В рассказах Орхана Камала реальность эпохи выражена в духе литературного героя

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
9-18
21
6
Поделиться
Кенжаева, П. (2021). В рассказах Орхана Камала реальность эпохи выражена в духе литературного героя. Восточный факел, 2(2), 9–18. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/eastern-torch/article/view/15118
Пошшажон Кенжаева, Ташкентский государственный институт востоковедения

доктор филологических наук, доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Развитие  жанра  турецкого  рассказа    республиканского  периода  происходило  на основе народной литературы и традиций мировой литературы. Он отличается ярким своеобразием, как  по  содержанию,  так  и  форме,  что  проявилось  в  художественном  осмыслении  действительности, представляющем собой органическое единство природной наблюдательности, философии, нацеленности  на отражение социальных проблем и исконных ценностей народа.  Как известно, в турецких рассказах этого периода нашли яркое отражение чувства, чаяния  простых людей, живших в тяжелые времена прошлого. Это было свидетельством существенного обновления  турецкой  литературы. С этой точки зрения, большого внимания заслуживает творчество Орхана Кемаля.  В данной статье исследуются особенности современного турецкого рассказа 40-х гг. ХХ в. и, в частности, творчество выдающегося писателя этого периода Орхана Кемаля. Орхан  Кемаль, автор известных всему  миру рассказов и романов, бесспорно, является одним  из выдающихся  представителей  турецкой  литературы.  Особое  место  в  его  творчестве  занимают рассказы  о  детях,  их  неповторимом  мире  и  тяжелой  доле.  Основная  часть  образов  -  дети, вынужденные  в  силу  различных  непростых  обстоятельств  заботиться  о  своем  пропитании  и выживании.  В  статье  анализируются  рассказы  «Сон»,  «Странный  ребенок»,  «Первый  хлеб», героями  которых являются дети. Не менее важной  в творчестве писателя является и женская тема, то есть судьба женщин, взрослых и не очень, обманутых и  сбившихся с пути, вынужденных зарабатывать на жизнь любыми способами.

Похожие статьи


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

9

ЎРХОН КАМОЛ ҲИКОЯЛАРИДА ДАВР ВОҚЕЛИГИНИНГ

АДАБИЙ ҚАҲРАМОН РУҲИЯТИДА ИФОДАЛАНИШИ

КЕНЖАЕВА ПОШШАЖОН

филология фанлари доктори, доцент, ТДШУ

Аннотация. Жумҳурият даври турк ҳикоячилигида жанр тараққиёти халқ адабиёти ва тили, шу

билан бирга, жаҳон адабиёти анъаналари негизида амалга ошгани кузатилади. Ҳикоя жанри шаклан
ихчамлашди, мазмунан ижтимоийлашди, образлар тизимига кўра ранг-баранглик касб этди.
Ҳикоянависларнинг воқеликни бадиий талқин этиш усулларида мушоҳадавийлик, миллийлик,
ижтимоийлик ва фалсафийлик муштарак ҳолатда намоён бўлди. Бу турк ҳикоячилигидаги чинакам
новаторликдан далолат эди. Мазкур мақолада 1940-йиллар замонавий турк ҳикоячилигининг ўзига
хос хусусиятлари, шунингдек, даврнинг йирик адиби Ўрхон Камол ижоди тадқиқ этилган. ХХ асрнинг
30-40 йилларида яратилган турк ҳикоялари ўтмишнинг қора кунларида яшаган ночор халқ қалбидаги
беғубор туйғуларни очиқ-ойдин тасвирлагани, тарихий адабиёт анъаналарини қатъий тарзда
янгилагани кўзга ташланади. Давр адабиётидаги бундай янгиланишлар Ўрхон Камол ижодида ҳам
алоҳида аҳамият касб этади. Ў.Камол турк адабиётининг йирик вакилларидан бўлиб, бир қатор
ҳикоя ва романлари билан дунёга танилган. Унинг ҳикояларида оддий ишчи-хизматчилар образи
алоҳида аҳамият касб этади. Ўрхон Камол ҳикоялари ичида бола қаҳрамонлар ва уларнинг ҳаётига
оид парчалар кўпроқ ўрин эгаллайди. Бундай бола образлари типининг асосий қисмини ишчи болалар
ташкил этади. Мақолада адибнинг бола қаҳрамонлари иштирок этган “Уйқу”, “Ғаройиб бола”,
“Аввал нон” сингари ҳикоялари ҳам таҳлил қилинган. Шунингдек, Ў.Камолнинг аёллар турмушидан
олинган ҳикоялари ҳам ўзига хослиги билан ажралиб туради. Кун кечириш илинжида, истар-истамас
ёмон йўлларга кирган аёллар, қўшиқ ва рақс орқасида фақирликдан қутулиш йўлларини излаган ўсмир
қизлар, бой оилаларда куймаланиб юрган хизматкор аёллар, муҳаббат савдоси билан алданган ёш
қизлар қисмати ёзувчининг бу мавзудаги ҳикоялари мазмун-моҳиятини белгилайди. Мақолада
ёзувчининг бу мавзудаги ҳикояларига ҳам урғу берилди.

Таянч сўз ва иборалар: турк ҳикоячилиги, жанр, давр, ижодий метод, услуб, қаҳрамон, тасвир,

мавзу, сюжет.

Аннотация. Развитие жанра турецкого рассказа республиканского периода происходило на

основе народной литературы и традиций мировой литературы. Он отличается ярким своеобразием,
как по содержанию, так и форме, что проявилось в художественном осмыслении действитель-
ности, представляющем собой органическое единство природной наблюдательности, философии,
нацеленности на отражение социальных проблем и исконных ценностей народа.

Как известно, в турецких рассказах этого периода нашли яркое отражение чувства, чаяния простых

людей, живших в тяжелые времена прошлого. Это было свидетельством существенного обновления
турецкой литературы. С этой точки зрения, большого внимания заслуживает творчество Орхана
Кемаля. В данной статье исследуются особенности современного турецкого рассказа 40-х гг. ХХ в. и, в
частности, творчество выдающегося писателя этого периода Орхана Кемаля.

Орхан Кемаль, автор известных всему миру рассказов и романов, бесспорно, является одним из

выдающихся представителей турецкой литературы. Особое место в его творчестве занимают
рассказы о детях, их неповторимом мире и тяжелой доле. Основная часть образов - дети,
вынужденные в силу различных непростых обстоятельств заботиться о своем пропитании и
выживании. В статье анализируются рассказы «Сон», «Странный ребенок», «Первый хлеб»,
героями которых являются дети. Не менее важной в творчестве писателя является и женская
тема, то есть судьба женщин, взрослых и не очень, обманутых и сбившихся с пути, вынужденных
зарабатывать на жизнь любыми способами.

Опорные слова и выражения: турецкий рассказ, жанр, период, творческий прием, стиль, герой,

образ, тема, сюжет.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

10

Abstract. It is observed that the development of the genre in the Turkish narrative of the republican period

took place on the basis of folk literature and language, as well as the traditions of world literature. The genre
of the story has shrunk in form, socialized in content, and diversified according to the system of images. In
the narrators’ ways of artistic interpretation of reality, observation, nationalism, sociality, and philosophy
were manifested in a common state. It was a testament to true innovation in Turkish storytelling. This article
examines the peculiarities of modern Turkish storytelling of the 1940s, as well as the work of the great writer
of the period Orkhan Kamal.

It is obvious that the Turkish stories created in the 30s and 40s of the 20th century vividly depicted the

pure feelings in the hearts of the helpless people who lived in the dark days of the past, and resolutely renewed
the traditions of historical literature. Such updates in the literature of the period are of special importance
in the work of Orkhan Kamal. Kamal is one of the great representatives of Turkish literature and is known
to the world for a number of stories and novels. In his stories, the image of ordinary workers is of special
importance. Orkhan Kamal's stories are full of children's heroes and fragments of their lives.

The main part of this type of child images is worker children. The article also analyzes the author's

stories, such as "Sleep", "Strange Child", "First Bread" with the participation of children's heroes. Also, the
stories of O.Kamal from the life of women are unique. The fate of women who involuntarily go astray, teenage
girls looking for ways to escape poverty through song and dance, maids in rich families, young girls deceived
by the love trade determine the content of the author's stories on this topic. The article also emphasizes the
author’s stories on the subject.

Keywords and expressions: Turkish storytelling, genre, period, creative method, style, hero, image,

theme, plot.

Кириш.

1940-йиллар турк ҳикоячилиги тараққиётида муҳим ўрин тутган давр ҳисобла-

нади. Бу давр ҳикояларида мавзулар кўлами кенгайгани, образ талқинида теран психологик
тасвирлаш тамойили кучайгани, хусусан, услуб поэтикаси борасида қатор янгиланишлар
майдонга келгани кузатилади. Зотан, бу давр насрида Онадўли халқининг турмуш тарзига
эътибор кучайди. Замон ва цивилизация мароми олдида эсанкираган инсон муаммоси 40-60-
йиллар ҳикоячилигида етакчи тасвир объектига айланди.

Бу давр адабиётида етакчилик мақомни эгаллаган реализм икки йўналишда давом этди.

Буларнинг бири ҳаёт ҳақиқатини муайян измлар таъсирисиз қаламга олишга йўналтирилган
Мопассан, Бальзак, Чеховга хос реализм бўлса, иккинчиси соцреализм таъсирида пайдо
бўлган ҳикоянавислик анъанаси эди. Ижодида соцреализм методи тамойиллари яққол
сезиладиган ёзувчилар гуруҳи адабиёт майдонига кириб келди. Рашод Энис (Айген), Умран
Назиф (Йигитер), Ҳаликарнас Балиқчиси, Фақир Бойқурт, Дурсун Акчам, Самим Кўжагўз,
Бакир Йилдиз, Илҳан Тарус, Камол Билбашар, Камол Тоҳир, Меҳмет Башаран, Меҳмет
Сейда, Музаффар Ҳожиҳасанўғли, Нежати Жумали, Назиҳа Мерич, Ўрхон Камол, Музаффар
Буйруқчи, Усмон Шаҳин, Лайло Эрбил, Севги Сойсал, Толиб Апайдин, Яшар Камол, Зейят
Селимўғли, Эриндиз Отасу, Инжи Арал, Бурхон Гунел, Камол Оташ каби ёзувчиларни шу
сирага киритиш мумкин.

Мақсад ва вазифа:

1940 йиллар замонавий турк ҳикоячилигининг ўзига хос хусусият-

лари, янгиланиш ва тараққиёти масалалари, хусусан, бу давр манзараларини Ўрхон Камол
ҳикоялари мисолида илмий асослашдан иборат.

1940 йиллар замонавий турк ҳикоячилигининг бадиий тамойилларини Ўрхон Камол ижоди

мисолида аниқлаш ва шулар асосида замонавий турк ҳикоячилигининг тараққиёт тамойилларига
доир назарий умумлашмалар чиқариш мақола олдига қўйилган вазифалар ҳисобланади.

Усуллар:

1940 йиллар турк ҳикоячилигининг тараққиёти, хусусан, Ўрхон Камол ижодини

ўрганишда адабий-эстетик ва психологик таҳлил методларидан фойдаланилди.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

11

Натижалар ва мулоҳаза:

1940 йиллар

замонавий турк ҳикоячилигининг ўзига хослиги,

хусусан, Ўрхон Камол ижодини ўрганишга бағишланган мазкур мақола натижалари замо-
навий турк ҳикоячилиги, даврнинг йирик носирлари, Ўрхон Камол ижодида бадиий маҳорат
масалалари тўғрисидаги фикрларимизни бойитади.

40-60-йиллар турк ҳикоячилигида услуб муаммолари хусусида сўз юритишдан олдин бир

муҳим методологик масалага аниқлик киритиб олиш зарурати бор. Бу турк соцреализмининг
поэтик тамойиллари ва советча соцреализмга муносабати масаласидир.

Юқорида ҳам кўрдикки, узоқ йиллар (30-80-йиллар) собиқ СССР ҳудудидаги барча

миллатлар адабиётида бу метод ҳукмронлиги кузатилди. Ушбу методнинг адабий муҳитдаги
гегемонлиги ўзининг бир нечта ижтимоий, сиёсий, фалсафий ва психологик асосларига эга эди.
Биринчидан, соцреализмнинг асосида қизил империя доҳийларининг ҳар қандай миллий
маданият остида икки маданият бор: эксплуататорлар маданияти ва экплуатация қилинувчи –
ишчи-деҳқонлар маданияти, деган сиёсий концепцияси турган. Иккинчидан, совет давлати ўз
сиёсий фаолияти давомида бу концепцияни янада мустаҳкамлаш, ушбу концепциянинг
ҳақлигини исботлаш йўлида қатъий суратда жонбозлик кўрсатиб келди. Қулоқлар, миллатчилар,
босмачилар, халқ душманлари, оқсуяклар, диндорлар тамғаси остида миллатлар орасидаги энг
илғор кучларни қатағон қилди, гўё “адолат мезони” асосида икки маданиятни ажратди.
Учинчидан, совет ҳукумати асоси бўлган коммунистик партиянинг ҳар беш йилда изчил тарзда
ўтказиб туриладиган сеъздларида адабиёт олдидаги вазифалар белгилаб берилар эди.
Тўртинчидан, бу даврда ташкил этилган ёзувчилар уюшмаси, асосан, ҳукумат буюртмаларини
бажарувчи ташкилот сифатида фаолият олиб борар, ўз аъзоларини советча қолипда ушлаб туриш
йўлида жидди-жаҳд билан хизмат қилар эди. Бешинчидан, совет ҳукуматининг дастлабки
даврларида бу тузум ноқисликларини ич-ичидан ҳис этиб, лоақал “эзоп тили” воситасида бўлса-
да, реал ҳақиқатни бадиий акс эттиришга уринган ёзувчилар бор эди. Бора-бора зулм ва қатағон
сиёсатини шиор қилган бу тузум ғоялари кейинги авлод руҳиятига ихтиёрий-мажбурий тарзда
сингиб кетди. Қудратли машина қаршисидаги қўрқув ҳисси бадиий тафаккур майдонини деярли
эгаллади. Адабиёт тузум хизматчиси ва маддоҳига айланди. Синфийлик ва синфий кураш
тамойили бадиий талқиндаги асосий қоида бўлиб қолди. Айниқса, биз ўрганаётган 40-60-йиллар
совет адабиётига хос соцреализмнинг ҳаққоний қиёфаси шундай эди.

Шундай экан, бу давр турк насрида кўзга ташланган соцреализм билан совет адабиёти-

нинг ҳукмрон тамойили бўлган соцреализм ўртасига тенглик аломати қўйиш мумкинми?
Турк ҳикоячилигига хос соцреализмнинг совет соцреализмидан фарқи борми? Албатта, бор.
Чунки ижтимоий ҳаёт мураккабликларини реализмга хос шафқатсиз тамойиллар асосида
тасвир этган турк адабиёти учун юқоридаги беш пунктда кўрсатилган омиллар хавфи йўқ
эди. Бу даврда ижод этган турк ёзувчиларини на тузум, на партия, на қатағон хавфи таъқиб
этган. Бундаги соцреализм унсурларининг пайдо бўлишида совет адабиётининг таъсирини
мутлоқ инкор этмаган ҳолда айтиш мумкинки, 40-60-йиллар турк насрини ижтимоий ҳаёт
воқелигининг ўзи ушбу методга олиб келди. Аммо на бирон турк зиёлиси, сиёсатчиси, на
оддий фуқароси совет тузуми тамойилларига кўра яшашни орзу қилмаган. Бундан келиб
чиқиб айтиш мумкинки, биз соцреализм адабиёти термини асосида ўрганаётган 40-60-йиллар
турк ҳикоячилиги бу халқ турмуш тарзи, ижтимоий ҳаёти, у яшаган тузум табиатидан келиб
чиққан мустақил эстетик ҳодисадир. Бу фикримизни таҳлилий кузатишлар мобайнида
исботлашга уринамиз.

Соцреализм йўлида ёзилган турк ҳикояларининг барчаси ягона мазмунга эга эмас. Шу

боис уларни мавзу ва мундарижа нуқтаи назаридан муайян гуруҳлаштириб ўрганиш мақсадга


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

12

мувофиқ. Биринчи гуруҳ ҳикояларини турк адабиётшунослигида “қишлоқ адабиёти”
термини остида тушуниладиган асарлар ташкил этиб, уларнинг марказий қаҳрамонлари
қишлоқда қашшоқ турмуш кечирган ёки ватанидан йироқда яшаган ўрта ҳол одамлар, оддий
турк аёлларидан иборат қаҳрамонлардан иборат. Турк ҳикоячилигининг бу даври 1940
йилдан 1954 йилгача давом этди.

“Қишлоқ адабиёти”га оид асарларнинг аксарияти қишлоқда туғилиб, қишлоқда яшаган

ёзувчилар томонидан ёзилди. Фақир Бойқурт, Толиб Апайдин, Меҳмет Башаран, Дурсун
Акчамлар шу тоифа ёзувчилар ҳисобланади. Бу адиблар илк асарларини “Қишлоқ инсти-
тутлари” журналида (1945-1947) нашр эта бошладилар.

1

Ҳатто ўша даврда қишлоқ институт-

лари очилиб, унда қишлоқ ҳаётини, одамларини ўз асарларида акс эттиришни хоҳлаган
ёзувчилар таҳсил олдилар. Онадўли қишлоқларида ишсизлик, қашшоқлик, жоҳиллик,
мутаассиблик қурбонига айланган инсонлар ҳаёти ҳикоялар мазмун-моҳиятига сингдирилди.
Ҳикояларда қишлоқ қаҳрамони тимсолига асос бўлган омиллар иккига ажратиб ифода
қилинди: биринчи тоифа инсонлар эзилган, хўрланган, оёқ ости қилинган камбағал қишлоқ
одамлари бўлса, иккинчи тоифа мулк эгалари, ҳокимиятни бошқарувчи нойиблардан ташкил
топган эди. Бу тоифа кишилар қаҳрамон қилиб олинган ҳикоялар асосида “хўрланган –
хўрлаган – нажоткор” учлиги туради. Воқеалар шу учлик атофида кечади. Бундаги аксар
қаҳрамонлар ўзаро ўхшаш бўлиб, бир асардан бошқа асар сюжетларига кўча бошлади.
Оқибатда темир одам сингари сас-садосиз меҳнат қилаётган, бир хил образлар урчиб кетди.
Улар қайси бир қирралари билан совет ҳикояларидаги пролетариат образини ёдга солади.
А.Қаҳҳорнинг “Бемор”, “Юлдузни кўзлаган қиз”, “Кампирлар сим қоқди”, Уйғуннинг “Назр
отанинг ғазаби”, Мирмуҳсиннинг “Дегрез ўғли”, Ҳамид Ғуломнинг “Машъал” асарларидаги
ижобий қаҳрамонлар билан қиёфадошлик касб этади.

Қишлоқ ҳикоянависларининг машҳур бир вакили Самим Кўжагўз (1916-1993) 1939

йилдан ҳикоялар ёза бошлади. Ёшлигидан қишлоқда ўсиб-улғайган, шаҳар ҳаётини ҳам татиб
кўрган ижодкор сифатида адабиётга кириб келди. Унинг “Бошпана”, “Сом тоға”, “Жаҳон
шофёри”, “Меҳметнинг кўзлари”, “Йўл устидаги қоя”, “Ёмғирдаги қиз”, “Майдондаги
йигит”, “Кечанинг нафаси”, “Босқин” каби ҳикоялар тўпламлари чоп этилган. Бу ҳикоя-
ларнинг аксариятида қишлоқ одамларининг турмуш тарзи, оғир меҳнати, камситилиши ва
ҳақоратланиши акс эттирилган.

Бу даврнинг муаммоларини ўз ҳикояларида фаол тасвирлаган яна бир ёзувчи Ўрхон

Камол(1914-1970)дир. Ў.Камол турк адабиётининг йирик вакилларидан бўлиб, бир қатор ҳикоя
ва романлари билан дунёга танилган. Унинг ҳикояларида оддий ишчи-хизматчилар образи
алоҳида аҳамият касб этади. Насрдаги илк асари “Ота уйи” романидан парча (“Балиқ” ҳикояси)
1940 йилда “Йени едебият” газетасида босилган. Унинг дастлабки ҳикоялари Рашид Камолий,
Ўрхон Рашид таҳаллуслари билан нашр этиб борилди. Сўнг (1942-1943 йиллар орасида) Ўрхон
Камол таҳаллуси билан “Юруюш”, “Икдам” газеталари, “Юрт ве дуня” журналида ҳикоялари
босилди, қатор ижтимоий руҳдаги шеърлари ҳам чоп этилди. Аммо Ў.Камол ижодий кучининг
асосий қисми ҳикоячиликка қаратилган эди. Ёзувчи ҳикояларининг аксарияти “Варлиқ”, “Гун”,
“Сечилмиш ҳикайелер”, “Япрак” журналларида нашр қилинди.

Ўрхон Камол асарларида машаққатли ҳаёт қонуниятлари ичида яшаётган кичкина одам-

лар, уларнинг турмушидаги изтиробларни қаламга олади. Турк тадқиқотчиларининг қайд
этишича унинг мақсади ёзувчи бўлиб танилиш эмас, балки халқ ҳаётини яхшилаш, ҳақиқат

1

Çetin N. Türk Hikayesinde Sosyalist Realizm (Toplumcu Gerçekçilik) // Öykü. Sayı: 4. Ağustos-Еylül 2004. –S.55.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

13

ва маърифатни ҳимоя қилиш эди. Ёзувчининг ўз ҳаёти ҳам силлиқ, роҳат-фароғатда кечган
эмас. У ҳикоя қилган воқеаларнинг аксарияти ўзи бошдан кечирган ҳаёт уринишлари бўлиб,
ҳикояларининг биографик асосларини таъмин этган. Болалик йиллари қийинчиликда кечган
Ўрхон Камол “Нон ғавғоси” (1949) номли илк китобидан сўнгги асаригача шахсий кечмиш-
ларига яқин қаҳрамонлар ҳамда воқеаларни қаламга олди. Ў.Камол ҳикоялари қаҳрамонлари
очликдан силласи қуриган, қийналган одамлардир. Ҳаёти бундан-да ёмон бўлишидан
хавфсираб яшаган тиланчилар, ахлат ичидан насиба терувчилар, фоҳишалик билан кун
кўраётган қизлар, гумашта (савдогар хизматини қилувчи) болалар, ишидан ажраган хизмат-
корлар, завод-фабрика ишчилари, маҳбуслар Ў.Камол ҳикояларида бутун бошли
галерияларни ташкил этади.

Адабиётшунос И.Кулоҳлиўғлининг таъкидлашича, бу тоифа кишиларга хос хусусий

муаммолар ёритилган ўринларда даврнинг улкан ижтимоий муаммоларини ҳам кенг тасвир
этган Ў.Камол том маънодаги реалист ёзувчи қиёфасида намоён бўлади.

1

Унинг ҳаёти 1950 йилгача Аданада ўтган. 1950 йилдан кейин Истанбулда яшаган. Биогра-

фик маконнинг ўзгариши, ижтимоий муҳитга доир янгиланиш бевосита унинг ижодига ҳам
таъсир этганки, шу сабабдан адиб ижодини икки даврга ажратиб ўрганиш мақсадга мувофиқ
деб ўйлаймиз. У тақдим этган қаҳрамонлар ҳаёти қашшоқлик, нон топиш йўлидаги турмуш
уринишларини акс этади. Бу маълум маънода ёзувчи биографияси билан аналогияни намоён
этади. Айниқса, тирикчилик йўлида турмушнинг шафқатсиз синовларидан изтироб чекаётган
одам образи реал ҳаёт воқелигига асосланади. Бу эса Ў.Камолнинг ҳаёт йўли шундай
воқеалар, машаққатли ҳаёт йўлини кечирган турк кишилари оралаб ўтганини кўрсатади.
Ў.Камолнинг 1942-1950 йиллар орасида Аданада ўтган ҳаёти унинг провинциал ҳаёт
сўқмоқларини яёв кечиб ўтишинигина эмас, ижод дунёсидаги қаҳрамонлар ҳаётига хос
мураккабликларни ҳам қамраб олади. Бу давр ҳикояларида қишлоқ ҳаёти, заминдор ва деҳқон
ўртасидаги ижтимоий тенгсизликка асосланган муносабатлар тасвир этилади. Мамлакат
ҳаётидаги цивилизациялашув жараёнлари, қишлоқ хўжалигидаги янгиланишлар, замонавий
техниканинг кириб келиши, ишсизлар сонининг ортиши, бундай иқтисодий, ижтимоий,
психологик эврилишлар гирдобидаги оила бошлиқлари, аёллар, болалар муаммолари ҳикоя
жанри доирасига олиб кирилади. Бу давр ҳикоялари учун бадиий макон вазифасини, асосан,
Адана ва унинг атрофидаги провинциялар бажаради.

Иккинчи даврда (1950-1965) эса Ў.Камол ҳикояларига Истанбул деган реал бадиий макон

кириб келади. Бу давр ёзувчи учун узоқ ва сермаҳсул ижод даври ҳисобланиб, энг яхши
ҳикоялари шу даврда ёзилган. Ёзувчининг Истанбул мавзусидаги ҳикояларида қаҳрамонлар
билан бир қаторда, сюжет, характер, портрет, услуб каби бадиий бирликлар ҳам ўзгаргани
кузатилади. Эндиликда қишлоқ одами, деҳқон эркак, деҳқон аёли, деҳқон боласи ўрнини
шаҳар ишчилари, ишчи аёл, ишчи бола, ёймачи, тиланчи, етим бола образлари эгаллайди.
Қишлоқ заминдори, зулумкор ер эгаси ўрнига майда ва катта мансабдаги шаҳар амалдорлари
кириб келади. Хўжайин ва хизматкорлар, уларнинг ишхоналар, қаҳвахоналар, майхоналар,
кўча-кўйлардаги муносабатлари асосига қурилган сюжетлар, зиддиятли характерлар Ўрхон
Камол ҳикояларининг реалистик-ижтимоий моҳият касб этишини таъминлади.

Ўрхон Камол ижодининг энг аҳамиятли томони шундаки, унинг ҳикояларида ёлғиз инсон

шахсиятига эътибор қаратилади. Бу образ ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий муҳит

1

Külahlıoğlu İ.A. 1920-1960 / Türk Edebiyatı Tarihi (Edit. Halman T.S., Horata O., Çelik Y., Demir N., Kalpaklı M.,

Korkmaz R., Oğuz Ö.M.) Kültür ve Turizm Bakanlığı Yay., İstanbul-2007. –S.443.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

14

гирдобида тасвирланади. Шу йўл билан ёзувчи шахс воситасида ижтимоий ҳаётнинг энг
мураккаб ва муҳим жабҳаларигача кириб боради. Жамиятдаги “кичкина одам” ҳаётини
барбод қилган, уни фақирликка гирифтор этган ишсизлик, очлик, камбағаллик, саводсизлик,
қарамлик, қўнимсизлик сингари муаммолар ижтимоий ҳаёт ҳақиқати сифатида тасвир
этилади. Бу эса ёзувчи ижодий принципининг соцреализмдан кўра шафқатсиз реализмга
яқинроқ эканидан дарак беради. Турк адабиётшуноси A.Йилмазнинг қуйидаги фикрлари
ушбу хулосамизни тасдиқлайди: “Ўрхон Камол ҳикояларига назар солар эканмиз, адиб ўз
ҳаётий тажрибаларидан келиб чиқиб ижод қилди. Ҳикояларида ўзи гувоҳи бўлган
вазиятларни, таниган-билган одамларни тасвирлади”.

1

Ў.Камол “кичкина одам”и шу қадар ҳақир ва бенавоки, унинг аниқ исми ҳам йўқ.

Ҳикояларда улар мавҳум ва умумлаштирувчи ном билан аталади, холос. Адиб уларни “аёл”,
“одам”, “бола”, “тиланчи”, “етим”, “дайди” деган исмлар билан атайди. Бундай ҳикоялар мар-
казида ишчилар, болалар, қамоқхона маҳбуслари, аёллар атрофида кечадиган воқеалар
туради. Шунингдек, ҳаммол, официант, хизматкор сингари “кичкина одам”ларнинг шаҳарга
хос бошқа типлари ҳам эътиборни тортади. Агар ёзувчи ўзининг провинциал ҳаёт воқеалари
тасвирланган ҳикояларида қишлоқ кишилари ва деҳқонларга хос нутқ элементларидан
моҳирона фойдаланган бўлса, шаҳарга оид ҳикояларида шаҳар одамларининг қурама
табиатга эга нутқларини маҳорат билан ифодалайди. Айни пайтда ишчилар нутқидаги
терминлар, жаргон ва ифода шаклларини ҳикоя услубига сингдиради. Бу ҳақида С.Утургаури
шундай ёзган эди: “У турли синф ва гуруҳ ҳаётининг ўзига хосликларини ёрқинроқ
ифодалашга интилиб, қаҳрамонларнинг нутқий тавсифларидан кенг фойданади. Бу масалани
батафсил ўрганиш Ўрхон Камол асарларидаги қаҳрамонлар нутқи – авваламбор ёрқин ижти-
моий тавсиф эканлиги, шу билан бирга, муаллифнинг персонажга бўлган аниқ муносабатини
ифодалаётганини айтиш имконини беради. Унинг қаҳрамонлари – оддий меҳнаткашлар
нутқига қуйидагилар хос: қисқа гаплар, инверсия, фонетик бузилишлар, мақол, матал,
барқарор бирликлар, аргоизмлар, вульгаризмлар (аксарият ҳолларда ўзини оқлайди). Аммо
ишчиларнинг нутқий характеристикаси қабул қилинган сўзлашув - адабий тил меъёрларидан
сезиларли равишда фарқ қилмайди. Шу билан бирга меҳнаткашлар мавзусининг ўзи Ўрхон
Камол ижодида янги тушунчалар – ишлаб чиқариш билан боғлиқ терминларга мурожаат
қилишни тақозо этади, бу эса фабрика муҳитини реалистик тасвирлаш имконини беради.”

2

Ўрхон Камол ҳикоялари ичида бола қаҳрамонлар ва уларнинг ҳаётига оид парчалар

кўпроқ ўрин эгаллайди. Бундай бола образлари типининг асосий қисмини ишчи болалар
ташкил этади. Оила қора қозонининг қайнаши учун тиришиб-тирмашаётан, оқибат болалик
даври, мактаб, билим олиш каби оддийгина неъматлардан мосуво бўлган болалар образи
Ўрхон Камол ҳикояларидаги асосий мавзулардан ҳисобланади. Бу ҳолат 40-60-йиллар турк
халқи ижтимоий турмуши учун характерли ҳодиса эди, албатта. Ў.Камол ўз халқининг
жонкуяр бир вакили сифатида бундай фожиавий ҳолатларга жим қараб тура олмасди.
Ҳикоялардаги ачиниш, ҳамдардлик, фожиа руҳи бир томонда ёзувчининг мураккаб тузумга
нисбатан протестини билдирса, бошқа томондан ўз халқини бахтли турмушга эришуви
ҳақидаги орзулари, бадиий чақириқларини ифодалайди.

Қизиғи

шундаки,

турк

адабиёти

муаммолари

билан

шуғулланган

совет

адабиётшуносларида Ў.Камолдаги соф миллий, инсоний туйғулардан социалистик ғояларга

1

Yılmaz A. Toplumcu Gerçekçilik Bağlamında Orhan Kemal’ın Hikayeleri // Öykü. – Sayı.4. Ankara-2004. –S.89.

2

Утургаури С.Н. Творчесто Орхана Кемаля – новеллиста. Автореф. дисс. на соиск. ученой степ. канд. филол.

наук. Москва-1963. –С.14.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

15

ҳамоҳанглик қидиришга мойиллик яққол сезилади. Хусусан, Н.С.Яковлева ёзади:
“Ў.Камолнинг “Иш ташлаш” новелласида конкрет воқелик ўзининг инқилобий тараққиёт
динамикасида тасвирланиши билан бир қаторда ишчи-хизматчиларнинг социалистик
идеаллар,

бу йўлдаги мақсадли кураш руҳида тарбияланишига хизмат қилади. Бундан хулоса

қилиш мумкинки, ўзининг энг яхши новеллаларида Ў.Камол социалистик реализмга етарли
даражада яқинлашди

” (таъкид бизники – П.К.).

1

Бизнингча Н.Яковлеванинг ушбу

хулосасида бир нечта эътироз уйғотувчи жиҳатлар мавжуд. Биринчидан, ҳар қандай иш
ташлаш бу ҳали инқилоб дегани эмас. Бундай иш ташлашлар исталган вақтда, исталган
жамиятда рўй бериши, аммо ҳеч қандай инқилоб (давлат тўнтариши)га олиб келмаслиги
мумкин. Бундай ҳолатларни тарих китоблари орқали яхши биламиз. Иккинчидан, иш
ташлашлар ҳеч бир социал идеалларсиз, шунчаки иқтисодий танқислик ёки иш берувчилар
адолатсизлиги сабабли ҳам содир бўлади. Учинчидан, иш ташлашлар доим ҳам меҳнат-
кашлар аҳволининг яхшиланиши, турмуш борасидаги ютуқларга олиб келмайди. Аксинча,
бундай иш ташлашлар ишчи оилалари учун фожиали оқибатларни келтириб чиқарган
ҳолатлар ҳам кўп учрайди. Тўртинчидан, ва энг муҳими, воқеликда содир бўлиши эҳтимоли
аниқ бўлган бу каби фавқулодда воқеаларни тасвирлаш ёзувчи учун табиий ҳол деб қабул
қилиниши лозим. Чунки жамиятнинг илғор фикрли, гуманистик туйғуларга бой, аксарият
миллатпарвар бир вакили бўлган ижодкор (ёзувчи) бундай масалаларга бефарқ қарай
олмайди. Албатта, ундан таъсирланади ва қаламга олади. Аммо реал ҳодисани реал шарт-
шароит фонида тасвирлаши ҳеч бир адабиёт мутахассисига уни соцреализмга мансублаш
ҳуқуқини бермайди. Шундай экан, Н.Яковлеванинг юқорида келтирилган фикрларини совет
адабиётшунослигининг сунъий, зўрма-зўраки талқини сифатида баҳоланиши адолат
мезонларига зид келмайди деб ўйлаймиз.

Дарҳақиқат, Ў.Камол ўзи кўриб-билган, яшаб ўтган турмуш воқеаларини тасвирлаш

принципига кўра ҳикоялар ёзади. Шунинг учун ёзувчи ҳикояларида конфликт ҳаётдаги
мураккаб зиддиятлар билан уйғунлашиб кетади. Буни адибнинг ўзи ҳам эътироф этади: “Ҳа,
мен таниган одамларим ҳақида ёздим. Ҳаётда кўрган, суҳбатлашган ва дардлашган ёнимдаги
одамларни ёздим. Мен бу одамларни яқиндан ўргандим ва тадқиқ этдим”.

2

Унинг “Уйқу” ҳикоясида ишчи бола образи муҳим ўрин тутади. Ҳикояда фабрика ҳаёти

ва унинг гирдобидаги бола дунёси бадиий акс эттирилади. Масалан, иш бошқарувчининг
кўзини шамғалат қилган ишчи болалар фабрика станоклари оралаб бекинмачоқ ўйнашга-да
фурсат топишади. Баъзан улар иш борасида муросасиз рақибга айланишади. Асарда

“(...) ўн

тўрт-ўн олти ёшлар чамасидаги ўғил болалар”

нинг бир-бири билан мусобақалашуви,

тортишуви жонли тарзда тасвирланади”, - деб ёзади бу ҳақда С.Утургаури.

3

Ҳикоя қаҳрамони Сами фабрикада кечаю кундуз тиним билмасдан ишлайди. Оч қолса-да,

уйқусиз бўлса-да меҳнат қилишга мажбур. Онасининг

“Сами болажоним, асло қарз ола

кўрма...Ой бошида қарзимизни тўламасак бизни уйдан ҳайдаб юборишади...”

деган гаплари

доимо қулоғи остида жаранглаб туради. Ишдан тўхтаса танбеҳ олади, мизғиб олса ишдан
ҳайдалади. Шу сабаб бола очликка чидайди. Аммо бола барибир бола-да. Ёш вужуднинг
уйқусизликни енгишга кучи етмайди, бир муддат мудраб қолади. Уста Жалол бундан хабар
топади. Бола қўрқди, ишдан қувилишдан, жазоланишдан қўрқди. Лекин Уста Жалолнинг
болага раҳми келди:

1

Яковлева Н.С. Турецкий рассказ (40-70-е годы XX века).-Ленинград, 1982.-С. 30.

2

Uğurlu N. Orhan Kemal’ın İkbal Kahvesi / Cem Yayınevi, İstanbul-1973. –S.45.

3

Lekesiz Ö. Yeni Türk Edebiyatında Öykü. Kaknus Yay. İstanbul-1998. 2.cilt. -S.303.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

16

“- Sus haydi, sus.. (...) Bir soran olursa, düştüm de... Haydi makinene...

Sami gözlerini silip makinesine geldi.”

1

(“- Жим бўл, жим (..) биров сўраб қолса йиқилиб тушдим дейсан... Қани иш машина-

сига...” – деди. Сами кўзёшини артиб машина ёнига келди”).

Фабрикада ухлаб қолиш

ишчилар ҳаёти учун бундан ҳам каттароқ фожиаларни келтириб чиқариши мумкин.
Айтайлик, иш машинаси билан ҳалокат содир бўлиши, ишчи қўл ёки оёғидан ажраб қолиши,
ҳатто ҳалок бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Уста Жалол кекса ишчи сифатида буни жуда
яхши билади. Раҳбарларга ўхшаб иқтисод томонларини ўйламаса ҳам, иш пайтида ухлаб
қолганларни шунинг учун ёқтирмайди. Айни пайтда у бир заҳматкаш ишчи сифатида меҳнат
машаққатини теран ҳис қилса, бир ота, оила бошлиғи ўлароқ турмуш эҳтиёжлари, оғир
меҳнат ичида умри ўтаётган Самининг ҳолатини ҳам яхши англайди. Турмушнинг мушти
қанчалар қаттиқ, бешафқат бўлмасин унинг қалбини мажруҳ эта олмаган. Раҳм-шафқат ҳисси
унга бегона эмас. Шунинг учун боланинг маъсум кўз ёшлари маъносини тўғри тушунади.
Барча жавобгарликларни бўйнига олиб, Самининг “айби”ни яширади. Уста Жалол
образидаги бу жиҳат асардаги фожиавий руҳни ошириши баробарида, унга бадиий жозиба
бағишлайди. Ўқувчининг гуманистик туйғуларини жунбушга келтиради. Матнда қўлланган
“ишчи”, “бўлинма”, “қўлчироқ”, “иш машинаси (дастгоҳ, станок)” сўзлари, диалогик нутқ-
даги қисқалик, соддалик ишчилар муҳити ва характерини ёритишда муҳим бадиий-
психологик восита функциясини бажарган.

Юқорида Ў.Камол ҳикоялари муайян биографик асосга эга деган фикрни ташлаган эдик.

Ҳақиқатан ҳам адиб таржимаи ҳолига мурожаат қиладиган бўлсак, унинг ёшлиги тиркчилик
ташвишлари ичида ўтгани, фабрикадаги ишчи болалари билан ёнма-ён яшагани, ўзининг ҳам
бош тутмаган ҳунари қолмаганига гувоҳ бўламиз. Шу боис ёзувчи Сами ва унга ўхшаганлар
ҳаётини яхши билади, ички ҳолатлари, қувонч ва изтиробларини яхши тушунади. Бу ҳақда
адабиётшунос Ж.Қудрат шундай фикр билдиради: “Ўрхон Камолнинг ҳикоялари ҳаёт
воқеалари асосига қурилган бўлиб, аксарият мавзуларни ҳаётий кузатишларидан келиб чиқиб
қаламга олади. Адибнинг ўзи ҳам фабрикаларда ишлаб, Истанбулнинг чекка маҳалларида
яшагани сабабли ночор яшаган, юпун ва қашшоқ қишлоқликлар, турмуш ташвишлари эзиб
ташлаган фақир одамлар ҳаётини аниқ тасвирлайди, теран ҳис этади”.

2

Ў.Камолнинг “Ғаройиб бола” ҳикояси ҳам ишчи бола ҳаётидан олинган. Онасидан эрта

етим қолган болакай ательеда ишлайди. Устига-устак уй юмушлари ҳам унинг бўйнида. Икки
укасининг еб-ичиши-ю тарбиясига ҳам у масъул. Эрталаб бешда уйғониб, еттигача уй
юмушларини бажаради, укаларига қарайди. Етти яримда эса ательеда бўлиши шарт.

“Beni unutmuştu bile. Koridorun kirli aydınlığında koşarak uzaklaştı. Dipteki atölyeden içeri

girdi. Peşinden gittim. Atölye penceresinin kenarından heyecanla seyrettim: Boyu yetişmediği için
ters çevrilmiş bir tahta sandığın üzerinden idare ediyordu makineyi. Makineyse, çocuğun emri
altında munis bir hayvan kadar uysal, yere kıvrım kıvrım, pırıl pırıl demir yongalar dökülüyordü.”

3

(“Гўё мени унутаёзди... Йўлакнинг хира ёруғида югуриб мендан узоқлашди. Йўлак охиридаги

ательега кириб кетди. Ортидан бориб ателье деразасидан мўраладим, ҳаяжон билан уни

1

Kemal O. Uyku / Kaplan M. Hikaye Tahlilleri. (Таржима бизники – П.К.) Dergah yay. İstanbul-2009. (14.baskı) -

S.224-225.

2

Kudret C. Türk Edebiyatında Hikaye ve Roman. Cumhuriyet Dönemi (1923-1959) / İnkılap Kitabevi, İstanbul-2009.

3.cilt. -S.237.

3

Kemal O. Harika Çocuk / Güzel Yazılar: Hikayeler 1. / (Haz. Parlatır İ.. ve başk.) (Таржима бизники – П.К.) Türk

Dil Kurumu, Ankara-2000. –S.282.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

17

кузатдим. Болакай бўйи пастлиги боис тўнкарилган сандиқ устига чиқиб машинани бош-
қарарди. Машина юввош ҳайвон мисоли болакайга бўйинсунарди. Ерга буклам-буклам, ялтир-
юлтир темир парчаларини тўкарди”.)

Бу ҳикоя воқеалари синчков кузатув асосида қурилгандек

тасаввур беради. Қандайдир нигоҳ (муаллиф нигоҳи) болани қадам бақадам кузатади. Ёш
жуссасига ярашмайдиган юмушларни бажараётганига гувоҳ бўлади. Тасвир этилаётган
ҳикоянавис нутқи орқали биз етим болакайга нисбатан ачиниш ва меҳрни ҳис қиламиз. Беихтиёр
юрагимизда меҳр ва ҳамдардлик ҳисси уйғонгандек бўлади. Юқоридаги сингари бу ҳикоя тили
ҳам содда, халқона. Боланинг ишга шошилаётгани ёзувчи томонидан “кўз очиб-юмгунча”
тарзидаги халқона ибора билан берилади. Муваффақиятли қўлланган халқ ибораси бола
ҳаётидаги безовталик, ночорлик, машаққатни таъкидлаб кўрсатишга хизмат қилади.

Ў.Камолнинг болалар мавзусидаги ҳикоялари Сабоҳаддин Али ҳикояларидаги болалар

(“Ўйинчоқлар беш танга”, “Овоз”, “Юк машинаси” ва ҳк.)га образларнинг умумий характери
жиҳатидан ўхшаб кетади. Шубҳасиз, С.Али вафоти туфайли чала қолган Онадўли ва Онадўли
инсонлари ҳаётини мавзу даражасига кўтарган ижтимоий ҳикоя Ўрхон Камол билан қайтадан
туғилди. Аммо шуни ёдда тутиш зарурки, С.Али ҳикояларидаги баён услуби, бола ҳаётининг
зоҳирий тасвири Ў.Камолга келиб теран психологик тасвирга айланди.

Адибнинг “Аввал нон” номли ҳикоясида ҳам қашшоқ оила фарзанди ишлаш учун

ўқишдан воз кечади. Ота ароқхўр, она ишсиз. Ота топганини ичкиликка совуради. Она-бола
уйда оч-наҳор кун кечиришади. Мазкур оилада ота-бола аро шундай суҳбат бўлиб ўтади:

“Okulu bırakıyorum babacığım,” dedi.
Adam aniden tokatlanmışçasına şaşırdı:
“Niçin?”
“Çalışacağım.”
“Nerede?”
“Trikolarda. Arkadaşlarım var orda çalışan. İlk zamanlar pek öyle fazla bir kazanç yokmuş,

ama zamanla, ustalaştıkça... Hem biliyor musun, onlarla birlikte çalışacağım diye öyle sevindiler
ki. Yarın sabahleyin gidiyorum.”

Günlerden beri kızıyla karısının çalışmasını isteyen babanın içinden pişmanlığa, acımaya dair bir

şeyler geçti. Ağlayacak kadar hislendi. Gırtlağına bir şeyler sokulmuşçasına huzursuzluk duydu.”

1

(“Энди мактабга бормайман, дадажон,-деди.
Ота юзига тарсаки тушгандек сесканди:
Нега?
Ишламоқчиман.
Қаерда?
Тўқувчилик фабрикасида. Дугоналарим ҳам ўша ерда ишлайди. Бошида пул топиш

қийинроқ бўлади дейишди, лекин тажрибам ошиб иш ўргансам... Улар мендан жуда хурсанд
бўлишди. Эртага эрталаб жўнайман.

Қачонлардир аёли ва қизининг ишлашини орзу қилган ота қалбида пушаймонлик ҳисси

жўш урди. Бўғзига нимадир тиқилиб йиғлаб юборишига сал қолди.”)

Иқтибос берилган

ҳикояда таҳлил этиладиган ўринлар талайгина. Ёзувчи бу ҳикоясида муаллиф нутқидан
ташқари маиший ва ишчиларга хос нутқ шаклларидан унумли фойдаланган. Мулоқот
жараёнида ота, она, қиз, уста, ҳамкасбга доир нутқ шаклларини индивидуаллаштирган. Пар-

1

Kemal O. Önce Ekmek. / Türk Edebiyatından Öyküler 1. (Hazırlayanlar: Ercan E., Önemli İ.) (Таржима бизники –

П.К.) İnkılap. İstanbul-2014. –S.132.


background image

S H A R Q M A S H ’ A L I

18

чада келадиган “тўқувчилик фабрикаси”, “тажриба”, “иш ўрганмоқ” сингари сўзлар меҳнат
жараёнларига тегишли бўлса, “мактаб”, “дадажон”, “аёл”, “қиз”, “тарсаки” сингари сўзлар
тизмаси маиший турмуш доирасидаги қаҳрамонларнинг маънавий, руҳий-психологик
ҳолатларини ёрқин жонлантиради. Кичик бир жумла воситасида биз гарчи ота дангаса,
текинтамоқ, ароқхўр бўлса ҳам ҳали одамгарчилигини буткул йўқотмаганини англаймиз.
Ночор оилада яшаётган қизалоқ эса туркий миллатларга хос одоб-ҳаё соҳибаси. У ғарб
қизларига ўхшаб барча кўргуликларининг сабабчиси сифатида туққанларини айбламайди.
Маънавий бойлигини бой берган, эркаклик вазифасини бажаришга лаёқати қолмаган отасини
азбаройи ота бўлгани учун ҳурмат қилади. Унга “дадажон” деб мурожаат қилади. Бизнингча,
буларнинг остида турк халқи узоқ йиллар амал қилиб келаётган ислом маънавияти туради.

Шунингдек, Ў.Камолнинг аёллар турмушидан олинган ҳикоялари ҳам ўзига хослиги билан

ажралиб туради. Кун кечириш илинжида, истар-истамас ёмон йўлларга кирган аёллар, қўшиқ ва
рақс орқасида фақирликдан қутулиш йўлларини излаган ўсмир қизлар, бой оилаларда
куймаланиб юрган хизматкор аёллар, муҳаббат савдоси билан алданган ёш қизлар қисмати
ёзувчининг бу мавзудаги ҳикоялари мазмун-моҳиятини белгилайди. Бу ҳақда адабиётшунос
С.Қоражон шундай фикр билдиради: “Ўрхон Камол ҳикояларида тасвирланган аёллар ахлоқий
нуқтаи назардан ожиз ва ночордир. Уларнинг аксарияти ё баққолнинг, ё қассобнинг маъшуқаси.
Аёлларнинг ахлоқсизлигига сабаб ҳаётда ёлғизлиги ёки нобоп эркак билан оила қургани,
фабрикаларда аёл маошининг камлиги, эрларнинг қимор ва ичкиликка берилиши оқибатидир”.

1

Ўрхон Камол ҳикояларида диалоглар инсон ички дунёси, турли табақа ва табиатдаги одамлар

кайфияти, ҳолатларини акс эттиришга хизмат қилади. Ёзувчи ҳикояларида диалогик нутқнинг
ҳаддан зиёд кўп қўлланиши, асар жанри ва баён услубини безаса безайдики, асло тескари
натижага олиб келмайди. Шу тариқа Ў.Камол халқчил, таъсирчан, психологик тасвирларга бой,
фожиали асарларни тақдим этади. Ўқувчилар ҳиссиёти ва шуурини ўзига ром қилади.

Хулоса.

Тарихдан маълум, инсоният ўтмиши ҳақида умумлаштириб ҳикоя қилинган

барча воқеа-ҳодисалар марказида, албатта, муайян шахслар туради. Яъни тарихни омма эмас
шахслар ўзгартиради. Худди шу нуқтаи назарга кўра 40-60-йиллар турк ҳикоячилиги услуби
деган умумий муаммо моҳиятини белгилашда ҳам бу давр услубини ўзининг ижодий
дунёқараши, истеъдоди, бадиий принциплари, ҳаётни идроклаш, бадиий акс эттириш
салоҳиятига кўра ўзгартирган индивидуал ёзувчилар асарлари муҳим ўрин тутади.

40-60-йиллар турк реалистик ҳикоячилигида услуб такомили деганда, биринчи навбатда,

ёзувчи Ўрхон Камол асарлари майдонга чиқади. Ёзувчи ижоди учун бош мавзу ҳисобланган қуйи
табақа вакиллари турмуш йўлларини тасвирлаш, уларга нисбатан муаллифнинг гуманистик
муносабати ушбу ҳикоялар услуби учун муҳим асос бўлиб хизмат қилди. Ёзувчи танлаган воқелик,
унда яшаётган одамлар табиати, орзу-истаклари, муаммоларининг реал ижтимоий шароит билан
уйғунликда тасвирланиши Ў.Камол услубининг реаллиги, соддалиги, халқоналиги, энг муҳими,
янгилиги ва ўзига хослигини таъминлади. Ў.Камол янги услубни бевосита воқеликдан, ўзининг
ишчи, хизматчи, дайди, етим бола сингари қаҳрамонларидан олди. Шу сабабдан халқчил, реал
услуб асосчиси сифатида турк ҳикоячилиги тарихида қолди. Ўз издошларига эга бўлди. Ў.Камол
услуби ёш турк ҳикоянавислари томонидан изчил давом эттирилди.

1

Karacan S. 1930-1950 Yılları Arası Mödern Türk Öyküsünde Taşra. Yüksek Lisans Tezi. Balıkesir-2011. –S.72.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов