Кишилик олмошлари тилда қатор хусусиятларига кўра аҳамиятли ҳисобланади. Кишилик олмошларининг стилистик функцияси айниқса муҳим. Бундан ташқари кишилик олмошлари миллий маданият, ижтимоий-сиёсий ҳаёт, фалсафий қарашларни ҳам акс эттиргани боис алоҳида тадқиқот объекти бўладиган сўзлар сирасига киради. Қолаверса, кишилик олмошлари сўзловчининг суҳбатдошига муносабати, ижтимоий мавқеи, ҳаттоки, диний ва фалсафий қарашларини ҳам намоён этади. Шу боис Мин даври романлари (XIV-XV асрлар), хусусан, давр насрининг дурдона асраларидан бўлмиш “Уч шоҳлик” романида қўлланган кишилик олмошларининг тадқиқи давр лексикасининг хусусиятларини кўрсатиш билан бир қаторда, ушбу туркум сўзларнинг диахрон ва синхрон аспектда тадқиқ қилиниши хитой тили лексикасининг тараққиёт динамикаси юзасидан ҳам айрим хулосаларни беради. Япон тили кишилик олмошларининг таҳлилини амалга ошириш орқали Мин даври романларининг синосфера ҳудудидаги бошқа тиллар лексикасига таъсири юзасидан хулосаларни олиш мумкин.
Мазкур мақола 18-19 асрларда рус лисоний жамиятида француз сўзлар ва нутқий формулалар мавжуд бўлган рус бадиий асарлардаги матнлар келтирган. Бундай француз ўзлашмалар рус бадиий матнлардаги структур-семантик хусусиятлари таҳлил қилинди
Ушбу мақола илм-фаннинг жадал ривожланаётган соҳаларидан бири бўлган таълим соҳасидаги арабизмларни ўрганишга бағишланган, чунки у дунёнинг турли тилларининг сўз бойлигини доимий равишда бойитиш жараёнида тугалланмаган манба бўли хизмат қилади. Терминологиянинг ривожланиши ва ишлашини назарий ўрганилиши замонавий тилшуносликнинг устувор йўналишларидан биридир. таълим соҳасидаги атамалар, бу, биринчи навбатда, умумий адабий луғат терминологиясидир, шунинг учун ишда “таълим соҳаси терминологияси” умумий тушунчасига бирлаштирилган лавозимлар, таълим муассасалари, жараёнлар, ҳодисалар номлари киритилган. Мақоланинг мақсади - ўзбек тилидаги таълим соҳасидаги асосий таркибий ва лексиксемантик хусусиятларни таҳлил қилиш. Тадқиқотда араб тилида бу номларнинг барчаси масдар еки сифатдош вазифасини бажаради. Ўзбек тилида эса, уларнинг барчаси исм деб юритилади. Мақола, шунингдек ўзлашмаларнинг грамматик, морфологик ва семантик хусусиятларини ҳам ўз ичига олади ва уларни таҳлил қилади. Тадқиқот замонавий ўзбек тилиинг луғат таркибини қиёсий таҳлил қилиш, таснифлаш ва тизимлаштиришдан фойдаланган ҳолда, тависфлаш ёрдамида амалга оширилди. Олинган натижалар ўзбек адабий тилида сўзларни шакллантириш, таълим соҳасидаги терминологиянинг лексик-семантик ва структур-функционал хусусиятларини аниқлаш каби муаммоларни тушуниш ва ҳал этишга янгича ёндошишга имкон беради.
Ушбу мақола хитой тилида кенг тарқалган сўз ясалиш усулларидан бири бўлмиш морфемали контракция ҳақидадир. Бунда морфемали контракциянинг “ажратиш орқали қисқартириш” усулига оид ўзига хос хусусиятлар ҳақида маълумот бериб ўтилади.
Хитойда қарийб 40 йилдан бери кенг ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати амалга оширилиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида замонавий инсон фаолиятининг барча жабҳаларида ўз аксини топади. Бугунги кунда Хитой нафақат ишлаб чиқаришнинг ҳамма соҳаларида етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда, балки ҳарбий саноати ҳам тез суръатларда ривожланмоқда. Шундай экан, ҳарбий соҳанинг равнақ топиши ўз-ўзидан хитой тилига янгидан-янги терминларнинг кириб келишига замин яратади. Ушбу мақола хитой тили ҳарбий терминларининг ташқи омиллар таъсирида ясалиши ва уларнинг таҳлилига бағишланган. Муаллиф дефиницион таҳлил методидан фойдаланган ҳолда, ўзлашмаларнинг чет тилидан хитой ҳарбий терминлари тизимига кириб бориши, уларнинг ясалиш усуллари, лексиканинг бойиш йўллари ҳамда фонетик калькаларнинг ҳосил бўлишидаги чекловлар юзасидан фикр билдирган. Шунингдек, фонетик ва семантик калька усуллари қиёсий ўрганилиб, замонавий хитой тили ҳарбий лексикасида семантик кальканинг фаоллиги мисоллар билан исботланди. Мақолада инглиз ва рус тиллари таъсирида ҳосил бўлган ўзлашмаларнинг тавсифий таҳлили ва улар асосида пайдо бўлган хитойча ҳарбий терминлар юзасидан хулосалар келтирилади.
Мақолада архитектура соҳасига оид матнлардаги энг кўп ишлатиладиган сўзларнинг қиёсий таржимаси таърифланади. Шунингдек, бугунги инглиз тилидаги мураккаб техник луғатнинг асл шаклланиш босқичи, Шарқ маданиятининг қадимий меъморчилик обидаларига тааллуқли бўлган ва асрлар давомида ўзгармас ҳолда ишлатилаётган араб, форс ва лотин тилларидаги ўзлашма сўзларнинг аниқ мисоллари ҳам келтирилган.
Мазкур мақола форс тили газета тилининг баъзи хусусиятлари ҳақида маълумот беради. Унда газетанинг асосий қисмини ташкил этувчи қисқартма, неологизм, ўзлашма каби грамматик ҳодисалар ёритилган.