группы
мавзолеев в анс. Шахи-Зинда. Паспорт №б/н. Л. I-IX; ИА (М), М23, №1123/3.
Нижняя мечеть во входной группе. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX;
3.4.2./к.-4.5.1. Мавзолей Ширинбеки Ака в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л.
I-IX; 3.4.2./е.-4.5.1. Мавзолей Эмир-заде в анс. Шахи-Зинда. Паспорт №2. Л.
I-IX; 3.4.2./п.-4.5.1. Мавзолей Безыменный №2 в анс. Шахи Зинда. Паспорт
б/н. Л. I-IX; 3.4.2./е.-4.5.1. Комплекс Туман-Аки (мавзолей, мечеть, хужра) в
анс. Шахи-Зинда. Паспорт №6. Л. I-IX; 3.4.2./р.-4.5.1. Мавзолей Бурундука в
анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./ж.-4.5.1. Мавзолей Ширинбека
Ака (Туркан Ака) в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./и.-4.5.1.
Мавзолей Туглу-Текин в анс. Шахи-Зинда. Паспорт №16. Л. I-IX; 3.4.2./о.-
4.5.1. Мавзолей Уста Али Насафи в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX;
3.4.2./у.-4.5.1. Большая мечеть у мавзолея Хусама ибн Аббаса в анс. Шахи-
Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./ж./3.8./-4.5.1. Надгробие на могиле Хусама
ибн Аббаса в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./х.-4.5.1. Мавзолей
Хусама ибн Аббаса в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. – Л. I-IX; 3.4.2./а.-4.5.1.
Входные здания ансамбля Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./г.-4.5.1.
Мавзолей Казызаде Руми в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX.

16. ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.8.-4.5.1./а. Гури-Амир. Паспорт б/н. Л.

I-IX.

17. ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.8.-4.5.1. Ишратхана. Паспорт №53. Л.

I-IX.

18. ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.9.-4.5.1. Рухабад. Паспорт №58. Л. I-

IX.

19. ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.4.-4.5.1. Мавзолей Аксарай. Паспорт

№54.

20. ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.12.-4.5.1. Мавзолей Ходжа Донияра.

Паспорт №57. Л. I-IX.

21. ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.27.-4.5.11. Мавзолей Чупан ата.

Паспорт б/н.

22. Қурбонова Д. Дунё музейларидаги меросимиз. – Тошкент: Lesson

press, 2017. – 166 б.

Библиографические ссылки

ЎзМА И-17-фонд, 1-рўйхат, 25 та иш, 1895–1917 йиллар.

ЎзМА Р-394-фонд, 1-рўйхат, 374 та иш, 1920–1928 йиллар.

ЎзМА Р-2296-фонд, 1-рўйхат, 755 та иш, 1928–1946 йиллар.

ЎзМА Р-396-фонд, 1-рўйхат, 62 та иш, 1920–1928 йиллар.

ЎзМА Р-1591-фонд, 1-рўйхат, 116 та иш, 1904–1932 йиллар.

ЎзМА Р-2773-фонд, 1-рўйхат, 1466 та иш, 1873–1987 йиллар.

ЎзМА Р-2773-фонд, 2-рўйхат, 2-рўйхат, 526 та иш, 1891–2000 йиллар.

ЎзМА Р-2406-фонд, 1-рўйхат, 1676 та иш, 1898–1955 йиллар.

ЎзМА Р-2883-фонд, 1-рўйхат, 83 та иш, 1931–2002 йиллар.

ЎзМА Р-2793-фонд,1-рўйхат, 167 та иш, 1920–1989 йиллар.

ЎзМА Р-2286-фонд, 1-рўйхат, 256 та иш, 1904–1957 йиллар.

ЎзМА Р-2810-фонд, 1-рўйхат, 416 та иш, 1925–1988 йиллар.

ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.-4.5.1. Мечеть Бибиханым. Паспорт №55 а. Л. I-IX; Самарканд. 3.4.5.-4.5.1. Мавзолей Бибиханым. Паспорт №62. Л. I-IX.

ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.1./3.4./.1-4.5.1.Ансамбль Регистан. Паспорт б/н. Л. I-IX.

ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.2.-4.5.1. Ансамбль Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; ИА (М), М23, №1123/23. Ансамбль Шахи Зинда. Паспорт №19. Л. I-IX; 3.4.2./т-4.5.1.-Чартак верхней группы мавзолеев в анс. Шахи-Зинда. Паспорт №б/н. Л. I-IX; 3.4.2. т-4.5.1. Чартак верхней группы мавзолеев в анс. Шахи-Зинда. Паспорт №б/н. Л. I-IX; ИА (М), М23, №1123/3. Нижняя мечеть во входной группе. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./к.-4.5.1. Мавзолей Ширинбеки Ака в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./е.-4.5.1. Мавзолей Эмир-заде в анс. Шахи-Зинда. Паспорт №2. Л. I-IX; 3.4.2./п.-4.5.1. Мавзолей Безыменный №2 в анс. Шахи Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./е.-4.5.1. Комплекс Туман-Аки (мавзолей, мечеть, хужра) в анс. Шахи-Зинда. Паспорт №6. Л. I-IX; 3.4.2./р.-4.5.1. Мавзолей Бурундука в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./ж.-4.5.1. Мавзолей Ширинбека Ака (Туркан Ака) в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./и.-4.5.1. Мавзолей Туглу-Текин в анс. Шахи-Зинда. Паспорт №16. Л. I-IX; 3.4.2./о.- 4.5.1. Мавзолей Уста Али Насафи в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./у.-4.5.1. Большая мечеть у мавзолея Хусама ибн Аббаса в анс. ШахиЗинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./ж./3.8./-4.5.1. Надгробие на могиле Хусама ибн Аббаса в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./х.-4.5.1. Мавзолей Хусама ибн Аббаса в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. – Л. I-IX; 3.4.2. а.-4.5.1. Входные здания ансамбля Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX; 3.4.2./г.-4.5.1. Мавзолей Казызаде Руми в анс. Шахи-Зинда. Паспорт б/н. Л. I-IX.

ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.8.-4.5.1./а. Гури-Амир. Паспорт б/н. Л. I-IX.

ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.8.-4.5.1. Ишратхана. Паспорт №53. Л. I-IX.

ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.9.-4.5.1. Рухабад. Паспорт №58. Л. IIX.

ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.4.-4.5.1. Мавзолей Аксарай. Паспорт №54.

ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.12.-4.5.1. Мавзолей Ходжа Донияра. Паспорт №57. Л. I-IX.

ЎзР ТММВА. Самарканд. 3.4.27.-4.5.11. Мавзолей Чупан ата. Паспорт б/н.

Қурбонова Д. Дунё музейларидаги меросимиз. – Тошкент: Lesson press, 2017. – 166 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов