Зарубежный опыт развития агрокластеров и возможности его адаптации к условиям Узбекистана

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
  • Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете
  • Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете
CC BY f
224-231
31
8
Поделиться
Кодиров, А., & Ахмедиева, А. (2020). Зарубежный опыт развития агрокластеров и возможности его адаптации к условиям Узбекистана. Экономика И Образование, 1(3), 224–231. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/4459
Абдурашид Кодиров, Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете

заведующий сектором, д.э.н., профессор

Алия Ахмедиева, Научно-исследовательский центр «Научные основы и проблемы экономического развития Узбекистана» при Ташкентском государственном экономическом университете

к.э.н., доцент, с.н.т.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассматриваются, что кластерная модель является одной из наиболее важных областей экономики, включая аграрный сектор, в условиях глобализации, роста мировой экономики и усиления глобальной конкуренции за ресурсы и продажи.

Похожие статьи


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

224

АГРОКЛАСТЕРЛАР РИВОЖЛАНИШИНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ ВА УНИ

ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИГА МОСЛАШТИРИШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Қодиров Абдурашид Маджидович –

ТДИУ ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиршнинг

илмий асослари ва муаммолари» ИТМ, сектор мудири, и.ф.д., проф.

Ахмедиева Алия Тохтаровна –

ТДИУ ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлан-

тиршнинг илмий асослари ва муаммолари»

ИТМ, и.ф.н., доц., катта илмий ходим

Анотация.

Мақолада глобаллашув янада кенгайиб бораётган, дунё мамлакатларининг иқтисодиёти ўзаро

алоқадорлиги ошиб бораётган, ресурсларга ҳамда сотиш бозорига бўлган глобал рақобати кескинлашиб бораётган
шароитида кластер модели иқтисодиётнинг, жу жумладан аграр соҳасининг фаолият кўрсатишнинг энг муҳим
йўналишларидан бири эканлиги кўрсатилган.

Таянч сўзлар:

Миллий иқтисодиёт, агрокластер, хориж тажриба, рақобатбардош, иқтисодиёт,

модернизация, концепция,инновация, экспорт, минтақа, глобаллашув

Аннотация.

В статье рассматриваются, что кластерная модель является одной из наиболее важных

областей экономики, включая аграрный сектор, в условиях глобализации, роста мировой экономики и усиления

глобальной конкуренции за ресурсы и продажи.

Ключевые слова:

Национальная экономика, агрокластер, зарубежный опыт, конкурентоспособность,

экономика, модернизация, концепция, инновации, экспорт, регион, глобализация.

Annotation.

The article considers that the cluster model is one of the most important areas of the economy, including

the agricultural sector, in the context of globalization, global economic growth and increased global competition for resources

and sales.

Key words:

National economy, agricultural cluster, foreign experience, competitiveness, economy, modernization,

concept, innovation, export, region, globalization.

Глобаллашув ҳозирги жаҳон иқтисодиё-

тини ҳаракатга келтирувчи куч ҳисобланади
ва ҳар қандай мураккаб ҳодиса сифатида на-

фақат янги имкониятлар яратади, балки янги

хавфларни ҳам келтириб чиқаради. Ўзбекис-
тон бозор иқтисодиёти ривожланаётган мам-

лакат сифатида рақобатбардош миллий иқ-
тисодиётни шакллантириш орқали ҳозирги

ўзгарувчан жараёнларга самарали мослаши-
ши керак.

Шу муносабат билан жаҳон бозорлари-

даги беқарорлик билан боғлиқ салбий жара-

ёнларни кучайтириш шароитида барқарор
ривожланишга ўтиш республика, минтақа ва

халқаро миқёсда мамлакат ичидаги иқтисо-
дий муносабатларни тартибга солишнинг ян-

ги даражасини шакллантиришни назарда ту-
тади. Шу боис бозор ислоҳотларини янада чу-

қурлаштириш шароитида иқтисодиётни ри-
вожлантиришнинг рақобатбардошлиги ва

барқарорлиги масалалари миллий хўжалик
назарияси ва амалиётида устувор ўрин тута-

ди. Миллий иқтисодиётни барқарор ривож-
лантиришнинг муваффақиятли стратегияси,

биринчи навбатда, реал шароитларни объек-
тив баҳолаш ва иқтисодий тизимнинг рақо-

батбардошлигини тушуниш учун янги мето-
дологик ёндашувларни ишлаб чиқишга боғ-

лиқ. Бозор шароитида турли даражадаги иқ-

тисодий тизимлар фаолиятининг мажбурий
омили сифатида рақобатбардошликни тан

олишга асосланган тизимли услубий ёндашув

миллий иқтисодиётни модернизация қилиш-
нинг яхлит тизимини яратишга имкон бера-

ди. Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифати-

да шаклланиши миллий иқтисодиётларнинг
ўзаро боғлиқлиги ортиб бораётган шароитда

юзага келади. Ўзгарувчан дунё тартиби ша-
роитида бундай тенденциялар миллий иқти-

содиётларнинг рақобатбардош устунликла-
ридан фойдаланиш муаммоларини илгари

суради.

Кластер ривожланиш назарияси асосчи-

си М.Портер бўлиб, у турли мамлакатларида
100 тармоқларидан ортиқ рақобат устунлик-

ларини ўрганиш орқали бу муаммони ўрган-
ган. М.Портер битта тармоқдаги халқаро миқ-

ёсда энг рақобатбардош фирмалар турли ри-
вожланган давлатлар бўйича тизимсиз ёйил-

ган эмас, балки битта мамлакат, ва баъзан
ҳатто бир хил ҳудудда тўпланиш хусусиятга

эга эканлигини аниқлаган. Бу тасодиф эмас.
Глобал бозорда рақобатбардошликка эри-

шиш учун бир ёки бир нечта фирма ўз таъси-
рини яқин атроф-муҳитга: етказиб берувчи-

ларга, истеъмолчиларга ва рақобатчиларга
тарқатади. Ўз навбатида, атроф-муҳитнинг

муваффақияти ушбу компаниянинг рақобат-
бардошлигини янада оширишга ижобий таъ-

сир кўрсатади. Натижада, "кластер" - бир-би-

рининг рақобатбардошлигини оширишга
ўзаро ҳисса қўшадиган компаниялар жамоаси

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

225

шаклланмоқда. Бутун давлат иқтисодиёти
учун кластерлар ички бозорнинг ўсиш нуқ-

талари ва экспорт йўналишининг асоси бў-
либ хизмат қилади. Иқтисодиётда биринчи

бўлиб янги гуруҳлар тез-тез шаклланмоқда
ва мамлакатнинг халқаро рақобатбардошли-

ги ошиб бормоқда[1].

Энг муваффақиятли иқтисодий тизим-

лар фаолияти бўйича жаҳон амалиёти шуни

кўрсатадики, юқори рақобатбардошлик ва
барқарор иқтисодий ўсишни, биринчи нав-

батда, янги технологияларнинг тарқалишини
рағбатлантирадиган омиллар таъминлайди.

Бизнинг назаримизда, замонавий рақобат ус-
тунликлари ишлаб чиқариш, бошқариш, то-

варларни сотишни ташкил этиш технология-
ларининг афзалликлари ҳисобига деярли тў-

лиқ таъминланаётганлигини ҳисобга олиб,
кластер механизми назарияси ва замонавий

инновацион ривожланиш тушунчаларидан
комплекс фойдаланишда иқтисодий тизим-

нинг рақобатбардошлигини муваффақиятли
ривожлантириш мумкин.

Ривожланган давлатларнинг қишлоқ

хўжалигида техник ва ижтимоий инқилоби

рўй берганлиги билан, яъни агросаноат маж-
муанинг шаклланиши ва ривожланиши би-

лан изоҳлаш мумкин. Иқтисодиётнинг аграр
секторининг ривожланишига илмий-техник

тараққиёти сабаб бўлган, ундаги ижобий ўз-
гаришлар эса бевосита қайта ишлаш сектори-

нинг шаклланиши билан боғлиқ бўлган. Бу
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш кучларни

саноатлаштиришнинг муҳим натижаларидан

бирига айланди.

Агросаноат мажмуи ишлаб чиқаришда

ва аграр хомашёдан тайёрланган маҳсулотни
тақсимлашда у ёки бу тарзда иштирок этувчи

тармоқ ва корхоналарнинг вертикал интера-
циялашган ва мувофиқлаштирилган йиғин-

диси сифатида намоён бўлади. У учта асосий
секторлардан таркиб топади: аграр сектор

учун барча зарур бўлган ресурслар (машина,
ўғит, бегона ўт ва зараркунандаларга қарши

курашиш учун кимёвий ва биологик восита-
лар ва бошқалар)ни ишлаб чиқарувчи тар-

моқлар; қишлоқ хўжалиги ўзи; аграр маҳсу-
лотларни қайта ишловчи ва уни истеъмол-

чига етказиб берувчи корхоналар.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатди-

ки, кластер ташаббусларини муваффақиятли
амалга ошириш мисоллари - Дания, Голлан-

дия, Белгия, Канада, Финляндия, шунингдек,
Жанубий Африка, Франция ва Италия каби

давлатлари ҳисобланади[2]. Шу билан бирга,

кластерларни ривожлантириш стратегияси-
ни ишлаб чиқишда бошқа мамлакатларда

мавжуд бўлган тажрибадан нусха олиш мум-
кин эмас. Кластер стратегиясининг самара-

дорлиги кўп жиҳатдан мамлакат, минтақавий
ва тармоқ хусусиятларига асосланган бўлиб,

улар рақобатбардош устунлик манбаларига
айланади.

Ривожланган давлатларда бевосита

қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳолининг
улуши 2-3 %ни ташкил этади ва бу кўрсаткич

янада камайиш тенденциясига эга. Масалан,
2000 йилда Францияда 3%, Германия ва Буюк

Британияда – 1 % аҳоли аграр секторда банд
бўлган. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг

ЯИМдаги улуши ҳам юқори эмас. Аммо ушбу
кўрсаткичларнинг негизида таркибий инқи-

роз эмас, балки меҳнат унумдорлигининг кес-
кин ошиб бориш тенденцияси ётади.

Шу билан бир вақтнинг ўзида агросано-

атнинг бошқа секторларида аҳоли бандлиги

нафақат камайиб бормоқда, балки аксинча,
ошиб бормоқда, агросаноат секторининг

мамлакат иқтисодиётидаги улуши эса сал-
моқли кўрсаткичга эга. Масалан, Франция

агросаноатида 400 мингта нафар банд бўл-
ган, ушбу соҳада ишлаб чиқарилган маҳсу-

лотнинг таннархи эса қишлоқ хўжалигининг
XXI аср бошига келиб мамлакат ЯИМдан

17%ни ташкил этган.

Агросаноат интеграцияси корхоналар

бирлашишнинг янги шакли ҳисобланади.
Унинг асосий ўзига хос хусусияти тармоқлар-

аро тавсифидан иборат. Агросаноат интегра-

цияси маълум даражада қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқаришнинг ўзига хос тавсифи, хусу-

сан унинг табиий-иқлим омилларига қараб
ўзгаришига кўмаклашади. Интеграция жа-

миятда мустаҳкам ўрнатилган қишлоқ хўжа-
лиги ва саноат ишлаб чиқаришнинг бир қа-

тор хизмат соҳа тармоқлари билан ўзаро
муносабатларни акс эттиради. Шу билан са-

ноат хизмат соҳасининг бир қатор тармоқла-
ри ва аҳолини қишлоқ хўжалиги хомашёси ва

озиқ-овқат билан барқарор таъминлашга им-
кон берадиган иқтисодий механизми шакл-

ланади.

Иқтисодиётда интеграция ўзаро узвий

узоқ муддатли ишлаб чиқариш ва тижорат
алоқалари билан боғланган қишлоқ хўжали-

ги, саноат ва хизмат кўрсатиш корхона ва
тармоқларнинг ягона тизимини шаклланти-

ришга рағбатлантиради. Уларнинг асосий
шакли контрактция туридаги шартнома му-

носабатлар гавдаланди.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

226

Европа Иттифоқининг “эски” давлат-

ларда агросаноат секторининг ривожланиш

даражаси “янги” давлатларга нисбатан юқо-
ри. Масалан, Венгрияда қишлоқ ва ўрмон

хўжалиги ҳамда балиқчиликнинг улуши мам-
лакат ЯИМдан 4 % тўғри келади; Латвияда

эса қишлоқ хўжалиги 5 % ЯИМни яратади,
Литвада 11 % аҳоли қишлоқ хўжалигида банд

бўлиб, улар ЯИМнинг 8 % яратмоқда; Пол-

шада қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ҳамда ба-
лиқчиликда 22 % аҳоли банд, улар томони-

дан 3 % ЯИМ яратмоқда.

Агросаноат секторининг ривожланиши

қишлоқ хўжалигини техник таъминоти ҳо-
лати билан бевосита боғлиқ. Масалан, Фран-

цияда 1937-1939 йилларда Европа давлатла-
рида иқтисодиётнинг аграр сектори ривож-

ланишининг муҳим йўналишларидан бири
қишлоқ хўжалигини кимёлаштириш, авва-

ломбор ўғитлардан фойдаланишни кўпайти-
риш ҳисобланади. Бироқ охирги йилларда

бир қатор Европа давлатларида ўғитлардан
фойдаланиш камайиб бормоқда. Бу “кимёвий

моддалар”ни минимал тарзда қўллаган ҳолда
етиштирилган экологик соф маҳсулотга бўл-

ган талаб тобора ошиб бориши билан боғлиқ.

Қишлоқ хўжалигининг техник жиҳат-

дан таъминланганлик даражаси ошиши би-
лан бирга агротехника яхшиланиб бормоқда,

чорвачиликда витаминлаштирилган ем-ха-
шаклардан фойдаланиш кенгаймоқда. Овқат-

ланиш рационини такомиллаштириш чорва
молларни боқиш муддатларини камайтира-

ди. Ҳозирги шароитда фақатгина ишлаб чи-

қаришнинг битта жойда тўпланиши ва йирик
капиталнинг ролини кучайиши ҳисобига аг-

рар корхоналари ўз фаолият кўрсатмоқда.
Бунда аграр кооперацияси ва давлат кўмаги

катта аҳамият касб этади.

Европа давлатлари қишлоқ хўжалигида

узоқ пайт давомида бозор механизмлари
ишлаб чиқариш муносабатлари ҳукмронлик

қилмоқда. Бироқ уларнинг аграр секторда
ривожланиши бир меъёрда эмас. Охирги

пайтда ушбу жараён тезкорлик билан ривож-
ланмоқда. Ишлаб чиқариш муносабатлар-

нинг такомиллаштиришнинг муҳим омили
ишлаб чиқаришни бир жойга тўплаш бўлиб,

унда хўжаликларнинг умумий сони қисқариб,
йирик корхоналарнинг сони ва уларнинг иқ-

тисодий аҳамияти тобора ошиб кетмоқда.

Йирик қишлоқ хўжалиги корхоналар

орасида агроменежерлар деб ном олган кор-
хоналар алоҳида ажралмоқда. Масалан, Фран-

цияда ҳозирги кунда 150 минг агроменежер-

лар фаолият кўрсатиб, уларнинг молиявий
кўрсаткичлар тобора ошмоқда. Буларга Па-

риж ҳудудига дон хўжалигининг ижарачила-
ри, маркали виноларни ишлаб чиқарувчила-

ри ва йирик чўчқа фермалари эгалари кира-
ди. Уларда мамлакатнинг деярли барча қиш-

лоқ хўжалиги ходимлари ишлайди. Ушбу
йирик аграр корхоналар дон, ёғ, вино ва

бошқа маҳсулотларининг асосий экспортери

бўлиб, мамлакат иқтисодиётининг салмоқли
валюта тушумини тъминлайди. Улар самара-

дорлигини ошириш усулларини топиш йўли-
да ишлаб чиқаришни доимий тарзда дивер-

сификация қилмоқда, қишлоқ хўжалиги маҳ-
сулотларини қайта ишловчи саноат корхона-

лари билан узоқ муддатли шартномаларни
тузади, иқтисодиёт глобаллашувининг фаол

тарафдорлари сифатида намоён бўлмоқда.

Шуни таъкидлаш кераки, глобаллашув

янада кенгайиб бораётган, дунё мамлакатла-
рининг иқтисодиёти ўзаро алоқадорлиги

ошиб бораётган, ресурсларга ҳамда сотиш
бозорига бўлган глобал рақобати кескинла-

шиб бораётган шароитида кластер модели
иқтисодиётнинг, шу жумладан аграр соҳаси-

нинг фаолият кўрсатишнинг энг муҳим йўна-
лишларидан бири ҳисобланади.

Кластерларни ташкил этиш ғояси ва

унинг кенг татбиқ этилиши[1] жаҳон иқтисо-

диётида кластерлар инқилобига олиб келди.
Европа кластерлар обсерватория маълумот-

ларга кўра Европа Иттифоқи мамлакатлари-
да жами қарийб 2100 кластерлар мавжуд

бўлиб, уларда умумий сонидан 38,0 % ишчи

кучи ишламоқда. Кластерларнинг умумий со-
нидан 11,5 % айнан агросаноат соҳасида фао-

лият кўрсатмоқда. Бунда шуни алоҳида айтиб
ўтиш жоизки, 31та Европа давлатларидан

26тасида (ёки 84,0 %) миллий кластер дас-
турлари мавжуд. Россияда ҳам кластер ёнда-

шуви амалиётда фаол қўлланилмоқда. Ҳозир-
ги кунда Россия Федерациясида 177 кластер-

лар мавжуд бўлиб, уларнинг 27 таси агроса-
ноат, 4 таси озиқ-овқат соҳасида ташкил

этилган.

Кластер моделлари, шунингдек, ривож-

ланаётган давлатларда, масалан, Ҳиндистон
ва Бразилияда ҳам муваффақиятли қўллани-

либ, уларда 400 дан зиёд кластерлар фаолият
кўрсатмоқда.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

227

1-жадвал

Бир қатор дунё мамлакатларида ресурслар, илмга талаб қилиш даражаси ва кластерларни ташкил

этиш ҳамда иқтисодиёт самарадорлиги ўртасидаги ўзаро алоқаси[8]

Давлатлар

Кўрсаткичлар,
Йиллар

Бутун

дунёда

АҚШ

Япония

ЕИ-27

Улардан:

Россия

Хитой Ҳиндистон Бразилия

Германия

Италия

Бутун дунё аҳоли сонидаги улуши, %

2000 й.

100,0

4,7

2,1

7,9

1,4

0,9

2,4

20,8

16,7

2,8

2010 й.

100,0

4,6

1,9

7,4

1,2

0,9

2,1

19,7

17,2

2,9

2020 й.

100,0

4,5

1,7

6,8

1,1

0,8

1,9

18,6

17,6

2,9

Умумий экин майдонидаги улуши, 2010 й., %

100,0

11,48

0,31

7,97

0,85

0,50

8,62

8,00

11,31

5,05

1 киши ҳисобига экин майдонининг улуши,

2010 й., га

0,20

0,51

0,03

0,23

0,15

0,11

0,87

0,08

0,13

0,65

Дунёда ишлаб чиқарилган агросаноат маҳсулот ҳажмидаги улуши*

2000 й.

100,0

11,75

0,60

14,64

2,30

1,12

2,34

21,16

9,16

4,86

2008 й.

100,0

10,37

0,51

11,84

1,89

0,90

2,36

22,77

9,62

5,70

ЯИМда илм-фанга сарфланган харажатлардаги улуши, %

2000 й.

2,00

2,72

2,90

1,89

-

-

1,05

1,01

0,95

-

2010 й.

1,95

2,85

3,41

1,69

2,60

-

1,07

1,50

1,00

-

2020 й.

2,17

3,00

3,50

2,00

-

-

1,50

2,00

1,50

-

Кластерларнинг сони, 2014 й., бирл.

3000

380

19

2101

32

200**

25

66

106

300***

Дунё ЯИМ ҳажмидаги улуши, %

2000 й.

100,0

26,6

10,5

31,6

6,9

4,5

1,7

4,5

1,5

2,6

2010 й.

100,0

24,6

8,6

27,6

5,6

3,6

2,1

8,9

2,3

2,8

2020 й.

100,0

23,3

7,3

24,3

4,9

3,1

2,2

14,0

3,3

2.7

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, минг АҚШ долл.

2000 й.

7,6

43,2

38,2

30,3

38,9

36,2

5,5

1,6

0,7

6,9

2010 й.

8,8

47,7

40,5

33,1

41,4

35,2

9,0

4,0

1,2

8,5

2020 й.

11,7

61,0

49,7

41,4

52,1

43,6

13,6

8,8

2,2

11,0

Изоҳ: * FAO маълумотлари асосида,

** Саноат ҳудудлари (кластерлари),

***кластерлар технопарклар шаклда фаолият кўрсатади.

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

221


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

228

Жаҳонда илм талаб қиладиган техноло-

гияларнинг кескин ўсиб бораётган шароити-

да уларнинг охирги ўн йиллик давр ичида
ҳам ривожланган, ҳам ривожланаётган дав-

латларда ЯИМда илм-фанга сарфланган ҳара-
жатларнинг улуши ҳамда аҳоли жон бошига

ЯИМнинг миқдори билан ўзаро алоқадорли-
ги қайд этилмоқда. Юқорида келтирилган 1-

жадвал маълумотлар кўрсаткичилари бўйича
АҚШ, Япония ҳамда Европа Иттифоқи мамла-

катлари етакчи ўринни эгалламоқда. Ҳиндис-
тон ва Бразилияда эса деярли барча кўрсат-

кичлар паст даражада. Россия ривожланиши-
нинг иқтисодий кўрсаткичлари эса ривож-

ланган ва ривожланаётган давлатлар ўрта-
сида турибди.

Шуни қайд этиш керакки, иқтисодий

ўсиш даражасининг ўсиши ва ЯИМда илм-

фанга сарфланган харажатлар кластерлашти-
риш билан ўртасидаги ўзаро алоқаси ва кор-

реляцияси аксарият давлатларда кузатила-

ди[3]. Шу билан бирга ривожланган ғарб дав-
латлар (Германия, Франция, Буюк Британия,

Италия, Япония, АҚШ ва бошқалар) тажриба-
си шундан далолат бериб турибдики, минта-

қавий ҳамда минтақалараро кластерларни
фаол ташкил этиш ва халқаро ўзаро муноса-

батларини ривожлантириш бизнес ва акаде-
мик (университет) муҳити ўртасидаги коопе-

рацияси йўли билан амалга оширилмоқда[4].
Хусусан, Францияда кластерлар локал саноат

гуруҳлари, университет ва тадқиқот инсти-
тутлари ўртасида шерикчилик асосида таш-

кил этилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, йирик, ўрта

ва кичик агробизнеснинг кооперация – хўжа-
лик асосида ўзаро алоқа қилишнинг анъана-

вий шакллардан фарқли улароқ кластер ту-
зилмаси бир қатор иқтисодий афзалликларга

эга: кластер ёндошуви кластер иштирокчила-
рининг ресурсларини депрессив ҳудуд ва тар-

моқлари бўйича тақсимламай, балки иннова-
цион “ўсиш нуқталари”га йўналтиради; ушбу

“ўсиш нуқталари”ининг муваффақиятли ўси-
ши натижасида инновацияларни жорий этиш

ва мавжуд кластерларнинг мавжуд шароит-

ларга тезкор мослашиши учун иқтисодий са-
лоҳият шаклланади.

Интеграциянинг кластерли шакли ама-

лиётда турли ҳил намоён бўлади, аммо у вер-

тикал-интеграциялашган

агрохолдингдан

(ҳам кластер ичида, ҳам ташқи бозорда рақо-

батнинг мавжудлиги ва холдинг ичида эркин
рақобат йўқлиги билан) ҳамда ҳудудий иш-

лаб чиқариш тузилмалардан (кластерларда

товарни яратиш занжири янада узунроқ бў-
лиши билан) туб фарқланади. Шуни ҳам ай-

тиб ўтиш керакки, кластерлар ташкилий-ҳу-
қуқий шакли ҳисобланмайди ва агрохолдинг-

дан фарқли улароқ (у ерда иштирокчилар-
нинг мустақиллиги тўлиқ ва қисман йўқо-

лади) кластерга кирган иштирокчилар хўжа-
лик ва юридик мустақиллигини сақлаб қол-

ади. Кластерлар – бу тадбиркорлик муҳити-
нинг алоҳида шакли бўлиб, унга бизнес субъ-

ектлари ва ишлаб чиқариш жараёнининг
бошқа соҳалари (илм-фан, ҳукумат) билан

расмий алоқалар эмас, балки янги коопера-
цион ёндошув хосдир[5].

Шу туфайли иқтисодиётда кластерли

рақобатли ёндошув тадбиркорлик ва бошқа

фаолиятини ташкил этишдан тортиб то маҳ-
сулот, иш ёки хизматнинг якуний истеъмол-

чининг эҳтиёжларини қондириш усулларига
эга бўлган бутун сабаб-оқибат занжирини ку-

затиб бориш имкониятини беради.

Агросаноат кластерларни қуйидаги

ўзаро боғлиқ бўлган йўллар орқали, хусусан,

объектив асосида – АСМнинг ривожланиши
ва ушбу иқтисодиёт секторида ўзаро муноса-

батлар тизимиларини ҳисобга олган ҳолда ва
субъектив асосида – давлат ва ҳудудий бош-

қарув органлари, хўжалик субъектлари ёки
жамоат ташкилотларининг мақсадга йўнал-

тирилган ўзаро алоқасига мувофиқ ҳолда
ташкил этилиши мумкин.

Шундай қилиб, аксарият тараққий эт-

ган давлатларда агросаноатда кластерлар

кенг ривож топган. Кластерларнинг алоҳида
фаолият кўрсатувчи қишлоқ хўжалиги товар

ишлаб чиқарувчиларга нисбатан яқин ва
узоқ истиқбол йилларида янгиликларни яра-

тиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда
меҳнат унумдорлигини ошириш жорий меҳ-

нат унумдорлигидан кўра муҳимроқ ҳисобла-
нади. Кластерга кирган қишлоқ хўжалиги

корхоналари бирламчи қишлоқ хўжалиги
ишлаб чиқарувчи (деҳқон ва фермер хўжа-

ликлари) ҳамда харидорларнинг эҳтиёжлари-
ни биладиган ҳамда шаклланган ўзаро муно-

сабатларга эга бўлган қайта ишлаш ва савдо

корхоналари фаолиятидан даромад олади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини иш-

лаб чиқарувчиларида аграр кластерларда
иштирок этиши натижасида, шунингдек, ян-

ги технологиялар, ишлаш услуби ҳамда иш-
лаб чиқарилган маҳсулотларни етказиб бе-

риш имкониятларидан фойдаланиш имко-
нияти пайдо бўлади.

Кластерга кирган қишлоқ хўжалиги

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

229

корхоналарининг рақобатли устунликларини
шакллантириш учун бозор муҳитидаги ўзга-

ришларига тезкор ва эгилувчан мослашиш
муҳим аҳамият касб этади.

АСМда кластерли тизимлардан фойда-

ланиш давомида, шунингдек, горизонтал тар-

моқлар ҳам қарор топади, уларда битта агро-
саноат гуруҳи таркибига кирувчи ёки айнан

бир хил маҳсулот бозорида иш олиб борувчи
йирик ва кичик фирмалар ҳамкорлик қила-

дилар. Замонавий кластерлар, одатда, бир
қанча соҳаларни ва аниқ бир сўнгги маҳсулот

яратиш занжирининг муайян бир бўғинида
ихтисослашадиган турли-туман фирмаларни

қамраб оладиган тармоқ ҳисобланади. Клас-
тернинг хўжалик субъектларининг ишлаб

чиқариш-кооперациялашиш ва бошқа ўзаро
муносбатларининг умумий моделидаги яна

бир белгиси, яъни маҳсулот ёки хизматлар-
нинг аниқ ифодасини топган етакчи (яхлит-

лаштирувчи) омили айнан мана шундадир.
Кўпинча ушбу тамойил янгитдан яратилаёт-

ган, ишлаб турган ва реконструкция қилина-
ётган корхоналар негизида кластер барпо

қилаётган, етакчи инвесторнинг энг муҳим
роли сифатида талқин қилинади.

Кичик ва йирик бизнес ўртасидаги

кооперацион-хўжалик

муносабатларининг

одатдаги шаклларидан фарқли равишда,
агрокластер тизимлари қуйидаги хусусиятла-

ри орқали тавсифланади (2-жадвал).

2-жадвал

Агрокластерларни ривожлантиришнинг ўзига хос томонлари

Мазмуни

1.

Бутун тизимнинг узоқ муддатли хўжалик, инновацион ва бошқа стратегияларини белгилаб берувчи
етакчи корхонанинг мавжуд бўлиши

2.

Кластер тизимидаги иштирокчи хўжалик субъектлари асосий массасининг ҳудудий маҳаллийлашуви

3.

Хўжалик юритувчи субъектлар – кластер тизими иштирокчилари ўртасидаги хўжалик алоқаларининг

барқарорлиги, иштирокчиларнинг катта қисми учун бу алоқалар аҳамиятининг устуворлиги

4.

Тизим иштирокчиларининг ишлаб чиқариш дастурлари, инновация жараёнлари доирасидаги ўзаро

ҳамкорлик муносабатларининг давомли мувофиқлиги

5.

Бошқарув, сифат назорати ва бошқа асосий тизимлар

Манба:

Илмий адабиётларни умумлаштириш асосида тузилган.

Шу билан бир қаторда, барча мамлакат-

лар ҳам кластерларни ривожлантириш бўйи-

ча ижобий тажрибага эга эмас, масалан, 1994
йилда Португалияда 33 кластер ажратилган

бўлса-да, уларнинг барчаси ҳам самарали

бўлмади, буни эса ажратиб олинган кластер-
лар аввал бошданоқ рақобатбардош эмасли-

ги ёки бир-бири билан боғланмаган фирма-
ларнинг оддий тўпламидан иборат экани ор-

қали тушунтириш мумкин. Бироқ шунга қа-
рамай, кўп ҳолатларда кластерлар алоҳида

тарқоқ корхоналарга нисбатан рақобатбар-
дошлироқ ҳисобланади.

М. Энрайт томонидан 160 минтақавий

кластер ўртасида олиб борилган сўровнома

натижаларига кўра, кластерларнинг тахми-
нан 60 % жаҳон ёки маҳаллий етакчилар

қаторидан ўрин олгани ва фақат 20 % заиф
рақобатбардошликка эга экани маълум

бўлди[6].

Ўзбекистонда ҳозирги вақтгача тармоқ

кластерлари етарли даражада ривожланма-
ган эди. Рақобатбардош тармоқлар кластери-

нинг йўқлиги республиканинг миллий усту-
вор томонларини заифлаштирувчи жиддий

унсур ҳисобланади. Кўмалашувчи ишлаб чи-
қаришларнинг мавжуд эмаслиги агротармо-

ғининг маҳаллий корхоналарига жаҳондаги
технологик янгиланишлар билан баравар қа-

дам ташлашга имкон бермайди[7].

Агротармоқда кластерини яратишда

хомашё олишдан бошлаб, қайта ишлаш ва

маҳсулотни сотишгача бўлган бутун техноло-
гик занжирнинг юзага келиши натижасидаги

синергетик самаранинг шаклланиши, айниқ-
са, катта аҳамиятга эга, бу эса ўз навбатида,

тармоқнинг инновацион жозибадорлиги ор-
тишига сабаб бўлади. Ўзбекистон иқтисоди-

ётида кластер сиёсати амалга оширилиши
кластер иштирокчиларининг самарали ҳам-

корлик қилиши, инновацияларга, техноло-
гияларга, ноу-хау, ихтисослашган хизматлар

ва юқори малакали кадрларга эга бўлиш ва
бошқа имкониятлар кенгайиши ҳисобидан

корхоналар рақобатбардошлигининг ўсиши-
га ёрдам беради.

Аграр тармоқлараро кластер мураккаб

тузилишга эга бўлиб, уни фаолиятининг

кенглиги, иштирокчиларининг турли-туман-
лиги ва уларнинг ҳудудий жойлашуви, клас-

тер ичидаги ўзаро муносабатларнинг турла-
ри, шунингдек, ташқи муҳитнинг кластер

фаолиятига таъсири орқали аниқлаш мум-
кин. Кластерни шакллантириш бўйича тад-

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

230

бирлар иштирокчиларининг стратегик мақ-
садлари, лойиҳани амалга ошириш мақсадла-

рида ресурсларнинг қайта тақсимланиши ва
институционал муҳитнинг ривожланганлик

даражасига кўп жиҳатдан боғлиқ. Кластерни
шакллантириш бўйича институционал сце-

нарийда маҳаллий бошқарув органларининг
минтақа иқтисодиёти рақобатбардошлигини

ошириш стратегиясини амалга оширишга йў-
налтирилган кластерга оид ташаббусларини

рўёбга чиқариш кўзда тутилади.

Агрокластерларнинг шаклланиш бос-

қичлари давомийлиги кўп томонлама ресурс-
ларнинг мавжудлигига, асосий иштирокчи-

ларнинг манфаатдорлик даражасига, инсти-
туционал муҳитнинг ривожланганлик дара-

жасига боғлиқ. Юқорида айтиб ўтилганлар-
дан келиб чиқиб, кучли агрокластерларни

ажратишнинг қуйидаги алгоритми таклиф
этилади:

- товарларнинг истиқболли турларини

аниқлаб олиш, яъни минтақадаги аграр кор-
хоналари томонидан ишлаб чиқариладиган

истиқболли маҳсулот турлари орасидан маҳ-
сулот экспортида уларнинг улушини таҳлил

қилиш асосида;

- аграр тармоғининг рақобатбардош

маҳсулотларининг жаҳон бўйича ишлаб чи-
қариладиган ҳажми ва нархлари динамика-

сини ўрта ва узоқ муддатли башорат қилиш;

- кластер ядросини ташкил этишга қо-

дир бўлган корхоналарнинг фаолияти сама-
радорлигини аниқлаб олиш (истиқболли

маҳсулотларни ишлаб чиқариш);

- кластерни ривожлантириш учун зарур

ресурсларни белгилаб олиш. Танланган ҳудуд
доирасида жойлашган истиқболли маҳсулот-

лар ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг хом-
ашё, молиявий ресурслар, ишлаб чиқариш

кучлари ва бошқалар билан таъминланган-
лик даражаси таҳлил этилади;

- инфратузилманинг агрокластер фао-

лияти учун етишмайдиган элементларини

яратиш учун мавжуд имкониятларни таҳлил
қилиш;

- кластернинг муҳим иштирокчилари

(ишлаб чиқарувчилар, таъминотчилар)нинг

ўзаро ҳамкорлик даражасини аниқлаб олиш,
истиқболли корхоналар раҳбарлари ўртасида

сўровнома ўтказиш асосида кластернинг са-
лоҳиятли иштирокчиларининг ўзаро ҳамкор-

лик қилиш даражаси аниқланади.

Агрокластер стратегиясининг самара-

дорлиги, ўз навбатида, рақобат устунлиги
манбаига айланиб борадиган мамлакат, мин-

тақа ва тармоқ хусусиятлари негизига қури-
лади. Ўзбекистон шароитида ҳудудий тармоқ

хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, аграр
тармоғининг қуйидаги соҳалари бўйича клас-

тер салоҳиятини баҳолаш зарур: чорвачилик
мажмуаси, тўқимачилик, мева-сабзавот ва

узумчилик ва ҳ.к. Табиий-иқлим шароитлари-
ни эътиборга олган ҳолда, тармоқ хусусият-

ларига кўра рақобат устунлигига эга бўлган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига, экспорт

бозорларига, ривожланган инфратузилма ти-
зимига, тадқиқотчилик, кадрлар тайёрлаш

базасига, тарихий тажрибага ва кластерлик

тузилмасининг бошқа таркибий қисмларига
эгадир.

Агрокластер тизими иштирокчиларини

индивидуал жиҳатдан кучайтиришнинг уч

тизими мавжуд:

- маъмурий мажбурлаш, кучайтириш-

нинг мазкур тизими бозор иқтисодиёти ша-
роитларига мувофиқ келмайди;

- энг муҳим ходимларни рағбатланти-

риш тизими. Бундай кучайтириш тизими хо-

димларнинг фақат маълум қисмини рағбат-
лантириш имконини беради, қолганларни

интеграция жараёнига жалб эта олмайди;

- фаол ташкилий ишлар, мукофотлаш

(иш ўрни учун юқори рақобат), очиқ бўлган
аниқ индивидуал самарадорлик кўрсаткич-

лари, очиқлик, эгалланган ютуқлар, фаолият
самарадорлигини ошириш ғоялари учун рағ-

батлантириш схемалари.

Шундай қилиб, энг муҳими мамлакатни

кластерли ривожлантиришнинг салоҳиятини
баҳолаш билан чекланиб қолмай, балки

унинг институционал асосларини ва ўзаро
манфатли иқтисодий муносабатларни амалга

ошириш механизмларини ишлаб чиқиш та-

лаб этилади.

Манба ва адабиётлар:

1. Портер М. Конкуренция. Перевод с англ. – М., Издательский дом «Вильямс», 2000, - 485 с.
2. Цихан В. Кластерная теория экономического развития // Теория и практика управления. –М.: 2003. – № 5.
3. Козлов М.П. Кластерный подход как механизм активизации инновационного развития субъектов

агропромышленного производства// Экономика, труд, управление в сельском хозяйстве. М., 2015, №1(22), с. 24.

4. Щетинина И.В. Перспективы развития агропромышленных кластеров в России // Экономика

сельскохозяйственных и перерабатывающих предприятий. М., 2015, №3, с. 51-55.

5. Козлов М.П. Проблемы формирования и становления региональных агропромышленных кластеров в

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3

231

условиях инновационной экономики. // Стратегия развития АПК и сельских территорий: перспективные идеи и
конкурентоспособные технологии. Материалы Международной научно – практической конференции, посвященной
50 - ти летию ФГБНУ ВНИОПТУСХ. – М., «Принт ПРО», 2105. с.380-383.

6. Enright M.J. Survey on the Characterisation of Regional Clusters: Initial Results. Working Paper, Institute of Economic

Policy and Business Strategy. University of Hong Kong, 2000,-21p.

7. Алимов Р., Камилова М., Курбанова Д.. Кластерная концепция экономического развития: теория и практика.

–Т.: ИЭ АН РУз, 2005. с. 36.

Козлов М.П. Региональные агропромышленные кластеры: методические аспекты формирования и развития в

условиях

инновационной

экономики

//

Экономика

и

социкм.

–М.,

2016,

№2(21),

http://www.iupr.ru/domains_data/files/zurnal_21/Kozlova%20Klaster.pdf

АГРАР СОҲА ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ НАТИЖАЛАРИГА АСОСЛАНГАН

ИЛМИЙ МАҲСУЛОТИГА НАРХ БЕЛГИЛАШНИНГ ИЛМИЙ АСОСЛАРИ

Бабаджанов Абдирашид Мусаевич –

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш

мухандислари институти, и.ф.н., к.и.х

Аннотация.

Ушбу мақолада тайёр илмий ишланмаларга нарх белгилаш ва уни товар маҳсулотга

айлантиришнинг ташкилий-иқтисодий жиҳатлари бўйича мушоҳада қилинади. Иқтисодий ислоҳатлар шароитида
илмий махсулотга нарх белгиланиши уни жорий этишдан олинадиган реал самарадорлик билан белгиланиши лозим,
бунда илмий-тадқиқот олиб борувчиларнинг пировард натижага жавобгарлигини оширади. Бундан ташқари илмий

янгилик учун шартномавий нарх белгилаш мақсадга мувофиқ эканилиги таъкидланиб, бунда тадқиқот учун
харажатлардан келиб чиққан ҳолда эмас, балки, илмий ишланмани фермер ва деҳқон хўжаликлари даласида жорий
қилинишидан олинаётган самара асосида белгаланиши эътироф этилган.

Калит сўзлар.

Аграр соҳа, илмий таъминот,

илмий-тадқиқот, илмий ишланма, илмий маҳсулот нархи,

иқтисодий механизм, рағбатлантириш, ривожлантириш, такомиллаштириш, механизим.

Аннотация.

В данной статье рассматриваются организационные и экономические аспекты ценообразова-

ния на готовые научные разработки и их превращение в товары. В контексте экономических реформ ценообразо-
вание на научный продукт должно определяться фактической эффективностью его внедрения, что повышает

ответственность исследователей за конечный результат. Кроме того, было отмечено, что целесообразно устано-
вить договорную цену на научные инновации, при этом признано, что научная разработка будет определяться не
исходя из затрат на исследования, а на основе результатов, полученных от внедрения на полях фермерских и
дехканских хозяйств.

Ключевые слова:

Аграрный сектор, научное обеспечение, научный исследования, научный разработки,

стоимость научных продуктов, экономический механизм, стимулы, развитие, совершенствование, механизм.

Annotation.

This article discusses the organizational and economic aspects of pricing for ready scientific developments

and their transformation into commodities. In the context of economic reforms, pricing for a scientific product should be
determined by the actual efficiency of its implementation, thereby increasing the responsibility of researchers for the end result.
In addition, it was noted that it is desirable to set a contractual price for scientific innovation, and it was recognized that this
should be determined not on the basis of costs incurred from the introduction of scientific work into the field of farmer and

peasant farms, but rather on the basis of efficiency.

Key words:

Agrarian sector, scientific support, research, development, cost of scientific products, economic mechanism,

incentives, development, improvement, mechanism.

Ҳозирги кунда аграр соҳада олиб бори-

лаётган иқтисодий ислоҳотларнинг янги бос-

қичи, илмий таъминот тизимидаги қатор
муаммолар билан боғлиқ. Шунинг учун ҳам

илмий маҳсулотга нарх белгилаш мураккаб
бўлиб бу борада ягона услуб ишлаб чиқилма-

ган. Аммо, аввалги тизимда ҳам ҳозирги кун-

да ҳам ушбу муаммо олимларни ҳам, мутаха-
сиссларни ҳам қизиқтириб келмоқда ва тур-

ли йўналишларда тадқиқот олиб бормоқда.

Якунланган илмий ишланмага товар

маҳсулоти мақомини беришни илмий маҳсу-
лотга тўғри нарх белгиланишини тақозо эта-

ди. Бу ўз навбатида, тадқиқот сифатини кў-
тариш, тадқиқотчиларнинг жавобгарлигини

ошириш ва илмий ишланмани қисқа муддат-
ларда амалиётга жорий этиш имкониятини

яратади.

Илмий маҳсулотга нарх белгилаш ўз

навбатида илмий маҳсулотга соҳанинг йўна-

лишлари бўйича, нарх белгилаш механизми-
ни ишлаб чиқишни ва нарх белгилаш меха-

низмни турли моделларни ишлаб чиқишни
тақозо қилади. Нарх эгилувчан бўлиши

айниқса илмий-тадқиқот харажатларини
белгилашда ва илмий маҳсулотни истемол-

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ

Библиографические ссылки

Портер М. Конкуренция. Перевод с англ. – М., Издательский дом «Вильямс», 2000, - 485 с.

Цихан В. Кластерная теория экономического развития // Теория и практика управления. –М.: 2003. – № 5.

Козлов М.П. Кластерный подход как механизм активизации инновационного развития субъектов

агропромышленного производства// Экономика, труд, управление в сельском хозяйстве. М., 2015, №1(22), с. 24.

Щетинина И.В. Перспективы развития агропромышленных кластеров в России // Экономика

сельскохозяйственных и перерабатывающих предприятий. М., 2015, №3, с. 51-55.

Козлов М.П. Проблемы формирования и становления региональных агропромышленных кластеров в условиях инновационной экономики. // Стратегия развития АПК и сельских территорий: перспективные идеи и конкурентоспособные технологии. Материалы Международной научно – практической конференции, посвященной 50 - ти летию ФГБНУ ВНИОПТУСХ. – М., «Принт ПРО», 2105. с.380-383.

Enright M.J. Survey on the Characterisation of Regional Clusters: Initial Results. Working Paper, Institute of Economic Policy and Business Strategy. University of Hong Kong, 2000,-21p.

Алимов Р., Камилова М., Курбанова Д.. Кластерная концепция экономического развития: теория и практика.

–Т.: ИЭ АН РУз, 2005. с. 36. Козлов М.П. Региональные агропромышленные кластеры: методические аспекты формирования и развития в условиях инновационной экономики // Экономика и социкм. –М., 2016, №2(21), http://www.iupr.ru/domains_data/files/zurnal_21/Kozlova%20Klaster.pdf

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов