THE INFLUENCE OF VIRTUAL PEDAGOGICAL CULTURAL PARENTING ON THE HEALTHY ENVIRONMENT OF SOCIAL-SPIRITUAL SOCIETY

HAC
Google Scholar
To share
Xaydarova, X. (2023). THE INFLUENCE OF VIRTUAL PEDAGOGICAL CULTURAL PARENTING ON THE HEALTHY ENVIRONMENT OF SOCIAL-SPIRITUAL SOCIETY. Modern Science and Research, 2(12), 1091–1096. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/27403
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, it is analyzed that the development of the virtual pedagogical culture of parents in improving the social and spiritual environment in society is one of the pressing issues of today. Also, concepts such as virtual, culture, media culture, virtual literacy, and media literacy are given a separate explanation, and they are likened to a protective shell from information and mass violence. Today, the culture of selecting and correctly evaluating information (virtual culture) in the mass media of the world is one of the most pressing problems, and in search of a solution to this problem, every parent should have a virtual-pedagogical culture in the family.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1091

ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ – МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ

СОҒЛОМЛАШТИРИШГА ОТА-ОНАЛАРНИНГ ВИРТУАЛ - ПЕДАГОГИК

МАДАНИЯТИНИНГ ТАЪСИРИ

Хайдарова Хилола Рахимбердиевна

УзМУ Ижтимоий фанлар факультети “Педагогика ва умумий психология”

кафедраси катта ўқитувчиси, п.ф.н.

https://doi.org/10.5281/zenodo.10427569

Аннотация. Ушбу мақолада жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни

соғломлаштиришда ота-оналарнинг виртуал-педагогик маданиятини ривожлантириш
бугунги кунннинг долзарб масалаларидан бири эканлиги таҳлил қилинган. Шунингдек,
виртуал, маданият, медиа маданият, виртуал саводхонлик, медиа саводхонлик каби
тушунчаларига алоҳида изоҳ берилган бўлиб, улар ахборот ва оммавий зўравонликдан
ҳимоя қобиғига ўхшатилган. Бугунги кунда дунё оммавий ахборот воситаларида
ахборотни танлаш ва тўғри баҳолаш маданияти (виртуал маданият) долзарб
муаммолардан бири эканлиги ва бу муаммонинг ечимини излашда аввало оилада хар бир
ота-она виртуал-педагогик маданиятга эга бўлиши ёрқин мисоллар орқали кўрсатилган.

Калит сўзлар: Виртуал, медиа, ахборот, компьютер, интернет, фейсбук,

телевизор, ота-она, ўқитувчи, тарбия, маданият,саводхонлик, виртуал назорат,
фарзандлар, миллий ғурур, оила, мактаб, маҳалла.

THE INFLUENCE OF VIRTUAL PEDAGOGICAL CULTURAL PARENTING

ON THE HEALTHY ENVIRONMENT OF SOCIAL-SPIRITUAL SOCIETY

Abstract. In this article, it is analyzed that the development of the virtual pedagogical

culture of parents in improving the social and spiritual environment in society is one of the
pressing issues of today. Also, concepts such as virtual, culture, media culture, virtual literacy,
and media literacy are given a separate explanation, and they are likened to a protective shell
from information and mass violence. Today, the culture of selecting and correctly evaluating
information (virtual culture) in the mass media of the world is one of the most pressing problems,
and in search of a solution to this problem, every parent should have a virtual-pedagogical culture
in the family.

Keywords: Virtual, media, information, computer, internet, Facebook, television, parents,

teacher, education, culture, literacy, virtual supervision, children, national pride, family, school,
neighborhood.

ВЛИЯНИЕ ВИРТУАЛЬНОГО ПЕДАГОГИЧЕСКОГО КУЛЬТУРНОГО

ВОСПИТАНИЯ НА ЗДОРОВУЮ СРЕДУ СОЦИАЛЬНО-ДУХОВНОГО

ОБЩЕСТВА

Аннотация. В данной статье анализируется, что развитие виртуальной

педагогической культуры родителей в улучшении социальной и духовной среды в обществе
является одной из актуальных проблем современности. Также отдельное объяснение
получают такие понятия, как виртуальная, культура, медиакультура, виртуальная
грамотность и медиаграмотность, которые уподобляются защитной оболочке от
информации и массового насилия. На сегодняшний день культура отбора и правильной
оценки информации (виртуальная культура) в средствах массовой информации мира


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1092

является одной из наиболее актуальных проблем, и в поисках решения этой проблемы
каждый родитель должен обладать виртуально-педагогической культурой в мире. семья.

Ключевые слова: Виртуал, средства массовой информации, информация,

компьютер, Интернет, Facebook, телевидение, родители, учитель, образование, культура,
грамотность, виртуальный надзор, дети, национальная гордость, семья, школа, район.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

“Маънавий-маърифий

ишлар

самарадорлигиниошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 3 майдаги
ПҚ-4307 сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни мустақил ҳаётга
дунёқараши кенг, фаол фуқаролар этиб тарбиялаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни
амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори 2019 йил 31 декабрда тасдиқланди.
Ушбу Концепцияда ота оналарнинг фарзанд тарбияси бўйича билимларини, педагогик
маданиятини ошириш, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон
ахборот тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли ахборотлар, одоб-ахлоқни емирувчи
иллатлар, ёшларни залолатга бошловчи бузғунчи ғояларга қарши соғлом дунёқарашни
шакллантиришга қаратилган алоҳида чора-тадбирларга эътибор берилган.

Шунингдек, оилада ота-оналарнинг фарзанд тарбиялаш методларига оид

билимларини мунтазам ошириб бориш мақсадида: бола тарбиясида миллий тарбия
методлари ва замонавий педагогларнинг илғор ютуқларидан самарали фойдаланиш;
маҳаллалардаги “Ота-оналар унверситетлари” да ота-оналар учун фарзандларда ёшига мос
ижтимоий компетенцияларни тарбиялаш бўйича тренинглар ўтказиш; “Тарбия мактаби”
рукни остида ота-оналар, педагоглар учун телекўрсатувлар, болалар, ёшлар учун расмлар
билан безатилган ёрқин, ранг-баранг қўлланмалар, мультимедиа маҳсулотлари каби
дидактик материаллар туркумини яратиш; узлуксиз маънавий тарбия амалиётида тўпланган
ижобий тажрибани оммалаштириш мақсадида “Ёш ота-оналар китоби” ва бошқа методик
қўлланмалар асосида мультимедиали тақдимотлар сериясини яратиш ва ота-оналарга
тарқатиш механизми йўлга қўйилади.

Жамиятда

ижтимоий-маънавий

муҳитни

соғломлаштириш,

оилавий

қадриятларимизга зид бўлган турли маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий
иммунитетни шакллантиришга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиш,
худудлар бўйича оилаларда соғлом тарбиявий муҳитни яратиш ва ота-оналарга тарбия
усулларини ўргатишга қаратилган мақсадли ва манзилли тарғибот тадбирлари ва
тренинглар ўтказилади (1).

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль

2020 йил куни маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-
осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган
видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Ушбу видеоселекторда Президент Ш.М.Мирзиёев
оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи холатларнинг олдини
олиш бўйича тизим йўлга қўйилмаганлиги, оқибатда айрим маҳаллаларда нотинч оилалар,
хуқуқбузарликни кўпайганлиги, шунингдек, хотин-қизлар ва вояга етмаганлар орасида ўз
жонига суиқасд қилиш холатлари учраётганлиги ачинарли хол эканлигини таъкидлаган.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1093

Йигилишда оилавий ажримлар, ёшлар саломатлиги, эрта туғруқлар, маънавий ахлоқий
тарбия билан боғлиқ муаммолар қайд этилган (2).

Бугунги ахборотлашган жамият шароитида таълим-тарбия масаласи мураккаб, кенг

кўламли масалалардан бири бўлиб, улкан маъсулиятли ишни оила, маҳалла, мактаб ва кенг
жамоатчилик билан ҳамкорликда олиб бориш муҳим экани исбот талаб қилмайдиган
аксимомадир.

Педагогика фанлари доктори, профессор М.Қуронов ўзининг “Болам бахтли бўлсин

десангиз...” деб номланган тарбия китобида “Тарбиядаги миллий ғурур, виждонийлик,
одоб, мафкуравий онглилик, ватанпарварлик, мулоқот маданияти каби ижобий хислатларга
ҳамда бошқа қатор катта-кичик қусурларга эътибор қилмаслик оқибатида кўз ўнгимизда
шаклланаётган шахс тақдирида жиддий асорат қолдиради, унда беписандлик, лоқайдлик,
бепарволик, худбинлик каби иллатларнинг пайдо бўлишига олиб келади”, деган фикрлари
бугунги куннинг долзарб муаммоларига мос келади (4.261Б)

Вертуал сўзи рус-ўзбек луғатида эхтимолий муайян шароитда мавжуд бўлиши

мумкин ёки компьютер воситалари ёрдамида акс эттириладиган виртуал борлик, воқелик
(компьютер қурилмалари ёрдамида хақиқий мавжуд шароитга ўхшаш шароитни яратиш,
ҳосил қилиш)каби маьноларни билишимиз мумкин. Маданият сўзи эса арабча, мадина -
шаҳар, маскан, тараққиёт ўчоғи каби маъноларини англатиб, табиат ва ўзаро
муносабатларда акс этадиган инсоний фаолиятинингўзига хос шаклини ифодалайдиган
тушунча. Маданият алоҳида индивиднинг ҳаётий фаолияти, ижтимоий гуруҳ ёки
жамиятнинг фаолият усулини акс эттиради. Демак, виртуал маданият компьютер, ахборот
воситалари орқали акс этилидаган ўзаро муносабатлардаги инсоний фаолият тушинилади.
Виртуал маданиятга ўхшаш иборалар виртуал саводхонлик, медиамаданият,
медиасаводхонлик бўлиб, бу ахборот ва оммавий зўравонликдан ҳимоя қобиғига ўхшайди.
Гўёки оммавий ахборот воситаларини тарғиб қилишда рақамли саводхонлик деб
қарашимиз ҳам мумкин.

Медиасаводхонлик (media literacy) – “медиаматнларни ўзлаштириш, таҳлил этиш ва

яратиш қобилияти”.

Медиасаводхонлик (media literacy) – турли шакллардаги хабарлардан (messages)

фойдаланиш, таҳлил этиш, баҳолаш ва узатиш қобилияти.

Медиасаводхонлик (media literacy) – медиа фойдаланиладиган кодли ва

репрезентацион тизимлар, замонавий дунёда медиани ижтимоий-маданий ва сиёсий нуқтаи
назардан тушуниш, медиаматнларни идрок этиш, яратиш, таҳлил этиш, баҳолаш қобилияти
ривожланган медиасаводхон шахсни тайёрлаш жараёни; бундай инсоннинг ҳаёти
фуқаролик масъулиятининг тўлиқ англаниши билан боғлиқ.

Айрим тадқиқотчилар медиасаводхонликнини медиамаданиятнинг компоненти

сифатида ҳам талқин этишади. Масалан, Н.Рустамова “шахс медиамаданияти” тушунчасига
қуйидагича таъриф берган: “Шахс медиамаданияти шахс маданияти учун зарур қисм бўлиб,
оммавий медиа турлари, улар орқали тарқатилаётган ахборотлар билан танишиш, уларни
танлаш, саралаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида тегишли соҳалар бўйича назарий
билим, амалий кўникма, малакаларни ўзлаштириш, пухта эгаллаш, ушбу билимларни


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1094

касбий, кундалик, маданий, маънавий ва маърифий (амалий) фаолиятда маҳорат билан
қўллай олиш қобилиятларининг йиғиндиси” [5. 10 б].

Тадқиқотчи ўз фикрини давом эттириб, моҳиятига кўра шахс томонидан

медиамаданиятнинг ўзлаштирилиши стихияли жараён бўлмай, бир неча босқичда
эволюцион ривожланишга асосланиши, шахсда медиамаданиятни шаклланиш жараёнининг
умумий

моҳияти:

медиасаводхонлик,

медиабилимдонлик,

медиамаҳорат

ва

медиакомпетентликда ўзининг тўлиқ ифодасини топиши ҳақидаги хулосага келган.

Бугунги кунда дунё оммавий ахборот воситаларида ахборотни танлаш ва тўғри

баҳолаш маданияти (виртуал маданият) долзарб муаммолардан бири саналади. Бу
муаммони ечимини излашда аввало оилада хар бир ота-она виртуал-педагогик маданиятга
эга бўлиши лозим, деб ўйлаймиз. Бунинг учун ҳар бир ота-она фарзандларига оммавий
ахборот воситалари (телевизор, компьютер, интернетдаги чат, форум, фейсбук, твиттер)
дан унумли фойдаланишни аввало ўзлари билган холда фарзандларига ҳам ўргатиши
зарурдир. Юқорида келтирилган оммавий ахборот воситалари ўзаро алоқа олиб боришга
хизмат қилувчи воситалар бўлиб, улар орқали кишилар бир-бири билан сўзлашиб, турли
мулоқотлар олиб бориш имкониятларига эга бўлишмоқда. Улар ушбу имкониятларни ишга
солиб, ўз фаолиятларини амалга ошириб, маълумот орттиришмоқда, билим олишмоқда,
тажриба алмашилмоқда, савдо каби тижорат, реклама ишларини йўлга қўйишмоқда. Бу
албатта ҳар бир соҳада аниқ кўзга ташланмоқда.

Бир томондан масофавий таълим олиш имкониятини берса ва интеллектуал, ижодий

қобилиятларини ривожлантирса, иккинчи томондан реал мулоқотнинг виртуал шаклга
айланиб қолаётганини ҳам кўришимиз мумкин. Энди ота-оналар ўз фарзандлари билан
кўпроқ юзма–юз эмас, балки виртуал алоқада бўлиб, уларни назорат қилмоқда. Тақдир
тақозоси билан узоқ масофада, Хорижда ишлаётган ёки ўқиётган ота-оналар, фарзандлар
фақат виртуал шаклда мулоқот олиб бормоқда. Бу албатта ҳозирги ахборотлашган
жамиятнинг маълум бир кўринишлари деб қарайдиган бўлсак, у холда ижтимоий
фаровонлик, ижтимоий тотувлик комил инсон шахсини шакллантиришда, тарбиялашда
хизмат қилса, жамият аъзоларининг виртуал маданияти ҳам ривожланиб такомиллашиб
бориш керак эди. Лекин афсуски оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда айрим
муаммолар ҳам кўзга ташланмоқда.

Бугунги кунда ўқувчи-ёшлар орасида СМС ёзишдаги шошма–шошарлик,

жўнатилаётган хабарларлардаги имло хатолар одатий ҳолга айланиб қолмоқда. Ижтимоий
саҳифалардаги “Мани каналимга қошилийла, ҳоҳламасейла чиқиш қийинмас”, “болла, буни
кўрийла, қоганларга тарқатийла”, “качок боллага юворина” каби таклифлар бунга гувоҳлик
қилиши мумкин. Бугунги кунда шева ва жаргон сўзларнинг аралаштириб, ўзбек адабий
тилидан йироқлашиб кетган ҳам аянчли, ҳам кулгили бўлган бундай ҳолатлар умумий
саводхонликнинг пасайганлигидан далолат бермоқда.

Ҳар куни ижтимоий сайтларда ҳар хил “приколлар” ни кўриб одатлангани учун,

болаларда бачканалик ҳисси одатий ҳолатга айланади, тақлидчилик (челлендж), ўз ҳатти-
ҳаракатлари оқибатини ўйламаслик кайфияти шаклланади. Табиат ва жамиятда бўлаётган
ўзгаришларга, ён-атрофидагиларга, ҳаётга нисбатан юзаки қараш ва бефарқлик пайдо
бўлади. Бугунги кунда ёрдамга муҳтож кишиларга (масалан, табиий офат, ёнғин,


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1095

автоҳалокат ва ҳ.к.) кўмак бериш ўрнига, уларни видеотасвирга тушириб, интернетга
ташлаш орқали “клик” орттираётган ёшлар бунга ёрқин далил бўлиши мумкин.

Ҳаётда учрайдиган уяли телефон билан боғлиқ бўлган бундай муаммоларни янада

давом эттириш мумкин. Миллий ва диний урф-одатларимизга зид маълумотларни
тайёрловчи ва тарқатувчи интернет сайтлари ташкилотчиларини бир четга қўйганда, ана
шу муаммоларни юзага келишига шароит яратиб бераётган вақтида назорат қилаолмаётган
ота-оналарнинг ҳам жуда катта хатоси деб хисоблаймиз.

Турли зиддиятлар кучайиб бораётган бугунги дунё манзараларида ёшларимизнинг

маънавий иммунитетини кучайтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ҳар
қачонгидан ҳам долзарброқ эканини замоннинг ўзи кўрсатиб турибди.

Маълумки, ҳар қандай давлат ёки жамиятнинг келажаги, истиқболи ва равнақини

янада юксалтириш ёшларнинг қўлидадир. Лекин турли бузғунчи оқимларга аъзо бўлган
ақидапарастлик мафкураси билан суғорилган ёшларнинг қўлига ўтадиган давлат, жамият
ёки оила қандай ахволга тушиши мумкинлигини кўз олдига келтириш қийин эмас.
Шунинг учун ёшларни асраб-авайлаш хамда юқорида келтирилган бузғунчи иллатлардан
ҳимоя қилишимиз учун аввало ота оналар виртуал-педагогик маданиятга эга бўлиши зарур.

Биз бу борада “болаларга замонавий компьютерлар ёки уяли алоқа воситаларини

олиб бермаслик ёки уларга ижтимоий сайтларга киришига йўл қўймаслик керак”, демоқчи
эмасмиз.

Шу ўринда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов ўзининг "Юксак

маънавият - енгилмас куч" асарида "Бугунги кунда ёшларимиз нафақат ўқув даргоҳларида,
балки радио-телевидение, матбуот, интернет каби воситалар орқали хам ранг-баранг
ахборот ва маълумотларни олмоқда. Жаҳон ахборот майдони тобора кенгайиб бораётган
шундай бир шароитда болаларимиз онгини фақат ўраб-чирмаб, уни ўқима, бунга кирма,
деб бир томонлама тарбия бериш, уларнинг атрофини темир девор билан ўраб олиш, ҳеч
шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу мақсад-муддаоларимизга ҳам тўғри
келмайди. Нега деганда, биз юртимизда очиқ ва эркин демократик жамият қуриш
вазифасини ўз олдимизга қатъий мақсад қилиб қўйганмиз ва бу йўлдан ҳеч қачон
қайтмаймиз." [3.71 б] деб таъкидганларини ёдга олиш мумкин.

Биз юқорида келтирилган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, ота-оналарга

қуйидагиларни тавсия қилишимиз мумкин:

Ота-оналар ўз фарзандларига ўқитувчи ва устозларни хурмат қилишга

одатлантириши зарур;

ота-оналарнинг фарзандларининг тенгдошларига, уларнинг ота-оналарига,

қўшниларига ўзаро хурматда бўлишини ўргатиши керак;

ота-оналарнинг ўз фарзандига аждодлари, шажаралари билан алоҳида таништириши

керак;

ота-оналар ўз фарзандларига жуда ҳам зарур бўлган ҳоллардагина энг сўнгги

моделда бўлмаган уяли алоқа воситаларини олиб бериш. Бу воситаларнинг функциялари
қанча кам бўлса, болаларнинг келажаги учун шунча яхши;

болалар қўлида замонавий русумли уяли алоқа воситалари мавжуд бўлса, уларни бу

воситалар билан ишлаш вақти, шарти ва муддатини жиддий ҳолда келишиб олиш ва бу


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN

SCIENCE

АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 12 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1096

келишувга қатъий риоя қилиш, зарур ҳолларда чекловлар ўрнатиш;

ота-оналар уяли алоқа воситаларидан фойдаланмаётган вақтда уларни

фарзандлардан камида 20 см, кечаси эса 3 м масофа узоқликда бўлишини назорат қилиш
ва болаларга уқтириш;

ота-оналар

фарзандларига

компьютер

ва

уяли

алоқа

телефонларида

жойлаштирилган ўйинларнинг шунчаки вақтичоғлик учун бармоқ харакатлари билан
механик ўйналадиган эмас, балки фақат хотира ва мантиқий фикрлаш билан боғлиқ бўлган
ўйинларни тавсия этиш ва бу жараёнда болаларнинг вақт режимларини назорат остига
олиш;

ҳар бир ота-она фарзандларининг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда,

интернетдаги фаолиятларини жиддий назорат қилиш учун вақт ва имконият ажратиш;

ҳар бир ота-она фарзандларининг ўз вақтида билим олиш, спорт билан шуғулланиш,

овқатланиш ва дам олишлари учун шароитлар яратиб бериш зарур.

Профессор М.Куронов айтганидек Бугунги кун болалари 2 хил хаётда яшамоқдалар.

Биринчиси реал ҳаётда ва иккинчиси виртуал ҳаётда. Виртуал ҳаёт улар учун афзалрок,
шунинг учун уларни гугол авлодлари (болалари) дейиш мумкин. Зеро Ота оналар ўз
фарзандларига гугол авлодларига айланишига йўл қўймаслиги лозим.

REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Узлуксиз маънавий тарбия
концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги
Қарори. 31 декабрь 2019 йил.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев. Маҳалла тизимини
такомиллаштириш,

маҳаллаларда

тинчлик-осойишталикни

мустаҳкамлаш,

жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселектор
маърузаси. 12 февраль 2020 йил.

3.

Каримов И. А. Юксак маънавият - енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. –
108 б.

4.

Қуронов М. “Болам бахтли бўлсин десангиз...”. Ўқув қўлланма. Тошкет

5.

Рустамова Н.Р. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари медиамаданиятини
ривожлантириш технологияси (7-9-синфлар мисолида): педагогика фанлари
бўйича фалсафа доктори (PhD). ...дисс. – Тошкент, 2019. – 42 б.

6.

Ш.Тайлақова. Ўқувчи-ёшлар маънавиятини оммавий ахборот воситалари асосида
такомиллаштириш. Фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олиш учун
ёзилган диссертация.2018 йил.



References

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Қарори. 31 декабрь 2019 йил.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев. Маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига бағишланган видеоселектор маърузаси. 12 февраль 2020 йил.

Каримов И. А. Юксак маънавият - енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – 108 б.

Қуронов М. “Болам бахтли бўлсин десангиз...”. Ўқув қўлланма. Тошкет

Рустамова Н.Р. Умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари медиамаданиятини ривожлантириш технологияси (7-9-синфлар мисолида): педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). ...дисс. – Тошкент, 2019. – 42 б.

Ш.Тайлақова. Ўқувчи-ёшлар маънавиятини оммавий ахборот воситалари асосида такомиллаштириш. Фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация.2018 йил.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов