Ushbu maqolada XX asrning 80-yillarida mustabid Sovet hokimiyatining “Paxta ishi” qatag‘onligi doirasida Qashqadaryo viloyatida tergovga tortilgan, sudlangan hamda qamoqqa tashlangan ayollari taqdiri yoritib beriladi. Qatag‘on qurbonlari xotirasi, “Paxta ishi” qatag‘onchiligi tufayli jabr ko‘rgan ayollar taqdiri birinchi marta arxiv manbalari orqali yoritish maqsad qilingan.
Жумҳурият даври турк ҳикоячилигида жанр тараққиёти халқ адабиёти ва тили, шу билан бирга, жаҳон адабиёти анъаналари негизида амалга ошгани кузатилади. Ҳикоя жанри шаклан ихчамлашди, мазмунан ижтимоийлашди, образлар тизимига кўра ранг-баранглик касб этди. Ҳикоянависларнинг воқеликни бадиий талқин этиш усулларида мушоҳадавийлик, миллийлик, ижтимоийлик ва фалсафийлик муштарак ҳолатда намоён бўлди. Бу турк ҳикоячилигидаги чинакам новаторликдан далолат эди. Мазкур мақолада 1940-йиллар замонавий турк ҳикоячилигининг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, даврнинг йирик адиби Ўрхон Камол ижоди тадқиқ этилган. ХХ асрнинг 30-40 йилларида яратилган турк ҳикоялари ўтмишнинг қора кунларида яшаган ночор халқ қалбидаги беғубор туйғуларни очиқ-ойдин тасвирлагани, тарихий адабиёт анъаналарини қатъий тарзда янгилагани кўзга ташланади. Давр адабиётидаги бундай янгиланишлар Ўрхон Камол ижодида ҳам алоҳида аҳамият касб этади. Ў.Камол турк адабиётининг йирик вакилларидан бўлиб, бир қатор ҳикоя ва романлари билан дунёга танилган. Унинг ҳикояларида оддий ишчи-хизматчилар образи алоҳида аҳамият касб этади. Ўрхон Камол ҳикоялари ичида бола қаҳрамонлар ва уларнинг ҳаётига оид парчалар кўпроқ ўрин эгаллайди. Бундай бола образлари типининг асосий қисмини ишчи болалар ташкил этади. Мақолада адибнинг бола қаҳрамонлари иштирок этган “Уйқу”, “Ғаройиб бола”, “Аввал нон” сингари ҳикоялари ҳам таҳлил қилинган. Шунингдек, Ў.Камолнинг аёллар турмушидан олинган ҳикоялари ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради. Кун кечириш илинжида, истар-истамас ёмон йўлларга кирган аёллар, қўшиқ ва рақс орқасида фақирликдан қутулиш йўлларини излаган ўсмир қизлар, бой оилаларда куймаланиб юрган хизматкор аёллар, муҳаббат савдоси билан алданган ёш қизлар қисмати ёзувчининг бу мавзудаги ҳикоялари мазмун-моҳиятини белгилайди. Мақолада ёзувчининг бу мавзудаги ҳикояларига ҳам урғу берилди.
Мазкур мақолада талабаларни комил инсонлар қилиб тарбиялашда маънавий-ахлоқий тамойиллар интеграцияси тадқиқ қилинган. Шу билан бирга интеграция тушунчасининг мазмун-моҳияти ёритиб берилган.